Документы



Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш icon

Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш

НазваниеЕр-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш
Дата24.06.2013
Размер217.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш (4 соат)

5.1 Ер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари, уларнинг майдони таркиби, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши

5.2.Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби

5.3. Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлиги, уни ошириш йўллари

5.4. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри


5.1 Ер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари, уларнинг майдони таркиби, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши

Ернинг жамиятдаги аҳамияти беқиёсдир. Унда фуқаролар яшаши учун бинолар қурилади, турли маҳсулотлар етиштирилади. Демак, ернинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аҳамияти улкан. Чунки у шу тармоқнинг энг асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади. Ерга уруғ, кўчат экиб, ишлов бериш натижасида турли хилдаги маҳсулотлар етиштирилади. Демак, тармоқда етиштириладиган барча турдаги маҳсулотлар ердан, сувдан фойдаланган ҳолда олинар экан. Инглиз иқтисодчиси Уильям Петтининг айтишича, «ер – бойликнинг онаси…».

Республика деҳқончилиги суғоришга асосланган. Шунинг учун сув ҳам ер каби энг зарур восита ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигидан олинаётган маҳсулотлар, масалан, пахта, шоли, тамаки, сабзавот, полиз, маккажўхори, буғдой, арпа, ем-хашакларнинг аксарият қисми суғориладиган ерларда етиштирилади. Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган ялпи маҳсулотнинг 95 фоизга яқини суғориладиган ерлардан олинади. Саноатнинг қишлоқ хўжалик хомашёларига, аҳолининг эса озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилишида ер ва сувнинг аҳамияти жуда катта. Ерлардан, сувлардан қанчалик оқилона, самарали фойдаланилса, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми шунчалик кўпаяди, натижада юқорида таъкидланган талабларнинг қондирилиш даражаси ортади. Лекин ердан асосий восита сифатида фойдаланишда унинг бир қанча хусусиятларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир:

а) ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. Она замин табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Чунки у табиат маҳсули ҳисобланади. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни қондириш мақсадида хоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин;

б) ернинг табиат маҳсули эканлиги. Ерни табиат яратган. Шунинг учун унинг келажакдаги тақдири табиатга боғлиқ. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. Ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди;

в) ер - қишлоқ хўжалигининг абадий ишлаб чиқариш воситасидир. Республика ҳудудида мавжуд бўлган ерлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда биздан олдинги аждодлар фойдаланган, ҳозирги даврда биз фойдаланмоқдамиз, келажакда эса авлодларимиз фойдаланади;

г) ерни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида, яъни стационар ҳолатда оқилона фойдаланиш мумкин. Лекин машина ва тракторларни талаб этилган жойга олиб бориб, турли хилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб этилган жойга қуриш мумкин;

д) ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, яхши қараш натижасида унинг ошиб бориши. Дарҳақиқат, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўғитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лекин бошқа асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам эскиради.

Лекин ерга эътибор берилса, ундан фан-техника ютуқларини жорий этган ҳолда оқилона, самарали фойдланилса, унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Аммо бу, унинг унумдорлиги чекланмаган, дегани эмас. Шундай экан, ернинг унумдорлигидан тадбиркорлик билан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Қишлоқ хўжалигида ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлиги катта аҳамият касб этади. Ҳаётда тупроқ унумдорлигининг қуйидаги турлари мавжуд: табиий, сунъий ва иқтисодий унумдорлик. Тупроқнинг табиий унумдорлиги–табиат маҳсулидир. У табиатнинг таъсири натижасида узоқ йиллар мобайнида шаклланади. Унинг ҳолати қуёш нури ҳамда ёғингарчилик миқдорига, шамол ва сувларнинг таъсирига боғлиқдир. Уларнинг ижобий таъсирида тупроқ табиий унумдорлиги яхши бўлади. Сунъий ва иқтисодий унумдорлик эса инсон меҳнати натижасида шакллантирилиб, оширилиши мумкин. Жумладан, меҳнат, маблағ сарфлаб, ерларнинг ирригацион, мелиоратив ҳолатини яхшилаб, уруғ экиб, уларни ўғитлаш, яхши сифатли ишлов бериш орқали тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги юксалтирилиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларнинг сифати ҳам барча вилоятларда бир хилда бўлмай, бир-бирларидан фарқ қилади.

Масалан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг аксарият ҳудудларида экинларни суғоришда фойдаланиладиган сувларнинг сифати яхши, яъни уларнинг таркибида ҳосилдорликка салбий таъсир этувчи турли хилдаги минераллар кам, лекин Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳудудларида фойдаланилаётган сувларнинг таркибида хлор ва бошқа моддалар кўп. Шунинг учун ҳам уларнинг сифати ниҳоятда ёмон. Бундай ҳол қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмига, сифатига салбий таъсир кўрсатади. Келажакда ерларнинг унумдорлигини ошириш, сувларнинг сифатини яхшилашга қаратилган барча тадбирлар мажмуасини самарали амалга ошириш орқали зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини, миқдорини кўпайтиришга ва сифатини яхшилашга эришиш мумкин.

2006 йилнинг 1 январига республикамизнинг умумий ер майдони 44410,3 минг гектўрни ташкил этган. Шу майдон фойдаланувчилар бўйича қуйидагича тақсимланган (2-жадвал).

Республикада жами ер фондининг 56,3 фоизидан қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари, 18,9 фоизидан эса ўрмон хўжалиги корхоналари фойдаланмоқдалар. Лекин 2006 йилнинг бошига улар фойдаланаётган ерлар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ташкилотларига, аҳоли учун уй-жойлар, шаҳар хўжаликлари қурилишига ажратилиши муносабати билан 2004 йилдагига нисбатан 614,6 минг гектарга ёки 1,4 фоизга камайган. Бу жараён давом этаверади. Чунки келажакда ҳам республикамизда саноат, транспорт, алоқа тизими ривожланади. Аҳоли ўсиши натижасида уларнинг яхши яшаши учун қўшимча ер майдонлари ажратилаверади. Экологияни яхшилаш мақсадида табиатни муҳофаза этиш, соғломлаштириш учун қўшимча майдонлар ажратилади. Бу ҳаёт талабидир.

Республика ер фондининг 7,2 фоизидан ҳозирги даврда юқоридаги мақсадларни ҳал этишда фойдаланилмоқда. Шунинг билан бирга келажакда мамлакатимиз халқ хўжалигини ривожлантириш учун имкониятлар, жумладан, заҳирадаги ердан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ҳозирги даврда шундай ерларнинг умумий майдони 7.5 млн. гектарга яқин. Бу жами ер майдонининг 16.8 фоизини ташкил этади.

Лекин барча ер фондининг 75.2 фоизидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналари, ташкилотлари фойдаланмоқдалар. Шу майдоннинг 26694.1 минг гектари қишлоқ хўжалик ерлари ҳисобланади.


2-жадвал
^

Ўзбекистон Республикасининг ер фонди ва унинг фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши*






Ердан фойдаланувчилар

2004 йил

2006 йил

минг. га

фоиз

минг. га

фоиз




Жами ер фонди

Шундан

44405.0

100.0

44410.3

100.0

1

Қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари фойдаланаётган ерлар

25295.9

57.0

24968.6

56.3

2

Армон хўжалик корхоналари ерлари

8696.5

19.6

8409.2

18.9

3

Саноат, транспорт, мудофаа, алоқа ва бошқа ташкилотлар ерлари

1883.0

4.2

1928.1

4.3

4

Аҳоли яшаш жойлари

230.4

0.5

234.0

0.5

5

Заҳирадаги ерлар

7488.6

16.9

7469.6

16.8

6

Гидротехника ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ерлари

799.3

1.8

819.2

1.8

7

Табиат муҳофазаси, согломлаштириш ва маданий аҳамиятга эга ерлар

11.3

0.03

72.5

0.2

8

Бошқа ерлар

-

-

509.1

1.2

*Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат қўмитаси маълумотлари асосида

тузилган.


3-жадвал.

^ Республика қишлоқ хўжалик ерларининг таркиби



Қишлоқ хўжалик ер турларининг номи

2005й

2006 й.

минг га

% да

минг га

% да

Жами фойдаланилган қишлоқ хўжалик ерлари

Шундан: жами экин майдони

Ундан:

Суғориладиган экин майдони

Лалми ер майдони

Жами кўп йиллик дарахтзор ерлар

Яйловлар ва пичанзорлар

Бўз ерлар

26766.4

4061.9


3317.3

747.6

355.7

22271.0

77.8

100.0

15.1


12.4

2.7

1.3

83.1

0.02

26694.1

4056,2


3309,4

783,5

342,6

22209,7

85,6

100.0

15.1


12.3

2.9

1.3

83.1

0.03



Уларнинг таркиби қуйидагича:

  • ҳайдаладиган ерлар. Улар суғориладиган ҳамда лалми ерлардан ташкил топган, тупроғи энг унумдор ҳисобланади. Айниқса, суғориладиган ерларники. Бу ерларда сувдан фойдаланган ҳолда пахта хомашёси, шоли, буғдой, арпанинг асосий қисми, маккажўхори, картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Шунинг учун улардан йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Уларнинг майдони 4056,2 минг гектарни ташкил этади.

  • яйловлар ва пичанзорлар. Улар 22263.4 минг гектар. Бу ерларда чорва ҳайвонлари боқилиб, улар учун турли хилдаги ем-хашаклар етиштирилади. Бу ерларда асосан қўйчилик ривожланган.

  • кўп йиллик дарахтзорлар майдони, яъни боғзорлар, токзорлар, тутзорлар, дарахтзорлар майдони кўп йиллик дарахтзорлар билан 353 минг гектарга яқин майдон банд.

Шу ерлардан фойдаланган ҳолда хўжаликлар қайта ишлаш саноатини хомашё, аҳолини эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан талаб даражасида таъминлаш учун турли хилдаги маҳсулотлар етиштирмоқда. Республиканинг жами ер фонди ундан фойдаланувчилар бўйича 2006 йилда қуйидагича тақсимланган:

  • қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган барча корхоналарга, ташкилотларга 24968,6 минг га ер фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган. Бу ерлардан фойдаланган ҳолда (Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги, Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси, «Ўзпаррандасаноат», «Ўзгўштсаноат» уюшмалари ва бошқа ташкилотлар) турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирадилар;

  • ўрмон хўжалиги корхоналарига – 8409,2 минг га ер берилган;

  • шаҳар, саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқаларга – 2671,2 минг га ер берилган;

  • заҳирадаги ерлар – 7469,6 минг гектарни ташкил этади.

Ер майдонининг тақсимланиши келажакда у ёки бу соҳалар ривожланиши натижасида ўзгариши мумкин.

Республикамизда сув ресурслари манбалари чекланган. Уларнинг умумий миқдори 49,4 млрд. м3 атрофида бўлиши мумкин. Шундан 30,6 млрд. м3 ёки 61,9 фоизи йирик дарёларнинг сувидан, 16,5 млрд. м3 республика ҳудудидаги майда дарёларнинг сувларидан, қолган қисми эса ер ости ҳамда коллектор-зовурлардан олинадиган сувлардан иборат. Мавжуд сув ресурслари ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Шу сув ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлатилади. Сув ресурслари давлат муҳофазасида, мулкчилик шакллари бўйича тақсимланмаган.


^ 5.2. Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби

Ер, сув қишлоқ хўжалигининг энг асосий ишлаб чиқариш воситалари экан, улардан қандай фойдаланилганини билиш зарур. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:

а) ^ Умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти (фоизи). Унинг даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалигида ҳақиқатда фойдаланилган ер майдонини фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонига тақсимлаш лозим. Буни қуйидаги тенглик ёрдамида аниқлаш мумкин:

ЕФК = ёки х100;

Бунда: ЕФК–умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти, (фоизи);

ФЕ–қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдони, га;

ФМЕ – фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдони, га.

Бу кўрсаткич коэффициентда ёки фоизда аниқланиши мумкин. Уни аниқлаш натижасида ердан фойдаланишнинг тўлиқлик даражаси аниқланади. Уни ҳақиқий даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу кўрсаткични аниқлаш натижасида тармоқда (хўжаликда) қанча ердан фойдаланилган ва қанчасидан фойдаланилмаганлиги билинади. Шундан сўнг бундай ҳолнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

б) ^ Сувдан фойдаланиш коэффициенти. У ҳақиқатда суғорилган майдонни шу сув билан суғорилиши мумкин бўлган майдонга тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:

СФК=; ёки х100;

Бунда: СФК-сувдан фойдаланиш коэффициенти ёки фоизи;

СМ-ҳақиқатда суғорилган майдон, га;

СММ-суғорилиши мумкин бўлган майдони,га.

Буни аниқлаш натижасида сувдан фойдаланиш даражаси белгиланади. Бу кўрсаткични аниқлашда экинларга сув бериш меъёрига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки унга риоя қилинса, албатта, сувдан фойдаланиш даражаси юқори бўлади. Демак, унинг даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим. Агарда юқори бўлса, унда экин майдонлари сифатли суғорилган бўлмайди.

в) ^ Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражаси. Уни аниқлаш учун ҳақиқатда уруғ, чигит экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига тақсимланади. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:

ЕФС=

Бунда: ЕФС-ердан фойдаланиш сони, яъни 1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони;

УЭМ- бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га;

ФМ- фойдаланилган ер майдони, га;

Бу кўрсаткич ёрдамида бир майдонга неча марта экин экиб, фойдаланилганлик даражаси, яъни сони аниқланади. Демак, унинг сони бирдан кўп бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун мавжуд бўлган ерлардан бир неча марта экин экиб, ҳосил олишга интилиш лозим.

г) ^ Ер (экин) майдонларининг маҳсулдорлиги, ҳосилдорлиги. Бу кўрсаткич асосан экин турлари ҳамда умумий майдон бўйича, натурал ҳамда қиймат кўринишларида аниқланади, яъни улар 1 гектар фойдаланилган майдондан қандай маҳсулотларни қанча миқдорда (кг, цен, тонна) ҳамда неча сўмлик маҳсулот ёки фойда олинганлиги аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:

ЭХ= ;

Бунда: ЭХ- 1 га экин майдонидан олинган ҳосил миқдори, ц;

ЯХ- экин экилган майдондан олинган ялпи ҳосил миқдори, ц. ёки тоннада;

ЭМ- экин экилган ҳақиқий майдон, га.

Бу кўрсаткич ёрдамида 1 гектар экин экилган майдондан қанча миқдорда ҳосил олинганлиги экин турлари бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Унинг миқдори қанча кўп бўлса шунча яхши. Бу кўрсаткич у ёки бу экин экилган майдоннинг маҳсулдорлигини исботлайди. Жами экин майдонлари маҳсулдорлигини аниқлаш учун кўрсаткични қуйидаги қиймат кўрсаткичларида аниқлаш, бунинг учун ҳар бир экиннинг ялпи ҳосили қийматини аниқлаб олиш лозим. Сўнгра уларнинг йиғиндисини аниқлаш керак.

ЕМ = : :

Бунда: ЕМ- фойдаланилган ерларнинг маҳсулдорлиги. Яъни, бир гектар экин экилган ёки яйлов, пичанзор майдондан неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ҳамда соф фойда олинганлиги аниқланади;

ЯМК- олинган ялпи маҳсулот қиймати, сўмда;

ЭМ- экинлар экилган майдон, га;

ЯДК- олинган ялпи даромад суммаси;

СФ- олинган соф фойда суммаси.

д) ^ Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи маҳсулот миқдори, қиймат, даромад ва соф фойда суммаси қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланади:


СФС= : : :

Бунда: СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги;

ФСМ-фойдаланилган сув миқдори. Бу натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида қанча миқдорда пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотлар етиштирилганлиги ҳамда неча сўмлик ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аниқланади.

^ 5.4. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри

Янги асрда ёш, мустақил, келажаги порлоқ ва буюк республикамиз тинчликка, демократияга асосланган ҳолда сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан ривожланган давлатлардан бирига айланиши муқаррар. Бунинг учун эса у ўз ҳудудидаги барча бойликлардан оқилона, самарали фойдаланиши лозим, шу жумладан, ер-сув ресусрларидан ҳам.

2006 йилнинг бошида республикамизнинг жами ер майдони 44896,0 минг гектардан иборат. Ер мамлакатимизнинг умумий бойлиги эканлиги Республика Конститутциясида ва «Ер кодекси»да алоҳида таъкидланган. Ер -халқимиз ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асосидир. Ундан фақат бугунни эмас, келажак авлодларнинг ҳам манфаатларини кўзлаб, илмий асосланган ҳолда, оқилона, самарали фойдаланиш, уни муҳофаза этиш умуммиллий долзарб масала ҳисобланади. Ўта муҳим бу вазифа ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йилнинг 23 декабрида «Ер мониторинги тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлади. Ер мониторинги республика ер фондидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида илмий асосланган ҳолда аниқлаш, ерларга тўлиқ баҳо бериш (сифат ҳамда иқтисодий жиҳатдан), уларга таъсир этувчи салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини изчил тугатиш мақсадида ернинг ҳолатини кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган ахборотлар тизимидан иборатдир. Республикамизнинг барча ерлари мониторинг объекти ҳисобланади.

Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги, республикадаги бошқа манфаатдор Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади.

Низомда Вазирликлар ва идоралар фаолиятини ва ер мониторинги маълумотларини умумлаштиришдек муҳим вазифа Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси зиммасига юклатилган. Демак, юксак давлат аҳамиятига молик бўлган вазифани муваффақиятли ҳал этишда қўмита таркибидаги барча идоралар, ташкилотлар фаол қатнашишлари зарур. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «Ўздаверлойиҳа» институтининг Ер кадастри шўъба корхонаси ер мониторинги амалга оширилишини таъминлашга қуйидаги йирик масалаларни ҳал этиш билан ҳисса қўшмоқда. Қишлоқ хўжалик ерлари тупроқ мониторингини амалга ошириш учун тупроқшунослик тадқиқотларига оид тўпланган барча маълумотларни умумлаштириб, мониторинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида республика, вилоятлар ҳамда туманлар ҳудудида асосий майдонларни танлаш ва уларни асослаш; вақт ўтиши билан тупроқларнинг асосий хусусиятлари ўзгарганлигини исботловчи маълумотларни теран ва тўлиқ таҳлил этиш; тадқиқот олиб бориладиган асосий ҳамда экологик майдонларда тупроқларнинг ҳолатини исботловчи кўрсаткичлар мажмуасини асослаш, ташкил этиш ҳамда юритиш; тупроқнинг ҳолатини кузатиш, унга оид маълумотларни сифатли тўплаш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш керак. Бунинг учун қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларини сув ва шамол эрозияси таъсири оқибатида ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари шўрланганлик даражасининг ўзгариш жараёни мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари оғир металлар билан заҳрарланганлик ҳамда заҳарланганлик даражасининг ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг техноген ўзгариши мониторинги; нефть маҳсулотлари салбий таъсири натижасида тупроқларнинг ифлосланиши мониторинги; барча ўсимликларнинг оғир металлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг гербицит ва пестицидлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; минерал ўғитлардан фойдаланиш натижасида тупроқлар таркибидаги ўзгаришлар мониторинги амалга оширилади.

Илмий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим ҳисобланган бу ишларни ўз вақтида, сифатли бажариш учун малакали мутахассисларга эгамиз. Лекин, бу борада кўзланган мақсадга эришиш катта маблағни талаб этади. Бу маблағ эвазига эса корхонанинг моддий-техника таъминоти барпо этилиши ҳамда ривожлантирилиши лозим.

Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. Давлат ер кадастри юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат Назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилади.

Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат. Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер тузишни ташкил этиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида барча ташкилот, корхоналарда фуқароларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган. Давлат ер кадастри ернинг қийматини (баҳосини) аниқлашни тақозо этиб, ўз ичига олган бўлади. Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда, ер участкалари бериш (сотишда) ва уларни олиб қўйишда, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилашда, ер тузиш ишларини ўтказишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий тартибда татбиқ этилади. Давлат ер кадастри бутун республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат ер кадастри ва ер тузиш хизмати органлари (Давлат ер қўмитаси) томонидан юритилади.

Демак, ер кадастри қуйидагилардан ташкил топади:

  • ердан фойдаланувчилар;

  • ер майдони, унинг таркиби, сифати;

  • ерни иқтисодий баҳолаш.

Ерларни иқтисодий баҳолаш бир қанча иқтисодий муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим. Энг аввало, ер умумхалқ, давлат мулки сифатида баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. Шунда мамлакат миллий бойлигининг таркиби–ернинг қийматини, улушини аниқлаш имконияти яратилади. Шунинг билан биргаликда ернинг асосий восита сифатида баҳоланиши ҳам ҳал этилиши лозим. Юқоридаги муаммоларнинг ҳал этилиши бозор иқтисодиёти шаклланаётган Ўзбекистонда ҳам ер муносабатларини такомиллаштиришга муайян ҳисса қўшиши мумкин.

Республикада қишлоқ хўжалик ерларининг қийматини баҳолаш мақсадида 1998 йилда «Услубий қўлланма» ишлаб чиқилган. Унда суғориладиган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш тартиби батафсил ёритилган.

Суғориладиган ерларнинг қийматини аниқлаш учун:

- барча суғориладиган майдонларнинг тупроқлари турлари бўйича, уларнинг барча хусусиятларини, ҳолатини эътиборга олган ҳолда бонитировка қилиниб, бонитет балли ишлаб чиқилди. Барча хусусиятлари бўйича энг унумдор, яхши тупроқ 100 балл қилиб белгиланган. Айрим хусусиятларини (шўрланганлик, тошлоқ, эрозия…) эътиборга олган ҳолда тупроқнинг банитет балли пасайиб боради; бу ҳол тупроқнинг табиий унумдорлгини ифодалайди;

табиий унумдорликка асосланган ҳолда иқтисодий омиллар (инвестицияларни амалга ошириш натижасида меҳнат маблағ, техника…) таъсирида етиштирилиши мумкин бўлган маҳсулотнинг меъёри аниқланган. Барча омиллардан оқилона фойдаланиш натижасида 1 балл 40 кг. пахта хомашёсини етиштириш қобилиятига эга эканлиги ҳисоб-китоблар асосида аниқланган. Демак, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган барча омиллар меъёр доирасида бўлса, у тупроқнинг 1 балли 40 кг. пахта етиштириш имкониятига эга экан.

  • қишлоқ хўжалигининг жойлашишини, ихтисослашишини эътиборга олган ҳолда 1га-га, 1 ц-га сарфланиши мумкин бўлган харажатлар меъёри ишлаб чиқилган;

  • тупроқнинг иқтисодий унумдорлигига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг миқдори, уларни сотиш каналлари бўйича ўртача сотиш баҳоларини эътиборга олган ҳолда меъёрий ялпи маҳсулот қийматини аниқлаш тартиби кўрсатилган.

  • юқоридагиларга асосланган ҳолда ҳар бир гектар суғориладиган майдондан олиниши мумкин бўлган соф фойда миқдорини аниқлаш тартиби ҳам кўрсатилган. Шуларга асосланган ҳолда 1 гектар суғо- риладиган ернинг баҳосини (қийматини) ушбу формула ёрдамида аниқлаш мумкин:

Ек=.

Бунда: Ек- 1 га ернинг қиймати (сўмда);

СФм- олинадиган соф фойда меъёри (сўмда);

К- ерларнинг ҳолатларини ифодаловчи коэффициент;

Сф- банк ссуда капиталининг йиллик фоизи (фоизда).

Шу формуладан фойдаланган ҳолда хўжаликнинг 80 баллга эга бўлган 1 гектар ери баҳосини аниқлаш керак бўлса, шу бир гектар ердан олиниши мумкин бўлган ялпи маҳсулот қийматидан меъёрий харажатлар суммасини айириб, олиниши мумкин бўлган соф фойда суммаси аниқланади. Бу майдон кам шўрланган, ундан 25 центнер пахта ҳосили олиш мумкин, дейлик. Агарда ҳар бир тонна пахта 2004 йил харид баҳоларида 104,6 минг сўмга сотилса, унда 267,5 минг сўмлик (2,5тх104,6) ялпи маҳсулот олиш мумкин. Ҳар бир тонна пахта хомашёсини етиштириш учун 90,0 минг сўм харажат қилинадиган бўлса, шу майдондан (2.5*(104.6-90.0))=36.5 минг сўмлик соф фойда олиш мумкин. Банк ссуда капиталининг йиллик фоизи 30 фоиз бўлса, 1 га ернинг қиймати:

Ек= *100=103,41 минг сўмга тенг бўлар экан.

Агарда шу майдон ҳар томомлама яхши бўлса (Қ-1.2), унда унинг қиймати ((36.5*1.2)/300)*10=146 минг сўмга тенг бўлади. Ер майдони кам шўрланганлиги учун унинг қиймати 42,.6(146,0-103,4)минг сўмга арзонроқ экан.

Лекин ер ресурсларининг чекланганлиги ва уларга нисбатан бозор талаби оша бориши натижасида уларнинг қиймати янада юқори бўлиши мумкин. Шундай тартибдан фойдаланган ҳолда ширкат хўжаликларининг суғориладиган ерлари қиймати аниқланиб, улар хўжаликнинг «пай фонди» таркибига қўшилган.

Лекин келажакда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнида ерларнинг қийматини аниқлаш тартибини такомиллаштириш лозим. Бунда ер рентасига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Чунки давлат мулкнинг эгаси сифатида мутлақ ер рентасини олиши, дифференциал ренталар эса ер эгаси билан ундан фойдаланувчилар ўртасида тақсимланиши лозим. Шу билан биргаликда бозор шароитида ерга бўлган талабни ҳам эътиборга олиш зарур.

Давлат ер кадастрини юритиш топография – геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника жиҳатидан ва бошқа йўналишда текшириш ва изланишлар олиб бориш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ҳамда мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олиш билан таъминланади. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри «Ер кадастри» қонуни асосида амалга оширилади.

^ Таянч иборалар:

Ер фонди, қишлоқ хўжалик ерлари, тупроқнинг сунъий ва иқтисодий самарадорлиги, ердан фойдаланиш иқтисодий самарадорлиги, ер мониторинги, ер кадастри, ернинг қийматини иқтисодий баҳолаш.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Ер ва сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти қандай?,

2. Ер ва сувларнинг таркиби, уларни хусусиятлари нималардан иборат?

3. Ер кадастри, унинг таркиби, амалга оширилиши ҳақида нималарни

биласиз?

4.Ер мониторинги, унинг мазмуни ҳақида-чи?

5.Ер ва сув ресурсларидан фойдалниш даражасини ҳамда

самарадорлигини оширишнинг қандай йўллари бор?

6. Ер кадастри маълумотлари қандай йўллар билан тўпланади?



Похожие:

Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconҚишлоҚ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараҚҚиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш
Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconМоддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан самарали фойдаланиш таҳлили
Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳарактерловчи курсаткичлар тизими
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconМоддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан самарали фойдаланиш таҳлили
Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳарактерловчи курсаткичлар тизими
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш icon20. 02. 2006 й. N 27 давлат ахборот ресурслари іамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни
Мазкур Єарорга Ўзр вм 16. 02. 2007 й. 34-сон Єарорига мувофиє ўзгартиришлар киритилган
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconҚишлоҚ хўжалигининг асосий ва айланма фондлари, улардан самарали фойдаланиш
Асосий ва айланма фондлар (воситалар) ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти ва туркумлаштирилиши
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconЎзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445
Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш Бош дирекциясини тугатиш ва унинг таркибига кирувчи минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш...
Ер-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш iconТабиий ресурслар ва улардан файдаланиш IX табиий, моддий мећнат ресурслари. Ресурслар тавсифномаси
Инсоннинг моддий манфаатини ќондириш учун фойдаланадиган табиат объектлари табиий ёки табиат ресурслари деб аталади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации