Документы



3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати icon

3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати

Название3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати
Дата24.06.2013
Размер157.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар самараси мулк шаклидаги ўзгаришлар билан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқариш тизимидаги иқтисодий мустқилликлар билан иқтисодий самарадорликни оширишга олиб келмоқда.

Иқтисодиётдаги ижобий ишлар иқтисодий эркинлик билан амалга оширилиши ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнларни ўзаро боғлиқ холда олиб борилишини таъминлашга қаратилгандир.

Хозирда корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини хисоб-китоб қилишда бизнес режа асосида фаолият юритмоқдалар.Шундай шароитда фаолият юритиш назорат ишларини тўғри ташкил қилинишини талаб қилади ва унинг оқибатида ички имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишга солиш имкониятини беради.

Тан олиб айтиш керак тармоқлар фаолиятида узоқ йиллар тафтиш асосий назорат тури сифатида кенг қўлланилган ва хозирда ҳам қўлланилмоқда.Назорат тизимида тафтиш ўтказишда тармоқ фаолияти белгиланган муддатда ўтказилган тафтиш ишлари асосида тармоқда йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасида: Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнингасосий пременталлари қуйидагилардан иборат: Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:Назорат қомуси органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкоралик;

Юридек ва жисмоний шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний мандатларини химоя қилиш .

Хўжалик юритувчи субъектларнингфаолиятига аралашмаслик.Юқоридаги модда давлат томонидан олиб бориладиган назорат қилиш принциплари асосида қонунийлик ва ошкораликка риоя қилиш ва уни таъминлашда назоратнинг таъсир кучи ифодаланган.

Тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан холда Қонуннинг 11-моддасида

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддатлар ўттиз колендар кунидан ошмаслиги лозим.Алохида холларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин” деб белгиланган. Демак қонунга асосан тафтиш ўтказиш билан боғлиқ топшириқлар 30 кунгача олиб борилиши мумкин.Кейинги йиллирда тафтиш ўтказиш йўли билан олиб бориладиган текширишлар сони камайиб аудиторлик хизматидан фойдаланишга талаб ортмоқда.Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алохида ахамият берилди, уларда текшириш муддатларини узайтириш чора тадбирлари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасида 1998 йил 24 декабрда хўжалик юритучи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонуннинг 3-моддасида: Ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади;

Назорат қилувчи органлар –хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун хужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идфеклар;

Текшириш –хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар хамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун хужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;

Тафтиш –молия ва солиқ масканлари бўйича қонун хужжатларига риоя қилиши.Солиқ давлат статистика органларига хамда банкларга тақдим этиладиган хисобга олиш ва хисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъекларнинг бухгалтерлик.Молия ва бошқа хужжатларини текшириш;

Юқоридаги қонун моддаларидан келиб чиққан холда айтиш мумкинки тафтиш алохида тафтиш тури сифатида олиб борилиши кўрсатилган.

Корхона ва ташкилотлар фаолиятида тафтиш ва назорат тури сифатида, балки хукумат томонидан қабул қилинган қарорларни бажарилишини назорат қилишда ишлатилади.Тафтишга қараганда назорат кенг қамроли бўлиб тафтиш ўтказмасдан ўтказиладиган назорат ишлари хам амалга оширилиши мумкин.Бундай тартиб юқорида кўрсатилган Қонуннинг 14-моддасида: “Хўжалик юрутувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган холда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши,санитария, ветенитария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади”деб белгиланган.

Қонун моддаларига асосланиб айтиш мумкинки тафтиш ўтказмасдан хам назорат ишларини олиб борувчи тармоқ ва идоралар мавжуд.Бундай тармоқ ва идоралар фақат ўз йўналиши бўйича қабул қилинган, белгиланган, қонун қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади, демак бу белгиланган қоидаларга риоя қилиш хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий бойликларни тўлиқлигини таъминлашга қаратилган.

Тармоқлар ичида тафтиш назорат ишларига тўғрига ташкил қилиниши биринчи навбатда ташкилот фаолиятида амалга оширилган хўжалик операцияларини белгиланган талабларга мос келишини амалдаги қонунлар асосида бажарилганлигини аниқлашда тафтиш ижобий таъсир кўрсатади.

Кейинги йилларда назорат тизимидаги ўзгаришлар туфайли аудиторлик хизматидан фойдаланиш сезиларли даражада ортиб бормоқда, лекин бу хизмат туридан фойдаланиш даражаси яхшиланиб бормаслик тафтишдан тўғри фойдаланиш унинг таъсир кучини оширишга алохида ахамият бериш мақсадга мувофиқдир.

Республикамизда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасида:”Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади;

текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш;

статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни тахлил қилиш;идора қарамоғидаги органларни текширувдан ўтказиш, асосий назорат қилиш шакллари деб белгиланган.

Айрим холларда тафтиш билан аудит хизмати ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларга тўғри ёндошмаслик оқибатида турли чалкашликлар келиб чиқмоқда. Бизнинг назаримизда тафтиш билан аудит хизмати ўртасидаги асосий фарқ юқоридаги қонуннинг 9-моддасида.

“Юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан тафтишдан ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли худудий бўлими томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширилишини мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;

назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруқни ёхуд махсус ваколатни органнинг текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги хамда текшириш мақсадида уларни ўтказиш санаси ва текширилишни амалга ошириш топширилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган қарорлари;

Прокуратура, ички ишлар ва илмий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.”деб қонунда белгилангандир.

Шу холатга алохида эътибор бериш керакки тафтиш ва назорат ишларининг тармоқлар бўйича холати тахлил қилинганда кўпроқ аудитор хизматидан фойдаланиш холлари кўпроқ учрамоқда.

Бугунги ислохатлар ўзининг иқтисодий салохиятини кўрсатаётган бир даврда тафтиш мулк шаклидан қатый назар барча корхона ва ташкилотларда ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди,чунки аудит хизматидан фойдаланиш учун тўловлар хамда улар томонидан берилган хулосалар хар доим хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тўлиқ бахолаш имкониятига эга эмас.


3-Мавзу: Тафтиш ўтказишда қўлланиладиган усуллар ва улардан

фойдаланиш (4-соат)

^ 1. Тафтиш ўтказишда қўлланиладиган усуллар хақида тушунча,

аҳамияти.

2. Инвентаризация тафтиш усули.Ўтказиш тартиби ва натижаларни

аниқлаш.

^ 3. Тафтиш ишларида муқобил текшириш ва хужжатлар билан асослаш

тартиби.

4.Тафтиш ишларида эксперт-бухгалтер хизматидан фойдаланиш

тартиби.

Хар қандай социал иқтисодий, ижтимоий ўзгаришлар оқибатида иқтисодиётда ҳам турли ходиса ва омиллар таъсирида ўзгаришлар амалга оширилади, назорат қилади, ўрганилади.

Барча ўзгаришларни таҳлил қилишда тегишли усуллардан фойдаланилади.

Фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда у ёки бу усул фаннинг мазмуни ва моҳиятини очиб беради.

Тафтиш ишларининг самараси унда қўлланиладиган усулларга боғлиқдир, хар бир усул амалга оширилган хўжалик операцияси қонунийлигини аниқлашда алоҳида аҳамият касб этади.Усуллар ҳолати ундан тўғри фойдаланиш маблағлар тўлиқлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Тафтиш ишларини тўғри ташкил қилишда асосий эътибор тафтиш ўтказиш учун яратилган шароит (мухит) тафтиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш имкониятини беради, тегишли усуллардан тўғри фойдаланишга олиб келади.иқтисодиётда тафтиш ва назорат тушунчаларидан кенг фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунда назорат тушунчалари қуйидагича кўрсатилган:

  • текшириш;

  • тафтиш;

  • муқобил текшириш;

  • назорат тартибида текшириш;

Юқорида берилган тушунчалар давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилишда ишлатилади.Ўз навбатида корхона ичида ташкил қилинадиган текширув ишларининг назорати ҳам амалда қўлланилади.Мисол учун моддий жавобгар шахсларнинг моддий жавобгарлик тўғрисидаги яъни ўз зиммасидаги товар-моддий бойликларни тўлиқлиги тўғрисидаги хисоботларини текшириш бу алоҳида усул сифатида бухгалтерия хисобида ҳам, тафтишда ҳам кўрсатилмаган.Бизнинг фикримизча бу усул бевосита тафтиш усули сифатида тан олиниши керак, чунки бирламчи хужжат бўлиб, товар –моддий бойликларни тўлиқлигини таъминлашда хисоботлар олинади, улар ёрдамида товар-моддий бойликларнинг турлари, танланиши сифати назорат қилинади.

Тафтиш ишларида инвентаризация усулидан кенг фойдаланилади. Айрим ҳолларда инвентаризация билан тафтиш ўртасидаги фарқ ва ўхшашликка тўлиқ эътибор бермаслик ҳоллари ҳам учраб турмоқда. Улар ўртасидаги фарқ қуйидагилардан иборат деб хисоблаймиз.

-ўтказиш муддатлари ва турларидаги фарқ;

-хужжатларни текширишдаги фарқ;

-хўжалик операцияларини хужжатлаштиришдаги фарқ;

-натижаларини умумлаштиршдаги фарқ ;

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилмасдан ўтказиладиган текширишлар олиб борилади. Мисол учун хўжалик юритувчи субъект фаолиятида ёнғинга қарши қоидаларига амал қилинишини текшириш санитария гигина қоидаларига риоя қилиш ҳолатини текширишлар киради.

Тафтиш ўтказиш билан боғлиқ бўлган текширишлар биринчидан ваколатли орган томонидан режалаштирилади, иккинчидан корхона фаолияти ўрганилиниб тегишли натижалар аниқланади.

Тафтиш ишларида муқобил текшириш ишларига алоҳида аҳамият берилади.Муқобил текшириш деб бир турли хўжалик операцияларини турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги хужжатларни ўзаро таққослашга ва тўғрилигини аниқлашга айтилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки тафтиш ишларида қўлланиладиган усуллар тафтиш ва назорат фаннинг мазмунини очиб беради.


^ 2. Инвентаризация тафтиш усули, ўтказиш тартиби ва

натижаларини аниқлаш.

Иқтисодий ислохатларни босқичма-босқич амалга ошириш мулкка бўлган муносабатни яхшиланишига мулкдорлар тизимини ташкил қилиниши билан характерланади.Хар бир мулкдорнинг асосий вазифаси мулкдан самарали фойдаланиш хисобини ўз фаолиятини юритиш ва фойдаланишдир.

Корхона билан ишчилар ўртасида, корхоналараро мулкий муносабатларни тўғри ташкил қилиниши биринчи навбатда уни тўлиқ ва тўғри сақлашга қаратилиниши керак.Корхона ва ташкилотлар қайси жараёнда фаолият олиб бормасин мулкий муносабатларни тўғри ташкил қилинишдаги омилларни тўлиқ ўрганишни талаб қилиниши билан ўзаро хисоб-китобларни тартибга солиниши билан фаолиятни бошқаришга эришадилар.

Корхона билан ходимлар ўртасидаги, корхоналар билан корхона ўртасидаги хисоб-китоблар мулкий муносабатда алоҳида аҳамиятли бўлиб, бу муносабатлар шартномавий муносабат деб юритилади яъни шартномада мулкка бўлган талаб ўз ифодасини топади, унинг тўлиқлигини сақлаш борасида амалда қонунларга асосланиб шартномалар тузилади. Тузилган шартномада хар икки томоннинг мулкни (товар моддий бойликларни) тўлиқлигини таъминлашдаги мажбуриятлар кўрсатилади.

Товар моддий бойликларни тўлиқлигини таъминлашда тафтишнинг инвентаризация усулидан фойдаланилади.Инвентаризация ёрдамида хар бир моддий жавобгар шахс зиммасидаги моддий қийматликларнинг тўлиқлиги сон ва сифат жихатдан аниқланиб пул қийматида, натурал ўлчов бирликларида кўрсатилади ва натижалари аниқланади.Тафтишнинг бу усули қадимий усуллардан хисобланиб барча фармацияларда ундан фойдаланилган.

Шу ўринда «инвентаризация» сўзининг маъно ва мазмун жихатидан турлаш тўғрисидаги ва унга берилган таърифлар тўғрисида турли автерларнинг қарашларини ташкил қилишини мақсадга мувофиқ деб хисоблаб қуйидаги фикр ва мулохазаларни билдирамиз.

1.Бухгалтерия хисоби назариясида хужжатлаштириш ва инвентаризация усули биргаликда бухгалтерия хисобининг усули деб таъриф берилган.Бизнинг назаримизда хужжатлаштириш бу бухгалтерия хисобининг методи инвентаризация эса тафтиш методи хисобланиши мақсадга мувофиқдир.

2.”Инвентаризация” сўзи айрим ҳолларда “йўқлама қилиш”, “рўйхатга олиш”сўзи билан алмаштириш ҳоллари мавжуд.Бизнинг назаримизда бу сўз ўзбекча сўз эмас, грекча сўз.

Инвентаризацияга берилган таърифларни ўрганиш ва ташкил қилиш асосида қуйидагича таъриф бериши мақул деб хисоблаймиз:

Таъриф: Инвентаризация деб тегишли моддий жавобгар шахс (шахслар) зиммасидаги товар-моддий бойликларни санаб, ўлчаб, сифатини аниқлаб пул ўлчов бирлигида хисоблаб хисоб ёзувлари билан таққослаб натижаларини аниқлашга айтилади.

Инвентаризация ўтказиш тартиби, турлари натижаларини умумлаштириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг йўриқномасида кўрсатилган.

Инвентаризация ишларини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, натижаларини аниқлаш Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳамда бухгалтерия хисоби ачоттлар тизимини такомиллаштириш хақида”ги қарорида кўрсатилгандир.Қарорга асосан мулк шаклидан қатый назар корхона ва ташкилотлар ўзларига тааълуқли бўлган маблағлар ҳолатини,уларнинг тўлиқлигини аниқлаш мақсадида йиллик бухгалтерия ҳисоботини топширишдан олдин тўлиқ инвентаризация ўтказишлари керак.

Инвентаризация ўтказиш орқали тегишли хисобдор шахс зиммасидаги товар-моддий бойликлар сон ва сифат жихатидан ўрганиб пул ифодасида хисоб-китоб қилинади ва натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага таклиф ва хулосалар бериши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда инвентаризация ўтказиш мажбурийдир:

  • мулкни ижарага бериш ёки давлат тассаруфидан чиқаришда;

  • моддий жавобгар шахс ўзгартирилганида;

  • табиий офатлар содир бўлганда;

  • моддий жавобгар шахснинг иш фаолиятида камчиликлар борлиги тўғрисида хабар олинганда .

Инвентаризация ишларини хисобот даврида бир тексда олиб бориш,тўғри ташкил қилиш мақсадида корхона ва ташкилотларда доимий харажатдаги инвентаризация коммисияси таркиби тузилади ва бу таркиб хисобот йўли давомида фаолият олиб боради.

Корхона ва ташкилот бош бухгалтери йиллик инвентаризация ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва бу режа ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.Инвентаризация ишларини режалаштиришдан асосий мақсад хисобот даврида товар-моддий бойликларни тўлиқлигини мунтазам назорат қилишдир.

Тузилган ва тасдиқланган инвентаризация режасида назорат сифатида ўтказиладиган инвентаризация ишлари ҳам кўрсатилиниши мумкин.

Инвентаризация ўтказиш учун корхона раҳбари маҳсус фармоний (буйруқ) беради. Буйруқда қайси моддий жавобгар шахс зиммасидаги товар-моддий бойликлар инвентаризация қилиниши, инвентаризация ўтказиш коммиссияси раиси ва аъзолари қачон ўтказилиши, тугатилиши кўрсатилади.Тузилган инвентаризация коммисияси аъзолари белгиланган муддатда фаолият олиб боришлари керак.

Корхона раҳбари томонидан инвентаризация ўтказиш тўғрисида бериладиган буйруқнинг кўриниши қуйидагича:


“Хўжабодшароб” ҳиссадорлик жамияти.


Буйруқ

“____ “________ 200… № Хўжабод шаҳри


Мазмуни: Ҳиссадорлик жамиятининг 2-сонли тайёр маҳсулотлар омборида инвентаризация ўтказиш тўғрисида


Хиссадорлик жамиятига қарашли 2-сонли тайёр маҳсулотлар омборида тўлиқ инвентаризация ўтказиш тўғрисида


Буюраман

1. 3 сентябрдан 5 сентябргача 2-сонли тайёр маҳсулот омборида

инвентаризация ўтказилсин.

2. Инвентаризация ўтказиш коммисияси қуйидаги таркибда тасдиқланcин;

Қувватов О-бош технолог раис

Шерматов М- бухгалтерия ходими, инвентаризатор

Вахобов К – маркетинг бўлими бошлиғи

3.Инвентаризация билан боғлиқ хужжатлар 6-сентябр куни соат 9-00 да бош

бухгалтерга топширилсин.


“Хўжабодшароб”

Х Ж раиси : И.Юнусов

^ 3. Тафтиш ишларида муқобил текшириш ва хужатлар

билан асослаш тартиби


Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 3–моддасида муқобил текшириш тушунчаси қуйдагича кўрсатилган: муқобил текшириш–операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юриртувчи субъектнинг турли бўлимларидаги хужжатларни тақсимлашдан

иборат топширувчи”дир.

Тафтиш ишларида қўлланиладиган усулларни тўғри танлаш улардан ўринли фойдаланиш тафтишни таъсир кучини оширишга қаратилгандир.

Усуллар ичида кўп қўлланиладиган усул ва муқобил текшириш усулидир. Муқобил текшириш кўп ҳолларда бир турли хўжалик операцияларини тўғрилигини топширишда ишлатилади.

Хужжатларни муқобил топшириш корхона ичидаги ёки корхоналар ўртасидаги бир турли хўжалик операцияларни тўғрилигини топширишда қўйдаги тартибга олиб борилади.

А. Корхона ичидаги хужжатларни муқобил текшириш:

Тафтишчи касса операцияларини тўғрилигини текширмоқда, яни касса хисобидаги пул маблағлари сарф харажатлари топшириш давомида иккита хужжатини муқобил топширишга киришади. Бунинг учун кассада сарф қилинадиган пул маблағларини тақсимловчи чиқим ордери билан берилган пул маблағини тасдиқловчи хужжатни ўзаро мос келишини ўрганиб чиқади.

Мисол учун 15–чи чиқим ордерига асосан кассада моддий жавобгар шахс омборчи Примов А га 5000 сўм берилган хизмат сафари учун. Берилган хизмат суммасини тўғрилигини ўрганиш мақсадида моддий жавобгар шахс Примов А. Хизмат сафари бўйича бухгалтерияга топширилган хисоботи бир – бири билан тақсимланган ҳолда текширилади.

Муқобил текшириш хисобот шаклларидаги маълумотларни тўғрилигини топширишда кенг қўланилади.

Тафтишнинг ишларини ташкил қилиш биринчи навбатда тафтишнинг молиявий фаолиятига боғлиқ бўлса, иккинчидан бош бухгалтерия этиқоди ва малакисига боғлиқдир.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар барча мустақиллик шаклларгади корхона ва ташкилотларда ўзининг иқтисодий самарасини бермоқда лекин Президентимиз таъкидлаб ўтганидек “хухусийлаштириш тўғрисидаги баланд парвоз сиёсат ва гаплар айтилгани билан амалга аксарят ҳолларда улар аксиядорлик жамиятлари раҳбарларининг ----- лавхаларининг ўзгаришига, яъни деректор ўрнига бошқарув раиси деган ёзув пайдо бўлишига лекин ишнинг моҳияти ва усули эскича қолишига олиб келмоқда холос. Минг афсуски , маскур акцидорлик компанияларининг кузатув кенгашлари тафтиш комийсиялари деярли ишлайди, улар номигагина қоғозда келиб кетмоқда.”

Президентимиз ҳақ гапни айтиб ўтди, республикамизда тафтиш ишларида, комийсиялар фаолиятида камчиликлар бор, бугинги кунда уларни бартараф қилиш йўлларини хаётга тадбиқ қилиш асосий вазифага айланиши керак.

Бугинги кунда республикамизда хисоб ва назорат ишларини ташкил қилиш ва уни халқаро андозаларга мослаштириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Назорат ишларини шу жумладан тафтиш ишларининг самараси хисобни тўғри юритилиши билан баҳоланади, хисоб тўғрилиги бу назорат тўғрилигидир.

Назорат ишларини тўғри ташкил қилишда , қўлланиладиган усуллардан тўғри фойдаланиш, талаб қилинади, тафтиш ишларини режалаштиришга алоҳида аҳамият бериш керак.Тафтиш ишларини тўғри олиб боришда асосий манба бўлиб амалга оширилган хўжалик операцияларини тасдиқловчи хужжарлар хисобланади.

1) Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари 1-2 Т.2007.23б.


^ 4. Тафтиш ишларида эксперт – бухгалтер хизматидан фойдаланиш.


Ўзбекистон Республикаси жиноят–процессуал кодексининг 174- моддасида “...Суд–тиббиёт, суд-психиотрия, суд–бухгалтерия, крименалистика экспертизаларни фақат экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса давлатга қарашли бошқа муассасаларнинг мутахассислари ўтказадилар” деб кўрсатилган.

Тафтиш ишларида эксперт-бухгалтер хизматидан фойдаланиш асосан моддий жавобгар шахслар бўйича жиноят ишлар очилганда ёки корхона бош бухгалтери томонидан жиноят–ишлар содир қилинганлиги аниқланганда фойдаланилади.

Амалиётда суд – бухгалтерия экспертизасини ўтказиш ишлари суд ёки терговчи томонидан қарор ёки ажрим чиқиш йўли билан тайинланади.

Суд ажрим ёки терговчининг қарорига асосан эксперт хизматидан фойдалиниш кўрсатилган бўлса, ундан экспертиза ўтказишдан мақсад, сабаблар, қачон ва қаерда ўтказилиши ва ким томонидан ўтказилиши кўрсатилади.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар самараси барча тармоқларда ўз самарасини бермоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш мулкка бўлган муносабатни ўзгариши билан боғлиқ ҳолда олиб борилганлиги бошқариш тизимини соддалаштириш, харажатларини камайтиришга корхона рентабеллигини оширишга, рақоборд бардошлик оширишга маҳсулот сифатини яхшиланишига олиб келмоқда.

Иқтисодий ислохатлар бухгалтерия хисоботи ва назорат ишларини давр талабларига мослаштиришни талаб қилмоқда. Шу талабга асосан бухгалтерия хисоби ва хисоботини халқаро андозалар асосида ташкил қилиш мақсадида респулбикамизда бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш керакки бу борада хуқуқий – меёрий хужжатлар яратилди.

Бухгалтерия хисобини ривожланиш даври ва тарихидан маълумки ҳисобчиликнинг немис, италян, француз ва амарика мактаблари шаклланган бўлиб, бу мактабларда хисоб ташкил қилиш, предменти, тартиби, усули ҳамда хисоб регистрларини ҳолати билан бир-биридан фарқ қилган. Юқорида кўрсатилган мактаблар фаолияти дунё давлатларида бухгалтерия хисобини юритиш ва ташкил қилишда қўлланилганлигини тарихий ривожаниш тасдиқлайди. Шу ўринда айтиш мумкунки бухгалтерия хисоби Осиё давлатларида ҳам ривожланган ва халқаро миқёсида тан олинган. Бу борада Хитойда бухгалтерия хисобини ва хисоботини шаклланиш даражаси ва ташкил қилиш асосида яратилган ва амалиётда қўлланилган.

Айтиб ўтиш лозимки республикамизда бухгалтерия хисобини ривожланиши 1996 йилгача Рассия хисобчилик ҳолати хусусиятларини ўзида сақлаб қолган ва унга асосланган тарзда шаклланиши билан харажатланган.

1996 йил 30.08 “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши бухгалтерия хисоби бухгалтерия хисоби ҳолатига давлат томонидан эътибор берилганлигини кўрсатди.

Республикамизда олиб борилган иқтисодий истаклар туфайли бухгалтерия хисоби ва хисоботини соддалаштириш имкониятларини яратилади, БХМС ишлаб чиқилди.

БХМС ишлаб чиқилди халқаро бухгалтерия хисоби андозаларга асосланди.

Хисоб кўрсаткичлари билан хисобот кўрсатикичлари муқобил текширилаётганда бош дафтардаги ёзувлар билан хисобот шаклларида ёзувлар ўзаро солиштирилади.

Агар тафтишчи томонидан ўтказилган муқобил текшириш натижасида бир-бири билан мос келмаслик ҳоллари аниқланса у ҳолда текшириш натижалари бўйича оралиқ акитлар тузилади.

Умуман олганда ўтказилган текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликлар оралиқ акитлари билан расмийлаштирилади.








Похожие:

3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати icon1 Пул маблағлари, хасоб-китоб операцияларини тафтиш қилишнинг аҳамияти вазифалари. 2 Касса операцияларини тафтиш қилиш
Маблағлар ҳолати корхона уставида (Низомида) бирламчи фаолият кўрсатишнинг бошланишида тузилган балансда ўз ифодисини топади
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconФуқаролик холати далолатномалари ёзувлари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва йиғиш тўғрисидаги функционал схема
Фуқаролик холати далолатномаларини ёзувини яэмбга киритган ҳолда тўлдириб, 2 нусхада чоп этади, Адлия бошқармаларининг фхдё архивига...
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconДокументы
1. /Реферат - Бургулаш ишларининг турлари.doc
2. /Реферат...

3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconСиллогизм аксиомаси
Ичида бўлса, унда биринчи буюм хам учинчи буюмнинг ичида жойлашган бўлади» ёки «бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи...
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconЛицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида низом
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат...
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг...
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconНнннн н       н  с  Н н  с  с  Н н  с  с  с  Н
Туйинган углеводородлар (алканлар) уларнинг гомологик катори. Углерод атомининг бирламчи валент холати. Гибридланиш. Конформация...
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconДокументы
1. /цЗБЕКИСТОН ИСЛО?ОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОС?ИЧИДА.doc
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconДокументы
1. /цзбекистон исло?отларнинг янги бос?ичида.doc
3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати iconДокументы
1. /цзбекистон исло?отларнинг янги бос?ичида.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации