Документы



Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик icon

Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик

НазваниеТуризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик
Дата21.05.2013
Размер120.39 Kb.
ТипДокументы
скачать

ХАЛҚАРО ТУРИСТИК БОЗОРГА ИНТЕГРАЦИЯЛАНИШ

7.1. Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик

7.2. Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши


7.1. Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистонни халқаро бозорга интеграцияланиши учун туристик ташкилотларнинг халқаро фаолиятини кенгайтириш зарур. Ўзаро манфаатли халқаро муносабатларнинг афзал йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- туристларни жўнатиш кўмаклашувчи умумжахон ташкилотлари (10дан ортиқ), халқаро ташкилотлар (40дан ортиқ) га аъзо бўлиш;

- хорижи туристларини Ўзбекистонга жунатиш ва реклама қилиш учун туризм ваколатхоналарини кенгайтириш;

- хорижи туристлари бир хафталик муддатга хеч қандай таклифномаларсиз, хақ тулашсиз, божсих етиб келишлари учун (эркин худуднинг ўзига хос шартларини бўзгунларига кадар) Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларида эркин туристик иқтисодий худудларни яратиш;

- ўзаро манфаатли шароитда хорижи йирик туристик ташкилотлари (МДХ давлатлари) да филиалларини очиш;

- республиканинг ички туристик маршрутларини қўшни мамлакатлар туристик маршрутлари билан боғлаш, республиканинг миллий шаҳарларидан ўтувчи халқаро транзит турларини ташкил этиш;

- туристлар учун хорижи суғурта тизимини йўлга қўйиш, туристлар соғлигини сақлаш чораларини кўриш, туристларга хизмат кўрсатувчи муассасаларга санитария нормаларини белгилаш;

- туристик корхоналар халқаро фаолиятини либераллаштириш ва туристик сарфлар ҳамда таклифномаларга нисбатан маъмурий расмиятчиликларни соддалаштириш (виза, ваколатхона муаммолари);

- потенциал ҳамкорларни изловчи тижорат фирмаларини яратиш ва улар билан алоқалар ўрнатиш;

- туризмга оид хукуматлараро битимларни мутахассислар ва хорижи ташкилотлари экспертлари иштирокида имзолаш, МДХнинг бошқа мамалакатларининг туристик ташкилотлари ассоциацияларига кириш;-

- туристларнинг чиқиш бозорларида хорижи элчихоналарини, ташқи ишлар вазирлиги ваколатхоналари, “Ўзбекистон хаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон автомобиллари” каби компаниялари иштирокида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва реклама-ахборот фаолиятини олиб бориш.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг баъзи бир кўрсаткичларига асосан туризм транспорт ташкилотларидан ортда колмокда. Жумладан, “Ўзбекистон хаво йўллари” дунёнинг 38 мамлакатнинг 40 та шахрида ўз ваколатхоналарини очган бўлса, туризм фақатгина 5 та мамлакатда ўз ваколатхонасига эга, Ўзбекистонда фуқароларни хорижи жўнатувчи фақатгина 10 та хорижи туристик фирмаси фаолият кўрсатмоқда.


^ 7.2. Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши.


Халқаро туристик бозорга интеграцияланишда қуйидаги йўналишлар афзал интеграцион тадбирлар деб топилган:

- Республика туристик ташкилотларнинг халқаро туристик ташкилотларига аъзо бўлиши;

- Ўзбекистонда йирик халқаро туристик ташкилотларнинг ташқи каналларини қурилиши;

- Ўзбекистонда йирик хорижи фирмалари асосида туроператорлар иттифоқини тузиш;

- Марказий Осиё мамлакатлари, илғор туристик мамлакатлари ва дунёнинг йирик фирмалари билан ҳамкорлик ва техник ёрдам тўғрисида бевосита шартномалар имзолаш;

- Жойларни банд қилиш бўйича дунё туристик ташкилотларига кириш ва иштирок этиш;

- Хорижида республика бўлимлари ваколатхоналарини очиш.

^ Марказий Осиё иқтисодий жамияти “Евразэснинг” бир қисми сифатидаги хронологияси

Марказий Осиё иттифоқлари (баъзи манбаларда Ўрта Осиё иқтисодий гурухи) мохиятан, илгарироқ дунёнинг бошқа худудларида ташкил этилган гурухлардан фарқ қилмайди. У ўз олдига асосан иқтисодий мақсадларни қўяди, Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти (МОИХ) давлат рахбарларининг Тошкентда ўтган охирги Саммити кўрсатганидек, бу иттифок диний экстремизм ва терроризмга карши кўрашиш учун харбий сиёсий блок кўринишига яқинлашиб колди, бироқ, у тубан химоя таъсирига эга бўлиб, ўз олдига ўзга гурухларнинг стратегик таъсир соҳаларини таксимланишига Карши кўраш мақсадини қўймаган. Бироқ, бошқа томондан, МОИХнинг халқаро иқтисодий тартибни ўрнатишига қарши кўрашувчи, ўз иштирокчиларида халқаро хўжалик тизимида арзирли таянчга эга бўлиш ва кучли салоҳиятлар билан тенгма-тенг ўз миллий иқтисодиёти учун оптимал бўлган ташқи савдо сиёсати юритишнинг имконини ягона элементидир.

МОИХ кечагина тузилгани йўқ. Хаттоки, Советлар инкилобидан аввал ҳам Туркистон ягона худудий бозор сифатида фаолият юритган, чунки бу ерда минг йиллар давомида ишлаб чиқариш усули мавжуд бўлган.

Марказий Осиё парчаланиши натижасида янги республика пайдо бўлди, бироқ аҳолининг хаёт тарзи, маънавияти, хаёти ўзгармай қолди. Бунинг устига собиқ иттифоқ даврида Марказий Осиё республикалари давлатини Шимоли-Ғарбида жойлашган республикалари учун хомашё-манбаи сифатида иш юритилиши ижтимоий- иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос моделини яратишдики, давлатнинг ичидаги қарама-қаршиликларни кучайтирди. Давлат хукуматининг 80 йиллар охирида утказган хўжалик хисоб-китоби сиёсатини ўтказиши Марказий Осиё республикаларини иқтисодий тараққиёт этиши ва мамлактнинг Европа қисмининг босимига Қарши курашиш мақсадида бирлашиб ҳаракат қилишга мажбур этди. Бу янги иқтисодий блокининг юзага келишига олиб келди. 1990 йилдаёқ, Олма-Отадан Марказий Осиё республикалари ва Қозоғистон раҳбарияти томонидан янги иттифоқ тартибида миллий иқтисодиётларнинг интеграцияланиши механизмининг фаолият юритиш учун шароитлар яратилиши, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида худуднинг манфаатларини химояловчи ижтимоий ва хўжалик реформаларини амалга оширишнинг ўзаро келишилган сиёсат орқали амалга ошириш келишиб олинган эди. 1991 йилнинг 14 августида халқ хўжалиги муаммоларини ечиш ягона ёндашувларини ишлаб чиқувчи республикалраро консультатив маслаҳат тузиш тўғрисида битим имзоланди. Бироқ, СССРнинг тарқалиб кетиши натижасида бу ташкилот тарқатилмай қолди. Шунга қарамай, Марказий Осиёдаги интеграция жараёни тўхтаб колмади. Бу йўлда Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Презедентлари томонидан бу мустакил республикалар худудида ягона иқтисодий худуд яратилиши тўғрисидаги битим имзоланди. Бунинг учун кўплаб асослар мавжуд. Бу бир хил бошлангич иқтисодий ривожланиш даражаси, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг бир хиллилиги, ягона транспорт ва энергетика коммуникациялари (алоқалари), яъни сув ресурслари. Шунингдек, худуд аҳолиси учун хавф солувчи ягона товар ҳам мавжуд. Бу қурол ва гиёхвандликнинг кириб келиши, терроризм ва диний фундаментализм, Афғонистон томонидан сиёсий тарангликнинг келтириб чиқарилиши ва баркаррорликнинг юзага келтирилиши ва бошқалар. Бу шу билан тушунтириладики, дастлаб совет маъмурий-буйруқбозлик тизимининг давом эттирилиши, тор соҳадаги ихтисосликнинг мавжудлиги эди. Хўжаликлараро технологик ва савдо алоқаларининг тузилиши замонавий интеграцияни кенгайтирди. Масалан, яқин утмишда Ўзбекистонда яратилаётган моддий сегментлар яратишда Тожикистоннинг 58 тармоғи маҳсулотдаги хомаше сифатида фойдаланилар эди. Шу вақтнинг ўзида Ўзбекистон Тожикистоннинг 78 тармоғига ўз маҳсулотларини етказиб берар эди; Ўзбекистон, Туркманистонни олса, 62 соҳа маҳсулотини берар эди; Қозоғистондан 56 соҳа маҳсулотини олса, 56 соҳа маҳсулотини чикарар эди. Қозоғистон билан ҳам худди шундай ахвол юзага келган эди. Унда бир вақтнинг ўзида алоқаларни янги прагматик шароитларда шакиллантириш муаммоси юзага келди. 1992 йил 23 апрелда Бишкекда Марказий Осиё хукуматлари рахбарларининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис баённомасида худуд иқтисодиётини структурали қайта кўриш соҳасидаги тадқиқотларни ўтказиш тадбирларини координациялаш хужжатлари лойихалари, давлатлараро инвестицион фонд ва инвестицион банк яратиш лойихалари, нарх белгилашнинг координациялашган сиёсати лойихалари баён этилди.

Кейинги бир неча йил шуни кўрсатдики, фақатгина айрим соҳалардаги интеграция самарали бўлди: бугдой, пахта, энергетика, сув ресурслари бўйича тармоқ қўмиталарини тузиш уринишлари ижобий ривожланиларга олиб келмади. Экспертлар худуд ўлкаларида интеграция камроқ бўлиши, муаммоларни биргаликда ечиш лозимлигини кўрсатишди. Ўззаро координациялашнинг дастлабки уринишлари 1993 йилда 29 июлда Олма-Отада юз берди. Унда ўзбек қозоқ хукуматлари 1999-2000 йиллардаги интеграциянинг гурухланиши тўғрисидаги, чора тадбирлар тўғрисидаги келишувни имзолашди. Имзоланган хужжатнинг мақсади икки республиканинг хўжаликлараро ҳамкорлиги такомиллаштириш; саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини барқарорлаштириш; моддий хом ашё ва ёнилғи энергетика ресурсларидан умумли фойдаланиш; илмий техник салоҳиятини ривожлантиришдан иборат эди. Бу давлатларнинг қуйидаги кадамларини белгилаб берди.

1994 йил 10 январда Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ягона иқтисодий худуд яратиш тўғрисидаги битим имзоланди. Экспертларнинг фикрича, худуднинг икки ривожланган республикаси ташаббўзга кейинрок Киргизстон 1994 йил 16 январда ва Тожикистон 1998 йил 26 июлда кушилди.

Буюк МОИХ нинг туғилган санаси деб, 1994 йил 30 апрелни белгилаш мумкин. Чупон-Отада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида янги иқтисодий худуд яратиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу хужжатнинг биринчи қисмида ягона иқтисодий худуд иқтисодий интеграцияни гурухлантириш бўйича ўзаро даструларни ривожлантириш ва амалга ошириш мақсадида тўзилаётгани хамда товар, хизмат, капитални кучини эркин ҳаракатланишини кўзлашни, шунингдек, ўзаров мувофиқ кредит хисоб-китоб, бюджет, божхона ва валюта сиёсатини ўтказишни таъминлаши кўрсатилган, сўнгра, қувир солиш, транспорт ва коммуникацион тушумларини шакиллантириш ҳамда табиий ресурсларни ҳамжихатлик топиш ва фойдаланишдаги ҳамкорлик кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Сирдарё сув- энергетика ресурсларидан фойдаланиш, атроф – муҳитни химоялаш ва табиий ресурслардан унумли фойдаланиш лойихалари; соғлиқни сақлаш ва медицина соҳасида ҳамкорлик дастурлари кўриб чиқилди. Йўловчиларнинг юк товар, транзит ташилиши, божхона постларининг олиб ташланиши, аксиз товарларнинг транзит ташилишига ҳам эътибор қаратилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида авто-йўлларнинг алоҳида қисмларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув имзоланди: Давлатлараро ҳамжамият дастурларини амалга ошириш бўйича ижроя қўмитаси, Марказий Осиё ривожланиш ва қайта қуриш банки яратилди. Иштирок этган давлатларнинг 2000 йилга интеграция учун 53 лойихадан иборат дастури ишлаб чиқилди. Бу ягона иқтисодий худудни яратишга пойдевор яратади. Ташқи ва мудофаа сиёсатлари координацияланиб кетди.

Республикалар бўйича ҳам МОИХ даражасида ҳам икки томонлама даражасида кўплаб ишларни амалга оширилди. МОИХ даражасида 200 га яқин хужжатлар имзоланди. Экспертларнинг фикрича, кўп томонлама битимлардан икки томонлама битимларнинг амалга оширилишини назорат этиш енгиллашади. 1998 йил октябрда Ўзбекистон ва Қозоғистон турли сохда, савдо – иқтисодий соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг кенгайтирилишига боғлиқ бўлган кўплаб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон орсидаги ўзаро савдо хажми жуда ҳам йирик булмаслиги сабабли, жавоб айланиши, хисоб-китобларнинг ўз вақтида малга оширилиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий алоқалар механизмларини такомиллаштиришга эътибор берилди. Икки давлат Президентлари халқларининг умирбод дўстлиги тўғрисидаги битим имзолашди. Шунингдек, 1998 – 2005 йиллар учун иқтисодий ҳамкорликни гурухлаштириш тўғрисидаги битим, божхона ишларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув кабилар имзоланди. Учрашув натижаларига багишланган прессконцеренцияда Президентимиз иккала давлатнинг МОИХ улчамларида ҳам ҳамкорликларнинг кучайтиришлари тўғрисида келишиб олишганликларини таъкидлаб утди. Шунингдек, Қирғизистон билан ҳам дўстона муносабатлар урнатилган. Масалан, умрбокий дўстлик тўғрисидаги битим (1998 йил декабр), ўзбек газининг Қирғизистонга етказиб берилиши ва хажмининг 30% валюта 70% маҳсулотда тулашни келишиб олинди; Андижон – Ўш – Ишкерташ – Кашгар автомобил йўллари Ўзбекистон кўриб, ижароага олиши келишилди. Шунингдек, электроэнергетика корхоналарини куриш лойихаларини тузиш чоғида Ўзбекистоннинг ёрдам бериши келишиб олинди.

Албатта, барча республикалар биринчиликда ҳам этиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. МОИХ раҳбарларининг 1999 йил 24 июнида Олукекда ўтган учрашувида Ўзбекистон рпезиденти интеграцион жараённи ссусайтирувчи бир неча омиллар мавжудлиги таъкидлаб ўтди. Масалан, ҳам жамият томонидан имзоланган хужжатлар хаётга кучсиз тадбик этилмокда. Республикалар четдан келаётган босимга қарши кўрашиш учун бирлашиш имкониятига эга. Бироқ, бир давлатимиз иккинчисидан бугдой, иккинчиси эса нефть олиб чиқиб кетмоқда. Бу республика томонидан бот олинган транспортдан икки республика ҳам бож олмоқда, бир республикамиз иккинчисигша ўз чегарасидан ўтишни қийинлаштириб куйган. Бу муаммоларни хал этиш бўйича барча зарурий хужжатлар эса, аллақачон имзолаб бўлинган, амалиет аъзоларининг ички бозорлари бошқалар учун ёпиклигича колмокда. Ахир интеграция жараёни бизнинг келгуси асрдаги ривожланиш йўлимиздир. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Марказий Осиё интеграцияси дунёнинг кўплаб интеграциялашувчи ҳам жамиятлари сингари хали ўзининг самарали босқичига етиб келмаган (Европа ҳамжамиятида эса, ягона валюта Евро муомалага киритилиши бошланаяпти). Ҳозирги кунда 4 республикамиз орасида иштирокчиларнинг манфаатларига хизмат қилувчи аниқ иқтисодий лойихаларнинг амалга оширилиши ҳам жамияти юзага келди. Бу кўп томонлама ҳамкорликнинг Амалий вазифаларини хал қилувчи муассасаларни ташкил этиш (Марказий Осиё тараққиёт ривожланиш ва қайта қуриш балки, давлатлараро Кенгаш, ижроия қўмитаси ва бошқалар) ҳамда завод, фабрика, кушма корхоналар курилиши ва улардан фойдаланиш бўйича дастуридир.

МДҲ ва МОИХ ўлчамларидаги интеграция хали ўзининг бошланғич босқичида турибди ва унинг иштирокчиларининг сиёсий мақсадлари, иқтисодий ҳамкорлик даражаларини белгилаб бормокда. Ҳозирги вақтда интеграция транспорт коммуникациялари тармоғини яратиш, экологик муаммоларни хал этиш каби умум хўжалик лойихаларини амалга оширишида ўз самарасини кўрсатмокда, келгусида эса, иқтисодиётларнинг янада юқорироқ даражаларда яқинлашуви имкониятлари мавжуд. “Евразэс” иттифоқи бу масалада амалий ечим бўлиб хизмат қилад олади.


Ўзбекистоннинг МОИҲдаги ўрни қандай?

1995 йилда Ўзбекистоннинг аҳолиси Марказий Осиё аҳолисининг 41% ини ташкил этди. Шу жумладан бу шаҳар аҳолисининг 36% ин қишлоқ аҳолисининг 45% ини ташкил этди. Мехнат ресурслари 39% ни ташкил этди.

Миллий даромаднинг 32% и яратилди. Асосий фондларнинг 31% и Ўзбекистонга тегишли, шу жумладан бу ишлаб чиқариш фондларининг 30%ини, ноишлаб чиқариш фондларининг 32%ини ташкил этди. Ишлаб чиқариш соҳасида республика худудида қуйидагича хиссага эга:

- саноат маҳсулоти -33%

- халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш – 33%;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 34%;

- ўсимликчилик – 42%, чорва – 26%;

- капитал куйилмалар – 30%;

- чакана товар айланиши – 36%;

- аҳолии учун пули хизматлар кўрсатиш – 33%;

- пул даромадлари – 35%;

- мактаб ўқувчилари – 43%

ўрта махсус билим юртлари – 42%;

олий ўқув юртлари – 43%;

- мактабгача таълим муассасаларида болалар – 46%;

- врачлар – 40%;

- кутубхоналар сони – 35%;

- театрларга ташриф– 39%;

- республикага маҳсулот олиб келииш – 58%;

- республикадан маҳсулот чиқариш (шу жумладан экспорт) – 34%;.

Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг худудидаги етакчи ўринлардан бирини эгаллаётганлигини кўрсатади. Хақиқатан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги интеграция жараёнининг сардоридир. Буни айнан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги интеграция масаласини сусайтирувчи муаммоларни кутариб чикаётганлигидан куриш мумкин.

Марказий Осиё уч йирик иттифоқ Европа ҳамжамияти, АСЕАН ва АТЕС кабиларнинг ўртасида жойлашган. Худудда ЭКО ва Араб давлатлари лигасининг ҳам таъмирлари сезилмокда. МОИХга фақатгана МДХ, ГУАИ ва Қора денгиз бассейни мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотларининг ажойиб ёрдамларини сезиш мумкин. Улар Ўзбекистон ва Бутун Марказий Осиё мамлакатларига очик денгиз қирғоқларига чиқиш имкониятини беради. Ўзбекистоннинг худудида энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги соҳалардаги қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этишда катта ўрин эгалламоқда. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин алоқалар қилишга интилади. Масалан, Қозоғистон. Ўзбекистон ташки савдо айланишида 4,4% га эга бу эса МДХ давлатлари орасида Россиядан сўнг 2-ўринга эга. Шунингдек, кун сайин Қирғизистон ва Тожикистон орасидаги алоқалар ҳам кучайиб бормоқда.


Хулоса

Кўпчилик менежерлар талаб эгри чизигининг чекланиши асосларини тушунадилар, бироқ озчилиги ўз эгри чизиқларини тузиб, хисоблай олишмайди. Монополиядаги талаб эгри чизиқда турли нархлардан келиб чикувчи талаб хажмини кўрсатади. Бироқ, компания рақобат шароитида бўлса, турли нархлардан бўлган талаб компаниянинг нархлари ўзгариши билан рақобатчиларнинг нархлари ўзгаргани ёки ўзгармаганлигига боғлиқ бўлади.

^ Таянч иборалар

Нарх, талаб, талаб эгри чизиғи, талаб хажми, бизнес-харажатлар.

Назорат саволлари

1. Талаб ва нархнинг ўзаро алоқасини таҳлил қилувчи услублар;

2. Талабнинг нархга нисбатан эгилувчанлиги;

3. Талаб эгри чизиғининг шаклланиши;

4. Истеъмолчиларнинг нархга таъсирчанлигига таъсир қилувчи омиллар;

5. Бизнес-харажатлар самарадорлигининг омили.

6. Меҳмонҳоналарда нархларни оптимиллаш йўллари.

7. Рақобатчиларнинг нарх хақидаги фикрлари.

8. Меҳмонхонадарда қўшимча хизмат нархларини ишлаб чиқиш.


Тавсия этиладиган адабиётлар

  1. Комилова Ф.К. Халқаро туризм бозори. Ўқув қўлланма. Т.:ТДИУ 2006й.

  2. Komilova F.K Turizm marketingi. O`quv qo`llanma. T. Uzinkomsentr. 2003.

  3. Комилова Ф.К Нурмуҳамедова М. Меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетинги. Т. ТДИУ 2002.

  4. Сенин В.С., Дениско А.В. Гостиничный бизнес: классификация гостинец и других средств размещения: Учебное пособие. – М.: Финансы и статистика, 2006.

5. www.travel.ru

6. www.Palomnik.Ru

7. www.Uzland.Uz








Похожие:

Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик icon4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар
Бозорни режалаштириш алохида ёки халқаро ва ички туристлар билан биргаликда амалга оширилиши мумкин
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconТуризм бозори ва уни сегментлашни ўрганиш туризм бозори ва унинг тузилиши Туристларнинг кўргазма объектларига ташрифи
Туризм иқтисоди ривожланишининг бозор модели қуйидаги фаолиятлар асосида шаклланади
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconБизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари
Бундай икки томонлама мулоқат хусусий ёки давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хусусий фирмалар халқаро бизнесда...
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconМаълумотларини айнанлаштириш учун халқаро кодлар (бимт st. 9 стандарти)
Рстнинг 23(1) ёки 40(1) моддасига муво­фиқ халқаро талабноманинг миллий босқичга ўтиш санаси
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик icon7 Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. Халқаро резерв валюта бирликлари
Мвтнинг ўзига хос томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги...
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconХалқаро миқёсда бизнес фаолиятини олиб боришда хамкорлик стратегиясининг шакллари
Халқаро бизнесда менеджерларни хамкорлик келишувларига ундовчи мотивларнинг мазмуни ва мохияти
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини...
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик iconЖаҳон хўжалиги : асосий кўринишлари ва ўзига хос томонлари
Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашишида, хўжалик ҳаётининг байналмилаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлигида...
Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик icon“BankExpo-2012” йиллик миллий кўргазмаси ўз иш бошламоқда
Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (giz) билан ҳамкорликда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации