Документы



Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти icon

Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти

НазваниеМенежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти
Дата24.06.2013
Размер106.65 Kb.
ТипДокументы
скачать

Менежмент назарияси” фанига кириш


Режа:

1. “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари.

2. Фаннинг объекти ва субъекти.

3. Бошкарув жараёни ва унинг самарадорлиги.


Битта тизим ичида була туриб,

иккинчи тизимни куз олдига

келтириш жуда кийин.


А.Смит


Атрофингиздаги бирорта кимсани бирорта ташкилотга мансуб эмаганлигини бир тассавур килсангиз, кандай мушкул вазиятга тушиб колишингизни англайсиз. Чунки хар бир инсон бир ёки бир неча ташкилот аъзоси булиб хисобланади. Бу ташкилотлар ишлаб чикариш, укув ёки тадкикот, давлат ёки хусусий, катта ёки кичик, доимий ёки вактинча булиши мумкин. Купчилик уз хаёт фаолиятларида у ёки бошка ташкилотлар аъзоси, ёки улар билан алокадор буладилар. Шу сабабдан хар бир ташкилотни бирламчи бор инсонлар, маълум мутахассисликга эга булган кадрлар ташкил этади. Иккинчидан, ушбу ташкилотлар олдига улар хал килиш керак буладиган вазифалар куйилган булади. Шундан кейингина учинчи элемент – бошкурув – яъни ташкилотнинг салохиятини куйилган вазифаларга эришиш учун шарт-шароит яратиб беради.

Бошка суз билан ифодаланган ташкилот деб тизимлашган, инсонларнинг онгли равишдаги аник максадга эришиш учун бирлашмасига айтилади.

Хар бир ташкилот очик тизим тарикасида тассавур этиш мумкин. Яъни ташки мухитдан ресурслар олиб, ушбу мухитга якуний натижада тайёр махсулот чикаради.

Шу сабабдан хар бир ташкилотнинг хаётий фаолияти учта асосий жараёндан иборат:

  • ташки мухитдан хом-ашё ёки ресурс олиш;

  • махсулотни ишлаб чикариш;

  • махсулотни ташки мухитга утказиш.

Мана шу учала жараённи окилона олиб боришда менежментнинг роли катта. Ташки мухитдаги мавжуд ресурсларда (хом-ашё, капитал, мехнат, ахборотий, молия ва бошкалар) окилона фойдаланиб куйилган максадларга эришишни таъминлаш менежмент фанининг ва унинг асосий жараёнининг асосий вазифаси булиб хисобланади.

“Менежмент” фанини мохиятини билиш учун бирламчи у фанни асосини яратган, узаро боглик булган фаолият ва иктисодий ибораларни куриб чикамиз.

Кибернетика - мураккаб динамик тизимларни оптимал ва максадли бошкариш хакидаги фандир.

Иктисодий кибернетика - иктисодиёт жараёнидаги бошкарувни тадкикот этиш услублар йигиндисига айтилади.

Бошкарув - бир тизимнинг иккинчи тизимга, унинг хадди-харакатини маълум йуналишда узгартириш учун максадли ахборотий таъсир курсатишни тушунилади.

Бошкарув жараёни - бошкарув субъекти (рахбар, аппарат, орган) бошкарув объектига (буйсунувчи, гурух, жамоа) унинг сифатий холатини узгартириш учун курсатилган максадли таъсирга тушунилади.

Менежмент - ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш ва фойдани юксалтириш максадида бошкарувнинг принциплари, услуб ва воситалар тупламига айтилади.

Бошкарув

субъекти

Бошкарув

объекти






1-расм. Бошкарув жараёни


Менежер - бошкарув санъатига эга булган малакали, доимий иш жойига эга булган мутахасисга айтилади.

Бизнесмен - капитал эгаси, даромад олиш учун фаолият курсатиш ва “пул килиш” маблаг ишлаб чикиш еки бошка сохага сарфлайдиган кимса.

Тадбиркор - узининг маблаги, таваккаллик асосида фойда олиш учун иктисодий фаолият курсатади.

Хар бир менежер етарли маблаг туплаган холда бизнесмен еки тадбиркор булиши мумкин, аммо хар бир бизнесмен еки тадбиркор менежер була олмаслиги мумкин.


Режалаштириш - “Нима киклиш керак ва нимага эришиш зарур”

Ташкил этиш - “Ресурслардан кандай фойдаланиш керак”

Бошкарув - “Режалаштиришни амалга ошириш”

Назорат - “Ходимларни ва ишни текшириш”


Бошкарув жараёни мохияти Анри Файоль иборасида акс эттирлган:

“Бошкариш - бор ресурслардан максимал имконият хосил килиб, корхонани максадга сари етаклаш”.





Структуралар

Молия

Хисоб

Маркетинг, бизнес-план

Мехнат ресурслари


Иктисодиет


Ташкил этиш, логистика


Коммуникациялар, хужжатлар айланиши


Дастурий-техник платформалар

2 - расм. Менежмент таркибий кисми.


2 – расмда ифодалангандек менежмент уз таркибига турли хил элементларни камраб олган. Бу холат «менежмент» ибораси «бошкарув» иборасидан анча кенглигини курсатади. Менежмент зарурий холатда ташкилотнинг ички мухитини узгартириш, олдинга куйилган максадга эришиш йулида уни ташкил этувчи – структура, ички ташкилий жараёнлар, технология, кадрлар, ташкилий маданият – элементларини мувофиклаштирувчи функциясини утайди. Бошкача килиб айтганда менежмент ташкилотда булиб, утадиган функционал жараёнларни бошкариб туради.

^ Ташкилот структураси (тузилма) ташкилотдаги алохида булинмаларни ажратиш, улар уртасидаги алокалар хамда булинмаларни бир бутунга бирлаштиришни ифода этади. Струтктура (тузилма)ни шакллантириш асосида ишларни лойихалштириш ётади. Ташкилотда фаолият автоном ишлаш тизими, конвейер, модуль ёки бригада шаклида олиб борилиши мумкин. Албатта, бу шаклларнинг узига яраша хусусияти борлигини менежмент хисобга олиб, зарурий холатда лойихалаштирилган ишлар тизимини кайта куриш такозо килинади.

^ Ички ташкилий жараёни – менежмент томонидан шакллантирилиб ва йуналтирилиб турилади хамда уз таркибига куйидаги жараёнларни камраб олади : мувофиклаштириш, карор кабул килиш, коммуникация.

Мувофиклаштирш учун менежмент ташкилотда икки хил русумдаги жараённи шакллантириш мумкин :

  • фармойиш, буйрук ва таклифлар билан хадди-харакатларни бошкариш;

  • меьёр ва коидалар тизимини ишлаб чикиш оркали корхона фаолиятини мувофиклаштирб туриш.

Технология – ташкилот томонидан яратиладиган пировард (фаолият, хизмат) техник воситалари ва услубларини ифода этади. Хар бир самарали ишлаб чикариш жараённи ташкил этиш заминида технология ётканлиги сабабли менежмент ушбу йуналишга алохида эътибор каратилиши керак. айникса замонавий, илгор технологиялар ташкилотнинг мухитига, инсонлар уртасидаги муносабатга кандай таъсир курсатиши хозирги кун долзарб муаммоларидан булиб хисобланилади.


Кадралар – хар бир ташкилотнинг асоси хисобланади. Шу сабабдан менежмент кадрларни шакллантириб, улар уртасидаги муносабатларни бир тизимга келтиради ва уларни ривожлантириш, укитиш хамда фаолият буйича усишни таъминлайди.

^ Ташкилий маданият – ташкилотнинг куп йиллик муносабатлари, кадриятлари ва ташки мухитга таъсир курсатувчи омиллар йигиндисидан иборат. Ташкилий маданият белгиланган меъёрлар, принциплар ва ишонч воситалари билан амалга оширилади ва корхона хакидаги фицо шаклланишига, ташки мухитдаги холатга мослашишига хамда ташкилотнинг фаолият курсатиш максадини белгилашга ёрдам беради.

Хар бир ташкилот бошкаларга нисбатан фарки булсада, аммо барчасида амалга ошириладиган бешта функционал жараёни гурухини ажратиб куриш мумкин :

  • ишлаб чикаришни бошкаруви ;

  • маркетингни бошкарувчи ;

  • молияни бошкаруви ;

  • персонални бошкаруви ;

  • эккаунтингни (хужалик фаолиятини тахлили ва учёти) бошкаруви.

Ушбу беш функционал жараёнлар менежментнинг бошкарув объекти булиб хизмат килади. 4-расмда самарали бошкарув тизимини шаклланиши схемаси келтирилган.

Хар бир ташкилот ташки мухит билан доимий равишда муносабатда булади ва узининг фаолиятини самарадорлигини ошириш учун ташки таъсир курсатувчи омилларни инобатга олиши керак.


Бошкарув тизими


Б
Максадга эришиш
ошкарув субъекти


Фаолиятнинг сифати

Тежаблилик









Бошкарув самарадорлиги



Бошкарув тизимининг реал самарадорлиги



Бошкарувнинг потенциал самарадорлиги






Ишлаб чикаришнинг технологик асосида узгариш

Ишчи кучининг сифатида узгариш

Ички ва ташки социал-иктисодий шароитлар

Бошкарув объекти


4 - расм. Реал самарадорлик бошкарув тизимининг шаклланиш схемаси

даврининг узига хос усуллари бор ва уларни хар бир ташкилот уз фаолиятида инобатга олиш керак.

Ташки мухитдаги узгаришлар буйича ташкилотларда икки хил усулдаги бошкарув тизимини куриш мумкин [ 4, 20 б.] :

  • механистик бошкарув русуми ;

  • органик бошкарув русуми.

Улар куйидаги тавсифий белгиларга эгадирлар :

Бошкарувнинг механистик русуми :

  • консерватив, узгармас структура (тузилма) ;

  • аник белгиланган, стандартларшган ва доимий вазифалар ;

  • узгаришлар билан карши курашади ;

  • ташкилотдаги хукмдорлик даражанинг иерархияси асосида амалга оширилади ;

  • назорат тизими асосан юкоридан пастга амалга оширишни кузда тутади ;

  • коммуникациялар русуми буйрук асосида ташкил этилади ;

  • коммуникациялар мазмуни асосан фармойиш, курсатма ва рахбарият томонидан кабул килинган карорлар оркали ифодаланади.

Бошкарувнинг органик русуми :

  • тузилмаси узгарувчан ;

  • каттик белгиланмаган вазифалар ;

  • узгаришга тайёр ;

  • хукмдорлик билим ва тажрибага таянган холда амалга оширилади ;

  • уз-узини назорат этиш ва хамкасблар томонидан назорат юритилиши;

  • коммуникациялар турли йуналишдарда олиб борилиши (вертикал, горизонтал, диоганал ва бошкалар) ;

  • коммуникация мазмунини ахборот ва маслахат ташкил этади.

3 – расмда хар бир ташкилотнинг бозор муносабатларига мувофиклаштиришнинг учта боглик вазифалари келтирилган.

Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш хам менежментнинг асосий обьекти булиб хисобланади.



Таъминот бозори




Капитал бозори




Таксимот бозори






















Ишлаб чикарувчи корхонанинг кайта структуралаш

















































1.Айланиш ва махсулот сифати буйича уринни таъминлаш




2.Харажатлар буйича ракобатбардошлик уринни таъминлаш




3.Корхонанинг ракобатбардош структурасини яратиш

  • ички ва ташки бозор учун маркетинг менежментини яратиш;

  • дуне стандартига нисбатан технологик урнини тахлили.




  • Фаолиянинг стратегик мухитини аниклаш;

  • Фаолиятнинг асосий мухитини кушимча харажат омилларидан халос килиш.




  • Тадбиркорлик бирликларини яратиш;

  • Бошкарувнинг окилона структураларини яратиш.



3 - расм. Бозорга мувофиклаштиришнинг учта боглик вазифа.


Таянч иборалар:

Ташкилот, инсонлар, вазифалар, бошкарув, менежмент, менежер, бошкарув объекти, бошкарув субъекти, бошкарув жараёни.


Назорат саволлари :



  1. Менежмент фани нимани ургатади ?

  2. Ташкилот нима ва унинг асосий белгилари нимадан иборат ?

  3. “Менежмент” ва “бошкарув” иборалар таърифи ва фаркини ифодаланг.

  4. Ташкилотнинг ичик мухит элементлари нимадан иборат?

  5. Бошкарувнинг русумлари нимадан иборат?



Похожие:

Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент назарияси.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент назарияси.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /2009 менежмент назарияси.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент асослари.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент ва маркетинг асослари.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /менежмент ва маркетинг асослари.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconКириш. Асосий тушунчалар ва белгиловчилар. Полимерларнинг тирик табиатдаги роли ва уларнинг кимёвий материалар сифатида ахамияти. Полимерлар хакидаги фаннинг ривожланиш тарихи

Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент асослари ва бошкарув карорлари.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент асослари.усл.кул.doc
Менежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти iconДокументы
1. /Менежмент асослари фанидан маърузалар матни.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации