Документы



Лизинг операцияларининг хисоби icon

Лизинг операцияларининг хисоби

НазваниеЛизинг операцияларининг хисоби
Дата24.06.2013
Размер283.41 Kb.
ТипДокументы
скачать

Лизинг операцияларининг хисоби.


1. Лизинг хакида тушунча ва унинг турлари.

2.Лизинг операциялари буйича хисоб-китобни ташкил қилиш.

3. Лизинг операцияларини аналитик ва синтетик хисобини ташкил қилиш.

4. Лизинг операциялари хисобини такомиллаштириш боскичлари.


1. Лизинг хакида тушунча ва унинг турлари.

Лизинг икки турга булинади: операцион ва молиявий.

Операцион лизинг битими буйича - бино ва асбоб-ускуналарни киска вактга (бир кундан бир йилгача ёки купрокга) лизингга олганда лизинг берувчи асосий воситаларни таъмирлаш ва лизинг ни амалга ошириш буйича ҳаражатлар деб аталувчи жорий ҳаражатларни тулаш, масалан соликлар ва мулк сугуртасини тулашни уз зиммасига олади.

Молиявий лизинг битими буйича лизинг олувчи ҳамма ҳаражатларни узи коплайди.

Молиявий лизинг-бу активга эгалик қилиш хукуки билан бо\лиқ булган ҳамма риск ва мукофотлар, активларни ишчи холатда саклаб турадиган лизинг олувчига утказиладиган лизингга айтилади. БХХС га мувофик қуйидаги шартлардан бирига мос келадиган лизинг молиявий хисобланади:

1. Лизингнинг муддати тугагач лизинг оркали активларга эгалик қилиш хукуки лизинг олувчига утказилади.

2. Лизинг активларни бозор нархидан пастрок нархда ҳарид қилиш имкониятини беради.

3. Лизинг муддати активнинг фойдали ишлатиш муддатининг купрок кисмини ташкил этади (масалан 75% ёки купрок).

4. Лизинг бошида жорий минимал лизинг туловлари лизингга олинган мулкнинг лизингнинг бошланиш санасида бозор нархидан катта ёки унга тенг булса. №6 -БХМС «Лизинг хисоби» га мувофик, юқорида келтирилган мезонлардан ташқари кушимча яна учта меъзон киритилган:

5. Лизинг муддати 12 ойдан ошиши лозим.

6. Лизинг муддати тугаши санасида лизинг объектларининг қолдиқ қиймати лизинг бошланишидаги қийматининг 20%дан камини ташкил этади.

7. Лизингаинг бутун муддати давомидаги туловларнинг жорий қиймати лизинг объекта қийматининг 90 % дан ортиқ булса.

Лизингни лизинг берувчи ва лизинг олувчи томонларидан бир хил тушунилишини таъминлаш учун қуйидаги икки меъзон мавжуд:

- Минимал лизинг туловларининг суммаси тахминий асосланган булиши керак.

-Лизингга берувчи уз зиммасига опиши шарт булган копланмайдиган ҳаражатлар (сугурталаш, саклаб туриш, соликларни тулаш ҳаражатларидан ташқари), улчанадиган ва тахминлаштириладиган булиши керак.

Бу меъзонлардан хеч бири лизинг фактини тан олишни узгартирмайди, балким фақатгина консерватизм тамойилига диккатни каратади. Бошқа томондан, бу мезонлар лизинг таърифини икки омил билан тулдириб туради:

а) эгалик қилишдан келиб чиккан риск ва даромадларни утказиш, ва

б) лизинг берувчининг соф дебиторлик карзини бахолашнинг хакконийлик даражаси. Операцион (жорий) лизинг - бу молиялаштирилган лизингдан ташқари ҳар кандай лизинг булиб, қуйидаги шартларга мувофик булиши керак:

- Лизинг олувчи хеч кандай рискга эга эмас, бирок активларга эгалик қилиш билан бо\лиқ булган хеч кандай устунликларга эга эмас.

- Жорий лизинг шартлари асосида лизингга олинган активлар, лизинг берувчининг бухгалтерия балансига киритилади.

Жорий лизинг-ушбу лизинг турида куп марта фойдаланиладиган мулклар уларнинг фойдали хизмат муддатидан киска даврга фойдаланиш учун берилади. Ушбу лизинг турининг узига хос хусусияти шартноманинг киска муддатлилиги (1 йилдан кам) ва лизинг муддатида мулк қийматининг тулик амортизация килинмаслигидир. Шартнома муддати тугагач, лизинг объекти янги лизинг шартномаси учун яна объект булиб хизмат қилиши ёки лизинг берувчига қайтарилиши мумкин. Жорий лизингда, асосан, курилиш техникалари (кутаргичлар, экскаваторлар ва бошқалар), транспорт воситалари, ЭХМ ва бошқалар лизинг объекти булиб хизмат қилади.

Молиявий лизингнинг узига хос хусусияти шартнома муддатининг узоқли ва воситанинг барча қиймати ёки қийматининг анчагина кисмининг амортизация килинишидир.

Кучмас мулк лизингида лизинг берувчи лизинг олувчи топширигига кура, уни куради ёки сотиб олади ва лизинг олувчига тижорат ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш учун такдим этади. Бундан ташқари ҳаракатдаги мулк билан бо\лиқ келишувлардаги каби, шартнома асосан, объектнинг амортизация давридан кам ёки унга тенг даврга тузилади; шартномани амал қилиш муддати давомида лизинг олувчи тавакалчилик, ҳаражат ва соликларга жавоб беради.

Лизинг объекти муносабатига нисбатан шатрноманинг қуйидаги турлари мавжуд:

Соф лизинг шартномаси - бунда лизингдаги мулкка хизмат курсатиш буйича кушимча ҳаражатларни коплашни лизинг олувчи уз зиммасига олади.

Тулик лизинг шартномасида лизинг берувчи келишув объектига техник хизмат курсатиш ва у билан бо\лиқ бошқа ҳаражатларни коплашни уз зиммасига олади.

Карздор ва карз берувчилар уртасидаги узаро муносабатларни ташкил этиш хусусиятлари буйича лизингнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Бевосита лизинг-бунда, мулкни ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) ёки эгалик килувчи лизинг берувчи сифатида намоён булади.

Билвосита лизинг - бунда, лизинг учинчи шахс иштирокида амалга оширилади.

Молиялаштириш усулига кура лизингнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Муддатли лизинг - унда бир марталик лизинг амалга оширилади.

қайта тикланадиган (револьверли) лизинг - бунда лизинг шартномаси келишув биринчи муддати тугаганидан кейин давом этади.

Амалиётда лизингнинг бошқа куринишлари ҳам қулланилади:

қайтариладиган лизинг (lease-back) - лизингнинг бу тури саноат корхоналари мулкининг бир кисмини лизинг компаниясига уларни лизинг си хакидаги шартномани имзоланиши билан бир вактда сотилади.

Бундай операцияларда фақат икки иштирокчи, яъни мулкни лизинг олувчиси (олдинги эгалик килувчи) ва лизинг компанияси (мулкнинг янги эгаси) катнашади. Бундай келишув корхонага ишлаб чиқариш воситасини сотиб, пул мабла\ини олиш ва уларни янги капитал куйилмаларга сарфлаш, шу билан бир вактда, ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланишни давом эттириш имкониятини ҳам беради.

Купгина даврларда конунчиликда корхоналар учун уз ва карзга олинган капиталнинг мажбурий нисбати белгиланади. Лизинг келишуви объекти хисобланадиган мулк лизинг берувчи балансида хисобга олиниши, лизинг олувчини нисбатни бузмаган холда уз ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириши имкониятини яратадики, бу лизингнинг яна бир афзаллик томонидир.

з) Халкаро валюта фонди лизинг келишуви суммасини миллий карздорликни аниқлаганда хисобламайди, яъни фонд томонидан алоҳида даврлар буйича кредит карздорликлари буйича урнатиладиган меъер усиши имконияти яратилади.

Лизингнинг камчиликлари хакида ҳам баъзи бир фикрларни келтириб утиш мумкин:

1) Агар асбоб-ускуналар молиявий лизингга олинган булса ва лизинг шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга кадар лизинг суммасини тулашни давом эттиради.

2) Жорий лизингда асбоб-ускуналарни эскириш хавфи, лизинг берувчида булади ва бунинг учун лизинг туловчидан катта тулов олишга мажбур булади.

3) Молиявий лизингнинг яна бир камчилиги, асбоб-ускуналарни бузилиб колиш холларида, асбоб-ускуналарнинг холатидан катъий назар туловлар урнатилган муддатларда амалга оширилади.

4) Агар лизинг шартномасининг объекти йирик ва мураккаб булса, унда лизинг келишуви шартларининг жуда турли-туманлиги уларнинг лизинги буйича шартномаларни тайерлаш вактни ва у билан бо\лиқ мабла\ларни куп сарфланишига олиб келади.

Сотиш типи буйича лизинг хисоби. Агар ишлаб чиқарувчи узоқ муддатли лизинг шартномаси буйича махсулотнинг жунатилишини ишлаб чиқаришнинг молиялаштириш манбааси сифатида акс эттирса, олинган фойда икки йулланиш буйича алоҳида акс эттириши шарт:

• Махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш

• Лизинг муддати мобайнида лизинг шартномаси буйича инвестициялар. Лизинг битими хакикатда ижро этилганда, яъни лизинг шартномаси буйича дебиторлик карзнинг хажми махсулотнинг сотиш бахосига тенг булса, ишлаб чиқаришдан олинган даромадларни хисобга олиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан тушган даромадлар мое келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган холда, минимал лизинг туловларнинг дисконтланган қийматига тенг булиши керак. Бирок бу ставка сотиш бахосини хисобга олмасдан қулланилиши мумкин эмас. Агар сотув нархлари мавжуд булмаса ёки уларни аниқлаш мумкин булмаса, лизинг берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниқлашда сезиларли эркин ҳаракат қилишга эгадир.

^ 2. Лизинг операциялари буйича хисоб-китобни ташкил қилиш.

Хозирги вактда амалиётда лизинг операциялари буйича хисоб- китобларнинг қуйидаги шакллари қулланилади:

  • хужжатлаштирилдиган аккредитив;

  • инкасса;

  • банк утказмаси;

  • очиладиган счет;

  • бунак тулови.

Бундан ташқари вексель ва чеклардан фойдаланиб, лизинг операциялари буйича хисоблашишлар ҳам амалга оширилади.

Аккредитив - келишув тури булиб, унга кура мижознинг буйругига асосан, банк тулов хунслварини учинчи шахс счетига утказиш буйругини олади.

Инкассо-банк операцияси булиб, унда банк мижознинг топширигига кура, курсатилган хизматлар учун учинчи шахсдан туловларни олади.

^ Банк утказмалари - бу мижознинг топширигига кура, маълум бир суммани утказмани олувчига тулови учун бир банкдан бошқасига утказиш.

Аванс тулови-товар ва хизматлар учун туловларни товар жунатилгунча ва хизмат курсатилгунча кадар берилиши.

^ Очилган счетлар буйича хисб-китоблар. Ушбу хисоб-китобларнинг мохияти ҳамкор корхоналарнинг доимий туловлари амалга оширилиши билан изохланади. Жорий мажбуриятлар суммалари уларнинг китобларида юритилади.

Очилган счетлар буйича хисб-китоблар шаклидан лизинг операцияларида фойдаланилмайди, чунки лизинг буйича доимий тулов лизинг шартномасида келишиб олинган булади.

Агар лизинг олувчи узбек компанияси булса, аванс шаклидаги хисоб-китоб лизинг буйича халкаро шартномада бирламчи тулов сифатида қулланиши мумкин.

Бу шаклдан хорижий компания бизнинг ташкилотимизга нисбатан эхтиёткорлик сифатида фойдаланиши мумкин.

Лизинг буйича хисоб-китобларда асосан, актив ва банк утказларидан фойдаланилади.

Аккредитив асосан, бирламчи туловда қулланилади.

Лизинг туловлари шартномага кура, банк утказмалари ёрдамида амалга оширилади.

Лизинг операциялари юзасидан кандай хисоб-китоб турларидан фойдаланиш томонларнинг келишувига кура, шартномада белгилаб олинади.

Лизинг тулов суммаларини хисоблаб олиш мухим аҳамият касб этади. Сунра шу хисоб ишларига асосан тулов ишлари амалга оширилади.

Молиявий лизинг хисобининг мисоли

2001 йил 1 январда, «Р.Карим» компанияси ва «Барака» УЛК компанияси шартнома тузишди, Шартнома буйича «Барака» УЛК компанияси (лизинг берувчи) «Р.Карим» компанияси (лизинггачи)га лизингга, узи сотиб олган хакконий қиймати 10 000 булган асбоб-ускунани берди, Лизинг муддати 5 йил эди ва «Р.Карим» компанияси ҳар йилнинг охирида 3 000 тулаш мажбуриятини олади. Асбоб-ускуна лизингга бутун фойдали хизмат муддатига берилади ва иэваранинг охирида қолдиқ қиймати булмайди деб кутилади. Лизинг лизинг олувчи томонидая бекор килиниши мумкин эмас. Мулкка тегишли хукук ёки асбоб-ускуна билан бо\лиқ солик имтиёзлари мавжуд эмас.

Минимал лизинг туловлари 15 000. 3 000 ҳар йили (беш йил мобайнида), қолдиқ қиймат йуклиги сабабли бу ҳам лизинг берувчининг лизингга килган ялпи инвестицияларидир. Асбоб-ускунанинг хакконий қиймати 10 000 лиги учун, умумий молиявий сарфлар 5 000 булади. Лизинг кучга кирганда, «Р.Карим» компанияси (лизинг олувчи) хисобот учун қуйидагини тан олади:

- Асосий актив 10 000

- Лизинг мажбурияти 10 000

Ҳар йили «Р.Карим» асосий активнинг 2 000 амортизациясини курсатади. Изох: Бу мисолда бир текисда хисобдан чиқариш усули қулланган.

Лизинг тулови буйича ҳар бир тулов 3 000 молиявий сарфлар ва мажбуриятларнинг камайиши орасида таксимланади. Белгиланган фоиз ставкаси 15.24%, Бу ставкада лизинг туловларнинг соф жорий қиймати 10 000га тенг. Лизингнинг бошидан, «Р.Карим» хисоботда аниқлаш ва курсатиш учун қулланадиган туловлар жадвалини тузади. Изох: Ойлик молиявий хисоботларни тузиш учун фоизларни тулаш буйича ҳаражатлар йиллик туловдан олдин хисобланиши керак.

Лизинг туловларини таксимлаш жадвали


Йил

Йил бошидаги мажбурият

Мажбуриятнинг камайиши

Йиллик молиявий ҳаражатлар

Тулов

Йил охиридаги мажбурият

2001

10000

1476-

1524

3000

8524

2002

8 524

1 701

1 299

3 000

б 823

2003

6823

1960

1040

3000

4 863

2004

4863

2259

741

3000

2604

2005

2604

2604

396

3000

-

Жами




10000

5000

15000





Лизинг кучга кирганда «Барака» УЛК компанияси (лизинг берувчи) хисобот учун қуйидагиларни тан олади:

- Дебиторлик карз10000

- Ускунани сотиб олиш манбаасига қараб, сотиб олиш қиймати 10 000.

Ҳар йили «Барака» УЛК компанияси 3 000 ҳар бир туловни фоизлардан тушган даромад ва дебиторлик карзининг камайиши орасида таксимлайди.


Лизинг туловларининг таксимланиш жадвали

Йил

Йил бошидаги дебиторлик карзи

Дебиторлик карзининг

олиниши

Йиллик молиявий даромад

Тулов

Йил охиридаги дебиторлик карзи

2001

10000

1476-

1524

3000

8524

2002

8 524

1 701

1 299

3 000

б 823

2003

6823

1960

1040

3000

4 863

2004

4863

2259

741

3000

2604

2005

2604

2604

396

3000

-

Жами




10000

5000

15000





Юқорида келтирилган каби хисоб ишлари асосида лизинг берувчи ҳам лизинг олувчи ҳам бухгалтерия хисоб ишларини олиб боради.


^ 3. Лизинг операцияларини аналитик ва синтетик хисобини ташкил қилиш.

Лизинг операцияларини аналитик хисобини юритишдан мақсад ушбу соҳат билан бо\лиқ малумотларни тулик ва аниқ олишдан иборат. Мазкур операциялар хакида тулик маълумот олиниши бу борада олиб борилган ҳар бир жараён юзасидан конкрет хулоса чиқаришдир. Олинган маълумотларни чукур урганиш натижасида келинган ту\ри хулосалар эса, хужалик юритувчи субъектнинг бу борадаги келгусида амалга оширадиган ишларининг накадар юкори самара бериши учун замин яратган булади.

Юқоридаги фикрлардан хулоса килиб, шуни таъкидлаш мумкинки, корхонанинг лизинг билан бо\лиқ операцияларини келгусидаги самараси улар юзасидан олиб бориладиган жорий хисобларнинг ту\рилиги ва аниқлигига маълум бир даражада бо\лиқ булар экан. Шунинг учун ҳам лизинг операцияларини окилона ташкил этилиши мухим аҳамият касб этади. Кузланган мақсадга эришиш учун эса, лизинг операциялари билан бо\лиқ дастлабки хужжатларни урнатилган тартибда ҳам шаклан, ҳам мазмунан, ҳам иктисодий ва конуний нуктаи назардан уз вақтида, шунингдек, ту\ри расмийлаштирилишини таъминлаш керак булади.

Лизинг операциялари хакида тулик маълумотга эришишда Уларнинг аналитик хисоби мухим уринни эгаллайди. Лизинг операцияларининг аналитик хисобини юритишда хужалик юритувчи субъект бу борадаги уларнинг узига хос хусусиятлардан келиб чикиб, ҳамда хисоб ишларини олиб борувчи мутахассисларининг малакасини эътиборга олган холда иш юрмитилади. Лизинг операцияларининг аналитик хисоби юритилганда, уларнинг қуйидаги хусусиятлари эътиборга олинади.

-Лизингга олинган ускунанинг корхонанинг қайси объектида жойлашганлиги (1-цехда, 2-цехда, ..., бухгалтерияда, омборда, маъмурий бинода,... ва хакозо).

-Лизинг объектига бириктирилган моддий жавобгар шахслар буйича.

-Лизинг муддати буйича (узоқ муддатли ва киска муддатли).

-Лизинг объектининг тури буйича (бино, асбоб-ускуна, транспорт воситаси, ЭХМ ва хакозо).

-Лизинг берувчилар (ёки лизинг олувчилар) хужалик юритувчи субъектлар буйича.

Лизинг операцияларини аналитик хисобини юритишда далолатномалардан, инвентарь карточкалардан, инвентарь карточка руйхатидан, эскириш хисоблаш жадвалларидан фойдаланилади.

Лизинг олувчи томонидан молиявий лизинг хисоби. Молиявий лизинг , лизинг олувчи балансининг активида-лизингга олинган воситалар, мажбуриятида эса - лизинг мажбуриятларини хисобга олишни назарда тутади. Лизинг муддатининг бошида капитализацияланган сумма, лизинг объектининг бозордаги бахоси асосида аниқланадиган минимал лизинг туловларларининг жорий дисконтланган қийматига тенг булиши керак. У лизинг туловлар суммасидан саклаш, сугурталаш ва соликларни тулаш ҳаражатларини, яъни лизинг ни амалга ошириш буйича ҳаражатларни чиқариб ташлаш оркали хисобланади. Минимал лизинг туловларининг дисконтланган қийматини хисоблаганда, дисконтлашнинг хисобга олиш омили булиб, лизингнинг тахмин қилинган фоиз ставкаси хисобланади, агар уни аниқлаш мумкин булса; агар аниқлаб булмаса альтернатив фоиз ставкаси қулланилади. Бу фоиз ставкаси лизинг олувчи ушбу активларни сотиб олиш учун карзга олинган мабла\ларга туланадиган туловлар суммасига тенгдир.

Лизинг туловларининг жорий (дисконтлашган) қийматининг хажми лизинг олувчи балансининг активида курсатилиши лозим. Лизинг буйича мажбуриятлар суммаси баланснинг «Мажбуриятлар» кисмида курсатилиши лозим: муддати 1 йилгача булган жорий туловлар хажми-киска-муддатли мажбуриятлар сифатида ва 1 йилдан ортиқ булса-узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида. Лизингга олинган мулк хакидаги маълумот хусусий активлар хакидаги маълумот билан комбинациялашган булиши мумкин, лекин иловада лизингга олинган мулкнинг қийматини ва унинг амортизациясини курсатиш керак.

Мисол:

АКТИВЛАР



МАЖБУРИЯТЛАР



Асосий воситалар бошлангич

қиймати буйича


3 000 000


Молиявий лизинг буйича киска муддатли

мажбуриятлар

90000


Минус: хисобланган амортизация

1 000 000








Асосий воситаларнинг соф қиймати


2 000 000

Молиявий лизинг буйича узоқ-муддатли

мажбуриятлар

270 000


Асосий воситаларнинг умумий қийматига лизингга олинган мулк 500 000сум., йигилган амортизацияга эса - ушбу мулкнинг амортизацияси 140 000сум. киритилган.


Куриб турибмизки, асосий воситалар лизинггининг капиталлашган қиймати 500 000 сумни ташкил этади минус 140 000сум амортизацияси ёки 360 000 сум. Мажбуриятлар 90 000 дол. киска-муддатли ва 270 000 сум. узоқ муддатлига булинади.

Лизинг туловлари хисоботда молиявий тулов (фоизлар буйича ҳаражатлар) ва мажбуриятларни камайтириш буйича туловларга (лизинг келишуви буйича туловлар) таксимланади.

Молиявий тулов лизинг муддати мобайнидаги минимал лизинг туловларининг суммаси ва бошлангич ёзйлган мажбурият суммаларининг фарқидан иборатдир. Молиявий тулов лизинг муддати мобайнида даврлар буйича шундай таксимланадики, ҳар бир даврда мажбуриятлар колдигига нисбатан доимий ставка сакланиб колиниши керак. Лизингга олинган мулкнинг амортизацияси унга булган эгалик қилиш хукуки утказилган пайтда аниқланади. Агар эгалик қилиш хукуки лизинг олувчига лизинг муддати тугагандан кейин утса ёки бу кузда тутилган булса, амортизация хисоблаш учун давр булиб, активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади. Агар эгалик қилиш хукуки утказилмаса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, қуйидаги икки даврдан энг кискаси: лизинг муддати ёки активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади.

Одатда молиявий тулов ва хисобланган амортизация суммаси хисобот даври учун туланган лизинг туловига тенг эмас ва бунинг натижасида лизингга олинган актив қиймати ва у билан бо\лиқ мажбурият қиймати лизинг муддатининг бошланишидан ҳамма даврлар учун тенг булмайди.

Лизинг олувчи томонидан операцион лизингнинг хисоби. Лизинг туловлари буйича ҳаражатлар систематик равишда ҳар хисобот даврида (лизинг берувчи томонидан хисобга олинадиган сугурталаш ва хизмат курсатиш қийматидан ташқари) Молиявий натижалар ту\рисидаги хисоботда тан олинадилар.

Лизингга берувчи томонидан молиявий лизингнинг хисоби. Лизингга берувчи нуктаи назаридан лизинг ёки молиявий ёки сотув типидаги лизинг булиб ифодаланиши мумкин. Лизингга берувчи учун молиявий лизингга берилган активлар балансда асосий воситалар сифатида эмас, балки лизингга қилинган соф инвестицияларга тенг булган дебиторлик карз сифатида акс эттирилади. Бундай дебиторлик карзнинг соф қиймати минимал лизинг туловларининг жорий дисконтланган қиймати оркали аниқланиши керак, улар кафолатланган ёки кафолатланмаган булишидан катъий назар. Лизингга берувчи хисоботда лизингдан олинган фойдани фоизлардан тушган фойда сифатида акс эттиради. Бутун фойда капитал куйиламалардан олинган фойдадир деб хисобланади.

Лизинг муносабатларига тааллукли булган маълумотлар БСМС №б «Лизинг хисоби» га мувофик очиб берилиши лозим.

Лизинг операцияларининг синтетик хисобини юритишда юқорида таъкидлаб утилганидек, БХМС № 6 «Лизинг хисоби» га асосланади. А Жорий лизинг хисоби


Лизингга берувчи корхонада асосий воситаларнинг жорий лизингининг хисоби.

Асосий восита киска муддатга лизингга берилди 450.000 сум

Олиниши керак булган лизинг тулови хисобланди 45.000 сум

Дебет 4820 «Олиниши лозим булган киска муддатли ижара туловлари»

Кредит 9350 «Киска муддатли ижрадан даромадлар»

Лизинг тулови келиб тушди 45.000 сум

Дебет 5110 «Хисоб-китоб счети»

Кредит 4820 «Олиниши лозим булган киска муддатли ижара туловлари»

Лизингдаги асосий воситаларларга эскириши хисобланди. 750 сум

Дебет 9430 «Бошқа операцион ҳаражатлар»

Кредит 0220-0299 «Асосий воситаларнинг эскириши»

Лизинг туловининг келгуси икки ойга тегишли булган суммалари келиб тушди 90.000 сум

Дебет 5110 «Хисоб-китоб счети»

Кредит 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар»


Лизинг олувчи корхона корхонада жорий лизингнинг бухгалтерия хисоби

Асосий восита жорий лизингга олинди 450.000 сум

Дебет 001 «Киска муддатга ижарага олинган асосий восита»

Навбатдаги тулов суммаси хисобланди 45.000 сум

Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш ҳаражатлари»

Кредит 6910 «Туланадиган киска муддатли ижара туловлари»

Лизинг тулови утказилди 45.000 сум

Дебет 6910 «Туланадиган киска муддатли ижара туловлари»

Кредит 5110 «Хисоб-китоб счети»

Келгуси икки ойга тегишли лизинг тулови хисобланди 90.000 сум

Дебет 3110 «олдиндан туланган ижара туловлари»

Кредит 6910 «Туланадиган киска муддатли ижара туловлари»

Келгуси икки ойга тегишли лизинг тулови утказилди 90.000 сум

Дебет 6910 «Туланадиган киска муддатли ижара туловлари»

Кредит 5110«Хисоб-китоб счети»

Лизингга олинган асосий воситани пудрат усулида тикланиши учун тулов хисобланди 20.000 сум

Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш ҳаражатлари »

Кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоблар»

Пудратчига тиклаш ишлари учун тулов утказилди 20.000 сум

Дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоблар»

Кредит 5110 «Хисоб-китоб счети»

Лизингдаги асосий воситалар қайтарилди 450.000 сум

Кредит 001 «Киска муддатга ижарага олинган асосий воситалар»


Б. Молиялаштирилган лизингнинг синтетик хисобини юритиш тартиби

  1. Лизингга берувчи корхонада бухгалтерия хисоби қуйидагича олиб борилади.

Юқорида келтирилган мисолимизга кура:


Лизинг туловларининг таксимланиш жадвали (минг сум хисобида)

Йил

Йил бошидаги дебиторлик карзи

Дебиторлик карзининг

олиниши

Йиллик молиявий даромад

Тулов

Йил охиридаги дебиторлик карзи

2001

10000

1476-

1524

3000

8524

2002

8 524

1 701

1 299

3 000

б 823

2003

6823

1960

1040

3000

4 863

2004

4863

2259

741

3000

2604

2005

2604

2604

396

3000

-

Жами




10000

5000

15000





Асосий восита лизингга берилди

А) Дастлабки қиймат 10.000.000 сум

Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача хисобдан чиқарилиши»

Кредит 0110-0190 «Асосий воситалар»

В) Лизинг шартномасида келишилган сумма 15000.000 сум

Дебет 0910 «Келиб тушиши кутилаётган узоқ муддатли ижара мажбуриятлари»

Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошбошқача хисобдан чиқарилиши»

Г) Лизингга беришдан курилган молиявий натижа 5 000.000 сум

Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача хисобдан чиқарилиши»

Кредит 7230 «Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган даромадлар»

Биринчи йили олинадиган лизинг туловининг хисобланиши

Дебет 4810 «Олинадиган узоқ муддатли ижара сумасининг жорий кисми» 147600 сум

Дебет 7230 «Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган даромадлар» 1524000 сум

Кредит 0910 «Келиб тушиши кутилаётган узоқ муддатли ижара мажбуриятлари» 3 000 000 сум


Биринчи йили олинган лизинг туловининг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши

Дебет 5110 «Хисоб-китоб счети» 3000 000 сум

Кредит 4810 «Олинадиган узоқ муддатли ижара сумасининг жорий кисми» 147600 сум

Кредит 9550 «Узоқ муддатли ижра туловидан даромадлар» 1524000 сум


Иккинчи йили олинадиган лизинг туловининг хисобланиши

Дебет 4810 «Олинадиган узоқ муддатли ижара сумасининг жорий кисми» 1701000 сум

Дебет 7230 «Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган даромадлар» 1299000 сум

Кредит 0910 «Келиб тушиши кутилаётган узоқ муддатли ижара мажбуриятлари» 3 000 000 сум


Иккинчи йили олинган лизинг туловининг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши

Дебет 5110 «Хисоб-китоб счети» 3000 000 сум

Кредит 4810 «Олинадиган узоқ муддатли ижара сумасининг жорий кисми» 1701000 сум

Кредит 9550 «Узоқ муддатли ижра туловидан даромадлар» 1299000 сум

Учинчи, туртинчи ва бешинчи йиллари ҳам олдинги йиллардаги каби юқоридаги жадвалда келтирилган олинадиган ижара суммалари ва фоизларига бухгалерия проводкаси бериб борилади.


Лизинг олувчи корхонада лизинг операцияларининг хисоби қуйидагича олиб борилади.

Асосий воситаларини лизинг шартномасида келишилган сумма

Дебет 0310 «Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар» 10000.000 сум

Кредит 7910 «Туланадиган узоқ муддатли ижара туловлари» 10000000 сум


Биринчи йили туланадиган лизинг туловининг хисобланиши

Дебет 7910 «Туланадиган узоқ муддатли ижара туловлари» 8524000 сум

Кредит 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий кисми» 1 476 000 сум


Биринчи йили туланган лизинг туловининг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши

Дебет 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий кисми» 1 476 000 сум

Дебет 9610 «Фоиз куринишидаги зарарлар» 1524 000 сум

Кредит 5110 «Хисоб-китоб счети» 3 000 000 сум

Иккинчи йили туланадиган лизинг туловининг хисобланиши

Дебет 7910 «Туланадиган узоқ муддатли ижара туловлари» 1701000 сум

Кредит 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий кисми» 1 701 000 сум

Иккинчи йили туланган лизинг туловининг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши

Дебет 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий кисми» 1 701 000 сум

Дебет 9610 «Фоиз куринишидаги зарарлар» 1299 000 сум

Кредит 5110 «Хисоб-китоб счети» 3 000 000 сум

Учинчи, туртинчи ва бешинчи йиллари ҳам олдинги йиллардаги каби юқоридаги жадвалда келтирилган туланадиган ижара суммалари ва фоизларига бухгалерия проводкаси бериб борилади.

Асосий восита корхона мулкига кушиб олинди 15000.000 сум

Дебет 0110-0190 «Асосий воситалар»

Кредит 0310 «Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар»


^ 4. Лизинг операциялари хисобини такомиллаштириш боскичлари.

Лизинг туловларини хисоблашнинг узига хос хусусиятлари мавжуд булиб, бу уларнинг хисобини юритишда ҳам уз таъсирини курсатади.

Лизинг шартномасида лизинг туловлари, уларни тулаш даврийлиги курсатилади. Асосан, лизинг туловини хисоблашда туловнинг фиксирланган умумий суммасидан фойдаланади. Лизинг тулови бунда, уз таркибига амортизация ажратмалари, карзга олинган мабла\лардан фойдаланиш учун тулов, лизинг компаниясининг маржаси, келишув юзасидан хизматлар учун берилган туловлар ва лизинг берувчининг лизинг объектини олиш билан бо\лиқ ҳаражатларини олади.

Бугунги кунда, амалиётда лизинг компанияси, амортизация ажратмалари урнига лизинг компанияси мабла\ларини (лизинг объекти қиймати) қайтариш суммасидан фойдаланилади. Лизингда аванс тулови буйича хисоблашилганда, лизинг компаниясининг маржаси лизинг объекти қолдиқ қийматидан аниқланади ёки лизинг объекти тулик қийматидан ишчи капитал хажмини узгармаслигидан келиб чикиб аниқланади.

Лизинг тулови - лизинг барча муддатидаги ҳамма лизинг туловларининг суммалари ва лизинг олувчини агар мулкни сотиб олмокчи булса, тулаш керак булган суммасидан иборатдир.

Коидага кура, молиявий, қайтариладиган, булинган лизингларда сотиб олишда туланадиган сумма умумий лизинг туловига кушилади.

Куйида Узбекистон Республикаси Марказий банки бошқармасини 1997 йил 29 мартдаги №11 баённомаси билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси банкларида лизинг операцияларини амалга ошиш тартиби»да уз аксини топган лизинг туловларини хисоблашни келтириб утамиз.

Лизинг тулови таркибига киритиладиган амортизация ажратмаларининг хажми.

К х М

Ақ

100 % х Й

бу ерда,

К - лизинг объектининг баланс қиймати

М - тулик тиклаш учун аморт ажратмаларининг йиллик меъёри

Й - лизинг муддат (йилларда)


Лизинг компаниясини жалб этилган мабла\лар учун тулови:

Ск х Мк

Тжм қ

100%

Тжм - жалб этилган мабла\лар учун тулов

Ск - кредит суммаси

Мкр - кредитдан фойдаланиш меъёри

Лизинг компаниясининг маржаси

Ск х Слк

Млк қ

100

бу ерда,

Мик - лизинг компаниясининг маржази

Ск - кредит суммаси

Слк - лизинг компаниясининг меъёри

Лизинг компаниясининг кушимча хизматлари уз таркибига келишув буйича такдим этилган хизматлар учун туловни ва лизинг компаниясининг лизинг объектини сотиб олиш билан бо\лиқ бошқа ҳаражатларни олади.

Лизинг шартномаси буйича умумий лизинг туловининг суммаси қуйидагича аниқланади.

ЛтқА+ Тжм+Млк+Тх

бу ерда,

Лт - кушимча хизмат тулови

Йиллик тулови - ЛТқЛт/й

Чораклик туловда - ЛСқЛт/й/4

Ойлик туловда - ЛСқЛт/й/12

ЛС - даврий лизинг тулови

Лизинг олувчи шартларни бузганлиги учун шартномасининг амал қилиши тухтатилса, лизинг шартномасида акс эттирилиши лозим булган лизинг компаниясининг келишувини коплаш суммасини тулаш керак булади.

ЖқТлт + К+Н

бу ерда,

Ж - келишувни коплаш суммаси

Тлт - туланмаган лизинг туловлари.

К - лизинг шартномасининг режали муддати охирида лизинг объектининг қолдиқ қиймати

Н - неустойка

Юқорида келтирилган хисоб-китобни усулига кура «Барака» УЛК мутахассислари узларининг фаолиятларида банк кредит хисоб-китоби буйича анологик бошқача ёндашувдан фойдаланиладилар.

Бундай хисоб-китобларда лизингнинг тулови даврлар буйича амалга оширилиб, компания муассаси, ККС ва компания маржасидан куйилган мабла\ларнинг қайтарилишидан фарқлардан иборат булади.

Куйилган мабла\ларнинг қайтарилиши амартизация ажратмалари ва қолдиқ қийматдан иборат.

Лизинг туловига кушиладиган аморттизация ажтармаларининг хажми:

А қ К х М х Д ё 12

бу ерда,

А - амортизация ажратмаси (ажратма даврлар буйича бир хил хажмда хисобланади)

К-Лизинг объектининг баланс қиймати

М-тиклаш учун амортизация ажратмалари меъёри (йиллар ва фоизда)

Д-лизинг тулови даври яъни келгусидаги туловлари уртасидаги давр (ойда)

Ускунанинг қолдиқ қиймати (Кк) дан ускуналар баланс қиймати (К) фарқини оламиз ва амортизация суммасига кушамиз (АхN) ускунанинг қолдиқ қиймати томонлари келишувига кура таксимланган:

ВтқВ, бу ерда

пқ1 NқТ/Д ва ВқС-ДхN

В- ускунанинг қолдиқ қиймати

Вп - n-чи лизинг туловида қайтариш суммасига

Т-лизинг муддати (ойда)

n - лизинг тулови тартиби

N - лизинг туловининг сони

Лизинг компаниясининг маржаси

n -1

Мп қ Слк х (К-Ах(п-1)-Вi

Мп- n - чи лизинг туловида компаниянинг можараси

Слк - лизинг компаниясининг меъёри

Маржадан ККС

Нп қ Сп х Мп, бу ерда

Сп - ККС меъёри

Н n - n - чи лизинг туловида маржасидан ККС

Барча даврий лизинг туловлари

ЛТ n қ А+Мп+Вп

ЛТ n - n -чи лизинг тулови


Хулоса.

Лизинг - активларнинг эгаси (лизинг берувчи) бошқа томонга (лизинг олувчига) маълум бир вакт ичида тулов эвазига активларни ишлатиш учун эксклюзив хукукни топшириши буйича битимга айтилади.

Молиявий лизинг - бу активга эгалик қилиш хукуки билан бо\лиқ булган ҳамма риск ва мукофотлар, активларни ишчи холатда саклаб турадиган лизинг олувчига утказиладиган лизингга айтилади. Лизинг буйича хисоб-китобларда асосан, актив ва банк утказларидан фойдаланилади. Аккредитив асосан, бирламчи туловда қулланилади.

Лизинг туловлари шартномага кура, банк утказмалари ёрдамида амалга оширилади.

Лизинг операциялари юзасидан кандай хисоб-китоб турларидан фойдаланиш томонларнинг келишувига кура, шартномада белгилаб олинади.


Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.

  1. Лизинг нима ва унинг аҳамияти нималарда белгиланади?

  2. Лизингнинг турларини айтинг.

  3. Лизинг юзасидан хисоблашишлар кандай амалга оширилади?

  4. Лизингнинг аналитик хисобини ташкил қилиш кандай амалга оширилади?

  5. Лизинг жараёнларининг синтетик хисобини айтинг.



Похожие:

Лизинг операцияларининг хисоби icon5 мавзу: лизинг берувчида лизинг операцияларининг ҳисоби лизингни ҳисобга олишда халқаро амалиётда 2 та концепциядан фойдаланилади
Биринчи концепцияда мулкдорлик ҳуқуқи лизинг олувчига ўтмагунча ушбу активни бухгалтерия балансида ҳисобга олмаслиги ва капиталлаштирмаслиги...
Лизинг операцияларининг хисоби iconРежа: Лизинг муносабатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Мавзу: ижара муносабатлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг методологик асослари. Лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг...
Лизинг операцияларининг хисоби iconВ европе основной частью активов, передаваемых в лизинг, является автотранспорт – 50%. Прочие категории составляют 34%. Недвижимость – 16%.
В германии, Великобритании, с значительная часть лизинга приходится на пассажирские автомобили. В странах Средиземноморья велика...
Лизинг операцияларининг хисоби iconМехнат ва унга хак тулаш хисоби
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хисоби олдида мехнат меъёри ва унга хак тулашни хисобга олиш, назорат қилиш вазифалари...
Лизинг операцияларининг хисоби iconПул маблағлари ҳисоби аудити
Банк операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш
Лизинг операцияларининг хисоби iconДокументы
...
Лизинг операцияларининг хисоби iconДокументы
...
Лизинг операцияларининг хисоби iconНаргиза Солиева, Сирдарё тумани
Савол: Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?
Лизинг операцияларининг хисоби iconДокументы
...
Лизинг операцияларининг хисоби icon"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби" дастурий мажмуасидан фойдаланиш тугрисида

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации