Документы



Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси icon

Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси

НазваниеТушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси
Дата24.06.2013
Размер205.17 Kb.
ТипДокументы
скачать

ҚишлоҚ хўжалигининг ялпи ва товар маҳсулоти, унинг таҚсимланиши ва кўпайтириш йўллари (4 Соат)



    1. Қишлоқ хўжалигининг ялпи ва товар маҳсулоти ҳақида

тушунча, уларнинг аҳамияти

10.2. Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси

(ўзгариши)

    1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тақсимлаш, сотиш ва

уларнинг товарлилик даражаси

10.4. Ялпи маҳсулотни кўпайтириш, унинг товарлилик даражасини

ошириш йўллари

^ 10.5. Субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асоси,

турлари, мазмун ва моҳияти.



    1. Қишлоқ хўжалигининг ялпи ва товар маҳсулоти ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти

Қишлоқ хўжалигидаги барча корхоналар, ташкилотлар зиммаларидаги асосий вазифасини бажариш учун ишлаб чиқариш жараёнида турли ишларни, хизматларни амалга оширадилар, хилма-хил маҳсулотларни етиштирадилар, хизматларни адо этадилар. Жумладан, пахта, буғдой, шоли, маккажўхори, картошка, карам, помидор, сабзи, сут, гўшт ва бошқа маҳсулотларни етиштирадилар. Етиштирилган бу каби маҳсулотлар уларнинг ялпи маҳсулоти натурал миқдорини ифодалайди. Лекин, бу натурал кўрсаткичлар хўжаликларнинг йиллик фаолиятини тўлиқ ифодалай олмайди, чунки уларни натура ҳолида бир-бирига қўшиб бўлмайди. Шунинг учун ялпи маҳсулот қиймат шаклида аниқланиши лозим. Бунинг учун етиштирилган барча маҳсулотларнинг қиймати қўшилган ҳолда аниқланади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бир йиллик ҳамда бир неча йиллик фаолиятини таҳлил этиш мақсадида ялпи маҳсулотнинг қиймати ҳар йилги ҳақиқий ҳамда қиёсий баҳоларда ҳисобланади. Ҳозирги даврда қиёсий баҳолар сифатида 1996 йилдаги ҳақиқий баҳоларнинг ўртача йиллик миқдори олинган. Маълум йиллардан сўнг бошқа йилнинг ўртача баҳолари олиниши мумкин.

Демак, қишлоқ хўжалигида натура ҳолида етиштирилган турли хилдаги маҳсулотлар тармоқнинг натура ҳолдаги ялпи маҳсулоти дейилади. Тармоқда натура ҳолда етиштирилган маҳсулотларнинг қиймат ҳолидаги умумий йиғиндиси эса қишлоқ хўжалигининг қиймат ҳолидаги ялпи маҳсулоти деб аталади. Тармоқда етиштирилаётган ялпи маҳсулот қиймати алоҳида маҳсулот турлари, тармоқлар ва хўжалик бўйича аниқланади. Ялпи маҳсулот тармоқнинг, корхонанинг бир йиллик фаолиятини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. Қиймат шаклида ҳисобланган ялпи маҳсулотнинг таркиби қуйидагича бўлади:

  1. Тайёр маҳсулот;

  2. Тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида бир йил давомида етиштирилиб, йиғиштирилиб, ҳисобга олинган, тақсимлашга ва сотишга тайёр бўлган маҳсулот қишлоқ хўжалигининг тайёр маҳсулоти ҳисобланади.

Келгуси йилларда маҳсулотлар етиштириш учун сарфланадиган харажатлар тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади. Жумладан, келгуси йилда пахта, буғдой, сабзавот ва бошқа маҳсулотлар етиштириш учун жорий йилда ерларни ҳайдаш, текислаш билан боғлиқ бўлган харажатлар, келгуси йилда гўшт етиштириш учун жорий йилда харажатлар қилинади. Бундай харажатлар боғдорчиликда ҳам мавжуд.

Натура ҳолдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турлари бўйича алоҳида-алоҳида, ўсимликчилик маҳсулотлари ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ялпи ҳажми ҳам қиймат ҳолида ҳисобланади. Бу маҳсулотлар бир йиллик ҳажмининг қиймати шу йилги ҳақиқий баҳоларда қуйидагича аниқланади:

  • сотилган маҳсулотлар сотиш баҳоларида;

  • хўжалик ички эҳтиёжи учун берилганлари уларнинг таннархлари бўйича.

Лекин бозор иқтисодиёти шароитида бу усул хўжалик эҳтиёжларини, ишлаб чиқариш билан шуғулланганларнинг моддий манфаатдорлиги ошишини етарли даражада таъминлай олмайди. Маҳсулотлар таннархда белгиланганлиги учун фойда ололмайдилар. Фойда бўлмагач, ишчиларни маҳсулот ишлаб чиқариш натижасига кўра, рағбатлантириб бўлмайди. Шунинг учун ички эҳтиёжларга берилган маҳсулотларнинг қийматини ҳам ўртача сотиш баҳоларида аниқлаш ёки ички баҳоларни белгилаш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг турлари, тармоқлар миқёсида қиймати ҳақиқий баҳоларда аниқланиши натижасида улардан ҳар бирининг жами ялпи маҳсулот қийматидаги салмоғини аниқлаб, таҳлил қилиш, бу кўрсаткичлар асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодиётини таққослаб, умумий хулосалар чиқариш мумкин. Лекин бунда тармоқнинг, хўжаликларнинг бир неча йиллик фаолиятини чуқур таҳлил қилиб бўлмайди. Чунки ҳақиқий баҳолар ҳар йили ўзгариб туради. Масалан, 1 тонна пахта хомашёсининг давлат харид нархи 2000 йилда Ўртача 52 минг сўм даражасида белгиланган бўлса, 2002 йилда 104,7 минг сўмга яқин бўлган. Шу йиллар ичида унинг мутлақ миқдори 2 марта, бошоқли донларнинг давлат харид баҳоси эса 2,4 марта ошган. Ялпи маҳсулотнинг умумий қийматига таъсир кўрсатувчи бундай ҳолларнинг олдини олиш учун ялпи маҳсулот қийматини қиёсий баҳоларда аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Улар ёрдамида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг, тармоқдаги меҳнат унумдорлиги даражасининг, фондлар қайтими кўрсаткичларининг бир неча йиллар давомидаги ўзгаришини тўғри ҳал қилиш мумкин.

Қишлоқ хўжалигидаги тайёр маҳсулотлар ички ва ташқи бозор талабини эътиборга олган ҳолда сотилади, яъни қишлоқ хўжалигида ҳам пул-товар (П-Т) муносабатлари амалга оширилади. Маҳсулотларнинг пул-товар муносабатлари асосида сотилган миқдори товар маҳсулоти деб аталади. Шунга асосланган ҳолда маҳсулотларнинг товарлилик даражаси ҳам аниқланади. Уни аниқлаш учун сотилган маҳсулот миқдорини жами етиштирилган маҳсулотнинг натура ҳолидаги улушига тақсимлаб, 100 га кўпайтириш лозим. Чунки у фоизда ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

Тд ═ (См : Ям) 100


Бунда:

Тд – маҳсулотнинг товарлилик даражаси, фоизда;

См – сотилган маҳсулот миқдори, тонна, центнер, килограмм;

Ям – етиштирилган жами маҳсулот (пахта, буғдой), тонна, центнер

Маҳсулотларнинг товарлилик даражаси тайёр маҳсулот ҳамда талабдан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин. унга айрим пайтларда давлатнинг сиёсати ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан, ҳозирги даврда пахтага нисбатан давлат буюртмаси ва талабнинг мавжудлиги сабабли унинг товарлилик даражаси 100 фоизга тенг. Айрим техника маҳсулотлари ҳам хўжаликларда фақат сотиш мақсадида етиштирилмоқда. Шунинг учун ҳам уларнинг товарлилик даражаси 100 фоизга тенг бўлади. Масалан, каноп. Айрим маҳсулотлар эса фақат ички талабларни қондириш мақсадида етиштирилиши мумкин. Бундай ҳолларда уларнинг товарлилик даражаси аниқланмайди. Жумладан, озуқа учун етиштирилган ем-хашак, сабзи, турп, шолғом, помидор ва бошқалар.


^ 10.2. Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси (ўзгариши)

Республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Даставвал тармоқда кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш мақсадида аграр иқтисодий ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Натижада барқарор равишда мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилиб, уларнинг эркин фаолият кўрсатишлари учун сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратилмоқда. Қишлоқ хўжалигига янги техникалар, самарали технологиялар киритилиб, унинг моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда. Тармоқдаги ишчи-хизматчиларнинг билимлари, малакалари, тадбиркорлик қобилиятлари юксалтирилмоқда. Натижада сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти йил сайин ортиб бормоқда.


10-жадвал

^ Республика қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўзгариши *




Йиллар


1999

2000

2001

2002

2003

2004

2005

Ялпи маҳсулот қиймати

- ҳақиқий баҳоларда, млрд. сўм

- 1999 й.дагига нисбатан ўзгариши, фоизда

124,4


100,0

181,0


145,5

421,1


338,5

550,2


442,3

833,1


6,7 м.

972,5


7,8 м.

2086, 8


16,8 м.

- қиёсий баҳоларда, авалги йилдагига нисбатан, фоизда

102,3

93,5

105,8

104,0

105,9

104,5

104,5

*Жадвал Республика Макроиқтисодиёт ва статистика Вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.


Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ўзгаришининг ҳақиқий ҳолатини унинг қиёсий баҳоларда аниқланиши реалроқ исботлайди. Чунки, бунда ҳар йилги ҳақиқий баҳолар ўзгаришининг таъсири бартараф этилади. Ялпи маҳсулот қийматининг қиёсий баҳолардаги даражаси йил сайин ўсиб борган. Лекин унинг миқдори шу йиллар ичида 2,3-4,5 фоиз даражасида бўлган. Агар республикамизда 1992-1994 йиллардаги беқарорлик содир бўлмаганида унинг даражаси бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди.

Жадвалдаги маълумотлар кўрстаиб турибдики, республикада қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти қийматининг ҳақиқий баҳолардаги ўсиши анча юқори бўлган. Чунончи, бу борадаги кўрсаткич 1999-2005 йилларда 16,8 мартага кўпайиб, 2005 йилда 2086,8 млрд. сўмни ташкил этган. Бу ўсиш қуйидаги омиллар ҳисобидан таъминланган:

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг натурал миқдори кўпайиши ҳисобига;

- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларининг ўсиши ҳисобига;

етишитирилаётган маҳсулотлар таркибининг ўзгариши, уларнинг устувор суръатларда ривожланиши, яъни диверсификация ҳисобига.

^ 10.3. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тақсимлаш, сотиш ва уларнинг товарлилик даражаси

Қишлоқ хўжалигининг энг асосий вазифаси республика ҳудудидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг хомашёга, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини қондиришдир. Шу билан биргаликда, тармоқ ташқи бозор талабини қондиришда ҳам қатнашиши мақсадга мувофиқдир

Бу талаблар қишлоқ хўжалиги учун давлатнинг пахта ва ғаллага бўлган энг муҳим буюртмаларини бажаришга асосланади. Бу маҳсулотларга давлат буюртмаларининг миқдори уларни етиштириш бўйича режалаштирилган ҳажмга нисбатан 30 фоиз даражасида белгиланган. Бу ўринда эслатиб ўтиш керакки, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тармоқда етшитирилган маҳсулотларнинг, чунончи, уруғлик, ем-хашак, озуқа кабиларнинг маълум бир қисми ички талабни қондиришга сарфланади. Акс ҳолда тармоқда такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланиши таъминланмайди.

Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқаришининг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожланишини таъминлаш учун етиштирилган маҳсулотларнинг бир қисми бу борадаги талабларини қондириш мақсадида ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ўрнига натура ҳолида берилади, уларнинг овқатланишлари учун ажратилади. Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларга маълум миқдордаги маҳсулотлар текинга берилади.

Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилаётган маҳсулотлар муайян каналллар бўйича тақсимланмоқда ва сотилмоқда,

Шундан сўнг улар қолган маҳсулотларини шартномалар асосида эркин бозорларда, жумладан, биржаларда, кўргазмалар ёрдамида, аукционлар ҳамда чакана савдолар орқали сотишлари мумкин.

Эркин бозор шароитида маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар ҳамма талабларга жавоб бера оладиган даражадаги шартномалар асосида амалга оширилиши тақозо этилади.

Шартномалар ҳар икки томоннинг эркин келишуви асосида тузилиши шарт. Шартномаларни тузишдан олдин томонлар бозорни (маркетинг масалаларини) мукаммал ўрганишлари, хўжалик раҳбарлари, бош мутахассислар, менежерлар зарур воситаларни қаердан, қачон, қандай баҳоларда, қанча ва қандай усулларда олиш мумкинлигини, шунингдек, ўз маҳсулотларини фойдаси билан сотиш йўлларини, хўжалик раҳбарлари, шунингдек, амалиётдаги қонун ва қоидаларни ҳам мукаммал билишлари, улар асосида иш юритишлари керак.

Шартномалар узоқ, қисқа муддатга ва бир марта амалга ошириладиган муносабатлар бўйича тузилиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалик корхоналари маҳсулотларини сотиш учун ҳар йили шу маҳсулотларни (пахта, ғалла, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқ.) сотиб олувчилар билан шартномалар тузадилар.

Шартномалар ҳар бир ҳамкор билан маҳсулотлар, бажариладиган ишлар ва хизматлар бўйича алоҳида-алоҳида тузилиши лозим. Уларни тузишни осонлаштириш мақсадида Ўзбекистонда намунавий шартномаларнинг бир неча тури мутасадди ташкилотлар томонидан тавсия этилган. Чунончи, Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги вилоятлардаги, туманлардаги бошқармаларига, туманларга ҳамда давлат хўжаликларига, фермер хўжаликларига ўз иш фаолиятларини юритиш учун ерни узоқ муддатга ижарага бериш; боғ ва токзорларни улар жойлашган ер участкалари билан ижарага бериш бўйича намунавий шартномаларни давлат тилида тақдим этган.

Намунавий шартномаларнинг аксарияти рус тилидаги сабабли тадбиркорлар кўп ҳолларда уларни тушунишга қийналмоқдалар, хатоликларга йўл қўймоқдалар. Қолаверса, улар эскирган тизим қолипида бўлганлиги боис талабларга тўла жавоб бермаётир. Шунинг учун тавсия этилган барча намунавий шартномалар давлат тилига қайта, замон талабларига жавоб бера оладиган даражада ўгирилиши шарт. Намунавий шартномаларда томонларнинг вазифалари, бурчлари, мажбуриятлари, барча шартлар аниқ, тўғри, равон ёзилиши талаб этилади. Масалан, давлат талабини қондириш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича тузиладиган шартномада қуйидаги масалалар аниқ кўрсатилиши лозим: шартнома тузувчиларнинг юридик номлари, раҳбарнинг исми-шарифи; сотувчининг қандай маҳсулотларни, қайси муддатларда, қанча миқдорда тайёрлаб бериши, олувчининг сотиб олган маҳсулотлар учун белгиланган вақтда ҳақ тўлаши лозимлиги; сотилган маҳсулотларнинг ассортименти давлат андозалари бўйича; маҳсулот ишлаб чиқарувчининг уларни сотиб олувчи ташкилот томонидан молиялаштириш тартиби аниқ ёзилган бўлиши; томонларнинг юридик жиҳатдан кафолатланганлиги ҳамда бу кафолатнинг муҳлати; сотувчининг сотиладиган маҳсулотларни олувчига етказиб бериш тартиблари ва муддати; сотилган маҳсулотларнинг баҳолари тўлиқ кўрсатилиши; сотиб олинган маҳсулотларга ҳақ тўлаш тартиби, уларни етказиб бериш шартлари; томонларнинг мажбуриятлари; идишлар ва маҳсулотларни жойлаштириш ишлари, уларга белги, тамға босиш тартиби; тузилаётган шартноманинг ҳаракат муддати, томонларнинг жавобгарлиги; муносабатлар жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммо ва келишмовчиликларни бартараф этиш тартиби; шартномаларга ўзгартириш киритиш шартлари; томонларнинг ўзаро алоқаларни ўрнатиш тартиби; форс-мажор ёки томонларнинг махсус, тасодифий (ёнғин, сув тошқини, уруш, зилзила) ҳолатларидаги вазифалари, бурчлари; томонларнинг юридик маскани; маҳсулот сотувчи ва сотиб олувчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар; томонларнинг муҳри, раҳбарларнинг исми-шарифи тўлиқ келтирилган бўлиши шарт. Бу шартнома қишлоқ хўжалиги корхоналари билан пахта заводлари, дон комбинатлари ўртасида тузилади.

Қишлоқ хўжалик корхоналари етиштирган маҳсулотларни сотишга Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг жойлардаги бўлимлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар амалий ёрдам беришлари зарур. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалик корхоналарида бозорни ўрганиб, савдо-сотиқ ишларини ривожлантирадиган маркетинг бўлимлари ташкил этиб, уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш лозим.

Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариши самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида етиштирган маҳсулотларининг маълум қисмини ўз такрор ишлаб чиқариши учун уруғликка, кўчат етиштиришга, емга, озуқага сарфлайди, ишчи-хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида иш ҳақи эвазига, умумий овқатланишга беради. Буларнинг ҳаммаси ҳозирча таннархда берилади. Ҳозирги даврда хўжаликлар аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида иқтисодий ночор оилаларга, кексаларга, болалар уйларига ҳайрия шаклида ҳам ўз маҳсулотларини бермоқдалар. Бундай муносабатларда хўжаликлар даромад олмайдилар.

Қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган маҳсулотлар сотилиши натижасида уларнинг товарлилик даражаси ошиб бормоқда (1-диаграмма).

1-диаграмма

^ Республикада айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

товарлилик даражасининг ўзгариши, фоизда


Бу пахтадан ташқари маҳсулотларга тааллуқлидир. Чунки пахтага нисбатан давлат монополияси мавжудлиги сабабли унинг ҳаммаси давлатга сотилмоқда. Дон маҳсулотларининг товарлилик даражаси 1993 йилда 51,8 фоизга тенг бўлган бўлса, 1996 йилда 65,1 фоизни, 2001 йилга келиб, салкам 70 фоизни ташкил этган, картошканинг товарлилик даражаси шу йиллар ичида 56,1 фоиздан 60 фоизга, сабзавот маҳсулотлариники эса 60,4 фоиздан 64,9 фоизга, гўшт маҳсулотлариники 30,8 фоиздан 63 фоизга, сутнинг товарлилик даражаси 22,3 фоиздан 50,4 фоизга етган.

^ 10.4. Ялпи маҳсулотни кўпайтириш, унинг товарлилик даражасини

ошириш йўллари

Республика аҳолисининг аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи ҳам тўлиқ қондирилмаяпти. Уларнинг айримларини четдан олиб келиб, сотиш орқали ҳам бу муаммо тўлиқ ечилганича йўқ. Бу асосан дон, қанд, шакар маҳсулотларига, картошка ва чорвачилик маҳсулотларига, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларига тегишли. Шунинг учун барча турдаги корхоналарда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш энг долзарб муаммодир. У сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга. Бу муҳим муаммони ҳал этишнинг асосан икки йўли мавжуд:

  • Экстенсив йўл. Яъни, экин майдонларини, чорва ҳайвонлари бош сонини кўпайтириш ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажмини кўпайтириш. Бу усулни адабиётларда, Америка усули, деб ҳам аташади. Лекин унинг ривожлантирилиши айрим ишлаб чиқариш ресурслари, жумладан, ер ва сув ресурслари табиатан чекланганлиги сабабли тўлиқ таъминланмайди.

Бу усулда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш учун моддий маблағ ҳамда меҳнат сарфлари асосан янги ерларни ўзлаштириб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши муомаласига киритишга ҳамда чорва ҳайвонлари бош сонини кўпайтиришга қаратилади. Натижада ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдори кўпайтирилади. Шу билан бирга бу жараёнда янги техникаларни, илғор технологияларни, зооветеринария ишларини ҳам амалга ошириш талаб қилинади. Демак, бу усул ёрдамида ялпи маҳсулот ҳажми кўпайиши, сифати яхшиланиши таъминланади.

  • Интенсив йўл. Яъни, фойдаланилаётган ерларнинг унумдорлигини ошириш, фан-техника, самарали технологияларни жорий этиш натижасида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларнинг унумдорлигини юксалтириш, чорвачиликда зоотехнология, ветеринария ишларини ривожлантириш асосида ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини ошириш. Бу усулни адабиётларда, Пруссия йўли, деб ҳам аталади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳажмини кўпайтириш, сифатини яхшилаш асосан моддий маблағ ва меҳнат сарфларини, фан ютуқларини, янги техникаларни ҳамда илғор технологияларни, ҳайвонларнинг насл ва зотларини, ўсимлик навларини яхшилашга қаратиш орқали бинобарин қўшимча инвестицияларни амалга ошириш ҳисобига таъминланади.

Республикада экстенсив йўл билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш Фарғона водийсининг аксарият хўжаликларида, Хоразм вилоятида ҳамда эскидан дон суғориладиган ҳудудларда анча чекланган. Лекин интенсив усулдан барча вилоятларда фойдаланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун, аввало, бутун аҳолида ватанпарварлик руҳи ривожланишига эришиш, ўз ҳаётимизнинг юксалишини ўзимиз таъминлашимиз керак, деган тушунча барчада мустаҳкам шаклланиши керак. Ватанпарварлик, албатта, иқтисодий тадбиркорлик билан мустаҳкам, реал боғланиши, чунончи, тадбиркорликни амалга ошириш учун маблағлар бўлиши лозим. Уларни асосан ишлаб топиш зарур, етишмаган қисмини эса давлат ва маҳаллий бюджетлардан, қарзлар ва бошқа манбалар ҳисобига қоплаш мумкин. Бу маблағларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш, уларнинг сифатини таъминловчи қуйидаги тадбирларга сарфлаш мақсадга мувофиқдир:

    • янги ерларни комплекс ўзлаштиришга;

    • зотли, сермаҳсул чорва ҳайвонларини яратиш, сотиб олишга;

    • янги боғлар, токзорлар, кўп йиллик дарахтзорларни барпо этишга;

    • янги ирригация-мелиорация тизимини барпо этиш, мавжудларининг ишга яроқлилигини таъминлаш мақсадида таъмирлашга;

    • сермаҳсул ўсимлик навларини, чорва зотларини яратиш мақсадида фан-техникани ривожлантиришга;

    • янги техникаларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга изчил жорий этишга;

    • ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш, кимёлаштиришни ҳамда электрлаштиришни таъминлашга;

    • мавжуд асосий воситаларнинг ишга яроқлилигини таъминлашга;

    • ўсимликчиликнинг, чорвачиликнинг ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талабини имконият даражасида таъминлашга;

    • ишчи-хизматчиларнинг билимини, малакасини юксалтириш ва моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришни реал, таъсирчан усуллар орқали ривожлантиришга;

    • ишлаб чиқаришни либераллаштириш, эркинлаштиришга, ислоҳотларни чуқурлаштиришга;

    • ишлаб чиқариш, давр харажатларини, молиявий харажатларни имконият доирасида камайтиришга;

    • солиқлар тизмини такомиллаштиришга;

    • айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоларини эркинлаштириш ва бошқаларга.



^ 10.5. Субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асоси, турлари, мазмун ва моҳияти.

Эркин бозор иқтисодиёти шароитида барча турдаги тадбиркорлик субъектлари ўз мақсадларига ўзаро турли хилдаги муносабатларни амалга ошириш натижасида эришадилар. Чунки бу эркин, рақобатли бозор иқтисодининг асосий шартларидан биридир.

Бу муносабатлар кўламига кўра:

  • давлатлараро;

  • давлат билан корхона, ташкилот, фуқаролар ўртасида;

  • корхоналар, ташкилотлараро;

  • корхона, ташкилотлар билан ишчилар ўртасида ва ниҳоят, фуқаролар ўртасида амалга оширилади.

Демак, бу муносабатлар икки ёки бир неча томонлар ўртасида амалга оширилади. Одатда бу муносабатлар оғзаки ёки ёзма шаклдаги келишувлар асосида амалга оширилади. Уларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти беқиёс. Жумладан, томонлар оғзаки келишувларга асосланган ҳолда турли хилдаги масалаларни тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаб берадилар. Бу сўзсиз иқтисодиётга таъсир этади. Лекин оғзаки келишувлар юридик кучга, ҳуқуқга эга эмас. Шунинг учун бозор субъектлари барча муносабатларни ёзма равишда, ҳужжатлаштирилган ҳолда амалга ошириши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун томонлар келишилган ҳолда шартномалар тузадилар.

Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалик корхоналари давлат буюртмаларини (пахта хом ашёсига ҳамда ғаллага нисбатан) бажариш мақсадида давлат томонидан белгиланган ташкилотлар билан контрактация шартномаларни белгиланган муддатларда тузадилар. Давлат буюртмаларидан ортиқча бўлган ҳамда сабзавот, полиз, картошка, боғдорчилик ва чорвачилик ва бошқа маҳсулотларни эркин бозорда сотиш учун уларни олувчилар билан фючерс шартномаларини тузишлари мумкин.

Ширкат, фермер хўжаликлари маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган минерал ўғитларни, бошқа кимёвий воситаларни, ёқилғи-мойлаш материалларини, барча турдаги техникаларни, эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ҳамда барча турдаги хизматларни кўрсатувчи субъектлар билан фючерс шартномасини тузмоқдалар. Шу тузилаётган барча турдаги шартномаларнинг ҳуқуқий асосини қуйидагилар ташкил этади:

  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси;

  • “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хусусий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни;

  • “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларни бажарилиш мониторингини олиб бориш тўғрисида”ги Низом.

Контрактация шартномалари, шунингдек, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузиладиган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан 1 ой олдин, лекин календар йил бошланишдан кечикмай тузилади. Шартномаларни тузишга хўжалик, ташкилот раҳбарлари мутахассислари билан биргаликда, ижодкорликда барча ижобий ҳислатларига асосланган ҳолда, бурч ва масъулиятларини тушунганлари ҳолда ёндашишлари лозим. Шундагина уларнинг сифатли ва ўз вақтида тузилиши таъминланади. Барча турдаги шартномалар республикада ишлаб чиқилган намунавий шаклларга амал қилинган ҳолда манфаатдор субъектлар томонидан мустақил ҳолда тузилиши лозим. Шартномалар узоқ, қисқа муддатли ва бир марта амалга ошириладиган муносабатлар бўйича тузилиши мумкин.

  • Тузиладиган шартномаларда томонларнинг юридик номи, уларни раҳбарларининг фамилияси, исми, отасининг исми, шартнома мавзуси, яъни шартнома нима мақсадда тузилаётганлиги, агар маҳсулот сотиш бўйича бўлса, унинг номи, тури, ассортименти, сифати, унинг миқдори, даврлар бўйича нархи, ассортимент бўйича бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунинг билан биргаликда маҳсулот сотувчи корхона қандай идишларга, қандай қилиб солиб, қадоқлаб юбориши ҳам кўрсатилади. Хуллас, шартномада сотувчи ўз маҳсулотларини истеъмолчига сифатли ҳолда, ўз вақтида етказиб беришини аниқ, равон кўрсатиб бериши керак. Булар маҳсулот сотувчи томон субъектининг мажбурияти, бурчи ҳисобланади. Шартномага мувофиқ маҳсулотни сотиб олувчи ташкилот (субъект) сотувчи томонидан шартнома шартларига оид юбориладиган маҳсулотни ўз вақтида тушириб олиш ва унга белгиланган тартибда ҳақ тўлаш тартибини акс эттиради. Бу маҳсулот сотиб олувчининг бурчи, мажбурияти ҳисобланади. Ушбу шартномада маҳсулотни ташиш ва тушуриш бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари зиммасига юкланиши ҳамда маҳсулот уни сотувчи хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни ташиш ҳаражатларини ҳақиқий брутто вазни бўйича қоплашини кўрсатади. Уларнинг суммаси қонун ҳужжатларга мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича белгиланади. Юқоридагилар билан биргаликда шартномада томонларнинг шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги аниқ республика Фуқаролик кодексининг 324-329 моддаларидаги талаблари негизида белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ишлаб чиқариш жараёнларидаги ишларни, хизматларни бажариш билан ҳамда хўжаликларга зарур бўлган минерал ўғит ҳамда барча турдаги кимёвий воситаларнинг, ёқилғи-мойлаш материалларини, техника воситаларини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган муносабатлар бўйича тузиладиган шартномаларда ҳам юқорида кўрсатилган барча масалалар ўз аксини тўлиқ топиши лозим.

Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида белги қўйилади, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.

Улар республика қишлоқ хўжалигидаги субьектлар ўртасидаги аграр-иқтисодий муносабатларни вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаб, иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлашимизга хизмат қилади. Лекин амалиётда доимо ҳам шартнома шартлари тўлиқ бажарилаётгани йўқ. Бундай камчиликларга барча корхоналар, ташкилотлар томонидан йўл қўйилмоқда. Бу борада Президент И.А.Каримовнинг Олий мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида:

- “энг муҳими-барча томонларнинг шартномаларни бажариши юзасидан қатъий интизом ўрнатилиши даркор” деган сўзларини келтириш ўринлидир. Бундай ҳолларни бартараф этиш мақсадида республика ҳукумати 2005 йилнинг ўзида бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Жумладан, банклар зиммасига шу хўжаликлар томонидан талаб этилган миқдордаги ўз маблағини тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси юклатилган. Булар албатта, шартномавий муносабатларнинг ривожланишини таъминлайди.


^ Таянч иборалар:

Иқтисодий муносабатлар, шартномавий муносабатлар, контрактация шартномаси, фючерс шартномаси, маҳсулот сотувчилар, иш ва хизмат кўрсатувчилар, маҳсулот сотиб олувчилар, давлат буюртмаси, эркин сотиш, томонларинг мажбурияти, мулкий жавобгарлик, хўжалик бўйича шартнома, ички хўжалик шартномаси мониторинги.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1.Нима учун шартномавий муносабатлар амалга оширилмоқда?

2.Шартнома деганда нимани тушунасиз?

3.Шартноманинг қандай турлари мавжуд?

4.Шартноманинг мазмуни деганда нимани тушунасиз?

5.Томонларнинг вазифаси, мажбуриятлари қандай бўлиши мумкин?

6.Мулкий жавобгарлик қандай бўлади?

7.Ички ижаранинг мазмуни қандай?

8.Мониторинг қандай тартибда амалга оширилади?

9.Ялпи маҳсулот деганда нимани тушунасиз?

10.Ялпи маҳсулотлар қандай турларда ҳисобга олинади?

11.Ялпи маҳсулотнинг таркиби қандай ?

12.Тайёр маҳсулот деганда нимани тушунасиз?

13.Қандай маҳсулот товар маҳсулоти деб аталади?

14.Маҳсулотларнинг товарлилик даражаси қандай аниқланади?

15.Ялпи ва товар маҳсулотларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳамияти

қандай?

16. Ялпи маҳсулотни кўпайтиришнинг қандай йўллари бор?

17.Экстенсив ҳамда интенсив усул ҳақида қандай тушунчага эгасиз?



Похожие:

Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconЎсимликчилик тармоҚлари иҚтисодиёти 14 Ўсимликчилик тармоқларининг аҳамияти
Унинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган жами ялпи маҳсулотдаги салмоғи 1998-2001 йилларда 80-90 фоизни, товар маҳсулоти таркибидаги...
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconҚишлоҚ хўжалигининг асосий ва айланма фондлари, улардан самарали фойдаланиш
Асосий ва айланма фондлар (воситалар) ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти ва туркумлаштирилиши
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconҚишлоҚ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараҚҚиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш
Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconЕр-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш
...
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconИнвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconКурс лекций по фармакогнозии с основами биохимии лекарственных растений, Ташкент "Медицина" Узсср, 1987
Кумаринларга умумий тушунча, уларнинг ўсимликлар тўқимасидаги синтези – биосинтез ва ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси icon4-маъруза метил, этил, амил спиртлари, уларнинг токсикологик аҳамияти. Кимёвий ва газ суюқлик хромотографик таҳ лил усуллари. Прекурсорлар.
...
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconИқтисодиёт экономика Economic impact of broadband
Кенг полосали уланишнинг кириб борганлик даражаси ривожланган ва ривожланиб бораётган мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ҳамда аҳолининг...
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси iconУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Мавзу: умумий остеология. Скелет ҳАҚида умумий тушунча. Сатҳлар ҳАҚида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология....
Тушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси icon11-модда. Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш
Ер тузиш ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации