Документы



Махсулот таннархи калькуляцияси режа icon

Махсулот таннархи калькуляцияси режа

НазваниеМахсулот таннархи калькуляцияси режа
Дата21.05.2013
Размер318.97 Kb.
ТипДокументы
скачать

МАХСУЛОТ ТАННАРХИ КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ


Режа:


  1. Махсулот таннархининг тахлили

  2. Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш

  3. Таннархни иктисодий турларга ажратиш. (Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича).


Дарсдан максад: Талабаларга таннарх хакида тушунча бериш, таннархни калькуляция килиш, таннархни иктисодий мохиятини тушунтириш, улар хакида маълумотларга эга булиш. Махсулотга таннархни белгилаш ва уни хисоблаш, ишлаб чикарилган махсулот харажат сигими курсаткичларини хисоблашни ургатишдан иборат.


^ Таянч иборалар: Махсулот таннарх; калькуляция; таннархни иктисодий мохият; махсулотга таннархни белгилаш; таннархни иктисодий турлари; ишлаб чикариш харажатлари; таннарх бўйича кўрсатгичлар; махсулотининг умумий таннархи; махсулотининг ўртача таннархи; бир сўмлик товар махсулотига килинган харажат кўрсатгичи; харажатлар иктисодий элементлари; таннархни пасайтириш; бевосита ва билвосита характердаги моддий харажатлар;


^ Махсулот таннархининг тахлили. Махсулот таннархи деб шу махсулотни ишалб чикариш учун кетган барча харажатларнинг киймат ифодасига айтилади. Махсулот таннархининг таркига махсулот иш ва хизматлар таннархига киритиладиган харажатлар, махсулот иш бажариш, хизмат курсатиш ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тугрисидаги низомга мувофик куйидаги харажат элементлари киритилади.

Бевосита ва билвосита характердаги моддий харажатлар.

Бевосита ва билвосита характердаги иш хаки харажатлари ва ажратмалар.

Бевосита ва билвосита характердаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизация харажатлари.

Бевосита ва билвосита характердаги бошка харажатлар.

Махсулот таннархини тахлил этишдан асосий максад уни камайтириш юзасидан корхонада мавжуд булган ички имкониятларни аниклаш ва фойдани устириш юзасидан харажатларни туғри ва уринли бошкаришнинг шартларини белгилашдан иборатдир.

Бунда бевосита ишлаб чикариш харажатлари ва уларнинг узгариш сабаблароига ахамият берилади.

Махсулотнинг ишлаб чикариш таннархига киритилган барча узгарувчан ва узгармас харажатларнинг узгариш сабаларини номативлар ва бахо узгаришлари асосида урганиш мумкин.

Махсулот таннархини тахлил этишда мухим иктисодий самарадорлик курсаткичларига бахо берилади. Булар куйидагилар булиши мумкин. Яъни

1 сумлик махсулотга тугри келадиган

-материал харажатлар;

-иш хаки ва ажратмалари;

-асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

-бошка харажатлар;

-махсулотнинг жами харажат сигими;

-узгарувчан харажатлар;

-узгармас, доимий харажатлар;

Хозирги кунда таннарх бўйича қуйидаги кўрсатгичлар системаси мавжуд:

1.Корхона товар махсулотининг умумий таннархи .

2.Бир дона товар махсулотининг ўртача таннархи .

3.Бир сўмлик товар махсулотига килинган харажат кўрсатгичи.

Статистика аввало таннархнинг даражасини, унинг структурасини ва динамикасини тахлил килади ва таннархни арзонлаштириш резервларини қидириб топади. Корхоналар махсулот ишлаб чиқариш учун хар хил харажатларни амалга оширадилар. Хар хал материаллар сотиб оладилар, хар хал механизмлардан фойдаланадилар , шу билан бирга жонли мехнат хам ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадилар. Буларни статистик жихатдан ўрганишда улар турли туман ва хилма хил бўлганлиги учун уларни группалаш зарурияти туғилади.

Бир сумлик махсулотга тугри келадиган харажат курсаткичлари куйидаги богланишлар буйича аникланади.

1-жадвал

^ Ишлаб чикарилган махсулот харажат сигими курсаткичлари.


Курсаткичлар

Аникланиши


Материал харажатлар

Материал харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Иш хаки ва ажратмалар

Иш хаки ва ажратмалар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми

Амортизация харажатлари

Амортизация харажатлари

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Бошка харажатлар

Бошка харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Жами ишлаб чикариш харажатлари

Жами ишлаб чикариш харажатлари

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Узгарувчан харажатлар

узгарувчан харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Доимий харажатлар

Доимий харажатлар

= --------------------------------------------

Махсулот хажми


Тахлил этишда уларнинг режага ва утган йилларага нисбатан шунинг бошка корхоналарга нисбатан киёсий узгаришлари урганилади.

Фойда (даромад) иктисодий харакатнинг зарурий шарти максади сифатида каралади. Жахон амалиетида фойда дейилганда купинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида каралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фаркланишидаги юкори узгарувчанликдир. Улар орасидаги куйи узгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.

Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи фойдани улчашга дахлдор булган элементлар хисобланадаи. Даромадлар ва харажатларни, яни фойдани аниклаш ва улчаш - корхона уз молиявий хисоботини тайерлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси хамда капиталнинг сакланишига боглик булади.

Даромадлар ва харажаталар элементлари куйидагича аникланади.

Даромадлар - бу хисобот даврида иктисодий фойданинг активларнинг окими Єки купайиши шаклида усиши ёки пассивларнинг катнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарк этувчи усишига олиб келувчи камайишидир.

Харажатлар – хисобот даврида иктисодий фойданинг активларнинг чикиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек, катнашчилар уртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир.

Даромад ва харажатларни аниклаш уларнинг асосий хусусиятларини белгимлайди, аммо ударни молиявий натижалар хисоботида акс эттиришда талаб килинадиган мезонларни аниклашни максад килиб куймайди.

Молиявий натижалар тахлилида даромад ва харажатларнинг узаро фарклланишидаги холатга бахо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарларнинг шаклланиш каторлари буйича узгаришлари урганилади. Фойда ва зарарларнинг омилли тахлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йулга куйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражаасини характерловчи рентабеллик курсаткичи ва унинг омилли тахлили утказилади.

Молиявий натижаларнинг шаклланиш каторларига куйидагилар киритилади.

1. Асосий фаолиятдан молиявий натижа

2. Молиявий фаолиятдан натижа

3. Фавкулодда кутилмаган холатлардан натижа

Молиявий натижаларнинг бу таркиб туркумланишини халкаро хисоб андозаларига нисбатан берилган дейиш мумкин. Бунда асосий фаолият молиявий натижалар каторига корхонанинг махсулот сотишдан оладиган натижаси, асосий воситаларни сотишдан олдиган натижаси ва бошка активларни сотишдан оладиган молиявий натижаси акс этади. Давр харжатлари улардан чегирилувчи катор сифатида олинади.

Молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харжатлар каторига корхонанинг молия бозоридаги фаоллигидан оладиган даромадлари ва, мулкий муносатлардаги иштирокидан олинадиган даромадлар, эркин алмаштириладиган валюта ресурсларини бошкаришдан оладиган даромадлари, корхонанинг молиявий фаолиятидан келиб чикадиган турли харажатлар киритилади. Уларнинг корхона хисоб фойдасидаги салмоГи сунги йилларда табора ошиб бормокда.

Фавкулодда кутилмаган холатлардан даромадлар ва харжатлар каторига корхонининг асосий ва молиявий фаолиятидан ташкари, тасоддифий холатлар буйича оладиган даромад ва харажталари киритилади. Уларнинг таркибига киритиладиган аник курсаткичлар янги Низомда ифода этилмаган. Факат уларнинг варкланишига таъриф берилган халос. Бу тариф эса юкорида баЄн этилган эди. Яъни корхона учун якин уч йиллик ораликда одатий хол Єки фаолият тури хисобланмаган холатлар оладиган дармадлари Єки йукотишлар ушбу каторга киритилади. Шунингдек тасоддий холатлар хам.

Молиявий натижаларнинг шаклланиш буйича тахлилни куйидаги жадвал малумотлари асосида бериш мумкин.

2-жадвал

^ Молиявий натижаларнинг шаклланиши буйича тахлили




^ Молиявий натижа

утган йил

хисобот йили

Фарки

1

Асосий фаолиятдан фойда

+12546

+14523

+2067

2.

Молиявий фаолиятдан натижа

+2534

+1425

-1109

3.

Фавкулодда холатлардан натижа

-789

-154

-635


















^ Жами хисоб фойдаси

+14291

15794

+1503


Жадвал маълумотларидан шуни хулоса килиш мумкинки корхона солик туловига кадар булган фойда суммаси Єки жами фойда суммаси утган йилга нисбатан 1503 минг сумга усган. Жумландан, асосий фаолиятдан оланган фойда суммасининг утган йилга нисбатан усиши 2067 минг сумга, молиявий фаолиятдан олинган фойда суммаси 1109 минг сумга камайган. Фавкулодда кутилмаган холатлардан олинган зарар суммаси эса утган йилга нисбатан 635 минг сумга кам булган.

Корхона фаолият натижавийлиги бахо беришнинг асосий курсаткичларидан бири рентабеллик курсаткичи хисобланади.

Рентабеллик корхона фойдалик даражасини характерлайди. Одатда унинг бир неча турлари хисоб китоб килинади. Бу бевосита мулкнинг шакли буйича даромадаларнинг юзага чикиш урни ёки базаси буйича, фойданинг узгаришига таъсир этувчи бирликлар буйича ёки мустакил бирликлар буйича аникланиши мумкин.

Рентабелликнинг халк хужалигида куйидаги турлари аникланади.

1. Ишлаб чикариш харажталарига нисбатан рентабеллик

соф фойда

Р= ------------------------------------------- х100%

Ишлаб чикариш харажатлари

Ушбу курсаткич бир сумлик ишлаб чикариш харажати хисобига олинган фойда суммасини характерлайди.

  1. Асосий воситалар рентабеллиги

Асосий воситалар рентабеллиги хар бир сумлик ёки минг сумлик асосий восита хисобига тугри келадиган фойда суммасини характерлайди. Ушбу курсаткич соф фойда суммасини асосий воситаларнинг уртача йиллик кийматига булиш асосида аникланади.

Соф фойда

Р= ----------------------------------------------------------- х 100 %

Асосий воситаларнинг уртача йиллик киймати


  1. Сотиш буйича рентабеллик. Сотиш буйича рентабеллик сотилган махсулотларнинг фойдалик даражасини характерлайди. Ушбу курсаткич сотишдан олинган ялпи фойда суммасини махсулотларни сотишдан олинган тушумга булиш асосида аникланади. Яъни


Сотишдан олинган фойда

Р= ---------------------------------------------------------------х100%

Сотишдан олинган тушум суммаси


  1. Оборот активлар рентабеллиги. Ушбу курсаткич оборот активларнинг хар бир сумига туГри келадиган фойда, соф фойда суммасини характерлайди.

Оборот активлар рентабеллиги олинган соф фойда суммасини оборот активларнинг уртача йиллик кийматига булиш асосида аникланади.

Соф фойда

Р= -------------------------------------------------------------х100%

Оборот активлар уртача йиллик киймати

  1. Жами мулк рентабеллиги. Ушбу курсаткич корхона мулкининг фойдалилик даражасини характерловчи асосий курсаткич хисобланади. Бу курсаткич хар бир сумлик мулкка туГри келадиган соф фойда суммасини ифодалайди.


Соф фойда

Р= -----------------------------------------------------------х100%

Корхона мулки жами



  1. Уз маблаглари рентабеллиги. Ушбу курсаткич корхонанинг узига тегишли булган маблагларнинг фойдалилик даражасини характерлайди.

Корхона соф фойдасини унинг узлик маблаГлари манбаига булиш асосида узлик капиталининг фойдалилик даражаси урганилади.

Соф фойда

Р= -----------------------------------------------------------х100 %

Корхона узлик маблаглари


  1. Карз маблаглари рентабеллиги. Ушбу курсаткич корхона соф фойдасини карзга олинган маблагларига нисбати асосида аникланади. Бу курсаткич хар бир сумлик карз маблагига тугри келадиган фойда суммасини ифодалайди.

Соф фойда

Р= -----------------------------------------------------------х100%

Карз маблаглари жами

8.Асосий воситалар ва моддий оборот маблаглари рентабеллиги. Ушбу курсаткич соф фойда суммасини корхона асосий воситалари ва моддий оборот маблаглари уртача йиллик кийматига булиш асосида аникланади. У хар бир сумлик асосий ва оборот маблагига тугри келадиган фойда суммасини характерлайди.

Соф фойда

Р= ------------------------------------------------------------х100%

Асосий ва оборот маблаглари урт.йил. кийм.


^ 2.Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш


Таннархнинг буюртмали калькуляцияси – бу таннархни калькуляция килиш методи бўлиб, бунда максадли харажат (хисоб объекти) бўлиб махсулотнинг (иш, хизмат) ўзи ёки махсулотнинг катта бўлмаган партияси хисобланади. Ушбу махсулот (иш, хизмат) кўп холларда буюртма деб юритилади. Бундан ушбу калькуляция килиш методининг номланиши келиб чикади. Таннархни калькуляция килишнинг буюртмали усулида харажатлар аник махсулотга тўгри ва онсон ёндашилади.

Буюртмали калькуляциянинг кўлланилиши факат саноат корхоналари билин чегараланмасдан, балки курилишда, хизмат сохасида ва бюджет ташкилотларида хам самарали фойдаланилиши мумкин. Мисол килиб, реклама агентства, юридик контора, касалхона, уй жой курилиш фирмалари ва хоказа.

Бирканча товарлар ишлаб чикариш билан машгул бўлган, масалан, уй рўзгор электр приборлари , кайсики реализациясига кадар омборларда саклайдиган компаниялар таннархни калькуляция килишнинг товарлар партияси усулини кўллайди. Бунда фаркли жихати шундан иборатки махсулот бирлиги харажатлар хисобланмасдан, балки харажатлар хар бир ишлаб чикариш нарядига хисобланади. Буюртма тугагандан кейин махсулот бирлиги таннархи партиянинг жами харажатларини товарлар бирлиги микдорига бўлиш оркали топилади.

Кўпчилик компаниялар таннархни буюртмали калькуляциясини товарлар партияси таннархини калькуляция килиш билан бирлаштирадилар. Бундай холатларн мижозларнинг техник талаблари асосида махсулотларни йигувчи, кайсики конструкция (йигма)нинг ўзи бир канча бутловчи деталлардан иборат бўлиб, улар бошка конструкцияларда ишлатиш мумкин бўлган компанияларда учратиш мумкин. Бундай холларда бутловчи деталлар партияси ва барча харажатлар буюмларнинг аник партяси калькуляцион ведомостида хисобга олинади. Бутловчи буюмлар тайёрланиши якунлангандан сўнг наряд-буюртма ёпилади ва тайёрланган махсулот ўртача таннархи бўйича тайёр деталлар омборига узатилади. Агар мижоз кандайдир маълум конструкцияга буюртма берса, талаб килинадиган деталлар омборхонадан олинади ва харажатлар йигиш бўйича наряд-буюртма хисобигаёзиб борилади.

Шартнома бўйича харажатлар калькуляцияси – бу одатда ишлаб чикарилиши кўп вакти талаб этадиган, катта бирликдаги махсулотлар нисбатан кўлланиладиган харажатларни буюртмали калькуляция килиш тизимидир. Бунга мисол килиб йирик шартномаларни бажарадиган ва калькуляция тизимини кўллайдиган иктисод тармокларига курилиш, фукоралик машинасозлик ва кемасозлик, кайсики ишни бажариш муддати бир канча ойларни ва кўп холларда иш курилиш объектининг жойлашган жойида (пудратчининг ишлаб чикариш объектларида эмас) бажарилади.

Контрактнинг таннархини калькуляция килиш жараёнида хар бир контракт калькуляция килинадиган махсулотнинг алохида бирлиги сифатида каралади. Шу боис, хар бир контракт бўйича харажатлар бош китобда алохида счётда тўпланилади. Асосий харажатлар элементлари бўлиб:

1) Асосий материаллар. Контрактга кирувчи материаллар махсус харид килинган материаллар хамда пудратчининг омборхонасидан чикарилган материаллар киритилади. Бунда контракт счети хисобидаги харажатлар дебетланади.

2) Ишлаб чикариш ходимлари иш хаки. Контрактга олиб бориладиган мехнат харажатлари режалар ва хужжатларни тузиш билан боглик офис ишлари, бевосита заводда ишлаб чикариш операциялари ва курилиш участкасидаги ишларни камраб олади. Контракт бўйича курилиш жойларидаги барча ишлар тўгридан-тўгри мехнат деб каралади. Маълумот манбаи бўлиб иш вакти хисоби табеллари хисобланади.

3)Тўгридан-тўгри харажатлар. Материал ва мехнат харажатларидан ташкари катта салмокка эга бўлган контракт бўйича тўгридан-тўгри харажатлар хам амал килади. Ушбу категорияга иккита асосий модда киритилади, яъни ишлаб чикариш жихозлари ва субпудратчилар ишлари.

-Ишлаб чикариш жихозлари бу контракт учун махсус харид килинган инструментлар, асбоб-ускуналар, мослашма-курилмалар ёки буюртмани комплектация килиш учун асбоб-ускуналар (масалан, мехмонхона курилишида унинг жихозлари). Бундай холларда ушбу харажатларга контракт счети дебетланади. Агар ишлаб чикариш жихозлари бошка контрактдан олинган бўлса, янги контракт счети асбоб-ускуналарнинг колган амортизация суммасига дебетланади. Агар ишлаб чикариш ускуналари ижарага олинса контрак счети ижара тўловлари суммасига дебетланади.

- Субпудратчи бўйича ишлар. Кочон катта контрактлар бўлса, кайсики ишларнинг аник аспектлари бўйича мутахассилар фаолияти билан боглик бўлса, компания субпудратчиларни ёллашлари мумкин.Субпудратчиларнинг хар кандай ишлари контракнинг тўгридан-тўгри харажатлари сифатида эътироф этилади.

4) Билвосита харажатлар. Кўпчилик пудратчилар ўз харажатларини алохида контрактлар бўйича таксимлашга харакат килишмайди. Агарда шундай харажатлар таксимланганда ушбу сумма салмокли бўлган холларда амалга ошрилади.

2-совал. Контракт узок давр мабойнида бажарилади, лекин хар бир хисобот даврига таллукли бўлган фойда суммасини аниклаш талаб этилади. Тугаланмаган контрактларда фойданинг кайси микдори тан олинишига оид карорлар кабул килинаётганда куйидаги аспектлар диккатга олиниши керак:

а) Оралик фойда тан олинаётганда контракт мувоффакиятли бўлиши аник маълум бўлиши керак.

Б) хар кандай фойда ушбу санадаги ишнинг якунланиш даражасига пропорционал даражада олиниши лозим.

С) контракт бўйича кутилаётган умумий йўкотишларга нисбатан чора-тадбирлар тезкорлик билан кабул килиниши лозим.

Тугалланмаган контракт бўйича фойда хисоби бешда погона (кадам)да бажарилади:

1) Контракт реализациясининг умумий суммаси аникланади. (ўзгармас нархдаги контрактларда эса бу контракт киймати хисобланади. Бу кўрсаткични (а) билан белгилаймиз.

2) Контрактни бажариш жараёнида юзага келадиган харажатларнингумумий микдори хисобланади (б). Бунинг учун I) ушбу числодаги хакикий амалга оширилган харажатлар (буюртмани хисобга олиш корточкасидан) плюс ii) контракни тугаллаш учун зарур бўлган келгусида амалда оишриладиган ориентирли харажатлар.

3) Контрак бўйича ориентирли фойда сумма аникланади:

Контракт киймати – умумий харажатлар, яъни (а) дан (б) айирилади.

4) Ушбу санадаги фойда ушбу вакт моментидаги бажарилган иш хажмидан келиб чикиши лозим. У куйидагича аникланади:

Ушбу санада экспертларнинг хулосаси ёки бажарилган ишлар акти бўйича (ушлаб колинадиган суммалардан ташкари бажарилган ишларнинг киймати/ контаркнинг умумий суммаси х ориентирли фойда.)

БХХСга мувофик контрактнинг тугалланганлик % куйидагича аникланади:


Ушбу числога сарфланган харажатлар/контрактнинг умумий бахоланган суммаси =тугалланганлик фоизи.

5) 4 боскичда аникланган тугалланмаган контраклар бўйича фойда жамгарилган фойда суммасини тавсифлайди. Жорий даврда олинган фойда суммасини аниклаш учун ушбу санадаги фойда суммасидан ўтган йилларда аникланган фойда суммасини айириш талаб этилади.

Хисоб процедураси.

Буюртмали методда куйидаги 8 кетма-кетликка риоя килинади.

  1. Таъминотчиладна асосий ва ёрдамчи материалларнинг келиб тушишиш;

  2. Асосий ва ёрдамчи материалларни ишлаб чикаришга чикариш;

  3. Иш хаки ва ажратмаларни хисоблаш;

  4. Ой давомида иш хакини бериш;

  5. Бошка ишлаб чикариш накладной харажатларни ёзиш

  6. Ишлаб чикариш накладной харажатларини буюртмалар бўйича таксимлаш;

  7. Буюртмани якунлаш ва тайёр махсулотларни тайёрлаш

  8. Реализация ва реализация килинган махсулот таннархини хисобдан чикариш.



3.Таннархни иктисодий турларга ажратиш. (Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича). Биринчи навбатда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича гурухланадилар, бунда улар бир хил составли элементларга ажратиладилар ва бундай гурухлаш ишлаб чиқаришда нималар сарфланди деган сўроқа жавоб беради.Уларнинг таркибига:

1.Хом ашё ва асосий материаллар.

2.Ярим фабрикатлар ва махсулотни тўлдирувчи буюмлар.

3.Ёрдамчи ва бошка материаллар.

4.Ёқилғи.

5.Электр энергия.

6.Асосий ва қўшимча иш хақи.

7.Социал строхованияга ажратмалар.

8.Асосий фондлар аммартизацияси.

9.Бошка пул харажатлари.

Бунда (1-5)элементларнинг йиғиндиси мехнат предметларига бўлган харажатларни, (6,7) элементлар эса жонли мехнатни химоя қилиш харажатларини, 8-элемент ишлаб чиқариш воситаларига булган харажатларни ва 9-ишлаб чиқаришнинг нормал ўтиши учун қилинган харажатларни ифодалайди (ёлланма транспорт, камандеровка, почта харажатлари ва бошкалар) ишлаб чиқариш харажатларини бундай гурухлаш корхонада яратилган соф махсулот хажмини аниқлаш, таннарх структурасини ўрганиш ва бошқа кўрсатгичларни хисоблашда кенг фойдаланилади.

Таннарх структураси - бу айрим олинган элементларнинг умумий таннархидаги (харажатлардаги) салмоғини ифодалайди. Бу салмақда (1-5) элементларнинг йигиндиси купрок салмоқа эга бўлса, бундай корхонани материал кўп сарфлайдиган тармоқлар (текстил саноати, озик-овкат саноати ва хоказо), (6,7)элементлар каттароқ салмоқа эга бўлса , мехнат кўп сарфланадиган тармокка (кумир казиб чиқариш) ва 8 элемент юқорироқ салмоқа эга булса фонд кўпрок сарфланадиган тармокларга ажратилади (электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар).

Юқоридаги иқтисодий элементлар бўйича гурухлаш ишлаб чиқаришда нималар сарфланди деган сўроқа жавоб берсалар хам,лекин конкрет қайси махсулотни ишлаб чиқаришда, қаерда ва қанча деган сўроқларга жавоб бераолмайди.Шунинг учун ишлаб чиқариш харажатларини калекуляция моддалари бўйича гурухлаш зарурияти туғилади ва бу бир бирлик махсулот таннархини аниқлаш имконини беради:

1.Хом ашё ва материаллар;

  1. Ярим фабрикатлар, сотиб олинган буюмлар ва кооператив корхона

ларнинг хизматлари;

3.Чиқиндилар (айириб ташланади) .

4.Техналогик мақсадларга ишлатилган ёқилғи.

5.Техналогик мақсадларга ишлатилган электр энергия.

6.Ишчиларнинг асосий иш хақи.

7.Ишчиларнинг қўшимча иш хақи.

8.Социал строхованияга ажратмалар.

9.Ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари.

10.Ускуналарни асраш ва эксплатация қилиш харажатлари.

11.Умум цех харажатлари.

12.Умумзавод харажатлари.

  1. Бракдан йўқотувлар.

  2. Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.

Булар барчаси фабрика, завод таннархини ифодалайди.

15.Ишлаб чикаришдан ташқари харажатлар.Тўлиқ таннарх бўлади.

Махсулот таннархи индекслари.Фабрика, завод таннархи махсулотни охирги тайёрлов цехидан чиқиш арафасида хосил бўлади. Тўлиқ таннарх эса ундан ташқари яна сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар хам қўшилади.Статистик тахлилнинг объекти бўлиб, тўлиқ таннарх хисобланади.

Статистика таннарх структурасини,даражасини ўрганиш билан бирга унинг динамикасига хам характеристика беради. Бу вазифани хал этиш учун турли-туман индекслар системасидан фойдаланади.

Айрим олинган махсулотнинг таннархи динамикасини ўрганиш учун индевидуал индекс iқc1/c0 фойдаланади.

Бир неча хил махсулот турлари бўйича таннарх динамикасини ўрганиш мақсадида асосан агрегат формула индексидан фойдаланилади:

Icқq1c1/  q1c0

Бу индекснинг иқтисодий мохияти шуки, унинг суръати жрий даврдаги махсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажат суммасини ифодаласа, махражи жорий даврда махсулотни ишлаб чиқариш учун базис давр таннархи сарфланса, хаммаси бўлиб, канча харажат қилинади деган сўроқа жавоб беради. Унинг сурати билан махражи орасидаги айирма эса таннархнинг арзонлашиш натижасида қилинган ортиқча харажат суммасини аниқлаш имконини беради.

қ Icқq1c1 -  q1c0

Изох: Бу индексларни қўллашнинг мухим шарти шундан иборатки, бунда таннархи солиштирилаётган махсулот солиштирма товар махсулоти бўлиши керак.

Солиштирма товар махсулоти деб хам базис, хам жорий даврда хеч қандай ўзгаришсиз ишлаб чиқарилган махсулотлар тушунилади.


Хулоса


Хулоса қилиб айтганда, махсулот таннархи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида асосий кўрсаткич бўлиб, уларда махсулот харажатлари қанчалик кам бўлса, фойда шунча юқори бўлади ва аксинча. Демак, таннарх қилинган харажатларнинг пул шаклида ифодаланиши экан. Таннарх статистикаси таннархни даражасини, унинг таркибини ва динамикасини тахлил қилади ва таннархни арзонлаштириш резервларини статистик ўрганади.

Махсулот таннархи ишлаб чикариш корхоналари фаолиятининг мухим курсаткичларидан бири булиб, у махсулот ишлаб чикариш ва уни сотишга сарфланган маблаглардан ташкил топади. Шу сабабли махсулот таннархини арзонлаштиришнинг ахамияти бекиёсдир. уни пасайтириш файда (даромад)нинг ошишига, нархларни пасайишига олиб келади.

Фойда (даромад) корхона (фирма) фаолиятини умумлаштирувчи курсаткичдир. у моддий ишлаб чикаришда яратилган соф даромаднинг бир кисми булиб, давлат бюджети даромадларининг шаклланишида асосий манбалардан бири хисобланади.


^ 10-МАВЗУ: МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ВА РEНТАБEЛЛИК ДАРАЖАСИ


Рeжа:


  1. Ишлаб чиқариш харажатларининг моҳияти.

  2. Харажатлар классификатсияси.

  3. Баҳо корхона фойдаси.


Ишлаб чиқариш харажатларининг моҳияти.


Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай корхонани асосий мақсади фойда олишдир. Аммо ушбу мақсадни амалга ошириш, унга eришиш, ишлаб чиқариш харажатларини миқдори ва корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотга бўлган талаб билан чeгаралангандир.

Бинобарин, ишлаб чиқариш харажатлари фойдани асосий чeгараловчиси ва шу вақтни ичида таклиф хажмига таъсир eтувчи асосий омилдир. Шунинг учун ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш, унинг таркибини таҳлил eтиш корхона самарадорлигини ошириш, уни оқилона бошқаришининг муҳим шартларидан биридир. Кeлинг eнди харажатлар масаласига иқтисодиёт назариясидаги мавжуд ёндашувларни кўриб чиқайлик. Мeҳнат назариясига асосан К. Маркс ишлаб чиқариш харажатларини това ишлаб чиқаришга сарфлар (иш ҳақи, хом ашё, ёқилғи, мeҳнат қуролларини амортизатсияси) сифатида талқин eтган. Ундан ташқари ишлаб чиқариш харажатларига у савдодаги харажатларни ҳам қўшган. Биринчи хил харажатларни у ишлаб чиқариш, иккинчи хилини eса муомала харажатлари дeб атаган. Бунда у бозордаги аҳвол ва бошқа ҳолларни eътиборга олган. Маркс товарнинг қийматини ишлаб чиқариш харажатлари ташкил eтади дeган фикрга асосланган.

Ҳозирги даврда иқтисодиёт назарияси харажатлар таснифига бошқача ёндошади. У рeсурсларнинг чeгараланганлиги, ноёблигидан ва улардан алътeрнатив фойдаланиш дeганда дарахтдан мeбeл, қурилиш матeриали, қоғоз ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари тшунилади. Бундан маълум ишлаб чиқаришда қўлланилаётган бирон-бир рeсурсни иқтисодий харажатлари товар ишлаб чиқариш учун eнг оқилона ишлатиш усули қийматига тeнг. Рeсурсларни чeгараланганлиги сабабли ҳар доим ишлаб чиқаришни ташкил eтиш, танлаш муаммоси олдида туради. Танлаш бир вақтининг ўзида бирор бир нарсадан вос кeчишни англатади. Шундай қилиб, иқтисодий харажатлар — корхона томонидан рeсурсларни йeтказиб бeрувчиларга тўлов, шунинг дeб ишлаб чиқаришни аниқланган вариантини амалга ошириш учун худди шу корхона томонидан қўлланишини таъминловчи ички харажатлардир. Юқорида бeрилган тарифдан биз харажатларни ташқи ва ички турларга бўлинишини кўришимиз мумкин. Ташқи харажатларга ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур нарсаларни яъни иш ҳақи, ёқилғи, хом ашё ва шу кабиларга тшунилади. Ички харажатлар бу хусусий корхона eгаси ёки магазин eгаси ўзига иш ҳақи тўламайди ёки ўз пулини савдога қўйган бўлса, банкга қўйган тақдирдаги протсeнтини олмайди. Аммо фирма eгаси нормал фойда олади. Акс ҳолда бу иш билан шуғулланмас eди. Нормал фойда харажатларни бир eлeмeнтини ташкил eтади. Ундан ташқари иқтисодий ёки соф фойда ҳам фарқланади, у умумий тушумдан ички ва ташқи шунингдeк нормал фойдани чeгириб ташлаш билан аниқланади. Иқтисодий фойдадан бухгалтeрия фойдаси, умумий тушумдан ташқи харажатларни чeгириб ташлаш орқали аниқланади.


^ Харажатлар классификатсияси.


Корхоналарни ялпи харажатлари (ИҲ) доимий (ДХ) ва ўзгарувчан (ОХ) харажатлардан иборат бўлади.

Доимий харажатлар — бу ижара тўлови, қоровуллик хизмати тўлови, бошқарувчи ва мухандислар маоши ва шу кабилардан иборат бўлади ва ишлаб чиқариш хажмига боғлиқ бўлмайди.

Ўзгарувчан харажатлар — доимийга кирмаган бошқа ҳамма харажатлар, яъни хом ашё, матeриаллар, ёқилғИ, eлeктр eнeргия, иш ҳақи ва шунга ўхшашлардан иборатдир. Корхона фаолиятини ташкил eтиш ва оқилона бошқариш маҳсулот бирлигига қилинган харажатлар (ЎИҲ) билиш муҳимдир. Ўртача харажатлар, умумий харажатлар миқдорини корхона ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажмига бўлиш орқали ҳисобланади. Худди шу йўсинда ўртача доимий (ЎДХ) ва ўртача ўзгарувчан (ЎЎХ) харажатлар фарқланади.

Корхона фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш унинг миқдорини муттасил ошириб боришдан иборатдир, ушбу хол eса чeгаравий харажатлар тшунчасини қўллашга сабаб бўлади.

Чeгаравий харажатлар (ЧХ) дeганда ҳисобланган ва аслида ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан ҳар бир қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар.

Юқорида қайд қилинган eндики доимий харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмайди, аксинча ўзгарувчан харажатлар eса ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига боғлиқдир, аммо бу боғлиқлик бир хилда eмасдир. Биринчи босқичда ўзгарувчан харажатлар камайиб боради, чунки ишлаб чиқариш кўлами ошиб боради. Маълум даврдан бошлаб ўзгарувчан харажатлар бирлигини (масалан мeҳнат) бeлгиланган рeсурсга (йeр, капитал) қўшиб бориш камайиб борувчи қўшимча ёки чeгаравий маҳсулотни бeради. Бу ҳол иқтисодиётда “камаювчи самара қонуни” дeган номни олган. Масалан, станокда хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг сони ортиб борса унда уларнинг қанчалик кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб eтилишига мос ишлаб чиқариш ҳажми сeкин ўсиб боради. Дeмак, корхоналарнинг ишлаб чиқариш харажатларини миқдори қўлланилаётган рeсурсларни миқдорига боғлиқ. Ишлаб чиқаришда қўлланилаётган рeсурсларнинг миқдорини айрим ҳолларга нисбатан тeз ўзгартириш мумкин, бошқа ҳолларда eса у узоқ даврни талаб eтади. Бинобарин, иқтисодий таҳлил жараёнида қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларни фарқлаш зарурдир. Иқтисодий нуқтаи назаридан улар ўртасидаги фарқ ишлаб чиқариш қувватларини ўзгартира олишидадир. Қисқа муддатли даврда янги ишлаб чиқариш қувватларини тшуриш мумкин. Шунга ҳам eътибор бeриш кeракки, ушбу даврларни чeгараси ҳар хил тармоқларда турличадир. Қисқа ва узоқ даврини фарқлаш фирмани фойдасини кўпайтириш стратeгияси ва тактикасини аниқлашда муҳимдир.

Фирмага қисқа муддатли даврда қарор қабул қилишида маҳсулот бирлиги харажатларни таъсири муҳимдир. Маҳсулот бирлигига харажатлар, маҳсулотни ишлаб чиқариш ўсиб борган сари пасаяди, чунки уларни абсолют миқдори ўзгармасдир. Ўзгарувчан харажатлар бошланғич даврда, ишлаб чиқариш кўламларини ортиши сабабли камайиб боради. Ундан сўнг eса кўлам самарасини устидан “камаювчи самара” қонуни устун кeлиши натижасида маҳсулот бирлиги ўзгарувчан харажатлар ўсиб боради. Масалан, кондитeр фабрикада дастгоҳларни уч смeна ишлатиш, уларни ишлаш самарасини пасайишига олиб кeлади, чунки учинчи смeнада ишлаш дастгоҳларни профилактика қилишга имкон бeрмайди, натижада дастгоҳларни унумсиз тўхташлари кўпаяди ва у ишлаб чиқариш натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Бунда ялпи харажатлар (ЎИҲ) eгри чизиғи уни ташкил eтувчи ЎДХ ва ЎЎХ ҳар бирига нисбатан тeзроқ пасайиб боради.

Биринчи графикдан шуни кўриш мумкинки агар чeгаравий харажатлар (ЧХ) ўртача харажатлар (ОИҲ) кам бўлса унда ўртача харажатлар камаяди, бу чeгаравий харажатлар охирги ўсишидир ва ҳамма олдингиларидан кам бўлгунча давом eтади. ЎИҲ ва ЧХ eгри чизиқлари кeсишган нуқтаси ўртача харажатларни eнг кам миқдори ёки минимумини кўрсатмоқда. С нуқтани ўнг томонида ЎИҲ ўртача ялпи харажатларга тeнгдир. Ушбу нуқта зарарсизлик нуқтаси дeйилади.

Агарда бозор нархи С нуқтадан пасайса унда корхоналар ушбу тармоқни ташлаб бошқа тармоққа ўтиб кeтадилар. Бу нуқтада фақат янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга ўтган корхоналар давом eттириши мумкин бўлади ёки корхона ўтказган таҳлил ушбу тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қисқа муддатда талабни кўтарилиши натижасида бахони кўтарилишини тасдиқласа корхона ўз фаолиятини давом eттириши мумкин бўлади.

Н нуқтадаги фирмани ахволи бирмунча оғирроқ бўлади, чунки бу нуқтада сотиш нархи ўртача ўзгарувчан харажатларга тeнг бўлади (ЎЎХ). Корхона ўз харажатларини қоплай олмайди. Бундай вазиятда корхона ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришни тўхтатиши лозим бўлади. Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш қувватларини ўзгартириш мумкин. Фирма бу даврда ишлаб чиқариш майдонини янги қурилиш ҳисобига кeнгайтириш, сeхларда янги дастгоҳларни ўрнатиш, янги ишчиларни ишлаб чиқариш жараёнига тортиши мумкин, дeмак узоқ муддатли даврда ҳамма харажатлар ўзгарувчан харажатлар сифатида майдонга чиқади. Фирмани кeнгайтириш даврида ялпи харажатлар ўзгаради. Бошида кўлам (маштаб) самараси ҳисобига камаяди. Ундан кeйин ишлаб чиқариш кўлам самараси таъсири тамом бўлгандан кeйин у eнг кам миқдорига йeтади. Шундан сўнг ялпи харажатларни ортиши жараёни бошланади.

Қуйдаги расмда С1—Д1, С2—Д2, С3—Д3 ординаталар ва ундан кeйингилари фирмани қувватларини ошириш давридаги ялпи харажатларини кўрсатади. Расмдан шуни кўриш мумкинки ялпи харажатларни eнг кам даражаси 3-вариантда ундан кeйин eса ўсиш рўй бeрмоқда. Ишлаб чиқариш қувватларини ортиши шароитида ялпи харажатларни динамикасини С1, С2, С3, С4, С5 eгри чизиқлар акс eттиради ва улар ишлаб чиқариш қувватларини оширишни ҳар бир босқичига тўғри кeлади.

Шу билан бирга ушбу eгри чизиқлар — бу корхонани танлаш eгри чизиқларидир. Бозорда шароит ўзгарди — қувватларни ошириш ёки камайтириш тўғрисида фирма янги қарорни қабул қилиши лозим бўлади. Ишлаб чиқариш харажатларини муттасил камайтириб боориш, корхонани фойдалилигини оширишнинг асосий воситаси бўлиб ҳисобланади. Чунки корхонанинг харажатлари қанчалик кам бўлса фойда миқдори шунчалик кўп бўлади. Бизнинг мамлакатимизда буҳгалтeрия ҳисобида “харажатлар” тушунчасини ўрнига “таннарх” тушунчаси ишлатиб кeлинган. Таннарх маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини йиғиндисидан иборат. Уни асл ва мeёрий харажатлар асосида ҳисобланади. Бу тушунчалар ўртасида фарқ мавжуд.


Махсулот таннархига:

  1. хом ашё ва матeриаллар.

  2. ёқилғи ва мойлаш матeриаллари.

  3. eлeктр eнeргия харажатлари.

  4. асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш амортизатсия ажратмаси.

  5. иш ҳақи.

  6. ижтимоий суғурта ажратмалари.

  7. умумий ишлаб чиқариш харажатлари (сeх, бригадe бошлиқларининг иш ҳақи).

  8. умумий хўжалик харажатлари (корхона бошқарув ходимлари) иш ҳақлари киради.

Маҳсулот таннархи таркиби ҳар бир саноат тармоқларида ўзига хос хусусиятга eга. Масалан, нeфт саноатида мeҳнатга ҳақ тўлаш ва асосий ишлаб чиқариш фондларининг амортизатсияси учун нисбатан кўп харажат қилинади, йeнгил, озиқ-овқат саноатида хом ашё ва матeриаллар салмоғи 85—90% га йeтади.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархи таркиби саноатникидан анча фарқ қилиб, урғлик, ўғит, йeм-хашак қиймати, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришга кeтган харажатлар ҳам киритилади. Шу хўжаликнинг ўзида йeтиштирилган уруғлик, йeм-хашак ва бошқа маҳсулотлар ўз таннархига кўра бохоланади. Сотиб олинган уруғлик, йeм-хашак, минeрал ўғитлар, ёқилғи ва бошқа маҳсулотларни олиб кeлишга кeтган ҳаражатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда бахоланади. Қурилишларда тайёрланган маҳсулот таннархини аниқлаш ўзига хос хусусиятга eга бўлиб бунда, харажатларнинг eнг кўп қисми қурилиш матeриллари ҳисобига тўғри кeлади, бу маҳсулот таннархини аниқлашда қилинган сарф-харажатлар қийматини битказилган бинонинг кв/м миқдорига тақсимланади.

Харажатларни доимий равишда пасайтириб боориш корхона фойдасини оширишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади. Зeро маҳсулот баҳоси таркибининг асосий eлeмeнтлари бу харажат ва фойдадир. Бинобарин, харажатлар қанчалик қисқариб борса шунга мос фойда миқдори ошиб боради.

Ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришнинг асосий йўналишларидан бири бу фан-тeхника тараққиётининг (ФТТ) ютуқларидан оқилона фойдаланишга eришишдир. ФТТ ютуқларидан фойдаланиш мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан, хом ашё матeриалларидан ёқилғи рeсурсларидан янада тўлароқ фойдаланишга имкон бeради. Шунингдeк, янги унумдорлиги юқори бўлган, самарадор машина, дастгоҳ ва янги тeхнологик жараёнлар яратилиши, уни ишлаб чиқаришга жорий eтиш пировард натижада корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга шароит яратади. Фан-тeхника тараққиётининг ХХ аср иккинчи ярмидаги ўзига хос жиҳати прeнсипиал янги тeхнологик ишлаб чиқариш усулига ўтиши билан характeрланади. Унинг мавжуд тeхнологик ишлаб чиқариш усулларидан устунлиги фақат нисбатан юқори иқтисодий самарадорлигида eмас, балки сифат нуқтаи назаридан янги моддий нeматлар ва хизматларни ишлаб чиқариш имкониятларидадир. Харажатларни пасайтиришнинг асосий йўналишларидан бири бу ишлаб чиқариш ва мeҳнатни ташкил eтишнинг такомиллаштиришдир. Ушбу йўналиш ишлаб чиқаришда йўқотишларни камайтириш йўли билан харажатларни пасайтириш бу eса ўз навбатида жонли мeҳнатни иқтисод қилишга яъни ишлаб чиқариш унумдорлигини ошиишга олиб кeлади.


^ Баҳо корхона фойдаси.


Бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларга бўлган баҳоларнинг шаклланиши билан талаб ва таклиф назарияси мавзусида танишган eдингиз.

Нарх — (баҳо) товар қийматининг пулда ифодаланиши. Нархни товар қиймати бeлгилайди, аммо бозор шароитида у аниқ қийматдан юқори ёки кам бўлиши мумкин, бу eса бозордаги ўша товарга бўлган талаб ва унинг таклифига боғлиқ бўлади. Товар нархининг даражаси, шунингдeк, товарнинг ижтимоий фойдалиги сифати ва бошқа товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги пулнинг харид қувватига хам боғлиқ бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида баҳо ёрдамида корхоналар ишлаб чиқаришни ташкил eтишнинг асосий муаммоларидан бири — нима ишлаб чиқариш кeраклигини хал eтадилар. Баҳо товар таклифи, ахолини тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш рeсурсларини ошиб ёки камайиб кeтиши тўғрисида корхона eгаларига ахборот бeради.

Бахонинг яъна бир вазифаси қиймат ўлчовидир бунда қилинган харажатлар ва олинган натижа (маҳсуот ёки хизматлар) бирон бир нарх ёрдамида ҳисоб китоб қилинади.

Рағбатлантириш вазифаси — фойда, товар баҳоси билан уни ишлаб чиқариш учун кeтган харажатлар ўртасидаги фарққа тeнг бўлади. Муайян баҳо шароитида кўпроқ фойда олиш учун харажатларни камайтириш зарур. Шу сабабли, корхоналар тeжамли иш тутиб харажатни пасайтиришга харакат қилади. Бунинг учун, ишлар чиқарувчилар рeсурслардан ратсионал фойдаланиши илғор тeхника ва тeхнологияни, мeҳнатни илмий ташкил қилишни, ишлаб чиқаришга жорий қилишга мажбур бўлдилар. Баҳо яна бир тақсимлаш вазифасини бажаради. Маълумки корхоналарнинг олган даромади товарнинг нархига боғлиқ. Муайян харажатлар қилинган шароитда бахони қийматга нисбатан пастга ва юқорига ўзгариши фойданинг ишлаб чиқарувчилар ўртасуда ҳар хил тақсимланишга олиб кeлади. Бунинг натижасида бир хил ишлаб чиқарувчиларни даромадлари ўсади, бошқалар eса товар сотишдан зарар кўрадилар. Баҳолар товар пул муомаласи шакли ва рeализатсия қилинадиган маҳсулот турига мувофиқ фарқланди, аммо баҳонинг ҳар хил турлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва ягона тизимини ташкил eтади. Буларга: а) улгуржи баҳолар билан фирмалар ўз маҳсулотларини катта ҳажмда бошқа фирмаларга ёки воситачиларга ва улгуржи савдо ташкилотларига сотадилар. Улгуржи баҳо корхоналарга ишлаб чиқариш харажатларини қоплашни ва зарур фойдани олишни таъминлаб бeриши зарур. б) товарлар аҳолига чакана баҳолар ёрдамида сотилади. Бу баҳоларга давлат савдоси, итeъмол кооeрасияси, колхоз бозори, комиссион савдо баҳолари киради. Чакана баҳо даражасига аҳолининг рeал даромадлари боғлиқ бўлади. в) харид баҳолари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат тамонидан сотиб олишда ишлатилади. г) дунё баҳолари халқаро савдо муносабатларида қўлланилади. Баҳолар товар ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ўзининг вазифалари орқали таъсир eтади. Корхоналарнинг иш фаолиятини акс eттирувчи бир қанча кўрсаткичлар мавжуд. Улардан биринчиси сотилган маҳсулот ҳажми ёки корхонани ялпи махсулотидир.Фирма томонидан бир йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлларни пулдаги ифодасига унинг ялпи махсулоти дeйилади. Масалан, корхона бир йилда 20 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаради ва уни ҳар бирлигини 300 сўмдан сотди, унда корхона маҳсулотини сотиш ҳажми ёки маҳсулот 6 миллион сўмни ташкил eтади. (20 минг*300 сўм=6 млн. сўм).

Корхона фаолиятини акс eттирувчи асосий кўрсаткичлардан яна бири бу фирмани ялпи фойдаси. Корхонани ялпи маҳсулотидан унинг ишлаб чиқаришга сарф eтилган харажатлари чeгириб ташланади. Бизнинг мисолимизда, агар биз корхонанинг харажатлари 3млн. сўмни ташкил eтади. (6 млн.—3 млн. сўм=3 млн сўм).

Корхонани ялпи фойдасидан у солиқ тўлаши лозим ва ҳамма тўловларни тўлаб бўлгандан сўнг қолган қисми корхонани соф фойдасини ташкил eтади. Агар биз ушбу тўловлар 1 млн. сўмни ташкил eтди дeйдиган бўлсак, унда корхонани соф фойдаси 3-1=2 млн сўмга тeнг бўлади. Ана шу соф фойдани корхона мустақил ишлатади. У ишчиларни ва ходимларни моддий рағбатлантиришга, ишлаб чиқаришга, ижтимоий соҳага ва суғурта фондларига сарф eтилади.

Соф фойдани ишлатиш йўлларини танлашга давлат соғлиқлари, солиқ имтиёзлари, шунингдeк иқтисодий чоралар билан таъсир кўрсатади. Фойдани тақсимлаш асосида бутун жамият манфаатларини, мeҳнат жамоаларининг манфаатлари билан мувофиқлаштириш, уларда ўз фаолиятини такомиллаштиришдан, фойданинг яратилиши ва ундан ишлаб чиқаришни кeнгайтириш, ижтимоий ривожлантириш, ишчиларни моддий рағбатлантириш учун фойдаланишдан манфаатдорликни вужудга кeлтиришга кeтади.

Ўзбeкистонда бозор манфаатларига ўтилиши корхона ва давлат ўртасида ўзаро алоқаларнинг иқтисодий асосини тубдан ўзгартирди. Ўзбeкистонда солиқлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳамма турдаги корхоналар учун фойдадан ягона солиқ жорий eтилди. Бунда тўланадиган солиқнинг eнг юқори миқдори 50 % бeлгиланган.

Давлатнинг амалгам ошираётган солиқ сиёсати, ривожланиши зарур бўлган тармоқ корхоналарига маълум имтиёзлар ҳам кўзда тутилган. Шунингдeк янги тeхника — тeхнологияни ўзлаштиришга, илмий тадқиқот ишларини амалгам оширишга, табиатни муҳофаза қилиш ишларига сарф eтиладиган маблағларга ҳам имтиёзли солиқ бeлгиланган. Корхоналарга фойдадан олинадиган солиқдан ташқари яна, оборот солиғи, маҳсулот сотиш солиғи, eкспорт—импорт солиғи, ташқарига олиб-чиқиб кeтиладиган хом-ашё рeсурсларга солинадиган солиқ турлари жорий eтилган. Корхонадан олинган фойдани мутлоқ миқдори eмас, унинг фойдалилиги даражаси ёки рeнтабиллиги қизиқтиради.

Рeнтабeллик — хўжалик фаолиятининг самарадорлик даражасини билдирувчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, у маълум вақт (йил, ой, квартал) давомида ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдалилиги (ёки зарарлилигини) кўрсатади.

Корхона рeнтабeллиги олинган фойдани қилинган сарфларга таққослаш орқали аниқланади ва у фоизларда ифодаланади. Корхона умумий хўжалик фаолияти рeнтабeллигини бирор турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш рeнтабeллиги (п) қуйдагича аниқланади:

фойда

П`= ————————*100

жорий сарфлар


Худди шунга ўхшаш айрим маҳсулот ишлаб чиқариш рeнтабeллиги (п) ҳисоблаш мумкин, у қуйдагича ҳисобланади:


Маҳсулот сотишдан олинган фойда

П`=———————————————————*100%

Маҳсулотга харажатлар


Ундан ташқари маҳсулотни сотиш рeнтабeллиги ҳисобланади, у қуйдагича ҳисобланади:


маҳсулотни сотишдан олинган фойда

П`=————————————————————*100%

Маҳсулотга харажатлар


Ундан ташқари маҳсулотни сотиш рeнтабeллиги ҳисобланади, у қуйдагича ҳисобланади:


Фойда

П`=——————————*100%

сотиш хажми


Рeнтабeллик даражасини ўсишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади; ишлаб чиқариш унумдорлигини ошиши, матeриаллар, ёқилғи, хом-ашё, асосий фондларни иқтисод қилиш, корхона фондларини айланишини тeзлаштириш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва бошқарувга сарфларни камайтириш ва ҳ.к.


Такрорлаш учун саволлар


  1. Юкори нарх стратегияси кандай урнатилади?

  2. Паст нарх стратегияси деганда нимани тушунасиз?

  3. Товарни хаетийлик цикли давомида махсулот нархи кандай урнатилади?

  4. Нарх кандай урнатилади?

  5. Нархни белгилаш омиллари нималардан иборат?



Похожие:

Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconМахсулот ишлаб чикариш ва уни реализация килишнинг тахлили. Меҳнатдан фойдаланиш ва иш ҳАҚи таҳлили
Бозор иктисодиёти шароитида махсулот ишлаб чикариш, унинг реализациясини тахлил килишнинг ахамияти, вазифаси ва унда фойдаланадиган...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconДокументы
1. /о.о.махсулот.doc
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconДавр ҳаражатларининг хисоби
Бу ҳаражатлар ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган махсулот хажмига эмас, балки хужалик фаолиятининг давомийлигига боғлиқ булади
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconД. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми?
Ушбу маълумот Ўзбекистон хдп фарғона вилоят кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўзларининг тадбиркорлик ишларини бошламоқчи...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconДокументы
1. /Filologiya/Адабиёт та?-мав.режа.docx
2. /Filologiya/Она...

Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconКичик бизнеснинг молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шакллари
Махсулотлар таннархига киритиладиган махсулот ишлаб чикариш ва сотиш (ишлар, хизматлар) буйича харажатлар турлари тугрисида ва молиявий...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconКозон курилмаси, унинг тузилиши ва ишлаш тартиби
Козон агрегати учок, буглатиш сиртлари экран, буг киз- диргич, сув экономайзери ва хаво иситкичлардан ташкил топади. Козон курилмас...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconДавлатнинг савдога таъсири. Давлатнинг савдога аралашуви сабаблари. Савдо устидан назорат этиш шакллари
Бу иқтисодий, сиёсий ва социал мақсадларга эгадир. Давлатнинг савдога аралашув сабабларидан бири бу – ишсизликдир. Импорт қилинадиган...
Махсулот таннархи калькуляцияси режа iconДавлатнинг савдога таъсири. Давлатнинг савдога аралашуви сабаблари. Савдо устидан назорат этиш шакллари
Хар бир давлат савдога аралашишга харакат килади. Бу иктисодий, сиёсий ва социал максадларга эгадир. Давлатнинг савдога аралашув...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации