Документы



Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари icon

Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари

НазваниеБухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари
Дата24.06.2013
Размер281.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари


  1. Халқ хужалигидаги хисоб турлари ва унинг хусусиятлари

  2. Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш принциплари.

  3. Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.

  4. Бухгалтерия хисобига қуйиладиган талаблар ва бухгалтерия усуллари.




  1. Халқ хужалигидаги хисоб турлари ва унинг хусусиятлари

Хужалик ҳисоби ягона бир тизим булиб, унинг ажралмас, бир-бири билан узаро боёлиқ 3 тури мавжуд:

  1. Тезкор ҳисоб, бу ҳисоб халқ хужалиги тармоқлари корхона, муассаса, ташкилотларининг айрим бир булимларида содир булаётган хужалик жараёнлари ҳақида зарурий маълумот ва курсаткичларни жорий кузатиш ва назорат этиш орқали тегишли жойларга етказиш ва бу маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради. Бу ҳисобда ҳамма алоқа воситаларидан (телефон, телеграф, оёзаки ёки ҳужжатлардан) фойдаланилади, шунингдек, улчов бирликларининг 3 туридан ҳам фойдаланилади. Тезкор ҳисобнинг узига хос хусусиятларидан яна бири маълумотни тезда йиёилиши ва тезда етказилишидир. Мисол, товар заҳиралари миқдори, ходимларнинг ишга келган ёки келмаганлиги, меҳнат ҳақи берилгани, мол етказиб берувчилардан товарлар келганлиги, сотилган товардан келган тушум ва х.к лар ҳақидаги тезкор маълумотлар.

  2. Статистика ҳисоби маълум бир вақтда бутун халқ хужалиги ҳамда алоҳида бир олинган корхона, ташкилот, муассасалар ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодалаш. Статистика ҳисоби хужалик фаолиятини бир турдаги оммавий ҳодисаларни: маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат унумдорлиги усиши, таннархни пасайтириш, режани бажарилиши, шу билан бирга ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни, яъни аҳоли сонини узгариши, маданият, согликни саклаш ишларини бориши ва бошқаларни урганади, ҳамда назорат қилади. Статистик ҳисобда муайян методик усуллардан, яъни статистик кузатиш, статистик йиёиш, статистик гуруҳлаш, урта миқдорни олиш, танлаб урганиш ва хакозолардан фойдаланилади. Статистик ҳисобда ҳам 3 улчов бирликлари қулланилиши мумкин. Статистик ҳисобда тезкор ҳисоб ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланилади.

  1. Бухгалтерия ҳисоби корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг хужалил мабла\лари, уларни ташкил топиш манбалари ҳамда улар ҳаракати натижасида содир буладиган хужалик жараёнларини узлуксиз ва ёппасига кузатиб, кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳаммасини улчаш, баҳолаш ва текшириб, уларни ҳужжатларда тулиқ ифодалаб акс эттириш, ҳамда уларни пул улчовида умумлаштиришдан иборат.

Бухгалтерия ҳисобида 3 улчов бирлигидан фойдаланилсада, аммо ягона пул улчов бирлигида умумлаштирилади, бундан ташқари бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда акс эттириш лозим.

Хужалик ҳисобида қуйидаги улчов бирликларидан фойлаланилади:

  1. Натура улчови.

  2. Пул улчов бирлиги.

  3. Меҳнат улчов бирлиги.

1. Натура улчов бирилиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, бухгалтерия ҳисоби аналитик ҳисобида кенг қулланилади. Бу улчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак булади. Масалан, болалар оёқ кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо (метр, кг, дона ва х.к).

2. Пул улчов бирлиги хужалик жараёнлари ва воситаларини ягона улчовда (пулда) умумлаштиришда қулланилади.

3. Меҳнат улчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хужалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф булган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва хакозоларни аниқлашда қулланилади. Савдо корхонасида эса маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, иш куни, ишчи кучи, ва х.к. ни аниқлашда керак булади. Меҳнат улчов бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китобларни олиб бориҳда ҳам аҳамиятлидир. Меҳнат улчов бирликлари натура улчов бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради.


  1. ^ Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш принциплари.

Ҳужалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати узига хос принципларга амал қилмоёи керак. БХМСнинг биринчи сонида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қуйидагилар келтирилган:

  • икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш.

  • узлуксизлик.

  • хужалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш.

  • ишончлилик.

  • эхтиёткорлик.

  • мазмуннинг шаклдан устунлиги.

  • курсаткичларнинг киесийлиги.

  • молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги.

  • активлар ва мажбуриятларнинг хақикий баҳоси.

  • ҳисобот даври даромадлари ва ҳаражатларининг мослиги.

  • тушунарлилик.

  • аҳамиятлилик.

  • муҳимлик.

  • хаққоний ҳолис тақдим этиш.

  • тугатилганлик.

  • изчиллик.

  • уз вақидалик.

  • оффсеттинг (моддаларнинг узаро қопланиши).

  • холислик.

Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий хужалик фаолияти ҳақида тулиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди.

^ Икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш принципи хужалик жараёнларини счетларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган ҳолда акс эттирилишини билдиради. Ушбу принципга кура, хужалик жараёни суммаси бир счетнинг дебети ва иккинчи счетнинг кредитида акс эттирилади.

Узлуксизлик принципи хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини ҳаракатида булмайди. Агар корхона фаолиятида узлуксизлик принцип бузилиш муҳити мавжуд булса, ҳисоботда бериладиган тушунтириш ва изоҳларда бу хакда маълумот келтирилиши лозим.

Узлуксизлик принципи заминида хужалик юритувчи субъетларда хужалик фаолияти давомида узлуксиз равишда бухгалтерия ҳисоби юритилиши шартлиги етади. Корхона фаолияти тугаганида, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади.

^ Хужалик муомулалари, активлар ва пассивларни баҳолаш принципи корхона барча мулкларини ва руй берадиган барча хужалик жараёнларини ягона пул баҳосида улчанишига асосланган. Узбекистон Республикасида пул улчови сум ва унинг қисми тийинда олиб борилади.

Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, хатосизлигига асосланади. Молиявий ҳисоботни нақадар ишончли булиши, бухгалтерия ҳисоби дастлабки хужжатлардаги маълумотларни нақадар хаққоний эканлигига боёлиқдир.

Эхтиёткорлик принципига риоя этилганда молиявий ҳисобот шаклларида активлар ва даромадлар баҳосини ошириб ва мажбуриятлар ҳамда ҳаражатлар баҳосини пасайтириб курсатилишига йул қуйилмайди.

^ Мазмуннинг шаклдаги устунлиги принципи юридик шаклдан иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам уларнинг юридик шаклига мос келавермайди. Масалан, корхона уз фаолияти давомида узоқ муддатга ижарага олган асосий воситадан фойдаланилади, юридик нуктаи назардан бу асосий воситалар корхона мулки ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади.

^ Курсаткичларнинг қиёсийлиги принципи халқ хужалиги корхоналари маълумотларини узаро таққослаш, шунингдек, бир корхона ичида бир неча ҳисобот даврлари курсаткичларини таққослаш имкониятини яратилишини билдиради.

^ Корхоналар курсаткичларини қиёслаш халқ хужалиги тармоқлари буйича маълумотларни жамлашда, таҳлил этишда, солиштиришда керак булади. Шунингдек, ташқи фойдаланувчилар улар учун керакли булган корхоналар курсаткичларини қиёслаб олишлари учун имконият булиши шарт.

Корхоналарни утган давр курсаткичлари билан ҳисобот даврлари маълумотларини таққослаш шу корхона ички бошқаруви учун ҳам зарурдир.

Молиявий ҳисоботнинг бетаравлиги принципига кура, ҳисоб ишларида хеч қандай манфаатдорликларга эътибор бермаслик, ёайрли хатоларга йул қуймаслик зарур.

Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос булишига таянади.

БХМС ларида курсатилган баъзи бир ҳолларда хақикий баҳолар сотиб олиш баҳосидан фарқ қилиши мумкин.

Ҳисобот даври даромадлари ва ҳаражатларининг мослиги даромад ва ҳаражатлар тегишли ҳисобот даврида акс эттрилишини назарда тутади. Масалан, келгуси давр даромадлари, келгуси давр ҳаражатлари, амортизация ажратмалари кабилар бир неча ҳисобот даврлари орасида такимланади.

Тушунарлик принципи ҳисоб ва молиявий ҳисоботлар маълумотларини фойдаланувчилар учун оддий ва тушунарли булишга асосланган.

Аҳамиятлилик принципи деганда, молиявий ахборотлардан фойдаланувчилар учун корхона хужалик фаолиятини баҳолаш, таҳлил этиш, тегишли қарор қабул қилишда ҳисоб маълумотларини нақадар аҳамиятлилигини билдиради.

Ахборотнинг аҳамиятлиги унинг моҳияти ва қийматидан келиб чиқиб белгиланади.

Муҳимлик принципи ахборотнинг фойдаланувчилар учун нақадар кераклигидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, ахборот курсатилмаса ёки нотуёри курсатилса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг тегишли иқтисодий қарорлар қабул қилишига салбий таъсир этса, муҳимлик принципи юзага келади.

Хаққоний холис тақдим этиш. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувиларда субъектнинг молиявий ҳолати, муомулалалар натижалари, пул мабла\лари ҳаракати ҳақида хаққоний ва холис тасаввур хосил қилиш керак.

Тугатилганлик принципи замирида молиявий ҳисоботни ишончлигига эришиш мақсадида барча ахборотларни тулиқ ва тугатилган булиши тушунилади.

Изчиллик принципи ҳисоб сиёсати бир даврдан бошқа даврга изчил утказилишини назарда тутади. Изчиллик принципига риоя этиш натижасида қуйидаги имкониятлар яратилади.

  • хужалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги узгаришларни аниқлаш, таҳлил қилишда турли хиобот даврлари молиявий ҳисоботларини қиёслаш;

  • молиявий ҳисобот бандларини гуруҳлаб, кредиторлик қарз суммалари эса «Пассив» булимида курсатилади;

  • БХМС га кура, 4010 «Олинадиган счетлар» счети буйича дебиторлик қарзи суммаси ушбу суммадан 4910 «Гумонли қарзлар юзасидан заҳиралар» счетидаги сумма айирилганидан кейинги қолдиқ сумма сифатида баланс активида акс эттирилади:

  • Даромадлар, зарарлар алоҳида ҳолда ҳам, умумлаштирилганда ҳам унча аҳамиятли булмаса умумлаштирилади.

Юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари даромад ва ҳаражатлар, актив ва пассив моддалари узаро қопланиши мумкин эмас.

Агар даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобланган булса, молиявий ҳисоботлар иловаси изоҳларда муҳимлик принципга кура, ёритилади. Масалан, дебиторлик қарзи «Олинадиган счетлао» банди буйича акс эттирилишида, «Шубҳали қарзлар буйича қарзлар» суммаси айирилганидан сунг акс эттирилган булса, йиллик ҳисобот иловаси тушунтириш хатида ҳар иккала счет суммалари алоҳида – алоҳида ёритилиши шарт.

^ Уз вақидадалик принципи ахборотни фойдалигини таъминлайди. Ҳисоботни уз вақидада тегишли фойдаланувчиларга етказилмаслиги ахборотни аҳамиятлилик даражасини камайтиради.

Ахборотни уз вақидада етказилмаслиги фойдаланувчиларни тегишли қарорлар қабул қилишдан кечиктиради ёки нотуёри хулоса чиқаришига сабаб булади.

Оффсеттинг (моддаларнинг узаро қопланиши).

Активлар ва пассивлар уртасида узаро қопланишни амалга ошириш мумкин эмас (бошқа БХМС ларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Холислик принципи молиявий ҳисоботда ёритилган субъектнинг молиявий ҳолати, хужалик фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқими ҳақидаги маълумотларни холис булишини таъминлайди.

Холислик принципига риоя этишда БХМСни бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ва молиявий ҳисоботни тузиш асосий тамойилларига амал қилиш зарур.

Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги узгаришлар тезлиги БХМС да ишлаб чиқилмаган ҳолатларни юзага келишига сабаб булиши мумкин.

Хужалик юритувчи субъект холисона равишда БХМС асосида мустақил ҳисоб юритиш сиёсатини танлайди ва қуллайди. Хужалик юритувчи субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул қилинган мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак.


^ 3. Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.

Бухгалтерия ҳисоби халқ хужалигидаги ҳар бир корхона ташкилот муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хужалик фаолиятини тулиқ еритиб беради. Хужалик фаолиятини амалга ошириш учун эса, албатта хужалик мабла\ларига, уларни ташкил топиш манбасига эга булишлари зарур булади, ҳамда албатта турли хужалик жараёнлари орқали бу мақсадга эришадилар. Шундай қилиб, умумий таърифни қуйидагича бериш мумкин:

Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хужалик мабла\лари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хужалик жараёнлари натижасида узгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тулиқ, аниқ, туёри акс эттириб боришдир. Бухгалтерия ҳисоби бир корхона маълумотлари билан чегараланмайди, сабаб, уларнинг ҳисоботлари тегишли ташкилотларга белгиланган муддатларда йиёилиб, жамланиб, бутун халқ хужалиги буйича маълумотлар олинади, натижада улар фаолияти устидан назорат ва бошқарув олиб борилади.

Корхоналар, муассасаларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби «Узбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи туёрисида»ги қонунига асосланиб олиб борилади. Корхоналар бухгалтерия ҳисоби шу корхоналар фаолиятини узлуксиз, ёппасига кузатиб, ҳужжатлаштириб, олинган маълумотларни баҳолаш орқали счетлар тизимида икки ёқламаёзув ёрдамида акс эттиради, ҳамда ҳисоб маълумотлари хақикийлигини инвентаризация ёрдамида текшириб, аниқ ва туёри ҳисоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузади.

Корхона, муассасалар, уюшмалар, концернлар фаолиятидан, мулкчилик шаклидан келиб чикиб уларни хужалик мулклари ҳам турли миқдорда ва таркибда булади. Корхоналар фаолияти уларни халқ хужалиги қайси соҳасига таалуклигидан келиб чикиб қуйидагича булиши мумкин:

  • қишлоқ хужалик корхоналари (жамоа хужаликлари, фермер хужаликлари ва х.к.).

  • саноат ишлаб чиқариш корхоналари (енлиг саноат, огир саноат).

  • маориф соҳаси муассасалари (богча, лицей, гимназия, хунар-техника билим юртлари, институт, университет ва х.к.).

  • савдо корхоналари (воситачи корхоналар, чакана савдо корхоналари, умумий овкат корхоналари, тайёрлов корхоналари).

  • Согликни саклаш муассасалари.

  • Маданий-маиший муассасалари ва х.к.

Юқоридагилардан куриниб турибди-ки халқ хужалиги асосий бугини ҳисобланувчи корхона муассаса, ташкилот, уюшма, концернлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасига таалуклиги билан ҳам гуруҳга ажратилади. Масалан: қишлоқ хужалик корхоналарида қишлоқ хужалик маъхсулотлари етиштирилади, ҳамда бевосита истеъмолчига ёки қайта ишлаш учун саноат корхоналарига берилади.

Саноат корхоналарида эса, озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноат буюмлари (кийим-кечак, газлама, галантерия буюмлари, уй-рузгор буюмлари ва бошклар), огир саноат маҳсулотлари (асбоб-ускуна, автомобиль, жихозлар, тайёра ва бошқалар ) ишлаб чиқилади ва истеъмолчига етказади. Савдо корхоналарида ишлаб чиқилган маҳсулотлар бевосита истеъмолчига етказилади, яъни ушбу корхоналар ишлаб чиқарувчилар билан ҳаридорлар уртасида воситачи булиб ҳисобланади. Савдо корхонасидан бири булган умумий овкатланиш корхонасида эса, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш йулга қуйилган.

Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат буюмлари меҳнат воситалари орқали ишчи кучи ёрдамида қайта ишланиб тайёр маҳсулот куринишини олади ва шу ишлаб чиқариш корхоналаридаги бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқариш фондлари ҳаракати устидан тулиқ назоратни урнатиб, ҳисоб ишларини олиб боради.

Ноишлаб чиқариш соҳасига қарашли маданий, илмий, маорифий, согликни саклаш, мудофаа–нафақа органлари, турли бюджет ташкилотларида ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланган ижтимоий маҳсулотлар тақсимланиб, истеъмол қилинади. Ушбу муассасалар фаолияти юритилиши учун бюджетдан мабла\ ажратилади ва шу муассасалар бухгалтерия ҳисоби ажратилган мабла\лар ҳаракатини узлуксиз назорат қилиш мақсадида ҳисоб юритади.

Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналар хужалик мулки ва улар ҳаракатини, улардан оқилона фойдаланишни тегишли усулларни қуллаган ҳолда акс эттириб боришдир.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига утиш жараёнида олиб борилаётган ислоҳатларга кура турли мулкчилик шакллари ривожланмоқда. «Корхоналар туёрисида», «Ер туёрисида», «Тадбиркорлик туёрисида» ва бошқа хукумат қонунларига кура, ислоҳатлар ривожи учун хизмат қиладиган ҳуқуқий негизлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Иқтисодиёт юксалиши омилларидан бири мулкчилик шакли турлилига эришиб, давлат мулкчилигини ягона хукмронлигига чек қуйишдир. Хозирги даврга келиб халқ хужалиги корхоналари, муассасалари, концерн ва бирлашмалари нафақат давлат мулкига, балки, хусусий, жамоа, акционерлар мулкига, ҳамда қушма корхоналар мулкига ҳам асосланмоқда.

Корхоналар қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига ва фаолияти тури, доирасига кура, улар хужалик мабла\лари миқдори ҳамда хажми турлича булади.

Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини урганиб, ҳисобини юритар экан. Демак, бухгалтерия ҳисобининг объектлари қуйидагилардан иборат булади:

  1. Хужалик мабла\лари.

  2. Хужалик мабла\ларини топиш манбаалари.

  3. Хужалик жараёнлари.

Хужалик мабла\ларини яхши урганиш ва улар бухгалтерия ҳисобини юритишни осонлаштириш мақсадида улар туркумланади. Хужалик мабла\лари туркумланаётганда уларни қуйидаги хусусиятларини эътиборга олмоқ зарур:

  1. Хужалик мабла\ларидан фойдаланиш ҳарактерига кура:

  2. Хужалик мабла\ларини корхона фаолиятида қатнашиш ҳарактерига кура:

Хужалик мабла\лари биринчи хусусиятига кура қуйидаги турларга булинади:

  1. Ишлаб чиқаришдаги:

А) меҳнат воситалари.

Б) меҳнат буюмлари.

  1. Муомаладаги.

  2. Оборотдан четлатилган мабла\лар.

Хужалик мабла\ларини корхона хужалик фаолиятида қатнашиши ҳарактерига кура қуйидагича туркумлашимиз мумкин:

  1. Асосий мабла\лар:

А) Ишлаб чиқаришдаги.

Б) ноишлаб чиқаришдаги.

  1. Айланма мабла\лар.

А) меъёрлашадиган.

Б) маъерлашмайдиган.

  1. Оборотдан четлатилган мабла\лар.

Меҳнат воситаларидан бир неча йиллар фойдаланилади ва улар ишлаб чиқаришда қатнашиб Ûз куринишларини саклаб қолади.

^ Асосий воситалар меҳнат воситалари ҳисобланиб, улар 1 йилдан куп хизмат қилади ва қиймати энг кам меҳнат ҳақини 50 баробаридан юқори булади. Асосий воситалар уз қийматини, уларга ҳар ойда ҳисобланадиган эскириш суммалари (амортизация ажратмалари) орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига қушиб боради.

Асосий воситаларга бинолар, иморатлар, иншоатлар, транспорт воситалари, компьютерлар, касса аппарати ва х.к ларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари корхоналарда шундай хужалик мабла\лари мавжудки, улардан ҳам узоқ вақт фойдаланиш натижасида корхона хужалик фаолияти давомийлиги, ривожи таъминланади. Бундай хужалик мабла\и номоддий активлардир.

^ Номоддий активларга ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, патент, лицензиялар, компьютер дастур маҳсулотлари, савдо белгиси ва бошқалар мисол булади. Номоддий активлар табиий-моддий куринишга эга булмайди, аммо корхонага даромад келишини таъминлайди ёки корхоналарни бирор бир фаолият билан шуёулланишига хукук беради. Ҳамда қийматга эга булиб, асосий воситалар каби уз қийматларини маҳсулот таннархига эскириш ҳисоблаш орқали қушиб борадилар.

Номоддий активларни узига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Бу активлардан фойдаланиш муддати бир йилдан юқори:

  2. Корхона фойда олишига мулжалланган.

  3. Баъзи бир номоддий активлардан ташқари (товар белгилари ва бошқаларга) бир меъёрда амортизация ҳисобланиши.

қуйида асосий восита, номоддий активлардан ташқари хужалик мабла\лари ҳисобланадиган корхона бошқа мулкларини ҳам куриб чикамиз.

^ Капитал қуйилмалар - корхонани курилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар сотиб олиш, келтириш ва бошқа капитал ишлар ва ҳаражатлар демакдир.

Узоқ муддатли молиявий қуйилмалар (1 йилдан юқори муддатга) – даромад олиш мақсадидаги ҳаражатлар. Молиявий қуйилмаларга қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин: бошқа корхоналарга инвестициялар, берилган қарзлар ва хакозо.

^ Айланма мабла\ларни корхона хужалик фаолиятидаги ҳаракати тез булади. Айланма мабла\ларни узига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:

  1. Фақат бир ишлаб чиқариш циклида хизмат қилади.

  2. Узини табиий куринишини узгартиради (ёки қайта ишланади ёки бир шаклдан иккинчи шаклга утади).

  3. Уз қийматини бир ишлаб чиқариш циклидаёқ тайёр маҳсулот (хизмат, иш) қийматига утказади.

Айланма мабла\ларни юқоридаги хусусиятлари корхоналар олдига маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида доимо меҳнат буюмларини урнини тулдиришни, яъни сотиб олишни вазифа қилиб куяди.

Айланма мабла\ларни баъзилари меҳнат буюмлари булиб, улар ишлаб чиқаришда қатнашади. Бундай меҳнат буюмлари корхона хужалик фаолиятида меъёрлашган (режалаштириладиган) тарзда қатнашади.

Меъерлашадиган айланма мабла\ларга қуйидагилар мисол булади:

^ Ишлаб чиқариш заҳиралари – меҳнат буюмлари (хом-ашё, материал, ёкилги, идиш, эхтиет қисмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар), заҳираларидан иборат булиб, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат курсатиш, иш бажариш учун мулжаллангандир.

^ Тайёр маҳсулот - корхона барча ишлаб чиқариш боскичларидан утган, давлат стандартига, техник шартларга жавоб берадиган, ҳамда корхона назорат булими томонидан текшириб қабул қилинган ва корхона тайёр маҳсулот омборига қабул қилиб олинган маҳсулотлардир. Корхона тайёр маҳсулоти хужалик фаолиятда доимо оборотда булиб, улар корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганидан қатъий назар, режалаштирилади.

Бозор иқтисодиёти шароитига утишда корхоналар тайёр маҳсулотларини сифатлилик даражаси, жахон стандартига тула жавоб бера олиши, жахон бозори ракобатига бардошлилиги нафақат корхонани узибалки бутун халқ хужалиги ривожига таъсир этади.

қисқа муддатли молиявий қуйилмалар бир йилдан кам муддатга бошқа корхоналарга қуйилган инвестиция (облигациялар, акциялар) ва бир йилдан кам муддатга берилган қарзлардир.

Айланма мабла\ларни меъёрлашмайдиган турлари ҳам мавжуд булиб, улар корхона хужалик фаолиятини муомала соҳасида иштирок этади.

^ Пул мабла\лари - кассадаги нақд пул, ҳисоблашиш счетидаги пул мабла\лари, банк: (бошқа махсус ҳисоблашиш) счетларидаги (аккредитив, чек) пул мабла\лари, пул ҳужжатлари, (почта маркалари, давлат божи маркалари, авиапатталари, дам олиш уйларига, болалар оромгоҳларига хақи туланган йулланмалар ва хакозолар), ҳамда йулдаги пул мабла\ларидир.

^ Кассадаги нақд пул - корхона хужалик фаолиятида ишлатиш учун мулжалланган нақд пуллардир. Кассадаги нақд пуллар меъёри, шу корхонага хизмат килувчи банк томонидан белгиланади. Ушбу белгиланган меъёр орқали корхоналарда ортиқча нақд пуллар туриб колиши олди олинади.

Ҳисоблашиш счетидаги пул мабла\лари - корхоналар уз фаолиятлари давомида турли корхоналар муассасалар, ташкилотлар билан муомалада, ҳисоблашишда булиб, бундай вақтларда банк орқали ҳисоблашиш амалга оширилади.

^ Валюта пул мабла\лари - корхоналар фаолияти давомида миллий валютамиздан ташқари валюта мабла\ларидан ҳам фойдаланиладилар. Мамлакатимиз мустакилликга эришганидан сунг корхоналарни валюта мабла\лари билан ҳисоблашишлари кенгаймоқда.

Корхоналарда пул мабла\ларининг ҳисоби Узбекистон Республикаси Марказий Банки ишлаб чиққан курсатма ва низомларга асосан олиб борилади.

^ Дебиторлик қарзлари корхонага берилиши, туланиши керак булган мабла\лар миқдоридир. Корхона дебиторлик қарзларига қуйидагилар мисол булади.

  • ҳисобдорлик суммалари (корхонани ходимларига хизмат сафари учун берган, хужалик фаолияти эхтиежларига керакли булган мабла\лар (товар, материал, канцелярия буюмлари ва х.к. лар) ни олиб келиш учун берилган пул мабла\лари).

  • Етказилган зарар юзасидан ҳисобашиш суммалари (ходимларни корхонага етказган зарарлари юзасидан тулаши керак булган қарзлари).

  • Турли дебиторлик суммалари (сотилган асосий воситалар, номоддий активлар, қимматбаҳо қо\озлар юзасидан корхонага тушиши керак булган қарз суммалари ва х.к. лар).

Хозирги вақтда хукумат томонидан корхона уртасида турли дебеторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, тугатиш борасида чора-тадбирлар белгиланиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Шундай хужалик мабла\лари мавжудки, улар корхона хужалик фаолияти оборотидан четлатилган булади.

^ Фойдадан ҳисобланган ва туланган солиқлар – корхона хужалик фаолияти натижасида олган фойдасидан ишлаб чиқилган курсатмаларга асосан, солиқ суммаларини тулайди. Шу мақсадда ҳисобланган ва туланган солиқ суммалари корхоналарни оборотдан четлатилган мабла\ларни ҳисобланади.

^ Ишлаб чиқариш ҳаражатлари – корхонани ишлаб чиқариш билан боёлиқ булган мабла\ларидир.

Муомала ҳаражатлари – савдо корхоналарини фаолияти билан боёлиқ ҳаражатлар булиб, улар ҳам савдо корхонасини оборотдан четлатилган мабла\лари ҳисобланади. Масалан: реклама, транспорт, электро-энергия тулови, меҳнат ҳақи ҳаражатлари ва х.к.

^ Тугалланмаган ишлаб чиқариш - корхона барча ишлаб чиқариш боскичларидан тулиқ утмаган, тегишли техник ва бошқа синовлардан утмаган, йиёилмаган маҳсулотлар билан боёлиқ ҳаражатлар.

^ Ердамчи ишлаб чиқариш ҳаражатлари - корхонада ташкил этилган ёрдамчи ишлаб чиқариш билан боёлиқ ҳаражатлар.

Зарар - корхона хужалик фаолияти натижасида олинган молиявий натижа булиб, у асосий воситаларни, номоддий активларни, қимматбаҳо қо\озларни, товарларни, тайёр маҳсулотни (иш, хизмат) сотиш натижасида вужудга келиши мумкин.

Корхоналар фаолияти бошланишида улар хужалик мабла\лари манбаси устав капитали шаклланиши ҳисобланади.

^ Устав капитали эса қуйидагича шаклланиши мумкин:

- устав капиталига таъсисчиларни пул мабла\и куринишидаги хиссаси ҳисобига:

- корхона ташкил топишида давлат қуйилмаси ҳисобига:

- моддий бойлик, қимматбаҳо қо\оз, номоддий актив ва бошқалар куринишида таъсисчилар хиссаси ҳисобига:

Корхона фаолияти давомида хужалик мабла\лари ташкил топиш манбалари қуйидаги йуналишлар буйича кенгайиб, купайиб боради:

  • солиқ туловидан сунг, корхона ихтиёрида қоладиган фойдадан ташкил топадиган турли фондлар ҳисобига (заҳира капитали, қушимча капитал ва х.к.)

  • қарзга ва кредитга олинган пул мабла\лари ҳисобига:

  • акциядорлар умумий йиёилиши қарорига кура, устав фонди ошишига йуналтирилган дивидендлар ҳисобига:

  • мақсадли молиялаштириш ҳисобига:

  • бошқа мажбуриятлар ҳисобига:

Юқоридагилардан куриниб турибдики, корхоналар хужалик мабла\лари ташкил топиш манбаларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:

Корхона уз мабла\ларини ташкил топиш манбаларига устав капитали, фондлари, заҳиралар, фойда ва даромадлар ва бошқалар мисол булади.

^ Устав капитали - корхоналар фаолияти бошланиши учун давлат ёки таъсисчилар (мулкдорлар) ни ажратган моддий бойликларини пул куринишидаги қийматидир.

Корхоналар фаолияти бошланиши учун керак буладиган мабла\лар миқдори ва тури шу корхона фаолияти ҳарактери ҳамда доирасига боёлиқ булади. Демак, корхона фаолияти учун давлат ёки таъсисчилар томонидан ажратилган асосий воситалар, номоддий активлар, нақд пуллар, ҳисоблашиш счетидаги пул мабла\ларини ташкил топиш манбаси устав капитали ҳисобланади.

Фойда - корхона фаолияти ижобий натижаси булиб, ҳаражатлар даромадлардан кам булган холларда вужудга келади.

Корхона фойдаси маҳсулот (иш, хизмат), товар, асосий воситалар, номоддий активлар, қимматбаҳо қо\озлар сотиш орқали олиниши мумкин.

^ Соф фойда - солиқ туловларидан сунгги фойда миқдори. Соф фойда капитал қуйилмаларга ва асосий ҳамда айланма мабла\лар ошишишга, утган йил зарарини қоплашга, заҳира капиталига ажратма, ажратишга шунингдек, мулкдорларга дивидендлар ва даромадлар тулашга йуналтирилади.

Халкаро ҳисоб амалиётида соф фойдани ҳисобидан қилинадиган ҳаражаларни тақсимланмаган фойда счетида акс эттириш қабул қилинган.

^ Тақсимланмаган фойда акциядорлар ва мулкдорлар уртасида дивиденд куринишида тақсимланмаган соф фойда булинмасидир.

Жорий даврда вужудга келган соф фойда ташкил топиши вақидада тақсимланмаган фойда сифатида, шу билан бирга акциядорлар ва таъсисчиларни қонун-қоидага кура, урнатилган тартибда тақсимлашга тайёр булиб ҳам юзага келади.

Дивиденд мажбуриятлари-акциядорлик ёки уртоклик жамиятларни соф фойдаларини акциядорлар ва таъсисчилар уртасидаги тақсимланадиган бир қисмидир.

Акциядорлик жамиятларидаги соф фойдани дивиденд куринишида тақсимланадиган қисми акциялар миқдорига боёлиқ булади.

Уртоклик жамиятларида эса таъсисчиларни устав капиталига қушган хиссаси, миқдорига туёри пропорционал тарзда, соф фойда бир қисми дивиденд тарзида ажратилади.

^ Келгуси давр даромадлари-корхона хужалик фаолияти жорий даврида юзага келадиган, аммо келгуси даврга таалукли даромадлардир.

Келгуси давр туловлари ва ҳаражатлари тулови юзасидан заҳиралар-корхонани келгусидаги ҳаражатлари (асосий воситаларни тиклаш) ва туловлари (меҳнат таътили учун тулови) юзасидан жамгариладиган заҳиралар. Ушбу заҳираларни ҳисоблашдан мақсадлар келгуси мавзуларда кенг еритилган.

^ Шубхали қарзлар юзасидан заҳира - корхоналарни даргумон қилинаётган кредиторлик қарзларини қоплаш юзасидан жамгарилган заҳираларидир.

Мақсадли молиялаштириш - бюджетдан ёки тармоқ махсус фондларидан мақсадли ҳарактерга эга булган аниқ бир тадбирларни молиялаштириш учун олинган мабла\лар манбаси.

Мақсадли молиялаштиришлар корхоналарни қайта тиклаш ва қайта куроллантириш учун амалга оширилиши мумкин.

^ Асосий воситаларнинг эскириши - асосий воситалар қийматини бир меъёрда урнатилган тартибда маҳсулот қийматига қушиб бориш мақсадида ҳисобланган амортизация ажратмаларидир.

^ Номоддий активларнинг эскириши - номоддий активлар қийматини бир меъёрда маҳсулот (иш, хизмат) таркибига қушиш мақсадида ҳисобланган эскириш суммалари миқдори.

Корхонани четга жалб этилган хужалик мабла\ларини ташкил топиш манбалари кредитлар, қарзлар, турли мажбуриятлардан иборат булади.

^ Банк кредитлари - корхоналарни банкдан узоқ ёки қисқа муддатга олган пул мабла\лари манбасидир ва ушбу кредитлар юзасидан корхоналарни банк олдида мажбуриятларини билдиради.

^ Карз мабла\лари - банкдан ташқари корхоналардан узоқ ва қисқа муддатга олинган қарзлар манбаси булиб, корхоналарни ушбу қарзлар юзасидан мажбуриятларини миқдорини ҳам билдиради.

^ Турли кредиторлик қарзлари - корхонани хужалик фаолияти давомида турли юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзларидир.

Кредиторлик қарзларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:

  • мол етказиб берувчилар олдидаги мажбурияти:

  • бюджет олдидаги мажбурият:

  • ижтимоий су\урта ташкилотлари олдидаги мажбурият:

  • меҳнат ҳақи юзасидан ходимлар олдидаги қарз ва х.к.

Ушбу кредиторлик қарзлари тулаш учун ҳисобланган, аммо хали тулаб улгурилмагандир.

Кредиторлик қарзлар мажбуриятлар миқдорини умуман куплиги ва шу билан бирга дебиторлик қарзларидан куп булиши корхона молиявий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби предмети объектини учинчиси хужалик жараёнларидир. Корхона фаолияти давомийлиги, узлуксизлиги хужалик жараёнларини туёри юритиш орқали таъминланади.

Хужалик жараёнларини 3 турга ажратиш мумкин:

  1. Таъминот жараёни.

  2. Ишлаб чиқариш жараёни.

  3. Сотиш жараёни.

Таъминот жараёнида корхона хужалик фаолияти учун зарур булган мабла\лар билан таъминланади. Масалан, асосий воситалар, хом-ашё, материал, номоддий активлар, пул мабла\ларига булган эхтиежлар шу жараёнида таъминланади.

Ишлаб чиқариш жараёнида эса тайёр маҳсулот яратилади. Бунинг учун учта нарса қатнашади.

Меҳнат воситалари.

Меҳнат буюмлари.

Иш кучи.

Ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучи меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат буюмларини қайта ишлаб тайёр маҳсулотни яратади.

Ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этганлар маҳсулот таннархини узига хос тарзда оширади.

Меҳнат воситалари уз қийматларини, уларга ҳар ойда ҳисобланадиган эскириш суммалари орқали маҳсулот таннархига аста-секинлик билан қушиб боради.

Меҳнат буюмлари эса, уз қийматини тулалигича ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга утказади ва шу тарзда маҳсулот таннархини оширади.

Иш кучи эса, уларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кура ҳисобланган меҳнат хаклари хажмида маҳсулот таннархини оширадилар.

Сотиш жараёнида қуйидагилар сотилиб пул куринишини олади.

  • маҳсулотлар (саноат корхоналарида).

  • Товарлар (савдо корхоналарида).

  • Ишлар (курилиши ташкилотларида).

  • Хизматлар (маиший хизмат курсатиш муассаларида).

  • Асосий воситалар.

  • қимматбаҳо қо\озлар.

  • Номоддий активлар.

  • Турли бошқа активлар.


Бухгалтерия хисобига қуйиладиган талаблар ва бухгалтерия усуллари.

Бухгалтерия ҳисобига қуйилган талаблар қуйидагилардан иборат:

1.ҳисобнинг содда ва тушунарли булиши. Содда ва ҳамма учун тушунарли ҳисобни ташкил этишдан асосий мақсад уни мураккаблашувига йул куймаслик, ҳамда ҳисоб маълумотларидан кенг халқ оммаси фойдалана олишини таъминлашдан иборат.

  1. ҳисобни режалилиги. Бу талаб юқорида айтиб утилган соддалик талаби билан чамбарчас боёлиқдир. ҳисобда албатта зарурий маълумот ва курсаткичларга эга булган ҳолда, ҳисоб юритиш ҳаражатларини иложи борича камайтириб бориш лозим.

  2. ҳисобнинг аниқ ва туёрилиги. Бу талаб негизида хужалик фаолиятларида кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳужжатларда аниқ ва туёри қайд этиш тушунилади. ҳар хил мақсадларда ёки эътиборсизлик қилиб халқ хужалик ҳисобини ноаниқ ҳамда нотуёри акс эттириш қонун бузарлик ҳисобланади.

  3. ҳисоб ишларини уз вақтида амалга ошириш, яъни ҳисоб ишларига тааллуқли қандай ҳодиса содир булган булса, албатта уз вақтида акс эттирмоқ, ҳужжатларга қайд қилмоқ зарур булади. Бу талаб тулиқ бажарилганда ва хужалик фаолияти устидан бошқарув олиб бориш яхши йулга қуйилади, руй берган ёки руй бериши мумкин булган камчиликлар уз вақтида йуқотилади.

  4. ҳисоб курсаткичлари билан режа курсаткичлари бирлиги. Корхона, муассаса, ташкилотларда қайси мулкчилик шакли асосида фаолият олиб боришидан қатъий назар уз олдига жорий ва келгуси режа курсаткичларини тузиб олади. Бутун халқ хужалиги ва уларни тармоқлари буйича ҳамда мамлакат миқёсида режа курсаткичлари белгилаб олинади. Худди шу курсаткичлар билан ҳисоб курсаткичлари бирлиги (шу билан бирга ижобий фарқлар) катта аҳамият касб этади. ҳисоб ишлаб чиқаришни бориши, савдо, таъминот, қишлоқ хужалиги, қурилиш, маиший хизмат, транспорт ва ҳакозолар фаолияти қай даражадалиги ҳақида маълумот беради, режа бажарилиш устидан назорат урнатиб, таҳлил қилиш имконини яратади. Иқтисодиётни ривожлантириш ички ва ташқи омилларини топиш имконини яратади.

Фан уз предметини урганиш учун албатта қандайдир усуллардан фойдаланади. Бухгалтерия уз мабла\лари, уларни ташкил топиш манбалари ва уларни хужалик жараёни натижасида узгаришини ҳужжатларда, ягона пул куринишида, яъни баҳолаш ёрдамида, счетларда икки ёқлама ёзувдан фойдаланиб акс эттиради. ҳисоб туёри юргизилаётганини инвентаризация ёрдамида аниқлаб, маълумотлар асосида эса керакли калькуляция олиб борилади, баланс ва ҳисобот шакллари тузилади.

Бухгалтерия ҳисобининг усулининг элементлари қуйидагилардан иборат:

1. Хужжатлаштириш;

2. Инвентаризация;

3. Счетлар тизими

4. Икки ёқлама ёзув;

5. Бахолаш;

6. Калькуляция;

7. Баланс;

8. Ҳисобот.

Бухгалтерия хисоби усули элементларидан бири бахолаш булиб, унинг аҳамияти бутун халк хужалиги микёсида ҳам каттадир.

Бахолаш – хужалик мабла\лари, мажбуриятлар ва хужалик жараёнларини пул улчов бирлигида акс эттириш усулидир.

Бизга маълумки, корхона фаолиятида ишлатиладиган хужалик мабла\лари ва улар ташкил топиш манбалари турли булиб, уларни улчов бирликлари, шакл ва тузилишлари, ташкил топишлари ҳар хил куринишга эгадир. Корхона хужалик фаолиятида руй берадиган хужалик жараёнлари натижасида мабла\ ва улар ташкил топиш манбалари ҳам микдор, ҳам хажм жихатдан узгариши ҳам табиий холдир.

Демак, улар хисобини юритиш учун ягона улчов бирлиги – пулдан фойдаланмасликни иложи йук. Корхона мулки хисоби юритилаётганда, улар бахоланади.

Калькуляция - таннархни аниқлаш демакдир. Ушбу усулдан корхона мулкларидан баъзилари хисобини юритишда фойдаланилади. Масалан: ишлаб чиқарилган махсулот, материал таннархини аниқлаш. Шунингдек, савдо корхоналаридаги муомала ҳаражатлари, моддалари, суммаларини товарлар буйича тегишли равишда таксимлашда ҳам калькуляциядан фойдаланилади.

Бухгалтерия хисобинингш ушбу усули бошқа усуллар билан узвий бо\лиқликдадир. Умуман, эътибор берилса бухгалтерия хисобининг ҳамма усули ҳам узаро узвий бо\лиқликдадир. Калькуляция усулини счетлар тизими билан бо\лиқлиги шундаки, калькуляция килиниши талаб этилаётган мабла\ билан бо\лиқ ҳаражатлар тегишли счетларда акс эттирилганлигидир. Бахолаш билан калькуляциянинг бо\лиқлиги шундаки, калькуляция оркали аниқланган таннархлар бахолаш куринишида хисобга олинади.

Бухгалтерия хисоби усули элементларидан бири хужжатлаштириш булиб, унинг аҳамияти хужаликни юритишда, бошқарувни окилона ташкил этишда, хисоб юритиш олдига куйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир.

Корхонада мавжуд булган бойликлар сакланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида, юритилаётган хисоб маълумотлари нечоглик хакикийлиги, ту\рилигини текшириш мақсадида инвентаризация утказилади. Корхонадаги бойликлар деганда, асосий воситалар, номоддий, активлар, ишлаб чиқариш захиралари, тайёр махсулот, товар, пул мабла\лари ва бошқа молиявий активлар тушунилади. Корхонанинг молиявий мажбуриятлари ҳам инвентаризация килиниб, бундай мажбуриятларга кредиторлик карзлари, банк кредитлари, олинган карзлар тушунилади.

Корхоналарда йиллик хисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, хакикий маълумотлар асосида булмоги лозим. Бу шарт бажарилиши учун ҳам корхона инвентаризацияси утказилмоги шартдир.

Инвентаризация - корхона мабла\ини текшириб, руйхатга олиш ва олинган маълумотларни хисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир.

Бухгалтерия хисобининг счетлар тизими ва иккиёклама ёзув, баланс ва хисобот каби усуллари кейинги мавзуларда тулик урганилади.


Хулоса.

Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хужалик мабла\лари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хужалик жараёнлари натижасида узгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тулиқ, аниқ, туёри акс эттириб боришдир.

Бухгалтерия ҳисобининг объектлари қуйидагилардан иборат булади:

  1. Хужалик мабла\лари.

  2. Хужалик мабла\ларини топиш манбаалари.

  3. Хужалик жараёнлари.

Бухгалтерия ҳисобининг усуллари қуйидагилардан иборат:

Хужжатлаштириш, инвентаризация, счетлар тизими ва икки ёқлама ёзув, бахолаш, калькуляция, балансва ҳисобот.

^ Таянч иборалари.

Бухгалтерия ҳисоби предмети, хужалик мабла\лари, мабла\ларнинг ташкил топиш манбалари, хужалик жараёнлари, ҳужжатлаштириш, счетлар системаси, икки ёқлама ёзув, баҳолаш, инвентаризация.


Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар.

  1. Иқтисодий фаолиятни бошқаришда ҳисоб урни ва аҳамияти.

  2. Хужаликдаги ҳисобнинг қандай турлари мавжуд.

  3. Хужаликдаги ҳисоб турларига қандай талаблар қуйилади.

  4. Ҳисоб турларида қандай улчов бирликлари қулланилади.

  5. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари нималардан иборот?

  6. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари нималардан иборот?

  7. Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф беринг.

  8. Бухгалтерия ҳисоби предметининг қандай объектлари мавжуд?



Похожие:

Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconМехнат ва унга хак тулаш хисоби
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хисоби олдида мехнат меъёри ва унга хак тулашни хисобга олиш, назорат қилиш вазифалари...
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconАсосий воситалар хисоби
Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconФаннинг мақсади ва вазифалари. Экология фанини мақсади ва вазифалари
Олимлар ўз мохиятига кўра янги бўлган бу фанни глобал экология табиатдан фойдаланиш назарияси, генсон экологияси деб атамоқдалар....
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари icon"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби" дастурий мажмуасидан фойдаланиш тугрисида

Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА АУДИТ.pdf
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /Бухгалтерия хисоби ва аудит.doc
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /Молия ва бухгалтерия хисоби.doc
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /Саноат корхоналарида бухгалтерия хисоби.doc
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /Бухгалтерия хисоби ва иктисод назарияси.pdf
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари iconДокументы
1. /Курилиш ташкилотларида бухгалтерия хисоби.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации