Документы



Материаллар хисоби icon

Материаллар хисоби

НазваниеМатериаллар хисоби
Дата24.06.2013
Размер154.4 Kb.
ТипДокументы
скачать

Материаллар хисоби


1.Материалларнинг туркумланиши.

2.Материалларнинг бахоланиши.

3.Материалларнинг келишини хисобга олиш.

4.Материалларнинг сарфланишини хисобга олиш.


1. Материалларнинг туркумланиши.

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш жараёнида мехнат предметлари киради. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади ва уз қийматини тула равишда янги ишлаб чиқарилаётган махсулотга утказади.

Материалларнинг бухгалтерия хисоби олдига қуйидаги асосий вазифалар куйилган:

  • ишлаб чиқариш захираларини сакланиши устидан назорат урнатиш;

  • омбордаги мавжуд ишлаб чиқариш захираларининг белгиланган меъёридан ошмаетганлигини назорат қилиш;

  • ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши, сакланиши ва сарфланиши билан бо\лиқ булган хужалик жараёнларини хужжатларда ту\ри расмийлаштириш;

  • ишлаб чиқаришга сарфланаетган захираларнинг белгиланган меъёрларига амал қилишини ва калькуляция объектлари буйича ту\ри таксимлашни назорат қилиш.

Материаллар ҳам товар-моддий захиралар таркибига киради. "Товар-моддий захиралар” деб номланган 4-сонли Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби миллий стандартарига асосан, "Товар-моддий захиралар”- бу хужалик юритувчи субъектларнинг қуйидаги шаклдаги активларидан иборат:

а) ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш жараёнида ишлатилиши кузда тутилган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёкилги эхтиёт кисмлар, бошқа материаллар ҳамда арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар;

б) тугалланмаган ишлаб чиқариш;

в) хужалик юритувчи субьектнинг оддий фаолиятида сотиш учун мулжалланган тайёр махсулот ва товарлар.

Мавжуд булган товарларни моддий захиралар таркибига киритмаслик холлари. Инвентаризация килинаётган даврда компаниянинг эгалик қилиш хукуки булмаган товарлар топилиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига асосан тайёрланган, у томонидан туланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга карашли ва жунатишни кутаётган товарлардир. Уларни сотиш жараёниини кайд қилиш зарур. Моддий захиралар таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу - консигнациядаги товарлардир. консигнация - бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг уз товарларини бошқа компания омборларида жойлаштиришидир. консигнатор бундай товарларни узининг моддий захиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки реализация давригача бу товарлар жунатувчи - консигнантнинг мулки хисобланади.

Ишлаб чиқариш захиралари, яъни товар-моддий захиралар қуйидагилардан энг кам қиймати буйича бахоланади:

а) таннарх буйича;

б) соф сотиш қиймати буйича.

Материаллар хисобини ту\ри ташкил қилишда уларни илмий асосда туркумлаш мухим аҳамиятга эга.

Материалларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб қуйидаги гуруҳларга булинади: хом-ашё ва асосий материаллар; ёрдам материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, чикиндилар (қайтарилган), ёкилги, тара ва тара материаллари, эхтиёт кисмлари, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар.

Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чиқарилаётган махсулот-ларнинг моддий асосини ташкил килувчи мехнат предметларидир.

Хом-ашёларга қишлоқ хужалиги ва казилма саноатининг махсулот-лари (дон, пахта, сут, гушт, сабзавот махсулотлари ва бошқалар) киради. Материалларга қайта ишлаш саноати махсулотлари,-ун, ё\, ёқил\и мойлаш материаллари, қанд ва бошқалар киради.

ёрдам материаллар хом-ашё ва асосий материалларга кушимча равишда фойдаланилади ва ишлаб чиқарилаётган махсулотларга маълум даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, мехнат воситаларини таъмирлашда ва ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади.

Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва ёрдам материалларга булиш шартли ҳарактерга эга булиб бир тармокда асосий хисобланган материаллар бошқа тармоклар учун ёрдам материал булиши мумкин.

^ Сотиб олинган ярим фабрикатлар-қайта ишлашнинг маълум боскичини утган, лекин тайёр махсулот холатига етмаган хом-ашё ва материаллардир. Махсулот ишлаб чикраиш жараёнида улар ҳам асосий материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил қилади.

^ Ишлаб чиқаришдан қайтарилган чикиндилар-тайёр махсулот ишлаб чиқариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар қайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлари.

ёкилгиларни учга булиш мумкин,-технологик ёкилгилар, двигатель ва хужалик ёкилгилари. Технологик ёкилгилар технологик мақсадлар учун фойдаланилади. Двигатель ёкилгилари эса двигателни юргизиш учун ишлатилади. Хужалик ёкилгилари иситиш учун фойдаланилади.

^ Тара ва тара материаллари (коробкалар, коплар ва бошқалар) тайёр махсулотлар, ярим фабрикатлар, материаллар ва бошқа нарсаларни кадоклаш, транспортировка қилиш ва саклаш учун фойдаланилади.

^ Эхтиёт кисмлар-машина, асбоб-ускуна ва бошқа мехнат воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади.

Бундан ташқари ишлаб чиқариш захиралари ҳар бир туркумнинг ичида ҳам маълум белгилари ва сифат курсаткичларига қараб гуруҳланади. Масалан: Материалларнинг юқоридаги туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик хисобини ташкил қилиш учун фойдаланилади.


2. Материалларнинг бахоланиши

Материалларни бахолаш. Моддий қийматликлар синтетик счетларда икки бахода курсатилиши мумкин: 1) хакикий сотиб олиш таннархида ёки 2) хисоб бахосида.

Моддий қийматликларнинг хакикий таннрахи қуйидагилардан ташкил топади: сотиб олиш ҳаражатлари; таъминот ташкилотига туланган кушимчалар; божхона туловлари; ортиш, ташиш, тушириш, саклаш ҳаражатлари; хом-аше биржаларининг хизматлари қиймати ва бошқалар.

Материалларнинг хакикий таннархини хисоблаш анчагина хисоб-китобларни талаб қилади ва бухгалтерия ходимларининг анчагина вақтини олади. шунинг учун ҳам корхоналарда фақат асосий хом-аше ва материалларнинг хакикий таннархи аниқланади ва колган ишлаб чиқариш захиралари ишлаб чиқариш жараёнига берилаетганда катъий хисоб бахоларида берилади. катъий хисоб бахолари учун ушбу материалларнинг режа таннархи, уртача сотиб олиш бахолари ва бошқалар асос килиб олинади.

Материалларнинг хакикий таннархининг катъий хисоб бахоларидан фарқи алоҳида 16 "Материаллар қийматининг четланиши”синтетик счетида хисобга олиб борилади.

Корхоналар бухгалтерияларида компьютерларнинг кенг қулланилиши материалларнинг хакикий таннархини хисоблашни анча енгиллаштирди ва катъий хисоб бахоларини куллашга эхтиёж колдирмаяпти.

Моддий қийматликларни ишлаб чиқариш жараёнига берилганда уларни қуйидаги усулларда бахолаб хисобдан учиришга рухсат этилган:

  • уртача таннархи буйича;

  • биринчи сотиб олинган ишлаб чиқариш захираларининг таннрахи буйича (фифо усуллари);

  • охирги сотиб олинган ишлаб чиқариш захираларининг таннрахи буйича (лифо усуллари).

а) Уртача тортилган қиймат усули - ТМЗ ҳар бир бирлигининг қиймати хисобот давридаги бошида бир типли ТМЗ бирликлари ва хисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бир типли бирликлармнинг уртача тортилган қиймат буйича аниқланади. ТМЗ бирлигининг уртача тортилган қиймати ТМЗнинг бутун қийматини шу захиралар бирликларининг сонига булиш билан аниқланади.

б) Биринчи ҳарид бахолари буйича бахолаш усули (ФИФО - биринчи кирим - биринчи чиким) - биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган тахминга асосланган.

в) Охирги ҳарид нархлари буйича бахолаш усули (ЛИФО - охирги кирим - биринчи чиким) - охирги ҳарид қилинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотилган товарларнинг қийматини аниқлаш учун, хисобот даврининг охирига булган захираларнинг таннархи эса биринчи навбатда ҳарид қилинган товарлар таннархи асосида хисоб килинади, деган тахминга асосланган.

Жадвалда ишлаб чиқаришга сарфланган моддий қийматликларнинг Фифо ва Лифо усулларида хисобдан чиқарилиши акс эттирилган.

Бахолашни ФИФО ва ЛИФО усулларини куллайдиган корхоналарда моддий қийматликларнинг аналитик хисоби ҳар бир партия буйича юритилиши зарур.

Материалларнинг келиб тушиши ва сарфланишини хужжатлаштириш .

Корхонага келиб тушадиган ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган ишлаб чиқариш захиралари тегишли дастлабки хужжатларга асосан расмийлаштирилади.

Материалларнинг келиб тушиши ва сарфланишини акс эттирувчи дастлабки хужжатларнинг ту\ри расмийлаштирилиши моддий қийматликларнинг хисобини асосини ташкил қилади. Чунки дастлабки хужжатлар асосида ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ичидаги ҳаракати ва ишлаб чиқаришга сарфланиши устидан назорат амалга оширилади.

Материалларнинг ҳаракатини акс эттирувчи хужжатларни расмийлаштиришда улар ҳар томонлама чукур текширилиши зарур. Бунда асосий эътибор хужалик жараёнини содир килган шахслар имзосининг мавжудлиги ва уларнинг хакикийлигини текшириш зарур. Моддий қийматликларнинг ҳаракати билан бо\лиқ булган хужалик жараёнларини тегишли хужжатларда акс эттиришни назорат қилиш вазифаси корхонанинг бош бухгалтерия ва ишлаб чиқариш булинмаларнинг рахбарларига юклатилган.


Моддий қийматликларни ФИФО ва ЛИФО усулларида бахолаш

Курсаткичлар

Микдори, дона

Бир бирлик-нинг бахоси, сумда

Сумма, сумда

1. Материалларнинг колдиги 01.01.ХХ й.

40

25

1000

Материалларнинг келиб тушиши

биринчи партия

иккинчи партия

учинчи партия


60

50

30


25

30

35


1500

1500

1050

Ой буйича жами

Ой мобайнида материалларнинг сарфланиши:

а) ФИФО усули буйича

биринчи партия

иккинчи партия

учинчи партия

140


100

50

10



25

30

35

4050


2500

1500

350

Ой буйича жами

б) ЛИФО усули буйича

биринчи партия

иккинчи партия

учинчи партия

160


30

50

80



35

30

25

4350


1050

1500

2000

Ой буйича жами

Материалларнинг колдиги 01.02.ХХ йилга

а) ФИФО усули буйича

б) ЛИФО усули буйича

160


20

20



35

25

4550


700

500


3. Материалларнинг келишини хисобга олиш

Материаллар асосан қуйидагилардан келиб тушади:

  • мол етказиб берувчилардан;

  • моддий жавобгар шахслар оркали нақд пулга сотиб олинади;

  • узининг ишлаб чиқарилишидан;

  • асосий воситаларни жунатишдан;

  • инвентаризация натижасида илгари хисобга олинмаган ишлаб чиқариш захиралари аниқланиши.

Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш режасини бажариш учун йил бошида ишлаб чиқариш захираларига булган талаб аниқланади ва тегишли таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузилади.

Корхоналарда моддий ресурслар билан таъминлаш билан моддий техника таъминоти булими шугулланади. Ушбу булим моддий техника таъминоти буйича тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур булган моддий қийматликларнинг уз вақтида келиб тушиши ва киримга олиниши устидан назорат олиб боради. Шунинг учун ҳам ушбу булимда шартномаларнинг бажарилиши буйича ведомостлар машинограммаларда оператив хисоб юритилади. Ушбу ведомостлар машинограммаларда шартномаларнинг кай даражада бажарилиши бахолардаги ва ассортиментлардаги ва микдор узгаришлари акс эттирилади. Бухгалтерия эса оператив хисобнинг ту\ри ва уз вақтида юритилиши ҳамда хисоботларнинг белгиланган вактларда тузилиши устидан назорат олиб боради.

Мол етказиб берувчилар моддий қийматликларни жунатиш билан бирга, узаро хисоб-китобларни амалга ошириш учун асос булувчи тегишли хужжатларни тулов талабномалари, товар-транспорт юк хатлари, темир йул юк хатлари ва унга илова килинадиган квитанцияларни жунатадилар. Моддий қийматликларнинг келиб тушишини акс эттирувчи ва хисоб-китоб хужжатлар бухгалтерияга келиб тушгандан сунг уларнинг ту\рилиги ва асослилиги текширилади ва таъминот буйича масъул шахсларга берилади.

Таъминот булими ходимлари моддий-қийматликларни хужжатлардаги курсаткичларга ва шартнома талабларига мос келиши нукта-назаридан текшириб курадилар. Текширишдан сунг хисоб-китоб ва бошқа тулов хужжатларига тулаш учун розилигини билдириб белги куядилар. Таъминот булимида корхонага келиб тушаетган моддий қийматликларни хисобга олиш махсус "келиб тушаётган юкларни хисобга олиш журнали”юритилади. Унда мол етказиб берувчиларнинг манзили, шартнома номери ва санаси ва бошқа курсаткичлар илова кисмида туланганлиги хакидаги белгилар куйилади.

Тулов талабномалари тахъминот булимида текшириб курилгандан сунг бухгалтерияга, транспорт ташкилотининг квитанцияси эса экспедиторга берилади. Экспедитор транспорт хайдовчисидан ёки ташкилотидан материалларни қабул килиб олиши зарур.

Экспедитор станцияда юкни қабул килиб олиш жараёнида синчиклаб текшириши зарур. Агар хужжатдаги курсаткичлардан фарқ килса ёки ундаги материаллар бузилган булса коммерция далолатнома тузилиши зарур. Ушбу далолатнома транспорт ташкилоти ёки мол етказиб берувчиларга даъво қилиш учун асос булади.

Бошқа шаҳарлардан моддий қийматликларни шартномага асосан корхонанинг узи олиб келиши лозим булса экспедиторга наряд ва ишонч когози берилади. Унда мол етказиб берувчидан олиш зарур булган моддий қийматликлар руйхати курсатилади. Экспедитор олиб келган моддий қийматликларни корхона омбор мудирига кирим ордерига ёки юк хатига асосан топширади. Ушбу хужжатларнинг тегишли жойларига қабул килиб олганлиги ту\рисида омбор мудири, топширганлиги ту\рисида экспедитор имзо чекадилар.

Мол етказиб берувчилар жунатган моддий қийматликларни омборга қабул қилиш жараёнида комиссия таркибида мол етказиб берувчи томонидан вакил катнашмаса унда манфаатдор булмаган ташкилотдан вакил катнашиши шарт. комиссия материалларни қабул қилиш хакида далолатнома тузади. Мабодо далолатномадаги микдор ва сифат курсаткичлари мол етказиб берувчилар моддий қийматликларга илова килиб жунатган хужжатлардаги курсаткичларга мос келмаган такдирда комиссия тузган далолатнома транспорт ташкилоти ва мол етказиб берувчига даъво қилиш учун асос булади.

Материалларни ташиш автотранспорт билан амалга оширилса дастлабки хужжат сифатида товар-транспорт юк хати қулланилади ва юк жунатувчи томонидан турт нусхада тузилади. Биринчи нусхаси материалларни хисобдан учириш учун асос булади, иккинчи нусхаси мол олувчи ташкилот материалларни киримга олиш учун асос булади, учинчиси транспорт ташкилотига хизмати учун куйиладиган счетга илова килинади. Туртинчи нусхаси транспорт хайдовчисинингйул варакасига илова килинади ва мехнат хаки тулаш учун асос булади. Мол олувчи корхона товар-транспорт юк хатида курсатилган материалларни омборга киримга олиш жараёнида фарқ аниқланса бу материалларни қабул қилиш далолатнома билан расмийлаштирилади.

Корхоналар узлари ишлаб чиқарган материаллрани ва қолдиқларни ёки арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмларни ва асосий воситаларни хисобдан чиқариш жараёнида олинган материаллрани ва эхтиёт кисмларни ва бошқаларни икки нусхада тузиладиган юк хатларга асосан киримга олинади.

Хисобдор шахслар томонидан нақд пулга сотиб олинадиган материаллар товар счетлари ёки далолатномага асосан киримга олинади. Хисобдор шахслар материаллрани савдо корхоналаридан, кооперативлардан, бозорлардан ёки ахолидан нақд пулга сотиб олади. Хисобдор шахс аванс тарикасида олган пулни сарфлаганлиги ту\рисида аванс хисоботини такдим килганда юқорида номлари зикр этилган хужжатларни уз хисоботига илова тарикасида кушиб топширади.

Ишлаб чиқариш захираларини хисобга олиш учун бухгалтерия хисобининг счетлар режасида қуйидаги счетлар тайинланган:

1000 "Материаллар", 1100 "Бокувдаги хайвонлар"(қишлоқ хужалиги корхоналарида); 15 "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш"; 16 "Материаллранинг қийматидан четланиши".

Шунингдек балансдан ташқари счетлар 002 "Жавобгарлик учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлари", ва 003 "қайта ишлаш учун қабул қилинган материаллар".

1000"Материаллар”счетига қуйидаги субсчетлар очилиши мумкин:

1010 "Хом-ашё ва материаллар";

1020 "Сотиб олинган ярим фабрикатлар, комплектловчи материаллар, констуркция ва деталлар";

1030 "ёкилги";

1060 "Тара ва тара материаллари";

1040 "Эхтиёт кисмлар";

1090 "Бошқа материаллар";

1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";

1080 "инвентар ва хужалик ашёлари".

Юқоридаги материалларнинг ҳар бири уз гуруҳи ичида турлари, улчамлари, сортлари, маркалари ва бошқа курсаткичлари буйича гуруҳларга ажратилади. Материалларнинг ҳар бирига номенклатура номерлари берилади ва уларни махсус реестрларга ёзиб куйилади. Ушбу реестрлар номенклатура бахолари дейилади ва унда ҳар бир материалларнинг катъий хисоб бахоси курсатилади.


4.Материаллар сарфланишини хисобга олиш

Материаллар корхона ишлаб чиқариш зарурияти хужалик эхтиёжлари учун ва ортиқча ва кераксиз булганларини эса четга сотиши мумкин. Шунингдек, корхоналар айрим материаллрани четга қайта ишлаш учун бериши мумкин.

Корхонада ишлаб чиқариш захираларининг ту\ри сарфланишини назорат қилиш ва расмийлаштириш учун тегишли ташкилий тадбирлар ишлаб чиқилади. Моддий қийматликларнинг тежамли сарфланишининг зарурий шартларидан бири режа-иктисод булими томонидан ҳар бир махсулот (хизмат) ва бажариладиган ишлар бирлигига сарфланадиган нормалар ва улар асосида белгиланадиган лимит катта аҳамиятга эгадир.

Барча корхоналарга моддий қийматликларнинг сарфланиши ва четга берилишига рухсат берувчи шахсларнинг руйхати тузилиши ва уларнинг имзоларининг нусхаси бухгалтерияда булиши шарт. Берилаетган материаллар аниқ улчанган, саналган ва тортилган булиши зарур.

Материалларнинг омборлардан берилиши энг аввало корхонада ишлаб чиқариш ва мехнатнинг кандай ташкил қилинганлиги, ва қайси соҳага тегишли эканлигига бо\лиқдир. Ушбу хусусиятлардан келиб чиккан холда моддий қийматликларни кай тарзда бериш ва расмийлаштиришнинг тартиблари белгиланади.

Ишлаб чиқаришга ва бошқа эхтиёжлар учун ҳар кундаги сарфланадиган материаллар лимит-забор карталари расмийлаштирилади. Уларни режа-иктисод ёки таъминот булими бир ёки бир неча нусхада бир ой муддатга ёзиб беради. Уларда хужалик жараёнининг тури, омбор номери, улчов бирлиги, ҳаражат ишлари ва ойлик сарфнинг лимити курсатилади.

Лимит-забор картасининг бир нусхаси олувчига, иккинчиси эса омбор мудирига берилади ва материаллар лимтда белгиланган микдорда берилади.

Лимит-забор карталарининг қулланиши ҳар куни омбордан ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун бериладиган материаллар хисоб-китобини енгиллаштиради ва бир марталик хужжатларни кискартиради.

Агар ишлаб чиқариш захиралари омбордан мунтазам берилмаса юк хати-талабномаларга асосан берилади. Бунда юк хати талабнома икки нусхада ёзилади ва бир нусхаси омборчида иккинчиси эса материални олган шахсга берилади.

Бошқа корхоналарга материаллрани бериш учун (шартнома ёки нарядлар асосида) икки нусхада "Четга материалларни бериш”юк хати талабномаси ёзилади. Биринчи нусхаси омборчида колдирилади ва у материалларни хисобдан учириш, шунингдек, хисоб-тулов операциялари учун асос булади, иккинчи нусхаси эса материалларни қабул килган шахсга берилади.

Материаллар бошқа корхоналарга автотранспорт оркали жунатилса юк хати урнига товар-транспорт юк хати ёзилади.

Корхоналарда материаллар сарфини дастлабки хужжатларда акс эттирмасдан омбор хисоб карточкасида юритиш ҳам мумкин. Бунда ишлаб чиқариш булимларининг материалларни олиш хукукига эга булган вакиллари бевосита омбор хисоб карточкасига имзо чекадилар.

Ишлаб чиқариш хажми катта булмаган ва материалларнинг ҳаракати билан бо\лиқ булган хужалик жараёнлари унга куп булмаган корхоналарда материаллранинг сарфи махсус дастлабки хужжатларни расмийлаштирмасдан амалга оширилади. Бундай корхоналарда хакикатда сарфланган материаллар махсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ту\рисидаги хисобот ёки далолатномаларда акс эттирилади. Далолатнома ёки хисоботлар ҳар ун кунда масъул шахс томонидан тузилади ва корхона рахбари тасдиклагандан сунг улар моддий жавобгар шахслардан тегишли материалларни хисобдан учириш учун асос булади.

Корхонада белигиланган кунларда материалларнинг кирими ва чикими ту\рисидаги барча хужжатларни қабул қилиш-топшириш реестрининг биринчи нусхаси билан бирга бухгалтерияга топширилади, реестрнинг иккинчи нусхасига бухгалтер дастлабки хужжатларни қабул килганлиги ту\рисида имзо чекиб моддий жавобгар шахсга қайтариб берилади.


Хулоса

Материаллар - бу корхона фаолияти учун зарур булган ва махсулот асосини ташкил қиладиган хужалик мабла\ларидир. Уларнинг асосий хусусиятлари - хужалик операциялари таъсирида узининг ташки куринишини узгартириб, қийматини ишлаб чиқарилган махсулот таннархига утказишидир.

Уларни ишлаб чиқаришга сарфлашда бахолашнинг ФИФО, ЛИФО ва уртача қиймат усуллари мавжуд.



Похожие:

Материаллар хисоби iconМехнат ва унга хак тулаш хисоби
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хисоби олдида мехнат меъёри ва унга хак тулашни хисобга олиш, назорат қилиш вазифалари...
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Материаллар каршилиги.pdf
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Материаллар каршилиги.pdf
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Конструкцион материаллар технологияси.doc
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /мойловчи материаллар лаб..doc
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Конструкцион материаллар технологияси.doc
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Материаллар каршилиги 6-Услубий кулланма.doc
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси.doc
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /материаллар кесиб ишлаш маъруза.DOC
Материаллар хисоби iconДокументы
1. /1.13. Махсус мавзу-Энциклопедик материаллар.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации