Документы



Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а icon

Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а

НазваниеМаркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а
Дата24.06.2013
Размер141.45 Kb.
ТипДокументы
скачать

Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалари


Р Е Ж А



  1. Маркетингни мохияти.

  2. Маркетингни максади ва вазифалари.

  3. Маркетингни бошкариш.



Мавзуга оид таянч иборалар: Маркетинг, маркетинг концепцияси, товар харакати, товар, эхтиёж, талаб.


1-асосий савол:


МАРКЕТИНГ МОХИЯТИ


Укитувчининг максади: Талабаларни маркетинг мохияти ва асосий тушун-чалари билан таништириш.

Идентив укув максади: 1. Маркетингни таърифлай олади.

2. Унинг иктисодиётдаги ролини тушунтира олади.


Маркетинг (ингилизча бозор сузидан) – корхона ва ташкилотларнинг бозор иктисодий конъюнктурани, истеъмолчиларнинг аник талабини ва ишлаб чикарилувчи товар ва хизматларни унга мослаштиришни урганишга йуналтирилган ишлаб чикариш – савдо, илмий-техникавий фаолиятни бошкаришнинг бозор концепциясидир.

1960 йилда Америка Маркетинг Ассоциацияси маркетинга товар ва хизматларни ишлаб чикарувчидан истеъмолчи томон харакатини бошкарувчи тадбиркорлик фаолияти деб таъриф беради.

1985 йилда Америка Маркетинг Ассоциацияси томонидан маркетингни кенг доираси махсус тан олинди ва маркетинг таърифи куйидагича узгартирилди : «Маркетинг-айрибошлаш йули билан алохида шахсларнинг ва ташкилотларнинг талабларини кондирувчи гоялар, товарлар ва хизматлар ишлаб чикаришни режалаштириш ва амалга ошириш, нарх белгилаш, товарлар харакати ва сотиш жараёнларидан иборат». Янги таърифдан куриниб турибдики, маркетинг факат тадбиркорлик фаолияти билан чегараланиб колмайди. Унга нотижорат ташкилотлар фаолиятини ёки махсулотлар каби гоялар, хизматлар маркетингини хам киритиш мумкин.

Маркетинг – инсон фаолияти хам булиб, бозорда самарали натижага эришиш жараёнини англатади.

Маркетинг шунингдек максади инсон эхтиёжлари ва талабларини кондириш булган айрибошлашни амалга ошириш учун бозор билан ишлаш хамдир.

Айрибошлаш жараёни мехнатни талаб килади. Кимки, сотишни хохласа, харидорларни топиши, уларнинг эхтиёжларини аниклаши, мос товарларни лойихалаштириши, уларни бозор томон йуналтириши, саклаши, ташиши, нархни келишиши ва бошкаларни амалга ошириши лозим. Маркетинг фаолиятини асосини товар ишлаб чикиш, тадкикотлар, коммуникацияни йулга куйиш, таксимотни ташкиллаштириш, бахо белгилаш, сервис хизматини кучайтириш кабилар ташкил этади

Одатда, маркетинг сотувчилар учун мажбурий хисоблансада у билан харидорлар хам шугулланадилар. Масалан : Уй бекалари узларига керакли товарларни узларини кониктирувчи нархларда излаш билан шугулланиб, уз маркетингини амалга оширадилар. Фирма таъминотчилари хам дефицит товар ахтариб сотувчиларни кидириб топишга ва уларга кизиктирувчи битим шартларини таклиф килишга мажбурдирлар.

Маркетинг нуктаи назаридан бозорлар «сотувчилар бозори» ва «харидорлар бозори» га булинади. Сотувчилар бозори – шундай бозорки, бунда сотувчилар купрок хукмрон булиб, харидорлар ута фаол булишига тугри келади. Харидорлар бозорида эса аксинча сотувчилар фаолрок булишлари лозим.

^ Назорат топшириклари :

1. Маркетингни мохиятини тушунтиринг

2. Талаб бу. . .

А) Инсон томонидан бирон бир нарсани етишмаслигини хис килиш;

Б) Харид кобилияти билан мустахкамланган эхтиёж;

В) Эхтиёжни махсус формаси;

учун кейинги йиларда маркетингни куплаб нотижорат ташкилотлари

хам куллай бошладилар ? Аник мисол асосида тушунтиринг.

4. Маркетинга тариф беришга харакат килинг

5. Маркетинг сотиш буйича тижорат хатти-харакатларидан нимаси билан

фаркланади?

6. Маркетингни иктисодиётдаги роли хакида гапириб беринг

7. Арнольд Тойнби, Америкада маркетингни амалиётини танкид килиб, америкалик истеъмолчиларни бошкариб, уларни эхтиёжларини кондириш учун керак булмаган товарларни харид килишга мажбур киладилар деб таъкидлайди.

Сизнинг нуктаи назарингиз ?

8. Маркетинг иктисодиётга таъсир киладими

А) ха.

Б) йук.

В) унчалик эмас. Жавобни асосланг

9. Сиз нонушта килиш учун йирик фирмани лицензияси буйича ишловчи кафега бормокчисиз. Ушбу холат учун «товар», «айрибошлаш битими», «бозор» тушунчаларини кулланг.

10. Маркетинг функцияларини санаб беринг.


2-асосий савол:


^ МАРКЕТИНГНИ МАКСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.

Укитувчининг максади:Талабаларни маркетингни максади ва вазифалари

билан таништириш.


Идентив укув максади: 1. Маркетингни максадини аниклай олади.

2. Маркетинг вазифаларини фарклай олади.


Маркетингни максадлари булиб, талабни шакллантириш ва рагбатлантириш ва кабул килинган карорларни асосланганлигини, фирмалар иш режаларини, шунингдек сотиш хажмини, бозор хиссасини ва фойдани таъминлаш хисобланади. Компаниялар уз максадларига талабни кондириш оркалигина эришади. Шунингдек маркетингни вазифаси – факатгина талабни купайтириш эмас, балки унга шундай таъсир утказишки, натижада у таклифга мос булиши лозим.

Маркетингни максади хакида бошкарув муаммолари буйича етакчи назариётчилардан бири Питер Ф. Друккер шундай дейди : «Маркетингни максади – сотиш буйича хатти харакатларни бекор килишдан иборат. Унинг максади мижозни жуда яхши урганиш ва тушунишки, натижада товар ёки хизмат унинг охирги эхтиёжига мос булади ва узини узи сотади». Бу умуман сотиш буйича хатти харакатлар ва уни рагбатлантириш уз мохиятини йукотишини билдирмайди. Гап шундаки, улар кенг масштабли «маркетинг комплекси»нинг кисми булиб колади. Ташкилотнинг ишлаб-чикариш, сотиш, илмий техник фаолиятини бошкаришга маркетинг ёндашувларини асосий шиори – «Ишлаб чикарилган нарсаларни сотиш эмас, балки сотиш мумкин булган нарсаларни ишлаб чикариш» дир.

Маркетингнинг асосий вазифаси булиб, истеъмолчиларни ахборот билан таъминлаш хисобланади. Хамма инсонлар у ёки бу товар ёки хизматни истеъмол килишади. Маркетинг уларга янада ахборот билан таъминланган, кашфиётга ва эффектив булишларига имкон яратади.

Куплаб бошкарувчилар, маркетингни максади – уз навбатида ишлаб чикариш, бандлик ва бойликни максимал усиши учун шарт-шароитлар яратувчи максимал юкори истеъмолни енгиллаштириш ва рагбатлантиришдан иборат деб хисоблашади.

Ушбу нуктаи назар куйидаги сарлавхаларда уз ифодасини топади : «Фирма «Ригли» инсонларни купрок сакич чайнашга мажбур килиш йулларини излайди», «Талабни рагбатлантириш учун, оптика билан шугулланувчилар кузойнакни модага киритадилар», .

Буларнинг барчасини оркасида, инсонлар канчалик купрок харид килишса ва истеъмол килишса, шунчалик бахтлирок буладилар, деган таъкид ётади.

Ушбу нуктаи назардан келиб чикиб, маркетинг тизимининг максади – максимал имкониятдаги истеъмол даражасига эмас, максимал истеъмол коникишига эришишдир.

Баъзи бозор мутахассисларининг фикрича, маркетинг тизимининг асосий максади – максимал имкониятдаги товарлар хилма-хиллигини таъминлаш ва истеъмолчига кенг танлов имконини яратиш. Тизим истеъмолчига уз дидига купрок мос келадиган товарларни топа олиш имкониятини бериши лозим. Истеъмолчилар уз турмуш тарзини максимал яхшилаш имкониятига эга булишлари ва уз навбатида купрок тула мамнуниятга эга булишлари лозим.


^ Назорат топшириклари :


1. Маркетингни асосий максадларини фаркланг.

2. Маркетингни асосий максади булиб :

А) товарлар

Б) талабни шакллантириш ва рагбатлантириш

В) истеъмолчиларга таъсир утказиш

Г) реклама ишлаб чикиш

3. Маркетинг тизимининг максадларини тушунтиринг.

4. Друккернинг таърифига кушиласизми ?

А) ха

Б) йук

В) унчалик эмас

Г) билмайман

Жавобни асосланг.

5. «Товарлар узини узи сотади» гапнинг маъносини тушунтиринг

6. Маркетингнинг асосий вазифаларини айтиб беринг

7. Маркетингни асосий вазифаси булиб хисобланади

А) янги товарлар яратиш

Б) истеъмолчиларни ахборот билан таъминлаш

В) реклама

Г) сотувчиларни рагбатлантириш

8. Маркетингни асосий шиори :

А) ишлаб чикарилган нарсаларни сотиш

Б) ишлаб чикармасдан сотиш

В) ишлаб чикариш ва сотиш

Г) сотиш мумкин булган нарсаларни ишлаб чикариш

9. Талаб йуклиги холатида маркетингни вазифаларидан бири.


3-асосий савол:

^ МАРКЕТИНГНИ БОШКАРИШ.


Укитувчининг максади: Талабаларни мркатингни бошкариш жараёни

билан таништириш.


Идентив укув максади: 1. Маркетингни бошкариш мохияти-

ни тушунтира олади.

2. Маркетинг вазифаларини аниклай олади.


Вакт утиши билан айирбошлаш жараёнида банд булганларнинг барчаси уни такомиллаштиришни урганади. Жумладан, сотувчи уз маркетингини бошкаришда юкори касбий махоратга эга булиб боради.

Маркетингни бошкариш – бу фойда олиш, сотиш хажмини устириш, бозор хиссасини кенгайтириш каби белгиланган вазифаларга эришиш учун истеъмолчилар билан фойдали айрибошлашларни урнатиш, мустахкамлаш ва куллаб кувватлашга каратилган тадбирларни утказиш устидан назорат, тахлил, режалаштириш ва хаётга татбик этишдир.

Маркетингни бошкариш – уни ташкил килишда фирма (корхона) олдига куйилган максадларга эришиш, тахлил, режалаштириш, хаётга татбик этиш ва назорат килиш боскичларини уз ичига олади.

Маркетингни бошкариш жараёни бир-биридан ажралмас уч кисмдан иборат : 1. Ташкилий – фирма булимларини керакли бозор ахборотлари билан таъминловчи; 2. Изланишлар олиб борувчи – фирма маркетинг фаоляитидаги – бозор, ассортимент, бахо, реклама доираларида услубий ва тадкикот ишларини бажариш; 3. Дастурий – назорат ишларини – максадли дастурлар, стратегия ва тактикани шакллантириш ва бозор фаолиятини жорий назоратини олиб боради.

Маркетингни бошкариш унинг махсус хизмати оркали олиб борилади. Маркетинг хизмати хар бир корхонада бажарилиши кузда тутилган узига хос аник вазифалар, ишчиларнинг хукук ва бурчлари, корхонанинг бошка булимлар билан узаро муносабати ва бошкалар хисобига олинган Низом асосида ташкил этилади.

Узининг фаолияти давомида маркетинг буйича бошкарувга берилган вактда фирмада ишлаб чикарилувчи махсулот жами хажмини реализациясига канча лозим булса, шунча мижоз топиши лозим булган мутахассис сифатида гавдаланади.

Бирок, бу унинг вазифалари доираси хакида жуда тор тасаввурдир. Маркетинг буйича бошкарувчи факат талабни шакллантириш ва кенгайтириш билан эмас, балки уни узгартириш, баъзан эса кискартириш муаммолари билан хам шугулланади.

Маркетингни бошкариш вазифаси талаб даражаси, вакт ва характерга шундай таъсир утказишдан иборатки, натижада бу ташкилотга уз олдида турган максадларга эришишида ёрдам бериши лозим. Оддий килиб айтганда, маркетингни бошкариш – бу талабни бошкаришдир.

Ташкилот уз товарларига керакли даражадаги талаб тугрисидаги тахминни ишлаб чикади. Хар кандай алохида олинган вакт моментида талабнинг реал даражаси кутилгандан кам ёки, аник булиши, ёки мос булиши мумкин. Ушбу хар бир холатларда маркетингни бошкариш ахамияти ортиб боради.

Ташкилотларда маркетинг хизматини йулга куйиш. Маркетинг хизмати корхоналарда иктисодий ахвол (фойда, бахо ва конюнктура) узгариб бораётганда бозордаги истеъмолчиларнинг талаби билан корхона ишлаб чикариши, савдо ва хужалик фаолияти муносабатларини мувофиклаштириш учун ташкил килинади.

Маркетинг хизмати – бу бозор иктисодиётига утиш шароитида корхона бошкаруви учун етишмай турган шундай бир фаолият турики, у ишлаб чикариш, молия, савдо-хужалик, технологик, кадрлар масаласи ва бошка сохаларда бозор захираларини кондириш ва фойда олишга асосланган йуналишлар жараёнини яратади.

Маркетинг хизмати вазифалари – унинг узига хос тамойиллари асосидан келиб чикади. Бунга куйидагилар киради :

  • корхоналарда ишлаб чикарилган махсулотлар ва бозор хакидаги ахборотларни туплаш ва тахлил килиш;

  • корхонанинг махсулот ишлаб чикариш, савдо ва хужалик фаолияти, реклама килиш, молиявий ва бошка жихатлар буйича манфаатларига мос карор кабул килиш учун зарур хисоб-китоб курсаткичларини тайёрлаш;

  • талаб шаклланишини фаоллаштириш ва сотишни тезлаштириш.

Маркетинг хизмати функцияси. Маркетинг хизмати корхонадаги барча маркетинглар фаолияти функциясини бажаришни таъминлайди :

  • корхона махсулотини сотиш, савдо талаб ва конюнктураси, ракобатчилар сиёсати хамда бахони, бозор тараккиётини олдиндан урганиш ва тадкик килиш.

  • корхонада ишлаб чикарилаётган махсулотнинг ракобатбардошлилиги бахоси, унинг ассортиментини шакллантиришга оид таклифлар бериш, келгусида ишлаб чикариладиган махсулотлар хакидаги янги гояларни топиш;

  • бозорга чикарилган махсулотларни тез сотиш йулларини белгилаш, сотиш ва саклашни ташкил этиш, туриб колганлик хакидаги шикоятларни урганиш;

  • реклама тадбирини йулга куйиш оркали махсулот сотилишини тезлаштириш ва ахоли талабини шакллантириш.

Маркетинг хизмати хукуклари куриб чикиб тасдиклаш учун куйидагиларни ишлаб чикади ва такдим этади :

  • корхона маркетинг хизмати фаолиятининг киска, урта ва узок муддатларга мулжалланган яхлит дастурлари (режалари) ни яратиш;

  • маркетинг хизматининг корхонадаги бошка булимлар фаолияти билан алокаси ва координациясига доир таклифлар бериш;

  • корхона ишчиларининг иктисодий, савдо фаолиятидаги ютукларини рагбатлантириш тугрисида таклифлар киритиш;

  • корхона фаолияти билан боглик маркетинг хизматига дахлдор молиявий хужжатлар билан кадрлар масаласи;

  • корхонанинг бозор фаолияти хисобот ва истикболни белгилашга оид хужжатлар лойихасини келишиш.

Маркетинг буйича бошкарувчилар – бу фирманинг маркетинг холатларини тахлили, белгиланган режаларни хаётга татбик этиш билан шугулланувчи ва назорат функцияларини амалга оширувчи маъсул шахслардир. Бунга сотиш буйича бошкарувчилар ва сотиш хизмати ходимлари, реклама хизматининг бошкарув хизматчилари, сотишни рагбатлантириш буйича мутахассислар, маркетинг тадкикотчилари, товарлар буйича бошкарувчилар ва нархлаштириш масалалари буйича мутахассислар киради.

Бешта асосий концепция мавжуд булиб, улар асосида тижорат ташкилотлари уз маркетинг фаолиятини юргизадилар :

  1. Ишлаб чикаришни такомиллаштириш концепцияси буйича истеъмолчилар кенг таркалган ва кониктирилган нархдаги товарларга хохиш билдирадилар. Шунга асосан бошкарув уз хатти-харакатларини ишлаб чикаришни такомиллаштиришга ва таксимлаш тизимини эффективлигини оширишга каратилши лозим.

  2. Товарни такомиллаштириш концепцияси буйича истеъмолчилар купрок юкори сифатга, зур эксплуатацион хусусиятларга ва характеристикага эга булган товарларга мойиллик билдирадилар. Шунга асосан ташкилот уз вактини товарни доимий такомиллаштиришга каратилиши лозим.

  3. Тижорат саъи-харакатлари интенсивлаштириш концепциясига кура, истеъмолчилар ташкилот товарларини етарлича микдорда харид килмайдилар, агар у сотиш ва рагбатлантириш сохасида сезиларли тадбирларни амалга оширмаса.

  4. Маркетинг концепциясига кура, ташкилотнинг максадга эришиш гарови булиб максадли бозорларни хохиш ва эхтиёжларини аниклаш ва кутилган коникишни рагбатлантиришга караганда эффективрок ва сермахсул таъминлаш хисобланади. Уз мохиятига кура маркетинг концепцияси – бу ташкилот максадидаги эришиш учун асос сифатидаги истеъмол коникишини яратишга каратилган маркетинг саъи-харакатлари комплекси билан мустахкамлашган, истеъмолчилар хохиш ва эхтиёжларига мослашишдир. Маркетинг концепцияси фирманинг истеъмолчи мустакиллиги назариясига содиклилигини акс эттиради. Компания истеъмолчига зарур нарсани ишлаб чикаради ва унга эхтиёжларини максимал кондириши хисобига фойда куради.

  5. Социал-ахлокий маркетингнинг концепцияси буйича, ташкилотнинг вазифаси булиб, максадли бозорларнинг манфаатларини ва хохиш, эхтиёжларини аниклаш ва уларни ракобатчиларникига караганда эффектив кондирилишини таъминлаш билан бир вактда истеъмол ва жамиятини бир бутун фаровонлигини мустахкамлаш ва саклаш хисобланади.

Икки ёндашувни солиштириш : маркетинг концепцияси ва тижорат саъи-харакатларини интенсивлаштириш концепциясини куйида берилган расм оркали курсатиш мумкин. Бунда маркетинг концепциясининг объекти булиб максадли истеъмолчилар ва уларнинг эхтиёжи ва талаблари булса, тижорат саъи-харакатларини интенсивлаштириш концепциясида эса – фирманинг мавжуд товарларидир.


1Асосий эътибор объекти 2. Максадга эришиш воситаси 3.Якуний максад


1. 2. 3.




Тижорат харакатларини интенсификациялаш концепцияси.




1. 2. 3.




Маркетинг концепцияси

Ижтимоий – ахлокий маркетинг концепцияси бозор иштирокчиларидан учта факторни маркетинг сиёсати доирасида бирлаштиришни талаб килади:


ЖАМИЯТ

(инсонлар фаровонлиги)












^ ХАРИДОРЛАР ФИРМА

(эхтиёжларни кондириш) (фойда)


Назорат топшириклари :


1. Маркетингни бошкариш жараёни хакида гапириб бернинг.

2. Маркетингни бошкариш жараёнини бирон бир товар ёки хизматлар

мисолида тасвирланг.

3. Кайси бир тадбир маркетингни бошкаришни жараёнига тегишли эмас ?

А) назорат

Б) тахлил

В) режалаштириш

Г) сотиш

3. Агар бошкарувчилар режалаштириш ва назоратни яхши уддаласалар, улар маркетинг жараёнида хаётга тадбик этишни хам уддасидан чикадилар. Шархлаб беринг.

4. Маркетинг буйича бошкарувчининг барча функцияларини санаб утинг.

5. Маркетингни бошкариш вазифаларини айтиб беринг.

6. Маркетингни бошкариш, бу –

А) сотишни бошкаришдир

Б) ишлаб чикаришни бошкаришдир.

В) талабни бошкаришдир.

Г) сифатни бошкаришдир.


Талабалар учун мустакил иш топшириклари:



  1. Талабни тушишида маркетинг вазифаларини тушунтиринг.

  2. Хаддан ташкари ошик талабда маркетинг вазифаларини тушунтиринг.



Тавсия этилувчи адабиётлар:



  1. Ф.Котлер. "Основы маркетинга" М-"Прогресс"-1991

  2. Дж.Р.Эванс, Б.Берман. "Маркетинг" /пер.с.анг./ М-Экон-ка-1990

  3. А.Солиев, А.Усмонов "Маркетинг Т-"Укитувчи"-1997

  4. Ноздрева Р.Б, Цыгичко Л.И. "МАРКЕТИНГ: Как побеждать на рынке"

М-1995

  1. Хруцкий В.Е. "Современный маркетинг" М-Фин. и стат.-1990

  2. П.Носиров, Ш.Абдуллаева "Маркетинг-бозор иктисодиёти асоси"

Т-"Узбекистон"-1994

7. Завьялов Д.И, Демидов В.Е "Формула успеха - маркетинг" М-1988

8. Новиков Т.Т, Мухитдинов Д.М, Панич С.Н. "Теория и практика мар-

кетинга" Т-"Мехнат"-1990

9. "Амалий иктисодиёт" укув кулланмаси Т-"Шарк"-1996

10. Ё.Абдуллаев "Бозор иктисодиёти асослари" Т-"Мехнат"-97

11. Костюхин В.Е. "Маркетинг" М-"Прогресс" -1988

12. Абрамашвили Г.Г. "Проблемы международного маркетинга" М-1984



Похожие:

Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а icon1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш
Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади. Ривожланиш босқичларини хам қўйидагича ажратиш...
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconРахбар мехнат жамоасининг асосий бошқарувчисидир
Жамоани ижтимоий ривожланишида социал психологик бошқарувнинг ахамияти ва мохияти
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а icon1. Бозор товар таклифини табақалаштириш. Бозор товар таклифини позициялаштириш
Маркетингни бошқаришнинг иккинчи босқичидаги асосий омиллар. (Маркетинг стратегиясини шаклланиши)
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconОффшор компаниялар ва эркин иктисодий зоналар 10 Оффшор компаниялари. 10 Оффшор схемалар принциплари
Эркин иктисодий худудларнинг мохияти, ташкил килинишининг сабаблари ва асосий куринишлари
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconМенежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти
Иккинчидан, ушбу ташкилотлар олдига улар хал килиш керак буладиган вазифалар куйилган булади. Шундан кейингина учинчи элемент – бошкурув...
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconДокументы
1. /+маркетингни бошкариш.doc
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconАсосий воситалар хисоби
Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconҚишлоҚ хўжалигининг асосий ва айланма фондлари, улардан самарали фойдаланиш
Асосий ва айланма фондлар (воситалар) ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти ва туркумлаштирилиши
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconМаркетингни режалаштириш. Режа
...
Маркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а iconАсосий воситалар ва номоддий активлар хисобининг аудити
Асосий воситалар моддий-техник базани ташкил этиб, корхона мехнат жамоалари ишлаб чикариш жараёнида ундан фойдаланиладилар
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации