Документы



Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари icon

Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари

НазваниеЎзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Дата24.06.2013
Размер265.24 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТ, АУДИТОРЛИК ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ МАКСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.


РЕЖА:

  1. Аудитнинг пайдо булиши ва аудиторлик хизматини ташкил этиш зарурияти.

  2. Аудит фанининг мохияти, максади ва вазифалари.

  3. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни ташкил килиш.

  4. Аудит утказишнинг боскичлари.


1. Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустакил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар. "Аудит" сузининг таржимаси "тингловчи" маъносини англатади.

Аудитнинг пайдо булиши корхонани бевосита бошкариш билан шугулланувчилар (маъмурият, менеджерлар) хамда унинг фаолиятига уз маблагларини йуналтирувчилар (мулкдорлар, акционерлар, инвесторлар) уртасидаги манфаат билан бевосита боглик. Корхона эгалари факат бошкарувчилар ва уларга буйсинувчи бухгалтерлар томонидан берилган молиявий ахборотларга ишонишни хохламас эдилар. Шунингдек, корхоналарнинг инкирози хамда маъмурият томонидан алдашларнинг усиши молиявий куйилмалар таваккалчилигини оширди. Акционерлар, маъмурият томонидан берилган молиявий хисоботлар корхонанинг хакикий молиявий холатини акс эттирилишини хохлар эдилар.

Корхонанинг молиявий холатини акс эттирувчи ахборотларнинг тугрилигини текшириш ва молиявий хисоботларнинг тугрилигини тасдиклаш учун ташкаридан мутахассислар таклиф килинар эди. Бу мутахассислар олдига куйилган асосий талаблар уларнинг халоллиги ва мустакиллигидан иборат эди. У даврларда кишилар учун бухгалтерия хисоби буйича чукур билимларга эга булишлари талаб этилмас эди, аммо бухгалтерия хисобини мураккабашуви билан аудиторлардан юкори даражадаги профессионал тайёргарлик талаб килина бошланди.

Аудитнинг тарихий ватани Англия хисобланади. Чунки 1844 йилда Англияда акциядорлик компаниялар тугрисидаги конунлар амалда кулланила бошлайди, бунга кура акционер компания бошкаруви 1 йилда камида 1 маротаба бухгалтерия хисоблари ва хисоботларини текшириш учун махсус мутахасисни-аудиторни таклиф килишлари шарт эди.

1929-1933 йиллардаги жахонда содир булган иктисодий кризиси профессионал бухгалтер-аудиторлар хизматига булган талабни хамда аудиторлик текширувларнинг сифатига булган талаб янада оширди. Кризис тугагандан кейин купчилик мамлакатдларда йиллик хисоботларда келтириладиган ахборотларнинг хажмига мажбурий талаб куйилди ва бу хисоботларнинг тугрилигини аудиторлик хулосалари билан тасдиклаш ва уларни матбуотда нашр этишни мажбурийлиги амал кила бошлади. Аудит товламачиликка карши кучли куролга айланди.


Асримизнинг 40-йилларнинг охирига кадар аудит асосан ёзилган пул операцияларини тасдикловчи хужжатларни хамда молиявий хисоботларда бу операцияларни тугри гурухланганлигини текширишдан иборат эди. Бу тасдикловчи аудит деб аталар эди.

1949 йилдан кейин мустакил аудиторлар купрок эътиборни компаниянинг ички назорат муаммоларига карата бошладилар. Чунки ички назорат тизимининг самаралилигида хатолар эхтимоли кам хамда молиявий маълумотлар етарлича тулик ва аник булишлигини такоза этади. Аудиторлик фирмалари аудит текширувларига караганда купрок маслахатчилик фаолияти билан шугуллана бошладилар. Бу тизимли йуналтирилган аудит деб атала бошлади.

Аудит ривожланишининг 3-боскичида текширувларни ва маслахатларни амалга оширишда мавжуд булган таваккалчиллика эътиборни каратиш ва таваккалчилликларни самарали бошкаришга асосий эътиборни каратди. Бунда мижоз фаолиятини текшириш, асосан хатолар ва товламачилик таваккалчиллик максимал булган жойларда амалга оширила бошланди. Бу таваккалчиликка асосланган аудит деб аталади.

70-йилларнинг бошида аудиторнинг халкаро андозалари яратила бошланди. Англияда аудитор деб, - молиявий хисоботларни ишончлилигини назорат килиш буйича фаолият курсатувчи мутахассислар тушунилади. Францияда эса мустакил аудиторлик фирмалари молиявий назорат ва хизматнинг куйидаги сахоларида фаолият курсатишади:

бухгалтерия хисобини юритувчи, хисоботларни тузувчи ва шу сахода маслахат хизматини курсатувчи фаолият;

молиявий хисоботлар ишончлилигини назоратини таъминловчи, хисоб варакалар буйича комиссарлар.

АКШда молиявий хисоботлар тугрилигини текшириш дипломли жамоа бухгалтерлар томонидан амалга оширилди.

Хамма ривожланган мамлакатларда бухгалтер-аудитор касбини эгалламокчи булган кишиларга узок йиллар давомида укиш ва амалий фаолият билан шугулланишга тугри келади. Бу касб эгалари фаолияти доимо аудиторлар палатаси томонидан текшириб берилади ва аудиторлар палатасидан чикиш аудиторлик фаолиятини давом эттиришни ман этади

Аудитор хизматига булган эхтиёж куйидаги шарт-шароитлар сабабли пайдо булди:

маъмурият томонидан объектив булмаган ахборотларни берилиши мумкинлиги (корхона эгаларига, инвесторларга, кредиторларга);

кабул килинадиган карорларнинг натижаси ахборотнинг сифатига богликлиги;

ахборотни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги.

Бу шарт-шароитлар мустакил экспертлар хизматига булган жамоа эхтиёжининг пайдо булишига олиб келди. Шу мустакил экспертлар махсус тайёргарликка, малакасига, тажрибага ва шу турдаги хизматни амалга ошириш учун рухсатномага эга булишни талаб килинар эди. Аудиторлик хизмати - бу воситачилик хизмати булиб, у молиявий ахборотни хакикийлигини тасдиклашдир.


Хакикий ахборотнинг мавжудлиги капитал бозорининг фаолият курсатиш самарадорлигини оширишга имкон яратади, хамда турли-туман иктисодий карорларининг натижаларини бахолаш имкониятини беради.

Аудитор текширувини мажбурий булмаган холларда хам утказиш катта ахамиятга эга. Бозор шароитида корхоналар, кредит муассасалари ва бошка хужалик субъектлари мулки, пул маблагларини ишлатиш, тижорат операцияларини ва инвестицияларни амалга ошириш буйича шартномавий муносабатларини амалга оширадилар. Бу муносабатларнинг ишончлилиги албатта молиявий ахборотлардан фойдаланиш имконияти билан боглик. Ахборотнинг аниклигини мустакил аудиторлар тасдиклайди.


2. Аудит фани корхонани таъсис этишда ва уни бошкариш жараёнида вужудга келадиган хисобот, молия ва тахлилнинг услубий томонларини ургатади.

Хусусан, корхона ривожланишига салбий таъсир килувчи омилларни аниклаш, фойдаланилаётган захираларни кидириб топиш, уларни ишлаб чикаришга жалб этиш, корхона ракобатбардошлиги даражасини ошириш, хужалик фаолиятини саклаш каби услубий томонлар шулар жумласидандир.

Бундан ташкари, мазкур фан корхоналарда бухгалтерия хисоботини ташкил этиш, мавжуд барча ресурслардан фойдаланиш, самарадорликка эришиш йуларини аниклаш, тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятига бахо бериш каби масалалар ечимини хам ургатади.

Умуман олганда менеджерлар, маркетинг ташкилотлари олдида турган муоммолар ечимини урганишда бу фан кул келади. Чунки мулкка нисбатан эгалик хиссини талаб килади хамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган хисоботларни аудит текширувидан утказиш мажбурият тусига киради. Шу жихатдан аудит хизматига зарурият пайдо булади.

Аудит - муайян ваколатлар берилган шахслар томонидан хужалик юритувчи субъектларнинг молиявий хисоботларининг тугрилигини, улар амалга оширган молиявий-хужалик жараёнлари Узбекистон Республикаси конунларига хамда бошка меъёрий хужжатларга кай даражада мувофиклигини, мукаммалллигини ва асосланганлигини, бухгалтерия хисоб-китоби ва бошка молиявий хисоботлар юритишга куйиладиган талабларга хамда узга хужжатлар талабларига тугри келишлигини аниклаш максадида утказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир. Аудит, шунингдек маслахатни (консалтинг) мижоз билан шартнома асосида хизматлар курсатишни уз ичига олади.

Аудитор- белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шугулланиш хукукини олган ва аудиторларнинг касб реестрига киритилган мутахасисдир.

^ Аудит фанининг объектлари куйидагилар:

халк хужалигининг бошлангич бугини хисобланган турли мулк шаклларига асосланган корхоналар;

аудит текширувини утказиш жараёнига караб, хужалик жараёнлари, маблаглар ва уларнинг манбалари.

Бундан ташкари, корхоналарнинг юридик кучга эга булган меъёрий хужжатлари, технологик ишлари, хужалик юритиш ишлари, шартнома


муносабатлари, режа тузилиши, шунингдек, унинг таркибий кисмлар хам аудит объектини ташкил килади.

Аудит фани предмети максади ва вазифаларидан келиб чикиб, жумладан мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш хамда корхона, тармок фаолиятининг самарадорлигини таъминлашдир.

Аудит фани предмети- у тахлил ва улар буйича корхонанинг иктисодий самарадорлигини оширишга каратилган ёзма хулосаси демакдир.

Аудит-бу корхона молиявий хисоботларини мустакил экспертиза килишдир. Бунда бухгалтерия хисобини юритиш тартибини, сакланишини, хужалик молиявий операцияларнинг Узбекистон конунларига буйсунишини, корхонанинг молиявий хисоботларда тулик ва аник акс эттирилганлигини текширилади. Экспертиза охирида аудиторлик хулосаси тузилади.

Аудитор-бу конун томонидан урнатилган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш хукукига эга булган, аттестациядан утган малакали мутахассисдир.

Бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларида аудит узок даврлардан бери мавжуд булиб, бу тушунча турлича ёритилади.

Англияда аудит- деганда иктисодий субъектларнинг молиявий хисоботларни текшириш ва бу тугрисида узининг мустакил фикрини билдириш тушунилади.

Бухгалтерия хисоби буйича америка ассоциациясининг фикрича булаудит - бу иктисодий вокеа ва ходисалар тугрисидаги объектив маълумотларни туплаш ва бахоли тизим жараёнидир.

Аудиторлик фаолияти - бу тадбиркорлик фаолияти булиб, у иктисодий субъектнинг молиявий хисоботларини, тулов-хисоб хужжатларини солик деклорацияларини ва бошка молиявий мажбуриятларни мустакил текширишга каратилган фаолиятдир. Бундан ташкари аудиторлик фирмалари куйидаги фаолиятни амалга оширади:

-бухгалтерия хисоботлари ва даромадлари тугрисидаги деклорацияларни тузиш;

-иктисодий субъектнинг активлари ва пассивларини бахолаш;

-молия, солик, банк ва бошка хужалик конунчилиги буйича маслахатлар бериш;

-кадрларни кайта укитиш.

Аудитор фаолиятига боглик бир канча маълум коидалар мавжуд:

хужалик субъекти аудиторларни эркин танлаши;

аудитор ва мижоз уртасидаги шартномавий муносабатлар аудиторга мижозни узи танлаш имкониятини беради, яъни у давлат органларининг хар кандай курсатмаларидан мустакил булишидир.

курсатилган камчиликларни йукотмасдан туриб, аудиторлик хулосасини мижозга бермаслик.

мижоз билан кариндошлик ва бошка муносабатлари булганда аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмаслиги;

аудиторларга ва аудитор фирмаларига конун томонидан рухсат берилган аудит ва маслахат хизматларидан ташкари булган хужалик, тижорат ва молиявий фаолият билан шугулланиш таъкикланади.

Аудитнинг максади - конун томондан белгиланган аник вазифаларини бажариш, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш, мижоз ва аудитор уртасидаги шартномавий мажбуриятларни бажаришдир.


Аудиторлик фаолиятининг асосий максади- бу иктисодий субъектларни бухгалтерия хисоботларининг хакикийлигини аниклаш ва улар томонидан амалга оширилган молиявий, хужалик операцияларини меъёрий хужжатларга тугри келишини текширишдир.

Аудит молиявий хисоботларнинг тугри тузилганлигини текширишда:

-хисоботларнинг аниклигини таъкидлаш ёки уларнинг ноаниклиги тугрисида маслахат бериш;

-бухгалтерия хисобида карзлар, даромадлар ва корхона молиявий натижаларини текширилаётган даврда тулик, аник ва хакикий курсатилганлигини текшириш;

-бухгалтерия хисобини юритиш ва хисоботларни тузишни тартибга солувчи коидаларга, меъёрий хужжатларга хамда конунчиликка амал килинганлигини, шунингдек активлар, мажбуриятлар ва уз капиталини бахолаш усулларига риоя этилганлигини назорат килиш;

-уз асосий ва айланма маблагларини, молиявий захираларини хамда карз манблагларидан яхширок фойдаланиш буйича таклифлар беришдан иборат.

Аудиторнинг вазифалари - балансни, молиявий натижалар тугрисидаги хисоботнинг тугри тузилганлиги хамда тушунтириш хатларида маълумотлар аниклигини аудиторлик текшируви оркали ёритишдан иборатдир.

Бунда куйидагиларга эътибор каратилиши лозим:

хисоботда хамма активлар ва пассивлар курсатилганлиги;

хисоботда барча хужжатлардан фойдаланилганлиги;

хакикатдаги мулкни бахолаш усули корхона бухгалтерия хисоби сиёсатида белгиланган усулидан канчалик фарккилиши.

Аудитор молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда соликка тортилган фойда тугри хисобланганлигини текширади.

Аудитор асосий максадга эришиш ва хулоса бериш учун куйидаги саволлар буйича уз фикрни шакллантириш керак:

хисоботнинг умумий мос келиши - яъни хисобот умуман унинг олдига куйилган талабларга жавоб бериши, хамда бир-бирига тугри келмайдиган ахборотдан холис булиши. (товар моддий захираларнинг суммаси мос келади, хамда корхонанинг реал талабига тугри келади);

асосланганлик - яъни курсатилган суммаларни хисоботга киритиш учун асос борлиги; (хамма товар моддий захиралар хисоботда курсатилган ва улар баланс тузилган кунда мавжуд булиши);

якунланганлик - яъни хисоботга хамма суммалар киритилганлиги, шунингдек барча активлар ва пассивлар корхонага тегишлилиги (барча мавжуд товар моддий захиралар саналган ва балансга киритилган булиши). Бу товар моддий захиралар корхона мулкидир.

бахолаш - яъни барча маблаглар тугри бахоланган ва хатосиз хисобланганлиги (бух.хисобидаги товар моддий захиралар сони хакикатда мавжуд сони билан мос келади; товар моддий захираларнинг бахоси учун ишлатилган нархлар тугри; курсатилган нархлар ишлатилган давр хакикатга тугри келиши).

туркумлаш - яъни суммани шу хисоб варакда курсатиш учун асос борлиги (товар моддий захиралар, материаллар, тугалланилган ишлаб чикариш ва тайёр махсулотлар сифатида тугри туркумланганлиги).


ажратиш- яъни операциялар амалга оширилган даврда курсатилганлиги (сотилган ва сотиб олинган товар моддий захиралар суммаси 2 давр орасида ажратилганлиги).

саранжомлик- яъни аналитик хисоб-китобларида ва журналларида келтирилган маълумотларнинг аниклиги, улар тугри кушилганлиги ва бош китобдаги маълумотларга мос келиши (товар моддий захиралари умумий киймати китобларда келтирилган аналитик хисоб маълумотлари).

очиш бериш- яъни молиявий хисоботга хамма категориялар киритлган хамда улар хисоботда тугри курсатилганлиги (товар моддий захираларни асосий категориялари ва уларнинг бахоси хисоботда тугри курсатилганлиги).
^

3. Аудит икки турга булинади:


-ички аудит;

-ташки аудит;

Аудитнинг куйидаги шакллари мавжуд:

-операцион аудит;

-операцион аудит- барча хужалик операциялар ва жараёнлари тулик урганилиб, уларнинг иш самарадорлигига ва унумдорлигига булган таъсирини урганади.

-молиявий хисоботлар аудитида- бундай текширувлар молия ва бухгалтерия ходимлари томонидан утказилиб, асосан корхонанинг тулов кобилияти, молиявий натижаларнинг, хисоботларнинг канчалик даражада тугри акс эттирилишини урганади.

^ Ички аудит хам уз урнида икки турга:

-бошкарув аудити;

-ишлаб чикариш аудитига булинади.

Ички ва ташки аудитнинг узига хос хусусиятлари куйидагича;

Куйилган вазифалар

Ички аудит - корхонани бошкариш эхтиёжларидан келиб чиккан холда бошкарув томонидан белгиланади;

Ташки аудит - мустакил томондан, яъни корхона ва аудиторлик фирмаси уртасидаги шартномада аникланади.

Объект

Ички аудит - бошкарувнинг алохида фаолият вазифаси хакидаги, корхона ахборот тизимини яратиш ва текшириш;

Ташки аудит - корхона хисоб ва хисобот тизими

3. Максади

Ички аудит - корхона бошкаруви томонидан аникланди;

Ташки аудит - аудит буйича конунчилик томонидан аникланди.

Усуллари.

Ички аудит - мустакил танланади (ёки ички аудит андозалари томонидан аникланади);

Ташки аудит - аудиторлик андозалари томонидан аникланади

Фаолият тури

Ички аудит - бажарувчилик фаолияти;

Ташки аудит - тадбиркорлик фаолияти.

Ишни ташкил этиш;

Ички аудит - бошкарувнинг аник вазифаларини бажариш;


Ташки аудит - аудиторлик текшируви меъёри ва коидалари асосида аудитор томони-дан мустакил аникланади

Узаро муносабатлар.

Ички аудит - корхона бошкарувига буйсуниш ва унга караш;

Ташки аудит - тенг хукукли хамкорлик, мустакиллик.

Субъектлар

Ички аудит - корхона штатидаги бошкарувга буйсинувчи ходимлар;

Ташки аудит - бу турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шугулланишга лицензияси бор мустакил экспертлар.

Малакаси

Ички аудит - корхона бошкаруви фикрича белгиланади;

Ташки аудит - давлат томонидан белгиланади

хак тулаш

Ички аудит - штат жадвали буйича иш хаки белгиланади;

Ташки аудит - курсатилган хизматлар учун хак шартномада курсатилади

Жавобгарлик

Ички аудит - бошкарув олдида;

Ташки аудит - мижоз олдида ва конунчилик, меъёрий хужжатлар томонидан аникланган учинчи шахслар олдида.

Усуллари

Ички аудит - ахборотнинг тугрилигини бахолаш;

Ташки аудит - ахборотнинг тугрилигини бахолаш

Хисобот

Ички аудит - бошкарув олдида;

Ташки аудит - аудиторлик хулосасини якуний кисми нашр килиш мумкин, аналитик кисми мижозга берилади.

Аудитнинг ривожланиши нуктаи назаридан у 3 турга булинади:

Тасдикловчи аудит;

Тизимий-йуналтирилган аудит;

таваккалчиллиги асосланган аудит.

Йуналиш нуктаи назаридан аудит куйидагиларга булинади:

Умумий аудит (ташкилий-хукукий шаклидан ва мулк туридан каътий назар корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасалар);

Банк аудити;

Сугурта ташкилотлар аудити;

Биржа аудити;

Бюджетдан ташкари фондлар аудити;

Инвестицион аудити.

Назорат - бошкарувнинг мухим функцияси булиб, у жамиятнинг иктисодий хаётида объектив ходисадир. Молиявий маблагларни бошкариш сахосининг назорати -тартибга солиш тизимининг ажралмас кисмидир.

Назорат фаолиятининг характерига ва субъектига кура, молиявий назорат - давлат, бошкарма ва бошкармадан ташкари назоратга; назорат объектига кура, ички ва ташки назоратга; амалга оширишни ташкил килинишига кура, тафтиш ва аудитга булинади.

Назорат фаолиятини амалга оширишда хужжатли назоратни махсус усулларидан, эксперт, бахолаш, тахлил усулларидан фойдаланилади.


Аудит ва тафтиш иктисодий субъектларнинг молиявий-хукукий фаолияти устидан назоратни амалга оширишни ташкил килиш усули булиб, улар уртасида умумийлик жуда куп булишига карамасдан, принципиал фарклар хам мавжуд.

Аудит ва тафтишнинг фарклари.

1. Максадлари:

аудитнинг - молиявий хисоботларни хакикийлиги тугрисида фикрини билдириш, хизмат курсатиш, мижозга ёрдам бериш;

тафтишнинг - камчиликларни аниклаш, уларни йукотиш ва айбдорларни жазолаш максадида.

Характер:

аудитнинг - тадбиркорлик фаолияти;

тафтишнинг - ижрочилик фаолияти.

Узаро муносабат асослари:

аудитнинг - ихтиёрий, шартнома асосида амалга оширилади;

тафтишнинг - мажбурий, давлат органлари ёки юкори ташкилот курсатмасига кура утказилади.

Бошкарув алокалари:

аудитнинг - горизонтал алокалари, мижоз билан тенг хукукли муносабатлар, унга хисобот топширади;

тафтишнинг - вертикал алокалари. Юкори ташкилот томонидан тайёрланади, ижро этилганлиги хакидаги хисобот уларга топширилади.

Хизматга хак тулаш тамойиллари:

аудитнинг - мижоз хак тулайди;

тафтишнинг - юкори ташкилот ёки давлат органлари хак тулайди.

Амалий вазифалари:

аудитнинг - мижознинг молиявий холатини яхшилаш, пассивларни; (инвесторлар, кредиторларни) жалб этиш, мижозларга ёрдам ва маслахатлар бериш;

тафтишнинг - активни саклаш, хиёнатнинг олдини олиш.

Натижалари:

аудитнинг - аудиторлик хулосаси - бу юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва суд органлари олдида юридик маънога эга булган хужжат. Аудиторлик хулосасини охирги кисми нашр килиши мумкин, яъни бухгалтерия хисоботини хакикийлигини тасдикловчи ёзув;

тафтишнинг - ревизия хакидаги далолатномалар - бу барча аникланган камчиликлар курсатилган ички хужжат, далолатнома юкори ташкилотга курсатилиши керак.

Тафтиш ва аудит ишларини авваломбор, режалаштиришдан бошланади. Тафтиш ишларини режалаштириш переспектив ва жорий режалар асосида амалга оширилади.

Тафтиш ва аудиторлик фирмалари бошкармаларида текшириш утказиш режалари тузилиб, бошликлар томонидан тасдикланади. Бу режаларга мувофик хар бир текширувчи ходим узининг индивидуал режасини тузади ва булим бошлиги томонидан тасдикланади.

Тафтиш ёки текшириш утказиш бошкарма рахбари томонидан чикарилган буйрук ёки фармойишга мувофик тайинланади. Буйрук ёки фармойишда текширув утказиладиган хужаликнинг номи, у камраб оладиган давр, текширишнинг жорий усули хамда кимлар томонидан текшириши ва


бошкалар курсатилиши мумкин. Тафтиш утказиш учун юбориладиган шахснинг хар бирига сафар гувохномаси берилади.

Булим бошлиги тафтиш утказиш дастурини тузади ва куйидагича булиши мумкин.

(жадвал-1)



Бажариладиган иш

Бажарувчи

Текшириш

Бажариш муддати




мазмуни

шахс И.Ф.О

усули

режа

хакикат

1

Хужалик билан танишиш

Хужаев Э.Р

бух.тафтишчи










2

Касса жараёни текшириш

-\\-

тулик

20/ х




3

Банк хисоб ракамидаги операцияларни текшириш


-//-



-//-

25/ х






Булим бошлиги томонидан режа куйидагича тузилади.

корхона номи;

утган даврда утказилган тафтиш даври;

тафтиш бошланган давр;

тафтиш тугаган давр;

текшириш даври;

далолатнома тузиш санаси;

текширув натижалари буйича хулоса ва карор;

тафтиш комиссияси;

текширув натижаларининг бажарилиши;

изохлар.

Тайёргарлик ишлари амалга оширилгандан сунг текшириш гурухи аъзолари хужаликка бориб корхона рахбарига тафтиш утказиш хакидаги буйрук ёки фармойишни курсатади. Назорат объектлари билан танишилади ва корхона рахбарига кайта йуклама килинадиган объектларни хабар килади. Бу кайта йуклама корхонанинг рахбари буйругига биноан утказилади. Тафтиш аъзолари жой ва алока воситалари билан таъминланиши зарур.Тафтиш аъзолари корхона бухгалтериясида руйхатдан утказишини, хужжатларнинг расмийлаштирилишини урганиб чикади. Тафтиш ва текширувнинг охириги боскичи бу натижаларни умумий далолатнома ва ишлаб чикариш буйича ёки хисобдор шахслар буйича оралик далолатномалар асосида, текшириш якуни эса текширувчининг маълумотномаси билан расмийлаштирилади.

Текшириш якунлари маълумотнома билан расмийлаштирилади, маълумотномада хужаликнинг номи, текширилган объект, аникланган захира, уларнинг сабаблари, камчиликларнинг тузатиш юзасидан таклифлар курсатилади. Тафтиш далолатномалари текшириш утказилган объектнинг хажмига караб, умумий ва оралик далолатномаларга булинади.

Далолатнома- бу юридик кучга эга булган текширувчининг ёзма хужжатидир.


Тафтиш далолатномаси икки хил тузилади, яъни,

кириш (умумий кисм)- бу кисмда корхонанинг жойлашган жойи ва унга таълукли маълумотлар, далолатноманинг тузилган вакти, тафтиш хаъатининг таркиби, тафтишнинг тури, утказилган давр ва бошка маълумотлар курсатилади. Далолатномани тузатиш катъий ман килинади.

асосий кисмларга булинади.

Куйида корхона мисолида тафтиш далолатномасининг намунавий шакли келтирилган.

Юнусобод туманидаги "Юлдуз" акциядорлик жамиятининг ишлаб чикариш, хужалик-молиявий фаолиятини тафтиш натижалари буйича

^ Умумий далолатнома

Тошкент ш. 1999 йил 25 октябрь

Бизларким имзо чекувчилар, Тошкент вилояти Енгил саноат концерни бошкармасининг бухгалтер тафтишчиси Хужаев Э.Р, акциядор жамият рахбари Элманов Т.И, бош хисобчи Бердиев Х.Б, бош мухандис Ахмедов С.Н, бош иктисодчи Убайдуллаев Б.С, сахо бош мутахасиси Собиров К.Т.лар булиб тузамизки, ушбу далолатномани шул хакдхаким акциядорлик жамиятининг 1999 йилнинг 1 июлдан- 1 октябргача булган ишлаб чикариш, хужалик-молиявий фаолиятини тафтиш натижалари буйича вилоят бошкарувининг № 31 сонли 1999 йил 28 июндаги буйругига асосан комплекс хужжатли тафтиш килинди. Тафтиш 1999 йил 1ноябрда бошланиб 10 ноябрида тугалланди.

Утган давр тафтиши акциядорлик жамиятида 1999 йил 1 февралдан 20 июнгача булган даврларини уз ичига олиб, Сиддиков А бошлик тафтиш гурухи томонидан утказилган.

Тафтиш камраб олган даврда акциядорлик жамияти рахбари вазифасини Элматов Т, бош хисобчи Бердиев Х.Б, бош иктисодчи Жураев К.лар тулик ишлаган. Акциядорлик жамиятида бошкаришнинг цех тизими жорий килиниб, тикувчилик буйича 4 та цех, бичиш буйича 3 та цех, ип-йигирув буйича 2та цех хамда бошка йуналишдаги 2 та цех мавжуд.

Акциядорлик жамияти маъмурияти Тошкент шахар енгил саноат концернига карашли булиб, жамият 1997 йил 20 январда тасдикланган Низомга мувофик иш юритиб келмокда.

Тафтиш жараёнида акциядорлик жамиятининг молиявий- хужалик режаларининг бажарилиши, ишлаб чикариш харажатлари фондидан, ишлаб чикариш жараёнида товар-моддий бойликлар, пул маблагларининг сакланиши, хисоб-китоб, кредит, молиявий натижалардан самарали фойдаланиш масалалари тафтиш килинди. Шунингдек, тафтиш даврида акциядорлик жамиятининг ички хужалик хисоби, молиявий ахволи урганилиб чикилди.

Утказилган тафтиш натижаларида куйидагилар анакланди:

Акциядорлик жамиятида махсулот ишлаб чикариш ва давлат буюртмаларининг бажарилиши;

ишлаб чикариш харажатлари фондидан фойдаланиш ва штатлар интизомига риоя килиш;

асосий воситаларнинг ишга туширилиши, капитал сарфлар режа ва шартномаларда курсатилгандек бажарилиши;

асосий фондларнинг сакланиши ва улардан фойдаланиш;

товар-моддий бойликларнинг сакланиши ва улардан унумли фойдаланиш;

хазина операцияларининг ахволи ва интизомига риоя килиш;

хисоб-китоб кредит ишлари интизомига риоя килиш ва хисоб туловларининг ахволи;

акциядорлик жамиятининг молиявий ахволи ва махсус фондлардан фойдаланиш;

бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ахволи;

корхонада иш юритиш ва ижронинг ахволи;


Тошкент шахар енгил саноат концернига карашли Юнусобод туманидаги "Юлдуз" акциядорлик жамиятининг марказий омборидаги товар-моддий кийматликларнинг1999 йил 1октябригача булган холати буйича тулик йуклама (инвентаризация) утказиш

Далолатномаси

Юнусобот тумани 1999 йил 1 октябрь

Бизларким имзо чекувчилар, Тошкент вилояти Енгил саноат концерни бошкармасининг бухгалтер тафтишчиси Хужаев Э.Р, акциядор жамият рахбари Элманов Т.И, бош хисобчи Бердиев Х.Б, бош мухандис Ахмедов С.Н, бош иктисодчи Убайдуллаев Б.С, сахо бош мутахасиси Собиров К.Т.лар булиб тузамизки, омбор мудири Тураев Б.Т иштирокида омборда сакланаётган товар-моддий бойликларнинг 1999 йил 1 октябригача булган холатга кура, йуклама тафтиши утказилди.

Йуклама (инвентаризация) тафтиш натижасида куйидагилар аникланди:

(моддий бойликлар турлари буйича курсатилган)

товар мод.

Улчов

бахоси

микдори

натижа

киймат.

бир-

сум

режа

хак

камомад

ортикча

номи

лиги










мик.

сумма

мик.

сумма

ДСП

м2

300-00

2330

2300

30

900

-

-

шифер вс-40

дона

240-00

1600

1640

-

-

40

9600

рубероид

рулон

350-00

439

435

4

1400

-

-

буёк

кг

120-00

1640

1600

40

4800

-

-

буёк

кг

120-00

200

2040

-

-

40

4800

тахта

м2

6000-00

15

15













угольник

тон

65000-00

4

4













рубероид 1500 мм

п.м

250-00

110

110













жами:


























Далолатнома уч нусхада тузилди.

Йуклама (ивентаризация) тафтиш комиссияси аъзолари :

Хужаев Э.Р

Элманов Т.И

Бердиев Х.Б

Ахмедов С.Н

Убайдуллаев Б.С

Собиров К.Т

Моддий жавобгар омбор мудири (имзо) Тураев Т

Йуклама (ивентаризация) тафтишдан сунг ушбу далолатномада курсатилган моддий бойликларни уз жавобгарлигимга кабул килдим, омбор мудири _______________Тураев Б.Т.

(имзо)

Шундан сунг тафтиш далолатномаси 3 кун ичида имзоланиши керак.


Агар эътирозлар тушадиган булса тафтиш гурухи бу эътирозга нисбатан далолатномага уз хулосасини ёзади. Тафтишнинг умумий далолатномасига булимлар, моддий жавобгар шахсларнинг иш фаолияти юзасидан тузилган оралик далолатномалари, улардан олинган тушунтириш хатлари илова килинади. Умумий далолатнома 4 нусхада тузилади, шундан икки нусхаси тафтиш килинган корхонада колади. Зарур холларда агарда мулкнинг талон-тарож килинганлиги далиллари учраганда далолатноманинг бир нусхаси суд-тергов идораларига берилади.

Суд-тергов идоралари мехнаткашлардан тушган ахборот ва сигналларга мувофик тафтиш тайинлаши мумкин. Бунинг учун суд-тергов идоралари тафтиш утказиш хакида карор ва хат беради. Бундай холатларда назоратчилар суд-тергов идоралари билан алокада булиб, текшириш утказади. Текшириш натижалари суд-тергов идораларига такдим килинади.

Утказилган тафтиш якуни буйича куйидаги чора-тадбирлар:

-аникланган камчилликларни йукотиш ва тузатиш:

-тафтиш якунларини коллектив йигилишларида ёки мажлисларида мухокама килиш:

-далолатномада аникланган угирлик ва мансабини суистеъмол килиш кабилар буйича тупланган материаллар суд-тергов идораларига утказиш ишлари бажарилади.

Тафтиш якунлари буйича текшириш утказилган корхона узи буйсинадиган юкори ташкилотга бир неча хил вариантдаги карорлар кабул килиб юбориши мумкин. Булар: тафтиш якуни буйича хат килиши, фармойиш ёки буйрук кабул килиши, чикарилган якун асосида карор кабул килиш ва материаллари суд-тергов идораларига утказиш.

Кабул килинган карорларни ижросини текшириш юкори ташкилотнинг тафтиш-назорат ишларини олиб борувчи бошкармалари ва булимларига юклатилган булади.

Утказилган текшириш натижалари материаллари йигилиб борилади ва бу материаллар сакланиши доимийдир. Хамма назорат идоралари кандай ташкилотга буйсинишидан катъий назар йилига икки марта № 11 СВ шаклидаги формани тегишли жойга топширади.
^

4. Аудит утказишнинг асосий боскичлари куйидагилардан иборат:


1.Аудит хажмини аниклаш.

Аудит хажми харакатдаги конунчилик, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий тизим хужжатлари хамда мижоз билан келишилган шартлар асосида аникланади. Аудитор текширув объекти ва молиявий хужалик фаолияти буйича хар томонлама етарли тасаввурга эга булиши керак. Жумладан, корхонада бухгалтерия хисобини ва ички назоратни кандай ташкил этилганлиги тугрисида маълумотга эга булмоги лозим.

Аудиторлик процедуралари буйича аудитнинг хажми куйидагиларни уз ичига олади:

- иккиланишга сабаб булаётган алохида хужалик жараёнларининг мавжудлигини ва хужжатлаштирилганлигининг тугрилигини текшириш

-пул маблагларини, алохида турдаги товар моддий кийматликларини йукламадан утказиш имконининг мавжудлиги;


-баланс ва молиявий натижалар тугрисидаги хисобот маълумотлари асосида корхона молиявий холатини тахлил килиш;

-аналитик ва синтетик хисоб маълумотларининг тугри келишини хамда корхона даромад ва харажатларини хисобот даврида тугри курсатилганлигини текшириш;

-кабул килинган хисоб сиёсатининг иктисодий самаралилигини бахолаш.

^ 2.Аудит ишларини режалаштириш.

Текширилаётган корхонада аудит утказишни режалаштиришни дастлабки тахлил, амалга ошириладиган ишнинг масштабини бахолаш ва кулланилаётган ички назорат асосида олиб бориш керак. Текширув жараёнида кулланиладиган процедурани аниклаш зарур, яъни текширувга бошка аудиторлар, экспертларни ва кушимча ходимлар жалб этишни хамда мижознинг розилигини олиб, улар фаолиятини режалаштириш. Шуни ёдда тутиш керакки бошка мутахассислар ишидан фойдаланиш аудитордан аудиторлик хулосаси учун жавобгарликдан озод килмайди.

^ 3.Бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимини бахолаш.

Аудитор текшираётган корхонада кулланилаётган бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимига бахо бериши керак. Бу молиявий хисоботлар аниклигига таъсир этувчи хатолар вужудга келиш эхтимолини аниклаш учун лозим. Бахолаш асосида аудиторлик процедурасининг мазмунини, масштаби ва сони аникланади.

^ 4.Аудиторлик далилларини туплаш (аудит маълумотлари).

Аудитор уз текшируви жараёнида далиллар туплайди. Бу далиллар молиявий хисоботлар амалдаги конунчилик ва бухгалтерия хисоби меъёрий хужжатларига амал килинган холда тайёрланлигини исботлаши керак.

^ 5.Аудиторлик хужжатларини расмийлаштириш.

Мухим аудиторлик далиллари хужжатлаштирилган булиши керак. Зарурият тугилганда аудиторлик процедураси учун иш хужжатлари (ведомостлар, схемалар ва бошкалар) тузилган булиши керак. Аудиторлик хужжатлари аудиторнинг мулкидир, аммо улардаги ахборот конфиденциал булиб, уни мижознинг розилигисиз фойдаланиш ва овозга куйиш мумкин эмас.

^ 6.Аудиторлик хулосаси ва аудиторлик хисоботи.

Аудитор текширув натижаларини аудиторлик хисоботида ва хулосасида акс эттиради. Молиявий хисоботларни тугрилигини белгилашда уларни харакатдаги конунчилик ва меъёрий хужжатларга мос келишига эътиборни каратиш зарур. Чегараланган хулоса, салбий хулоса ва хулоса беришдан бош тортиш аудитор томонидан асосланган булиши керак.


Аудит- ваколатли шахсларнинг корхоналарда амалга оширилаётган бухгалтерия хисоби ва хисоботларини тугри юритиш, уларнинг меъёрий хужжатларга мувофиклиги, асосланганлиги, молиявий хисоботлар юритишга куйиладиган талабларга тугри келишини аниклашда утказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир.

Таянч иборалар


1844, 1929-33, 1940, 1949 йиллар, корхона эгалари, инвесторлар, кредиторлар, ахборот, карор кабул килиш, тадбиркорлик, молиявий хисоботлар, бухгалтерия хисоби, солик туловлари, операцион, молиявий хисоботлар, давлат, солик, молия, уз хохиши, хакконийлик.

Назорат саволлари


1. Аудитнинг пайдо булиши ва ривожланиш боскичлари.

2. Аудитор хизматига булган эхтиёжлар.

3. Аудиторлик фирмалари фаолияти.

4. Аудитнинг шакллари.

5. Мажбурий ва ихтиёрий аудит.




Похожие:

Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconАудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш
Аудит фанини урганишнинг узига хос усуллари мавжуд. Фаннинг предметини урганишда аудит усуллари ва аудиторлик мезонларини билиш мухимдир....
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconАудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconДокументы
1. /узбекистон республикасида умумий урта таълимни ташкил килиш ва умумий урта таълим мактабларида...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари icon4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconИссиклик техникаси фани, унинг максади ва вазифалари
Термодинамика табиатнинг универсал конунидан (энергия айла-ниши ва сакланиши) фойдаланиб, иссикликнинг техникада кулланишда содир...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconЎзбекистон республикасида табиатни мућофаза ќилиш ва ундан оќилона фойдаланиш борасида ќуйидаги стратегик ишлар олиб борилмоќда: Аћолининг саломатлигини таъминлаш учун ќулай шароит яратиш биосферанинг мувозанатни саќлаш
Сувни мућофаза ќилиш, уни ифлосланишини олдини олиш, суѓоришнинг илѓор технологиясини яратиш, суѓориш системалари ва сувдан ќайта...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconЎзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида
Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconСамарадорликка комплекс ёндашув. Бизнес-режа ва самарадорлик. Бошкарувни ташкил этиш ва самарадорлик
Унумдорлик курсаткичи буйича бошкарув бу самарали бошкарув деганидир. Баркарор юкори унумдорликни таъминлаш барча бошкарув вазифалари...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconЎзбекистон республикаси вазирлар маікамасининг єарори
Республикасининг Ўрє-102-сон Єонунига іамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик...
Ўзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифалари
Дорихоналарнинг қурилишини ташкил этишда қандай хоналар бўлишига эътибор берилади?
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации