Документы



4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар icon

4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар

Название4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар
Дата21.05.2013
Размер219.39 Kb.
ТипДокументы
скачать

ХАЛқАРО ТУРИЗМ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

4.1. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

4.2. Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш

4.3. Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар

4.4. Туризмда кечаётган глобаллашув жараёнлари


4.1. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

Туризм маркетинги ҳар бир мамалакат ёки худуд учун мухим аҳамиятга эга. Маркетинг ёрдамида потенциал туристлар тегишли худуд нима таклиф эта олиши тўғрисида маълумотга эга бўлади ва шундан кейин уларда Ушбу худудга ташриф этиш истаги пайдо бўлади. Бозорни режалаштириш умумий жараённинг бир элементи ва унинг туристик маҳсулот ишлаб чиқиш билан алоқаси сифатида тушуниш лозим. Маркетинг фаолиятининг бир нечта йўналишларини ўз ичига олади. Буларга маркетинг мақсадларини белгилаш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, реклама – ахборот дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, шунингдек туристлар учун маълумотлар хизматини ташкил этиш киради. Бозорни режалаштириш алохида ёки халқаро ва ички туристлар билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.

Хар томонлама ва комплекс режалаштириш жараёнида маркетинг соҳасидаги вазифалар жалб қилинадиган туристларнинг турлари ва микдори нуқтаи назаридан бозор мақсадлари кўринишини олади.

Бозор мақсадлари одатда беш йиллик давр учун белгиланади ва туристларнинг тури, ташриф муддатларининг ўртача давомийлиги, уларни юборган мамалакат ёки халқаро худудлар ва бошқа хусусиятларни хисобга олган холда ташрифларнинг тахминий сони кўринишида ифодаланади. Туристларнинг мақсадли сегментлари туристик маҳсулот, туристик ва туризмнинг кутилган турлари концепциясиги мос бўлиши лозим. Булар туризмнинг қуйидаги турлари кириши мумкин:

- умумий характердаги ўқув саёҳатлар;

- денгиз бўйида дам олиш;

- ихтисослаштирилган табиат, маданий ва саргузашт саёҳатларнинг турли кўринишлари;

- этник саёҳатлар;

- денгиз бўйлаб кема саёҳати.

Баъзи туризм бозорлари белгиланган жойлар комбинацияларига йўналтирилган бўлиши мумкин. Бунда туристлар бир нечта мамлакатларга саёҳат доираси бирор мамлакатга ташриф этишади. Бошқа туризм бозорлари эса факат битта мулжалланган жойга йўналтирилган бўлиши мумкин.

Ривожланган туристик марказларда маркетинг мақсадлари бозор турларининг ўзгариши билан (масалан, янада юқори сифатли ёки ихтисослаштирилган бозорларга мослашиш) боғлиқ бўлиши мумкин.

Бундай мақсадларни диққатга сазовор жойлар, объектлар ва хизматлар билан боғлиқ туристик маҳсулотдаги тегишли ўзгаришларга мослаштириш талаб этилади.

Маркетинг стратегиясида бозор мақсадларига эришишнинг прициплари ифодаланади. Бундай стратегия, жумладан, қуйидаги элементларни ўз ичига олади: Маркетинг табиат умумий, кизикишлари бир хил бўлган туристлрга йуналтирилган, туризм бозорларининг ўзига хос турларига йўналтирилган

- Реклама – ахборот усулларининг асосий кўринишларига қараб куллаш лозим. Масалан, туроператорларга, туристеъмолчиларга ёки бу тоифаларнинг иккалаларига биргаликда мулжалланган бўлиши мумкин.

- Вақт бўйича режалаштириш ёки реклама – ахборот тадбирлари бозорнинг муайян турлари ёки мамалакатларга нисбатан устуворлигини белгилаш. Вақт бўйича режалаштириш туристик объектларнинг фойдаланишга киритилиш муддатларига боғлиқ.

- Тарғибот қиладиган худуднинг тимсоли ва тавсифи. Ривожланаётган янги туристик марказнинг аввал ижобий имиджини яратиш ва шундан кейинги муайян ривожлантириш жараёнига ўтиш лозим.

- Бартараф этилиши лозим бўлган хар қандай тускинликлар. Масалан, яқинда юз берган сиёсий беқарорлик ёки табиий офат. Қуйидаги вариантлар ичида энг мақсадга мувофиқлигини танлаш.

- Туристларни жунатувчи асосий бозор хисобланадиган мамалакатларда реклама – ахборот ваколатхонаси очиш; бундай мамалакатларда шартнома бўйича ваколатхоналар ташкил этиш;

- реклама-ахборот ишларини бевосита ўз мамлакатидаги бош муассаса орқали ташкил этиш.

Юзага келиши мумкин бўлган барча кутилмаган холларни хисобга олиш. Масалан, олдин ёпик бўлган туристларни жўнатувчи бозорнинг очилиши.

Маркетинг стратегияси узоқ вақтга мўлжалланган ёки қисқа вақтга мулжалланган мақсадлар билан ҳам боғлиқ бўлиши лозим. Шунинг натижасида бир томондан узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларга эришиш учун, икки томондан эса қисқа муддатга мўлжалланган мақсадларни янада аниқроқ режалаштириш учун асос яратилади. Маркетинг стратегиясини тез – тез қайта кўриб чиқиш лозим. Лозим топилганда, бозор йўналишларига ва туристик маҳсулот эвалюциясидаги ҳар қандай ўзгаришларга қараб тегишли ўзгартиришлар киритилади.


^ 4.2. Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш


Туризмни кўтариш дастури асосида қатор элементлар ётади. Буларга маркетинг стратегияси, маркетинг тақсимлаш каналларини билиш, мавжуд реклама – ахборот ишлари усуллари, шунингдек смета хажми киради. Бундай дастур одатда 3 – 5 йилга мўлжаллаб чиқилади. Унда йиллар бўйича ўтказиладиган реклама – ахборот тадбирларининг турлари ҳамда уларнинг ҳисобий нархи кўрсатилади. Реклама – ахборот сметасида доимий харажатлар кўрсатилади. Бундай харажатларга туристларни жўнатувчи мамлакатлардаги ваколатхоналарнинг ва махаллий туристик маълумотлар бюросини сақлаш харажатлари мисол бўла олади. Реклама – ахборот усуллари ичида энг кўп турканаллари қуйидагилар:

- босма материаллар тайёрлаш. Масалан брошюрлар, плакатлар, хариталар, откриткалар ва турагентлар учун қўлланмалар. Уларни турагентлар, операторлар ва туристик маҳсулот истеъмолчилари ўртасида таркатиш;

- турагентлар учун семинарларда ва бошқа анжуманларда фойдаланиш учун слайдлар хужжатли филмлар, видеороликлар каби аудиовизуал материаллар тайёрлаш;

- газета ва журналларда, телевидение ва радиода потенциал мижозларга реклама уюштириш, шунингдек махсус туристик матбуотда туроператорлар учун мулжалланган реклама чоп эттириш.

- кейинги вақтларда Овропада, Шимолий Америкада ва Шарқий Осиёда кўплаб ўтказилаётган туристик , 2000ВЮлар ва ярмаркаларда иштирок этиш;

- турагентлар ва туроператорлар билан алоқа қилиш учун туристлар жунатувчи мамлакатларга махсус реклама – ахборот саёҳатлари уюштириш.

- туроператорлар ва туристик матбуот вакилларини, шунингдек фотографларни ҳам, таклиф килиш ва саёҳатлар уюштириш.

- тегишли худуд бўйича умумий кўринишдаги ахборот материаллари ва йўл кўрсаткичлари (агар, улар савдода бўлмаса) тайёрлаш ва чоп эттириш. Бу маҳсулотни уни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни қоплаш учун сотиш мумкин.

- туризмнинг махсус турлари, масалан денгиз саёҳати ва конгресс туризми, маркетинг учун махсус усулларни билиш ва улардан фойдаланиш лозим.

- туристларни муайян худудга жалб қилиш бўйича реклама – ахборот ишлари, шунингдек бу худуддаги диққатга сазовор жойлар ва объектлр тўғрисидаги маълумотлар аниқ ва тўғри билиши лозим, агар рекламада тегишли худуд тўғрисида нотўғри маълумот берилса, ёлғон ваъдалар ёрдамида туристлар жалб қилинса, уларнинг умидлари пучга чиқади, кўнгли совийди. Бунинг натижасида туристлар ўз танишларига бу худудга бормасликки маслахат беришади, туристлар жўнатувчи мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида эса салбий мазмундаги мақолалар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда кўп мамлакатларда қабул қилинган туризм соҳасида истеъмолчилар хуқуқини мухофаза қилишга доир мавжуд қонунларга мувофиқ бу туроператорлар ва турагентлрга қарши судга даъво қилишгача олиб келиши мумкин.

- реклама-ахборот ишлари давлат ва хусусий сектор билан ўзаро мувофиқлаштириши лозим. Бунинг учун туризмни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ва мувофиқлаштирилиш мақсадида қўшма реклама-ахборот кенгашини тузиш мумкин. Бундай кенгаш давлат ва хусусий секторлар томонидан биргаликда маблағ билан таъминланади.

Бир вақтнинг ўзида хусусий ўзининг корхоналари учун илгаридагидек реклама тадбирларни амалга ошираверади. Туризмнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлашда хукумат маркетинг ишларидаги ўз улушини маблағ билан таъминлаш учун етарлича смета харажатларининг кўзда тутиши лозим.

Шу билан бирга мавжуд маблағлардан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида маркетингнинг пухта режалаштириш талаб этилади. Реклама – ахборот фаолиятининг давлат томонидан маблағ билан таъминланиши чекланган холларда, туризмнинг ривожлантириш ишларига миллий хаво юк ташувчилари катта ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Маркетингнинг мухим элементларидан бири туристлар ташриф этадиган жойларига келгунларига кадар ва келганларидан кейин ҳам маълумотлар билан таъминлашди. Турли маълумотларни уларга таклиф қилиш лозим. Бундай маълумотларга тегишли худуднинг географияси, тарихий ва маданиятига доир умумий маълумотлар. Мавжуд диққатга сазовор жойлар, объектлар ва хизматлар (уларнинг нархлари) тўғрисидаги, транспортнинг иш режими, савдо нуқталар, табиий пунктлар, алоқа бўлимлари, консулхоналар, элчихоналар ва дин муассасаларининг манзилгохлари тўғрисидаги ва шунингдек бошқа аниқ маълумотлар киради.

Туристик маълумотлар бюроси қулай жойларда жойлашиши ва унда билимдан одамлар ишлаши лозим. Маълумотлар бюроси ходимлари талаб этиладиган холларда чет эл тилларини билишлари лозим. Айниқса ташриф этувчиларнинг маълумотлар марказини тузиш мақсадга мувофиқ вариант хисобланади. Бундай марказларда турли маълумот материаллари билан бир қаторда хар хил экспонатлар қўйилади, аудиовизуал томошалар ташкил этилади ва бошқа асарлар, слайдлар ва бошқа материаллар сотилади.


^ 4.3. Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар


Ҳозирги даврда халқаро туризм ўз таъсирини фақатгина иқтисодга ва халқ хўжалигини ривожлантиришга эмас, балки давлатлар ўртасидаги муносабатга ҳам ўтказмоқда. Шу олиб борилаётган ишлар ўртасида энг асосийси давлатлараро туристик алмашувларни бошқариш, яъни давлатлар билан тажриба алмашиш ва давлатлараро туризмнинг бир маромида юритилишидир. Туристик фаолиятни халқаро даражада бошқариш ва шакллантириш мақсадида турли йўналишдаги халқаро ташкилотлар ташкил қилинмоқда. Ҳозирги вақтда ташкилотлар сони 200 дан ортиқ. Булар асасоция, асцисация гурухи, бирлашма, федерация, комитет, бюролар, комиссиялар ва йиғин аъзоларидир.

халқаро туризм ташкилотлари қуйидаги гурухларга булинади:

  • Умумий дунёвий феъл- атвор.

  • Дуне соҳасининг феъл -атвори.

  • Умумий минтақавий феъл -атвор.

  • Соҳавий минтақавий феъл -атвор.

  • Бошқалардан фарқли феъл- атвор.

Асосий дунёдаги туризм ташкилотлари бирлашма хулқ -атвори, Бутун жаҳон дунё туризм ташкилотида (БТТ) 2003 йил 141 та давлат, 7 та худуди хар доимгидек асасация аъзоси эди, ундан ташқари 350 дан ортиқ бирлашган давлатлар бор, уларнинг орасида: Бирлашган минллат ташкилоти, туризм асоцисациялари, хусусий компаниялар (шу жумладан авиация компаниялари, меҳмонхона ва ресторан асоцисациялар) туристик ўқиш ташкилотларини ташкил этади.

БТТ Штаб квартираси Мадрид шаҳрида, яъни Испания давлатида жойлашган. БТТ нинг юқори бошқарув палатаси бош ассамблеяси йилига 2 маротаба йиғилиш ўтказади. Бу йиғилишда бошқарув аъзоларига, иши бажарувчи маслахатчилари, бош, секретарлар ва йиғинга келишган аъзолар бўлади. Бенерал ассамблея 6 та минтақавий комиссиялардан ташкил топади. Булар Африка; шимолий ва жанубий Америка; Ғарбий Осиё ва тинч океани минтақавийлардан; Европа; Яқин шарқ, Жанубий Осиё камиссияси аъзолари олдига туризм хақида тушунтириш ишлари қўйилган. Комиссия, яъни тешкирувчилар ўз йиғинларини йилига бир маротаба бўлса ҳам ўтказиб турадилар ва йиғилишда бутун аъзо давлатлар ҳамда минтақа аъзолари ҳам қатнашади.

2003 йилнинг 22 декабрида бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблиясининг 50-сессиясида резалюция қабул қилинди. Бу резолтюцияда БМТга туризм ташкилоти тўлиқ хуқуқли бўлиб кирган. Бу хуқуқ БТТнинг тўлиқ кардинация бўйича администратура комитетида ишлашга хуқуқ берди. Шунингдек БТТ генерал ассамблеясининг иқтисодий ва ижтимоий бирлашмаси БТТ нинг хавфсизлик йиғинига таклиф қилинади. БТТ иқтисодни ривожлантиришда ўз хиссасини қўшади ва 1000 йиллик декларациясида бу тасдиқланган.

Туризмни ривожлантириш билан бирга БТТнинг иш жойлари, иш жойла-рини ташкил этиш, иқтисодий ривожланишнинг, атроф муҳитг, меъморий обидалар ва ундан ташқари тинчлик-барқарорликни ривожлантиришга ҳаракат қилади.

Ҳозирда БТТ нинг биринчи навбатд қиладиган ишлари:

  1. Ривожланиш учун келишув: яъни туризмда кенгаяётган ва чуқурлаштирилган келишувлар.

  2. Гуманитар ресурсларни ривожлантириш, яъни туризм кадрларини ўқитиш ҳамда уларнинг сифатли кадр қилиб чиқариш.

  3. Режалаштириш: атроф-муҳитни асраб авайлаш учун ишлаб чиқилган режалар.

  4. Туристик хизматларни ривожлантириш ва туристлар хавфсизлигини таъминлаш.

  5. Туризм бозорини ўрганиш.

  6. Давлатлараро туристик хизматларни кўрсатиш ва уларнинг ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш.

БТТ бошқа ташкилотлар билан бирга ўз масалаларини ҳал қилади (чунончи ЮНЕСКО, Умумжахон Соғлиқни Сақлаш бирлашмаси, умумхалқ фуқаролар авиацияси бирлашмаси ва миллатлараро туристик бирлашмалар).

БТТ нинг ажойиб туризм соҳасидаги ютуқлари шундаки туризмни ривожлантиришдаги асосий лойиҳадан бири Буюк Ипак йўли ва “Махсус йўллар” бўлиб улар ЮНЕСКО билан биргаликда иш юритади.

“Буюк Ипак йўли лойиҳаси”. Бу лойиҳа 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, унда олдинги туризм карвон йўли маршурти бўйича Осиёдан то шарқдаги Хитой ҳамда Ўрта ер денгизигача бўлган 22 та давлат бирлашиб уни ташкил этишган. Япония, Корея республикаси, Корейс халқининг демократик республикаси, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Россия Федерацияси, Сурия, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Италия, Изроил, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Греция ва Миср. Улар биргаликда саёҳат маршуртини, рекламали брашураларни, тасмага туширилган йўналишни, туризм бозорида ёки йиғилишларда Буюк Ипак йўлини кўрсатишган.

“Махсус йўллар” лойиҳаси. Бу лойиҳа 1995 йил БМТ қошида ташкил топади. Унинг асосий мақсади: маданий туризмни Ғарбий Африкада ривожлантириш. Унинг иккинчи мақсади Африкадаги қадимги обидаларни раставрация қилиш, музейларни ташкил этиш, уларни реклама қилиш йўли билан туристларни жалб қилишдир.

Келажакда Жанубий ва Шарқий Африкани ва Кариб денгизини ривож-лантиришга, туристларни шу ерларга жалб қилишга ҳаракат қилинмоқда. Бу ташкилотлар бутун дунёвий сайр ташкилоти (БДСТ) ва халқаро ассоциация дунёвий туризмни (ХАДТ)лар ҳам киради. Туристик бизнес бўйича бутун жаҳон туристик федерация агентлиги (БАТФА) ва бошқалар киради.

Дунё соҳавий туристик ташкилотилар феъл-атвори қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси(ХХТА),

  • Халқаро сув транспорти ассоциаияцияси (ХСТА),

  • Халқаро меҳмонхоналар ассоциаияцияси (ХМА),

  • Халқаро миллий бирлашган меҳмонхона ассоциацияси,

  • Ресторан ва кафелар (ХО-ре-КА),

  • Халқаро конгресс ассоциацияси (ХКА),

Ўрта тоифадаги машхур туристик ташкилотлар ҳатти-ҳаракати Осиё ва Тинч океани туристик ассоциацияси (ОТТа), Америка туристик индустрия си ассоциацияси (КТА), Араб давлатлари туристик бирлашмаси (АТБ). Панафрик туристик ташкилот (ПТТ), Европа туристик ассоциациясини ривожлантириш координацияси (ЕТАРК) киради. Минтақавий туристик соҳа ташкилоти ҳатти-ҳаракатига – Осиё-Австрия меҳмонхона ва ресторан ассоциацияси (ОАМРА), Осиё авиякомпания ассоциацияси (ОАА), халқаро меҳмонхона ассоциаияцияси (ХМА), Араб давлатлари меҳмонхона бирлашмалари (АМБ), Африка авиякомпания ассоциацияси (РАА), Европа авиякомпания ассоциаияцияси (ЕАА), Европа Федерацияси меҳмонхоналари (ЕФМ), Конфедератив халқаро меҳмонхона ассоциацияси ресторанлар, кафе ва шунга ўхшаш Европа услубидаги бирлашма ва Европа иқтисодий зонаси (КХРЕБ).

Халқаро махсуслаштирилган туристик ташкилотлар гуруҳига турли туризм ташкилотлари киради: халқаро социял бюро туризм (ХСБТ), халқаро социял федератив туризм (ХСФТ), халқаро ёшлар бирлашмаси туризми ва алмашинув билан (ХЁБТА), депломатик алоқалар бўйича халқаро туристик ассоциация (ХТАД); халқаро конгресс ва меҳмонхона ассоциация (ХКМА),Умум конференцвий ташкилот ассоциаияцияси (УКТА), асосий туристик ташкилотлар соҳаси гуруҳи.

- Туристик ахборотларни тарқатишга жавобгар ташкилотлар; туристик ўқитишни бир маромда ушлаш; туристик янгиликларни излаш соҳасида бошқарув; халқаро туризмни ривожлантириш. Бу юқорида айтилганларда, бир қатор гуруҳларни олсак бўлади- халқаро федератцияси ёзувчи ва журналистлар (ХФКЖ).

Халқаро туризм ассоциациясидаги документация ва ахборот тарқатиш (ХТАДИ), Бутун жаҳон туризм соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш ва ўқитиш (БТПКУ), Янги саёҳат жойларини излаш туризм ассоциацияси (ЯСКТА), Халқаро гидларнинг таништириш клуби (ХГК) ва Халқаро табиатни асраш бирлашмаси (ХТАБ).


^ 4.4. Туризмда кечаётган глобаллашув жараёнлари


Умумий ва туристик жаҳон бозорининг замонавий ривожланиш тенденциялари орасида хусусан глобаллашув жараёнининг хизмати катта. Ҳозирги кунда ТНКТнинг бир томонлама фаолиятидан ҳамкорлик ва қўшма дастурларни амалга ошириш сиёсати асосида фаолият юритишга ўтиб олганлар, бу тенденциялар корпорациялар глобал иттифоқларининг ташкил топишини намоён қилади.

Улар сонининг сифатли ўсиб бориши бир неча омиллар таъсири остида бўлади. Бу омиллар орасида жоҳон бозорида рақобатнинг ривожланиши ҳал қилувчи вазифани бажаради. Рақобат курашиш нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки мамлакат компанияларини ўртасида ҳам бўлади. Уларнинг энг хавфли рақибларига янги индустирия мамлакатларидаги фирмалар айланиб бормоқда.

Меҳмонхона хўжалигида Гонконгга тегишли отел занжирлари қуйидагилар: “ Шангрилла”, ”Гегал Хоутелз ” “Мандарин ориентл”.

Глобал иттифоқларнинг мақсади белгиланган мақсадларга самарали йўл, яъни ҳамкорлик йўли билан эришиш учун турли фирмалар ўртасида илмий-техникавий, молиявий ва инсон ресурсларини бирлаштиришдир. Улар барча иштирокчи томонларнинг ютуқларидан биргаликда фойдаланадилар ва барча харажатларни ҳамда умумий дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларни тенг тақсимлайди.

Глобал иттифоқларнинг хулосалари туризм ва меҳмондўстлик индустриясининг турли секторлари амалиётида қўлланади.

Туристик маҳсулотларни бирлаштирувчи глобал компьютер тизимлари бундай турдаги иттифоқлар фаолиятининг яққол мисоли ҳисобланади. Уларнинг ташаббуси билан авиякомпанияларнинг ташқи алоқа тизими отеллар, турагентлар, автомабиль прокати бўйича фирмалар ва бошқаларнинг компьютер сетлари комплекси бирлаштиради.

Улар туристик хизматлар пакетлари ёки алоҳида уларнинг элементлари, яъни авия учишлар ва отелларда жойлашишдан театрга билетлар ва суғурта комплексларига бирлаштириш имконига эга.

Туристик маҳсулотларни бирлаштириш бўйича энг йирик энг машҳур компьютер тизимларидан бири, СЕЙБР, “Лиадеус” ва “Чорлспэн” билан бир қаторда “Галимо Интернешл” ҳисобланади.

Замонавий кўринишдаги “Галимо Интернешл” 1993 йилда бирлаштириш бўйича икки электрон тизим “Галимо” ва “Ковия-Аколло”ларнинг бирлашиши натижасида ташкил топган.

Бирлашган тизимлар таъсисчилари Шимолий Америка ва Европа авия ташувчилари эди. Улар тенг улуш иштирокида янги компанияларнинг устав фондини 1,5 млрд. миқдорида белгилаганлар 1997 йил бу компания 120 минг терминалга эга бўлган ва 500 авиякомпания, 31 минг отел, автомабиль прокати бўйича 44 фирмаларни қамраб олган. Обонентлар сони 42 мингтага етган.

Компанияларнинг бирлашишига қарамасдан, Денвер (АҚШ, Колорадо) шаклида штабквартира ва ягона маълумот базасини ташкил қилган “Галимо Интернешл” “Ковия Аколла” ва “Галимо”ни икки алоҳида тизим сифатида сақлаб қолиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни мақсад қилган.

Агар биринчиси АҚШ, Мексика ва Японияга хизмат кўрсатишни давом эттирса, иккинчиси Канададан бошқа барча мамлакатларга хизмат қилади, чунки Канадада “Ожелини” сети мавжуд.

Ҳозирги кунда глобал иттифоқлардан ташқари стратегик анъаналар шаклланмоқда:

Биринчидан мулкий муносабатларда ўзгаришлар мавжуд.

Иккинчидан томонларнинг келишувига асосланган ва хусусий мулкчилик муносабатларига аралашмайдилар, шунинг учун улар кенг тарқалмоқда.

Стратегик альянслар турли йўналишларга эга бўлиши мумкин. (консорциум, стратегик хусусиятдаги қўшма корхоналар ва х.к.) Одатий фирмалараро шартномалардан фарқ қилиб, уларнинг барчаси ўз фаолиятида глобал стратегиялар доирасида альянснинг қатнашчи компаниялари учун узоқ муддатли манфаатли рақобатга эришишга йўналтирилган.

Меҳмонхона хўжалигида стратегик альянслар хизматларини биргаликда сотиш маркетинг фаолиятига мувофиқ сотиладиган ягона тармоқ тузиш, катта молиявий харажатларни қилиш учун бир неча компаниялардан иборат бўлади.

Бундай бирлашишларнинг асосий мақсади меҳмонхона компанияларининг савдо маркаларини бозорга киритиш ва ўз ўрнини мустаҳкамлаштиришдан иборат. Альянс доирасида бир фирманинг маҳсулоти бошқа фирма маҳсулотининг бозорга киришга йўл очиб беради ва шу йўл билан молиявий таваккалчилигини иккига бўлинади ва икки фирма ҳам банкрот бўлишдан сақланиб қолади.

1996 йил охирида “Карслон Хоснитэлити Уорлдуайд” ва “Фор сизнз” корпорациялари (Торонто) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик келишуви стратегик альянсга мисол бўла олади. Унинг мақсади Халқаро меҳмонхона занжири “Риджент”ни кенгайтиришдир.

Ўз самаралилигини исботлаган ҳамда альянслар XXI асрда меҳмонхона компаниялари ўсишининг асосий стратегиясига айланиб бормоқда. Меҳмондўстлик индустриясида тадқиқот ўтказган Нью-Йорк университети мутахассислари шундай хулосага келганлар.

Глобаллашув жараёнлари ҳаво транспортида аниқроқ намоён бўлмоқда. Жоҳоннинг етакчи авиакомпаниялари ўртасида кучли ҳамкорлик алоқалари ўрнатишмоқда. Улар ўз рақобатчилари билан стратегик альянсларни ташкил қилишни афзал кўрмоқда. Ўзаро келишувга эришгандан сўнг авиакомпаниялар ўз маршрут тармоқларини кенгайтириш, бошқа авиаташувчиларни барча киришини чегаралаб қўйиши ва бозор улушини кўпайтириши мумкин. Бундай ҳамкорлик альянснинг ҳамма иштирокчилари учун умумий натижа беради, яъни фойда ва ҳаво йўлларида ташиш ҳажмини кўпайтиради.

Авиакомпаниялар ўртасида келишув турли фаолият соҳаларида рўй беради. Дастлаб бундай келишувлар асосан аэропортларда юкларни юклаш ва тушириш ишларини бошқаришда саромоя киритиш ва жорий молиялаштиришда (ёқилғиларни, самолётларни сотиб олиш, техник хизмат кўрсатиш ва ремонтлардан фойдаланиш ва х.к) шунингдек бирлашган тижорат ваколатхоналарини очишда кенг қўлланилган. Масалан, “Джонан Эйрлайнз”, “Люфтганза” ва “Эр Франс” авиакомпаниялари қуриш ҳақида келишувларга эришилган.

Ҳозирги даврда ҳаво транспортида Халқаро стратегик альянслар янги ривожланиш босқичини ўтамоқда. Авиаташув бозорида назорат ўрнатишга ҳаракат қилаётган альянс аъзолари ўз индентификация кодларини ўзаро алмашиш ва махсус рағбатлантирувчи дастурлар доирасида ҳамкорлик қилишга ўтиб олишган.

Бундай турдаги тажриба авиахизматлар бозорида чуқур ўзгаришларга олиб келди.

“Эф-Эф-Пи”нинг махсус дастурлари мижозларини белгиланган компанияларга боғлаб қўяди ва йўловчиларни бошқа авияташувчиларга олиб ўтишга йўл қўймайди. Охирги пайтларда улар кучли маркетинг воситаларига айланмоқда. Уларнинг қўллаш самараси, компанияларнинг глобал стратегик альянсларга интеграциялашувида, бир неча бараварлашмоқда. Яқинда САС, “Юнайтед Эйрлайнез” “Луфтганза” ва “Эйр Канада” авиякомпаниялари доимий йўловчилар хусусида қўшма стратегияни ишлаб чиқишди.

Рағбатантирувчи дастурларни бирлаштирган ҳолда альянс аъзолари ўзларининг мижожлар базасини кенгайтирмоқда ва бозорда хукумрон холатини эгалламоқда. Хаво транспортининг умумий либерализацияси шароитида бундай стратегиялар авияташиш соҳасида монаполияга олиб келмоқда. Бу рақобатни чекламоқда ва янги компанияларни бозорга чиқишига тўсқинлик қилмоқда.

Майда ва қайта ташкил топган авиякомпаниялар, кўплаб доимий йўловчилар контингентига эга бўлган альянисларни антимонопол қонунчиликни бузаётганлигида айбламоқда. Рақобат муҳити ҳимояси ва компания фаолияти назорати бўйича махсус органлар альянсларнинг шаклланиш ва ривожланиш стратегиясини диққат билан кузатмоқда. Ҳозирча улар альянслар фаолиятида белгиланган ҳуқуқий нормалар бузилиши ҳолатларини кузатганлари йўқ.

Доим учадиган йўловчилар учун рағбатлантирувчи дастурларнинг бирлашишидан ташқари, альянс аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик идентификация кодлари алмашиши орқали мустаҳкамланмоқда. Фуқаро авияцияси Халқаро ташкилоти қоидаларига мувофиқ (ИКАО) авиякомпания ўз идентификация кодларини бошқа авиякомпаниялар фойдаланишига рухсат бериш ҳуқуқига эга ёки бир неча ташувчи ўша кодлардан фойдаланиш мумкин. Бу шуни англатадики йўловчилар билетда кўрсатилган авиякомпания самалиётида учмайдилар. Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш учун кодлар алмаштирилишини тартибга солиш таклиф қилинмоқда.

Бу таклиф ҳозирча мухокама жараёнида, лекин авиякомпаниялар йўловчиларни бундай холат тўғрисида хабардор қилиб туриши лозим.

Идентификация кодлари алмашишига, “қаршилар”ва “тарафдорлар” сони қандай бўлишидан қатъий назар, келишувлар сони ўсиб бормоқда. 1997 йил Австралиянинг “Острман Эйрлайнз”, Швецариянинг “Свисстйр” Испаниянинг “Иберия” авиякомпаниялари “Дельта Эйрлайнз” билан кадрларни алмаштириш тўғрисида келишиб олинди.”Биритиш Мидлжд” “Галф Эйр” билан, “Джапан Эйрлайнз” эса Австралиянинг “Куантас Эйрлайнз” билан келишиб олинди.Ўша йили “Дельта Эйрлайнз” ва “Континентал Эйрлайнз” “Эр Франс” билан кодларни алмаштришни ҳам ўз ичига олувчи кўп режали келишувни имзоладилар.

Идетификация кодларни алмаштириш тўғрисида келишувларга эришиш Халқаро стратегик альянслар даражасигача етмоқда.

Ҳозирги кунда дунё бўйича авиякомпанияларнинг 370 дан ортиқ альянслари мавжуд бўлган. Уларнинг сони ўсиб бормоқда.

Кўплаб янги алъянислар ўз эътиборини қўшимча маркетинг ва техник ривожланишга қаратмоқда.

Ташувчилар ўртасида ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилаётган бир пайтда улар тўсиқларга учрамоқда. АҚШ “Очиқ осмон (коинот)” хақида икки томонлама келишув имзоланиши шарти билан алъянислар тўсиқларга учрамаслиги учун таклиф киритмоқда. Бу келишувлар амарика ташувчиларини Европа ва Осиё авия бозорларига кириб боришига ёрдам беради. Баъзи мамлакатлар (Швейцария, Япония ва бошқалар) АҚШ томонидан қилинаётган босимга қарши туришга интилмоқда.

Европада, икки томонлама келишувга Европа камиссияси қарши чиқиши натижасида, алъянисларни ташкил қилш мураккаблашмоқда. Европа иттифоқи, ягона худуд сифатида қарашиб, у келишув жараёнларини кучли марказлаштиришга ўтиш ва ҳар бир мамлакатнинг алоҳида шартнома тузиш амалиётини рад этмоқда.

Қаршиликлар мавжудлигига қарамай, авиякомпаниялар бирлашишни давом эттирмоқдалар. Баъзаан битта ташувчи бир вақтнинг ўзида турли мақсадлар билан бир неча алъянислар таркибига киради. Авиякомпания бир компания билан базавий келишувга эга бўлиши мумкин, шу билан бирга бошқа ташувчиларнинг маркетинг ва тижорат алъянисга тўлиқ аъзодан бўлиши мумкин. Масалан “Люфтгганза” “Юнайтед Эйрлайнз”, билан глобал стратегик алъянс тўзилишдан ташқари, “Финнэр” билан маркетинг алъянсини ташкил қилган, “Фракта” алъянси эса “Джанан Эйрлайнз” ва “Корсан Эйрлайнз” билан шунингдек “Андирия Эйрвейз”, “Вариг Брализилин Эйрлайнез”, “Люнсэйр” ва “Остриан Эйрлайнз” авиякомпаниялари билан идентификацион кодларни алмашиши тўғрисида келишув имзолаганлар. Ташувчиларнинг жаҳон алъянислари ташкил қилиниши билан аввал тўзилган шартномалар ҳозирда унчалик аҳамиятга эга бўлмай қолди.

“Стар Алъянс” ва “Уануорлд” алъянслари ҳаво транспортида йирик бирлашмалар ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири йил давомида 180 млн.дан ортиқ йўловчиларга хизмат қилади.(таблица 63).

Шунингдек дунёнинг етакчи бешта авиякомпанияси “Американ Эйрлайнз”, “Бритиш Эйрвейз”, “Канадион Эйрлайн”, “Китай Пасифик Эйрвейз” ва “Куантас Эйрлайнз” лар “Уануорлд” номли янги глобал алъянсни ташкил қилган. Ушбу алъянс фаолият юритгандан бошлаб унинг аъзолари баҳоси 10 милн. фунд стерлинг бўлган кенг қамровли дастурни амалга оширишга киришган. Альянс доирасида умумжоҳон “Уандорлд” таъриф тизими мавжуд бўлиб, идентификация кодларини алмаштириш ҳам қўлга қўйилган, шунингдек яқинда чирталарни бронлаштиришнинг ягона тизими жорий қилинган. Альянсга аъзоликнинг энг зарурий шарти - ташувчилар бирлашмасида назарда тутилган хизмат ва имтиёзларнинг тўлиқ пакетини тақдим этиш. Шунинг учун “Уандорлд” таркибига киришга қарор қилган Финляндиянинг “Финэйр”ва Испаниянинг “Иберия” авиякомпаниялари ўз телекоммуникация тизимидаги тартибсизликни бартараф этиши лозим, шунингдек алъянис талабларига мувофиқ персоналларни қайта тайёрлашлари лозим. Ушбу янги икки аъзоларнинг қўшилиши натижасида “Уандорлд” нинг маршут доираси 800 дан ортиқ пунктларни қамраб олади. Улардан сўнг “Люфтганза” ташаббуси билан “Стар Алъянс” номли яна бир Халқаро авияташувчилар бирлашмаси ташкил қилинган.

Бугунги кунда унга Германия, АҚШ, Канада, Япония, Австралия, Янги Зелландия, Бразилия ва бошқа мамлакатларнинг авиякомпаниялари киради. “Стар Алъянснинг” аъзолари қатори кенгайишини давом эттирмоқдалар. 2002 йил Бртанияда иккинчи ўринда турувчи “Бритиш Мидижди” авиякомпанияси ва Мексиканинг “Мексика Эйрлайнз” авияташувчиси унга аъзо бўлишган Лондоннинг “Фетроу” айрапортида жойлашган “Бритиш Мидижди” нинг алъянисга бирлашиш икки рақобатчи глобал авиация алъянисларини боғловчи восита вазифасини бажаради. “Стар алъянс”нинг умумий маршути жаҳоннинг 130 дан ортиқ мамлакатида жойлашган 815 та белгиланган пунктларни бир–бири билан боғлайди. Альянс авиякомпанияларининг самолётлари ўртача ҳар 9 секундда парвоз қилади ва ўртача бир кунда 9600 рейсни амалга оширади. “Уануорлд” ва “Стар альянс” лардан ташқари шунга ўхшаш “Квалифлайер Груп” ва “Вайндс” Авияташув бирлашмалари ҳам мавжуд. Яқинда Нью-Йоркда янги “Снай Тим” алъянисини ташкил қилиш тўғрисида хабарлар тарқатилган. Унинг асосини бир неча йиллар ҳамкорликда фаолият юритган “Делита Эйрлайнз” ва “Эр Франс” ташкил қилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу альянс аввалги бирлашмалардан фарқ қилиб, пассажирлар қизиқишига юқори даражада йўналтирилган бўлиши лозим. АҚШ, Европа мамлакатлари, лотин Америкаси ва Осиёнинг оммавий ахборат воситаларини хабар беришича, альянснинг реклама компанияси “Биз сизларга хизмат қиламиз” шиори остида фаолият кўрсатмоқда. “Снай Тим” га Россиянинг Аэрофлот – Рассия Авиякомпаниялари авиякомпанияни қўшилишини режалаштирмоқда. Рассия авияташувчилари, мунтазам ишлаш шарти билан, алъянисга тўлиқ аъзо бўлиш имконоятига эга. Ҳозирги кунда Рассия ва МДҲ давлатлари авиякомпаниялари альянсини ташкил қилиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Глобиллашув жараёнига аралашган ҳолда ва махаллий фирмаларнинг жоҳон туристик доирасига (Маконига) кириб боришида қутилиши мумкин бўлган салбий оқибатларга қарамасдан Россия туризм бозорида ривожланган алоқалар билан олдинга интилмоқда.


Хулоса

Бир вақтнинг ўзида хусусий корхоналари учун илгаридагидек реклама тадбирларини амалга ошираверади. Туризмнинг мувафакиятли ривожланишининг таъминлашда хукумат маркетинг ишларидаги ўз улушини маблағ билан таъминлаш учун етарлича смета харажатларининг кузда тўтиши лозим. Шу билан бирга мавжуд маблағлардан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида маркетингнинг пухта режалаштириш талаб этилади. Реклама – ахборот фаолиятининг давлат томонидан маблағ билан таъминланиши чекланган холларда, туризмнинг кутариш ишларига миллий хаво юк ташувчилари катта ёрдам кўрсатишлари мумкин.

^ Таянч иборалар

Реклама – ахборот, смета, туризм, туроператорлар, туристеъмолчилар, стратегия, маркетинг стратегияси, этник саёҳат, саргузаштли саёҳатлар, денгиз бўйида дам олиш.

Назорат саволлар

1. Реклама воситаларига нималар киради?

2. Реклама – ахборот сметаси нима?

3. Истеъмолчиларнинг нархга нисбатан таъсирчанлигига таъсир қилувчи омиллар қандай?

4. Бизнес – харажатлар самарадорлигининг омили нима,

5. Ривожланиш учун келишув; яъни туризмда кенгаяётган ва чукурлаштирилган келишувлар ҳақида нима биласиз?

6. Гуманитар ресурсларни ривожлантириш, яъни туризм кадрларини ўқитиш ҳамда уларнинг сифатли кадр қилиб чиқариш масалаларига мнималар киради?

7. Режалаштириш: атроф муҳитни асраб авайлаш учун ишлаб чикарилган режалар тунунтириб беринг?

8. Туристик хизматларни ривожлантириш ва туристларни хавфсизлиги қандай таъминланади?

9. Туризм бозорини ўрганиш усуллари?

10. Давлатлараро туристик хизматлар қандай кўрсатилади ва уларнинг

Тавсия этиладиган адабиётлар

1. Камилова Ф. К. Технология обучения по предмету “Маркетинг международного туризма” на тему: Развитие международного рынка туризма. В книге: «Иқтисодий таълим жараёнида янги педогогик техналогиялардан фойдаланиш тажрибаси» Илмий-услубий анжумани тезислари -Т ТДИУ- 2005

2. Комилова Ф.К Ҳалқаро туризм бозори. Ўқув қўлланма. ТДИУ -2006

3. Дурович А.П. Маркетинг в туризме Минск ООО “Новое знание” 2004 31-35 бетлар

4. Норчаев А. Халқаро туризм ривожланишининг иқтисодий ўсишга таъсири (Испания мисолида) Фан номзодлиги диссертацияси автореферати, ТДИУ, 2004

5. www.travel.ru

6. www.Palomnik.Ru

7. www.Uzland.Uz








Похожие:

4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик
Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларида эркин туристик иқтисодий худудларни яратиш
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуризмда стратегик маркетинг туризмда стратегик маркетингнинг моҳияти
Туризм соҳасида стратегик маркетингнинг ўзига хос хусусияти қуйидагича аниқланади
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуризмда маркетингнинг моҳияти
Маркетинг атамаси асосида инглизча “market” (бозор) сўзи ётади. Шу сабабли кўпинча маркетинг деганда ишлаб чиқаришни аниқ истеъмолчиларнинг...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуристик маркетингнинг замонавий концепцияси
Концепция деганда қўйилган мақсадга эришишни таъминлайдиган йўл ёки назарияни тушуниш мумкин. Туризмда маркетинг концепциясининг...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси
Бу шунчалик кенг ва кўп қиррали фаолият турики, кўпинча алоҳида йўналиш сифатида ажратилади. Бироқ жоҳон амалиёти шуни кўрсатадики,...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconГидрофоб асосларда тайёрланган шамчаларнинг эриш тестини ишлаб чиқИШ
Госсипол ҳосилалари шамчалари учун “эриш тести”ни ишлаб чиқиш
4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2012 йил “4” июндаги 34-сон баёнига
Тижорат фаолияти ва тадбиркорликда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни янада ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации