Документы



Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа icon

Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа

НазваниеМаркетингда коммуникацион сиёсат. Режа
Дата24.06.2013
Размер217.36 Kb.
ТипДокументы
скачать

Маркетингда коммуникацион сиёсат.


РЕЖА:

  1. Коммуникация мохияти.

  2. Самарали коммуникацияни ишлаб чикиш боскичлари.

  3. Ахборот таркатиш воситаларини танлаш. Реклама.


Мавзуга оид таянч иборалар: Коммуникация; Реклама; Сотишни рагбатлантириш; Ташвикот; Шахсий (хусусий) сотиш; Кодлаш; Тескари алока; Коммуникатор; Максадли аудитория; Мотивлар; Шахсий коммуникация каналлари; Шахссиз (бевосита) коммуникация каналлари; Реклама услуби; Мурожаат оханги.

1-асосий савол:


КОММУНИКАЦИЯ МОХИЯТИ.


^ Укитувчининг максади: Талабаларга коммуникация мохиятини

очиб бериш.


Идентив укув максади: 1. Коммуникация мохиятини тушунтира олади.

2. Коммуникациянинг ташкил этувчи элемент

ларини фарклай олади.

3. Маркетинг коммуникациявий мажмуини аниклайди.


Замонавий маркетинг яхши товарни яратиш, унга маъкул нарх белгилаш ва унинг максадли истеъмолчиларга етиб боришини таъминлашга нисбатан бир мунча куп нарсани талаб этади. Фирмалар уз буюртмачилари билан коммуникацияни хам амалга оширишлари зарур. Бу холатда, коммуникация мазмуни хар кандай мутлок тасодифий холатлардан холи булиши лозим.

Коммуникациянинг амалда булишини таъминлаш максадида, фирмалар самарали эълонлар яратиш учун реклама агентларини, рагбатлантирувчи дастурларни ишлаб чикиш учун сотишни рагбатлантириш буйича мутахассисларни ва ташкилот киёфасини шакллантириш учун ижтимоий фикрни урганиш буйича мутахассисларни ёллайдилар.

Фирмалар уз ходимларини доимо муомалали ва хабардор булиб боришга ургатиб борадилар. Купчилик фирмалар учун коммуникация билан шугулланиш ёхуд шугулланмаслик мухим эмас, айнан ушбу сохада канча ва кай тарзда маблаг сарфлаш масаласи мухимдир.

Замонавий фирма маркетинг коммуникацияларининг мураккаб тизимини бошкариб боради. Айни пайтда, унинг узи уз воситачилари,

истеъмолчилари ва турли хил алокада булувчи аудиториялар билан коммуникацион алокалар урнатишади.

Истеъмолчилар бир-бирлари ёки бошка жамоавий аудиториялар билан миш-мишлар куринишида огзаки коммуникация билан шугулланадилар.

Комуникация – бу тор маънода, маълум гурухлар уртасида бевосита ёки билвосита ахборот алмашишдир. Бир пайтнинг узида хар бир гурух колган гурухлар билан тескари коммуникацион алокаларда булиб боради.





Реклама Рагбат-

лантириш Ташви

кот

Шахсий

сотув



Реклама Рагбат-

лантириш Ташви

кот

Шахсий

сотув





Узаро алокада булувчи аудиториялар

Воси тачи

лар

Истемолчи

лар

мишмишлар

Фирма















Чизма: Маркетинг коммуникациялари тизимида ахборот алмашиш ва тескари алока.


Маркетинг коммуникациялари мажмуи таъсир этишнинг турт асосий воситаларидан иборат.

  • Реклама – гоя, товар ёки хазматларни маълум бир хак эвазига машхур хомий номидан илгари суриш.

  • Сотишни рагбатлантириш – товар ёки хизматларни сотиш ёки сотиб олишни рагбатлантиришга доир киска муддатли таъсирчан чора-тадбирлар.

- Таргибот (ташвикот) – омавий ахборот воситалари оркали

мухим тижорий маълумотларни таркатиш.

  • Шахсий сотиш – сотишни якунлаш максадида бир ёки бир неча салохиятли харидорлар билан сухбат чогида товарни огзаки таништириш.

Хар бир категория учун узига хос коммуникация услублари мавжуддир.


Назорат топшириклари :


1. Коммуникация мохиятини тушунтириб беринг.

2. Маркетинг коммуникация мажмуини хар бир ташкил этувчисига таъриф беринг.

3. Маркетинг коммуникациялари мажмуи :

А) 5

Б) 3

В) 4

Г) 6 та таъсир курсатиш воситалардан иборат.

4. Коммуникациянинг барча элементларини айтиб беринг.

5. Кодлаш жараёнини тушунтиринг.

6. Жавоб реакция нимада акс этади.

7. Бутун коммуникация жараёнини шархлаб беринг.


2-асосий савол:


^ САМАРАЛИ КОММУНИКАЦИЯНИ ИШЛАБ ЧИКИШ

БОСКИЧЛАРИ


Укитувчининг максади: Талабаларни самарали коммуникацияни

ишлаб чикиш боскичлари билан таништириш.


^ Идентив укув максади: 1. Коммуникацияни ишлаб чикиш боскич

ларини фарклай олади.

2. Коммуникатор вазифаларини очиб бера олади.


Бозорда фаолият юритувчи, коммуникация кандай харакат иши тугрисида етарлича тасаввурга эга булиши лозим.Ушбу жараён уз ичига туккиз ташкил этувчи элементни камраб олади :

  • Жунатувчи – иккинчи бир бошка томонга мурожаат жунатувчи томон.

  • Кодлаш – фикрларни рамзий шакларда ифодалаш жараёни

  • Мурожаат – жунатувчи томонидан узатилувчи рамзлар туплами

  • Ахборотни таркатиш воситалари – мурожаат жунатувчидан кабул килиб олувчига узатилувчи коммуникация каналлари

  • Шифрларни очиш – кабул килиб олувчи жунатувчи томонидан берилган рамзларга маъно бериш жараёни.

  • Кабул килиб олувчи – бошка томондан берилган мурожаатни олувчи, томон.

  • Жавоб реакцияси – мурожаат боглик холда вужудга келувчи, кабул килиб олувчининг муносабатлари туплами.

  • Тескари алока – кабул килиб олувчи жунатувчининг эътиборига хавола этувчи жавоб реакциясининг бир кисми.

  • Салбий таъсирлар – коммуникация жараёнида кузда тутилмаган халакит берувчи омиллар ёки хатоликларнинг вужудга келиши натижасида кабул килиб олувчига жунатувчи томонининг мурожаатидан фарк килувчи мурожаат келиб тушади.


Ахборотни таркатиш воситалари

Жунатувчи Марка А

Кодлаш

Шифрларни очиш

Кабул килувчи










Салбий таъсирлар







Тескари алока

Жавоб реакцияси





Ушбу модел самарали коммуникациянинг асосий элементларини ажратиб олишга имкон беради. Жунатувчилар кандай аудиторияга эга булмокчи эканлигини ва кандай реакцияси ишни истаётганликларини билишлари лозим. Жунатувчилар мурожаатларни максадли аудиторияга етиб боришини таъмин эта оладиган ахборотларни таркатишнинг самарали воситаларидан фойдаланган холда узатишлари лозим.

Жунатувчилар уз мурожаатларига максадли аудиториянинг жавоб реакциялари хакида тасаввур хосил килиш учун, тескари алока каналларини яратишлари лозим.

Маркетинг сохасида коммуникатор (ахборотлар алмашишни ташкил этувчи) :

    1. уз максадли аудиториясини танлаб олиши;

    2. кутилаётган жавоб реакциясини аниклаш;

    3. мурожаатни танлаб олиши;

    4. ахборотларни таркатиш воситаларини танлай билиши;

    5. тескари алока каналлари буйича тушувчи ахборотларни туплаши лозим.

Маркетинг сохасида комуникатор, уз максадли аудиторияси хакида ута аник тасаввурга эга булган холда, ишга киришиши лозим. Аудитория алохида шахслар, маълум шахслар гурухлари ёки кенг оммадан иборат булиши мумкин. Максадли аудитория коммуникаторнинг карорлар кабул килиш жараёнида хал килувчи таъсир курсатади.

Максадли аудиторияни аниклаштирган холда, маркетинг сохасидаги коммуникатор айнан кандай жавоб реакциясини мулжалланаётганлигини аниклаштириб олиши лозим. Одатда, ижобий жавоб реакцияси харидни амалга ошириш билан изланади. Бирок харид килиш жараёни – у хакда карор кабул килишнинг узок муддатли жараёни натижасидир. Маркетинг сохасида коммуникатор, айни пайтда унинг максадли аудиторияси кандай холатда эканлигини, уни кандай холатга келтириш лозимлигини билиши лозим.

Максадли аудитория харидга тайёргарликнинг куйидаги холатларидан бирида булиши мумкин : хабардорлик, илиш, кулай жойлашганлик, иштиёк, ишончли (амин булиш), харидни амалга ошириш.

Коммуникатор, кутилаётган жавоб реакциясини аниклаган холда, самарали мурожаатни ишлаб чикишга киришади.

Мурожаатни яратиш куйидаги уч муаммони хал этишни кузда тутади : нимани айтиш лозим (мурожаат мазмуни), буни мантикан кандай айтиш лозим (мурожаат тузилмаси) ва рамзлар куринишида мазмунни кандай ифодалаш лозим (мурожаат шакли).

Коммуникатор маъкул мотивларни танлай билиши лозим. Мотивларнинг уч типи мавжуд :

  • Рационал мотивлар. Ушбу мотивлар ёрдамида товар ваъда килинган унумларни таъмин этиши курсатиб берилади.

  • Хиссий мотивлар ёрдамида харидни амалга оширишни асослаш учун салбий ва ижобий хиссиётларни шакллантиришга интилинади.

  • Ахлокий мотивлар аудиторияни адолатли ва тартибли булишга чакиради.

Мурожаат самарадорлиги бевосита унинг тузилмасига богликдир.


Назорат топшириклари :


1. Маркетинг сохасида коммуникаторнинг вазифаларини айтиб беринг.

2. Куйидагиларни текширинг ва нотугри жавобни белгиланг. Максадли аудитория харидорнинг харидга тайёргарлик холатларидан бирида булиши мумкин:

А) хабардорлик

Б) билиш

В) иштиёк

Г) богликлик.

3. Мотивларнинг барча типларини айтиб беринг ва уларни шархланг.

4. Шахсий коммуникация мохиятини очиб беринг.

5. Шахссиз коммуникация каналлари, - бу _______________

6.Коммуникацияларнинг иккала каналини таккосланг ва уларнинг хусусиятларини ажратиб курсатишга харакат килинг.


3-асосий савол:


^ АХБОРОТЛАРНИ ТАРКАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ.

РЕКЛАМА.


Укитувчининг максади: Талабаларни ахборот таркатиш воситалари билан таништириш.


Идентив укув максади: 1. Ахборотларни таркатиш воситаларини

фарклай олади.

2. Реклама турларини аниклаштира олади.

3. Рекламани ишлаб чикиш жараёнини очиб бера олади.


Коммуникатор олдида мавжуд коммуникация каналларини танлаш вазифаси туради. Яхлит холда коммуникация каналлари икки куринишда булади: шахсий коммуникация каналлари ва шахсиз коммуникация каналлари.

Шахсий коммуникация каналларида бевосита бир бири билан муомалада булувчи икки ёки ундан ортик шахслар иштирок этишади. Шахсий коммуникация каналлари иштирокчилар учун шахсий мурожаат килиш ва тескари алокалар урнатиш имконини бериши билан самаралидир.

Шахсий коммуникация каналларини кушимча тарзда ташвикот-таргибот, эксперт бахолаш ва ижтимоий маиший каналларга булиш мумкин.

Ташвикот таргибот каналида максадли бозорда харидорлар билан алокада булувчи фирманинг савдо персонали ходимлари иштирок этадилар.

Эксперт бахолаш каналини зарурий билим ва куникмаларга эга булган мустакил шахслар ташкил этадилар.

Ижтимоий-маиший каналнинг бош харакатлантирувчи шахслари булиб, максадли харидорлар билан сухбатда булувчи кушнилар, уртоклар, оила аъзолари ва хамкасблар хисобланишади.Бу канал сифатида маълум булиб, купчилик товар сохаларида бир мунча фаолрок хисобланади.

Киймати юкори булган ва юкори таваккалчиликка эга булган товар категориялари буйича харидларни амалга оширишда шахсий таъсир катта ахамият касб этади.Автомобил ва йирик маиший электр асбобларини сотиб олувчилар оммавий ахборот воситалари манбаларига мурожаат килиш билан чекланиб колмасдан, балки шу сохани билувчи шахсларнинг фикрларини билишга хам интиладилар.Биринчи навбатда, купчиликнинг назарига тушадиган товарларга нисбатан, шахсий таъсир мухим урин тутади.

Шахссиз коммуникация каналлари – бу шахсий контракт (узаро алока) ва тескари алока мавжуд булмаган шароитида мурожаатни узатувчи (йулловчи) ахборотларни таркатиш воситасидир.

Уларга оммавий ва танлаб таъсир курсатиш воситалари, хусусий мухит, вокеавий тавсифдаги тадбирлар мансубдир.

истеъмол килмаганлар





40%
хабари йуклар






Марка А


80% афсусланган


20% кониккан




60%ха

бари йуклар

70%синабкурмаган

лар








20%норозилар


80% коникганлар



Марка Б


Чизма: Кайта алока анализи.


Оммавий ва танлаб таъсир курсатиш воситалари уз ичига нашрли реклама воситаларини (газеталар, журналлар, тугридан-тугри жунатилувчи почта рекламаси), электрон реклама воситаларини (радио, телевидение, компьютер) ва иллюстратив-тасвирий реклама воситаларини (плакатлар, осма тасвирларга ва эълонлар) камраб олади. Оммавий ахборот воситалари катта табакалаштирилмаган аудиторияларга мулжалланган булса, танлаб таъсир курсатиш воситалари эса – ихтисослаштирилган аудиторияларга мулжаллангандир.

Хусусий (узига хос мухит) – харидорни товарни сотиб олиш ёки ундан фойдаланишга ундаш максадида махсус яратилувчи мухитдир.

Вокеавий тавсифдаги чора-тадбирлар – бу максадли аудитория истеъмолчиларга бирор бир аник мурожаатни етказишга мулжалланган тадбирлардир. Аудиторияда у ёки бу даромадни коммуникацион самара хосил килиш максадида ижтимоий фикрни шакллантириш буйича булимлар матбуот конференциялари, тантанали очилиш маросимлари уюштириладилар.

Шахсий коммуникация бир мунча самаралирок хисоблансада, оммавий ахборот воситалари шахсий комммуникацияни рагбатлантирувчи мухим омил булиб хисобланади.

Реклама – маълум хак эвазига гоя, товар ёки хизматларни маълум (машхур) хомий номидан илгари суриш ва шахссиз такдим этиш шаклидир.

Реклама АКШ индустрияси энг катта тармокларидан биридир. Америка фирмалари уз махсулотларини реклама килишга млрд. долларлаб маблаг сарфлашади. Реклама истеъмолчига каратилган ва уларнинг истеъмол бозоридаги хатти-харакатлари хакида бир карорга келишларига таъсир килишга даъват этилганлиги сабабли реклама такдим киладиган хизматлар билан ва унинг ташкил этилиши билан танишиш фойдали булади.

Рекламанинг афзалликлари. Реклама истеъмолчилар ва иктисодчилар манфаатларига хизмат килади, чунки :

      • У истеъмолчиларни товар бозоридаги нархлар, сунгги янгиликлардан хабардор килади.

Реклама купинча нархлар пасайишига олиб келади. Реклама оммавий бозорни вужудга келтириб, махсулот таннархини пасайтириш имконини беради, бу эса ишлаб чикарувчиларга харажатларни камайтиришда кумаклашади. Бу тежамдан истеъмолчи фойдаланади.

      • Реклама ракобатни рагбатлантиради, бундан истеъмолчилар ва бутун жамият ютади. Бир фирма рекламаси тармокдаги бошка барча корхоналар камида сифатнинг шу даражасига интиладилар.

      • Рекламадан тушадиган даромад журналлар ва газеталар харажатларнинг катта кисмини, тижорат радиоси ва ТВнинг бутун кийматини коплайди.

      • Реклама истеъмол талабини рагбатлантириб, умуман иктисодиётга фойда келтиради.

Рекламанинг жамиятга кетирадиган зарари. Куп кишилар реклама жамиятига факат фойда келтиради, деган фикрда эмаслар; унинг камчиликларидан куйидагиларни курсатиб утиш мумкин :

      • Реклама купинча нотугри ахборот бериб, харидорларни чалкаштиради.

      • Реклама катта молиявий харажатларни талаб килади, бу эса товарлар нархини оширади.

      • Истеъмолчиларда уларга унча зарур булмаган товарларга пул сарфлаш майлини келтириб чикаради.

      • Оммавий ахборот воситалари реклама берувчиларга карам булиб колади, бу эса уларнинг эркинлигини чеклайди.

Реклама стратегияси. Реклама стратегиясининг кенг таркалган турлари куйидагилардир: чакириклар (аъватлар), акл-идрокка мурожаат ва хис-туйгуга мурожаат.

Даъватлар. Реклама купинча маъноси кам ёки тамомила беъмано дабдабали гаплардан фойдаланади.

«Агар сиз бирор босма махсулот чикармокчи булсангиз, Чарли Принтерга мурожаат килинг. Чарли-матбаачилар сардори!» Бу гап хеч кимни алдай олмайди, Чарли хеч кандай сардор эмас. Лекин бундай даъватлар хадеб такрорланаверса, харидорларга таъсир килмай колмайди, деган мулжалга асосланади.

Харидор акл-идрокига мурожаат. Истеъмолчини муайян махсулотни сотиб олишга ишонтириш учун реклама истеъмолчининг акл-идрокига мурожаат килади.

«Бизнинг печенье таркибида бошка фирмаларникига караганда калорияли 25% кам!» Бу-истеъмолчи акл-идрокига мурожаат намунасидир. Соглом овкат, огрик колдирувчи ва бошка кенг таркалган дори-дармонлар рекламасида купинча ана шу усулдан фойдаланилади.

Хис-туйгуга мурожаат. Реклама истъемол-чи рухиятига таъсир утказишга асосланган. Бу бир неча хил усул билан килиниши мумкин :

      • Касамли тасдик. Спорт товарлари ёки упа-эликни реклама килувчи кино, рок ва спорт юлдузларидан фойдаланиш ана шу тоифага киради.

      • Куп каторидан колишмасликка даъват. Реклама аксарият фукаролар айни шу махсулотдан фойдаланилаётганига ишонтиради, ва инсон катордан колса, узини камситилгандек хис килади. Ичимликлар ва автомобиллар рекламасида шу усулдан фойдаланилади.

      • Одамбахшлик. Рекламанинг бу тоифаси факат шу ашёлар ёрдамидагини хаётда ютукка эришиш ва севикли одамни топиш мумкин деган фикрни сингдиради. Бахтиёр ошик-мошикларнинг тиш пастасини реклама килиши бунинг яккол мисолидир.

Сиз истеъмолчи сифатида хар куни эътиборингизни жалб килиш иштиёкида булган Америка ва чет эл компанияларининг рекламага зур бераётганликларига дуч келасиз. Телевидение, радио ва газеталардаги реклама – товарлар жилвасини калбингизга сингдириш йулларининг айримлари, холос. Сиз бошка усулларни уйлаб топаоласизми? Куп холларда бу – маркетинг мутахассисларининг жихатлари хис-туйгуларидан ажрата билиш ва шу асосида мазкур махсулотни сотиб олиш-олмасликни хал этиш керак.

Рекламадан фойдаланиш усул ва шакллари шунчалик серкирраки, унинг хусусий сифат жихатлари тугрисида ягона хулосага келиш кийин.

Бирок, имкон кадар унинг куйидаги жихатларини ажратиб курсатиш мумкин :

    1. Ижтимоий тавсиф. Реклама коммуникацияларнинг ижтимоий шаклидир. Унинг ижтимоий табиати, товар конуний ва умум эътироф этилган такозо этади. Товарни харид килиш жараёнида харидор ижтимоий фикр мотиви асосида харакат килади ва бу холатда ижтимоий фикрга дуч келади.

    2. Моддийлаштиришга лаёкатлилик. Реклама – бу сотувчига бир неча маротаба уз мурожаатини такрорлаш имконини берувчи тасаввур хосил килиш воситасидир.

Бир вактнинг узида у харидорга бир неча ракобатчиларнинг мурожаатларини узаро таккослаш имкониятини беради. Сотувчи томонидан амалга оширилувчи кенг куламли реклама унинг кулами, оммавийлиги тугрисида узига хос ижобий тарзда гувохлик беради.

    1. Шиддатлилик (тезкорлик). Шрифт (ёзув), овоз ва рангдан дид билан фойдаланиш туфайли реклама фирма ва унинг товарларини самарали такдим этиш имконини беради.

    2. Шахсиятсизлик. Реклама фирма сотувчиси билан муносабат каби шахсиятли булиши мумкин эмас. Реклама факатгина монологга мойилдир.

Бир томондан, рекламадан товарнинг узок муддатли катъий киёфасини яратиш учун хам фойдаланиш мумкин.

Реклама – географик жихатдан турли худудлардаги куплаб харидорларни битта реклама контактига унчалик катта булмаган харажатлар хисобига самарали тарзда камраб олиш усулидир.

Реклама дастурини ишлаб чикиш жараёнида биринчи кадам булиб, реклама вазифаларининг куйилиши хисобланади.

Бу вазифалар максадли бозорни танлаш, маркетингда кулай урин танлаш ва маркетинг мажмуи хакида илгари кабул килинган карорлардан келиб чикиши мумкин.

Реклама олдига коммуникация ва сотиш сохасида хал этилиши лозим булган куплаб аник вазифаларни куйишимиз мумкин.

Уларни рекламанинг хабардор этишга, тасаввур хосил килишга, эслатишга мулжалланганлигидан келиб чикиб таснифлаш мумкин.

  • Ахборот тавсифидаги реклама качон товарни бозорга олиб киришда, бирламчи талабни вужудга келтириш вазифасини хал этиш боскичида устун мавкега эга булади.

  • Моддийлаштириш (тасаввур хосил килиш) рекламаси усиш боскичида, фирма олдида танланма талабни шаклантириш вазифаси турган шароитда алохида ахамият касб этади. Купинча бу турдаги рекламалар таккосланма реклама категориясига айланиб боради. Бу холда товар бошка худди шу турдаги товарлар билан солиштирилади ва унинг бошка товарлардан устунлиги курсатиб берилади.

  • Эслатма тавсифидаги реклама товарнинг пишиб етилганлик боскичида товар хакида истеъмолчига эслатиб утиш учун фавкулодда мухимдир.

Бу уринда баъзан мустахкамловчи рекламадан истеъмолчилар тугри карор кабул килганликларини исботлаш учун хам фойдаланилади.

Фирма, уз рекламаси вазифаларини аниклаштириб, хар бир алохида товар учун реклама бюджетини ишлаб чикишга киришиши мумкин.

Рахбарият реклама вазифалари ва реклама бюджетини аниклаштириб бориб, рекламага умумий ижодий ёндашув, унинг ижодий стратегиясини ишлаб чикиши лозим.

Ижодий ходимлар мурожаатнинг услуби, оханги, сузларини излаб топишлари лозим.

Услубий ёндашувда хар кандай мурожат турли хил вариантларда ижро этилиши лозим.

    1. Табиий холатдан нусха олиш. Оддий холатларда товардан фойдаланувчи бир ёки бир неча персонажларни такдим этиш.

    2. Турмуш тарзига ургу бериш. Маълум турмуш тарзида товар кай тарзда фойдаланишига ургу берилади.

    3. Хаёлий холатни яратиш. Товар атрофида ёки ундан фойдаланиш жараёнида хаёлот дунёси яратилади.

    4. Кайфият ёки киёфа яратиш. Товар атрофида чирой (гузаллик), нозиклик каби кайфият ёки киёфа яратилади.

    5. Мюзикл товар хакида кутилаётган бир ёки бир неча шахсларни ёки чизилган персоналларни курсатиш.

    6. Рамзий персонажлар (тасвирлар) дан фойдаланиш, товарни олкишловчи персонажларни яратиш.

    7. Техник ва касб тажрибасига ургу бериш. Фирманинг ушбу товарни ишлаб чикаришдаги тажрибасини намойиш этиш.

    8. Илмий тавсифдаги маълумотлардан фойдаланиш. Товарнинг юкори самарадорликка эга эканлигини курсатувчи илмий маълумотлар киритилади.

    9. Товар фойдасига хизмат килувчи маълумотлардан фойдаланиш.

Айни пайтда, коммуникатор уз рекламаси учун мос келувчи охангни хам танлаши лозим. Эълон оханги – товарнинг юкори анъанавий сифатга эга эканлиги хакидаги кайнок хиссиётларга йугрилган янгиликларни хабар килишдир.

Рекламадан ташкари махсулотни сотишни рагбатлантирувчи :

  1. шахсий сотиш – сотишни тугаллаш максадида, бир ёки бир неча салохиятли харидорлар билан сухбат жараёнида товарни огзаки таништириш.

  2. Таргибот – оммавий ахборот воситалари ёки сахна оркали товарга талабни рагбатлантириш максадида товар хакидаги мухим тижорат ахборотларини бевосита таркатиш.

Кенг истеъмол товарлари ишлаб чикарувчи фирмалар коидага кура, маблаглар асосан рекламага ва факат кейингина – сотишни рагбатлантиришга, шахсий сотувчи ташкил килишга ва энг охирги уринда пропогандага сарфлайдилар. Саноат ахамиятидаги товарлар ишлаб чикарувчи фирмалар маблагларнинг асосий кисмини шахсий сотувни ташкил этишга ва шундан сунг маблагларнинг колган кисми сотиш, реклама ва ташвикотни рагбатлантиришга ажратилади.

Рагбатлантириш воситаларини эффективлиги истеъмол бозорларида ва саноат ахамиятидаги товарлар бозорида турличадир. Бу фарклар расмда курсатилган.





^ Кенг истеъ

молдаги товар

лар


Саноатга

мулжаллан

ган товарлар


Относительная значимость



Реклама


Сотишни рагбатлантириш

Шахсий сотиш


Таргибот


Шахсий сотув


Сотишни рагбатлантириш

Реклама


Таргибот

Яхлит тархда шахсий сотиш киммат ва юкори хавф-хатарга эга. Товарлар билан савдо килишда бир мунча фаол тарзда кулланилади. Саноат ахамиятидаги товарларни таргиб килишда коммивояжорлар етакчи урин тутишсада, реклама хам сезиларли мавкега эгадир. Реклама харидорда ишонч хосил килиши, товарга конунийлик тушни бериши ва салохитяли харидорларга кимматли курсатмалар бериши мумкин.

Сотишни рагбатлантиришда икки стратегия кулланилади :

  1. товарни илгари суриш стратегияси -товарни товар харакати каналлари буйича илгари суриш учун савдо сохасини рагбатлантириш ва савдо персоналидан фойдаланишни кузда тутади.

Ишлаб чикарувчи уз товарни улгуржи сотувчига улгуржи сотувчи эса

чакана сотувчиларга, чакана сотувчилар эса уз навбатида бу

товарларни харидорлар томон суришади.

  1. Истеъмолчини товарга жалб килиш стратегияси рекламага катта сарф харажатларни, истеъмолчилар томонидан талабни шакллантириш максадида истеъмолчиларни рагбатлантиришни кузда тутади. Бундай ёндашувнинг муваффакиятли чикиши натижасида истеъмолчилар товарларни чакана сотувчилардан чакана сотувчилар эса улгуржи сотувчилардан, улгуржи сотувчилар эса ишлаб чикарувчилардан талаб кила бошлайдилар.

Фирмалар илгари суриш ёки жалб килиш стратегиясига нистабан турлича фикрга эгадирлар.





Илгари су

риш страте

гияси


Жалб ки

лиш страте

гияси





Ишлаб

чика

рувчи

Улгуржи

савдогар

Чакана

савдогар


Истеъ

молчи




Ишлаб

чикарув

чи

Улгур-жи савдо-гар

Чакана

савдогар

Истеъмолчи










Чизма:Илгари суриш ва жалб килиш стратегияларини солиштириш.


Рагбатлантириш фирма маркетинги мажмуи таркибига кирувчи турт асосий элементдан бири булиб колмокда.

Рагбатлантиришнинг асосий воситалари – реклама, сотишни рагбатлантириш, ташвикот ва шахсий сотиш, айни пайтда турлича ва бир бирини тулдирувчи функцияларга эгадир ва уларни самарали мувофиклаштириш учун фирманинг коммуникацион максадларини ута синчковлик билан аниклаштириш талаб этилади.


Назорат топшириклари :


1. Реклама дастурини ишлаб чикиш жараёнини сузлаб беринг.

2. Рекламаларни уларнинг функциялари буйича таснифланг.

3. Эслатма реклама . . . . . . . . . мухимдир.

А) усиш боскичида

Б) етуклик боскичида

В) тушкунлик боскичида

Г) бозорга кириш боскичида

4. Услубий муносабатларда реклама вариантларини шархлаб беринг.

5. Эълон оханги _____________


Талабалар учун мустакил иш топшириклари:



  1. Кенг истеъмол товарларидан бири учун реклама мурожаатини ишлаб чикинг.

  2. Ахборотларни таркатиш ва рагбатлантириш воситаларига тавсиф беринг ва уларнинг фаркловчи асосий жихатларини ва ахамиятини ажратиб курсатинг.



Тавсия этилувчи адабиётлар:


1. Ф.Котлер. "Основы маркетинга" М-"Прогресс"-1991

2. Дж.Р.Эванс, Б.Берман. "Маркетинг" /пер.с.анг./ М-Экон-ка-1990

3. А.Солиев, А.Усмонов "Маркетинг Т-"Укитувчи"-1997

4. Ноздрева Р.Б, Цыгичко Л.И. "МАРКЕТИНГ: Как побеждать на рынке"

М-1995

5. Хруцкий В.Е. "Современный маркетинг" М-Фин. и стат.-1990

6. П.Носиров, Ш.Абдуллаева "Маркетинг-бозор иктисодиёти асоси"

Т-"Узбекистон"-1994

7. Завьялов Д.И, Демидов В.Е "Формула успеха - маркетинг" М-1988

8. Новиков Т.Т, Мухитдинов Д.М, Панич С.Н. "Теория и практика мар-

кетинга" Т-"Мехнат"-1990

9. "Амалий иктисодиёт" укув кулланмаси Т-"Шарк"-1996

10. Ё.Абдуллаев "Бозор иктисодиёти асослари" Т-"Мехнат"-97

11. Костюхин В.Е. "Маркетинг" М-"Прогресс" -1988

12. Абрамашвили Г.Г. "Проблемы международного маркетинга" М-1984



Похожие:

Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconРеклама сиёсатини бошқариш. Режа: Маркетингда реклама тушунчаси ва уни бошқаришнинг аҳамияти
...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconМаркетингда товар сиёсати. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Товар; Товар бирлиги; Товар гояси; Ассортимент; Товарнинг хаётий цикли; Стиль; Мода; Фетиш
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconМаркетингда сотиш сиёсати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Воситачилар; Савдо тармоги; Сотиш канали; Транспортировка; Тижорат окимлари; Айирбошлаш жараёни; Улгуржи...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconМаркетингда нархлаштириш сиёсати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Нархлаштириш; Соф ракобат бозори; Монополистик ракобат бозори; Олигополистик ракобат бозори; Эластик...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconМаркетингда баҳо сиёсатини бошқариш. Режа: Баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари. Баҳо ўрнатиш, унга мослашиш
Асрлар давомида баҳо харидор ва сотувчи ўртасидаги савдо-сотиқ натижасида ўрнатилиб келган. Хозирги кунда янги технологиялар баҳони...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconДокументы
1. /Мафкура ва сиёсат.doc
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа icon1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш
...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconД. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми?
Ушбу маълумот Ўзбекистон хдп фарғона вилоят кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўзларининг тадбиркорлик ишларини бошламоқчи...
Маркетингда коммуникацион сиёсат. Режа iconДокументы
1. /Filologiya/Адабиёт та?-мав.режа.docx
2. /Filologiya/Она...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации