Документы



Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари icon

Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари

НазваниеМаркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари
Дата24.06.2013
Размер169.71 Kb.
ТипДокументы
скачать

МАРКЕТИНГ МЕНЕЖМЕНТИ

Режа:

  1. Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси.

  2. Маркетинг имкониятларини урганиш.

  3. Корхона бозорлари.

  4. Корхонада маркетинг хизмати.



1. Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси

Маркетинг - инсоннинг айирбошлаш воситасида талаб ва эхтиёжни кондришга каратилган фаолиятидир. Маркетинг таркибига бозорни урганиш. Истеъмолчи буюртмасига кура махсулотлар ассортиментини режалаштириш, бозорни эгаллаш, реклама, товарлар ва хизматларни ишлаб чикарувчидан истеъмолчига етказиб бериш билан боглик тадбиркорлик фаолияти киради. Маркетинг конструктор, мухандис, иктисодчи ва бошка мутахассисларга бозор эхтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг кандай булишини исташи, унга канча хак тулаши, у ким учун зарурлиги хакида мулохаза юритиш имконини беради.

Бозор шароитида корхонани бошкариш маркетингни ишлаб чикариш циклининг бошига куяди, чунки хужалик карорларини кабул килиш асосида ишлаб чикариш имкониятлари эмас, балки бозор талаблари, харидор эхтиёжлари ётади. Охир натижада корхона кулами, корхонани бошкариш ташкилий таркибини, бошкарув тамойил ва усулларини, хизмат курсатиш йуналишларини бозор белгилайди.

Бозор муносабатлари шароитида корхона бозор коньюктураси, булажак шериклар имкониятлари, нархлар узгариши хакида ахборот олиш асосида уз ишлаб чикаришини моддий-техникавий таъминлаш ва капитал курилишни товарлар ва хизматлар бозоридан (бевосита ишлаб чикарувчидан, улгуржи савдода, шу жумладан, ярмарка, кимошди савдоси, хамда моддий-теъминот ва бошка воситачи ташкилотлардан) ресурслар сотиб олиш йули билан амалга оширади. Натижада корхонанинг режа-иктисод, техника, технология, таъминот ва сотув булимлари вазифалари узгаради. чунки корхона мухандис-техниклари ресурслардан кай даражада фойдалана олиш имкониятига эга эканликларини билишлари, бозор таъсиридан эркин булишлари учун корхонада бозор иктисодиёти, корхона ишлаб чикариш ва молия сиёсати масалалари буйича ахборот манбааси, булган махсус маркетинг хизматини ташкил этиш эхтиёжи вужудга келади.

Маркетинг булими бозорни, ижтимоий талаб холати ва узгариши, коньюктурани урганиш натижасида корхонада ишлаб чикариладиган махсулот зарурлиги, истикболи масаласини хал этади.

Корхонани маркетинг воситасида бошкариш анча мушкул булиб, катта хажмда режа-хисоб китобларини, кадрларни кайта тайёрлашни, бошкарув вазифа ва усулларини тубдан узгартиришни талаб килади. Факат корхона, бутун иктисодиёт хужалик механизмини тубдан кайта куриши асосидагина маркетинг тенденциясини куллаш мумкин. Акс холда корхона тез узгарувчан талабга мослаша олмай ракобат курашига бардош бера олмайди. Бу корхона фойда курмаслиги ва ундан келиб чикувчи бошка окибатларга олиб келади. Чунки факат истеъмолчилар эхтиёжини хисобга олиб, фан-техника тараккиёти ютукларидан фойдалана олган корхонагина уз махсулотини сотишдан фойдаолиши мумкин.

Бу маънода америкалик автомобиль магнати Г.Форднинг фикрини таъкидлаб утиш зарур. Ундан кандай килиб миллионер булганлигини сураганларида куйидагича жавоб берган: «Жуда осон. Мен уз автомобилларимни бозорда бошкаларга нисбатан арзонрок сотиб, уз ишчиларимга бошкаларга нисбатан куп хак тулаганман». Бундай холда у синиши керак эди, лекин у ракобатчиларини бозордан сикиб чикариб бозорни эгаллагани учун миллионер булди.

Товар пул муносабатлари жамиятни уз-узини бошкариш механизми билан куроллантиргани учун бебахо хусусиятга эга. Тартибга солинувчи бозор хужалик фаолиятини истеъмолчига каратиш, ташкилий тизимлар, бошкарув тамойили ва усулларини кайта куриш, корхона максад ва вазифаларини узгартиришни талаб килади.

Америкалик иктисодчи Филипп Котлер узининг машхур «Марктинг буйича бошкарув» кулланмасида маркетинг турларининг классификациясини берган.

Маркетинг турлари.

Талаб холати

Маркетинг вазифаси

Маркетинг тури

Салбий талаб

Талаб яратиш

Конверсион маркетинг

Талаб йук

Талабни рагбатлантириш

Рагбатлантирувчи маркетинг

Мумкин булган маркетинг

Талабни ошириш

Ремаркетинг

Узгарувчан талаб

Талабни мувозанатлаш

Синхромаркетинг

Тулик талаб

Талабни куллаш

Кулловчи маркетинг

Ортикча талаб

Талабни камайтириш

Демаркетинг

Макбул булмаган талаб

Талабни тугатиш

Каршилик килувчи маркетинг

Маркетинг стратегияси жамият ва корхона жамоасининг узвий манфаатлари ишлаб чикариш самарадорлиги масалаларини хал килишга хизмат килиш керак.

Маркетинг стратегияси боскичларини схема тарзида ифодалаш мумкин.

Маркетинг боскичлари.


Талаб конь юктурасини урганиш

Корхона маљ сад ва имко ниятларини аниљлаш

Бозорни тахлил этиш

Маркетинг стратегияси ни ишлаш





1 2 3 4


Янги техника ва техноло гияни жорий килиш

Бозорга кириб бо риш. Товар харакати хилини танлаш

Реклама ва бозорни раг- батлантириш

Товар ассор тиментини бошкариш





5 6 7 8


Савдо фаолиятини бошкариш

Савдодан кейинги хизмат курсатиш

Маркетинг фаолиятини назорат килиш





9 10 11


1-боскич - талаб коньюктурасини урганиш. Корхона бозордаги иктисодий вазиятни хар томонлама урганади, талаб коньюктурасини, шунингдек. Харидор имкониятларини урганади.

2-боскич - бозор сигимини урганади. Корхона кузда тутилган савдо сигимини аниклайди. Бу ушбу сохага капитал сарфлаш учун туртки булиб хизмат килади.

3-боскич - мавжуд бозор шароитида корхона максад ва имкониятларини аниклаш. Бозор эхтиёжларини билиш уларни корхона имкониятлари билан таккослашга имкон беради.

4-боскич - маркетинг режа ва стратегиясини ишлаш. Хам максадга эришишнинг умумий стратегияси, хам корхона йуналиши ва булинмалари учун батафсил режа сифатида ишланади.

5-боскич - лимий-техник ва тажриба конструкторлик ишлари. 4 та боскичда ривожланиш йуллари белгилангандан сунг бевосита сотиш учун махсулот ишлаб чикаришга илмий-тадкикот , тажриба ва конструкторлик ишлари, технология, ишлаб чикариш режаси, тажриба ишлаб чикариш ва х.к.га утилади. Нихоят, махсулот яратилди.

6-боскич - махсулотни бозорга киритиш. Бунинг энг мухим шарти бозорга чикишнинг энг макбул йулини танлаш билан бирга, нарх сиёсатини хам белгилашдир.

7-боскич - рекламаю бозорда уйлаб самарали иш юритмай муваффакиятга эришиб булмайди. Товар хакида харидорларга ахборот бериш ва уни сотиб олишга ундаш - мураккаб ва маъсулиятли вазифа булиб, у билан бир вактда савдони рагбатлантириш хакида хам гамхурлик килиш керак.

8-боскич - махсулот ассортиментини бошкариш. Талаб харидорнинг ассортимент узгаришига талаби узгаришини урганиш. Ассортиментни узгартириш, бозорга таклиф этилган дастлабки вариантга тузатиш киритиш.

9-боскич - савдо фаолиятини бошкариш. Савдо, икни ташиш, юкларни кадоклашга алохида эътибор берилади.

10-боскич - савдодан кейинги хизмат курсатиш, истеъмолчига сервис хизмати курсатиш, товардан фойдаланишда кумаклашиш.

11-боскич - маркетинг фаолиятини назорат килиш. Бутун фаолият дастурини назорат килиш. Охирги боскичнинг тугаши, биринчи боскичнинг бошланишини билдиради.

Маркетинг стратегиясини билиш «маркетингни бошкариш» тушунчасига таъриф беришга имкон яратади. Маркетингни бошкариш - бу ишлаб чикариш ва бозорни фойда олиш, савдо хажмини ошириш, бозордаги хиссасини ошириш максадида харидорлар билан фойдали айирбошлашни таъминлаш, мустахкамлаш максадида урганиш ва тахлил этишдир.

Маркетингни бошкариш вазифалари жумласига талаб даражаси, вакти ва хусусиятига ташкилот олдида тутган максадга эришиш учун ёрдам бериш ниятида таъсир этиш хам киради. Бошкача килиб айтганда маркетингни бошкариш - бу талабни бошкаришдир. Хакикий талаб даражаси исталгандан паст ёки юкори булиши мумкин. Бундай холат билан маркетинг буйича бошкарувчи дуч келиши мумкин.

Маркетинг буйича бошкарувчи - ташкилотнинг маркетинг вазиятини тахлил килиш, белгиланган режаларни амалга оширувчи ва назорат вазифаларини амалга оширувчи ходимидир. Бунга савдо хизмати бошкарувчиси ва ходимлари, реклама хизмати ходимлари, савдони рагбатлантириш буйича мутахассислар, маркетинг буйича тадкикотчилар, маркетинг буйича тадкикотчилар, товарлар буйича бошкарувчилар ва нархни ташкил этиш буйича мутахассислар кирадилар.

^ 2. Бозор имкониятларини урганиш

Бозор узгармас эмас ва доимо уни урганиши, савдо имкониятлари масаласи буйича маълумотларни тахлил этишни талаб килади. Бозорни урганиш максадни белгилаш ва изланиш режасини тузишдан белгиланади. Ундан кейин бир неча йил давомида махсулот сотиш натижалари тахлил килиниб, хато ва ноаникликлар аникланади, маркетинг буйича мутахассислар фикри урганилади. Ахборот турли манбаалар: матбуот, реклама, телефон оркали, суров анкеталари таркатиш ва йигиш воситасида йигилади. Анкета сурови интервью олиш ёки телефон оркали суров утказиш билан тулдирилиши мумкин. Бозорда мавжуд вазиятни билган холда корхонада ишлаб чикариш ва таъминлов - савдо фаолиятини ривожлантириш буйича тависиялар ишлаб чикиш мумкин.

Корхоналар даврий равишда (йилига бир неча марта) бозордаги уз холатини анклаш лозим. Бозор потенциал сигими деганда маълум вакт давомида амалга ошириш мумкин булган савдо хажми тушунилади. Узок истикбол учун режалар 15-20 йилни, урта мудатли 5 йил, киска муддатли 1-2 йилга мулжалланган булади.

Бозор янги махсулот чикаришда бозор сигимини аниклаш мухим ахамиятга эга. Бозор сигими ва коньюктурасини урганиш билан корхонадан ташкари ёки унинг тапшириги билан бошка хужалик хисобида ишловчи ташкилот (КИТИ, маркетинг изланувлари буйича ширкат) шугулланиши мумкин. Хужалик хисоби асосида ишловчи пулли ахборот-маслахат берувчи бундай ташкилотлар бармогини ташкил этиш максадида мувофикдир. Бу ташкилотлар уртасида ракобат муносабатлари булиши хам мухимдир.

Бозорни урганиш буйича тадкикотлар олиб бориш куп маблаг талаб этади, шу сабабли мавжуд ахборот манбааларидан иложи борича кенг фойдаланиш лозим. Тадкикот давомида баркарор конун ва конуниятларни аниклаш мухимдир. Бозор сигимини урганиш буйича марктинг изланишларини олиб боришда ракобатчилар фаолиятини, реклама, савдо сиёсатини, товарлар ассортиментини, техник хизмати, булимларташкилий тузилишини тахлил этишни унутмаслик керак. Бозор бу орзу эмас, балки катъий, баъзан шавкатсиз, хаёлни тан олмайдиган, уйланиб кадам босиш лозим булган хакикатдир.

Бозор корхоналарни демополлаштириш, катъий ракобат кураши, корхонанинг бутун хужалик механизмини кайта ташкил этишни, илгор технологияни жорий килиш, лойиха-конструктор мутахассисларнинг малакаси юкори булишига, маркетинг буйича тажрибага эга булиш ва бошкаларни кузда тутади. Жуда илгор гоя ва тажриба конструкторлик лойихалари мавжуд булса хам, замонавий тахнологиясиз жахон бозори талабларига жавоб беруви махсулот ишлаб чикариб булайди. Янги технология сотиб олиш учун валюта ишлаб топиш керак. Умумий холда бозорни эгаллаш стратегияси куидагича булади:

  1. Катор тадбирларни амалга ошириш хисобига дастлабки жамгариш (максадни аниклаш, ташкилий таркибни такомиллаштириш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишлаб чикариш интизомини кучайтириш, мехнат ва моддий харажатларни кискартириш ва х.к.).

  2. Янги технологияларни, имкони булса кушма корхона тузиш йули билан сотиб олиш.

  3. Иктидорли менежер ва конструкторларни жалб этиш йули билан янги, юкори сифатли махсулот ишлаб чикариш.

  4. Халкаро талабга жавоб берувчи махсулот ишлаб чикариш ва уни жахон хамда ички бозорга олиб чикиш.

  5. Корхонани улгуржи савдо билан шугуллана олувчи юкори самарали хужаликка айлантириш.

Бозорни эгаллаш стратегияси асосий максадга эришишни олий сифатли махсулот етиштириш, корхонада ишловчилар турмуш фаровонлигини ошириш, белгиланган ижтимоий дастурларни бажаришини таъминлашдан иборат. Белгиланган тадбирлар муваффакиятли бажарилиши мехнат жамоасининг хар бир аъзоси ишнинг охирги натижасидаги манфаатдор булишига богликдир. Жамоа моддий манфаатдорлиги ижтимоий фаоллиги ва жавобгарлик хиссини ошириши зарур. Бунга эришиш учун эгаларига йилига 1г-15% фойда келтирувчи акциялар чикариш керак.

Бозор имкониятлрини аниклаш ва бахолаш одатда куплаб янги гояларни вужудга келтиради. Асосий вазифа-уларнинг энг яхши, корхона максадларига тугри келувчиларини ажратишдан иборат. Масалан, корхона бозор имкониятларига бахо бериш натижасида, энг кизикарлиси - «болалар велосипеди» бозори эканлигини аниклади. Рахбарият болалар велосипедини ишлаб чикарилувчи махсулотлар руйхатига киритиш корхона максадига хам, ресурсларига хам тугри келади деб хисоблаши мумкин. Бундай турдаги товар мавжуд маркетинг доирасига тугри келади. Лекин корхона болалар велосипеди бозори вакиллари билан яхши ишлай олиши, истеъмолчилар билан яхши алока урната олиш, ракобатчи корхоналар ишлаб чикарган велосипеддан харидоргир велосипед ишлаб чикара олишига ишониши керак. Бундай имкониятнинг хар бирини бозор хажми ва хусусити нуктаи назаридан урганиш зарур. Бу жараён туртта боскичдан иборат: талабни улчаш ва прогноз килиш, бозорни сегментларга ажратиш, бозорнинг максадли сегментларини ажратиш, товарнинг бозордаги урнини аниклаш. Корхона бозор куламини бахолаш максадида унда сотилувчи болалар велосипедини аниклаб хар бир модель сотилиш хажмига бахо берадилар. Корхона бозорни эгалламокчи булса болалар велосипеди бозорининг истикболдаги хажмини билиш хам мухимдир.

Бозорни сегментларга ажратиш - бу истеъмолчиларни эхтиёжлар, хусусиятлари, хулкидаги фаркларига асосан гурухларга булишдир. Нархига карамай энг яхши велосипедларни сотиб олувчи харидорлар бир вегментни ташкил этади. Биринчи холда нархга эътибор берувчилар бошка сегментни ташкил этади. Бозорнинг хар бир сегментини, уларга хос хусусиятларини урганиш асосида тасвирлаш уларнинг хар бирини маркетинг имкониятлари нуктаи назаридан корхона учун кизикарли эканлигини бахолаш зарур. Корхона бир бозорнинг бир ёки бир неча сегментига чикишга карор килиши мумкин. Харидорлар негабир товарни харид килишини яхширок тушуниши учун товарларнинг асосий хусусиятларини солиштириши керак. Солиштириш натижаларини товарларни позициялаш схемаси тарзида келтириш мумкин.

Шундай килиб бозор стратегиясини ишлаб чикиш товар ишлаб чикариш учун мухимдир. Купчилик АКШ компанияларини тадкик килиш буйича маълумотлар у ёки бу товарга талаб шаклланиши ва уни истеъмолчига етказиб бериш амсаласи ишлаб чикарш ва технологиясидан мухимрок эканлигини намоён килади. уларнинг фикрига кура, янги товарни оммавий ишлаб чикариш технологияси масалаларини хал этиш уларни бозорда сота олиш масалаларига нисбатан анча осон.

Иктисодий амалиётда маркетинг назарясидан ижодий фойдаланиш корхона хужалик муханизмини ам харажат тизимлар томонига огиштириш, ишлаб чикаришн бошкаришни истеъмолчилар ва жамият хаётий манфаатларига боглашни таъминлаб бериш лозим.


^ 3. Корхона бозори

Корхона - бу йирик хом ашё, бутловчи кисмлар, ускуналар, ёрдамчи учкуна, таъминот предметлари ва хизматлар бозоридир. Бир неча ун минглаб хизмат курсатиш, кишлок хужалиги, чакана савдо, ишлаб чикариш ва давлат ташкилотларига карашли корхоналар товар ва хизматлар сотиб олиш билан кугулланадилар.

Корхона эхтиёжлари учун харид килиш бу аник товарларга булган эхтиёжни анклаш, аник маркадаги товарларга бахо бериш ва танлаш хамда бозорда мавжуд туъминотчилар арасидан бирортасини танлаш асосида карор кабул килиш жараёнидир.

Корхона бозорларнинг уч тури мавжуд: саноат учун зарру товарлар бозори, оралик товарлар бозори ва давлат муассасалари бозори.

Саноат учун мулжалланган товарлар бозори - бошка товар ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш сохасида бошкариш ва бошка истеъмолчиларга сотилган товар ва хизматлар сотиб олувчи шахлар ва ташкилотлар йигиндисидир. Товарлар коменклатураси ва пул обороти хажми жихатидан саноат учун мулжалланган товарлар бозори кнг истеъмол товарлари бозоридан устун булади.

Автомобиль ишлаб чикариш ва сотиш учун металл, ойна, резина сотувчилар уз махсулотларини машинасозларга сотишларилозим, машинасозлар эса тайёр махсулотни истеъмолчиларга сотадилар.

Саноатга мулжалланган товарлар бозори кенг истеъмол моллари бозоридан фарк килувчи узига хос хусусиятларга эга:

  1. Саноат учун мулжалланган товарлар сотувчиси нисбатан ана кам харидорга эга булади.

  2. Хатто ишлаб чикарувчилар куп булган тармокларда хам хариднинг катта кисми бир неччта йирик истъмолчи хиссасига тугри келад.

  3. Харидорлар худудий жихатдан ва нефть соноати, резина, пулат куйиш саноати каби тармоклар буйича тупланган.

  4. Саноат учун мулжалланган товарларга булган талаб кенг истеъмол молларига булган талаб билан улчанади. Масалан, хайвонлар териси поафзал ишлаб чикариш учун сотиб олинади.

  5. Саноат учун мулжалланган товарларга талаб кенг истеъмол товарлари ва хизматлар учун талабга нисбатан тезрок узгаради. Бу айникса янги ишлаб чикариш ускуналарида яхши намоён булади. Баъзан истеъмол товарларига булган талаб 1г% ортиши саноат учун мулжалланган товарларга талабнинг 2г% ортишига олиб келади.

  6. Саноат учун мулжалланган товарлар кам харажат килиб харид килишни доимо урганувчи малакали агентлар томонидан харид килинади. Кенг истеъмолчи харид килиш сохасида унча малакага эга эмас. Саноат учун килинадиган харид канчалик мураккаб булса, у хакда карор кабул килиш жараёнида шунча куп киши иштирок этади. Энг мухим товарларни сотиб олишда одатда махсус харид комиссиялари шугулланиб, улар таркибига техникавий экспертлар ва рахбарият вакиллари киради.

Саноат учун мулжалланган товар сотиб олиш жараёнида харидор бир канча карор кабул килиши керак булади. Карорлар микдори харид килинаётган вазиятга боглик булади. Харид килиниш жараёнида уч хил вазият вужудга келиши мумкин:

  1. Узгаришларсиз кайта харид килиш - бу харидор бирор нарсага узгаришсиз буюртма берадиган вазиятдир.

  2. Узгаришли кайта харид килиш - бу вазиятда харидор кайта буюртма бериш даврида товар техникавий хусусиятлар, нарх, савдонинг бошка шартларига узгартириш киритган, ёки кисман таъминотчиларни узгартирган холда юз берувчи вазиятдир. Аввалги таъминотчи мижозни саклаб колишга, янгилари эса янги мижоз орттиришга харакат киладилар.

  3. Биринчи марта товар ёки хизматлар сотиб олувчи фирма янги масалаларни хал этиш учун харид килиши. Масалан, фирма биринчи компьютер тизимини урнатмокчи булсин. Энг кам карор узгаришсиз кайта харид килувчи харидор хиссасига, энг куп карор - янги масалаларни хал этиш учун харид килувчи хиссасига тугри келади. Биринчи марта харид килишда товарнинг техникавий техникавий хусусиятларини, нархлар чегараси, таъминот вакти ва шарти, техник хизмат курсатиш шартлари тулов шартлари, буюртма хажмини аник, макбул таъминотчиларни танлаш масалаларини хал этиш керак.

Оралик товарлар бозори бошка истеъмолчиларга кайта сотиш ёки ижарага бриш йули билан фойда куриш максадида, ёки уз хусусий корхонаси бетухтов ишлаши учун зарур товар ва хизматлар сотиб олинадиган бозордир. Оралик товарлар бозори сотувчилари кайта сотиш учун мулжалланган кайта сотиш учун мулжалланган жуда катта хажмда турли-туман товарлар билан иш курадилар. Бундан ташкари, оралик товар сотувчиси кайси сотувчидан, кандай нархда ва шартлар буйича сотиб олиш ва кимга, кандай нархда качон сотиш масаласини хал этиш керак.

Оралик товарлар бозорига товар биржалари, улгуржи савдо ва чакана савдо фирмалари киради.

Давлат муассалари бозори уз вазифаларини бажариши учун товарлар сотиб олувчи ёки ижарага олувчи республика хукумати муассасалари, автоном республика ва махаллий хокимият ташкилотлари киради. Хукумат мамлакат микёсида энг йирик харидордир. Давлат муассасалари номидан республика олдида турган вазифаларни хал этиш учун зарур турли туман товарлар (самолёт, тепловоз, мебель, автомобиль ва х.к.) сотиб олинади.

  1. ^ Корхонада маркетинг хизмати

Корхона бутун марктинг фаолияти ва режалаштиришни амалга оширувчи маркетинг тизимини яратиши керак. Агар бу кичик корхона булса, маркетинг хизматини бир киши бажариши керак. У хам маркетинг тадкикотларини олиб боради, хам савдо ва рекламани ташкил этади., хам мижозларга хизмат курсатишни амалга оширади. Агар корхона катта булса, маркетинг хизмати билан маркетинг булими шугулланади. Булимда агентлар, маркетинг буйича тадкикотчилар, реклама буйича мутахассислар, махсулот ишлаб чикаришни бошкарувчилар, бозор сегментлари буйича бошкарувчилар, мижозларга хизмат курсатувчи ходимлар ишлайди.

Хар бир корхона маркетинг булимини у ишлаб чикариш баркарорлашуви ва махсулот сотиш купайишига ёрдам бериши учун тузилади.

Маркетинг хизматини ташкил этишнинг энг кенг таркалган тури - функционал тур булиб, унда маркетинг буйича мутахассислар маркетинг фаолиятининг турли вазифаларини бажаришга рахбарлик киладилар. Улар фаолиятини тартибга солувчи маркетинг буйича вице-президент (директор уринбосари)га буйсунадилар.(схемага каранг).

Маркетинг хизмати


Маркетинг буйича вице-президент







Маркетинг хизмати бошкарувчиси

Реклама ва савдони рагбатланти-риш хизмати бошкарувчиси

Савдо хизмати бошкарувчиси

Маркетинг тадщищотлари хизмати бошкарувчиси

Янги махсулот буйича

бошкарувчи

Схемада бешта мутахассис курсатилган. Булардан ташкари мижозларга хизмат курсатиш хизмати бошкарувчиси, маркетингни режалаштириш булими ва товар харажати хизмати бошкарувчиси булиш мумкин.

Функционал хизматнинг афзаллиги - уни бошкариш осонлигидадир. Шу билан бирга товар ассортименти ва корхона бозори кенгайиши билан бу схема самарадорлиги камайиб боради, хар бир алохида бозор учун режа ишлаш кийинлашади, бутун маркетинг фаолиятини тартибга солиш мушкуллашади.

Маркетинг мажмуи - бу туртта таркибий кисм: товар, нарх, таксимлаш усуллари, ва савдони рагбатлантириш усулларини бирлашишидир. Бутун маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун ишлаб чикаришда турт тизим - маркетинг ахбороти, маркетингни режалаштириш, маркетинг хизматини ташкил этиш ва маркетинг назоратини яратиш керак. Буларнинг хаммаси маркетингни бошкариш жараёнини ташкил этади.

^ Таянч иборалар

Маркетинг, маркетолог, маркет, маркетинг менежменти, маркетинг стратегияси, маркетингни режалаштириш, товарлар сегментацияси, маркетинг тадкикотлари, маркетинг кичик тизими, бозор.

Назорат саволлари

  1. Маркетинг турларини сананг.

  2. Маркетинг стратегияси нимага хизмат килади.

  3. Маркетинг стратегиясини боскичма-боскич сананг.

  4. Бозорни потенциал хажми деганда нимани тушунасиз.

  5. Бозорга ёриб кириш стратегияси деганда нимани тушунасиз

  6. Бозорни бугинларга (сегментларга) ажратиш деганда нимани тушунасиз.

  7. Харидор бозори сотувчилар бозоридан нима билан фарк килади.

  8. Саноатга мулжалланган товарлар бозори билан оралик сотувчмлар бозори уртасида нима фарк бор.

  9. Саноатга мулжалланган товарлар бозори ва кенг истеъмол товарлари бозорининг фарки нимада.

  10. Корхонада маркетинг хизмати тузилмасини айтиб беринг.



Похожие:

Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconРежа: Кенг қамровлик шароитида маркетинг
Маркетинг ва ижтимоий ахлоқий маркетинг концепциялари истеъмолчи бозори шаклланишига фирманинг жавоб реакцияси сифатида
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconМаркетингни режалаштириш. Режа
...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconМаркетинг тадкикотлари. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Истеъмол бозори; Харидор хулки; Жавоб реакцияси; Сегмент; Сегментация; Дифференциаллашган маркетинг;...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconМаркетинг назорати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Маркетинг назорати тизими.; Сотиш имкониятлари; Бозор улуши; Мувофиклаштирувчи харакатлар; Стратегик...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconТоварларни тақсимлаш каналларини бошқариш. Режа: Тақсимлаш каналлари тушунчаси ва мохияти. Тақсимлашнинг функциялари ва оқимлари
Маркетинг каналларини танлаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш бевосита бутун маркетинг фаолиятига таъсир этувчи ва компания менежменти...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconДокументы
...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconТуристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш
Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг...
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconМаркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а
Мавзуга оид таянч иборалар: Маркетинг, маркетинг концепцияси, товар харакати, товар, эхтиёж, талаб
Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари iconМаркетинг коммуникацияси комплексини яратиш ва бошқариш. Режа: Коммуникация жараёни. Коммуникация мақсадларини аниқлаш
Коммуникация маркетинг-микс (силжитиш воситалари-микс) беш асосий коммуникацияни ўз ичига олади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации