Документы



ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши icon

ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши

НазваниеҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши
Дата24.06.2013
Размер172.44 Kb.
ТипДокументы
скачать

ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши (4 соат)


12.1. Баҳонинг иқтисодий мазмуни, аҳамияти, функциялари

12.2. Қишлоқ хўжалигида баҳолар тизими, уларнинг даражаси ва динамикаси

12.3. Бозор иқтисодиёти шароитида баҳоларни такомиллаштириш масалалари


12.1. Баҳонинг иқтисодий мазмуни, аҳамияти, функциялари

Бозор иқтисоди эркин пул-товар муносабатларига асосланган. Бу муносабатлар эса баҳолар ёрдамида амалга оширилади. Баҳо товар қийматининг пулда ифодаланганлигини исботловчи восита, яъни механизмдир. Унинг абсолют миқдори бозор иқтисоди шароитида самарали, чекланган харажатларга асосланади, яъни улар баҳонинг иқтисодий асосини ташкил этади. Ҳар қандай харажатлар ҳам самарали ҳисобланмайди. Шунинг учун маълум бир миқдоргача бўлган, яъни мақсадга мувофиқ сарфланган харажатларгина эътиборга олинади. Бозор иқтисоди шароитида юқоридаги ҳолатлар билан биргаликда талаб ва таклиф асосида иқтисодий жиҳатдан асосланган реал мувозанатли баҳо ўрнатилади. Рақобатли бозорда талаб ва таклифнинг ўзгариши баҳолар даражаси ўзгаришига бевосита таъсир этади. Шунинг учун корхоналар бозор талабини ҳамда таклифини чуқур ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришлари лозим. Бунда улар имконият доирасида ишлаб чиқариш харажатларини тежашга алоҳида эътибор беришлари керак. Бунинг учун маҳсулот етиштириш жараёнларини механизациялаштиришга, илғор технологияларни жорий этишга ҳамда мавжуд бўлган барча табиий ва иқтисодий ресурслардан йил давомида оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор беришлари лозим.

Демак, қишлоқ хўжалик корхоналари бозор иқтисодиётига хос бўлган ҳолларни, яъни кимга, қандай маҳсулотларни қанча миқдорда, қандай қилиб етиштиришни билишлари зарур.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб эса ҳозирги даврда қуйидаги омилларга боғлиқ: истеъмолчиларнинг даромади, диди, ўриндош товарларнинг нархи, харидорлар миқдорига ва бошқаларга.

Маҳсулотларга бўлган талабни ўрганишда халқимизнинг миллий урф-одатларини, албатта, эътиборга олиш керак. Жумладан, халқимизнинг нонни, ун маҳсулотларини, гуручни, қўй ва мол гўштини кўпроқ истеъмол этишга мойилдир. Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз маҳсулотларини талабни эътиборга олган ҳолда таклиф этишлари мумкин. Бунда улар қуйидаги омилларга асосланишлари лозим: етиштириладиган маҳсулотларнинг баҳосига, ишлатиладиган ресурслар баҳосига, қўлланилаётган технологиялар даражасига, самарасига, солиқ ставкасига, дотация миқдорига, ишлаб чиқарувчиларнинг сонига ва бошқаларга.

Юқоридаги ҳолатларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг, иш ва хизматларнинг баҳоларини 15-чизмадаги тартибда шакллантиришга эътибор қаратилади. Шакллантириладиган баҳолар эса бир қанча вазифалар бажарилишини таъминлаши зарур.

Демак, талаб ва таклиф омиллари ҳамда корхоналарнинг мақсадлўрини эътиборга олган ҳолдагина мувозанатлашган баҳо шаклланади. Мувозанатли баҳо эса иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳисобланади. Иқтисодий жиҳатдан асосланган мувозанатли баҳо 16-чизмада қўйд этилган функцияларни, вазифаларни бажариши лозим.


15-чизма

Қишлоқ хўжалик корхоналарида баҳонинг шаклланиши ҳамда вазифалари





Маҳсулотга бўлган бозор талабини ҳамда баҳонинг шаклланишини эътиборга олган ҳолда белгиланган мувозанатли баҳолар хўжалик нуқтаи назаридан қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:

  • хўжаликларнинг мақсадга мувофиқ, самарли ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини қоплаш;

  • корхонанинг давр ва молявий харажатларини қоплаш;

  • хўжаликка келажакда ривожланишини таъминлайдиган оптимал миқдорда фойда келтириш.

Мувозанатли баҳолар истеъмолчилар ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини, даромадларини, фойдаларини тўғри тақсимлаб, уларнинг иқтисодиётини барқарорлаштириш ва ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин маҳсулот ишлаб чиқарувчилар монополист, сотиб олувчилар олигополист бўлган ҳолда маҳсулот баҳоларининг мутлақ даражаси кескин ўзгариши, бу истеъмолчилар ҳамда ишлаб чиқарувчилар иқтисодиётига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. 2001 йили сув танқислиги оқибатида шоли ҳосили кескин камайди, бу ҳол 2002 йилнинг дастлабки ойларида бозорларда гуручнинг баҳосини 2-3 мартага ошиб кетишига олиб келди.

Натижада ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари ортади, истеъмолчилар -нинг даромадлари эса аксинча камаяди. Бундай ҳол уларнинг турмуш даражаси нисбатан пасайишига олиб келди. Пахта хомашёсини етиштир- ишда эса харажатлар вилоятлар, туманлар доирасида бир-биридан анча фарқ қилади. Сабаби – ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонроқ бўлган Хоразм воҳасида, Мирзачўлда кўпроқ харажат талаб этилади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, уларни олиб бориш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳам узоқ ҳудудларда жойлашган хўжаликларда кўпроқ бўлади.

Сабаби – масофа сарф-харажатларнинг ортишига таъсир этади Лекин давлат пахта хомашёсини сотиб олиш бўйича ўрнатган харид баҳоларининг мутлақ миқдори республика ҳудудларида бир хил. Бундай ҳол юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлган хўжаликларнинг иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Чунки сўнгги йилларда етиштирилган пахта хомашёси тўлиқ давлатга давлат буюртмалари ҳамда шартномалар асосида сотилган.

Шундай экан, иқтисодий жиҳатдан асосланган мувозанатли баҳоларни шакллантиришда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни эътиборга олиш лозим. Бунда давлатнинг ҳам роли бўлиши керак.


16-чизма
^


Бозор шароитида баҳонинг функциялари, вазифалари




12.2. Қишлоқ хўжалигида баҳолар тизими, уларнинг даражаси ва динамикаси

Қишлоқ хўжалиигда барча талабларни қондириш мақсадида турли хилдаги ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирилади, ишлар ҳамда хизматлар бажарилади. Уларни истеъмолчиларга етказиб беришда, сотишда турли хилдаги баҳолардан фойдаланилади. Баҳолар маҳсулот (иш, хизмат)ларни айрибошлаш масканига, мақсадига, вазифасига кўра, бир қанча турлардан ташкил топади. (17-чизма) Қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилаётган пахта хомашёси ва буғдойнинг 30 фоизи «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси корхоналарига шартномалар асосида давлат буюртмаларини бажариш мақсадида давлат ҳарид баҳоларида сотилмоқда. Уларнинг мутлақ миқдори талаб ва таклиф эътиборга олинган ҳолда ўзгариб бормоқда (12-жадвал).

12-жадвал

^ Давлатнинг харид нархлари

(цент/сўм)




Йиллар

2002 йилда 1995 йилдагига нисбатан, марта

1995

2000

2001

2002




Пахта хомашёси

800

5200

8000

10460

13,1

Бошоқли дон

250

2181

3360

5295

21,2




17-чизма
^

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган баҳолар тизими




Давлатнинг харид баҳолари 1995-2002 йилларда пахта хомашёси бўйича 13,1 марта, бошоқли дон маҳсулотлариники эса 21,2 марта ошган. Пахта хомашёси харид нархлари унинг саноат навлари, синфлари ҳамда толасининг типлари бўйича ҳам белгиланади. Жумладан, ўрта толали пахта нави ҳам ашёсининг 1-нави 2 синфга тааллуқли бўлиб, толасининг типи IV бўлганда харид нархи VII типдагига нисбатан 23,5 фоизга юқори. Пахта толасининг IV типи I саноат навларининг харид баҳоси IV типга нисбатан 2,1 марта юқори ўрнатилган. Демак, сифатни эътиборга олган ҳолда баҳоларнинг мутлақ миқдори бир-биридан анчага фарқ қилади.

Бошоқли донларнинг ҳам харид нархлари уларнинг сифатларига қараб ўрнатилган, яъни маҳсулот сифати юқори бўлса, харид баҳолари ҳам юқори. Баҳолар рағбатлантирувчи вазифани бажариши лозим. Республика ҳукумати бу масалага алоҳида эътибор бермоқда. Бу яхши натижалар бермоқда. Жумладан, давлатнинг хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида ўз буюртмаси учун буғдойнинг харид нархларини йил сайин ошириши унинг ялпи ҳосили ошишига ижобий таъсир этмоқда. Бу ҳол, баҳо ва ялпи ҳосил ўртасида ўзаро боғлиқлик, яъни эластиклик мавжуд эканлигидан далолат беради.

Давлат ўз буюртмаси бўйича сотиб олаётган ҳар тонна буғдой харид нархларини сўнгги йилларда нисбатан юқори суръатлар билан ошириши унинг ялпи ҳосили ошишига олиб келди. Бунга харид нархлари шундай суръатларда ошишидан ишлаб чиқарувчилар манфаатдор бўлганлиги туфайли эришилди.

Ҳозиргача республикада буғдойнинг баҳоси билан унинг ялпи ҳосили ўсиши ўртасидаги корреляция коэффициенти R-0,9321 га тенг. Бу давлатнинг дон маҳсулотлари баҳолари борасида олиб бораётган иқтисодий сиёсати тўғрилигидан далолат беради.

Корхоналар давлат буюрмасидан ташқари барча маҳсулотларини эркин ва бошқа турдаги баҳоларда сотмоқдалар. Эркин баҳо бозорда маҳсулот сотувчи ва уни сотиб олувчилар ўртасида, уларнинг иқтисодий манфаатлари ҳамда бозор талаби ва таклифи асосида шаклланади, яъни белгиланади. У тармоқларнинг маҳсулот олди-сотди муносабати бўйича тузилган шартномаларида ўз аксини топади. Шунинг учун эркин баҳоларни шартнома баҳолари деб ҳам аташади. Унинг абсолют миқдори маҳсулот сотиш даврига, унга бўлган талабга ҳамда маҳсулот сифатига боғлиқ.

Тармоқдаги эркин (шартнома) баҳоларнинг мутлақ (абсолют) миқдори қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ишлаб чиқариш воситалари баҳоларининг ўсиши, маҳсулотларга нисбатан талабнинг ошиши натижасида сўнгги йилларда ўзгариб бормоқда (13-жадвал)

Давлат харид ҳамда эркин (шартнома) баҳоларида маҳсулотлар истеъмолчиларга улгуржи ҳолда, яъни кўп миқдорда, катта партияларда ҳам сотилади. Шунинг учун уларни улгуржи баҳоларга ҳам тенглаштириш мумкин.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жаҳон баҳоларида ҳам сотилмоқда. Унинг мутлақ (абсолют) миқдори жаҳондаги ихтисослашган йирик биржаларда белгиланиб, маҳсулот экспорти ва импорти шартномаларида акс эттирилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотари даражасига жаҳондаги йирик товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни сотиб олувчилар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга уларнинг барқарорлигига дунё миқёсидаги тинчлик, иқтисодий барқарорлик ҳам таъсир этади.


13-жадвал


Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ўртача эркин баҳолари*



Маҳсулот турлари

1 ц. сотиш баҳоси, сўм

2001й

2002й

2003й

2004й

2005й
^

Бошоқли дон


1123

1503

2381

2983

4608

Шу жумладан, буғдой

1018

1332

2106

2845

4482

Картошка

1463

1748

2908

4086

6263

Пахта

1986

2408

3539

5670

8510

Сабзавот

451

725

874

1591

2250

Полиз

265

374

536

887

1242

Мева

647

915

1545

2175

3337

Узум

936

1346

2195

2598

3519

Сут

1419

1884

2691

4801

7629

Гўшт (тирик вазнда)

6409

10260

15500

24988

38092

Жун

2160

2542

4593

10759

16169

Асал

15380

18693

30720

66398

92523

Пилла

7117

14709

8757

32300

46018

* Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.

Жумладан, 2001 йил сентябрь ойидаги воқеалар ва кейинги ҳолатлар таъсирида жаҳон миқёсида нефтнинг баҳоси ўзгариб турган ҳолда, пахта толасининг баҳоси пасайиб бормоқда, гуруч ва буғдойнинг баҳолари эса ўзгариб турибди (14-жадвал).

14-жадвал

^ Айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги баҳоси, 1990 йил баҳосида, Ўртача тонна/доллар*



Товарлар

Йиллар

2001й.да 1990й.дагига нисбатан,фоиз

1990

1997

1998

1999

2000

2001

Пахта толаси

1819

1613

1387

1131

1232

1163,5

»64,0

Буғдой

135,5

147,2

121,1

108,2

114,9

119,9

88,5

Гуруч

270,9

280,0

291,9

239,9

244,9

248,2

91,6

* Global Commodity Markets. A Comprehensive Review and Price Forecast. January 2000. Number 1-Washington, D.C. The World Bank, 2001 p.98.


Пахта толасининг ўртача жаҳон баҳоси асосан Нью-Йорк ҳамда Ливерпул хомашё товар биржаларидаги савдода белгиланади. 1990-2002 йилларда пахта толасининг жаҳон бозоридаги баҳоси салкам 40 фоизга, буғдой билан гуручнинг баҳоси эса 8-12 фоизга пасайган. Бундай ҳол шунинг учун рўй бердики, талабни ўриндошлик маҳсулотлари толасига талаб мавжудлиги билан қондириш анча мараккаб, лекин пахта толасининг ўрнини бошқа маҳсулотлар билан қондириш имконияти анча юқори.

Қишлоқ хўжалик корхоналари Ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш мақсадида етиштирилган маҳсулотларининг маълум бир қисмини қайта ишлайдилар (уруғлик, ем, овқатланишга …). Бу жараёнда қатнашадиган маҳсулотлар ички муносабатларни ҳисобга олган ҳолда таннархлари бўйича берилади. Шунинг учун бундай баҳолар таннарх баҳолари ҳам дейилади.

Хўжаликлар маълум миқдордаги ортиқча маҳсулотларини фуқароларга чакана баҳоларда сотишлари мумкин. Ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган миқдордаги маҳсулотларни эркин бозорлардан, дўконлардан сотиб олиши мумкин. Бу жараёнда фойдаланилган баҳолар чакана баҳолар ҳисобланади.

Чакана баҳолар – савдо жараёнида сотилатган товарларнинг баҳосидир. Чакана баҳолар орасида улгуржи ҳамда чакан савдо корхонаси сотиб олган товарлар баҳоси ётади. Савдо корхоналари улгуржи баҳоларга савдо устамасини қўядилар, шунинг ҳисобидан қилинган харажатлар қопланади ва фойда олинади. Савдо устамаси миқдорини савдо корхоналари ўзлари белгилайдилар, лекин маълум чегарадан ўтмайдилар. Шунингдек, савдо устамасига қўшимча қиймат солиғи ва махсус солиқ ҳам қўшилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қурилиш, транспорт хизматлари, маиший хизмат кўрсатилади. Бу хизматларнинг қиймати смета ҳамда тариф баҳоларида ҳисоб-китоб қилинади.

Трансферт баҳолар – бир бирлашма ёки корпорация ичидаги ўзаро ҳисоб-китобда қўлланиладиган баҳолардир.

Уларнинг мутлақ (абсолют) миқдори бозор иқтисодига ўтиш даврида талаб ва таклифдан, фан-техника тараққиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариб болрмоқда. Буни пахта хомашёси учун ўрнатиладиган давлат харид баҳолари ҳам исботлаши мумкин.


^ 12.3. Бозор иқтисодиёти шароитида баҳоларни такомиллаштириш масалалари

Фан-техника тараққиёти шароитида талаб ва таклиф ўзгаришини эътиборга олган ҳолда баҳоларнинг мутлақ (абсолют) миқдорини ўзгартириш, такомиллаштириш, яъни либераллаштириш лозим. Бу ниҳоятда мураккаб масала. Унинг ижобий ҳал этилиши жуда кўп томонларга, ҳолатларга боғлиқ. Республика миқёсида бу масалани ҳал этишда ўтиш даврининг ҳозирги босқичида давлатнинг роли анча улкан. Шунинг учун бу жараёнда агросаноат мажмуасини ривожлантиришда қўлланилаётган нарх ва молия-кредит сиёсати қуйидаги вазифаларни ечишга йўналтирилган бўлиши керак:

  • давлатнинг истеъмол моллари билан ўзини-ўзи таъминлашини тезлаштириш;

  • қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ўртасидаги эквивалентлик муносабатларини таъминлашга эришиш;

  • қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг даромадларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлайдиган даражада рағбатлантириш;

  • фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий қилишда кўмак бериш;

  • давлат ичида ягона иқтисодий режани ташкил қилиш, яқин ҳамда узоқ хорижга чиқиш ва бошқалар.

Бозор иқтисодиётида баҳо муносабатлари қуйидаги тамойилларга асосланиши керак:

  • эркин баҳоларни давлат томонидан бошқариладиган баҳолар билан уйғунлаштириш;

  • таклиф қилинаётган маҳслотларнинг баҳоларини ҳисоблашда норматив усуллардан фойдаланиш;

  • товар ишлаб чиқарувчиларнинг даромад олишларини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва самарадорликни ошириш;

  • нарх ва молия-кредит муносабатларининг ўзаро алоқасини оптималлаштириш;

  • талаб ва таклиф таъсири натижасида мувозанатли баҳоларни шакллантириш;

  • фан-техника тараққиётини, илғор технологияларни рағбатлантириш ва бошқалар.

Улар барча тамойиллар, далиллар ёдамида исботланиши лозим.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоларини белгилашда монополия, олигополиянинг мавжудлиги, эркин рақобатнинг нисбатан камлиги, инфляциянинг мавжудлигини, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишдаги монополия маълум даражада юз бераётганлигини ҳам эътиборга олиш зарур.

Маълумки, қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган пахта хомашёсининг асосий қисмини «Ўзпахтасаноат» уюшмаси сотиб олмоқда. Бу ҳол маълум даражада эркин бозор, яъни рақобат мавжуд эмаслигидан далолат беради.

^ Таянч иборалар:

Баҳолар турлари, баҳони белгилаш тартиби, харид баҳолари,

шартнома баҳолари.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Қиймат, баҳо деганда нимани тушунасиз?

  2. Баҳо қандай шаклланади?

  3. Баҳонинг қандай вазифалари мавжуд?

  4. Баҳонинг қандай функцияларини биласиз?

  5. Қандай баҳоларни биласиз?

  6. Харид баҳолари қандай баҳолар?

  7. Жаҳон баҳоси деганда нимани тушунасиз?

  8. Қиёсий баҳо деганда нимани тушунасиз?

  9. Баҳоларни либераллаштиришнинг қандай йўллари мавжуд?



Похожие:

ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconТушунча, уларнинг аҳамияти 10 Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти таркиби динамикаси
Тармоқда етиштирилаётган ялпи маҳсулот қиймати алоҳида маҳсулот турлари, тармоқлар ва хўжалик бўйича аниқланади. Ялпи маҳсулот тармоқнинг,...
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconЕр-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш
...
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconҚишлоҚ хўжалигининг асосий ва айланма фондлари, улардан самарали фойдаланиш
Асосий ва айланма фондлар (воситалар) ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти ва туркумлаштирилиши
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconҚишлоқ врачлик пункти тўғрисида
Ушбу Низом қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши icon11-модда. Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш
Ер тузиш ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик...
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconҚишлоҚ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараҚҚиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш
Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconЖаҳон хўжалиги : асосий кўринишлари ва ўзига хос томонлари
Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашишида, хўжалик ҳаётининг байналмилаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлигида...
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши icon1 Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари
Республика ИҚтисодиётида тутган ўрни. «ҚишлоҚ хЎжалиги иҚтисодиёти» Фанининг предмети, тадҚиҚот усуллари
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши iconХўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб)
Хўжалик юритувчи субъектнинг 20 йил даги ҳолатга кўра солиқ қарзлари мавжуд эмас
ҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши icon3 Ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши
Бозор иҚтисодига Ўтишда ҚишлоҚ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иҚтисодий ислоҳотлар (4 соат)
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации