Документы



Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа icon

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа

НазваниеБухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа
Дата24.06.2013
Размер218.99 Kb.
ТипДокументы
скачать

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ ВА ИККИ ЁҚЛАМА ЁЗУВ


РЕЖА:

  1. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва уларнинг тузилиши.

  2. Ҳисобварақалардаги икки ёқлама ёзув ва уни асослаш.

  3. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва унинг амалий қулланиши.


1. Бухгалтерия балансида мол – мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби вақти – вақти билан акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир маротаба тузилади. Лекин ҳисобда фақат даврий манбалар билан чекланиб бўлмайди, чунки бухгалтерия ҳисоби ялпи ва узлуксиз бўлиши керак. Бундай ҳар кунги ва узлуксиз ҳисоб бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида амалга оширилади. Ҳисобварақлар мол – мулк уни шакллантириш манбалари ва хўжалик операцияларининг жорий ҳисобини юритиш учун мўлжалланган.

Агар балансни фотосурат, яъни фотоаппаратнинг бир лаҳзада оладиган тасвири билан таққослаш мумкин бўлса, ҳисобварақларни видеокассета ёки видеокамера билан суратга олишга қиёслаш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари – мол – мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбаларини ва бир турдаги операциялар бўйича жорий акс эттириш, гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиши усулидир.

Ҳисобварақалар мол – мулкнинг ёки мол – мулк манбаларининг ҳар бир тури учун очилади ва юритилади, бир турдаги хўжалик операцияларини акс эттириш учун ҳам ҳисобварақалар мавжуд. Корхоналарда қўлланаши керак бўлган ҳисобварақаларнинг рўйхати қонунчилик томонидан Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғланган барча операциялар 0110 – 0199 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи” ҳисобварақаларда, материаллар кирими чиқими 1010 – 1090 “Материалларни ҳисобга олувчи” ҳисобварақаларида, кассада нақд пуллар ҳаракати 5010 – 5020 “Касса”даги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақаларида юритилади ва ҳоказо.

Ташқи кўриниши бўйича ҳисобварақалар икки томондан иборат жадвални эслатади. Ҳисобварақаларнинг номи жадвалнинг юқори қисмида ёзилади.

Ушбу жадвалда ҳисобварақанинг чап қисми “дебет” (лотинча debet – қарздор), ҳисобварақанинг ўнг қисми “кредит” (лотинча credit - ишонади) деб аталади.

Энг биринчи бор пайдо бўлган пайтида ҳисобварақалар қарзларни, яъни дибеторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олиш учун ишлатилган. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши билан ҳисобварақаларда нафақат қарзлар, балки мол – мулк ва унинг манбаларининг барча турлари ҳам ҳисобга олина бошлади, лекин ҳисобварақанинг чап томони “дебет”, ўнг томони эса “кредит” деб аталиши рамзий ном бўлиб сақланиб қолди. Ҳисобварақаларда мол – мулк ва унинг манбаларининг ҳисоб от йили боши ва охиридаги ҳолати акс эттирилди. Ушбу манбалар қолдиқлар ёки “сальдо” деб аталади. Дебет ва кредитга мол – мулк ёки унинг манбалари таркибидаги кўпайиш ёки камайиш акс эттирилади.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларининг аҳамияти шундан иборатки, улар бухгалтерия ҳисобининг асосий усулларидан бири ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан бир турдаги объектлар бўйича хўжалик операцияларининг тизимга солиниши ва жорий акс эттиришини таъминлайди ва бошқарувни такомиллаштириш ҳамда моддий воситалар ва пул маблағларининг сақланишини таъминлаш мақсадида тезкор ахборот олиш учун ишлатилади.

Ҳисобга олиш элементларини туркумланишига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари доимий (бухгалтерия баланси ҳисобварақалари) ва вақтинчалик (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақалари) ҳисобварақаларга ажратилади. Вақтинчалик ҳисобварақалар шунингдек транзит деб аталади.

Доимий ҳисобварақалар – бу бухгалтерия баланси элементлари акс эттириладиган ҳисобварақалардир. Улар активларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари, мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари ва капиталларни ҳисобга олиш ҳисобварақаларидан иборат. Ушбу ҳисобварақаларда ҳар бир ҳисобот даврининг охирги қолдиқ (сальдо) аниқланади. Қуйида баланс ҳисобварақаларининг чизмаси келтирилган:


^ ДОИМИЙ ҲИСОБВАРАҚАЛАР

АКТИВЛАР = МАЖБУРИЯТЛАР + КАПИТАЛ

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Ҳисобот даврининг бошига активлар қолдиғи (сальдо)


Активлар-нинг ошиши


Ҳисобот даврининг охирига активлар қолидиғи (сальдо)



Активнинг камайиши



Мажбуриятларнинг камайиши

Ҳисобот даврининг бошига мажбуритя-лар қолдиғи (сальдо)


Активнинг ошиши


Ҳисобот даврининг охирига мажбурият-лари қолдиғи (сальдо)



Капиталнинг камайиши

Ҳисобот даврининг бошига активлар қолидиғи


Активларнинг ошиши


Ҳисобот даврининг охирига активлар қолдиғи (сальдо)


Вақтинчалик (транзит) ҳисобварақалар – бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементлари акс эттириладиган ҳисобварақалардир. Булар таркибига даромадларнинг ҳисобга олиш ҳисобварақлари, харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари, фойдани ҳисобга олиш ҳисобварақалари зарарларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари киради. Ушбу ҳисобварақалар ҳар бир ҳисобот даврининг охирида ёпилади ва шунинг учун улар ҳеч қачон қолдиқ (сальдо)га эга бўлмайди.


^ ВАҚТИНЧАЛИК ҲИСОБВАРАҚАЛАР

ДАРОМАДЛАР ХАРАЖАТЛАР

Даромадлар-нинг камайиши

Даромадлар-нинг ошиши




Харажатлар-нинг ошиши

Харажатларнинг камайиши



^ ФОЙДАЛАР ЗАРАРЛАР

Фойданинг камайиши

Фойданинг ошиши




Зарарларнинг ошиши

Зарарларнинг камайиши


Баланснниг актив ва пассивга бўлинишига мувофиқ ҳисобварақалар актив ва пассив ҳисобварақаларга бўлинади.

Активлар таркиби ва унниг айрим турлари ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳисобварақаларии актив ҳисобварақалар дейилади. “Асосий воситалар”, “Материаллар”, “Миллий валюталардаги пул маблағлари”, “Ҳисоб – китоб варағи” ва бошқа ҳисобварақалар актив ҳисобварақаларга мисол бўла олади.

Капитал ва мажбуриятларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳисобварақалар пассив ҳисобварақалар деб аталади. “Устав капитали”, “Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари”, “Узоқ муддатли заёмлар” ва бошқа ҳисобварақалар пассив ҳисобварақаларга киради.

Актив ҳисобварақалар дебетига ҳисобот даврининг боши ва охиридаги қолдиқлар, шунингдек мол – мулкнниг кўпайиши билан боғланган барча ўзгаришлар, кредитда – мол – мулкнниг таркибида камайиш билан боғлиқ бўлган барча ўзгаришлар акс этади. Бошлағич сальдо ҳисобга олинмаган ҳолда кўпайиш ва камайишларнинг умумий суммаси айланмалар деб аталади.

5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” актив ҳисобварағининг чизмасини келтирамиз (сўмда).

^ Дебет 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” Кредит

Сана

Ёзув мазмуни

Сумма

Сана

Ёзув мазмуни

Сумма



05.01


12.01


29.01

01.01.2004 йилга қолдиқ сальдо Мол – мулкнинг таркибида купайиш (+)

Иш ҳақи тўлаш учун ҳисоб – китоб варағидан пул келиб тушди

Маҳсулот сотил-ганлик учун пул келиб тушди

Хизмат сафари бўйича бўнак беришга пул келиб тушди

100


40 000


57 000


8 000



08.01


13.01


30.1



Мол – мулкнинг таркибида камайиш (-)

Иш ҳақи берилди


Ҳисоб – китоб варағига тушум топширилди

Хизмат сафарига бўнак берилди



40 100


57 000


7 500




Айланмалар

105 000




Айланмалар

104 600




01.02.2004 йилга қолдиқ сальдо

500












Агар 01.01.2004 йилгача бўлган қолдиқни – Сб, дебет бўйича айланмаларни – Ад, кредитлар бўйича айланмаларни – Ак, 01.02.2004 йилга бўлган сальдони Ся деб белгиласак, бунда

Ся = Сб + Ад – Ак

500 = 100 + 105 000 – 104 600

Пассив ҳисобварақаларда дебет ва кредитнинг вазифаси актив ҳисобварақаларга тамомила тескари. Уларда бошланғич ва пировард сальдо кредит бўйича, капитал ва мажбуриятлар кўпайиши кредит бўйича, уларнинг камайиши эса дебет бўйича акс эттирилади.

Пассив ҳисобварақ чизмасини келтирамиз.

Мисол учун 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” ҳисобварағини оламиз.


^ Дебет 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” Кредит

Сана

Ёзув мазмуни

Сумма

Сана

Ёзув мазмуни

Сумма


5.01


20.01


Банкнинг қисқа муддатли ссуда-си қайтарилди

Банкка қисқа муддатли ссуда қайтарилди


90 000


110 000


15.01


27.01

01.01 га сальдо

Банкдан қисқа муддатли ссуда олинди

Банкдан қисқа муддатли ссуда олинди

120 000

100 000


150 000




Айланмалар

200 000




Айланмалар

250 000













01.02.2004 йилга (сальдо)

170 000


Пассив ҳисобварақларда пировард қолдиқ қуйидагича чиқарилади:

Ся = Сб + Ак – Ад

170 000 = 120 000 + 250 000 – 200 000

Актив ҳисобварақаларда сальдо фақат дебетли бўлиши мумкин, чунки маблағларни мавжуд бўлганидан ортиқча сарфлаб бўлмайди, пассив ҳисобварақалар бўйича сальдо фақат кредитли бўлади, чунки қарзни қоплашда, корхона қарзидан кўпроқ миқдорда тўламайди.

Активлар акс эттирадиган актив ҳисобварақалар бўйича ва активлар манбалари кўрсатиладиган пассив ҳисобварақалар бўйича қолдиқлар баланс билан боғланади, яъни актив ҳисобварақалар қолдиқлари баланс активида, пассив ҳисобварақалар қолдиғи эса пассивида кўрсатилади.

Шунингдек контрактив ва контрпассив ҳисобварақалар ҳам қўлланилади.

Контрактив ҳисобварақалар – бу пассив ҳисобварақалар, лекин активнниг соф қийматини ҳисоблаш учун улар бўйича сальдо муайян актив ҳисобварағининг сальдо суммасидан айирилади. Масалан, 0200 “Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақалар” гуруҳининг ҳисобварақалари ўз моҳияти бўйича пассив ҳисобварақалардир, лекин улар баланснинг активида 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақалар” гуруҳи ҳисобварақаларидан кейин жойлаштирилади, чунки асосий воситалар қолдиқ қийматини ҳисоблаш учун уларни қийматини камайтиради. Бундай ҳисобварақаларга 4010 “Харидорлар ва буютмачилардан олинадиган ҳисобварақалар” ҳисобварағига нисбатан контрактив бўлган ва харидорлар дебиторлик қарзи суммасини камайтириб унинг соф суммасини кўрсатадиган 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” ҳисобварағи киради.

Контрпассив ҳисобварақалар – бу актив бўлган ҳисобварақалардир, лекин муайян пассив ҳисобварақалар бўйича қолдиқларни камайтириш учун улар бўйича қолдиқ баланснинг пассивида акс эттирилади. Масалан, 8600 “Сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби ҳисобварақалари” гуруҳининг ҳисобварақалари актив ҳисобварақалар бўлганлиги билан, улар баланснинг пассивида 8300 “Устав капитали ҳисоби ҳисобварақалари” гуруҳидан кейин жойлаштирилади ва акциядорлик жамиятининг акциядорлик капитали камайишига олиб келади.


2. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти кўп сонли операциялар ва хўжалик вазиятларидан ташкил топади. Уларнинг ҳаммаси мол – мулкнинг ёки унинг манбалари таркибида ёхуд бир вақтнинг ўзида иккаласида ўзгаришларни юзага келтиради.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида хўжалик операциялари натижасида юз берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун икки ёқлама ёзув усули қўлланилади.

Икки ёқлама ёзув шундай ёзувчи, унинг натижасида ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси ҳисобварақаларда икки маротаба: бир ҳисобварақ дебетида ва айни вақтда ўзаро боғланган бошқа ҳисобварақ кредитида акс эттирилади. Чунки хўжалик операциялари юзага келадиган ўзгаришлар икки ёқлама хусусиятга эга ва ҳисобнинг икки алоҳида объектига, бинобарин, иккита ҳисобвараққа дахл этади. Ҳар бир хўжалик операцияси икки ҳодисага олиб келади.

Чунончи, агар корхона товарларни харид қилса, бир томондан, омборда товарлар қолдиғи кўпаяди ва бошқа томондан, албатта ушбу товарлар қандай манбалар ҳисобига харид қилинганлиги кўрсатилади: нақд пулга сотиб олинганда нақд пул камаяди, кредитга харид қилинганда ушбу товарларни етказиб берувчиларга қарз пайдо бўлади. Шунинг учун, хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида акс эттириш мақсадида ўзаро боғланган ҳисобварақда биргина суммани қайд этиш зарур.

1494 йилдаёқ итальян математиги Лука Пачоли икки ёқлама ёзув усулини асослаб берган. Унинг ҳисобварақлар ва ёзувлар тўғрисидаги рисоласида кўрсатилишича, ҳисобварақалар бўйича ёзувларни бир вақтнинг ўзида “бермоқ” ва “эга бўлмоқ” остида қайд этиш зарур ва агар “бермоқ” ва “эга бўлмоқ” остида қайд этиш зарур ва гар “бермоқ” ва “эга бўлмоқ”да жойлаштирилган суммалар қўшилса, якунлар бир хил чиқиши керак.

Хўжалик операциялари ҳисобварақаларида икки ёқлама ёзув усули билан акс эттириш тартибини қуйидаги мисолларда кўриб чиқамиз.

1 – мисол. Кассада банкдаги ҳисоб – китоб варағида нақд пул – 5 минг сўм келиб тушди. Ушбу операция натижасида пул суммаси ҳисоб – китоб варағида камаяди ва кассада ана шу суммага кўпайди. Иккала ҳисобварақ актив ҳисобварақдир. Шунинг учун 5 минг сўм 5010 “миллий валютадаги пул маблағлари” ҳисобварағи дебети ва 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи кредитида ёзилади.

Д – т 5010 (А) К – т Д – т 5110 (А) К - т

(+)

5000 кассадаги пулнинг кўпайиши










(-)

5000

ҳисоб – китоб

варағида пулнинг камайиши


2 – мисол. Муассислардан бири устав капиталига улуш сифатида баҳоси 100 минг сўмлик компьютерни тақдим этади. Ушбу ҳолда асосий воситалар ва устав капитали ҳам кўпаяди. 0150 “Компьютер ускуналари ва ҳисоблаш техникаси” ҳисобварағи актив 8330 “Пай ва қўйилмалар” ҳисобварағи пассив. Шунинг учун 100 минг сўмни 0150 “Компьютер ускуналари ва ҳисоблаш техникаси” ҳисобварағи дебети ва 8330 “Пай ва қўйилмалар” ҳисобварағи кредити бўйича ёзиш керак.

Д – т 0150 (А) К – т Д – т 8330 (П) К - т

(+) 100 000

Асосий восита-ларнинг кўпайиши










(+) 100 000

Устав капиталининг кўпайиши


3 – мисол. Ҳисоб – китоб варағида маҳсулот етказиб берувчиларга 8 сўм миқдорда олдиндан ҳақ ўткзилган. Ушбу операция натижасида ҳисоб – китоб варағида пуллар камайди ва мол етказиб берувчиларнинг корхона қарзи (дебиторлик қарзи) кўпаяди. 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи актив, 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисоб – варағи ҳам активдир. Шунинг учун 8 минг сўм 4310 “Товар моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи дебетига ва 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи кредитига ёзилади.

Д – т 4310 (А) К – т Д – т 5110 (А) К - т

(+) 8 000

мол етказиб берувчининг дебиторлик қарзи кўпайиши










(-) 8 000

ҳисоб – китоб варағида пулнинг камайиши

4 – мисол. Мол етказиб берувчилардан 8 минг сўмлик материаллар олинди. Демак, омбордаги материаллар кўпаяди ва мол етказиб берувчиларнинг қарзи камаяди. 1010 “Хомашё ва материаллар” ҳисобварағи омбордаги мавжуд материалларни ҳисобга олади ва актив ҳисобланади. 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи ҳам активдир. Шунинг учун 8 минг сўм 1010 “Хомашё ва материаллар” ҳисобварағи дебети ва 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи кредитига ёзилади.

Д – т 1010 (А) К – т Д – т 4310 (А) К - т

(+) 8 000

омбордаги материаллар-нинг кўпайиши










(-) 8 000

Мол етказиб берувчилар деби-торлик қарзининг камайиши

Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, хўжалик операцияларини икки ёқлама ёзув усули билан акс эттириш натижасида муайян ҳисобварақлар ўртасида ўзаро минтақавий боғлиқликлар юзага келади, у ҳисобварақлар корреспондецияси (контировкаси) ёки бухгалтерия ўтказмаси деб аталади.

Бухгалтерия ўтказмалари оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Икки ҳисобвараққа дахл этиладиган ёзувлар оддий (юқорида келтирилган мисолларга қаранг), уч ва ундан ортиқ ҳисобвараққа дахлдорлари мураккаб ўтказмалари дейилади.

5 – мисол. Ҳисоб – китоб варағида ўтказилди: а) банкка қисқа муддатли ссуда учун – 10 минг сўм; б) корхона кассасига 15 минг сўм. Жами 25 – минг сўм. Демак, бухгалтерия қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:

Д – т 1010 (А) К – т Д – т 4310 (А) К – т Д – т 5010 (А) К – т




( - ) 250 000 ҳисоб-китоб варағидаги пулларнинг камайиши







( - )

10 000

Банкка ссуда бўйича қарзнинг камайиши







( + )

15 000 кассадаги пулларнинг кўпайиши





Ушбу операция натижасида ҳисоб – китоб варағида пуллар камаяди, кассада эса кўпаяди, айни вақтда корхонанинг банкка ссуда бўйича қарзи камаяди.

Икки ёқлама ёзув усули катта назорат аҳамиятига эга, чунки битта хўжалик операцияси тенг суммада икки маротаба – бир ҳисобварақанинг дебети ва бошқа ҳисобварақнинг кредити бўйича акс эттирилади. Шунинг учун мазкур операция бўйича суммалар тафовути юзага келиб қолса, йўл қўйилган хато аниқланади.


3. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари ҳисобни бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисобварақлар режасига мувофиқ олиб боришлари шарт. 21 – сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” БҲМС Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 9 сентябрда тасдиқланган.

Бухгалтерия ҳисоби Янги ҳисобварақлар режасини тадбиқ этиш Ўзбекистон Республикаси корхоналарида бухгалтерия ҳисоби юритишни иложи борича халқаро стандартларга яқинлаштириш ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини тадбиқ этиш имкониятларини яратади. Янги ҳисобварақлар режасининг эскисидан фарқлари ва унинг афзалликларида тўхталиб ўтамиз.

Янги ҳисобварақлар режасида ҳисобварақларни гуруҳлашда тўрт рақамли усул киритилган, ҳисобварақлар бекор қилинган ва бухгалтерия ҳисобининг алоҳида объектларини ҳисобга олиш учун ҳисоварақлар қўлланилади. Бу бухгалтерия ҳисоби объектлари тўғрисидаги муфассал ва тўлиқ маълумот олиш имкониятини беради. Масалан, материалларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар қуйидагилардан иборат:

1010 “Хомашё ва материаллар”;

1030 “Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар”;

1030 “Ёқилғилар”;

1040 “Эҳтиёт қисмлар”;

1050 “Қурилиш материаллари”.

Ҳисобварақлар режасида ҳисобварақларнинг гуруҳланиши “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос”га мувофиқ молиявий ҳисобот элементларини гуруҳланиши билан мос келади.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари 5 қисм ва 9 бўлимга ажратилган. Балансдан ташқари ҳисобварақлар алоҳида кўрсатилган. 1 – 8 қисмларда бухгалтерия баланси ҳисобварақалари, яъни сальдога эга бўлиши мумкин ва бухгалтерия балансида акс эттириладиган ҳисобварақлар жойлаштирилган. Улар доимий ҳисобварақлар деб аталади. 9 та бўлимга молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот бўйича ҳисобварақлар, яъни вақтинчалик (транзит) ҳисобварақлар жойлаштирилган, улар ҳеч қачон сальдо (қолдиқ)га эга бўлмайди, чунки ҳар бир ойда ёпилади. Ҳисобварақларнинг бундай жойлаштирилиши молиявий ҳисобот тайёрлаш муолажасини соддалаштиради.

Янги ҳисобварақлар режасининг яна бир фарқи ва афзаллиги уларда актив – пассив ҳисобварақлар мавжуд эмаслигидан иборат. Чунончи, агар эски ҳисобварақлар режасида бир вақтнинг ўзида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олиш мумкин бўлган 60, 62, 70, 76 ҳисобварақлар мавжуд бўлса, Янги ҳисобварақлар режасида улар дебиторлик қарзларини акс эттириш учун (4010 - 4890) “Олинадиган ҳисобварақлар” актив ҳисобварақлар ва кредиторлардан қарзларни ҳисобга олувчи (6010 - 6999) “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар” пассив ҳисобварақаларга ажратилган. Бу молиявий ҳисоботда актив – пассив ҳисобварақалар бўйичажамланган сальдо экс эттириш ҳолатларини олдини олиш имкониятларини беради. Олинадиган ҳисобварақлар корхона томонидан харидорлар ва буюрмачиларга ёзиб берилган ва харидор томонидан тўланган кейин олиниши лозим бўлган ҳисобварақлар – фактуралар суммасини акс эттиради. Тўлаш учун ҳисобварақлар мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан олинган ҳисобварақлар – фактуралар суммасини акс эттиради ва улар лдида кредиторлик қарзларини ифодалайди. Эски ҳисобварақлар режаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш бўнак суммаси бўйича қуйидаги ёзув амалга оширилади:

Д – т 70 “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб - китоблар”

К – т “Касса”

Бу ерда 70 пассив ҳисобварақ актив ҳисобвараққа айланади, чунки у ходимларнинг корхона олдида ҳали тўланмаган меҳнатга ҳақи бўйича қарзини акс эттиради. Янги ҳисобварақлар режасида махсус 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар” ҳисобварағи кўзда тутилган. Шундай қилиб ушбу операция бўйича қуйидаги ёзув амалга оширилади:

Д – т 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

К – т 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”

Ходим хизмат сафари учун 36 минг сўм бўнак олган бўлиб 40 минг сўмга ҳисобот тақдим этган деб фараз қилайлик. Эски ҳисобварақлар режаси бўйича бу қуйидагича ифодаланади:

Бўнак берилиши:

Д – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – минг сўм.

К – т “Касса” – 36 минг сўм.

Бўнак ҳисоботи суммасига:

Д – т 26”Давр харажатлари” – 40 минг сўм.

К – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 40 минг сўм.

Бўнак ҳисобот бўйича ортиқча сафрланган сумма берилишига:

Д – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 минг сўм

К – т 50 “Касса” – 4 минг сўм

Бу ҳолатда 71 “”

“Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб – китоблар” актив ҳисобварақ корхонанинг ҳисобдор шахс олдида 4 минг сўм миқдорда кредиторлик қарзини акс эттиради, бу эса услубий нотўғридир. Янги ҳисобварақ режаси бўйича бу қуйидагича акс эттирилади:

Бўнак берилиши:

Д – т 4220 “Хизмат сафарига берилган бўнаклар” – 36 минг сўм

К – т 5010 “Миллий валютадаги пкл маблағлари” – 36 минг сўм

Бўнак ҳисоботи суммаси бўйича:

Д – т 9420 “Маъмурий харажатлар” – 40 минг сўм

К – т 4220 “Хизмат сафарига берилган бўнаклар” – 36 минг сўм

К – т 6970 “Ҳи собдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 минг сўм

Бўнак ҳисоботида асосан ортиқча ишлатиладиган пул бўйича:

Д – т 6970 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 мин сўм

К – т 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” – 4 минг сўм

Эски ҳисобварақлар режасига асосан солиқлар бўйича бўнак тўловларини ҳисоблашда қуйидаги ўтказма берилади:

Д – т 68 “Бюджет билан ҳисоб - китоблар”

К – т 51 “Ҳисоб – китоб ҳисобварағи”

Бу ҳолатда 68 – сонли “Бюджет билан ҳисоб – китоблар” пассив хисоб варағи бюджетининг корхона олдидаги дебидорлик қарзини ифодалайди.Янги ҳисобварақлар режаси бўйича солиқлар бўйича ўтказилган тўловлар қуйидаги ёзув билан ифодаланади:

Д-т 4410 “Солиқлар бўйича бйнак тўловлари “

К-т 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”

Эски ҳисобварақлар режасида 75-сонли ҳисобварақ бир вақтнинг ўзида таьсисчиларнинг устав капиталига бўлган дебиторлик қарзини ва таьсисчиларга ҳисобланган дивидендлар бўйича қарзларни акс этар эди . Янги ҳисобварақлар режасида ушбу операциялар турли ҳисобварақларда акс эттирилади. Устав капиталига таъсисчилардан олинган улушлар қуйидагича акс эттирилади:

Д-т 0110-0190, 1010-1090, 5010, 5110 ва бошқалар

К-т 4610 “Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзлари “ таъсисчиларга ҳисобланган дивидентлар суммасига:

Д-т 8710 “Тақсимланган фойда “

К-т 6610 “Тўланадиган дивидедлар “

Ҳисобварақлар режасининг I-қисмидаги ҳисобварақлар узоқ муддатли , яъни бир йилдан ортиқ бўлган муддатда иқтисодий наф келтирадиган активларни акс эттиради. Эски ҳисобварақлар режасидан фарқли ҳолда Янги ҳисобварақлар режасининг “Асосий воситалар ,номоддий активлар ва узоқ муддатли активлар “ деб номланган I-қисмида узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати узайтирилган ҳаражатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар киритилган. Корхона харидорлар ва бюртмачилар билан бир йилдан ортиқ бўлган муддатда қопланиши кўзда ттутилган контракт тузган бўлган тақдирда , ушбу дебиторлик қарзи 0900-0990-сонли “Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари муддати узайтирилган харажатлар ҳисобварақлари” ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Агар контракт бир йилдан кам бўлган муддатга тузилган бўлса ушбу дебиторлик қарзи 4010-4810-сонли “Олинадиган ҳисобварақлар “ ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Худди шундай ҳолат келгуси давр ҳаражатларига ҳам таалуқлидирю Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисми , бир йилдан узоқ муддатга берилган ижара бўйича олдиндан тўловлар 0900-0990-сонли ҳисобварақларда , жорий қисми , яъни жорий йил давомида ҳисобга олинадиган харажатлар эса 3110-3190-сонли ҳисобварақларда акс эттирилади.

Жорий (айланма) активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар янги ҳисобварақлар режасининг 2-5 бўлимларида ҳисобга олинади. Буларга ТМЗни ,бир йилдан кам бўлмаган дебиторлик қарзларини ,пул маблағлари ва улар эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар киради.

Мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари жорий мажбуриятларни (6-сонли бўлим) ва узоқ муддатли мажбуриятларни (7 – сонли бўлим) ҳисобга олиш ҳисобварақаларига ажратилади. Корхона банкдан уч йил муддатга ҳар йили 1/3 қисмини қайтариш шарти билан 3000 минг сўм узоқ муддатли кредит олди деб фараз қилайлик. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириш лозим:

Д – т 5110 “Ҳисоб – китоб ҳисобварағи” – 3000 минг сўм

К – т 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” – 2000 минг сўм

К – т 6950 “Тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар” – 1000 минг сўм

Кейинги ҳисобот даврида тегишли суммани узоқ муддатли мажбуриятлардан жорий қисмига ўтказиш лозим:

Д- т 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” – 1000 минг сўм

К – т 6950 “Тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар” – 1000 минг сўм

Бинобарин, Янги ҳисобварақлар режасига активлар ва мажбуриятлар узоқ ва қисқа (жорий) муддатли қисмларга аниқ ажратилган. Бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини жорий активлар ва жорий мажбуриятлар нисбатитидан иборат бўлган ликвидлик коэффициенти ёрдамида мунтазам равишда баҳолаш имкониятини яратади. Жорий ликвидлилик коэффициенти корхона ўзининг жорий маблағлари билан қичсқа муддатли мажбуриятларини қоплашгини баҳолаш имкониятини беради. Ушбу кўрсаткичнинг энг яхши даражаси 2,0 ҳисобланади.

8 – бўлимда хусусий капитални ҳисобга олувчи, яъни устав, қўшилган резерв капитали тақсимланган фойда ва резервларни ифодаловчи ҳисобварақлар акс эттирилади:

9 – бўлимда даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар акс эттирилган. Ушбу ҳисобварақлар ҳар бир ҳисобот даврининг охирида 9900 – сонли “Якуний молиявий натижа ҳисобварағи” билан ёпилади. 9910 – сонли ҳисобварақнинг дебет ва кредит айланмаси орасида фарқ 8710 – сонли “Тақсимланмаган фойда (фопланмаган зарар)” ҳисобварағи ўтказилади.

Янги ҳисобварақлар режасига татбиқ этиш бухгалтерия ҳисобини ислоҳат қилишда яна ҳам йирик қадам ҳисобланади ва ахборотдан фойдаланувчиларни тўлиқ ва ўз вақтида маълумотлар билан таъминлаш имкониятини яратади.

Кичик корхоналар қисқартирилган Ҳисобварақалар режасини қўллаши мумкин. Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақ тавсифланган, уни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилган ва бухгалтерия ўтказмаларининг намунавий рўйхати келтирилган.



Похожие:

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconБухгалтерия ҳисоби назарияси режа
Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби “accounting” деб номланган
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconРежа: Лизинг муносабатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Мавзу: ижара муносабатлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг методологик асослари. Лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconБухгалтерия ҳисобининг методологияси режа
...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №579
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconПул маблағлари ҳисоби аудити
Банк операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. №474
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалгерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №580
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан...
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации