Документы



Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа icon

Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа

НазваниеЮксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа
Дата25.06.2013
Размер144.61 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЮКСАК МАДАНИЯТЛИ МУТАХАССИС ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ, ИҚТИСОДИЙ, ЭКОЛОГИК ТАРБИЯСИ. (2С)

Режа:

  1. Ҳуқуқий тарбия тўғрисида тушунча.

  2. Таълим ва тарбия жараёнида иқтисодий ва экологик тарбиянинг ўрни.

  3. Экологик тарбиянинг мақсад ва вазифалари.

  4. Талабаларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш.

Хуқуқий тарбиянинг моҳияти, мақсад ва вазифалари.

Ҳуқуқий тарбия масалалари ва вазифалари. Ҳуқуқий тарбия инсоннинг жамиятдаги ўрни, фаолиятини танлашда йўл - йўриқ кўрсатади. Барча миллатлар сингари ўзбеклар ҳам азалдан ҳуқуқий маданиятга эга. Жумладан, «Қуръони карим», «Ҳадислар»да қонун-қоидалар асосида ҳуқуқий тарбия негизларини кўриш мумкин. Тарихдан ислом олими , фқих (қонун-қоида) Бурхониддин ал- Марғилоний (573-йили милодий 1170-йил) хуқуқий тарбия борасида «Ал-ҳидоя» асарини ёзгани маълум. Асар кўпгина оврупа тилларига таржима қилинган бўлиб, 1930 - йилгача Марказий Осиёда ҳуқуқий тарбияга доир энг йирик манба бўлиб ҳисобланган. Шўро ҳукумати ўзининг ҳуқуқий тузилишини барпо қилгандан кейин у шариат қонун-қоидаси сифатида бекор қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин қадриятлар тикланди Бебаҳо асарлар қайта-қайта ўрганилиб, ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Педагогларнинг ҳуқуқий тарбия борасидаги асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат, деб ўйлаймиз:

Мақсад:

Давлатимизнинг «Ягона демократик давлат барпо қилиш » вазифасини амалга ошириш учун қилаётган саъи-ҳаракатларига фаол иштирок этиб, ёш авлод онгига миллий ғоя ва мафкура асосларини тўғри сингдириш, мустақил фикрлай оладиган, юксак фуқаролик ҳис-туйғуларини мужассамлаштирган баркамол авлодни тарбиялаш.

Вазифалар:

1.Талабаларга ҳуқуқий тарбияга оид асар ва ҳужжатларни ўргатиш. Жумладан, “Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги муваққат Низом”(1865-йил), ”Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқарув ҳақидаги Низом”(1867-йил), ”Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” (1886-йил). Чор Россияси Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги тузилган шартномалар, Туркистон генерал-губернатори томонидан тасдиқланиб, хонлик ва амирлик ҳудудидаги рус фуқароларининг ҳуқуқларини, мулкларини, шахсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ҳужжатлар ва ҳоказо.

2. Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқитувчилар томонидан ХII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида қабул қилган «Ўзбекистон Респупликасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»ни ҳуқуқий тарбиянинг дастури сифатида ўрганиш.

3. Талабаларда ўз ҳуқуқ ва бурчини тўғри тушунишни шакллантириш мақсадида, таълим ва тарбия ишларида «Ҳуқуқий тарбиянинг йуналишини кучайтириш».

4. Оммавий ахборот воситаларида бериб борилаётган янгиликлар, қарорлар, Низомлар билан талабаларни таништириб, бу борада улар фикрини тўғри шакллантириш.

5. Давлат рамзлари маъносини пухта тушунтириш.

6.”Тарбияси қийин” ўсмирлар билан алоҳида ҳуқуқий тарбиявий ишлар олиб бориш .

7. Жойларда ҳуқуқий билимларни тарғиб қиладиган хоналар ташкил қилиш.

8. Талабаларнинг суд, прокуратура ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари билан мунтазам учрашувларини ташкил қилиш .

Иқтисодий тарбия талабаларда тежамкорлик , меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, ишбилармонлик хислатларини таркиб топтириш ва бу борада мустақил фикрлай олиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.

^ Яхлит ўкув-тарбия тизимида иқтисодий ва экологик тарбия.

Ҳуқуқий тарбия сингари иқтисодий тарбияга ҳам азалдан эътибор қаратилган. Масалан, Муҳаммад Ибн Ал – Хоразмий фикрича, бола ҳисоб илмини билиши ва ўз илмига пишиқ бўлиши керак, шундагина у ўз меҳнатининг натижаларини ўлчовлар орқали аниқлай олиши мумкин. Абу Наср Ал – Фаробий инсон ўз ихтиёрларини қондириш учун жуда кўп одамлар билан иқтисодий алоқада бўлиши кераклигини таъкидлаган. Унинг фикрича, « Инсон ўз маблағини тўғри сарфлашни билиши керак. Пул сарфлашда қизғанчиқлик қилиш хасисликка олиб келади. Пулларни режасиз ишлатиш эса – инсонни бебошликка етаклайди.

Абу Али ибн Сино таъкидлашича, Иқтисодий тарбияни оиладан бошлаш керак. Талабаларга иқтисодий тарбия бериш мақсадида биз кенг ва тўғри йўналтирилган вазифаларни ўз олдимизга кўйишимиз зарур:

1. Иқтисодий география дарсларида иқтисодий тарбияга оид мавзуларни чуқуррок тушунтириш.

2. Ҳозирги кунда ўқувчилар нутқидан ўрин олаётган атамаларни касбларга боғлаб ўргатиш.

Иқтисодий тарбия усуллари хилма - хилдир. Жумладан, суҳбат, маъруза, амалий машғулотлар, саноат шахобчаларига саёҳат ўтказиш, солиштириш, ҳисоб – китоб қилиш ғоятда таъсирчан услублар ҳисобланади. Ўқувчиларда иқтисод борасида ижодий фикр юритишни шакллантиришда дарсларда ва дарсдан ташқари машғулотлардан унумли фойдаланиш лозим. Ўқувчиларни қай даражада иқтисодий тарбия топганликлари ўқитувчилар томонидан кузатилиб борилиши керак.

Ўқув-тарбия тизимида экологик тарбия ҳам маълум ўринни эгаллайди. Экология (юнонча) атамаси 1866 йилда немис зоологи Э. Теккель томонидан фанга киритилган бўлиб, тирик мавжудотларнинг яшаш шароити ва теварак атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабатлари ҳамда шу асосда юзага келадиган қонуниятларни ўрганадиган фан.

Экологик муаммоларнинг илмий, иқтисодий, техник, гигиеник, юридик, эстетик, педагогик каби йўналишлари мавжуд. Талабалар ўртасида экологик тарбияни олиб боришда аксари педагогик йўналишдан фойдаланилади, яъни экологик таълим ва тарбия берилади. Экологик таълим жараёнида талабаларга берилиши лозим бўлган табиат билан инсон орасидаги муносабатларни ифодаловчи билимлар тизими тушунилади. Экологик тарбия эса инсоннинг атроф - муҳитга нисбатан ижобий муносабатни тарбиялашдир.

Экологик таълим – тарбия умумий таълим – тарбиянинг янги шакли ва таркибий қисми бўлиб, мактабда барча фанларни ўқитишда амалга оширилиши кўзда тутилади. Экологик таълим – тарбиядан бош мақсад ҳам ёш авлодда атроф – муҳит ва унга онгли муносабатни шакллантиришдан иборатдир.


^ Экологик тарбия - бугунги куннинг долзарб масаласи.

??????????Экологик тарбияга нафақат бугун, балки ота-боболаримиз ҳам чуқур масъулият билан қарашган. Масалан, атроф – муҳитни ифлос қилмаслик мақсадида, ахлат ташлаш, чиқиндиларни ташлаш учун алоҳида чуқурлар қазилган, ҳожатхоналарни ариқ, сой, булоқ сувларидан узоқрок жойда ковлашган, турли эҳтиёжлар учун фақат қуриб қолган дарахтларни кесишган, ҳайвонларни азоб бериш, қушлар уясини бузишни, гуноҳ санашган. Бу борада оилада «Сувга тупурма, уни ифлос қилма, чунки барча жониворлар уни ичиб баҳра олади», «Гуллаб турган мевали дарахтнинг шохини синдирма, у мева беради, уни ўзинг истеъмол киласан», «Пишиб етилмаган узумни узма, агар узсанг катта гуноҳ иш бўлади, чунки унда аҳли мўъминнинг насибаси бор» деб тарбия берилган.

Экологик таълим ва тарбиялаш тизими болалар боғчаларида, умумий таълим мактабларида, кейинги таълим босқичларида ҳамда меҳнат жамоаларида давом эттирилади. Бу ўринда ҳаётий мисоллар орқали ҳозирги пайтда оилаларда экологик саводхонликнинг пастлиги уқтирилади. Масалан, ҳозир кўплаб одамлар молларини экинзорларда, боғларда ҳатто мевали ва манзарали дарахтларга боғлаб боқадиган бўлиб қолишмоқда . Ахир ўтмишда халқимиз қарамоғидаги ҳайвонларига махсус подачи сақланган – ку. Ёки моли бор кишилар навбат билан пода боққанлар – ку. Бунинг учун ҳозиргидек ҳайвонларни дуч келган ерда эмас, алоҳида ажратиб қўйилган яйловларда ўтлатишган. Ёки оилавий дам олишга чиқилганда ўт – ўланлар пайҳон қилинмаган, қир – адирларда шиша синиқлари, овқат қолдиқлари ташлаб кетилмаган. Дарахтларга, ўсимликлар оламига, ҳайвонларга зарар келтирилмаган. Экологик тарбия беришни тайёрлашнинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Атроф муҳит ва унинг шахс маънавий дунёсига таъсири;

- Табиат ва унинг аҳамиятини аниқлаш;

-Табиатга муҳаббатни ривожлантиришда мактаб ва оиланинг ҳамкорлиги;

- Ўз ноҳияси, шаҳари, қишлоқ ва мактаби ҳовлисини кўкаламзорлаштиришда, ҳатто синф хонасидаги ўсимликларни ҳам парваришлашга қизиқишларини ошириш;

- Атроф – муҳит муҳофазаси, бунда болаларнинг вазифалари;

- Табиатни муҳофаза қилишда ота – оналарнинг намуналари;

- Ёшларни экологик тарбиялашда миллий анъана ва удумларни қайта тиклаш, уларга эътиборни кучайтириш.

- Оилада, мактабда табиатни, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини эъзозлашга ўргатиш, жонивор ва қушларни парвариш қилиш ;


Ўқувчи - ёшларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш.

Юқорида қайд қилинган фикрлар ўқувчи - ёшларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш бўйича қуйидаги натижаларни беради:

Ўқувчи ёшларда хуқуқий билимдонликни тарбиялаш уларда:

  1. Ўзининг ҳуқуқ ва бурчларини тўғри тушунишга ўргатади.

  2. Ватанпарварлик, бурч, масъулият сифатларни таркиб топтиради.

  3. Мустақил фикрлайдиган шахсни тарбиялашга имкон яратади.


Экологик тарбия:

1. Атроф – муҳитни, табиатни асраш инсоннинг саломатлиги, яхши яшаши учун асосий шарт – шароит эканлигини исботлайди.

2. Ўқувчиларда табиатга нисбатан ғамхўрлик ҳиссини тарбиялайди.

3. Экологик дунёқарашни шакллантиради.


Иқтисодий тарбия:

  1. Барча фаолиятнинг самараси тўғри иқтисодда эканлигига ишонч туғдиради.

  2. Талабаларни меҳнатни қадрлашга ўргатади.

  3. Тежамкорлик ишбилармонлик сифатларини шакллантиради.

Педагоглар ўқувчи ёшларда ҳуқуқий билимдонлик тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялашда қуйидаги амалларга эътибор қилишлари лозим, деб топдик:

  1. Талабалар билан ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш.

  2. Ҳар бир талабанинг индивидуал – психологик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш.

  3. Талабаларни йўналишларга оид қадриятлар билан мунтазам равишда таништириш.

  4. Ҳар бир машғулотнинг тарбиявий мақсадига ҳуқуқий, экологик ва иқтисодий тарбияни киритиш.

  5. Дарсдан ташқари машғулотлар, тўгараклар, беллашувлар, мусобақалар ташкил қилиш .

  6. Талабалар билан ўқув биноси атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этиш.

  7. Мутасадди ташкилотлар билан талабалар учрашувларини ташкил этиш.




      1. ^ ТАЛАБАЛАРНИНГ МЕҲНАТ, КАСБ-КОР, НАФОСАТ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ. (4С)

Режа:

1. Меҳнат ва касбкор тарбиясининг мақсад ва вазифалари.

2. Касб танлаш тизими ва уларни ташкил қилишга қўйиладиган педагогик талаблар.

3. Шарк мутафаккирларининг нафосат ва жисмоний тарбияга муносабатлари.

4. Баркамол авлод тарбиясида нафосат ва жисмоний тарбиянинг тутган ўрни.


^ Меҳнат – инсоннинг моддий ва маънавий баркамоллигининг омили сифатида.

Инсон жамиятда яшар экан, маълум мақсад, эътиқод, дунёқарашга эга бўлади. Инсонлар ўзининг феъл – атвори, қизиқишлари умуман олганда психологик тузилиши билан бир – биридан фарқ қилади. Лекин барча инсонлар яхши яшашга интилиши, маълум ютукларга эришиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши каби истаклари билан бир – бирларига ўхшашади. Ана шу ҳоҳиш истакларни амалга ошириш замирида тинимсиз меҳнат ётади. «Меҳнат инсон ҳаёти учун, унинг фаровон турмуш кечириши учун ҳамиша асос бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади»

^ Меҳнат ва касб – кор тарбиясининг моҳияти, аҳамияти, мақсади ва вазифалари.

Меҳнат – бахт келтирар.

Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат.

Меҳнат билан топганинг, қанду – асал тотганинг.

Меҳнатнинг аҳамияти қадриятлардан ҳам маълум. Меҳнат асосий фаолият тури бўлиб, инсон ҳаёти давомида у билан шуғулланади. Шундай экан, болага ёшликдан меҳнатга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш лозим. Уларда меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш , касб танлашга қизиқишни ошириш таълим ва тарбия жараёнининг асосий масалаларидан бири бўлиши лозим. Меҳнат тарбияси баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омилга айланиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада педагоглар ўқувчиларда қуйидаги сифатларни таркиб топтиришлари лозим:

  1. Мактаб ўқувчиларида таълим жараёнида меҳнатга онгли муносабатни шакллантириш.

  2. Меҳнат таълимида амалий кўникма ва малакаларни таркиб топтириш, ўқувчиларни касб – ҳунар танлашга тайёрлаш.

  3. Ўқувчилар қобилияти ва истеъдодини ривожлантириш, меҳнатни кундалик эхтиёжга айлантириш ва бошқалар.


^ Талабалар меҳнат тарбиясининг турлари.

Талабаларда меҳнат тарбиясини оиладан бошлаш - меҳнат тарбиясининг асосий шартларидан биридир…

Бир одамнинг ўғли ишёқмас чикди. У фарзандини меҳнатсеварликка ўргатиш пайига тушди. «Ўз кунингни ўзинг кўргин», - деди. Бола иш ахтариб кетди, лекин меҳнатга бўйни ёр бермай кечгача саланглаб юрди-да, кечкурун бўшашиб қайтиб келди. Бечора онаизор раҳми келиб, унинг қўлига бир танга тутқазиб: «Отангга бер», - деди. Отаси у бир тангани ёниб турган олов ичига отди. Бола пинагини бузмай ўтираверди. Бу воқеа иккинчи куни такрорланди. Учинчи куни бировга мардикор тушди, кечгача қора терга ботиб ишлаб, атиги бир танга топди. Тангани қўярга жой тополмай, гоҳ липпасига қистирар; гоҳ қўлига олиб томоша қилар эди. Отаси унинг бу тангасини ҳам олди-да, ўчоққа улоқтиргандай бўлди. Қараса фарзанди ўзини оловга урмоқчи, тангани олмоқчи. Шунда ота:

- Ҳай, ҳай тўхта, ўчоққа тош отдим. Мана пулинг, - дея тангани ўғлига қайтариб берди.

- Ана кўрдингми, - деди ота гапида давом этиб, - пешана тери билан топилган нарса шунақа қадрли бўлади…

Ота – оналар болаларининг меҳнатга бўлган ижобий муносабатини тўғри шакллантириш учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим :

  1. Бола ота – онасининг даромади, иқтисодий муаммоларини билиши, уларни ҳал этишга иштирок этиши, оила аъзолари эҳтиёжларини қондириш учун баъзан ўз эхтиёжларидан воз кечишга ҳам ўрганмоғи лозим.

  2. Моддий томондан камчиликсиз ўсаётган болалар бошқалардан устун эмаслигини тушунтириш.

  3. Ростгўйлик, ҳалоллик ва назарбаландликка ўргатиш.

  4. Тежамкорлик ва эҳтиёткорликка ўргатиш. Факат ўзининг эмас, балки ўзгаларнинг буюмига нисбатан ҳам тежамкорлик ва эҳтиёткорлик ҳиссини шакллантириш.

Албатта бу хислатлар қанча эрта тарбияланса, шунча талабга мувофиқ бўлади.

Таълим жараёнида меҳнат тарбиясининг турлари қуйидагилардан иборат:

Дарс ўқувчилар меҳнатининг асосий ва муҳим турларидан биридир. Бу меҳнат тури ўқувчидан қатъиятни, қунт ва ақлий зўр беришни талаб қилади. Дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчининг фикрлаш қобилиятини ўстириб боради. Баъзи ўқувчиларга ақлий меҳнат қилиш меҳнатнинг бошқа турларига нисбатан оғирдек туюлади. Улар дарсда дарров зерикадилар, материалларни ўзлаштиришда сусткашлик қиладилар.

Лекин, ўқитувчи ўқувчиларда пайдо бўлган ана шу ҳолатни дарров пайқаб олиши, дарсни қизиқарли мазмунда, шаклда, усулда олиб бориши, бор билими, маҳоратини ишга солиши зарур.

^ Касб танлаш тизими ва уларни ташкил қилишга қўйиладиган педагогик талаблар.

Касбга нисбатан қизиқишни вужудга келтириш ўқитувчининг педагогик фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Меҳнат таълимини турмуш билан боғлаш, уйғунлаштириш, ўқувчиларнинг индивидуал-типологик, ёш даврлари хусусиятлари, техник қобилиятлари, интеллектуал даражалари ва имкониятларини ҳисобга олиш ижобий самара беради. Чунки, ҳар бир касб – ҳунар шахсдан иродавий зўр беришни, ақлий жиддийликни, чидам ва сабр – тоқатни талаб қилади. Барча қийинчилик ва синовларга бардош бера оладиган йигит - қизларгина мазкур танланган касбга нисбатан яроқли, деб топилади. Меҳнат таълими эса худди ана шунинг амалий томонини ўзида акс эттириш имкониятига эга.

Таълимни оқилона, оптимал йўл билан ташкил қилиш ва олиб бориш турли ёшдаги мактаб ўқувчиларида меҳнатга онгли муносабатни таркиб топтириб, касб – ҳунарга нисбатан қизиқиш ҳиссини уйғотади.

Уларни ҳар касбнинг профессиограммаси билан таништириш, унинг моҳиятини тушунтириш, шахс олдига қўйиладиган талаблар бўйича муайян тушунчалар бериш меҳнат таълими самарадорлигини оширишга муҳим замин ҳозирлайди.

^ Нафосат ва жисмоний тарбия тўғрисидаги буюк алломалар (Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Бобур) нинг қарашлари.

Инсоннинг гўзалликни англаши, дидли, фаросатли бўлиши бирданига пайдо бўлмайди, балки жамият таъсири остида шаклланиб боради.

Ҳаётни гўзаллик қонунлари асосида кўра олиш – комил инсоннинг энг зарур фазилатларидан биридир. Нафосат (эстетик) тарбияси бўлса талабаларнинг воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, шахслараро муносабатдаги, турмушдаги гўзалликни ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётга гўзаллик олиб кириш қобилиятини тарбиялашдир.

Бу ғоя азал – азалдан ота – боболаримиз маънавиятида акс этиб келмокда. Жумладан, халқ ижодида, «Алпомиш», «Гўрўғли» каби достонларда ҳам ўз ифодасини топган. «Алпомиш» достонида Ҳакимбекнинг (Алпомишнинг) жисмоний машқ қилиши, табиат қўйнида вояга етгани, унинг алплиги эса қуйидагича тасвирланади: «Алпинбой бобосидан қолган ўн тўрт ботмон биринчдан бўлган парли ёйи бор эди. Ана шунда етти яшар бола Ҳакимбек шул ўн тўрт ботмон ёйни қўлига ушлаб кўтариб тортди, тортиб қўйиб юборди. Ёйнинг ўқи яшиндай бўлиб кетди. Аскар тоғининг ката чўққиларини юлиб кетди, овозаси оламга ёйилди. Шунда барча ҳалойиқлар йиғилиб келиб айтди: «Дунёда бир кам тўқсон алп ўтди, алпларнинг бошлиғи Рустам достон, охири бу - Алпомиш алп бўлсин».

Абу Али Ибн Сино ҳам инсон фазилатларидан қуйидагиларни санаб кўрсатган, чунончи: жасурлик – бирор ишни бажаришда кишининг жасурлиги, чидамлилиги, инсон бошига тушган ёмонликни тўхтатиб турувчи қувват. Ақллилик – бирор ишини бажаришда шошма – шошарлик қилишдан сақловчи қувват. Зийраклик – сезги берган нарсаларнинг ҳақиқий маъносини тезлик билан тушунишга ёрдам берувчи қувват… Дарҳақиқат жасурликда ҳикмат кўпдир.

Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида Фарҳоднинг жисмоний қобилиятларини мақтайди. Достонда ёзилишича, Фарҳод ақлий тарбия билангина чекланиб қолмасдан жисмоний ва ҳарбий машқлар билан ҳам шуғулланиб чиниқа бошлайди. Сувда сузиш, чавандозлик, қиличбозлик ва бошқалар унинг кундалик машғулоти бўлиб қолади. Унда 10 ёшида 20 яшар йигитнинг куч – қуввати бўлади. У ўзининг ақлий ва жисмоний куч – қуввати, маҳорати билан кишиларни ҳайратда қолдиради.

Абдулла Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ ва илм – маърифатга эга бўлмоқ учун баданни тарбия қилиш зарур.

Жисмоний тарбия кишиларга катта таъсир кўрсатиб, саломатлигини мустаҳкамлайди, ишлаш қобилиятини оширади, узоқ умр кўришига ёрдам беради. Спорт – ҳар қандай ёшда ҳам қадди – қоматни тарбия қилиш , куч – қувватни сақлаб туришнинг ажойиб воситасидир. Спорт дам олиш билан меҳнатни алмаштириб туриш манбаи бўлиб ҳам хизмат қилади. Шу сабабли ҳам кишилик жамиятининг энг ибтидоий ҳолатидан ҳозирги кунимизга қадар жисмоний тарбия авлодлар камолотини таъминловчи восита, деб ҳисобланган.

^ Нафосат ва жисмоний тарбиянинг баркамол авлод тарбияси тизимида ўрни. Жинсий тарбиянинг жисмоний ва ахлоқий-эстетик томонлари

Ўсмирлик ёши даврида қарама - қарши жинсга мойиллик ҳислари пайдо бўлади. Жинсий интилиш, ички дунёга берилиш, ёлгизликка интилиш, ишқий китоблар ўқиш, кино томоша қилиш, катта ёшдаги одамлар сўзига қулок солиш табиий ҳол ҳисобланади. Шунингдек, бу ёшда ўғил қизлар ўзларининг ташқи қиёфаларига кўпроқ эътибор бера бошлайдилар. Ўғил болаларда дурустроқ кийиниш, ойнага қараш иштиёқи туғилади. Қизлар ҳам ойнага кўпроқ қарайди, ўзларига пардоз беришни, гўзал бўлишни истайди. Бу ҳам табиий ҳолдир. Чунки ўз ташқи қиёфасини тарбия қилиш инсонга хос муҳим хислатдир, шу боисдан уни инкор этиш мумкин эмас.

Балоғат даврида катталик ҳисси вужудга келади. Катталарга, уларнинг нима килаётганликларига, ўзларини қандай тутаётганлигига кўпроқ разм сола бошлайдилар. Катта ёшдагиларнинг уларга нисбатан аввалги ёш болага қилинган муносабатда бўлишлари нохуш ҳис-туйғу уйғотади. Ота – оналар, ўқитувчилар билан ўсмирлар муносабатидаги низонинг бош сабаби - уларнинг истак ва ҳоҳишлари билан катталарнинг ҳисоблашмаслигида содир бўлади. Афсуски, айрим катта ёшдагилар ўсмирнинг вояга етиб қолганлигига эътибор қилмайдилар, гоҳо унинг улғайганлигини сезмайдилар. Катталар томонидан ўринсиз танбеҳ, кесатиш, ҳар бир нарсани буйруқ бериш орқали бажартириш ҳоллари ўсмирда ёмон кечинмаларни келтириб чиқаради.

Ваҳоланки, бу даврга келиб ўғилми ёки қизми унинг вояга етганлигини тан олиб катталардай муомала қилиш лозим бўлади.

Зеро, бола 5 ёшгача подшоҳ, 15 ёшгача ҳамма нарсаларни ўрганиши керак бўлган хизматкор – қул, 15 ёшдан кейин эса “ У ” сенинг тенгдошинг, дейилган.

Уларда туғилган катталардай кўнгил очиш, сайр қилиш, ҳордиқ чиқариш иштиёқини тўғри йўлга солиб юбориш, хушмуомалалик билан фойда ва зарар томонларини англатиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Шундай пайтда ота – оналар, ўқитувчилар ўсмир ёшдаги ўғил ва қизларни моҳирлик билан қайириб олмасалар, улар нотўғри йўлга кириб кетиши, тарбияси қийинлар сафига қўшилиши мумкин. Кейинчалик бу йўлдан, нохуш хатти – ҳаракатлардан уларни қайтариб олиш мушкул бўлади.

Балоғат даврида ўсмирларнинг овқатланишига ҳам эътибор бериш керак, чунки организмдаги тинимсиз ҳаракатлар модда алмашинувини кучайтиради. Организм кўпроқ юқори куч – қувватга эга, витаминларга бой овқат талаб қилади, лекин аччик, шўр таомлар истеъмол қилиш зарарлидир. Тунги овкат енгил ва оз миқдорда истеъмол қилиниши зарур.

Балоғат даври мураккаб ва нозик давр ҳисобланади, шунинг учун ўсмирларга нисбатан бўлган муносабатларда қатъий оҳанг билан фармойиш ва буйруқ беришдан воз кечиб, ишонч, маслаҳат ёки илтимос оҳангида фикр алмашиб иш тутмок тарбиявий жараёнда самарали натижа беради. Аксинча, буйруқ, менсимаслик салбий қўзғалишларни юзага келтиради.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мустақил бўлишга интилаётган ўсмирлар бу даврга келиб катталарга ҳамиша тобе бўлиб яшашни истамай қоладилар. Шу сабабдан улар устидан доимо раҳбарлик қилиш, арзимас ҳомийлик, ортиқча назорат қилиш, бачкана ва зериктирадиган ғамхўрлик қилиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки ҳамма нарса ўз меъёрида бўлгани маъқул.



Похожие:

Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconЋозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)
Янги сифат ўзгаришларга олиб келадиган биосфера ёки унинг катта бир бўлагининг ўзгаришига экологик кризис дейилади
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconПресс-релиз " Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси"
Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Адлия вазирлиги, “Камолот” ёиҳ, пойтахтдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа icon1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Бунинг учун, аввало, ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ривожланишининг объектив қонунларидан саводли фойдаланиш зарур
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconТабиий ресурсларни меъёрлари ва экологик экспертиза асослари
Экологик экспертиза утказиш тартиби куйидагича,куриладиган ёки кайта жихозланадиган корхоналар куйидаги материалларни (кумита) экологик...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconМакроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ одуддатда бир текис ривожланмаганшптя, аксинча, барча...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа icon4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconМутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа
Инсон секин – аста шахс деган мақомга эга бўлади. Шахслар эгаллаган билимлари ҳажми ва одамлар тақдирини ўзгартира олиш доирасига...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconМахсулот таннархи калькуляцияси режа
Таннархни иктисодий турларга ажратиш. (Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича)
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconКерак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор
Унинг назмий мероси бир асрдан кўпроқ муддат ўтган бўлса-да, ўзининг юксак бадиияти, теран мазмун-моҳияти билан шеърият муҳибларини...
Юксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа iconЭкологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш
Алмашлаб экиш. Монокультура. Биологик кураш методи. Ўрмончилик. Балиқчилик. Ёпиқ экологик системалар
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации