Документы



Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа icon

Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа

НазваниеАудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа
Дата24.06.2013
Размер110.59 Kb.
ТипДокументы
скачать

Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш

Режа:

1. Аудитнинг пайдо булиши ва аудиторлик хизматини ташкил этиш зарурияти

2. Аудит фанининг мақсади ва вазифалари

3. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни

ташкил қилиш

4. Аудит утказишнинг босқичлари.

1. Аудитнинг пайдо булиши ва аудиторлик хизматини ташкил этиш зарурияти


Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар. «Аудит» сузининг таржимаси «тингловчи» маъносини англатади.

Аудитнинг тарихий ватани Англия ҳисобланади. Чунки 1844 йилда Англияда акциядорлик компаниялар туёрисидаги қонунлар амалда қулланила бошлайди, бунга кура акционер компания бошқаруви 1 йилда камида 1 маротаба бухгалтерия ҳисоблари ва ҳисоботларини текшириш учун махсус мутахасисни аудиторни таклиф қилишлари шарт.

Аудитор хизматига булган эхтиёж қуйидаги шарт шароитлар сабабли пайдо булди:

•маъмурият томонидан объектив булмаган ахборотларни берилиши мумкинлиги (корхона эгаларига, инвесторларга, кредиторларга);

•қабул қилинадиган қарорларнинг натижаси ахборотнинг сифатига боёликлиги;

•ахборотни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги.

Бу шарт шароитлар мустақил экспертлар хизматига булган жамоа эхтиёжининг пайдо булишига олиб келди. Шу мустақил экспертлар махсус тайёргарликка, малакасига, тажрибага ва шу турдаги хизматни амалга ошириш учун рухсатномага эга булишни талаб қилинар эди. Аудиторлик хизмати бу воситачилик хизмати булиб, у молиявий ахборотни хақиқийлигини тасдиқлашдир.

Хақиқий ахборотнинг мавжудлиги молияий ҳисобнинг самарадорлигини оширишга имкрн яратади ҳамда турли туман иқтисодий қарорларнинг натижаларини баҳолаш имкониятини беради.

Аудитор текширувини мажбурий булмаган ҳолларда ҳам утказиш аҳамиятга эга. Бозор шароитида корхоналар, кредит муассасалари ва бошқа хужалик субъектлари мулки, пул маблағларини ишлатиш, тижорат операцияларини ва инвестицияларни жалб қилиниши буйича шартномавий муносабатларини амалга оширадилар. Бу муносабатларнинг ишончлилиги албатта молиявий ахборотлардан фойдаланиш имконияти билан боёлик. Ахборотнинг аниқлигини мустақил аудиторлар тасдиқлайди.

^

2. Аудит фанининг мақсади ва вазифалари


Аудит фани корхонани таъсис этишда ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган ҳисобот, молия ва тахлилнинг услубий томонларини ургатади.

Хусусан, корхона ривожланишига салбий таъсир, қилувчи омилларни аниқлаш, фойдаланилаётган иқтисодий имкониятларни қидириб топиш, уларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, корхона рақобатбардошлиги даражасини ошириш, хужалик фаолиятини сақлаш каби услубий томонлар шулар жумласидандир.

Аудитор-белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шуёулланиш хуқуқини олган ва аудиторларнинг касб реестрига киритилган мутахасисдир.

Аудит-бу корхона молиявий ҳисоботларини мустақил экспертиза қилишдир. Бунда бухгалтерия ҳисобини юрèòèш òàðòèáèíи, ñàқëàíèøèíè, õûæàëèê ìîëèÿâèé îïåðàöèÿëàðíèíã Уçáåêèñòîí қоíóíëàðиãà; áóéñóíèøèíè, êîðõîíàíèíã ìîëèÿâèé ҳисоботларда тулик ва аниқ акс эттирилганлигини текширилади. Экспертиза охирида аудиторлик хулосаси тузилади.

Аудиторлик фаолияти бу тадбиркорлик фаолияти булиб, у иқтисодий субъектнинг молиявий ҳисоботларини, тулов ҳисоб хужжатларини солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларни мустақил текширишга қаратилган фаолиятдир.

Бундан ташқари аудиторлик фирмалари қуйидаги фаолиятни амалга оширади:

•бухгалтерия ҳисоботлари ва даромадлари туёрисидаги декларацияларни тузиш;

•иқтисодий субъектнинг активлари ва пассивларини баҳолаш;

  • молия, солиқ банк ва бошқа хужалик қонунчилиги буйича маслахатлар бериш;

  • кадрларни қайта уқитиш.

Аудитор фаолиятига боёлик бир қанча маълум қоидалар мавжуд:

  • хужалик субъекти аудиторларни эркин танлаши;

  • аудитор ва мижоз уртасидаги шартномавий муносабатлар удиторга мижозни узи танлаш имкониятини беради, яъни у давлат органларининг ҳар қандай курсатмаларидан мустақил булиши;

  • курсатилган камчиликларни йуқотмасдан туриб, аудиторлик хулосасини мижозга бермаслик;

  • мижоз билан қариндошлик ва бошқа муносабатлари булганда аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмаслиги;

  • аудиторларга ва аудитор фирмаларига қонун томонидан рухсат берилган аудит ва маслахат хизматларидан ташқарии булган хужалик, тижорат ва молиявий фаолият билан шуёулланиш таъкикланади.

Аудитнинг мақсади - қонун томондан белгиланган аниқ вазифаларини бажариш, аудиторлик фаолиятини меъерий тартибга солиш, мижоз ва аудитор уртасидаги шартномавий мажбуриятларни бажаришдир.

Аудиторлик фаолиятининг асосий мақсади-бу иқтисодий субъектларни бухгалтерия ҳисоботларининг хақиқийлигини аниқлаш ва улар томонидан амалга оширилган молиявий хужалик операцияларини меъёрий хужжатларга туёри келишини текширишдан иборат.

Аудитор молиявий ҳисоботларининг туёри тузилганлиги ҳамда қуйидагиларни текширашди:

•ҳисоботларнинг аниқлигини таъкидлаш ёки уларнинг ноаниқлиги туёрисида маслахат бериш;

  • бухгалтерия ҳисобида қарзлар, даромадлар ва корхона молиявий натижаларини текширилаётган даврда тулик аниқ ва хақиқий курсатилганлигини текшириш;

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузишни тартибга солувчи қоидаларга, меъерий хужжатларга ҳамда қонунчиликка амал қилинганлигини, шунингдек активлар, мажбуриятлар ва уз капиталини баҳолаш усулларига риоя
    этилганлигини назорат қилиш;

•уз асосий ва айланма маблағларини, молиявий захираларини ҳамда қарз маблағларидан яхшироқ фойдаланиш буйича таклифлар беришдан иборат.

Аудиторнинг вазифалари - баланснинг, молиявий натижалар туёрисидаги ҳисоботнинг туёри тузилганлиги ҳамда тушунтириш хатларида маълумотлар аниқлигини аудиторлик текшируви орқал ёритишдан иборатдир.

Аудитор бунда қуйидагиларга:

•ҳисоботда ҳамма активлар ва пассивлар курсатилганлиги;

•ҳисоботда барча хужжатлардан фойдаланилганлиги;

•хақиқатдаги мулкни баҳолаш усули корхона бухгалтерия ҳисоби сиёсатида белгиланган усулидан қанчалик фарқ қилишига эътибор қаратилиши лозим.

Аудитор молиявий натижалар туёрисидаги ҳисоботда солиққа тортилган фойда туёри ҳисобланганлигини текширади.
^

3. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни ташкил қилиш


Аудит икки турга булинади:

  • ички аудит

  • ташқи аудит

Аудитнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

•операцион аудит;

•молиявий ҳисоботларни аудит қилиш.

•операцион аудит барча хужалик операциялар ва жараёнлари тулик урганилиб, уларнинг иш самарадорлигига ва унумдорлигига булган таъсирини урганади.

•молиявий ҳисоботлар аудитида бундай текширувлар молия ва бухгалтерия ходимлари томонидан утказилиб, асосан корхонанинг тулов қобилияти, молиявий натижаларнинг, ҳисоботларнинг қанчалик даражада туёри акс эттирилишини урганади.

È÷êè аудит ҳам уз урнида икки турга:

•бошқарув аудити;

•ишлаб чиқариш аудитига булинади.

^ Ички ва ташқи аудитнинг узига хос хусусиятлари қуйидагича:

1.+уйилган вазифалар

Ички аудит - корхонани бошқариш эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув томонидан белгиланади;

Ташқи аудит – мустақил, яъни корхона ва аудиторлик фирмаси уртасидаги шартномада аниқланган муддатда;

2.Объект
Ички аудит – бошқарувнинг алоҳида фаолият вазифаси

хақидаги, корхона ахборот тизимини яратиш ва текшириш; Ташқи аудит - корхона ҳисоб ва ҳисобот тизими;

3.Мақсади

Ички аудит - корхона бошқаруви томонидан аниқланди;

Ташқи аудит - аудит буйича қонунчилик томонидан аниқланди.

4.Усуллари.

Ички аудит–мустақил танланади (ёки ички аудит андозалари томонидан аниқланади);

Ташқи аудит - аудиторлик андозалари томонидан аниқланади

5.Фаолият тури

Ички аудит - бажарувчилик фаолияти; Ташқи аудит - тадбиркорлик фаолияти.

6.Ишни ташкил этиш;

Ички аудит – бошқарувнинг аниқ вазифаларини бажариш; Ташқи аудит - аудиторлик текшируви меъёри ва қоидалари асосида аудитор томонидан мустақил аниқланади.

7.Узаро муносабатлар.

Ички аудит-корхона бошқарувига буйинсуниши ва унга қарши ташқи аудит тенг хуқуқли ҳамкорлик, мустақиллик.

8.Субъектлар

Ички аудит-бу турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуёулланишга лицензияси бор мустақил экспертлар.

9.Малакаси (квалифиқация)

Ички аудит - корхона бошқаруви фиқрича белгиланади;

Ташқи аудит - давлат томонидан белгиланади

10.Хақ тулаш

Ички аудит - штат жадвали буйича иш хақи белгиланади;

ташқи аудит-курсатилган хизматлар учун хақ шартномада курсатилади.

11.Жавобгарлик

Ички аудит – бошқарув олдида;

Ташқи аудит - мижоз олдида ва қонунчилик, меъёрий хужжатлар томонидан антқланган учинчи шахслар олдида.

12.Усуллари

Ички аудит - ахборотнинг туёрилигини баҳолаш;

Ташқи аудит - ахборотнинг туёрилигини баҳолаш

13.Ҳисобот

Ички аудит – бошқарув олдида;

Ташқи аудит - аудиторлик хулосасини якуний қисми нашр қилиш мумкин, аналитик қисми мижозга берилади.

Аудитнинг ривожланиши нуқтаи назаридан у 3 турга булинади:

  1. Тасдиқловчи аудит;

  2. Тизимий-йуналтирилган аудит;

  3. Таваккалчиллиги асосланган аудит.

  4. Йуналиш нуқтаи назаридан аудит қуйидагиларга булинади:

  1. Умумий аудит (ташкилий-хуқуқий шаклидан ва мулк туридан қаътий назар корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасалар);

  1. Банк аудити;

  2. Суғурта ташкилотлар аудити;

  3. Биржа аудити;

  4. Бюджетдан ташқари фондлар аудити;

  5. Инвестицион аудити.

Назорат-бошқарувнинг мухим функцияси булиб, у жамиятнинг иқтисодий хаётида объектив ходисадир. Молиявий маблағларни бошқариш соҳасининг назорати тартибга солиш тизимининг ажралмас қисмидир.

Назорат фаолиятининг ҳарактерига ва субъектига кура, молиявий назорат - давлат, бошқарма ва бошқармадан ташқари назоратга; назорат объектига кура, ички ва ташқи назоратга; амалга оширишни ташкил қилинишига кура, тафтиш ва аудитга булинади.

Назорат фаолиятини амалга оширишда хужжатли назоратни махсус усулларидан, эксперт, баҳолаш, тахлил усулларидан фойдаланилади.

Аудит ва тафтиш иқтисодий субъектларнинг молиявий хуқуқий фаолияти устидан назоратни амалга оширишни ташкил қилиш усули булиб, улар уртасида умумийлик жуда куп булишига қарамасдан, принципиал фарқлар ҳам мавжуд,

^

4.Аудит утказишнинг босқичлари


Аудит утказишнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

1.Аудит хажмини аниқлаш

Аудит хажми ҳаракатдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий тизим хужжатлари ҳамда мижоз билан келишилган шартлар асосида аниқланади. Аудитор текширув объекти ва молиявий хужалик фаолияти буйича ҳар томонлама етарли тасаввурга эга булиши керак. Жумладан, корхонада бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати қандай ташкил этилганлиги туёрисида маълумотга эга булмоёи лозим.

Аудит утказиш босқичлари буйича аудитнинг хажми қуйидагиларни:

•-иккиланишга сабаб булаётган алоҳида хужалик жараёнларининг мавжудлигини ва õóææàòëàøòèришнинг туёрилигини текшириш:

•-пул маблағларини, алоҳида турдаги товар моддий қийматликларини йуқламадан утказиш имконининг мавжудлиги;

•-баланс ва молиявий натижалар туёрисидаги ҳисобот
маълумотлари асосида корхона молиявий ҳолатини тахлил
қилиш;

•-аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг бир-бирига туёри келишини ҳамда корхона даромад ва ҳаражатларини ҳисобот даврида туёри курсатилганлигини текшириш;

•-қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг иқтисодий самаралилигини баҳолашни уз ичига олади.

^ 2.Аудит ишларини режалаштириш.

£Узбекистон Республикасининг аудит фаолиятининг 3-миллий стандартида курсатилган умумий қоида ва тамойилларига асосан режалаштириш.

Текширилаётган корхонада аудт утказишни режалаштиришни дастлабки тахлил, амалга ошириладиган ишнинг масштабини баҳолаш ва қулланилаётган ички назорат асосида олиб бориш керак. Текширув жараёнида қулланиладиган босқични аниқлаш зарур, яъни текширувга бошқа аудиторлар, экспертларни ва қушимча ходимлар жалб этишни ҳамда мижознинг розилигини олиб, улар фаолиятини режалаштириш лозим. Аммо ёдда тутиш керакки, бошқа мутахассислар ишидан фойдаланиш аудитордан аудиторлик хулосаси учун жавобгарликдан озод қилмайди.

^ 3.Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш.
Аудитор текшираётган корхонада қулланилаётган бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимига бахо бериши керак. Бу молиявий ҳисоботлар аниқлигига таъсир этувчи хатолар вужудга келиш эхтимолини аниқлаш лозим. Баҳолаш асосида аудиторлик процедурасининг мазмунини, масштаби ва сони аниқланади.

^ 4.Аудиторлик далилларини туплаш

Аудитор уз текшируви жараёнида далиллар туплайди. Бу далиллар молиявий ҳисоботлар амалдаги қонунчилик ва бухгалтерия ҳисоби меъёрий хужжатларига амал қилинган ҳолда тайёрланлигини исботлаши керак.

^ 5.Аудиторлик хужжатларини расмийлаштириш.

Мухими аудиторлик далиллари хужжатлаштирилган булиши керак. Зарурият туёилганда аудиторлик процедураси учун иш хужжатлари (ведомостлар, схемалар ва бошқалар) тузилган булиши керак. Аудиторлик хужжатлари аудиторнинг мулкидир, аммо улардаги ахборот конфиденциал булиб, уни мижознинг розилигисиз фойдаланиш ва овозга қуйиш мумкин эмас.

^ 6.Аудиторлик хулосаси ва аудиторлик ҳисоботи.

Аудитор текширув натижаларини аудиторлик ҳисоботида ва хулосасида акс эттирилади.Молиявий ҳисобоиларни туёрилигини белгилашда уларни ҳаракатдаги қонунчилик ва меъёрий хужжатларга мос келишига эътиборни қаратишлари зарур.Чегараланган хулоса салбий хулоса ва хулоса беришдан бош тортиш аудитор томонидан асосланган булиши керак.


Хулоса

Аудит вақолати шахсларнинг корхоналарда амалга оширилаётган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини туёри юритиш, уларнинг меъёрий хужжатларга мувофиқлиги, асосланганлиги, молиявий ҳисобатлар юритилишига қуйиладиган талаблар туёри келишини аниқлашда утказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва таҳлилидир.

^ Таянч иборалар

Аудит фаннинг тарихи, корхона эгалари, инвесторлар, кредиторлар, ахборот, қарор қабул қилиш, тадбиркрлик, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисоби, солиқ туловлари, операцион, молиявий ҳисоботлар, давлат, солиқ, молия, уз хохиши, хақконийлик.


Назорат саволлари

1. Аудитнинг пайдо булиши ва ривожланиш босқичлари нималардан иборат?

  1. Аудитор хизматига булган эхтиёжлар нима?

  2. Аудиторлик фирмалари фаолияти хақида нималарни биласиз?

  3. Аудитнинг шакллари хақида қандай тушунчага эгасиз?

5. Мажбурий ва ихтиёрий аудит нима?



Похожие:

Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconТаълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа
Бугунги кунда таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш, унда талаба фаоллигига эришиш, таълим методларини такомиллаштириш масалалари чуқур...
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconАудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш
Аудит фанини урганишнинг узига хос усуллари мавжуд. Фаннинг предметини урганишда аудит усуллари ва аудиторлик мезонларини билиш мухимдир....
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconЎзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустакил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа icon2013 йилнинг 1 октябр холатига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга аудиторлик ташкилотлари Реестри

Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconРежа: Лизинг муносабатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Мавзу: ижара муносабатлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг методологик асослари. Лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг...
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconМантиқ илми ва тил. Режа
Тилни ўрганиш мантиқ фанининг мухим вазифаларидан бирини ташкил этади. Маълумки, тафаккур оламни мавхумлаштириб ва умумлаштириб акс...
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconХЎжалик ҳисобининг турлари режа
Иқтисодиётнинг бошқаришнинг такомиллашиши бозор муносабатларининг юзага келиши, мулкнинг турли шаклларидан фойдаланиш, чет эллик...
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconХодимларни бошкаруви Режа: Рахбар ходимларни ташкилотни самарали бошкаришдаги урни. Кадрлар хизматини фаолияти
Рахбар ходимнинг шахсияти, билимли, ташки киёфаси, этикаси, ишини олиб бориш стили ва бошкалар унинг нуфузи, жамоадаги хурматини...
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа iconТарбия назарияси. (18 Соат) 10. Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С) Режа
Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С)
Аудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа icon1. Республика санитария-эпидемиология хизматини ташкил этишнинг асослари
Гигиеник меъёрлаштириш ва регламентлаш ҳақида тушунча, гигиеник меъёр ва регламентларниниг аҳамияти, атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқдаги...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации