Документы



1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш icon

1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш

Название1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш
Дата24.06.2013
Размер83.96 Kb.
ТипДокументы
скачать

Маркетингни бошқаришнинг биринчи босқичидаги асосий қарорлар.


Режа:

1. Маркетингда бозор тушунчаси.

2. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни

сегментлаштириш.

3. Маркетинг ахборотини бошқариш ва бозор талабини баҳолаш.

1.Маркетингда бозор тушунчаси.

Товар ва бозор деганда товарни сотиш сабаби бўйича алмашув жараёнида вужудга келадиган иктисодий, сиёсий муносабатлар мажмуи тушунилади.

Бозорда фаолият юритишнинг асосий шартлари хаммадан аввал мулкчиликнинг турли хил шакллари (хусусий, жамоа, ҳиссадорлик, давлат ва х.к.о. ) ни амалга ошириш ва бозор инфратузилмаси (товар биржалари, тижорат банклари, ахборот марказлари ва х.к.о.) ташкил этишдан иборат бўлади.

Бозор қўйидагиларни таъминлайди:

-ресурсларни жамиятга керакли товарлар ишлаб чиқаришга йўналтириш йўли билан уларни самарали тақсимлаш;

-чекланган ахборотлар шароитида ўзининг фаолият юритиш имконияти (товарлар нархлари ва уларни ишлаб чиқариш харажатлари хақидаги маълумотлар етарли бўлади);

-ўзгарувчан шароитларда эпчиллик, мослашув. Масалан, ХХ асрнинг 70-йилларида энергия қувватларининг нархлари анча ошди. Бозор бунга муқобил энергия манбаиларини ишлаб чиқиш, ресурсларни тежовчи технологиялар, катъий тежаш тартибини қўллаш билан жавоб берди.

-истеъмолчилар ва тадбиркорларни эркин танлаш;

-ИТТ натижаларидан самарали фойдаланиш, бу қўйидагиларда ўз аксини топади: энг катта фойда олиш учун тадбиркорлар янги технологияларни қўллаб ва янги товарларни ишлаб чиқариб, таваккал қиладилар.

Шунинг билан бирга бозор қўйидаги салбий томонларга эга:

-қайта ишланмаган ресурсларнинг сақланишига кумаклашмайди;

-ресурсларнинг ишлатилишига эътибор бермайди;

-фанда катта тадқиқотлар ўтказишни таъминламайди.

Хозирги вақтдаги саноати ривожланган Ғарбий мамлакатлардаги бозор иқтисодиёти бир қатор хусусиятлар билан таърифланади: биринчидан, оммавий ишлаб чиқариш бозорнинг товарлари тўлдирилганлиги.

Масалан хар йили радиоаппаратлар бозорига 700 дан ортик янги ва замонавийлаштирилган моделлар чиқарилади. Иккинчидан, тадбиркорлик фаолияти шаклларининг ўзгариши содир бўлади. ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталаридан етакчи Ғарб давлатларининг бозор иқтисодиётида йирик корпорациялар билан бир қаторда кичик бизнес хам муҳим рол ўйнай бошлади. Учинчидан, рақобат қонуний характерга эга бўла бошлади.

Бу меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, барча хўжалик субъектларининг ахборотлар олиш даражасининг ошиши билан боғлиқ.

^ 2.Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш.

Бозорни комплекс, батафсил ўрганиш аввало бозорларни истеъмол-чилар гуруҳлари ва товарларнинг истеъмол хусусиятларига мувофиқ сег-ментлашни талаб қилади.

Бозорни сегментлаштириш деганда одатда аниқ бозорни белгиланган аломатлари бўйича сегментлаш тушунилади. Бозорни сегментлаш маркетинг концепциясининг хусусиятларидан бири бўлиб харидорлар томонидан товарларнинг у ёки бу турини «танлаш жараёнини таҳлил қилиш бозор сегментининг кўплиги» ни ажратишга имкон беради, улардан хар бир харидорлик хулқининг турли хил моделларига мос келади. Бундан ташқари хар бир сегмент ичида харидорлар турли хил йўллар билан маҳсулотлар ва сотиш нархлари билан боғлиқ у ёки бу ўлчамларини баҳо- лайдилар, уларни ўзгаришларига хар хил эътибор берадилар.

Бозорни сегментларга бўлишни ўтказиш харидорларнинг товарга талаблари ва харидорлар тавсифлари тўғрисидаги энг мувофиқ билимларни талаб қилади.

Сегментлаш бир неча турда бўлади: макросегментларга бўлиш, микросегментлаш, ички сегментлаш, энига сегментлаш, аввалдан сегментлаш, якуний сегментлаш.

Макросегментлаш бозорларни худудлар, мамлакатлар бўйича уларнинг саноатлашувига қараб бўлишни кўзда тутади.

Микросегментлаш эса бир мамлакат истеъмолчиларини янада батафсилроқ мезонлар бўйича гуруҳларга бўлади.

Ички сегментлаш маркетинг сегментлашни тор гуруҳдан бошлаб, кейин уни кенгайтиришни кўзда тутади.

Аввалдан сегментлаш моҳиятига кўра, бу бозорнинг маркетинг тадқиқотини бошланиши ва катта миқдордаги эхтимол бўлган бозорларни қамраб олади.

Якуний сегментлаш бозорларнинг энг қулай сегментларини аниқлаш бўйича бозор тадқиқотини кўзда тутади ва кейинчалик ушбу корхона бозор стратегияси ва дастурини ишлаб чиқади.

Бозорни сегментлаш - бу асосий услуб бўлиб, унинг ёрдамида корхона (фирма) бўлажак мижозлар (ёки бозорни) гуруҳларга ёки бозор сегментларига бўлади, бу бозорни барқарор сегментини ажратиш, товарни шу сегментнинг ўзига хос хусусиятларини мўлжалга олиб етказиб беришни ташкил қилишга имкон беради. Бундан ташқари, бозорни сегментлаш стратегияси сотиш услубларини белгилашни унинг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олиш ва шунинг билан корхона энг катта афзалликларини олиши мумкин бўлган ресурсларни жамлашни таъминлайди. Бу стратегиянинг икки тури ажратилади:

-бозор товарлари (хизматлар,ишларни) ишлаб чиқарувчи бозор позициясини тадқиқ қилиш ва янги товарлар ва хизматларнинг хақиқий ва бўлажак харидорларини аниқлаш;

-харидорларнинг у ёки бу сегментини тарифловчи ўзгаришлар хақида дастлабки тушунчани ишлаб чиқиш, масалан, ижтимоий холат, соҳа ва х.к.о.

Истеъмол товарлари ва хизматларни сегментлаш қўйидаги белгилар бўйича амалга оширилиши мумкин: ижтимоий-иқтисодий, демографик белгилар, яъни:

-даромад, маълумот, машгулот тури даражаси бўйича аниқланадиган ижтимоий гуруҳ;

-этник гуруҳ - миллат;

-демографик гуруҳ - ёши, жинси, дини, оиласининг сони, хаёт тарзи ва х.к.о.

Хаёт тарзи жиҳатлари - хаётий фаоллик, манфаатлар, нуқтаи назар ва демграфия кабилар; географик омиллар, масалан, шахар ёки қишлоқ жойи, иқтисодий ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатлар; шахсий хусусиятлар, харид қилиш сабаблари, одатлар ёки афзалликларга асосланадиган рухий омиллар ва х.к.о.

Ишлаб чиқариш - техник йуналишдаги маҳсулотлар бозорини сегментларга бўлиш харидор фаолияти кўламлари, георгафик холат, соҳавий тасниф (АҚШда қўлланиладиган SYC стандарт соҳавий таснифнинг энг қулай схемаси ҳисобланади), хамда ташкилот фаолиятининг характери (импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи қайта ишловчи корхона, улгуржи-сотувчи)га асосланиши мумкин. Қоидага кўра, бозор сегментлари маркетинг вазифаларига мувофиқлик ёки бевосита харидор ва «албатта» фойдаланувчига нисбатан сотишда белгиланилади. Масалан, агар гап самолётлар, машиналар ишлаб чиқарувчиси хақида кетаётган бўлса, унда авиация ёки сайёхлик компаниялари оралиқ харидор бўлишлари мумкин, турли хил йўловчилар (хусусий, иш бўйича сафарлар ва саёхатларда) якуний фойдаланувчи бўладилар. Бундан ташқари бозорни сегментлаш корхона рахбариятининг кўрсатмасига мувофиқ мақсадга йўналтирилган характерга эга бўлиши керак. Хусусан, фақат улгуржи сотувчилар ажойиб ускуналарани аниқ ишлаб чиқарувчилари билан иш олиб бориш керак. Бундай курсатмани сотиш бўйича рахбар (бошқарувчи) энг яхши фойда ва сотиш хажмига эришилган ўтган фаол ишнинг таҳлили натижаларидан келиб чиққан ҳолда бериши мумкин.


^ 3. Маркетинг ахборотини бошқариш ва бозор талабини баҳолаш.


Маркетинг шароитларида корхонанинг самарали фаолият юритиши учун айнан ўхшаш ахборотларни олиш ва кейин қарор қабул қилиш керак. Бу, хусусан, маркетинг тадқиқотлари билан боғлик. Маркетинг тадқиқотлари жараёни ўз ичига бир қатор операцияларни олади.

Масалан, иккиламчи ахборот корхона текширилиши зарур бўлган муаммо ёки масалани белгилаб олгунига қадар ўрганилмайди, бирламчи ахборот эса иккиламчи синчиклаб ўрганиб чиқилмагунига қадар йиғилмайди. Бирламчи маълумотлар хар доим керак эмас, кўп холларда муаммони уларсиз хам ҳал этиш мумкин.

Бирламчи маълумотларни йиғиш: сўров, кузатиш, тажриба ўтказиш ва таҳлил қилиш алохида кўп мехнат талаб қилади.

Маркетинг тадқиқотини доимо харакатланувчи интеграциялашган ахборот жараёнининг бир қисми сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Мамлакатимизда ва яқин хорижий мамлакатларда МАТни яратиш жараёни шаклланмоқда. Шунинг билан бирга, хорижий тажриба кўрсатадики, маркетингни ташкил қилиш биринчи навбатда МАТни яратишни кўзда тутади.

Маркетингни режалаштиришнинг асосий йўналишларини аниқловчи белгиланган мақсадлар асосида атроф-муҳит омиллари аниқланади.

Қўйидагилар ушбу омилларга кирадилар: рақобат, хукумат, иқтисодиёт. Маркетинг режалари ўз ичига назорат қилинувчи омилларни ва мақсадли бозорни мақсадли маркетинг стратегияси ва бошқаришни ўз ичига олиши лозим.

Маркетинг режаси шакллангандан кейин тадқиқот, доимий кузатиш ва маълумотларни йиғишни ўз ичига олувчи ахборот тармоқлари ёрдамида маркетинг хизматининг ахборотга умумий эҳтиёжларини аниқлаштириши ва қониқтириши мумкин.

МАТнинг асосий элементлари бўлиб маркетинг маълумотлари базаси (МБ), услублари ва моделлари банки ҳисобланади. Маркетинг маълумотлари базаси - бу қарор қабул қилиш учун ахборотларни олиш учун имкон берувчи маълумотларнинг тартиблаштирилган мажмуасидир. У қўйидаги талабларни қондириши мумкин:

- маълумотлар кайтарилмаслиги зарур;

- маълумотлари базаси таркибининг эпчиллиги;

- маълумотлари базасини кенгайтириш имкониятлари;

- маълумотларнинг ишлаб чикиш дастурини куллашни мустакиллиги;

фойдаланишнинг оддийлиги.

Услублар ва моделлар банки ўз ичига маркетинг ахборотларининг ишлаб чиқиш услублари, арифметик операциялари, статистик услублар, жадвал ишлаб чиқиш, башоратлар, операцияларни тадқиқот қилиш услубларини олади. Услублар банки масалаларни ҳал қилишнинг кўп вариантлилигини таъминлаш, фойдаланишда содда бўлиши керак, қоидага кўра, моделлар банки ўз ичига корхонада ишламайдиган ва четдан харид қилинган моделларни олади. Хорижий мутахассисларнинг фикрича МАТ фаолият юритишининг самарадорлиги изчиллиги, батафсиллиги ва сақланишнинг яхши техникаси билан таъминланади.

МАТни яратиш бир қатор афзаликларни таъминлайди, улардан энг муҳимлари қўйидагилар:

-ахборотларни ташкилий йиғиш;

-муҳим маълумотларни сақлаш;

-маркетинг режасини мувофиқ лаштириш;

-харажатлар ва фойдаларни таҳлил қилиш;

-қабул килинган қарорларнинг ўз вақтидалиги;

-стратегик режалаштиришни амалга ошириш.

МАТни яратиш оддий иш эмас. У анча катта харажатлар ва малакали ходимларни талаб қилади. Шунинг билан бирга таъкидлаш керакки, МАТсиз корхонада амалда стратегик режалаштириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш мумкин эмас.


Қисқа хулосалар.

1. Бозорда фаолият юритишнинг асосий шартлари хаммадан аввал мулкчиликнинг турли хил шакллари (хусусий, жамоа, ҳиссадорлик, давлат ва х.к.о. ) ни амалга ошириш ва бозор инфратузилмаси (товар биржалари, тижорат банклари, ахборот марказлари ва х.к.о.) ташкил этишдан иборат бўлади.

2. Бозорни комплекс, батафсил ўрганиш аввало бозорларни, истеъмол-чилар гуруҳлари ва товарларнинг истеъмол хусусиятларига мувофиқ сег-ментлашни талаб қилади.

3. Маркетинг шароитларида корхонанинг самарали фаолият юритиши учун айнан ўхшаш ахборотларни олиш ва кейин қарор қабул қилиш керак. Бу, хусусан, маркетинг тадқиқотлари билан боғликдир.


Таянч иборалар.

1.Маркетингда бозор тушунчаси.

2.Бозорни сегментлаштириш тушунчаси.

3.Сегментлаштириш тамойиллари тушунчаси.

4.Мақсадли бозор тушунчаси.

5.Маркетинг режаси

6.Маркетинг ахборот тизими.

7.Маркетинг маълумотлари базаси (МБ), услублари ва моделлари, банки.

Назорат ва мулоҳаза саволлари.

1.Корхона имкониятларининг таҳлили нимадан иборат?

2.Мақсадли бозор ва уни танлаш нима?

3.Сегментлаштириш нима?

4.Сегментлаштириш нима учун амалга оширилади?

5. Бозор сегменти нима?

6.Маркетингнинг тадқиқотлари учун ахборотлар йиғиш нима учун муҳим?

7. МАТ нимадан иборат?

8. Маркетинг режаси ва маркетинг ахборот тизими орасида қандай боғлиқлик мавжуд?

9. МАТнинг асосий элементларига нималар киради?

10. МАТни яратиш қандай афзаликларни таъминлайди?



Похожие:

1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconМаркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари
Маркетинг конструктор, мухандис, иктисодчи ва бошка мутахассисларга бозор эхтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconБозор ва ракобат кичик бизнес тизимида
Бозор иктисодиёти ва бозор тушунчалари узаро боглик булсада, улар айнан бир нарса эмас. Агар бозор иктисодиёти яхлит бир организм...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconРеклама сиёсатини бошқариш. Режа: Маркетингда реклама тушунчаси ва уни бошқаришнинг аҳамияти
...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconХЎжалик ҳисобининг турлари режа
Иқтисодиётнинг бошқаришнинг такомиллашиши бозор муносабатларининг юзага келиши, мулкнинг турли шаклларидан фойдаланиш, чет эллик...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш icon2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш. Кулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил
Замонавий харидор маҳсулотларнинг савдо маркасининг ишлаб чиқарувчиларнинг баҳолар ва товар етказиб берувчиларнинг кўп микдордаги...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш icon1. Бозор товар таклифини табақалаштириш. Бозор товар таклифини позициялаштириш
Маркетингни бошқаришнинг иккинчи босқичидаги асосий омиллар. (Маркетинг стратегиясини шаклланиши)
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconТуризмда маркетингнинг моҳияти
Маркетинг атамаси асосида инглизча “market” (бозор) сўзи ётади. Шу сабабли кўпинча маркетинг деганда ишлаб чиқаришни аниқ истеъмолчиларнинг...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconКоммуникациялар Режа: Коммуникация тушунчаси ва вазифалари. Карор кабул килишда ахборотнинг урни
Инсонлар узаро мулокотда булар экан, уларнинг вазифаларини хал этишга харакат килишади. Коммуникация тушунчаси мулокот, сухбат ва...
1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш iconКонституциявий ҳУҚУҚ БЎйича тестлар 1-тест. Қайси тарихий даврда «Конституция» тушунчаси ҳозирги маънога эга
«Конституция» тушунчаси ҳозирги маънога эга бўлди ва давлатнинг асосий қонунини ифодалаш мақсадида ишлатила бошлади?
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации