Документы



4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари icon

4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари

Название4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Дата24.06.2013
Размер295.79 Kb.
ТипДокументы
скачать

ҚишлоҚ хўжалигида мулк ва тадбиркорлик шакллари (6 соат)



    1. Мулк ва тадбиркорлик ҳақида тушунча, унинг иқтисодий негизи, шакллари.

    2. Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари.

4.3. Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши.

4.4. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари.

4.5. Фермер хўжагининг ҳуқуқий, иқтисодий асослари, уларни ташкил этиш тартиби.

4.6. Республикада фермер хўжаликларини ривожланиши ҳамда самарадорлиги.

4.7.Ўзбекистонда фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари.


^ 4.1. Мулк ва тадбиркорлик ҳақида тушунча, унинг иқтисодий негизи, шакллари

Қишлоқ хўжалигининг асосий мақсадига эришиш тармоқда тадбиркорлик фаолиятлари амалга оширилишини тақозо этади. Тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш натижасида фойда ёки даромад олишга қаратилган ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик қишлоқ хўжалигида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бу жараёнда улар Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида»ги, «Корхоналар тўғрисида»ги ҳамда «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунлари талабларига қатъий риоя этишлари зарур. Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса мулк ташкил этади. Мулк Ўзбекистон Республикасида қонунга биноан қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

  1. ^ Хусусий ҳамда шахсий мулк. Бу шаклдаги мулк эгаси ўз мол-мулкига хусусий, шахсий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларига эга. Хусусий ҳамда шахсий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ўз меҳнати ва ёлланма меҳнатни қўллаши орқали шаклланади.

  2. ^ Ширкат (жамоа) мулки. Бу мулк таркибига қишлоқ хўжалигида жамоа корхоналарининг, ширкат ва оила мулки ҳисобланган фермер, деҳқон хўжаликларининг, ижара корхоналарининг ҳамда бирлашмаларнинг мулклари киради.

  3. ^ Аралаш мулк. Бу мулк турли хилдаги мулкчилик шаклларининг ўзаро манфаатли уйғунлашиши натижасида шаклланади. Жумладан, республика қишлоқ хўжалигидаги жамоа, ширкат ва давлат мулкчилигига асосланган хўжаликларнинг чет эллардаги корхоналар билан бирикиб фаолият юритиш мақсадида ташкил этган қўшма корхоналари.

  4. ^ Давлат мулки. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган давлат корхоналарининг мулки.

  5. Бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар, юридик ҳамда жисмоний шахслар мулки. Мулкчиликнинг бу шаклига асосланган ҳолда чет давлатлар, халқаро ташкилотлар, юридик ҳамда жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган мустақил корхоналарни ёки ўз бўлимларини, ваколатхоналарини ташкил этишлари мумкин.

Қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқ объектлари қуйидагилар ҳисобланади:

- бино ва иншоотлар, уй-жойлар;

- куч ва ишчи машиналар, жиҳозлар;

- транспорт воситалари, асбоб-ускуналар;

- ҳисоблаш, компьютер техникалари;

- ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари;

- ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар;

- кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токлар, тутлар);

- етиштирилган маҳсулотлар;

- пул маблағлари, қимматли қоғозлар;

- ёнилғи, ёқилғи ва ёғловчи материаллар;

- маҳаллий ва минерал ўғитлар, кимёвий воситалар;

- ем-хашак, озуқа, кўчат, уруғликлар;

- ишчи-хизматчиларнинг қобилиятлари…

Тадбиркорлар ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун четдан ўзгаларнинг маблағларини ҳам жалб этишлари мумкин. Тадбиркорларнинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, уни ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясида, «Мулк тўғрисида» ги қонун ва бошқа қонунларда батафсил ёритилган.

Мавжуд бўлган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда аграр-иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида республика қишлоқ хўжалигида турли мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг қуйидаги шакллари фаолият кўрсатмоқда:

  • давлат, жамоа ва кооператив (ширкат)ларнинг мол-мулкларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш асосида бир гуруҳ фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга оширилаётган жамоа тадбиркорлиги;

  • фуқаро шахсий ва хусусий мол-мулки асосида ёлланма, шахсий меҳнатга асосланган ҳолда амалга оширилаётган тадбиркорлик;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг (республика ҳамда хорижий давлатларнинг) мол-мулкларини қонунларда белгиланган тартибда жалб этиш асосида амалга оширилаётган ҳамкорликдаги тадбиркорлик.

Республика қишлоқ хўжалигида ҳозирги даврда юридик ҳамда жисмоний шахс мақомига эга бўлган тадбиркорликнинг қуйидаги субъектлари ҳамда шакллари фаолият кўрсатмоқда:(2-чизма)

4.2. Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари

Республика қишлоқ хўжалигида 1991 йилдан бошлаб сиёсий, иқтисодий ижтимоий аҳамиятга эга бўлган туб аграр-иқтисодий ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Давлат бош ислоҳотчи бўлган бу жараёнда тармоқдаги давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқаришга, негизида нодавлат мулкчиликни ва шунга асосланган нодавлат хўжаликларини ташкил этишга асосий эътибор қаратилмоқда. Бунда ерга умуммиллий бойлик сифатидаги давлат умумхалқ мулкчилиги сақлаб қолинмоқда. Бошқа мулклар эса давлат тасарруфидан босқичма-босқич чиқарилиб, хусусийлаштирилмоқда. 1990 йилда давлат мулкчилигига асосланган хўжаликлар, яъни совхозлар 1038 та эди. Улар Ўзбекистонда XX асрнинг 30-йилларида ташкил этила бошланган. Республиканинг Қарши ва Мирзачўл, Сурхон-Шеробод, Марказий Фарғона ҳудудларида янги ерларни ўзлаштириш натижасида кенг миқёсда давлат хўжаликлари ташкил этилди. Давлат хўжаликлари – совхозлар ташкил этилишида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ эвазига ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда юритиш учун зарур бўлган барча ишлаб чиқариш воситаларини давлат томонидан ўрнатилган улгуржи баҳоларда сотиб олишарди. Улардан фойдаланган ҳолда фаолият юритиб, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларини давлат томонидан белгиланган харид нархларда давлат ташкилотларига сотарди. Олинган ялпи маҳсулот ҳамда фойда суммалари давлат молия-иқтисод органлари томонидан ўрнатилган тартибда тақсимланарди. Бунда асосий эътибор давлат манфаатларини ривожлантиришга қаратилган, давлат хўжаликларига тўлиқ эркинлик, яъни мустақиллик берилмаган эди. Шунинг учун улар юқори ташкилотлар томонидан белгиланган қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланар эдилар. Улар асосан пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, республикада етиштирилаётган маҳсулотларнинг сезиларли қисмини ишлаб чиқарардилар.




2-чизма

Ў
збекистон Республикаси қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорлик субъектлари, ҳамда шакллари


Бу хўжаликлар 1990 йилга келиб, республикада етиштирилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 37,5 фоизини етиштирдилар. Лекин улар иқтисодий негизи, фаолият юритиш мазмуни бўйича эркин бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермасди. Шунинг учун ҳам давлат мулкчилигига асосланган совхозлар негизида туб ташкилий, иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши зарур бўлди. Ислоҳотлар жараёнида уларнинг негизида даставвал жамоа хўжаликлари (колхозлар), кейинчалик ширкатлар ҳамда мустақил фермер хўжаликлари ташкил этилди.

Республика ҳукумати қишлоқ хўжалиги олдидаги муҳим вазифаларни эътиборга олган ҳолда бир қанча муаммоларни ўз зиммасига олган. Бунда давлат бош ислоҳотчи эканлигини исботламоқда. Ҳозирги даврда республика ҳукумати аграр сиёсатининг стратегик йўналишларини ҳамда тактикасини белгилаб, уни таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш чораларини кўрмоқда. Ҳукуматнинг асосий эътибори қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари ягона фан-техника сиёсатига асосланган ҳолда ривожланишини таъминлашга қаратилган. Бу ниҳоятда муҳим муаммо ҳисобланади. Чунки фақат илм-фан, янги, самарали техника ҳамда илғор технология барча ютуқларнинг асосий негизидир. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида Республика ҳукумати қишлоқ хўжалигида давлат хўжаликларини сақлаб, уларнинг фаолиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқда. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигида давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг янги маркази ташкил этилган. Марказ таркибида илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда давлат хўжаликлари мавжуд. 2002 йилнинг бошига марказ таркибида 100 тага яқин давлат хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Улар асосан давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар эвазига қишлоқ хўжалигининг ривожланишини таъминлайдиган қуйидаги илмий ғояларни яратиш, синаш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқдалар:

- уруғчилик, наслчилик, кўчатчилик, янги, сермаҳсул, тезпишар навларни яратиш, уларни ривожлантириш ғоялари, муаммолари;

- ирригация-мелиорация ишларини ривожлантириш муаммолари;

- иқтисодиётда эркин бозор иқтисоди муносабатларини яратиш ва уларни чуқурлаштириш муаммолари;

- янги техника, илғор технологияларни яратиш, агротехника тадбирларини такомиллаштириш муаммолари ва бошқалар.

Аграр иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда шаклланган давлат мулки ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилган давлат корхоналари давлат мулки асосида тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқига эга. Корхона ўз мол-мулки билан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқини амалга оширар экан, мазкур мулкка нисбатан ўз хоҳиши билан қонун доирасида фаолият юритади.

^ 4.3. Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши

Қишлоқ хўжалигида ўтган асрнинг 80-йиллари охири 90-йиллари бошида жамоа хўжаликлари ҳисобланган 887 та колхоз фаолият кўрсатиб, республикада етиштирилаётган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 35 фоизини берарди. Уларнинг иқтисодий негизини жамоа мулки ташкил этарди. Лекин мулкчиликнинг бу шакли унинг ҳақиқий мазмуни, моҳиятига мос эмасди. Чунки амалиётда улар давлат тасаруфида эди. Бундай ҳол бозор иқтисоди талабларига тўғри келмасди. Шу боис бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан тармоқдаги давлат хўжаликлари негизида жамоа хўжаликлари босқичма-босқич қайта ташкил этила бошланди.

Бу ўринда эслатиб ўтиш керакки, 1990 йилларгача улар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга маълум даражада ўз ҳиссаларини қўшганлар. Улар ўша йилларда тармоқда етиштирилаётган пахтанинг 41 фоизини, ғалланинг 37 фоизини, сутнинг 36 фоизини берарди. Лекин уларнинг фаолиятлари ҳам давлат хўжаликлари каби тўлиқ давлат томонидан бошқариларди, яъни уларда маҳсулотлар етиштириш жараёни давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, етиштирилган маҳсулотларни давлат ўз ташкилотлари ёрдамида ҳукумат томонидан белгиланган харид баҳоларида мажбурий равишда сотиб олар эди. Олинган ялпи ва соф даромад эса ҳукумат томонидан белгиланган тартибда тақсимланар эди. Бунда жамоанинг эрки, ҳуқуқи тўлиқ эътиборга олинмас эди. Демак, у хўжаликларда амалга оширилган иқтисодий муносабатлар бозор иқтисоди муносабатлари талабларига мос эмас эди. Бундай ҳолларни бартараф этиш мақсадида, аввало, жамоа мулкчилигига асосланган жамоа хўжаликларида ҳақиқий бозор иқтисоди муносабатларини барпо этишга алоҳида эътибор берилди. Бунда республикада амалга оширилаётган ер ислоҳотига асосланган ҳолда мавжуд жамоа хўжаликларига давлат мулки ҳисобланган ер фойдаланиш учун 10 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга ижарага берилди. Улар ердан фойдаланганлик учун белгиланган муддатда ижара ҳақи тўлайдиган бўлишди. Ижара ҳақи 1999 йилдан бошлаб ягона ер солиғи шаклида тўланадиган бўлди. Шу билан бирга «Мулк тўғрисида»ги қонун талабига мувофиқ у хўжаликларда ҳақиқий жамоа мулкчилиги ташкил этилмоқда. Мулкчиликнинг бу шакли жамоа хўжаликлари негизида ширкат хўжаликлари ташкил этиш орқали шакллантирилди. Унинг ҳуқуқий асоси яратилган. Олий Мажлис томонидан 1998 йилда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида»ги қонун, унинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамаси 1998 йилнинг 15 июлида қабул қилган 229-сонли қарори қабул қилинди.

^ Ширкат хўжалиги деб, қишлоқ хўжалик товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматларни бажариш мақсадида фуқароларнинг пайчиликка асосан оилавий пудрат асосида уюшиб, эркин, мустақил фаолият кўрсатадиган, юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритиш субъектига айтилади. Улар ўтиш даврида қишлоқ хўжалигида тадбиркорликнинг асосий, яъни йирик товар ишлаб чиқарувчи шакли бўлиб қолмоқда. Уларнинг ихтиёрига қишлоқ хўжалик ерларининг асосий қисми узоқ муддатга, яъни 10-50 йилга ижарага фойдаланишга берилмоқда. Уларнинг иқтисодий негизини, яъни мулкини пай (улуш) асосида ташкил этилган пайчиларнинг жамоа мулки ташкил этади. Ширкат хўжаликларининг барча мулки (ерларнинг қийматини қўшиб) аъзоларига пай шаклида бўлиб берилади. Шунинг натижасида ширкат аъзолари мулк эгаси бўлмоқдалар. Бу ҳол уларга барча мулкка эгалик қилиш, бу мулкдан тўлиқ ва самарали фойдаланиш имкониятини беради.

Мулк ва мулкий муносабатлар ниҳоятда мураккаб ҳамда муҳим масаладир. Уни талаб даражасида ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

2004 йилда қишлоқ хўжалигида Ҳукумат қарорлари асосида ташкилий ислоҳотлар жадал суръатларда давом эттирилди. Бунга 2004 йилнинг дастлабки 9 ойи ичида 323 та ширкат хўжаликлари сурункасига зарар кўриб ишлаганликлари учун тугатилганлиги яққол далил бўлади. Шунинг натижасида мамлакат қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган ширкат хўжаликларининг умумий экин майдони 2003 йилга нисбатан 23,8 фозига камайди. Ширкат хўжаликларида 2004 йилнинг 1 кварталида етиштирилган ялпи маҳсулотнинг салмоғи 2003 йилдагига нисбатан 0,6 фоизга камайган. Лекин жами ширкат хўжаликлари томонидан етиштирлиган ялпи маҳсулоти юқори кўрсатилган муддатда 16,6 фоизга ошган. Бу ширкат хўжаликларининг фаолиятини интенсив ривожланаётганидан далолат беради.

^ 4.4. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари.

Республика қишлоқ хўжалигида давлат раҳбарлигида, босқичма-босқич амалга оширилаётган иқстисодий ислоҳотлар натижасида мулкнинг хилма-хил турлари ва уларга асосланган корхона турлари шаклланган. Жумладан, хусусий мулкга асосланган фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда. Янги тахрирдаги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида, -“Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир”, деб тушунча берилган. Хозирги даврда фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигида хўжалик юритувчи субъект сифатида кичик, тадбиркорлик вакили ҳисобланади. Чунки 2005 йилнинг 1-июлига битта фермер хўжалигида ўртача 6,5 та ёлланма ишчилар сони тўғри келган. Фермер хўжалиги зиммасига қуйидаги вазифа қўйилган. Яъни узоқ муддатга ижара ерлардан, мавжуд бўлган барча ресурслардан йил давомида оқилона, тўлиқ ва самарали фойдаланиш натижасида ички ва ташқи бозор талабларини қондирадиган миқдорда, сифатли қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, истеъмолчиларга ҳолда етказиш ҳамда турли хилдаги хизматлар кўрсатиш оқибатида кўпроқ фойда олиш. Бу фермер хўжалигининг сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган асосий мақсадидир. Уни тўлиқ ҳал этиш учун фермер хўжалиги бир қанча муҳим вазифаларни амалга оширишни белгилаб олади:

- 30 йилдан 50 йилгача ижарага олинган ер участкасида, шу ҳақдаги шартномага ва ихтисослашувга мувофиқ ўз ишлаб чиқариш фаолиятини тўғри ташкил этиш;

- хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган барча ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг сифати, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайдиган турли хилдаги контрактация шартномаларини тўғри ва сифатли тузиш;

- экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг барча қоидаларига риоя этишга эришиш;

- ижарага олинган ер участкаларини йил давомида оқилона, тўлиқ, самарали фойдаланиш мақсадида унинг унумдорлигининг оширилишини таъминлайдиган ирригация-мелиорация тадбирларини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда уларни вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

- хўжалик фаолиятини самарали юритиш учун талаб этилган маблағларнинг миқдорини белгилаш ва уларнинг манбаларини оқилона аниқлаш, хўжаликда мавжуд бўлган барча ресурслардан самарали фойдаланишини таъминлайдиган тадбирларни аниқ ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этилишига эришиш;

- хўжалик уставида кўзда тутилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга қаратилган тадбиркорликни қАллаб, уларга камроқ меҳнат, маблағ сарфлаш эвазига ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга сифатли ҳолда етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш, мулкни мустақил, ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиш;

- тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари (пахта, дон) учун қишлоқ хўжалиги махсулоти назарда тутилган миқдорда, сифатда етказиб берилишини таъминлаш;

- ҳарид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс контрактлари тузиш;

- маркетинг ишларини амалга ошириб, сотадиган барча турдаги давлат буюртмасидан ташқари бажараётган ишлари ва кўрсатаётган хизматларига эркин нарх белгилаш;

- Ўз фаолиятининг барча соҳаларида фан ютуқларини, янги техника ҳамда самарали технологияларни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этиш;

- барча ходимларининг билим ва малакасини давр талабини эътиборга олган ҳолда ошириш, уларни маънавиятли, маърифатли, ҳалол, пок, муомалали яхши инсонлар бўлишини таъминлаши, улар меҳнатининг натижасига қараб моддий ва маънавий рағбатлантириш;

- солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида тўлиқ тўлаш;

- тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар асосида юритиш, кўпроқ пул даромадларни олиш, уларни мустақил тасарруф этиш, ҳажми чекланмаган миқдорда соф фойда олиш, унга эркин эгалик қилиш ва самарали фойдаланиш;

- акциялар ва турли хилдаги қимматли қоғозларни олиш;

- кичик бизнес корхоналари учун яратилган имтиёзлар ва переференцияларнинг барча турларидан имконият доирасида тўлиқ ва самарали фойдаланиш;

- ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этиш учун судга мурожаат этиш, зарур бўлган ҳолларда фермер хўжалигини давлат бош ислоҳотчи, қонун устиворлиги, эркинлик ҳамда мустақиллик ва бошқа томонлари асосида амалга оширса, самарали бўлади.

Республикада фермерликни ривожлантиришнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий моҳияти қуйидагиларга қаратилган:

- қишлоқда турли турдаги мулк шаклларини ва уларга эгалик қилиш, фойдаланувчи корхоналарни ташкил этиш, юритиш ва ривожлантириш;

- тармоқдаги барча мулкий муносабатларни шакллантириш, ривожлантириш, модернизациялаштириш ҳамда эркинлаштириш;

- турли мулкчиликга асосланган субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий, меъёрий, иқтисодий шароитларни яратиш;

- қишлоқдаги мулкдорлар синфининг мулкий онгини барқарор юксалтириш;

- қишлоқ хўжалигида янги иш жойларини барпо этиш, тармоқдаги аҳолини иш билан бандлигини юксалтириб, ишсизлар сонини камайтириш;

- аҳолининг ва қайта ишлаш саноати корхоналарини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни юксалтириш;

- аҳолининг даромадини кўтариш, уларнинг турмуш даражасини юксалтириш ва бошқалар.


^ 4.5. Фермер хўжалигининг ҳуқуқий, иқтисодий асослари, уларни ташкил этиш тартиби

Ўзбекистон республикасининг Президенти ва ҳукумати фермерликга оид бўлган жаҳон тажрибаси, мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда республикада фермерликни босқичма-босқич ривожлантириш жараёнини амалга оширмоқда.

Даставвал, Ўзбекистонда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий, меъёрий хужжатлари яратилди. Жумладан, - 1998 йилда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун Олий Мажлис томонидан қабул қилинди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги ПФ – 3342 – сонли фармони;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октярдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 476-сонли қарори;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги “2004-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 607-сонли қарори;

- қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалигини ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги Низом (2005 йил 4 январ) ва бошқалар. Асосан шу ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда қишлоқ ҳудудларила фермер хўжаликлари ташкил этила бошлади. Мустақиллик йилларининг дастлабки даврида деҳқон, фермер хўжаликлари ҳақида аниқ тушунча бўлмаган эди. Бу ҳол 1998 йилда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши билан ечилди. Шу қонуннинг 5-моддасига кўра фермер хўжалиги аксарият ҳолларда ортиқча меҳнат ресурслари бўлмаган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади. Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун 10 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун эса 1 гектарни ташкил этади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 та шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам миқдори бир шартли бош чорва молга ҳисобланганда Фарғона водийси вилоятларига, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги суғори- ладиган ерларда камида 0,3 гектарни, қолган вилоятларда. Қорақалпоғистон Республикасида эса 0,45 гектарни, суғорилмайдиган ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этиши, Низомда эса аниқ ер участкалари (контурлар) берилиши кўрсатилган. Булар мамлакатда фермерликни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради.

Ўзбекистонда фермер хўжаликларини ташкил этиш қуйидаги икки хил тартибда амалга оширилмоқда:

- биринчиси, меҳнат ресурслари бўлмаган ёки кам бўлган ерларда ва ҳудудларда:

- иккинчиси, уч йил давомида рентабеллик даражаси паст бўлган ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилади. Иккала усулда ҳам фермер хўжалигини уни бўлажак раҳбари ташкил этади. У ўзининг мол-мулкини кўрсатиши зарур. Фермер хўжалигининг иқтисодий негизини унинг мол-мулки ташкил этади, унга қуйидагилар киритилиши мумкин:

Бинолар иншоотлар, қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорларни, дов-дарахтлар, чорва моллари, паррандалари, мавжуд бўлган барча қишлоқ хўжалик техникалари, инвентарлари, асбоб ва ускуналари, транспорт воситалари, етиштираётган барча маҳсулотлари, уларни сотиш ва хизмат кўрсатишдан олинаётган барча маблағлари, фойдаси, интеллектуал мулки ва бошқалар. Сўнг бўлажак аъзолар билан келишган ҳолда тасдиқлаб олади.

Фермер хўжалигининг устави Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, “Намунавий Устав” асосида тузилиб, қуйидагилўрни қамраб олган бўлиши керак:

  • фермер хўжалигининг номи;

  • фермер хўжалиги бошлијининг фамилияси, Ўзининг ва отасининг исми ва яшаш жойи;

  • фермер хўжалигининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар ва почта манзили;

  • фермер хўжалигининг ихтисослашуви ва фаолиятининг асосий турлари, йўналишлари;

  • унинг устав фондининг миқдори ва бошқалар.

Фермер хўжалигининг уставига асосланган ҳолда унинг бизнес-режаси ишлаб чиқилади. Сўнгра фермернинг раҳбари белгиланган тартибда талаб этилган ер участкасини олишга киришади. Биринчи усулда фермер раҳбари ер олиш учун қандай хўжалик ҳудудида жойлашишини эътиборга олган ҳолда, унинг ширкат раҳбарига, тугатилаётган ширкат хўжаликларида эса эса тендер ўтказувчи комиссиясининг рахбарининг номига ариза беради. Аризалар белгиланган тартибда, муддатда кўриб чиқилади. Унда фермернинг, хўжалигининг барча имкониятлари; мутахассислиги, маълумоти, тармоқдаги иш стажи, пул маблағлари, мавжуд бўлган яроқли техникалари ҳамда раҳбарнинг билими, қобилияти, дунёқараши, маънавиятли, мафкуралик ва бошқа қобилиятлари эътиборга олинади. Шундай хусусиятларга ва имкониятга эга бўлган фуқароларга талаб этилган ерни 30 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бу қарорлар вилоят ҳокими раҳбарлигидаги комиссия томонидан белгиланган муддатда, тартибда кўриб чиқилиб қарор қабул қилиниши шарт. Бу бир қанча муаммоларни вужудга келтирмоқда. Бўлажак фермерлар масофанинг узоқлиги муносабати билан ортиқча вақт, маблағ сарфламоқдалар. Масалан, 2005 йилда ташкил этилаётган фермерларнинг 99.7 фоизига туман ҳокимларининг, 99.6 фоизига вилоят хокими томонидан тузилган комиссиянинг қарорлари берилган. Шундан сўнг фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг ташкил этилган деб ҳисобланади. У тўлиқ юридик шахс мақомини олиш учун ўзи алоқа қиладиган банкларда турли хилдаги хисоб рақамларини очиши, туманнинг солиқ, статистика ташкилотларида рўйхатдан ўтиб, ўз муҳрига, бланкаларига эга бўлиши керак. Шундан сўнг фермер хўжалиги тўлиқ фаолият юритадиган юридик шахс мақомига эга бўлади.

^ 4.6. Республикада фермер хўжаликларини ривожланиши ҳамда самарадорлиги

Ўзбекистонда фермер хўжаликлари мавжуд бўлган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар асосида ривожлантирилмоқда. 2005 йилнинг 1 июлига келиб, фермер хўжаликларининг умумий сони 121.6 мингтани ташкил этиб, уларга 3666.4 минг гектар ер узоқ муддатга фойдаланиш учун ижарага берилган. Шу ерларда 794.3 минг киши фаолият кўрсатиб қишлоқ хўжалигида етиштирилган ялпи маҳсулотнинг 20.4 фоизини (2004 й) яратганлар.

Фермер хўжаликларининг ривожланишини шартли равишда уч даврга бўлиш мақсадга мувофиқдир.

I – Давр – 1989-1998 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олади.

II – Давр – 1998 йилдан 2001 йиллардан ташкил топган.

III – Давр – 2002 йилдан бошланган ҳисобланади.

Биринчи ва иккинчи даврларда фермер хўжаликлари асосан жамоа ҳамда ширкат хўжаликларининг ҳудудида меҳнат ресурслари бўлмаган ёки кам бўлган ҳудудларда ташкил этилган. Ўша даврларда қишлоқлардаги фуқароларнинг билими, тажрибаси ҳамда иқтисодий ресурслари кам бўлганлиги муносабати билан фермер хўжаликларининг ривожланиш даражаси пастроқ бўлган. Лекин юқоридаги масалаларни ҳал этишга давлат томонидан эътибор берилиши натижасида 2000-2001 йилларда фермер хўжаликларининг бир оз ривожланишини таъминлади. Яъни иккинчи даврда фермер хўжаликларининг сони 140 фоизга ортиб, 2001 йилда 55,4 мингтани ташкил этган. Уларга беркитилган ер шу йиллар ичида 136.2 фоизга кўпайган. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши 3.5% дан 7,1 % кўтарилган. Рақамларнинг далолат беришича, иккинчи даврда фермер хўжаликларининг сонини, уларга ижарага берилган ерларини ўсиши ялпи маҳсулот таркибидаги улушига нисбатан юқори суръатларда бўлган. Бундай ҳол фермер хўжаликлари асосан экстенсив усулда ривожлантирилганлигидан далолат беради. Бу усулдан интенсив усулга ўтиш чора-тадбирлари Республика ҳукумати томонидан ишлаб чиқилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этишга алоҳида эътибор берилди. Жумладан, кредит, солиқ тўловлар бўйича ҳамда маҳсулотларни эркин сотиш имкониятлари. Шунинг билан биргаликда фермер хўжаликларини иқтисодий негизини мутаҳкамлаш борасида тадбирларни амалга оширилиши таъминланди.

Асосланган чора-тадбирлар натижасида учинчи даврнинг дастлабки йилларида фермер хўжаликларининг ривожланиши ҳамда фаолиятининг самарадорлиги маълум даражада таъминланди. Чунончи, 2005 йилнинг июнига фермер хўжаликларининг умумий сони 2001 йилга нисбатан 119.6 % га ортиб, ер майдонлари 2,5 мартага кўпайган. Уларнинг қишлоқ хўжалигида яратилган ялпи маҳсулотидаги салмоғи салкам 2 баробарга кўпайиб, 2004 йилда 20,4 фоизини ташкил этган. Шу йилда уларнинг пахта ишлаб чиқаришдаги салмоғи – 51.9 %, ғалла ишлаб чиқаришдаги салмоғи эса 55 % дан ошиб кетди.

Бизнинг ҳисоб китобларимизга кўра, жами фермер хўжаликларида мамлакат ялпи ички махсулотининг 6 фоизи яратилмоқда. Бу маълумотлар фермер хўжаликларининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятининг улкан эканлилигидан далолат бермоқда. Шунинг учун ҳам Республика Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузасида “...фермерлик қишлоқда хўжалик юритишнинг энг истиқболли ва самарали шакли сифатида етакчи ўрнини эгалламоқда”, деб ниҳоятда истиқболли ҳулоса қилган.

Юқорида таъкидланган асосий индикаторлар келажакда фермерлик ҳаракатининг ривожланиши ва уларнинг серқиррали фаолияти самарадорлигининг юксалиши натижасида янада улкан ва юқори бўлади. Ҳозирги ўтиш даврида улар фаолиятининг самарадорлигини юксалтириш мақсадида уларнинг ихтиёридаги барча ресурслардан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш зарур.

Бу масала ер, сув ресурсларига бевосита тааллуқлидир. Чунки улар табиатда чекланган ҳисобланиб, такрор ишлаб чиқарилмайди. 2005 йилнинг 1 июлига фермерларга узоқ муддатга ижарага 3666,4 минг гектар ер берилган, шу ернинг 60 фоизига яқини маълум даражада шўрланган ҳисобланади. Бундай холат сўзсиз улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳосилдорлигига ҳамда уларнинг сифатига салбий таъсир этиб, уларга сарфланаётган харажатларнинг 20-30 фоизига ошишига олиб келади.

Бундай ҳолатни бартараф этиш мақсадида фермер хўжаликлари барча ерларни сифатли, текис шудгорлаб, мавжуд бўлган коллектор – зовурларни белгиланган муддатларда сифатли тозалаб, уларнинг техник холатини яхшилашга эришишлари керак. Лекин 2003-2004 йилларда шу борада амал оширилган ишлар барча талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Масалан, 2006 йилда мавжуд бўлган ички коллекторларнинг атиги 18 %, хўжаликлараро коллекторларнинг эса 21% тозаланган. Техник талабларга кўра, улар ҳар 2-3 йилда тўлиқ тозаланиши лозим. Шу йили ёпиқ дренажларнинг фақатгина 1,4 % ювиш йўли билан тозаланган, 23 % га яқин ерлар нотекис ҳайдалган. Бундай холат биринчидан, фермер хўжаликларида шу ишларни тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлай оладиган миқдорда маблағнинг етишмаслиги, иккинчидан, эса уларда экскаватор, бульдозер ва скреперларнинг йўқлиги ҳамда шу ишларни сифатли амалга оширадиган малакали мутахассисларнинг камлиги туфайли юз берган. 2005 йилнинг бошига 103,9 мингга яқин фермер, 1400 ширкат хўжаликлари, 937 та муқобил МТП ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларида 9,7 мингта хайдов, 16,7 мингтага яқин ишлов берадиган тракторлар, кам миқдорда экскаваторлар, бульдозерлар бўлган. Келажакда шундай ҳолатни бартараф этишда давлатнинг ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий кўмаги жуда зарур.

Даставвал давлатнинг турли хилдаги иқтисодий механизмларни ишга солган холда фермер хўжаликларига кўмаклашиши мақсадида мувофиқдир. Чунки, уларга давлат мулки хисобланган ер узоқ муддатга ижарага берилади. Шундай экан ижарага берилаётган ер ва шу ерлардаги барча ирригация ва мелиорация иншоотлари сифатли, талабга жавоб берадиган холатда фермер хўжаликларига берилиши лозим деб ўйлаймиз. Шунинг билан биргаликда турли хилдаги корхоналар, ташкилотлар, мулкдорлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда амалга ошириб, уларни фермерлик ҳаракатига жалб этиш лозим. Бунда уларга кўрсатилаётган хизматлари учун маълум даражада имтиёзларни жорий этиш мумкин. Жумладан, фермер хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотлар билан, ҳамда солиқ ва божхона тўловлар борасида имтиёзлар бериш зарур.

Ҳозирги даврда аксарият туманларда хокимликлар томонидан фермер хўжаликларида экинларни самарали, яъни алмашлаб экишни жорий этилишини таъминлаш мақсадида экинларни жойлаштиришда ҳамда давлат буюртмаларини белгилашда фермерларга қонун доирасида эркинлик берилаётгани йўқ. Шунинг оқибатида фермер хўжалигига ажратилаётган барча ерларга пахта ҳамда донли экинлар экилмоқда. Бундай хол сўзсиз биринчидан, асосланган алмашлаб экиш схемасининг жорий этилишини таъминлаш имкониятини бермайди, иккинчидан эса фермер хўжалиги аъзолари ўзларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондира олмайди. Шундай ҳолатнинг олдини олиш учун фермер хўжаликларига экинларни жойлаштиришда қонун доирасида эркинлик бериш мақсадга мувофиқдир. Шунинг билан биргаликда фермер хўжаликларига пахта хом ашёси ва ғалла бўйича берилаётган давлат буюртмаларини қисқартириш лозим.

Бугунги кунда Республикада 886 тага яқин СФУ фаолият кўрсатмоқда. Лекин, улар томонидан барча фермер хўжаликларига тўлиқ хизмат кўрсатилаётгани йўқ. Чунки уларнинг маблағлари ҳамда моддий-техник ресурслари етарли даражада эмас. Шундай экан, эндиликда бу уюшмаларнинг фаолиятларини тўғри ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор бериш вақти келди.

Юқорида таъкидланганларнинг барчаси ҳам хал этилиши мумкин бўлган масалалардир. Сабаби 2004 йилда фаолият кўрсатаётган барча фермер хўжаликлари Республика Президенти И.А.Каримов рахбарлигида белгилаб берилган аграр–иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш натижасида ердан фойлаланиш коэффициентини 0,07 пунктга сувдан фойдаланиш коэффециентини эса 0,04 пунктга, оширишга, бир гектар экин майдонига сарфланаётган ёқилғи 44 кгга, минерал ўғитларнинг сарфи эса 42,7 кг.га тежаб, пахта хосилдорлигини 26,4 % га, ғаллачиликда эса ширкатларга нисбатан 12,4 % га оширишга эришдилар. Булар фермер хўжаликларининг ривожланиб, фаолият самарадорлигининг юксалаётганлигидан далолат беради.

Буларга иқтисоди ривожланган давлатларнинг тажрибўларидан фойдаланиш ҳам маълум даражада таъсир этган. Масалан, Германияда, Францияда, Нидерландияда, АҚШда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий қисми фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилади. Масалан, АҚШда 2.5 млн. фермер хўжалиги йилига 300-350 млн. тонна ғалла ишлаб чиқармоқда. Улардаги фермер хўжаликлари асосан йирик, иқтисоди мутаҳкам. Уларга тўлиқ эркинлик берилган. Лекин рақобат асосида ривожланмоқда.

    1. ^ 4.7. Ўзбекистонда фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари

Республика қишлоқ хўжалигида фермерлик хўжалик юритишнинг энг истиқболли ва самарали шакли эканлигини эътиборга олган ҳолда келажакда “... фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш муҳим устувор вазифа”1 эканлигини Президент И.А.Каримов алоҳида уқтирган.

Фермерликни ривожлантиришга устуворликнинг берилиши асосан қуйидаги ҳолатлар билан исботланади:

- жаҳон тажрибасида, республикада фермер хўжалиги қишлоқда хўжалик юритишнинг асосий шакли ҳисобланганлиги;

- фермер ерларни узоқ муддатга ижарага олиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқига барқарор эга бўлаётганлиги;

- фермер мулк эгаси бўлиб, унга эгалик қилиш ҳамда фойдаланишни эркин, мустақил равишда амалга ошираётганлиги;

- фуқаролар онгида фермерлик ҳаракатига ишончнинг барқарор равишда ўсиб бораётганлиги;

- фермер юридик шахс ҳисобланиб, барча муносабатларни шартномалар асосида амалга оширилаётганлиги;

- давлат буюртмасидан ортиқча ишлаб чиқарган барча турдаги маҳсулотларни эркин сотиш имкониятига эгалиги;

- фермер тадбиркорлик фаолияти натижасида олаётган пул даромадларини ва соф фойдасини мустақил тасарруф этаётганлиги ва бошқалар.

Келажакда фермерликни самарали фаолият кўрсатаётган ширкат хўжаликлари худудида ҳамда сурункасига зарар кўриб ишлаётган ҳамда паст рентабелли ҳисобланган ширкатлар негизида ривожлантирилиши белгиланган. Бунга юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг 476- ва 607-сонли қарорлари яққол далил бўлади. Шу қарорларда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш дастури ишлаб чиқилган (1-жадвал).

Рақамларнинг далолат беришича, 2005-2007 йилларда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ширкатларнинг 71,6 фоизи негизида фермер хўжаликларини ташкил этилиши белгиланган. Чунки тугатилаётган ширкат хўжаликлари ёки сурункасига зарар кўраётган ёки паст рентабелли ҳисобланади. Ҳақиқатда ҳам улар самарасиз субъектлар хисобланади. Бу жараён вилоятлар миқёсида турлича суръатларда амалга оширилиши белгиланган.

Жумладан, шу йиллар мобайнида Навоий вилоятида 47 фоизга яқин ширкат хўжаликлари фермер хўжаликларига айлантирилса, Фарғона вилоятида 92.9 фоизи, Хоразм вилоятида эса 97,8 фоизи айлантирилади. Келажакда бу вилоятларда фақатгина фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиши мумкин.

Лекин эркин бозор иқтисоди шароитида барча фаолият кўрсатаётган субъектларга бир хил шароит яратилиши талаб этилади. Шундай шароитда рақобат асосида субъектлар ўз фаолиятини ривожлантиришга интилади. Шу қарорда 2005 йилда 406 та ширкат хўжаликлари фермер хўжаликларига айлантирилиши белгиланган. Ҳақиқатда эса 445 та ширкат хўжалиги тугатилиб, фермер хўжаликларига айлантирилади. Бу албатта ижобий ҳол. Устувор йўналишнинг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида “Фермерларга хизмат кўрсатиш, уларни зарур моддий ресурслар ва техника билан таъминлаш бўйича бозор инфратузилмасини шакллантириш жараёнини тезлаштириш зарур” деб Президент И.А.Каримов ўзининг юқорида қайд этилган маърузасида алоҳида таъкидлаган.


1-жадвал

Зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз

ширкат хўжаликларини 2005-2007 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастури (сони)1


^ Минтақалар (вилоятлар)

Мавжуд ширкат хўжаликлар сони

2005-2007 йилларда фермер хўжаликларига айлантириладиган сони


^ Шу жумладан










2005

2006

2007

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Наманган

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм


90

186

118

53

100

66

135

197

133

32

194

156

90


82.2


75

47


92.9

97.8


74

117

46

33

75

31

109

137

82

20

123

145

88


40

28

32

33

31

10

30

41

22

20

16

56

47


14

45

23

-

22

12

45

50

31

-

53

54

21


20

44

21

-

22

9

34

46

29

-

54

35

20


Бу муҳим масалани ҳал этиш мақсадида қишлоқда бозор инфратузилмасини шакллантиришга катта эътибор берилмоқда. қишлоқ ҳудудларида 2003-2005 йилларда муқобил МТПлар, ЕММ, минерал ўғитларни ва бошқа кимёвий воситаларни сотиш шахобчалари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси, мини банклар ва бошқалар шакллантирилиб, ривожлантирилмоқда. Лекин ташкил этилган бозор инфратузилма субъектлари ўзларининг олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва самарали ҳал этишга эришганларича йўқ. Чунки уларда бинолар, техникалар бўлган ҳолда малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминланмаган.

Фермер хўжаликларини ривожлантиришда устуворлик шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган. Бозор иқтисодиёти шароитида барча субъектлар учун ҳар қандай муносабатларнинг (айниқса иқтисодий) асосини тўғри тузилган шартномалар ташкил этади. Шулар асосида ўзаро муносабатларини амалга оширадилар. Шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда хўжалик субъектларининг инқирозга учрашига асос бўлади. Фаолият кўрсатаётган фермерлар шартномаларни бажаришга катта эътибор бермоқдалар. Лекин шунга қарамасдан шартнома шартларининг бажарилмаганлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Масалан, фермерлар ўзларининг банклардаги ҳисоб варақасидаги маблағларни зарур бўлган пайтларда ололмаётганлиги, зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини керак бўлган пайтда уларни сотув шаҳобчаларидан тўлиқ ололмаётганлиги холлари мавжуд. Сўзсиз бу камчиликларга келажакда барҳам бериш керак.

Барча белгиланган чора-тадбирларни келажакда ҳал этилиши натижасида мамлакатда фермерлик янада барқарор ривожланиб, унинг самарадорлиги юксалди.

Ҳозирги даврда фермер хўжаликларининг ер майдони бўйича ҳажми жуда кам. 2002 йилнинг 1 январига республика миқёсида 1 та фермер хўжалигига ўртача 19 гектар ер берилган. Бу кўрсаткич 8,7 гектардан (Андижон вилоятида) 36 гектаргача (Қорақалпогистон Республикасида), етиштирилаётган маҳсулотлари ҳажми ҳам унчалик кўп эмас. Фермер хўжаликларининг бу ўртача кўрсаткичлари оптималга нисбатан 3-4, АҚШ, Франция, давлатларидагига нисбатан эса ўнлаб марта кам. Шунинг учун ҳам майда фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш имконияти чекланган. Сабаби – фермерлар ҳозирги даврда ишлаб чиқариш воситалари билан етарли даражада таъминланган эмас. Давлат томонидан берилаётган эътиборга қарамасдан улар доимо ҳам молиявий маблағлар, кредитлар билан талаб даражасида таъминланаётгани йўқ. Келажакда фермер хўжаликларини ривожлантириш самарадорлигини юксалтириш учун ташкилий, иқтисодий, ижтимоий тадбирлар тизимини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Ҳукумат томонидан фермер хўжаликлари сонини кўпайтиришга қаратилган ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, 2002 йилнинг 5 январида Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида»ги 8–сонли қарори қабул қилинди. Унда республикадаги норентабел 37 та хўжалик фермер хўжаликларига айлантирилиши режалаштирилган. Келажакда уларни ривожлантиришни таъминлайдиган иқтисодий тадбирларни ҳам белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Фермер хўжаликлари билан биргаликда мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари ҳам қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик билан шуғулланмоқдалар. Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига (меросхўрга) фойдаланишга беркитилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиради. Бу маҳсулотларни даставвал ўз талабларини қондириш учун ишлатиб, ортиқчасини турли хилдаги бозорларда истеъмолчиларга сотади. Деҳқон хўжалиги фаолиятини «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун асосида амалга оширади. Деҳқон хўжаликлари таркибига томорқа ерларига эга бўлган оила хўжаликларини ҳам киритиш мумкин. Уларнинг асосий мақсади – шахсий меҳнатлари, мол-мулкларидан фойдаланган ҳолда ўз талабларини ҳамда бошқаларнинг талабларни қондириш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш. Оила хўжаликлари чорвачилик, сабзавот, полиз маҳсулотлари билан истеъмол бозорини тўлдиришда фаол қатнашмоқдалар. Аҳоли истеъмол қилаётган маҳсулотларнинг аксарият қисмини деҳқон хўжаликлари етказиб бермоқда.

Улар 2005-2006 йилларда республикада етиштирилган жами гўшт ва гўшт маҳсулотларининг 91-92 фоизини, сут маҳсулотларининг 93-94 фоизини, картошканинг 80-82 фоизини, сабзавотнинг 74-76 фоизини, пахта хомашёсининг 17-19 фоизини, дон маҳсулотларининг эса 19-21 фоизини етиштирдилар. Боғдорчилик, сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларини қўшни давлатларга ҳам чиқариб сотмоқдалар. Шунинг натижасида ўз иқтисодиётини юксалтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Фермер ҳамда деҳқон хўжаликларида экинларнинг ҳосилдорлиги, чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлиги жамоа, ширкат хўжаликларидагига нисбатан анча юқори. Чунки уларда мулк ва унга эгалик қилиш имкониятлари мавжуд. Ўз меҳнатлари натижаларига ўзлари эгалик қилади. Шундай экан, келажакда фермер, деҳқон хўжаликларининг фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

Ҳар бир фермер хўжалигининг гектар баллини ҳам аниқлаб чиқиш зарур. Масалан, фермер хўжалигига жами 50 гектар ер берилган дейлик. Шундан 20 гектари 50 баллик, 20 гектари 70 баллик, 10 гектари 80 баллик. Унда бу фермернинг жами гектар балли 3200 ни ташкил этган. Шу гектар баллни хўжалик бўйича 1 га/баллга тўғри келадиган миқдорга кўпайтириб, фермер хўжалигига тўғри келадиган мулк қийматини аниқлаймиз. У 1939,2 минг сўмни (3200х606) ташкил этади. Бошқа фермер хўжаликлари гектар балли ҳам шу тартибда ҳисобланади.

^ Таянч иборалар:

Фермер хўжалиги, фермернинг мақсади ва вазифаси, фермерни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, фермер хўжалигининг иқтисодий негизи, фермернинг мол-мулки, фермерни ташкил этишдаги хусусиятлар, фермерликни ташкил этиш тартиблари, ер ижараси муддати


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Фермер хўжалиги тўғрисида сизнинг тушунчангиз қандай?

  2. Фермер хўжалигининг мақсад ва вазифаси нимадан иборат?

  3. Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини қандай ҳужжатлар ташкил этади?

  4. Фермер хўжалигини ташкил этишдаги хусусиятлар нималардан иборат?

  5. Фермер хўжалиги қандай тартибларда ташкил этилмоқда?

  6. Фермер хўжаликларини республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти қандай?

  7. Фермерликни ривожлантириш босқичлари

  8. Фермерликнинг ривожланишини, самарадорлигини қайси кўрсаткичлар ёрдамида изоҳлаб берасиз?

  9. Нима учун фермерликни ривожлантиришга устуворлик берилган?

  10. Фермерликни ривожлантиришдаги устуворлик йўналишлари нималардан иборат?

  11. Тармоқда мулкчилик муносабатларининг ҳуқуқий асослари қайси қонунларда ўз аксини топган?

  12. Қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг қандай шакллари мавжуд?

  13. Қишлоқ хўжалигида қандай мулк субъектлари мавжуд?

  14. Нималар корхоналарнинг мулк объекти ҳисобланади?



1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: Ўзбекистон, 2005. 82 б.

1 Рақамлар Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли қарори иловасидан олинган.



Похожие:

4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconМЕҲнат гигиена фани бўйича экзаменацион саволлари
Меҳнат гигиена фани ва унинг вазифалари. Меҳнат гигиена фани тарихи ҳақида қисқача маълумот. Меҳнат гигиенасида кўлланиладиган текширув...
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Мавзу: умумий остеология. Скелет ҳАҚида умумий тушунча. Сатҳлар ҳАҚида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология....
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconХисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш
Жамият тараққиёти ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқни ривожланиши тараққиёт омили ҳисобланиб, унинг ривожланиши билан ҳисобга олиш, ҳисобни...
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconКириш
МАҲаллий бюджетлар ҳАҚида тушунча, уларнинг иқтисодий моҳияти, мазмуни ва давлат бюджетида тутган ўрни
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconФизиканинг баъзи бир сохаларини ривожланиши
Термодинамик модда тузилиши хақида тушунча. XVII-XVIII асрларда термометриянинг ривожланиши
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconЖаҳон хўжалиги : асосий кўринишлари ва ўзига хос томонлари
Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашишида, хўжалик ҳаётининг байналмилаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлигида...
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconИнвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconОдам ва унинг саломатлиги фани бўиича (8-синф учун) Мавзу
Мавзу: Инсон танасининг тузилиши ва вазифаларининг эволюцион тараққиёти. Ҳужайра ҳақида умумий тушунча
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconОдам ва унинг саломатлиги фани бўиича (8-синф учун) Мавзу
Мавзу: Инсон танасининг тузилиши ва вазифаларининг эволюцион тараққиёти. Ҳужайра ҳақида умумий тушунча
4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари iconҚишлоҚ хўжалигининг асосий ва айланма фондлари, улардан самарали фойдаланиш
Асосий ва айланма фондлар (воситалар) ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти ва туркумлаштирилиши
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации