Документы



Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш icon

Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш

НазваниеТуристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш
Дата21.05.2013
Размер119.51 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТУРИСТИК БИЗНЕСДА МАРКЕТИНГ МУҲИТИ ТАҲЛИЛИ


5.1. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш

Кўпгина корхоналар ўзларининг маркетинг муҳитларини доимий кузатиб боришади, маркетинг муҳитида кечаётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаб, уларга иложи борича тезроқ мослашишга ҳаракат қилишади. Маркетинг муҳити деганда Котлернинг таърифича, корхонанинг маркетинг фаолиятига, унинг мақсадли бозордаги истеъмолчилари билан кечадиган савдоларининг ривожланишига ва муваффақиятига таъсир этадиган омиллар мажмуаси тушунилади. Маркетинг муҳити корхонанинг ички муҳити ва ташқи муҳитидан иборат. Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартиришга, ёки ҳеч бўлмаса, юзага келиши мумкин бўлган номақбул ўзгаришларнинг олдини олишга ҳаракат қилишади.

Нима бўлганда ҳам маркетинг муҳитини ўрганишни аниқ ишлаб чиқилган дастур асосида олиб бориш олдинга қўйилган мақсадга эришишга имконият яратиб беради. Бу дастур бир неча босқичларда амалга оширилиши лозим:

1) ўрганилиши лозим бўлган зоналар (муҳит қисмлари) аниқлаб олинади;

2) ахборотни олиш манбаалари, ахборот йиғиш услублари, ахборот йиғиш билан шуғулланувчилар кимлардан иборат бўлиши, ахборотни йиғиш неча маротаба амалга оширилиши, ахборотларни ҳар қанча вақтда такроран йиғиб туриш кераклиги режалаштирилади;

3) ушбу ахборотларни йиғиш режасини амалга оширилади;

4) қўлга киритилган маълумотлар таҳлил этилади ва олинган натижалардан маркетинг мақсадларида фойдаланишади.

Маркетинг муҳитини ўрганишни дастлаб корхонадаги ички муҳитни ўрганишдан бошлаш зарур. Корхонанинг ички муҳити унинг томонидан бошқарилиши мумкин бўлган омиллардан иборат бўлиб, улар қуйидаги йўналиш бўйича ўрганилиши мақсадга мувофиқ бўлади:

  • кадрлар ( ходимлар, уларнинг малакалари ва имкониятлари, уларни ишга олишдаги танлаш тизими, ходимларнинг ўқитилиши ва хизмат поғонаси бўйича ўсиш тизими, меҳнатлари натижасининг баҳоланиши ва рағбатлантирилиши тизими, ходимлар орасидаги ўзаро муносабатлар ва бу муносабатларнинг ривожланиб бориши ва бошқалар);

  • бошқаришнинг ташкил этилиши (ташкилий тузилма, ички ўзаро алоқа, жорий қоида ва жараёнлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тақсимланиши, самарадорлик ва бошқалар);

  • молия (маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилик даражаси ва бошқалар);

  • маркетинг (маҳсулот нархи, сотув стратегияси, реклама ва ташқи алоқлари тизими).

Корхона ички муҳити таҳлил натижасида:

  • корхона томонидан таклиф этилаётган маҳсулотларнинг бозордаги ўрни (ҳолати)ни;

  • асосий ишлаб чиқариш фондларининг аҳволи, корхонанинг моддий-техник таъминланганлигини ва ресурсларини;

  • маҳсулотларнинг сотилиш жараёнларини;

  • корхона ичидаги ўзаро алоқалар ҳамда истеъмолчилар, воситачилар ва таъминотчилар билан бўлган муносабатларни;

  • корхонанинг рақобатчиларга нисбатан аҳволини;

  • корхона ва унинг маҳсулотларининг бозордаги обрўлилик даражаси кабиларни аниқлаш мумкин бўлади.

Бу корхонанинг рақобат курашида фойдаланиши мумкин бўлган ички кучли томонларини аниқлаш ва самарали кураш олиб бориш учун тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ички муаммоларни аниқлаб бартараф этиш имконини беради.

Корхонанинг ички муҳитини ўрганиб ўтгандан сўнггина ташқи муҳитни ўрганишни бошлаш мумкин бўлади. Корхонанинг ташқи муҳитини ўрганиш макромуҳит омиллари таҳлилидан бошланиши керак. Макромуҳит деганда корхонанинг микромуҳитига маъсир ютувчи янада йирикроқ кучлардир, уларга фақатгина мослашиш мумкин холос. Макромуҳит омилларига демографик омиллар, умумий иқтисодий вазият, табиат кучлари, технологик муҳит, сиёсий аҳвол ва маданий омиллар киришади. Макромуҳит тўғрисида олинган маълумотларга қараб, корхона бу муҳитга ўзининг мослиги масаласини ҳал қилади, ижобий вазиятлардан иложи борича кўпроқ фойдаланиб қолишга ва салбий ҳолатларнинг қиладиган таъсирини иложи борича камайтиришга ҳаракат қилади.

Макромуҳит таҳлилидан кейин навбат микромуҳитга етади. Корхонанинг микромуҳити деганда унга бевосита алоқадор бўлган, унинг савдоларига таъсир этувчи омиллар тушунилади. Уларнинг қаторига корхонанинг ўзидан ташқари, унинг рақобатчилари, бозордаги воситачилари, истеъмолчилари, таъминотчилари ҳамда бозордаги кенг жамоатчилик фикри киришади. Корхона микромуҳит омилларига хоҳлаган усулда таъсир этиши, ўзи учун қулай имкониятларни бевосита ярата олиши ҳамда хавфли омиллари фаол бартараф эта олиши мумкин бўлади. Корхона микромуҳит тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб бўлиб, бозордаги истеъмолчилар учун жозибадор бўладиган маҳсулот яратиб, уни таклиф этиш имкониятига эга бўлади.

Шундай қилиб маркетинг муҳити таҳлили корхона учун ўзи фаолият юритаётган шароитдан келиб чиқадиган бозор қулайликларини аниқлаб, шу қулайликларга йўналган ҳолда ривожланиш имконини беради. Хуллас, ташқи муҳитдаги баъзи бир омиллар корхона учун қулай имкониятларни яратиб беришса, бошқалари қўшимча қийинчиликлар ва чекловлар яратишади. Ташқи муҳит таҳлил этилаётганда ундаги барча имкониятлар ва хавфларни аниқлай олиш, керак бўлса, уларнинг пайдо бўлишларини башоратлай олиш зарур. Бироқ, бозорда мувафақиятли фаолият юритиш учун буларни аниқлашнинг ўзи етарли эмас. Чунки, қулайликни излаб топилганидан сўнг корхонада ундан фойдалана олиш учун етарли салоҳият бўлмаслиги, ёки аниқланган хавфнинг олдини олиш учун имкониятлар топилмаслиги мумкин. Яна, яқин келажакда ривожланиш имконини берувчи ажойиб режани ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш учун маблағ топилмаслиги туфайли хомхаёлга айланиб қолиши мумкин. Шу сабабли, корхонанинг ички муҳитидаги кучли ва кучсиз томонларни ҳам ўрганиш керак бўлади.

Америкалик тадқиқотчилардан А.А.Томпсон ва А.Ж.Стриклендлар корхонанинг ички кучли ва кучсиз томонлари, ҳамда ташқи муҳитдаги имкониятлар ва хавфларнинг рўйхатини тузиб чиқиш учун намунавий тавсиялар беришган. Уларга биноан:

^ Кучли томонлар (ички) - лойиқлик; мос молиявий ресурслар; харидорлар орасидаги яхши обрўга эгалик; бозордаги тан олинган етакчилик; изланувчан стратег; кучли рақобат босимидан ҳимояланганлик; харажатлардаги етакчилик (тежамлилик афзаллиги); рақобатдаги устунлик; инновацион имкониятларниг мавжудлиги; юқори маркетинг қобилиятлари; ишлаб чиқаришнинг энг яхши имкониятлари; вақт давомида синалган менежмент тизимига эгалик.

^ Кучсиз томонлар (ички) - бошқарувчилик истеъдодининг етишмаслиги; муаммони чуқур тушуна олмаслик; суст молиявий салоҳият; паст маркетинг имкониятлари; аниқ стратегияларнинг йўқлиги; бозордаги вазият тўғрисидаги саёз тасаввурлар; рақобат босими олдидаги бардошсизлик; ички ишлаб чиқариш муаммолари; изланишлар соҳасида ортда қолиш; маҳсулот ассортиментининг торлиги; обрўйнинг етишмаслиги; қониқарсиз ташкил этилган савдо тизими; зарурий ўзгаришларни молиялаштириш учун молиявий маблағларнинг етишмаслиги.

^ Имкониятлар (ташқи) - янги бозорларга ёки бозорнинг янги сегментларига чиқиш имконияти; ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилиши; ассортиментнинг кенгайтирилиши; рақобатчилар аҳволларининг кучсизланиши; янги технологияларни қўлга киритиш; бозор сиғимининг (ҳажмининг) ўсиши; бозорлардаги тўсиқларнинг камайиши; ҳамроҳ ва тўлдирувчи товарларнинг ишлаб чиқарилиши; талабни рағбатлантириш имкониятлари.

^ Хавфлар (ташқи) - янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; ўринбосар товарлар сотувларининг ўсиши; бозордаги ўсишнинг пасайиши, тушкунлик; ҳукуматнинг ноқулай сиёсати; ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши; харидорлар ва таъминотчилар томонидан бўлган босимнинг кучайиши; харидорлар эҳтиёжлари ва таъбларининг ўзгариши; хорижий валюталар курсининг номақбул томонга ўзгариши; номақбул демографик ўзгаришлар.

Корхонанинг аниқланган ички кучли ва кучсиз томонлари ҳамда ташқи имконият ва хавфлари рўйхатини тузиб чиққандан кейин, аниқланган омиллар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ўрганилади. Бу корхонанинг маркетинг имкониятларини аниқлаш имконини беради. Маркетинг имкониятлари – маркетинг уринишларининг рақобатдаги устунликларни таъминлаб берувчи жозибадор йўналишларидир. Рақобат устунликлари бу корхона учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган, рақобат курашида ғалаба қозониш имконини берувчи моддий (асосий фондлар, пул маблағлари ва б.) ва номоддий (обрў, ходимлар малакаси ва б.) активлар ҳамда фаолият соҳаларидир.

Ушбу маркетинг имкониятлари ҳаммага маълум бўлган SWOT (s – strength [кучлилик], w – weakness [кучсизлик], o – opportunities [имкониятлар], t – threats [таҳдидлар]) таҳлили орқали аниқланади. Бунда қуйидагича матрицадан фойдаланиш масалани ёритишни осонлаштиради (5-чизма):






Имкониятлар:

1.

2.

3.

Хавфлар:

1.

2.

3.

Кучли томонлар:

1.

2.

3.

«КЛИ» майдончаси

«КЛХ» майдончаси

Кучсиз томонлар:

1.

2.

3.

«КСИ» майдончаси

«КСХ» майдончаси

5-чизма. SWOT матрицаси


Матрицада 4 майдонча ҳосил бўлади: «КЛИ» (кучли томонлар ва имкониятлар); «КЛХ» (кучли томонлар ва хавфлар); «КСИ» (кучсиз томонлар ва имкониятлар); «КСХ» (кучсиз томонлар ва хавфлар).

Корхонанинг кучли томонларига кирувчи омилларнинг ташқи муҳитдаги имкониятларга ва хавфларига кирувчи омиллар билан биргаликдаги комбинациялари; кучсиз томонларининг ташқи муҳитдаги имконият ва хавфли омиллари билан бўладиган комбинациялари тузиб чиқиладиган бу комбинациялар орасидан маркетинг имкониятларини аниқлашда инобатга олиниши лозим бўлганлари ажратиб олинади.

Бозорда янги пайдо бўлган ҳамда имкониятлардан корхонанинг кучли томонларидан фойдаланиш орқали самара олиниши эҳтимоли бўлган вазиятлар «КЛИ» майдончасидан ўрин олишади. Корхонанинг кучсиз томонларини бартараф этиши мумкин бўлган имкониятлар матрицанинг «КСИ» майдончасидан ўрин олади. Корхонанинг кучли томонларидан фойдаланган ҳолда ташқи муҳитдаги хавфларни бартараф эта олиш вазиятлари «КЛХ» майдончасидан ўрин олади. Матрицанинг «КСХ» майдончасида корхонанинг кучсиз томонларининг ташқи муҳитдаги хавфларни бартараф этиш учун ожизлигини кўрсатадиган вазиятлар ўрин олади, бундай вазиятлар корхона учун энг асосий хатарни акс эттиради.

SWOT матрицасидан фойдаланаётганда шуни инобатга олиш зарурки, ташқи муҳитдаги имкониятлар ва хатарлар тескарисига айланиб қолишлари мумкин. Масалан, юзага келган имкониятдан корхона эмас, рақобатчи фойдаланадиган бўлса, бу омил эндиликда хавфли бўлиб ҳисоблана бошлайди.


^ 5.2. Ташқи муҳитдаги омилларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқлаш

SWOT таҳлилида ташқи муҳитдаги имконият ва хатарларни инобатга олинишидан олдин уларнинг корхона учун аҳамиятлилик даражасини аниқлаш лозим бўлади.

Ташқи муҳитда юза келадиган имкониятларни баҳолаш учун қуйидаги матрицадан фойдаланиш лозим бўлади (6-чизма):









Имкониятларнинг корхонага қиладиган таъсирлари



Имкониятлардан фойдалана олиш эҳтимоли




Кучли

Ўртача

Кучсиз

Юқори

«ЮКЛ» майдончаси

«ЮЎР» майдончаси

«ЮКС» майдончаси

Ўртача

«ЎКЛ» майдончаси

«ЎЎР» майдончаси

«ЎКС» майдончаси

Паст

«ПКЛ» майдончаси

«ПЎР» майдончаси

«ПКС» майдончаси

^ 6-чизма. Ташқи муҳитдаги имкониятлар матрицаси.


6-чизмадаги тўққизта майдонча корхона учун турли аҳамиятга эга бўлади. «ЮКЛ», «ЎКЛ» ва «ЮЎР» майдончаларига тушувчи имкониятлардан албатта фойдаланиш лозим бўлади. «ПКС», «ЎКС» ва «ПЎР» майдончаларига тушувчи имкониятларга умуман эътибор бермаса ҳам бўлади. «ПКЛ», «ЎЎР» ва «ЮКС» майдончаларига тушувчи имкониятлардан корхонада етарли ресурслар мавжуд бўлсагина фойдаланса бўлади.

Ташқи муҳитдаги хавфларни баҳолаш учун ҳам шунга ўхшаш матрицадан фойдаланилади (7-чизма):









Хавфларнинг корхонага қиладиган таъсирлари







Ёпилиб кетиш

Ниҳоятда оғир аҳвол

Қийин аҳвол

Енгил жароҳатлар

Хавфларнинг юзага келиш эҳтимоллари

Юқори

«ЮЁК» майдончаси

«ЮНО» майдончаси

«ЮҚА» майдончаси

«ЮЕЖ» майдончаси

Ўрта

«ЎЁК» майдончаси

«ЎНО» майдончаси

«ЎҚА» майдончаси

«ЎЕЖ» майдончаси

Паст

«ПЁК» майдончаси

«ПНО» майдончаси

«ПҚА» майдончаси

«ПЕЖ» майдончаси

^ 7-чизма. Ташқи муҳитдаги хавфлар матрицаси.


«ЮЁК», «ЮНО» ва «ЎЁК» майдончаларига тушувчи хавфлар корхона учун катта хатар солишади, уларни дарҳол бартараф этиш зарур. «ЮҚА», «ЎНО» ва «ПЁК» майдончаларидан ўрин олган хавфларга ҳам жиддий эътибор билан қараб, уларнинг ҳам биринчилар қаторида бартараф этилишлари тўғрисида қайғуриш керак. «ПНО», «ЎҚА» ва «ЮЕЖ» майдончаларидан ўрин олган хавфларга ҳам эътибор бериб, уларнинг бартараф этилиши билан шуғулланиш лозим. «ПҚА», «ЎЕЖ» ва «ПЕЖ» майдончаларига тушувчи хавфларни дарҳол бартараф этиш зарурати бўлмаса ҳам, уларнинг ривожланиб боришларини доимий кузатиб бориш керак бўлади. Хуллас, ташқи муҳитдаги аниқланадиган барча хавфлар инобатга олиниши лозим бўлади.

Шундай қилиб, корхоналар маркетинг муҳитини ўрганишлари жараёни тизимли равишда объектив ёндашган ҳолда олиб борилиши, тез-тез ва тўлиқ такрорланиб туриши, ҳамда соғлом рақобат қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлади.

Хулоса

Кўпгина корхоналар ўзларининг маркетинг муҳитларини доимий кузатиб боришади, маркетинг муҳитида кечаётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаб, уларга иложи борича тезроқ мослашишга ҳаракат қилишади. Маркетинг муҳити деганда Котлернинг таърифича, корхонанинг маркетинг фаолиятига, унинг мақсадли бозордаги истеъмолчилари билан кечадиган савдоларининг ривожланишига ва муваффақиятига таъсир этадиган омиллар мажмуаси тушунилади. Маркетинг муҳити корхонанинг ички муҳити ва ташқи муҳитидан иборат. Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартиришга, ёки ҳеч бўлмаса, юзага келиши мумкин бўлган номақбул ўзгаришларнинг олдини олишга ҳаракат қилишади.

Нима бўлганда ҳам маркетинг муҳитини ўрганишни аниқ ишлаб чиқилган дастур асосида олиб бориш олдинга қўйилган мақсадга эришишга имконият яратиб беради.

Корхоналар маркетинг муҳитини ўрганишлари жараёни тизимли равишда объектив ёндашган ҳолда олиб борилиши, тез-тез ва тўлиқ такрорланиб туриши, ҳамда соғлом рақобат қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлади.

^ Таянч иборалар

Туристик корхонанинг муҳити, ички муҳит, ташқи муҳит, макромуҳит, микромуҳит, кучли томонлар, имкониятлар, кучсиз томонлар, хавфлар.

Назорат саволлари

1. Туристик корхонанинг муҳити деганда нималарни тушунасиз?

2. Ички муҳит ва ташқи муҳит орасидаги фарқ нимада?

3. Макромуҳит ва микромуҳит орасидаги асосий фарқни тушунтириб беринг.

4. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш нега зарур?

5. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганишни нимадан бошлаган маъқул?

6. Маркетинг муҳитини ўрганиш дастури босқичлари қайсилар?

7. Туристик корхонанинг ички муҳитини ўрганиш йўналишлари қайсилар?

8. Туристик корхонанинг ички муҳити таҳлили натижасида нималарни аниқлаш мумкин?

9. Микромуҳит ички муҳитнинг таркибига кирадими ёки ташқи муҳитнинг?

10. СВОТ таҳлил дегани нима?

Адабиётлар рўйхати

1. Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография.

2. Дурович А.П. Маркетинг в туризме. учебное пособие. –Минск: «Новое знание», 2004.

3. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг.Гостеприимство.Туризм. учебник. –М: «Юнити-Дана», 2002.



Похожие:

Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари
Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси
Бу шунчалик кенг ва кўп қиррали фаолият турики, кўпинча алоҳида йўналиш сифатида ажратилади. Бироқ жоҳон амалиёти шуни кўрсатадики,...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик хизмат истеъмолчиларининг маркетинг тадқИҚотлари
Сабаб яъни Мотив (французча matit) таъсир қилиш, орзулар, хавас ёки фикирлашни тасвирлаб бериш, шундай хулосага олиб келадики унинг...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconТуристик маркетингнинг замонавий концепцияси
Концепция деганда қўйилган мақсадга эришишни таъминлайдиган йўл ёки назарияни тушуниш мумкин. Туризмда маркетинг концепциясининг...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconМаркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари
Маркетинг конструктор, мухандис, иктисодчи ва бошка мутахассисларга бозор эхтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг...
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconДокументы
1. /1. Халкаро туристик андозалар охирги.doc
Туристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш iconДокументы
1. /Туристик фаолиятни такомиллаштириш йуллари.pdf
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации