Документы



2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил icon

2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил

Название2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил
Дата24.06.2013
Размер70.22 Kb.
ТипДокументы
скачать

Истеъмолчилар эҳтиёжларини қондиришнинг асосий омиллари.

РЕЖА:

1.Истемолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш ва унинг эҳтиёжини қондириш.

2.Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш.

3.Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил

қилиш.


1.Истемолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш ва унинг эхтиёжини қондириш.

Замонавий харидор маҳсулотларнинг савдо маркасининг ишлаб чиқарувчиларнинг баҳолар ва товар етказиб берувчиларнинг кўп микдордаги сони билан тўқнаш келмокда. Бундай шароитда истеъмолчи қандай қилиб ўз танловини амалга оширади:

Биринчи навбатда истеъмолчи қайси бир таклиф максимал қимматдорликка эга эканлигини аниқлаш лозим .Харидор қимматдорликни максималлаштиришга товарларни қидириш учун қулай бўлган харажатлар доирасида ўз билимининг чекланганлиги даромадлар даражасининг чекланганлиги асосида эришади.Истеъмолчи томонидан ҳис қилинадиган қимматдорлик (қиймат) маҳсулотнинг умумий қимматдорлиги билан унинг умумий харажатлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади.Харидор учун умумий қимматдорлик харидорнинг маҳсулот ёки хизматни сотиб олишда олиш мумкин бўлган фойдаларнинг йиғиндисидир. Истеъмолчиларнинг умумий харажатлари эса маҳсулот ёки хизматларни олишда ва улардан фойдаланишда харидор томонидан сарфланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади.

Харидорлар бундан ташқари қўшимча хизматлар шароитини хам куриб чиқишади. Истеъмолчиларнинг харид бўйича қониқиш даражаси истеъмолчининг кутиш натижалари сотиб олинган маҳсулотнинг реал сифати орасидаги нисбат сифатида аниқланади. Истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш жараёнида бир қатор муаммолар хам юзага келади. Истеъмолчилар компания фаолиятининг бирор элементи тўғрисида ўз қониқиш даражасини аниқлашда баҳолашнинг бошқа мезонлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Маҳсулот қимматдорлигини яратиш занжирининг асосчиси Гарвард Университетининг олими Майкл Форте ҳисобланади. Хар қандай компаниянинг бизнесини турли хил фаолиятларининг мураккаб системаси сифатида қараш мумкин (лойихалаштириш, ишлаб чиқариш, бозорни ўрганиш, товарларни етказиб бериш ва сотишдан кейинги хизматларни кўрсатиш).Қимматдорликларни яратиш занжири ўзаро боғланган 9та стратегик фаолият турини ўз ичига олади. Занжирнинг 5та звеноси асосий, қолганлари эса ёрдамчи ролини ўйнайди. Компаниянинг асосий фаолият турларига қўйидагилар киради :

1.Материалларнинг кетма-кет келтирилиши (ички логистика).

2.Материалларни пировард маҳсулотларга айлантириш ( ишчи

операциялари ).

3.Пировард маҳсулотларни ташиш ( ташқи логистика ).

4.Маркетингни амалга ошириш ( маркетинг ва сотиш ).

5.Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш ( сервис ).

Ёрдамчи фаолият турлариги қўйидагилар киради :

1.Хом ашё материалларини харид қилиш .

2.Технологияларни ривожлантириш .

3.Инсон ресурсларини бошқариш .

4.Компаниянинг инфраструктураси .

Компаниянинг инфраструктураси ўз ичига умумий бошқариш, режалаштириш, молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби, юридик қўллаб қўвватлаш, давлат муассасалари билан муносабатлар ва бошқалар киради. Компаниянинг вазифаси юқорида баён этилган занжирнинг хар бир буғинидаги ҳосил бўладаган харажатлар ва қийматларни таҳлил қилиш ва компаниянинг фаолият самарадорлигини ошириш йўлларини қидиришдан иборатдир.

Бундан ташқари компания ўз рақобатчиларнинг харажатлари самарадорлигини баҳолаши ва уларни ўз кўрсаткичлари билан таққослаши лозим. Бизнес жараёнларининг ҳал қилувчи йўналишлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади :

1.Янги маҳсулотни сотиш жараёни. Бу жараёнга қисқа муддатларга бюджет томонидан белгиланган доираларда юқори сифатли маҳсулотни тадбиқ этиш, конструкциялаш ва ишлаб чиқариш ни бошлашга қаратилган барча фаолият киради .

Моддий ишлаб чиқариш захираларини бошқариш жараёни. Моддий ишлаб чиқариш захиралари, ярим фабрикатлар, пировард маҳсулотнинг бошқариш зарур бўлган жўнатмаларни таминлаш ва омбор харажатларини минималлаштиришга йўналтирилган барча фаолият турлари киради.

Буюртма ва пулларни кўчириш жараёни. Бу жараёнга буюрмаларни олиш, маҳсулотни ўз вақтида жўнатиш, тўловларни назарот қилишга йўналтирилган барча фаолият турлари киради.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жараёни.

Компаниянинг пировард муваффақиятига эришиш учун рақобатчи-ларнинг устунликларини излаш ва топиш дистрибьюторлар, истеъмол-чилар, товар етказиб берувчилар томонидан қийматни яратиш занжирини ўрганиш лозим. Қаттиқ рақобат шароитида кўпчилик компаниялар маълум бир дистрибьюторлар ва товар етказиб берувчилар билан доимий асосда ишлар экан, қийматни истеъмолчиларга бериш ва яратиш системасини шакллантиради.


^ 2.Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш.

Хозирги вақтда компаниялар «Навбатдан кетиб қолиш» коэффициентига катта этибор беришлари зарур (уларнинг истеъмолчи-ларни йўқотиш даражаси). Бунинг учун компаниялар бу коэффициентни камайтириш учун махсус чора тадбирларни амалга ошириши керак:

1.Компания истеъмолчиларни ушлаб туриш коэффициентини аниқлаши ва ўзгартириши лозим. Даврий нашр учун (газета ёки журнал) ўқувчиларни ушлаб туриш кўрсаткичи бўлиб, обунанинг бир маромдаги тиражи ҳисобланади. Олий укув юртлари учун эса 1-курсдан 2-курсга ўтган студентлар сони ёки ўқишга кирган абитуриенлар ва битирувчи-ларнинг нисбати мисол бўла олади.

2.Компаниялар истеъмолчиларни йўқотиш сабабларини аниқлаш керак ва уларни бартараф қилиши керак .

3.Истеъмолчиларнинг кетиши билан боғлик бўлган фойданинг камайишини ҳисоблаш лозим.

4.Компания бошқаришда камчиликларни бартараф қилиш кийматини аниқлаш лозим.

Компаниянинг мақсади унинг ходимларининг истеъмолчилари билан ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Истеъмолчи номсиз бўлиши мумкин, мижоз эса ўз номига эга бўлади. Истеъмолчилар катта сегментнинг бир қисми ҳисобланади .

Мижозларга хизмат кўрсатиш эса якка ҳолда амалга оширилади. Истеъмолчига эркин бўлган исталган ходим хизмат кўрсатиши мумкин, мижозларга эса малакали маҳоратли ходимлар хизмат кўрсатади.


^ 3. Қулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил қилиш.

Қулай истеъмолчи деб узок муддат давомида даромад келтирувчи шахс савдо ташкилоти ёки компанияси тушунилади. Кўпчилик компания-лар индивидуал истеъмолчининг рентабеллигини аниқлашга қодир эмас. Компаниянинг кийматни яратиш бўйича имкониятлари канча юқори булса, фойда хам шунча юқори бўлади.Компаниянинг халқаро операциялари канчалик самарадорлирок бўлса, унинг рақобат устинлиги шунча юқори бўлади. Компаниялар ўз фаолияти давомида етарли равишдаги рақобат устунлигини яратишади. Муваффақиятга эришган компаниялар истеъмолчиларга юқори қимматдорли маҳсулотларни таклиф қилади, такрорий харидларни таъминлайди ва юқори фойдага эришади. Харидорлар эса ўз навбатида юқори сифатли маҳсулотлар ва юқори хизмат кўрсатиш даражасини кутишади.

Пировард натижада маркетинг қулай истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб туриш санъати ҳисобланади. Замонавий менежерлар маҳсулот сифатини яхшилаш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишни устивор йуналиш сифатида қарашади. Кўпчилик Япония компаниялари ўз мувоффакиятларига маҳсулотнинг юқори сифати орқали эришишган. Агар компания юқори фойда даражасини сақлаб қолмоқчи бўлса ёппасига сифатни бошқариш системасини қабул қилишга мажбур. Ёппасига сифатни бошқариш барча ташқилий жараёнлар, маҳсулотлар ва сервиснинг сифатини узлуксиз оширишнинг умумий ташкилий усули ҳисобланади. Кимё бозорида рақобатчига эга бўлмаган товарларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга интилиш компанияларга юқори сифатли маҳсулот учун мукофот беришни кўзда тутади.

Маҳсулотларнинг юқори сифатига эришиш юқори баҳоларни ушлаб туриш ва харажатларни камайтириш орқали истеъмолчиларнинг эҳтиёжини юқорироқ даражада қондириш имконини беради. Сифатли назорат қилиш бўйича Америка жамиятининг бутун дунёда қабул қилинган сифатга бўлган таърифи қўйидагича:

Сифат - маҳсулот ёки хизматнинг хоссалари ва тавсифномалари йиғиндиси бўлиб ифода этилган ёки кўзда тутилаетган эҳтиёжларни қондира олиш хусусиятига асосланади .

Маҳсулотларнинг сифати ва ишлаб чикарилиши билан қизиқмайдиган маркетинг бўйича мутахасислар фирмалар учун ортиқча бўғин ҳисобланади .


Қисқа хулосалар.

1. Компаниянинг пировард муваффақиятига эришиш учун рақобатларнинг устунликларини излаш ва топиш дистрибьюторлар, истеъмолчилар, товар етказиб берувчилар томонидан қийматни яратиш занжирини ўрганиш лозим. Қаттиқ рақобат шароитида кўпчилик компаниялар маълум бир дистрибьюторлар ва товар етказиб берувчилар билан доимий асосда ишлар экан, қийматни истеъмолчиларга бериш ва яратиш системасини шакллан-тиради .

2. Компаниянинг мақсади унинг ходимларининг истеъмолчилари билан ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Истеъмолчи номсиз бўлиши мумкин, мижоз эса ўз номига эга бўлади. Истеъмолчилар катта сегментнинг бир қисми ҳисобланади .

3. Маҳсулотларнинг юқори сифатига эришиш юқори баҳоларни ушлаб туриш ва харажатларни камайтириш орқали истеъмолчиларнинг эҳтиёжини юқорироқ даражада қондириш имконини беради


Таянч иборалар.


1Истеъмолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш тушунчаси.

2.Истеъмолчи эҳтиёжини қондириш тушунчаси.

3.Истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб қолиш тушунчаси.

4.Мақсадга мувофиқ истеъмолчи.

5.Тоталь сифатни бошқариш тушунчаси.

Назорат ва мулохаза саволлари.

1.Товар қимматдорлиги нима?

2.Истеъмолчи эҳтиёжини қондириш нима?

3. Бизнес жараёнларининг ҳал қилувчи йўналишларини изоҳлаб беринг?

4.Маҳсулот қимматдорлигини яратиш занжири деганда нимани тушунасиз?

5.Қимматдорликларни яратиш занжирининг ўзаро боғланган стратегик фаолият турларини изоҳлабберинг?

6.Истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб қолиш нима?

7. Навбатдан кетиб қолиш коэффициенти тушунчасини изоҳлабберинг?

8. Қулай истеъмолчи деганда нимани тушунасиз?

9.Мақсадга мувофиқ истеъмолчи таърифини беринг?

10.Тоталь сифатни бошқариш нима?



Похожие:

2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconДокументы
1. /Жиноят процессида ушлаб туриш.doc
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconДокументы
1. /4ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА УШЛАБ ТУРИШ.doc
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconАграр саноат корхоналарига инвестициялар жалб этиш зарурияти
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз иктисодиётига хусусан қишлоқ хўжалиги тармоқларига мўлжалланган стратегик шерик чет эллик инвесторларни...
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconЎзбекистон республикасининг єонуни 26. 04. 1996 й. Истеъмолчиларнинг іуєуєларини іимоя єилиш тўЈрисида
Ушбу Єонунда єўлланиладиган асосий тушунчалар 2 модда. Истеъмолчиларнинг хуєуєларини
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconМиқдорий таҳлил. Тасниф Гравиметрик таҳлил. Таҳлил учун намуна олиш. Гравиметриянинг асосий амаллари

2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconДокументы
1. /11 АЛ КХК проф жалб этиш.doc
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconДокументы
1. /11 АЛ КХК проф жалб этиш.doc
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил icon23. 07. 1997 й. N пф-1823 ахборот тизимлари соіасини єайта ташкил этиш ва бошєаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўЈрисида
Почта алоєасини, ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни бошєаришни янада такомиллаштириш, бозор муносабатларини ривожлантириш,...
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconДокументы
...
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил iconПресс-релиз жорий йилда Республика бўйича 817 та
Оромгоҳларнинг 221 таси шаҳардан ташқарида жойлашган, уларга 146167 нафар болалар жалб этилади. 595 та кундузги оромгоҳлар мактаблар,...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации