Документы



Мехнат ва унга хак тулаш хисоби icon

Мехнат ва унга хак тулаш хисоби

НазваниеМехнат ва унга хак тулаш хисоби
Дата24.06.2013
Размер229.11 Kb.
ТипДокументы
скачать

Мехнат ва унга хак тулаш хисоби.


1. Мехнат ва унга хак тулаш хисобининг аҳамияти ва вазифалари.

2. Корхоналарда қулланиладиган мехнат хаки шакллари ва турлари.

3. Мехнат хаки юзасидан хисоблаш ишларини аналитик хисоби.

4. Мехнат хаки юзасидан хисоблашларни синтетик хисоби


1. Мехнат ва унга хак тулаш хисобининг аҳамияти ва вазифалари.

Бозор иктисодиётига утиш шароитида давлатнинг мехнат хакини тулаш, ходимларнинг ижтимоий жихатдан куллаб кувватлаш ва химоя қилиш ва бошқа соҳалардаги функцияларни айникса корхоналарнинг зиммасига ута бошлайди ва улар эркин равишда мехнатга хак тулашнинг шакллари тизими ва тулов хажмларини уларнинг моддий натижаларига қараб белгилайдилар, чунки бозор иктисодиёти шуни такозо этади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш хужалик фаолияти жонли менатни истеъмол қилиш билан бирга юз беради, унинг микдори ишлаган киши-соатлар билан улчанади. Мехнат жараёнида ҳар бир ходимнинг бажарган иши, тайёрлаган махсулоти, истеъмолчига курсатган хизматлари учун сарфлаган мехнатига хак тулаш микдорини асослаш ҳамда аниқлашни талаб қиладиган узаро муносабатлар вужудга келади. Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хисоби олдида мехнат меъёри ва унга хак тулашни хисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса,

  • ишбай ишловчилар ва бошкка ходимларнинг иш сифатини туғри ва уз вақтида хужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек иш хакини хисоблаш ва уни белгиланган муддатларда туланишни;

  • хиосбланган мехнат хаки суммаларини ва ижтимоий сугуртага ажратмаларини ишлаб чиқариш ҳараждатларига кикритиш учун ҳаражатларнинг йуналишлар буйича аниқ таксимлашни;

  • мехнат хакидан бюджет фойдасига мажбурий туловларнигнг, шунингдек корхонага етказилган моддий зарарни айрим ташкилотлар ва жисмоний шахслар фойдасига туғри ҳамда уз вақтида ушлаб колиш ва уларни утказишни;

  • ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишни таъминлаш керак.

Корхонада ходимлар авввало икки гуруҳга ажратилади:

1. Асосий фаолиятда банд булган ходимлар (саноат ишлаб чиқариш ходимлари);

  1. Асосий булмаган фаолиятда банд булган ходимлар .

Асосий ходимлар жумласига асосий ва ёрдам цехларнинг, ёрдам ишлаб чиқаришларнинг, завод лабораториялари ва булимларининг, тозалаш иншоатларининг, алока узелларининг, ахборот-хисоблаш марказларининг, барча турдаги куриклашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради.

Асосий булмаган фаолият билан банд булган ходимларнинг уй-жой ва коммунал хужалигига хизмат курсатиш, савдодаги, ёрдам қишлоқ хужалиги корхоналари, тиббий муассалари ҳамда мактабгача тарбия муассалари, маданий муассаларида банд булган ходимлар ташкил этади.

Мехнаткашларнинг мехнат унумдорлигини ошириш ва корхона ишини яхшилашга булган моддий кизикишларини янада ошириш мақсадида уларга туланадиган мехнат хакида корхоналар ишининг умумий якунини яхшилаш учун туланадиган кисмни (хиссасини) оширишга кенг йул очиб берилмокда. Шунинг учун корхонадаги бухгалтерия хисобини энг мухим вазифаларидан бири мехнат улчови ва унга хак тулаш устидан назорат килиб туришдир. Корхоналарда мехнат хаки ва мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар хисобини юритишни вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Корхонанинг узи томонидан тасдикланган режада белгиланган иш ва хизматчиларнинг сонига риоя килиниши, мехнат унимдорлигини ошириш буйича режаларининг бажарилиши буйича мехнат интизоми иш вақтида тулик фойдаланиши устидан назорат килиб туриш;

2. Ҳар бир ишчи – хизматчига туланадиган мехнат хакини уз вақтида хисоблаш, уни махсулот таннархига туғри таксимлаш;

3. Корхонага ажратишган иш хаки фондидан туғри фойдаланиш ва бунда ортиқча ҳаражатларга йул куймаслик;

4. Ишчиларга махсус мақсадларга мулжалланган вазифалар хисобидан бериладиган мукофотларни туғри ва уз вақтида тулаш;

5. Ижтимоий сугурта ажратмалари ва ишчилардан ушлаб колинадиган суммаларни туғри аниқлаш;

6. Мехнат унумдорлигини ошириш учун ички ва ташки омилларни ва имкониятларни аниқлаш;

7. Мехнат хаки ва унинг юзасидан хисоблашишлар билан боғлиқ жараёнларни уз вақтида ва туғри расмийлаштириш;

8. Мехнат ва унинг юзасидан хисоблашишлар билан боғлиқ дастлабки хужжатларни уз вақтида ва туғри қайта ишлаш, ҳамда хисоб регистрларида туғри бухгалтерия проводкалари оркали уз вақтида акс эттириб бориш;

9. Мехнат хаки ва мехнат хаки юзасидан хисоблашишларни уз вақтида ва туғри амалга ошириш;

10. Ходимлар билан бошқа жараёнлар юзасидан хисоблашишларни уз вақтида ва туғри амалга ошириш ва уни назорат этиш.

11. Мехнат хаки фонди юзасидан ижтимои сугуртага туловларни туғри ва уз вақтида хисобланиши ва утказилишини назорат этиш.

Юқорида келтириб утилган мехнат хаки ва унга хак тулаш юзасидан хисоблашишлар хисобининг олидга куйилган вазифаларга риоя этиш натижасида ишлаб чикилган махсулот таннархини уз вақтида ва туғри аниқлаш ва шу билан бирга корхона молиявий натижаси курсаткичларини туғри хисоблашни таъминлаш имконияти яратилади. Мана шулар корхоналарда мехнатга хак тулаш хисоби ва мохиятининг асосий вазифаси хисобланади.


^ 2. Корхоналарда қулланиладиган мехнат хаки шакллари ва турлари.

Бугунги бозор иктисодиёти шароитида хужалик юритувчи субъектларда бош вазифа кишиларнинг фаровонлигини янада юксалтириш хисобланади. Мехнат ва мехнат хаки хисобида хисоб ишларининг аниқ ва тезкор маълумотлар талаб килувчи энг мухим соҳалардан биридир. Мехнатга хак тулаш жараёнида, ишнинг сифатини, ишчилар томонидан белгиланган меъёрларнинг бажарилишини назарда тутиш ва мехнат хакини хисоблашнинг аниқ ва пухта таркибини урнатиш зарур.

Корхоналарда мехнат хаки 3 та узаро богланишдадир:

  • тариф тизими;

  • мехнатни меъёрлаштириш;

  • мехнат хаки шакллари билан аниқланади.

Ишни сифатли бахолашда тариф тизими кул келади. Мехнатни меъёрлаштириш оркали эса, сарфланган мехнат хажми аниқланади, мехнат хакини хисоблаш тартиби эса мехнат хакини тулаш шакллари оркали шаклланади. Ишчи, ходимларнинг иш хакини тулашда асос булиб тариф сеткаси хисобланади ва у уз урнида мехнат қилиш шароитларида, ишчи ходимларнинг малакаларига мехнат хакининг шакли ва муайян соҳанинг халк хужалигидаги урнига боғлиқ булади. Тариф тизимига қуйидагилар киради:

  • тариф ставкаси

  • ишчининг разрядига мувофик маълум вакт бирлиги (соат, кун) учун туланадиган хак микдорини аниқлайди. Одатда тариф ставкаси 1 - разряд учун белгиланади, колган разрядлар учун эса 1 - разряд тариф ставкасини колган разрядлар тариф коффицентига купайтириш оркали топилади.

  • Тариф сеткаси – бу разрядлар ва уларга тегишли булган тариф коффицентлари курсатиладиган хужжатидир. Ҳамма корхоналарда 1 - разряднинг тариф коффиценти бирига тенг булиб разряд ортган сари тариф коффицентлари ҳам ошиб боради.

  • Малака – тариф маълумотномаси - у асосида тариф ставкасига асосан ишчининг ва ишнинг разряди аниқланади. Оддий ишнинг хаки 1 - разрядли ишчининг тариф ставкаси асосида туланади. Мехнат малакасига ёки урнатилган тариф разрядига ва урнатилган тариф коффицентига боғлиқ холда бошқа разрядларнинг тариф разрядлари юқорида таъкидланган разряддан юкори булади. Тариф разряди ҳар бир ишнинг тури қараб урнатилади, шунинг учун тариф ставкаси колган ишга қараб умумий тарзда ишлатилади.

Узбекистон республикасининг мехнат кодексида мехнат хакининг шакли ва тизимларида, мукофотлар, кушимча туловлар, рагбатлантириш туловлари жамоа шартномаларида махаллий актларда урнатилади ва келишиб олинади. Улар иш берувчи томонидан қулланилади. Шунингек улар касаба кумитаси билан келишилган булиши шарт. Касб ишчи ходимларининг малакаси бажарадиган иш ва шароитларининг кийинликларига қараб, давлат ставкалари ва окладлари мехнат хаки диференциация қилиш учун база сифатида қулланиши мумкин. Узбекистон республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 23 – мартдаги № 103 ракамли қарорига мувофик мехнат хаки буйича ягона тариф сеткаси қабул килинди ва унда мехнат хакини тулаш буйича разрядлар ва нолинчи разрядлар тариф коффицентлари урналтилган.

Оддий ишбай тизимида бажарилган иш ишбай нархига купайтириш йули билан мехнат хаки микдори аниқланади. Ишбай мукофот тизимида ишчи асосий мехнат хакидан ташқари маълум ишлаб чиқарилган ютукларига эришилганликлари учун мукофот олади. Ишбай аккорд тизимида мехнат хаки суммаси бажарилиши керак булган иш учун белгиланади. Ишбай аккорди асосан мавсумий ҳаридордаги ишларни ҳамда айрим буюрмаларни бажаришда қулланилади.

Мехнат хакининг вактбай шаклда мехнатга хак ходимнинг ишлаган вақти ва малакасига қараб туланади. Амалда вактбай мехнат хакининг оддий ва мукофот турлари қулланилади.

Оддий вактбай шаклида инженер - педогок ходимлар, хизматчилар ва бошқаларнинг хакикатда ишлаган вақтига қараб белганланган.

Вактбай мехнат хаки шаклида хак олувчи иш ходимлар мехнатига хак уларнинг ишлаган вақти ва тариф ставкалари асосида аниқланади.

Вактбай мукофот турида асосий мехнат хакидан ташқари мукофот ҳам туланади. Рахбар, инженер, ходимлар, хизматчилар мехнати ойлик белгиланган оклад асосида туланади.

Хисобот ойидаги ҳамма иш кунини тулик ишлаган ва бу категориядаги ходимлар мехнати ойлик оклад микдорида туланади. Агар ходим ҳамма иш кунида тула ишламаган булса, у холда уларнинг мехнатларига хаки ишлаган вақти ва оклади асосида хисобланади.

Мукофотда асос буладиган курсаткичлар ҳар бир корхона хусусиятлари хисобига олинган холда белгиланади. Ишчиларга ҳамда ходим ва хизматчиларга мукофот мехнатга хак тулаш фондидан туланади. Корхона рахбари тасдикланган мехнат хаки фонди доирасида касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган холда ишчиларнинг айрим гуруҳи учун мехнатга хак тулашнинг ишбай, вактбай ёки аккорд шаклларини белгилаши ҳамда ишчилар, инженер, ходимлар ва хизматчиларни мукофотлаш шартлари ва курсаткичларини аниқлаб олиш мумкин. Амалдаги тариф малака маълумотномасига мувофик ишчиларга разряд белгилаш, янгиларни тасдиклаш мумкин. Ундан ташқари, корхона рахбари юкори малакали уста ва бошқа ходимларни ойлик мехнат хакига рахбарлиги учун кушимча фоиз белгилай олади, штатлар оклад, маъмурий бошқарув ҳаражатлари сметасини тасдиклайди. Корхона рахбари томонидан тасдикланган штат, оклад ва маъмурий бошқарув ҳаражатлари учун смета молия органлари томонидан руйхат килинмайди. Кейинги йилларда ходимларни иш штатларидан моддий манфаатдорлиги асосан мехнат хаки ва хизматчиларнинг ойлик окладлари, ставкаларини ошириш, тариф ставкаларини, такомиллаштириш йули билан амалга ошира бошланмокда. Шу билан бирга турмуш мехнатга хак тулашнинг рагбатлантириш механизмини янада такомиллаштиришни такозо этади. Мехнат хаки фонди режалаштириш тартибини узгартириш билан бир каторда мехнатга хак тулашнинг рагбатлантиришнинг кучайтиришга эришилган юкори натижаларни моддий жихатдан рагбатлантиришнинг илгор шаклларини амалда кенг қулланишга алоҳида эътибор берилади. Корхоналарга мехнат хаки фондининг иктисод қилинган кисми хисобидан белгиланган оклад ва тариф стафкаларига устама хак тулаш хукуки берилган.

Корхоналарда қулланиладиган оддий вактбай иш хакини хисоблашни қуйидаги мисол ёрдамида куриб утамиз: Ишчининг бир ойлик мехнат хаки 15 000 сум. Маош хисобланаётган ой 25 иш кунидан иборат. Унда ишчининг мазкур ойдаги бир кунлик маоши 600 сумни ташкил қилади (15000 : 25). Ишчи хисобот ойида ҳаммаси булиб 20 кун ишлаган ва 5 кун касал булган. Шунинг учун ишчининг шу ойда оладиган маоши 12000 сумни ташкил этади (20 х 600). Колган 5 кун учун мазкур ишчига мавжуд конун ва меъёрий хужжатларга асосан, сугурта ажратмалари хисобидан нафака хисобланади ва туланади.

Ишчи тарифи ставкасига белгиланган мехнат хакини кам ишчи сони билан бажариш, юкори касб усталигига эришилган такдирда ва бошқа холларда устама хак туланади.

Мехнат хаки уз таркибига кура иккига булинади:

А) асосий;

В) кушимча мехнат хаки.

Асосий мехнат хаки деганда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаган вақти ва ишбай иш хакининг ҳамма турлари, мехнат шароитининг узгарганлиги учун туланадиган кушимча хак, тунги сменада ишлаганлигига ҳамда смена соатидан ортиқча ишлаганлиги учун туланадиган хак ва бошқалар.

Кушимча мехнат хаки деб ишчи ва хизматчиларнинг ишлаган вақти учун амалдаги конун – коидаларга мувофик туландиган хакга айтилади.

Корхона ходимларининг асосий ва кушимча мехнат хаки ҳамда руйхатида бушаган ходимлар мехнат хаки фондини ташкил қилади. Ишчи ва хизматчилар мехнат хаки тузилган табелга асосан аниқланади. Табелда ишларнинг ой давомида ишлаган кунлари, вақти буйича курсатилади. Ишчи ва хизматчилар касалликлари туфайли ишга келмай колса, табелда касаллиги туғрисида белги (к) куйилади. Корхоналар дам олиш кунлари ишласа табелда дам олиш белгиси (Д.О) куйилади. Бошқа ҳамма кунларда хакикий иш вақти курсатилиб борилади. Табел тузиш тури корхоналарда турлича булиши мумкин. Бу нарса корхонадаги ишчи ва хизматчилар сонига боғлиқ булиши мумкин. Тузилган табель корхонанинг бухгалтериясига топширилади, бухгалтерияда табелга асосан ишчи ва хизматчиларга мехнат хаки хисобланади. Мехнат хаки хисоблашда махсулот ишлаб чиқариш режаси неча фоиз бажарилганлиги, мукофотлар таркиби албатта хисобга олинади. Ишчиларга ажратилган мехнат хаки алоҳида мехнат хаки хисоблаш кайдномаларида курсатилади. Кайднома мехнат хаки бериш кунларига кура бир ойда 2 марта тузилади. Биринчи кайднома мехнат хаки юзасидан бунак бериш иккинчисида эса ойлик мехнат хакининг тулик хисоби келтирилади. Бу кайдномада ишчиларга хисобланган мехнат хаки суммаси ва ушлаб олинадиган соликлар суммаси курсатилади. Тузилган кайднома корхона бош бухгалтер ва корхона рахбари томонидан имзоланади.


^ 3. Мехнат хаки юзасидан хисоблаш ишларини аналитик хисоби.

Бир ойлик мехнат хакининг умумий суммасини аниқлаш учун бирламчи хужжатларни гуруҳлаш ва ҳар хил ажратмаларни амалга ошириш лозим. Туловга доир мехнат хакини узида акс эттирувчи хужжатлар номи тулов ва хисоб кайдномалари деб юритилади. Бу кайдномаларда туловга мехнат хаки корхонанинг булимлари, ишчиларнинг категориялари, тулов турлари буйича курсатилган булади ва у ҳар хил хужжатларни ва хисобларни тузишда шунингдек мехнат хаки фондини ишлатилиши устидан назоратини олиб боришда айникса кул келади. Шундай килиб тулов ва хисоб кайдномалари икки хил функцияларни бажаради, биринчисида улар буйича ишчи ва ходимлар билан хисоб китоб қилишда фойдаланилади, иккинчи функцияда эса, улар ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоб - китоб аниқлик хисобини юритиш шакли хисобланади ва улар курсаткичлари асосида маълумотномалар ва мехнат буйича хисобот тузилади. Юқорида такидлаб утилганидек, бухгалтерия хисобини счётлар режасида мехнат хакининг хисобга олишда “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар” счети белгилангандир.

Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб – китоблар буйича аналитик хисоб ҳар бир ишчи ва хизматчиларга очилган махсус варакларда юритилади. Бу махсус варакларда ишчининг фамилияси, исми, лавозими, бажарадиган иши, ой давомида килган мехнатига яраша хисобланган мехнат хаки ёзиб борилади. Депонент қилинган мехнат хаки буйича аналитик хисоб алоҳида депонент варакларида юритилади. Бухгалтерияда “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар” хисобвараги буйича кайднома тузилади. Кайдномага ёзувлар мехнат хаки хисоблаш ва ходимларга мехнат хакининг берилишини тасдикловчи хисоб регистрларига асосан ёзилади. Ҳар бир ойнинг охирига эса, қолдиқ аниқланади ва қилинган жараёнларнинг умумий суммаси бухгалтерия дафтарига ёзилади мехнат хаки мукофот ва бошқа туловлар кассадан хисоблаб тулов кайдномаларидан кучирма асосида амалга оширилади.

Амалдаги конунчиликка асосан мехнат хаки бир ойда икки марта берилади ва унга (микдори), муддатлари жамоа шартномаларида банк билан келишилган холда амалга оширилади. Бошқа алоҳида категориядаги ходимларга туловнинг бошқа (алоҳида) муддатлари ҳам урнатилиши мумкин. Ҳар ярим ой мехнат хаки туловида бунакли ва бунаксиз мехнат хаки урнатилиши мумкин. Бунакли тартибда ойнинг биринчи ярмида бунак берилади, охирги хисоб - китоб эса ойнинг иккинчи ярмида амалга оширилади. Бунакнинг микдори жамоа шартномасида келишилади, аммо у ишчининг тариф ставкаси буйича ишланган вакт учун бериладиган мехнат хаки суммасидан кам булмаслиги керак. Бунак суммаси учун ишланган иш вақтини аниқлашда асоса булиб, табель ва табель хисоби юритилади.

Мехнат хакини бунаксиз хисоблашда мехнат хаки бир ой хакикий ишланган вакт учун балки бажарилган ишлар акс эттирилган хужжатлар асосида хисобланади. Мехнатга хак тулаш буйича қуйидаги дастлабки хужжатлар тулгазилади:

  1. Т -1 шакли – “Ишга қабул килиниш туғрисида буйрук” унда ходимнинг касби, мансаби ва мехнат хаки курсатилиб, кадрлар булимида бир нусхада тулгазилади ва мехнат дафтарчасига кайд килинади.

  2. Т -2 шакли – “Ходимнинг шахсий вараги” кадрлар булими томонидан ҳар бир ходимга алоҳида тулгазилади ва ходим томонидан имзо билан тасдикланиб, кейинги узгартиришлар киритиб борилади.

  3. Т –3 шакли – “Бошқа ишга утказилганлиги туғрисида буйрук” Ходимлар корхона ичида бошқа ишга утказилганда икки нусхада тулгазилиб, бир нусхаси кадрлар булимида, иккинчи нусхаси бухгалтерияда сакланади.

  4. Т -6 шакли – “Таътил бериш туғрисида кайд” . У ҳар йилда ва бошқа сабалар билан таътилга чиқарилишда қулланилади ва бухгалтерияга таътил хакини хисоблашда асос улади. Агар ходим хак туланмайдиган таътилга чиқарилса, бухгалтерия томонидан ходимга хак хисобланмайди.

  5. Т -8 шакли - “Мехнат шартномаси тугатилганлиги туғрисида буйрук”. У ходимлар ишдан бушатилганда бир нусхада ёзилади. У кадрлар булими томонидан мехнат дафтарчасига кучирилади ва бухгалтерия иш асосида хисоб – китоб қилади.

  6. Т –8 шакли - “Иш вақтидан фойдаланишни хисобга олишни ва мехнат хакини хисоблаш табели” ходимларнинг ишга келишини белгилайди ва шунга асосан мехнат хаки хисобланади.

  7. Т - 13 шакли – “Иш вақтини хисоблаш табели” да ходимларнинг ишга келиши белгиланиб борилади. Табелларда ишга келиш кунлари, соатлари, келмаганлик сабалари: таътилда, касал, дам олиш кунлари, байрам деган ва бошқа белгилар куйилиб, маъсул шахслар томонидан имзо чеқилади ва ҳар ойда бухгалтерияга берилади. Унга асосан мехнат хаки Т -49 “Хисоблаш - тулов кайдномаи” да хисобланади. Т – 49, Т - 49а, Т – 51, Т - 53 ва Т - 53а кайдномалари ходимлар билан мехнат хаки буйича хисоблашиш ва уни тулаш муомилаларини кайд килувчи жамгарма маълумотларини ифодоловчи хужжатлардир. Корхона ва фирмаларда хисобот йилдаги ва хакикий мехнат хаки фондини хисоблаш ва режадаги мехнат хаки фондидан фойдаланишни назорат қилиш учун 5 – “Турлари ва ишчиларнинг тоифалари буйича хисобланган мехнат хаки буйича маълумот ва ишчи хизматчилар билан хисоблашиш буйича маълумот” ҳар ойла тузилиб борилади.

Жадвалнинг биринчи кисмида мехнат хаки фондига киритиладиган ва киритилмайдиган суммаларнинг хисобланиши, жадвалнинг ичида эса мехнат хакининг турлари: ишбай, вактбай, мехнат таътили ва шунга ухшашлар акс эттирилади. Иккинчи кисмида эса ходимлар билан хисоблашиш холатининг маълумотлари – корхонанинг ой бошидаги колдиги, ой давомида хисобланган, туланган, ушланган, чегирилган суммалар ва ой охиридаи қолдиқ келтирилади. Жадвалнинг бу кисмидаги маълумотлар ёрдамида мехнат хакини хисоблаш ва тулаш холати тахлил килинади. Яъни “Мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар” хисобварагининг маълумоти ҳамда ҳар – хил ушланмалар туғрисида маълумотлар йигилади. Ушбу маълумотлар 8 – журнал ордер ва 7 – кайдномага килинади ҳамда қолдиқ сумма (ишчи ва ходимларга булган карз) бош дафтар билан таккосланади. Ишчи ва хизматчиларнинг уз вақтида олмаган суммалари 3 йил давомида сакланади ва “Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб – китоблар” счётининг “Депонентга утказилган мехнат хаки” илова хисоб варагида хисобга олиб борилади.

Мехнат хаки ёзиш учун қуйидаги бирламчи хужжатлар асос булади:

  • мазкур шахс корхона штатига ишга қабул қилинганлиги хакидаги буйрук, унда ходимга тайинланган маоши ва майян касб кори буйича даражаси курсатилади.

  • Иш вақтидан фойдаланишни хисобга олиш табелида вактбай мехнат хакини хакмда вакт асос килиб олинган бошқа ҳамма хил туловларни хисоблаш учун (бекор туриб колиш, тунги вактда ҳамда иш вақтидан ташқари ишлаганлиги учун кушимча хак, вақтинча ишга яроксиз ва бошқалар).

  • Мехнат хаки жамгарув варакалари – ишбай ишловчи ходимлар учун.

  • Кушимча мехнат хаки ва вақтинча ишга яроксизлиги учун нафакаларнинг барча турлари буйича табель ва касаллик варакалари.

  • Утган ой учун хисоб – китоб кайдномаларида ушланган соликлар суммасини хисоблаш учун.

  • Судлов органларининг ижро варакалари буйича ушлаб колиш хакидаги қарорлари.

  • Ойнинг биринчи ярми учун илгари берилган бунакнинг тулов кайдномалари.

  • Режада ташқари бунак берилганлиги хакидаги касса тулов ордерлари.

  • Иш, бекор туриб колиш, кушимча хаклар давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, касаллик кайд этиб бориладиган бирламчи хужжатлар.

  • Мехнатда иштирок коффиценти (МИК) хусусида бригадасининг қарори.

Ишчи ва хизматчилар мехнат хаки тузилган табелларига асосан (т) аниқланади. Табелда ишчиларнинг ой давомида ишлаган кунлари числолар буйича курсатилади. Ишчи ва хизматчилар касалликлар сабабли ишга келмай колса, табелда касаллиги туғрисида белги (К) куйилади. Магазин дам олиш куни ишламаси, табеьда дам олиш белгиси (д. о) куйилади. Табель тузиш турли магазинларда турлича булиши мумкин. Бу нарса магазиндаги ходимлар сонига боғлиқ булади. Агар магазинда ишлайдиган ходимлар сони куп булса, уларнинг ишга кириши махсус хронометрларда хисобга олинади. Хронометрга ишчи ва хизматчилар узларига варакани куйиб, ишга келган ва кетган вактларини белгилайди. Тузилган табель магазин бухгалтериясига топширилади ва унга асосан мехнат хаки хисобланади. Мехнат хаки хисоблашда магазин товар обороти неча% бажарилгани, мукофотлар тартиби албатта хисобга олинади. Ишчиларга ажратилган ишхаки алоҳида мехнат хаки хисоблаш кайдномаларида курсатилади. Кайднома мехнат хаки бериш кунларига кура бир ойда икки марта тузилади. Биринчи кайдномада мехнат хаки юзасидан бунак бериш, иккинчисида эса ойлик мехнат хакининг тулик хисоби келтирилади. Бу кайдномада ишчиларга хисобланган мехнат хаки сумма ва ушлаб колинадиган соликлар суммаси, кредитга олинган товарларнинг ойлик туловлари ва бошқа суммалар курсатилади. Тузилган кайднома магазин бош бухгалтер ва директори томонидан имзоланади. Тузилган кайдномага асосан ишчи ва хизматчиларга мехнат хаки берилади. Баъзи магазинларда ишчи ва хизматчиларга мехнат хаки бериш учун мехнат хаки хисоби кайдномаига асосан тулов кайдномалари тузилади. Тулов кайдномаларида ишчининг фамилияси, вазифаси, унга берилиши керак булган иш хаклари суммаси, уни олганлиги туғрисидаги имзоси курсатилади. Агар бирор сабабга кура мехнат хаки олинмаса, сумма туғрисига “Депонент” белгиси куйилиб, кейин кайднома топширилади.

Депонентлаштирилган мехнат хаки суммаларини корхона кассасидан берилиши ҳар бир депонент суммаси буйича алоҳида –алоҳида амалга оширилади. Бунинг учун ҳар бир депонентлаштирилган сумма эгаси номига карточка очилиб, унда қуйидаги маълумотлар ёзилади. Ходимнинг исми-шарифи, лавозими, ишлайдиган булими, депонент суммаси, муддати. Депонент суммасини бериш учун бухгалтерия ходими томонидан касса чиким ордери тузилиб, унда ҳам ходимнинг исми-шарифи, лавозими, депонент суммаси (ракам ва сузда), ордер тузилган муддат, уни расмийлаштирган ходим исми-шарифи ва имзоси, бош бухгалтер ва корхона рахбари (уринбосари)нинг имзоси ва мухр куйилади ва унинг асосида кассадан депонентлаштирилган сумма берилади. Мехнат хаки ва унга хак тулаш исобьини аналитик хисобини юитиш атижасида ходимлар ва ишчилар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишларни деталлаштирилган маълумотлари олинади ва бу борадаги тезкор назоратни олиб бориш таъминланади.


^ 4. Мехнат хаки юзасидан хисоблашишларни синтетик хисоби.

Янги счетлар режасига асосан, ишчи ва хизматчилар билан хисоб - китобнинг синтетик хисоби 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” номли синтетик счётларда юритилади, бу счёт корхона руйхатидаги ва руйхатда турмайдиган ходимлар билан мехнат хаки тулаш (барча турдаги мехнат хаки, мукофотлар, ишлайдиган нафакахурларга бериладиган нафакалар, ҳамда бошқа туловлар) буйича, шунингдек, мазкур корхонанинг акция ва бошқа кимматли когозлари юзасидан даромадларни тулаш буйича хисоблашлар буйича ахборотларни умумлаштириш учун мулжаллангандир. Унда қуйидаги счетлар мавжуд:

6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”.

6720 “Депонентлаштирилган мехнат хаки”.

Ушбу счётларнинг кредит буйича қуйидаги суммалари акс эттирилади: ходимларга туланадиган мехнат хаки суммаси, бу сумма ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва бошқа манбалар хисобларга доир счётлар билан корреспонденцияланади.

Ишчи ва ходимлага мехнат хаки хисобланганда тегишли ҳаражат манбаларини узида акс эттирувчи счетлар дебетланиб, 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишилар” счети эса, кредитланади.

Агар асосий ишлаб чиқаришда банд булган ходимларга мехнат хаки хисобланса, қуйидаги бухгалтерия проводкаси оркали хисобга олинади:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш ҳаражатлари”

Кредит 6710 “Мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Ишчи ёрдам ишлаб чиқаришда банд булса ва унга мехнат хаки хисобланса,

Дебет 2310 “ёрдам ишлаб чиқариш ҳаражатлари”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Цех мастерлари ва асбоб-ускуналарга хизмат килувчи ходимларга махнат хакинининг хисобланиши эса, куидагича хисобга олинади:

Дебет 2510 “Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Хужалик юритувчи субъектнинг бошқарув аппаратида банд булган ходимларга мехнат хакининг хисобланиши бухгалтерия хисобида давр ҳаражатларининг ошиши ва мехнат хаки юзасидан мажбуриятларнинг ошишиши сифатида акс эттирилади.

Дебет 9421 “Мехнатга хак тулаш сарфлари”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Ходимларнинг мехнат таътилига туланадиган хак резерв маблағи хисобидан ва узоқ муддат хизмат қилинганлиги учун йилига бир марта бериладиган мукофот пули резерв хисобидан туланадиган мехнат хаки суммаси “Келгуси давр туловлари ва ҳаражатлари юзасидан захира” номли счёт билан корреспонденцияланади ва бундай проводка берилади яъни “Келгуси давр туловлари ва ҳаражатлари юзасидан захира” счётнинг дебетида ва “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” номли счётнинг кредитида акс эттирилади,яъни

Дебет 8910 “Келгуси давр ҳаражатлари ва туловлари юзасидан захира”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Асбоб-ускуна ҳарид қилиш ва саклаш билан боғлиқ жараёнлари буйича мехнатга хак тулаш хисобланса, “Урнатиладиган ускуналар” счёти дебетланади ва “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счёти кредитланади, яъни

Дебет 0710 “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган урнатиладиган ускуналар”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Капитал куйилмалар соҳасида, шу жумладан монтажда иш талаб килмайдиган ускунанинг ҳарид килиниши билан банд булган ходимларга қуйидаги проводка берилади; бунда “Капитал куйилмалар” счёти дебетланади ва “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счёти кредитланади, яъни

Дебет 0820 “Капитал куйилмалар”

Кредит 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Материаллар, бокувдаги ва бурдокидаги хайвонлар тайёрланиши ва ҳарид билан боғлиқ жараёнларда 1010 - “Материаллар”, 1110- “Бокувдаги хайвонлар” счётлари дебетланади ва “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб – китоблар” счёти кредитланади.

Олдинги жараёнлар 1510 счёт ишлатилганда “Материалларнинг тайёрланиши ва ҳарид килиниши” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счёти кредитланади.

Савдода ишчиларга мехнат хаки хисобланганда 9414 - “Мехнатга хак тулпаш сарфлари” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар” счёти кредитланади.

Ортиқча мехнат хаки кассага қайтарилганда 5010 - “Миллий валютадаи пул маблағлари” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб -китоблар” счёти дебетланади.

Келгуси давр ҳаражатлари билан боғлиқ жараёнлар бажарилгандаги ходимга 3120- “Олдиндан туланган хизмат хаки” счёт дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счёт кредитланади.

Табиий офатларнинг олдини олиш ёки уларни окибатини тугатиш билан боғлиқ булган ходимларга 9720 - “Фавкулодда зарарлар ” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счёти кредитланади.

Акциядор ходимларнинг даромадлари (девидентлари) ходимларга мукофот акс эттирилганда 8710 - “Таксимланмаган фойда” счёти дебетланиб, 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” кредитланади. Мехнатга хак тулаш асосий воситаларнинг чикиб кетиши операциялари буйича хисобланганда 9431 - “Асосий воситаларни сотиш ва бошқа холатларда чикиб кетиши буйича зарарлар” счёти дебетланди.

“Ходимлар билан мехнат хаки тулаш буйича хисоблашишлар” счёт дебетланганда мехнат хаки, мукофотлар, нафакалар, корхонадан иштирок этишдан даромад ва хисоб - китоблар учун туланган суммалар акс эттирилади, шунингдек, белгиланган салмоклар, ижро эттувчи хужжатлар буйича туловлар сумма ва бошқа хил ушлаб колишлар суммаси ҳам акс эттирилади. Хисобланган мехнат хаки белгиланган микдорда (олувчилар келмаганлиги сабабли) туланмаган суммалар “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар” счёти дебетида “Депонентлаштирилган мехнат хаки” сетида акс эттирилади, яъни

Дебет 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки буйича хисоблашишлар”

Кредит 6720 “Депонентлаштирилган мехнат хаки”

Акционерларни даромадлари (девидентлар) “Таксимланмаган фойда” ҳамда “Давр ҳаражатлари” счётлари дебетида ва “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” счётнинг кредитида акс эттирилади.

Девидент мехнат хаки кассадан туланганда “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб-китоблар” счёти дебетланади ва “Миллий валютадаги пул маблағлари” счёти кредитланади, яъни

Дебет 6710 “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар”

Кредит 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”

Хисобланган мехнат хаки суммаларидан даромад солиги, ижтимоий сугурта ташкилотлари булмиш нафака фондига 2,5%, касаба уюшмасига 1% ушлаб колинади. Хисобланган мехнат хакидан ушланадиган суммалар “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоблашишлар” счёти дебетида ва мос равишда “Бюджетга туловлар буйича казлар”, “Ижтимоий сугурта буйича туловлар” счётлари кредитида акс эттирилади, яъни

Дебет 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Кредит 6410 “Бюджетга туловлар буйича казлар”

Кредит 6520 “Ижтимоий сугурта буйича туловлар”

Кредитга сотиб олинган товарлари учун сумма ушланганда “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб – китоблар” счёти дебетланади ва “Насяга сотилган товарлар буйича ходимларнинг карзлари” счёти кредитланади, яъни

Дебет 6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”

Кредит 4710 “Насяга сотилган товарлар буйича ходимларнинг карзлари”

Жорий ойга ёзган ойлик оборотлар билан ёзилади, “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб – китоблар” счётининг кредит обороти барча хисоблашувларда ва тулов кайдномаларининг курсаткичлари умумлаштирилган ходимлар билан хисоб - китоблар буйича йигма кайдномадан утказилади. Йигма кайднома мехнат хакининг синтетик хисобида асосий хужжатлардан хисобланади, у булимлар буйича тузилади, бу эса ҳар бир булимдаги мехнат хаки юзасидан хисоблашнинг туғри юритишни назорат қилишда жуда кул келади.

Юқорида таъкидланганидек, “Мехнатга хак тулаш буйича ходимлар билан хисоб - китоб” счёти бу муносабат юзасидан синтетик хисоб юритишга мулжалланган. Бу счёт корхонанинг ходимлар руйхати таркибига кирадиган ва кирмайдиган ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича (мехнат хакининг ҳамма турлари, мукофотлар ва бошқа туловлар), шунингдек, мазкур корхонанинг акциялари ва бошқа кимматли когозлари буйича даромадларнинг тулланишига доир хисоб – китоблар хакидаги ахборотни умумлаштиришга мулжалланган.

Ортиқча туланган суммалар кассага кайтрилганда 5010 – “Касса” счёти дебетланиб, 6710 -“Ходимлар мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар” счети эса, кредитланади.

Ижтимоий сугуртмага ажратмалар хисобидан нафакалар ва шу каби суммалар хисобланганда 6520 - “Ижтимоий сугурта буйича туловлар” счёти дебетланади. Яроксиз махсулотларни тузатиш билан боғлиқ мехнатга туланадиган хак хисобланганда 2610 – “Ишлаб чиқаришдаги яроксиз махсулотлар” счёти дебетланади.

Акцияларга обуна буйича мажбуриятларнинг узилиши 4710 – “Муассисларининг устав капиталига бадаллари буйича карзлари” счёти кредитида акс эттирилади. Хисобдор шахсларнинг мехнатига туланадиган хаклардан қайтарилмаган бунаклар суммалари ушлаб колинганда 4420 – “Хизмат сафари учун берилган бунаклар” счёти кредитланади.

Ходимларга ёрдам цехлар курсатган хизматлар қиймати ушланганда 2310 - “ёрдам ишлаб чиқариш” счёти кредитланади.


Хулоса:

Корхонада ходимлар икки гуруҳга ажратилади:

1.Асосий фаолиятда банд булган ходимлар (саноат ишлаб чиқариш ходимлари);

2. Асосий булмаган фаолиятда банд булган ходимлар.

Мехнат хаки уз таркибига кура иккига булинади:

А) асосий;

В) кушимча мехнат хаки.

Мехнатга хак тулашнинг қуйидаги шакллари мавжуд: ишбай, вактбай.

Янги счетлар режасига асосан, ишчи ва хизматчилар билан хисоб - китобнинг синтетик хисоби 6710 - “Ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйича хисоб - китоблар” номли синтетик счётларда юритилади, бу счёт корхона руйхатидаги ва руйхатда турмайдиган ходимлар билан мехнат хаки тулаш (барча турдаги мехнат хаки, мукофотлар, ишлайдиган нафакахурларга бериладиган нафакалар, ҳамда бошқа туловлар) буйича, шунингдек, мазкур корхонанинг акция ва бошқа кимматли когозлари юзасидан даромадларни тулаш буйича хисоблашлар буйича ахборотларни умумлаштириш учун мулжаллангандир. Унда қуйидаги счетлар мавжуд:

6710 “Ходимлар билан мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”.

6720 “Депонентлаштирилган мехнат хаки”.


^ Таянч иборалар:

Мехнат хаки, оддий ва ишбай, асосий ва кушимча, табель, далолатнома, иш куни, хизмат сафари, ажратма, ушлов, шакл, ижтимоий сугурта, мехнат таътили, ҳаражат, таннарх.


Мавзу юзасидан савол ва топшириклар:

  1. Мехнат хаки ва унга хак тулаш хисобининг аҳамияти ва вазифаларини изохланг.

  2. Мехнат хаки шакллари ва турлари нималардан иборат?

  3. Мехнат ва унга хак тулашнинг аналитик хисоби кандай юритилади?

  4. Мехнат ва унга хак тулашнинг синтетик хисобини юритиш тартибини айтинг.

  5. Ходимлар билан бошқа жараёнлар юзасидан хисоблашишларнинг хисоби кандай юритилади?



Похожие:

Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconМаркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари
Маркетинг конструктор, мухандис, иктисодчи ва бошка мутахассисларга бозор эхтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг...
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconМатериаллар хисоби
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш жараёнида мехнат предметлари киради. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида...
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconЯгона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисида ариза
Сиздан ягона солиқ тўлови тўлаш муддатини дан гача кечиктириш ҳуқуқини беришингизни сўрайман
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconДокументы
1. /МТМ ва Макта-интернат Бола таъминот хак.doc
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconАсосий воситалар холати ва улардан фойдаланиш тахлили
Асосий воситалар (воситалар) ишлаб чиқаришнинг мухим омили сифатида каралиб улар воситасида мехнат предметлари ва мехнат кучлари...
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconЎзсаноатқурилишбанк” оатб
Муҳим факт номи: Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби icon"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби" дастурий мажмуасидан фойдаланиш тугрисида

Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconЭкстракция ва уни аналитик кимёда қўлланиши. Экстракцион мувозанат ва унга таъсир этувчи омиллар

Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconДокументы
1. /БОШКАРУВ ХИСОБИ.rtf
Мехнат ва унга хак тулаш хисоби iconДокументы
1. /Вал хисоби.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации