Документы



Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш icon

Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш

НазваниеТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Дата24.06.2013
Размер274.52 Kb.
ТипДокументы
скачать

Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш.

8.1. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш

8.2. Халқаро ишлаб чиқариш

8.3. Импорт ва экспорт стратегияси

8.4. «УзДЭУавто» қўшма корхонасининг экспорт стратегияси.


8.1. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш

Ишбилармон бирор бир маҳсулот ишлаб чиқаришдан олдин, бу маҳсулот ёки хизмат учун бозор борми ёки йўқми, давлат буни қўллаб қувватлайдими? Бундан кейин ишбилармон ишлаб-чиқаришни ташкил этиш стратегиясини ишлаб чиқади, бозор учун маҳсулотни ишлаб чиқаришга киришади, бозорга маҳсулотни етказиб беришнинг оптимал стратегиясини ишлаб чиқади. Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини баҳолай олиш, ишчи кучларини аниқлаш, ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва ҳоказоларни билишни талаб қилади.

Маҳсулотларни бир давлатдан иккинчи давлатга ҳаракатини амалга оширишда транспорт-экспедицион компаниялар хизматларидан, тўловларни инкасация қилишда эса тижорат банкларини хизматидан фойдаланиш имконияти ва зарурияти туғилади. Охирги 10 йилги тадқиқотлар шуни кўрсатадики Европа ва Япония мамлакатларининг кўпмиллатли компаниялари ўз маҳсулотларини АҚШда сотиш аралаш стратегия, яъни ишлаб чиқаришни ва таъминот манбаларини жойлаштириш стратегиясидан фойдаланар эканлар, бироқ тадқиқот учун олинган фирмаларнинг 59% ягона манба стратегиясидан фойдаланадилар. Бунда фирма жойлашган давлатлардан (ёки АҚШда жойлашган хорижий фирмалар) ишлаб чиқарган барча маҳсулотлар АҚШга экспорт қилинади. Япония фирмалари ўз маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишга, Европа компания маҳсулотларини АҚШда ишлаб чиқариб, шу ерда сотишга (моилдирлар) ҳаракат қиладилар.

Ҳар бир компания ишлаб чиқаришни ва таъминот манбаларини жойлаштиришда танлаш имкониятига эгадирлар. Булар қуйидагилар:

  • фақат сотиб олиш;

  • компания жойлашган давлатда ёки бошқа давлатларда ишлаб чиқариш;

  • тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки ташқи (хорижий) бозорда сотиш.

Компаниялар ҳар доим турли давлатларнинг янги бозорларини эгаллашга ҳаракат қилганлар ва қиладилар. Фирмалар рақобат устунлигига эришиш мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятларини ўзларининг миллий чегараларидан ташқарида олиб борадилар. Ишлаб чиқариш ва таъминот манбаларини глобал жойлаштириш стратегиясига қуйидаги мисолда аниқроқ кўриш мумкин. Масалан: Форд Мотор автомобиллари Эрмасильо (Мексика) йиғиб АҚШга жўнатади. Автомобиллар “Тойо Котио” (Мазда) Япония компания лойихасини ишлаб бериши, бунда эхтиёт қисмлар японларники бўлиши мумкин. Япония ва Европа давлатларининг кўпмиллатли компания тадқиқоти шуни кўрсатадики, бунда таъминот манбаларини жойлаштиришнинг ҳар хил вариантлари мавжуд экан.

1-вариант: Эхтиёт қисмларини ишлаб чиқариш тайёр маҳсулот холатига келтирадиган жойда ташкил этиш.

2-вариант: Асосан Япон компаниялари – эхтиёт қисмларини ўз давлатларида ишлаб чиқаришга моилдирлар (бу уларни европа давлатларининг компанияларидан фарқи).

3-вариант: Эхтиёт қисмларини ҳар хил давлатларда ишлаб чиқариш.

Эхтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун - хом ашё билан таъминлаш зарур. Ички таъминот манбаларидан фойдаланиш - хом ашё билан таъминлаш қийин йўллардан биридир. Бу усулдан фойдаланиш масофа, тил, валюта билан боғлиқ бўлган муаммоларни (божхона тўлови) четлаб ўтишга сабаб бўлади. Бироқ кўпгина компаниялар учун ички таъминот манбаларининг қуввати етарли эмас ёки улар умуман бу ресурслардан фойдалана олмайдилар. Масалан: Япония компаниялари уран, боксит, никель, темир, мис рудалари, кўмир, нефть ва бошқа хом ашёнинг 30% яқинини четдан келтирадилар. Мицубиши савдо компанияси хом ашёларни четдан сотиб олиб ишлаб чиқаришни таъминлаб туриш хисобига катта компанияга айланган. Таъминот манбаларини ташқарига жойлаштиришнинг асосий сабаблари:

  • ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш;

  • маҳсулот сифатини ошириш.

Таъминот манбаларини ташқарига жойлаштиришдаги асосий хатар (риск)лар қуйидагилардан иборат:

  • таъминот каналларининг узунлиги;

  • захира даражасини ортиши;

  • валюта курсларини тебраниши.


^ 8.2. Халқаро ишлаб чиқариш.

Компания эхтиёт қисм ва хом ашёлар манбаи тўғрисидаги муаммони ҳал қилгандан сўнг, маҳсулотнинг эхтиёт қисмларини қаерда ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотни қаерда йиғиш керак деган муаммони ҳал қилишга тўғри келади. Фирма ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бир неча вариантларини кўриб чиқиши мумкин.

Ягона ишлаб чиқариш. Бунда фирма барча йиғувчи деталларни ва йиғув ишларини бир корхонада амалга оширади. Барча бозорларни мана шу ягона ишлаб чиқариш корхонаси орқали маҳсулот билан таъминлайди. Бироқ транспорт тариф ва ҳаражатлари бундай ишлаб чиқариш системасини самарадорлигига путир етказиши мумкин.

Бир неча ишлаб чиқарувчи корхоналар. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турлари ёки ишлаб чиқариш технологиялари бўйича ҳар хил корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Маълум бир маҳсулот ёки маҳсулот ассортименти бўйича фирма ягона ишлаб чиқарган стратегиясини ташкил этиш мумкин. Бунда жаҳон бозорига чиқиш стратегиясини изчиллик билан амалга оширади. Бир неча маҳсулотлар ёки маҳсулотлар ассортименти бўйича ишлаб чиқаришни рационализациялаштириш (маҳсулот тури бўйича мутахассислашиш) мақсадида бир неча корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш стратегиясини амалга ошириш.

Оффшор ишлаб чиқариш (хорижда ишлаб чиқариш). Ички бозорда хорижий рақобатга қарши самарали усул сифатида вужудга келган. Бу ишлаб чиқариш 60-70 йилларда электроника соҳасида Осиё давлатларида биринчи навбатда Сингапур ва Тайвандда вужудга келди. Бу давлатларни танлаб олинишидаги сабаблар: ишчи кучини арзонлиги, эхтиёт қисмларининг арзонлиги ва бу давлатларни йирик бозорларга яқинлиги. Бу давлатлар кейинчалик Индонезия, Тайланд, Малайзия, Вьетнам, Бангладеш ва Лотин Америкасидаги давлатларга ўз ўрнини бўшатдилар.

Маквиладор саноати туфайли Мексика АҚШнинг янги офшор ишлаб чиқариш марказига айланган. Маквиладор – бу ишлаб чиқариш фаолиятининг бир усули бўлиб, бунда йиғувчи эхтиёт қисмлар АҚШдан бож тўловларисиз Мексикага олиб кирилиб, у ердаги конвейрларда йиғилган маҳсулот АҚШга ёки бошқа давлатларга экспорт қилинади. 2000 йилга келиб маквиладор саноатидаги ишчилар сони 1 млн.га ортиб, Мексикага валютани оқиб келиши бир мунча кўпайган. Бу концепция қачон фойдалидир? Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай саноатда эхтиёт қисмларнинг 97%и АҚШда ишлаб чиқарилган ва бу корхона ёки фирмада (АҚШ) жами ишлаб чиқарилган ҳаражатларини 30% ундан юқори фоизи иш хақига тўғри келганда маквиладор саноати юқори фойда келтирган. Демак Маквиладор принципининг яшашга хуқуқи бу иш хақининг пастлиги. Мексикада 2000 йилда 2000га яқин маквиладор корхоналар бўлиб, уларнинг 96,5% АҚШ фирмаларини 3,5% Япония фирмаларига тегишлидир.1

Маквиладор корхоналарида маълум бир салбий кўрсаткич ёки муаммолар ҳам йўқ эмас. Мексикаликлар бу корхоналарни хорижий корхоналар ёки чет эл фирмалари дейдилар. Эхтиёт қисмларининг 97% четдан келтирилган ишлаб чиқаришда миқдори жуда ҳам кичикдир. Бундан ташқари йиғилган маҳсулот экспорт қилиниб, маҳаллий халққа сотилмайди. Сотилса ҳам унинг нархи ҳеч қимни қаноатлантирмайди. Маквиладор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган муаммо бу – мана шу жойларда халқнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлган ижтимоий муаммолардир. Маълумки ишсизларнинг кўп қисми мана шу корхоналарга бориб ишлашга ҳаракат қиладилар. Бироқ бу ерларда эса инфраструктура етарли даражада бўлмаслиги мумкин. Маквиладор концепциясининг моҳияти бу АҚШ ва Мексика ўртасида савдо чегараларини камайтиришидир.

Захиралар башқаруви. Маълумки маҳсулот ёки эхтиёт қисмларини айира бошлаш қанчалик (юқори ёки) кенг бўлса захираларни бошқариш шунчалик оғир бўлади. Иқтисодиёт ва сиёсатни нотурғунлиги, вақт ва масофа муаммоларининг мавжудлиги халқаро миқёсда буюртмани жойлаштириш жойини танлашга қийинчилик туғдиради. Масалан, ишлаб чиқарувчи миллий валютаси кучсиз бўлган давлатда фаолият кўрсатади ва у валютаси кучли бўлган давлатдан эхтиёт қисмларни импорт қилади. Бу корхона раҳбарияти кўпроқ эхтиёт қисмларни запас қилиб қўйишга ҳаракат қилади, чунки фаолият олиб бораётган давлатнинг валютаси яна ҳам қадрсизланиши мумкин. Натижада запас қисмларнинг ортиши бу деталларни маҳаллий ишчилар томонидан ўғирлашга, уларни сақлашга бўлган қўшимча маблағ сарфлашга олиб келади.

Охирги вақтда захираларни бошқаришда “ўз вақтида” (just in time) деган усул кўп қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти хом ашё, детал ёки эхтиёт қисмларни маҳсулот ишлаб чиқаришда зарур бўлган вақтда ва етарли миқдорда келтириш “ўз вақтида”ги усул офшор ишлаб чиқаришнинг мухим кўрсаткичларидан биридир.


^ 8.3. Импорт стратегияси ва экспорт стратегияси

Потенциал импортер икки турдаги йўналишни хисобга олиш керак: муолажа ва стратегик. Муолажага импорт операцияси билан боғлиқ бўлган божхона норматив ва қонунлари киради. Импорт бўйича маълум ташкилотлар билан алоқа қилмаган, хужжатларни расмийлаштириш бўйича тажрибага эга бўлмаган шахс импорт операцияларини амалга оширолмайди. Бундай вақтда импортерга импорт бўйича брокер ёрдамга келади. Брокер импорт билан боғлиқ бўлган барча хужжатларни расмийлаштиради. Bill of lading – коносамент номи билан юритиладиган хужжатни тайёрлайди. Коносамент қуйидаги кўринишда хизмат қилади:

  • транспорт-экспедиция компанияси томонидан маҳсулотни манзилга олиб боришга берилган рухсатнома;

  • транспорт-экспедиция компанияси томонидан кўрсатиладиган хизмат хақидаги шартнома;

  • маҳсулотга эгалик хуқуқини берувчи хужжат.

Стратегик кўриниш узоқ келажакда аён бўлади. Кўп фирмалар хорижий фирмаларнинг хом ашё, хизмат ва маҳсулотларини олишга ҳаракат қиладилар. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

  • маҳсулот, хом ашёларнинг нарх ва сифати;

  • хизмат кўрсатиш сифати ва хом ашёларни келтириш муддати;

  • замонавий технология;

  • бош фирманинг филиаллари бўлмиш хорижий компаниялар билан алоқа (масалан Д.Моторос ўзининг Япония ва Ж.Кореядан филиалларидан эхтиёт қисмлар сотиб олади).

Импорт қилишнинг стратегик муаммоларидан бири бу бош фирманинг хорижий филиаллари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришдир. 1986-1990 йилларда АҚШ экспорт-импорт операцияларининг 36% америка фирмалари билан уларнинг хориждаги филиалларига тўғри келади. Буни ички фирмалараро шартнома дейилади. Ички фирмалараро импортни вужудга келиши маҳсулотни технологик жиҳатдан мукаммаллашуви ва юқори даражадаги технологияларни қўлланишидир.

Хорижий таъминотчиларнинг хизматларидан фойдаланишда юқорида айтилган манфаат ёки фойдадан маълум бир қийинчиликлар ҳам вужудга келади. Бу қуйидагилардан иборат:

  • уларни иш сифатини баҳолаш;

  • маҳсулотни, хом ашёни ўз вақтида ишлаб чиқариш ва келтириш;

  • масофанинг катталиги ўзаро биргаликда фаолият кўрсатишга қийинчилик туғдиради;

  • сиёсий, хуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликлар;

  • сифатсиз маҳсулот ва уларни орқага қайтариш муаммолари;

  • тўлов ва тарифлари.

Ташқи савдо зоналари (ТСЗ, foreign trade zones) ёки эркин савдо худудлари (ЭСХ) ҳам дунёда кенг тарқалган. Эркин савдо худудлари АҚШда энг кўп ривож топган. Уларни ташкил қилиш 1934 йилдаги махсус қонунда назарда тутилган. Унинг мақсади савдони рағбатлантириш, савдо операцияларини тезлаштириш, савдо ҳаражатларини камайтиришдан иборат. Бундай худудлар АҚШ худудидаги чекланган жойлар бўлиб, улар доирасида умумий хўжалик юритиш режимига, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятда нисбатан имтиёзлар ўрнатилган. Қонунда ҳар бир расмий порт қошида камида битта эркин ташқи савдо худуди ташкил қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган. АҚШ қонунчилигига мувофиқ мамлакат худудидаги эркин савдо худудлари умумий ва махсус (субхудуд) худудларга ажратилади. Умумий худудлар кичик худудда (бир неча кв. км.) жойлашадилар ва миллий бож худудидан ташқарида бўладилар. Уларда киритилган товарларни омборга жойлаштириш ва қайта ишлаш амалга оширилади (қадоқлаш, сортларга ажратиш ва х.к.). Субхудудлар фаолияти умумий худуддан ташқарига чиқувчи алоҳида йирик компаниялар учун ташкил қилинади. Субхудудларда экспорт учун ёки импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилади. 90-йилларнинг ўрталарига келиб АҚШда 500га яқин эркин савдо худудлари мавжуд эди.

Оддий эркин савдо худудлари қаторига йирик халқаро аэропортлардаги махсус «дьюти фри» магазинларини қўшиш мумкин. Режим нуқтаи назаридан улар давлат чегараларидан ташқарида деб хисобланади. Эркин савдо худудлари қаторига имтиёзли холатга эга бўлган ананавий эркин портларни киритиш мумкин. Саноат ишлаб чиқариш худудлари иккинчи авлод худудлари хисобланади. Улар эркин савдо худудларига фақат товар эмас, капитал ҳам олиб кирилиши ва уларда фақат савдо билан эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғулланилиши оқибатида эркин савдо худудларининг эволюцияси натижасида вужудга келди. Саноат ишлаб чиқариш худудлари махсус бож режимига эга бўлган худудларда ташкил қилинади. Уларда экспорт учун ёки импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилади. Бу худудлар сезиларли солиқ ва молиявий имтиёзларга эга бўладилар.

Экспорт ишлаб чиқариш худудлари (ЭИЧХ) айниқса ривожланаётган давлатларда кенг тарқалган. Бундай худудларнинг замонавий модели 1959 йилда Ирландиянинг Шеннон аэропортида ташкил қилинган худудий тизимга асосланади. Бундай худудлардан «янги индустриал давлатларда» энг катта самара олинган. Экспорт ишлаб чиқариш худудларини ташкил қилиш мантиқи ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти билан белгиланган эди. 60-йилларнинг ўрталарида бу ерда саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий капитал оқими ёрдамида бандлик даражасини ошриш зарурияти туғилган эди.

АҚШда экспортни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган ТС3 маҳсулот турлари бўйича қуйидагича классификацияланади:

  • учинчи давлатга жўнатилишидан олдин олиб келинган хорижий товарлар;

  • қайта ишлаб сўнгра чет элга юбориладиган хорижий маҳсулотлар;

  • импорт материал ва хом ашёлардан ишлаб чиқарилган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар;

  • ички ва хорижий хом ашё ва эҳтиёт қисмлардан ишлаб чиқарилган, сўнгра экспорт қилинган маҳсулотлар;

  • экспорт статусини олгунга қадар зонада ҳаракатда маҳаллий (ички) ишлаб чиқарилган маҳсулотлар.

1975 йил АҚШда бундай зоналар 27та, 1991 йил эса уларнинг сони 176 тага етиб, мана шу зоналар орқали импорт операциялар хажми бир неча баробар ортди. Бунга мисол қилиб Техас штатида “Каустел” (Coastal) корпорациясини келтириш мумкин. Бу корпорация ТС3да нефтьни импорт қилиб уни қайта ишлайди. У нефть маҳсулотларини экспорт қилганда (шу зонадан чиқмасдан) бож тўловларини умуман тўламайди. Агар у нефть маҳсулотини АҚШ давлатининг ичида сотса 250 минг $ кўпроқ маблағ иқтисод қилади. Бу маҳсулот шу зонадан чиққунча қадар йиғилган бож тўловларининг фоиз ставкалари хисобига тўғри келади. “Смит Корона” “Smith Corona” фирмаси эса ТС3да хориждан келтирилган деталлардан печать қилувчи машина йиғиб, сўнгра ўз (АҚШ) давлатига бож тўловларини тўламасдан импорт қилади.2

Экспорт стратегиясига унинг асосий таркибий қисми бўлмиш ишлаб чиқаришни ва таъминот манбаларини жойлаштириш стратегияси, ҳамда асосий мақсади дунёнинг ҳар хил бурчакларидаги бозорларни тайёр маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат бўлган сотиш стратегиясидан иборат. Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи фирмалар кўпинча маҳсулот экспортини йўлга қўйишга ҳаракат қиладилар. Экспорт фаолиятида қуйидаги устунликлар ва ажойиб натижаларга эришилади:

  • сотув хажмини кўпайтирилади;

  • ишлаб чиқариш масштаби самарадорлигини амалга оширишга ёрдам берилади;

  • бошқа давлатларга қилинадиган инвестицияга қараганда таваккалчилиги кам бўлган операция ёки фаолиятидир;

  • компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларини ҳар хил жойлаштириш имконини беради.

Экспорт стратегиясини ташкил этиш. Экспорт фаолияти билан эндигина шуғулланаётган шахслар дуч келган масалаларни ечишда қуйидаги хатоликларга йўл қўйишлари мумкин:

  • экспорт фаолияти бошлашдан олдин халқаро маркетинг режасини тузишда экспорт бўйича малакали мутахассисни жалб эта олмаслик;

  • хорижий агент ва оптовикларни яхши синчиклаб танлай олиш тажрибасига эга эмаслиги;

  • иқтисодий портлашлар даврида экспорт фаолиятига яхши аҳамият бермаслиги;

  • хорижий оптовиклар билан ишни яхши йўлга қўя олмаслик;

  • бошқа давлатларнинг маданий эҳтиёжларига мос равишда маҳсулотни модификация қилишни рад этиш ёки бу тўғрида бош қотирмаслик;

  • келажакда доимий равишда фойда олиш базасини яратиш хақида ўйламасдан, дунёни ихтиёрий мамлакатидан буюрма қабул қилиш кетидан қувиш;

  • хориждаги ҳамкорларга хизмат, тижорат ва кафолат хужжатларини аниқ ва содда тилда етказа бера олмаслик;

  • лицензия ёки қўшма корхона тузиш хақида шартномалардан актив фойдалана олмаслик.

Стратегияни ишлаб чиқиш. Бу фаолият бир неча босқичлардан иборат:

  • экспорт потенциалини баҳолаш;

  • экспорт фаолияти билан шуғулланувчи экспортерлардан ёрдам ва консултация олиш;

  • бозор ёки бозорларни танлаш;

  • яқин келажакдаги мақсадини аниқлаш ва танлаб олинган бозор ёки бозорларга ўз маҳсулотларини олиб киришни амалга ошириш.


^ 8.4. «Уз ДЭУ авто» қўшма корхонасининг экспорт стратегияси.

Ушбу парагрфда «Уз ДЭУ авто» қўшма корхонасининг автомобилларини экспорт қилиш стратегиясини таҳлил қиламиз. «Уз ДЭУ авто» лойиҳасида кўрсатилишича Асакадаги корхона ўзининг лойиҳавий қувватига етганда маҳсулотининг 1/3 қисми Ўзбекистоннинг ички бозорига, қолган қисми эса хорижга – Марказий Осиё давлатларига, Россияга, Беларусияга, Эронга, Афғонистонга, Покистонга ва бошқа давлатларга экспорт килиниши керак. Хусусан, шу мақсадда ҚК «Уз ДЭУ авто» Россияда ўз диллерлик тармоғини ривожлантирмокчи бўлди. Бу масалада «ДЭУ» корпорациясининг раҳбарияти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган корейс автомобиллари Россиянинг шундай классли автомобилларидан арзон ва юқори сифатли бўлишини назарда тутганлар.

Хозирги пайтда Москва ва Минскда қўшма корхонанинг ваклолатлари очилди. Савдо ва хизмат кўрсатиш шўъба корхоналари Санкт-Петербург, Новосибирск, Череновец, Тюмень, Казань, Бишкек ва Чимкент шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантиришнинг ҳамма шароитлари яратилмоқда. Масалан, маҳаллий маҳсулотни импорт қилинаётган автотехника рақобатидан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон хукумати бир қатор протекционистик хусусиятга эга чоралар кўрди: 1996 йил 1-октябрида республикага киритилаётган автомобилларга акциз солиғи жорий этилди, чет элда сотиб олинган автомашина учун божхона пошлина тўловининг миқдори 100% гача оширилди. Булардан ташқари 1997 йилнинг биринчи чорагида республикада автотранспорт воситаларини сертификациялашнинг ўз тизими жорий этилди. Шу билан бирга ўз маҳсулотларини экспорти учун чет эл валютасини оладиган корхоналар учун қўшимча имтиёзлар берилди. Хусусан, мухтор банклар кафолати бўлган тақдирда уларга ўз маҳсулотларини олдиндан тўлов ва очиқ аккредитивсиз экспорт қилиш хуқуқи берилди.

Президент Ислом Каримовнинг «Товар, фаолият ва хизмат кўрсатиш экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари» хақидаги 1997 йилдаги Фармони билан МДХ мамлакатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар 1998 йилнинг 1 январидан акциз ва нархга қўшилган солиқлардан озод қилиндилар. Шундай қилиб, Ўзбекистон хукумати томонидан фақатгина автомобил ишлаб чиқаришни эмас, балки йирик саноат корхоналарини чет эл бозорига чиқишни ҳам рағбатлантирувчи қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. «Уз ДЭУ авто» заводида автомобил ишлаб чиқариш хажми кўпайгани сари ишлаб чиқарилган маҳсулотга сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш долзарб масалага айланмоқда. Бу масалани ечими Ўзбекистонда осонгина топилди – янги тармоқ барпо этмасдан, бунга эса катта маблағ зарур эди, балки 350 дан ортиқ техник хизмат кўрсатиш станцияси мавжуд бўлган республикадаги «энг йирик» «Узбек-Лада» автохизмат тармоғини «Уз ДЭУ авто» ҚК ишлаб чиқараётган автомобилларига хизмат кўрсатишга йўналтирилди.

Республика раҳбариятининг фикрича автомобилсозлик – Ўзбекистон учун саноатнинг янги соҳаси бўлибгина қолмай ўзига хос трамплиндир, ундан сакраб фақатгина саноатни ва бошқа соҳаларни сифат жиҳатдан ўзгартириб қолмай, балки мамлакатнинг иқтисодини умуман кўтариши керак. Ўзбекистонни фақат автомобил ишлаб чиқарувчига эмас, балки автомобилсозлик саноати маҳсулотини йирик экспортчисига айлантириш ва шу билан Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасидаги Ўзбекистоннинг аҳамияти ва обрўсини кескин кўтариш даркор. Президентимиз И. Каримов Асака заводининг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг барпо этилиши республикага янги ишлаб чиқариш ва инфраструктуралар яратишда дадил қадам қўйишга имкон беради, мухим тузилмавий ўзгаришларни таъминлайди, хом ашё экспортига йўналтирилган иқсодиётдан замонавий, жаҳон бозорларини рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи иқтисодиётга ўтишни таъминлайди. Шу билан бирга мукаммал таҳлил шуни кўрсатадики, завод ишлаб чиқараётган автомобиллари рақобатбардош маҳсулот таърифи талабларини тўлалигича қаноатлантира олмайди. Гап шундаки, заводнинг беш моделидан фақат биттаси – Нексия автомобилига катта эътибор берилмоқда, қолган икки моделига чет эл бозорларида жуда кичик миқдорда талаб мавжуд. (2004 йил ҳолатига кўра завод маҳсулоти экспортининг 70%ини «Нексия», «Тико»-0,3%, «Дасмас»-0,9% ва «Матиз»-28,8% ташкил қилади). «Уз ДЭУ авто» ҚКнинг фаолияти учун республикада қулай шароитлар яратилган ва унинг маҳсулотининг баҳоси Россия мезони бўйича унча қиммат эмаслигига қарамасдан, ўз маҳсулоти экспортини диверсификациялаш борасида кенг қамровли ишлар қилмоқда:

- 1996 йилнинг охирида кенг тарғиб қилинган тадбир – автопойга уюштирилди. Унда Асака автозаводида ишлаб чиқарилаётган уч русумли автомашиналар қатнашди. Автокарвон 16 кун ичида Марказий Осиё давлатларининг йирик шаҳарларида бўлиб, 6 минг км дан ортиқ йўл босди. Автопойганинг бориши жойлардаги матбуотда кенг ёритилиб борди. Бу тадбир натижасида минтақа аҳолиси «Уз ДЭУ авто» ҚК маҳсулоти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди;

- Асакадаги заводнинг ишга тушганидан бери Нексия автомобили Ўзбекистонда ўтказилаётган кўпгина спорт мусобақаларининг бош совруни бўлиб келмоқда;

- 1998 йилдан бери Россия телевидениясида «Уз ДЭУ авто» маҳсулотини реклама қилиш актив компанияси олиб борилмоқда;

- 1998 йилнинг ёзида «Уз ДЭУ авто» ҚК ўз экспорт маҳсулотларини нархини ўртача 10 % га туширди.

Юқорида айтилган сотув бозорини кенгайтириш борасидаги табдирлардан хулоса қилиш мумкинки «Уз ДЭУ авто» заводи ўз фаолиятини самарали кенгайтирмоқда. Худди шундай мақсадни «Уз ДЭУ авто» компанияси ўзининг Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондаги 40га яқин шўъба ва қўшма корхоналари олдига қўймоқда. 1998 йилдаёқ маълум бўлдики, компания Россияда ўзининг мавқеини тиклаб олди. Шўъба ва қўшма корхоналар Россиялик ҳаридорларнинг талаб ва хусусиятларини, ҳар бир минтақа бозорини ва совдо-сотиқ шароитларини ўрганиш бўйича катта ишларни амалга оширдилар.

Компаниянинг режаларида Россия бозорига катта аҳамият берилган. Шу муносабат билан шўъба ва қўшма корхоналар тармоғи барпо қилиниб, уларнинг фаолият чегараси ва ўзаро ҳамкорлик шакллари белгиланди. Энг мухими – Асака заводи ишлаб чиқариш дастурининг асосини жойлардаги талаб ва эҳтиёж ташкил этиб, илгари экспортга топшириқлар юқоридан туширилган бўлса, хозир бу масалада аста-секинлик билан тескари оқимдан андоза олиняпти. Бошқача айтганда ишлаб чиқариш учун сотув эмас, балки сотув учун ишлаб чиқариш керак. «Уз ДЭУ авто» ҚК компаниясининг шиори – харидорга у ҳохлаганни сотиш, аксинча, у ҳохламаганини мажбуран сотиш эмас.

Иккинчи катта ютуғимиз – бу сервис хизмат кўрсатишни ривожлантириш сиёсатидаги мухим силжишдир. Агар 1997 йили асосий эътибор автомобилларни сотувга қаратилган бўлса, бу 1998 йили компания тарафидан шўъба, қўшма корхоналар ва диллерлик эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, сервис хизматини кенгайтириш ва мавжудларини мустахкамлашга катта эътибор берилди. Бу масаладаги шиор – харидор бизнинг машинани қаердан сотиб олишдан қатъий назар унинг автмобили малакали техник кўрсатиш ва зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминланишига ишониши керак. Бозорларда, биринчи ўринда Россияда DAEWOO компаниясининг янги моделлари пайдо бўлиши мумкин деган хавотирлар ўринсиздир. Биринчидан, биздаги моделларга айнан ўхшаш моделлар уларда йўқ, масалан Lanos модели Нексия дан анча кичик, Нива эса каттароқ бўлиб, юқори классга яқин. «Уз ДЭУ авто» машиналарига ҳаридорлар ўрганишди, уларни салбий ва ижобий тарафларини билишади. Иккинчидан, нархлар бўйича бугун Россия автомашиналари билан бир қатордамиз. Бу ёғига ҳам нархларнинг ўзгарувчан сиёсатини олиб бориш ниятимиз бор.3 «Уз ДЭУ авто» ҚК ўз ривожи ва Россия бозорларини эгаллашда янада юқори босқичларга кўтарилиш имкониятига эга.


1-жадвал

^ 1996-2004 йилларда «Уз ДЭУавто» ҚК турли автомобилларини ташқи экспорт бозорларида сотуви суръатлари.




1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Дамас

880

2200

1250

3800

2650

680

400

1370

2650

Тико

2502

1900

2500

1200

4110

490

70

60

500

Нексия

6450

10300

11750

16550

10938

9823

7501

13160

25077

Матиз
















6

4870

3699

10267

Жами:

9832

14400

15500

21550

17698

9946

1241

17002

35659

Манба: Узавтосаноат автомобилсозлик ассоциацияси: 2005йил маълумотлари.

1-диаграмма

Манба: Узавтосаноат автомобилсозлик ассоциацияси 2005йил маълумотлари

1-жадвал ва 1-диаграммани таҳлил қилиб, айтиш мумкинки, «Уз ДЭУ авто» ҚК ишлаб чиқарган автомобилларга бўлган талабни 2004 йилга нисбатан 70% Нексия моделига тўғри келиб, унинг нархи 10-11 минг АҚШ доллари, 0,9% Дамас бўлиб, нархи 6-7 минг АҚШ доллар ва 0,3% Тико бўлиб, нархи 5-6 минг АҚШ доллари, 28% Матиз бўлиб, унинг нархи 7-8 минг АҚШ долларни ташкил этди. Нексия автомобилига талабнинг бундайлигига сабаб – «Opel Kadeltte» модели асосида барпо этилган бу моделда Россия бозори талаблари атрофлича хисобга олиниш, унинг об-ҳаво шароитларига мослиги нархи ва техник кўрсаткичларидир. Қуйидаги автомобилларни сотиб олишга бўлган талабни келтириб чиқарувчи автомобиллар секторини келтирамиз.

2-диаграммани таҳлилидан кўриниб турибдики, 1998-1999 йиллари «Уз ДЭУ авто» ҚК автомобилларининг экпортга сотуви анча кўпайган, 2001-2002 йиллари бирмунча пасайиш кузатилмоқда. 2004 йилга келиб эса экспорт сотуви юқори даражага етган. «Уз ДЭУ авто» лойиҳасида корхона лойиҳавий қувватга чиққанда маҳсулотнинг 1/3 қисми ички бозорга, қолгани чет элга Россия Федерацияси, Марказий Осиё, Беларусия, Афғонистонга юборилиши режалаштирилган. Асосий умид Россиянинг амалда чексиз имкониятли бозорига боғланган, чунки Ўзбекистон иқсодиёт вазирлиги маълумотларига қараганда у бозорда ўзбек автомобилларининг 80% гачаси сотилиши керак.


2-диаграмма

Манба; Узавтосаноат автомобилсозлик ассоциацияси 2005 йил маълумотлари.


2-жадвал

^ Россия бозорларида экспорт қилувчи автомобилларни нархига боғлиқ талабнинг миқдори


Нархлар тоифаси минг долларда

Секторнинг 1999 йилги таркиби

1999 қисми %

2003 қисми%.

6 гача

-Россия ва Украинанинг янги автомобиллари

-Эски реэкспорт қилинган ва чет эл машиналари

47

24

6 дан 10гача

-Янги Россия машиналари

-чет элнинг эски чапдан бошқарилувчи машиналари

-Реэкспорт машиналар

33

45

10 дан 15 гача

-Россияда йиғилган чет эл экспорт машиналар

-эски чет эл машиналари


10


23

15дан 25 гача

-Россияда йиғилган чет эл автомобиллари

-янги ва эски чет эл машиналари

8

8

25дан юқори

-янги чет эл машиналари

2



Манба: «Экономические обозрение» журнал №5(26) 2003й


2 жадвални таҳлил қилиб, айтиш мумкинки Россия бозорларида экспорт қилувчи автомобилларни 6 мингача бўлган нархига талаб 1999 йилга нисбатан 2003 йилда 47 фоиздан 24 фоизга тушган, 6 мингдан 10 мингача бўлган талаб аксинча 1999 йилга нисбатан 33% дан 45% га ошган. Худди шу ўсишни 10 мингдан 15 мингача бўлган талабда кузатиш мумкин. 1999 йилда 10% дан 2003 йилга келиб 23% ошгани маълум. 15 мингдан 25 мингача бўлган автомобилларга талаб ўзгармаган.

Қуйида келтирилган 3-жадвал ва 3,4,5-диаграммалардаги маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсататдики, Ўзбекистон автомобил саноатининг экспорт потенциалини ривожлантириш Давлат дастури сотув бозорларини кенгайтириб, мамлакатга маблағ тушумини кўпайтиришга йўналтирилган. Жадваллардан қуриш мумкинки, «УзДЭУавто» ҚК маҳсулотларига етарли даражада катта талаб бўлишига қарамай, сотилмай қолган автомобиллар қолдиғи хосил бўлган, бу эса заводнинг ҳаражатларини сустлик билан қоплашга олиб келади. «Узавтосаноат»нинг маркетинг маркази бош директори Хамид Азиз Кориевнинг айтишича «Уз ДЭУ авто» ҚК омбор учун ишламоқчи эмас, балки қанча сота олса шунча автомобил ишлаб чиқармоқчи. Бу тўғри лекин амалда мавжуд ҳолатга нисбатан хулоса қилиш керак. Чунки йиллар давомида республика ташқарисида сотилаётган автомобилларни сони ошиб, ички бозорда эса камайиб бормоқда.

3-жадвал

^ 1996-2004 йилларда «Уз ДЭУ авто» қўшма корхонаси автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотув суръатлари





Ўзбекистонда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотуви (дона).

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Ишлаб чиқар.

36265

65500

70400

83521

60865

49190

45108

48478

72860

сотув

25520

48500

51480

59675

34250

29314

19007

26926

34933

Шу жумла

дан экспорт

9832

14400

15500

21550

17698

9946

12418

17002

35659

Қолдиқ

913

2600

3420

2296

8719

9930

13683

4550

2268


3-диаграмма



Манба: Узавтосаноат автомобилсозлик ассоциацияси 2005йил маълумотлари.


4-даиграмма



Манба: Узавтосаноат автомобилсозлик ассоциацияси 2005 йил маълумотлари.

5-даиграмма



Ўзбекистон ўз автомобилларини МДХ нинг деярли ҳамма мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилмоқда. Ўзбек автомобилларини ҳаридорлари орасида Россия, Беларусия ва Қирғизистон олдинда бормоқдалар. «Уз ДЭУ авто» ишлаб чиқарган автомобиллари экспортининг 90% Россияга тўғри келади. «Узавтосаноат» раиси К.Парпиевнинг фикрича Россия автобозорида Нексия, Тико, Дамас ва Матизларга «жой етарли».4

Экспертларнинг фикрича Россия автомобил бозорининг йиллик сиғими 2004 йилда 2 милн автомобилга етган. Россия автомобил саноатининг ишлаб чиқариш қуввати 2002 йилда 1 миллион автомобилдан ошмаган. Шундай қилиб К.Парпиевнинг фикрича 1 миллион автомобил импортига эҳтиёжи бўлган россиялик ишлаб чиқарувчиларга 80-90 минг дона ўзбек машиналари хеч қандай ҳавф туғдирмайди. Ҳар йили Россия автобозорларига ўртача 40 мингдан ортиқ Андижон заводида ишлаб чиқарилган Нексия, Тико, Дамас ва Матиз чиқарилиб, ўзбек автомобиллари Россияга келтирилаётган чет эл автомобиллари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Андижон автомобиллари ўзларининг юриш сифати бўйича собиқ совет республикаларида ишлаб чиқарилган автомобиллардан кам эмас, салоннинг қулайлиги бўйича улардан юқори ҳамдир.5

Маълумки «ДЭУ» корейс компанияси Ростов-Донда россиялик мутахассислар билан енгил автомобиллари тежамлироқдир – 100 км га 4,5 литр ёқилғи сарфлайди, ростовлик «ДЭУ» лар эса 5,5 литр.

1 расм





4-жадвал

«Уз ДЭУ авто» ҚК охирги манзилгача етказиб берилган маҳсулотини сотув хажми


Охирги манзил

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Москва

465

744

1890

3500

4225

1400

2222

2133

3890

Сант-Петербург

93

124

690

1800

2250

630

813

996

1685

Екатеринбург

87

93

220

350

280

1065

1159

1750

3276

Саратов

75

82

124

180

160

620

306

746

1962

Воронеж

70

65

155

220

180

0

0

0

0

Ижевск

62

72

93

124

100

562

594

736

889


Хулоса

Глобал ишлаб чиқариш, хом-ашёни сақлаш ва эхтиёт қисимлари ишлаб чиқариш жойларига, эхтиёт қисмларни, тайёр маҳсулотни йиғиш жойларига тайёр махсулотни савдо тармоқларига жўнатиш билан боғликдир. Халқаро фирма миллий фирмадан шу билан фарқ қиладики маҳсулотнинг эхтиёт қисмлари ёки тайёр маҳсулот мамлакат ичида эмас, балки мамлакатдан мамлакатга кўчиб харакат қилиши мумкин. Товар манбаларининг халқаро мамлакати, авваломбор сотиб олиш соҳасида ички миллий харакатдан шу билан фарқ қиладики, халқаро харакатга тил, орадаги масофа, валюта курслари, уруш ва қўзғалонлар, сиёсий муаммолар ва тариф чекловлари ўз таъсирларини кўрсатишади. Чет элда ишлаб чиқариш кучларини ва таъминот манбаларини жойлаштириш асосан харажатларни камайтириш учун қилинади. Импорт операцияларини самарали юритиш учун фирмалар мухим стратегик қарорларни қабул қилишлари керак бўлади. Шунингдек, божхона ишлари билан ҳам танишиши зарур бўлганидан фирмалар мутахассисларига мурожаат қилишади.

Жаҳон бозорига йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш стратегияси ягона корхонага ёки маҳсулотнинг аниқ турларига ва технологик жараёнларига махсуслашган кўпгина ишлаб чиқариш корхоналарига ёки охирги йиғим учун эхтиёт қисмларни ўзаро алмаштириш билан шуғулланувчиларга таяниши мумкин. Захирларни бошқариш учун японлар «ўз вақтида» етказиб бериш концепциясини янада яхшилашда концепция шуни билдирадики, захиралар режа бўйича ишлаб чиқаришда ишлатилиш вақти яқин бўлганида жўнатилади. Бундай ёрдамнинг захиралар хужумини қисқартиришга имкон беради ва уларни сақлаш бўйича харажатларни қисқартиради. Америка фирмалари концепциядан янада кенгроқ фойдаланишмоқда. Ўз навбатида хом-ашё таъминоти манбаларини жойлаштириш ва ишлаб чиқариши жараёни учун эхтиёт қисмларга тегишли қарорларни қабул қилишига қаттиқ таъсир кўрсатади. Эндигина ўз махсулотини экспорт қилишни бошлаган фирмалар одатда кўпгина хатоларга йўл қўйишади. Бу хатоларни четлаб ўтиш услуби бўлиб, яхши ўйлаб чиқилган экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш керак бўлади. Бунда ресурслар таҳлили ва фирманинг бозор имкониятлари киритилган бўлиши зарур.


Назорат саволлари:

  1. Таъминот манбалари деганда нима назарда тутилади?

  2. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш дегани нима англатади?

  3. Халқаро ёки оффшор ишлаб чиқаришни мақсади нима?

  4. Маквиладор саноти қандай саноат?

  5. Захиралар бошқарувида “ўз вақтида” (just in time) деган усул ким томондан ва нима учун ишлаб чиқилган?

  6. Эркин ёки ташқи савдо худудлари нима мақсадда ташкил этилган?

  7. Экспорт ишлаб чиқариш худудлари моҳияти нимадан иборат?

  8. Потенциал импортер қандай турдаги йўналишни хисобга олиши керак?

  9. Импорт стратегияси нималарни ўз ичига олади?

  10. Экспорт стратегияси қандай ташкил этилади?

  11. Экспорт функциясини егиллаштириувчи қандай функцияларни биласиз?

  12. Ўзбекистон автомобилларни қайси бозорларга экспорт қилади?

  13. «УзДЭУ авто» қўшма корхонаси охирги йиллардаги фаолиятини баҳолаб беринг?

  14. «УзДЭУ авто» қўшма корхонаси экспорт кўрсаткичлари қандай?

  15. «УзДЭУавто» қўшма корхонаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш учун қандай ишларни амалга ошириш керак?




1 Дж.Д.Даниелс, А.Х.Радеба «International Business» (инглизча), Prentice Hall Inc. 9-нашр, 2001

2 Рикс, Дэвид А. Просчеты в международном бизнесе. М.: Издательский дом «Вильямс», 2004

3 http://www.autostat.ru

4 “Халқ сўзи” газетасига берилган интервью, №334(28) , 22 феврал 2003 йил, 2-бет



Похожие:

Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconТаминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш
Халкаро операциялар стратегиясини ишлаб чикиш бир мунча мушкул. Чунки хар хил давлатларни иктисодий, сиёсий ва хукукий имкониятларини...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconМатериаллар хисоби
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш жараёнида мехнат предметлари киради. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconТабиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва биосферани муҳофаза қилиш
Табиий ресурслар. Экологик муаммолар. Чиқиндисиз ишлаб чиқариш. Ёпиқ тарзда ишлаб чиқариш
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconИшлаб чиқариш жамоаси бошқаришнинг объекти ва субъекти сифатида
«Коллектив» сўзи инглизча сўздан олинган бўлиб бутунлик, жамоа деган маънони билдиради. Ишлаб чиқариш жамоаси деганда эса корхоналардаги...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconМавзу: суюқ экстрактлар. Перколяция ва реперколяция усуллари ва ишлаб чиқариш босқичлари. Перколятор лар батареяси суюқ экстрактлар ишлаб чиқариш технологияси. Режа
Мавзу: суюқ экстрактлар. Перколяция ва реперколяция усуллари ва ишлаб чиқариш босқичлари. Перколятор лар батареяси суюқ экстрактлар...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш icon4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар
Бозорни режалаштириш алохида ёки халқаро ва ички туристлар билан биргаликда амалга оширилиши мумкин
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconЙирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconКўп миллатли компаниялар Кўп миллатли компаниялар (кмк) кўринишлари ва уларнинг вужудга келиши сабаблари
Котлер ташкилий тамойиллар асосида айнан ана шундай халқаро компанияларни кўрсатади. Россиялик иқтисодчилар, одатда, қуйидаги классификацияни...
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconУзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши
Узбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари
Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг устави
Касаба уюшмаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аъзо ташкилоти ҳисобланади, Федерация Кенгаши билан келишилган ҳолда хорижий...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации