Документы



Бажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А icon

Бажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А

НазваниеБажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А
Дата21.05.2013
Размер176.05 Kb.
ТипДокументы
скачать

Узбекистон Республикаси Олий ва Урта-Махсус Таълим Вазирлиги Самарканд Давлат Университети

Иктисодиёт Факультети


Мавзу: Арзон пул ва киммат пул сиёсати.





Бажарди: Эрматов Н

Текширди: Мирзахаджаев А

Гурух: 303.




Арзон пул ва киммат пул сиёсати.


Режа:

I. Кириш

  1. Валюта ва жахон валюта тизими тушунчаси

  2. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар

II. Асосий кисм.

  1. Арзон пул сийсати

  2. Киммат пул сиёсати

  3. Харид кобиляти паритети

  4. Макроиктисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта курсларига таъсири

III. Хулоса

Валюта ва жахон валюта тизими тушунчаси


Халкаро валюта муносабатлари пулнинг халкаро тўлов жараёнига хизмат килиши жараёнида вужудга келади. У ташки савдо билан бирга пайдо бўлди ва ривожланишнинг узок йўлини босиб ўтди. Тарих давомида жахон пули ва халкаро хисоб-китоб шакллари ўзгарди. Бир вактда валюта муносабатлари ахамияти ўсди ва уларнинг нисбатан мустакил даражаси ошди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи харакати мамлакатдан мамлакатга кўчадиган пул массасалари окими ёрдамида амалга ошади. Бу харакатни тартибга солиш зарурлиги халкаро валюта тизими ва жахон валюта тизимларининг шаклланишига олиб келди. Валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, марка, фунт-стерлинг ва хоказо) англатади. Киска маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида кўлланилади. Хар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга.

Миллий валюта тизими базасида жахон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустахкамланган халкаро валюта муносабатларини ташкил килиш шакли бўлган жахон валюта тизими амал килади.

Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар окими кўпайгани сари пул воситаларини айирбошлаши хам тобора ошиб боради, ўзаро хисоб-китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жахон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг максади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек, бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Шундай килиб, жахон валюта тизими - бу, халкаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат килишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга каратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йигиндисидир. Халкаро иктисодий муносабатларнинг таркибий кисми сифатида у куйидагиларни ўз ичига олади:

1. Халкаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халкаро пул бирликлари);

2. Валюта курсларини ўрнатиш ва саклаб туриш механизмини;

3. Валюта бозорининг ишлаш тартибини;

4. Халкаро хисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва коидаларини;

5. Валюта ёрдамида тартибга солиш ва назорат килиш тизимини;

6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жахон валюта тизимининг баркарор фаолиятини таъминловчи халкаро ташкилотлар тизими (Халкаро валюта фонди, Умумжахон банки, Европа тикланиш ва тараккиёт банки).

Хозирги замонда халкаро хисоб-китобларда ва кредитлашда асосан уч хил кўринишдаги пул воситалари ишлатилади:

- олтин, хозирда ўзининг асосий тўлов ва хисоб-китоб воситаси хусусиятини йўкотган бўлсада, аммо кўпчилик валюта захираларининг сезиларли кисмини ташкил этади ва мухим ташки савдо операцияларига хизмат килиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлатилади;

- жахонда асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АКШ доллари, ЕВРО, Инглиз фунт-стерленги, Япония иенаси ва бошкалар);

- халкаро пул бирликлари.

Бундай пул бирликларига шу пайтга кадар фойдаланилган ЭКЮ, СДР мисол бўла олади. Улар барча мамлакатлар томонидан ташки савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. Хорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи мехнатига, шунингдек, мамлакат валюта захираларини яратишда кўлланилади.

Xалкаро валюта ёки xалкаро тўлов-хисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви хисобланади. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошка хорижий валюталарга алмашиш кобилияти тушинилади. Хозирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, кисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади.

^ Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича хар кандай бошка хорижий валюта эркин ва чекланмаган микдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол килиб АКШ, Европа хамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин.

^ Кисман конвертирланадиган валюта – бу, факат баъзи хорижий валюталарга алмаштириладиган ва xалкаро тўлов оборотини кисман камраб оладиган миллий валютадир.

^ Конвертирланмайдиган валюта – бу, факатгина ички тўловларга хизмат киладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир.

Конвертирлашни ички ва ташки конвертирлашга хам ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни саклаб туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини имкониятини акс эттиради. Ташки конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораётган иктисодий сиёсатларнинг мухим максади хисобланади.


^ Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари


Бозордаги талаб ва таклиф таъсири натижасида вакти-вакти билан валюта курслари ўзгариб туради. Давлат валюта курсларини баркорорлаштириш учун валюта бозорининг амал килишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур. Бунинг бир катор усуллари мавжуд:

1.^ Захиралардан фойдаланиш. Валюта курсини мустахкамлашнинг кўпрок кўлланиладиган усули - расмий захиралар билан бозорда манипуляция килиш хисобланади. Ўз-ўзидан аникки, валюта захиралари алохида мамлакатлар ихтиёридаги чет мамлакатлар валюталарининг захирасидир (Масалан, АКШ доллари, ЕВРО ва х.к.).

2. ^ Савдо сиёсати. Валюта бозорига таъсир кўрсатишнинг бошка тадбирларига савдо ва молиявий окимлар устидан тўгридан-тўгри назорат килишни киритиш мумкин. Масалан, АКШ долларининг етишмаслиги шароитида валюта курсини тегишли даражада импортни чеклаш хисобига ушлаб туриш мумкин. Хусусан импорт хажми бож ёки импорт квоталарини киритиш билан кискариши мумкин. Бошка томондан мамлакат хукумати экспорт учун миллий ишлаб чикарувчиларга субсидия бериб, шу оркали хорижий валюта таклифини кўпайтириши мумкин. Бу тадбирлардан фойдаланишда вужудга келадиган асосий муаммо шундан иборатки, у жахон савдоси хажмини кискартиради, унинг таркибини ва савдо алокаларини ўзгартириб юборади, иктисодий максадга мувофикликнинг бузилишига хиссасини кўшади. Бунинг окибатларини хисобга олмаслик мумкин эмас.

3. ^ Валюта назорати. Бошка мукобил вариант валюта назорати хисобланади. Валюта назорати шароитида хукумат миллий экспортёрлар олган барча тегишли чет эл валюталарини давлатга сотиш талаби билан уларнинг етишмаслиги муаммосини хал килиши мумкин. Кейин, хукумат ўз навбатида чет эл валютасининг бу захирасини турли миллий импортёрлар ўртасида таксимлайди. Шу йўл билан хукумат миллий импортни, миллий экспорт хисобидан олинган чет эл валютаси микдорига чеклайди.

Валюта назорати тизими бир катор камчиликларга эга. Биринчидан, савдо чеклашлари (бож, квота, экспортга субсидия) каби валюта назорати нисбий устунлик тамоилига асосланган халкаро савдонинг таркиб топган алокаларини бузади. Иккинчидан, етарли бўлмаган валюта ресурслари устидан валюта назорати жараёни, сўзсиз, алохида импортёрларни камситилиши билан боглик. Учинчидан, назорат тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовуз килиш хисобланади.

4. ^ Ички макроиктисодий тартибга солиш. Валюта курси баркарорлигини ушлаб туришнинг охирги воситаси ички солик ёки пул сиёсатидан шундай фойдаланиш хисобланадики, бунда тегишли чет эл валютасининг етишмаслиги бартараф килинади. Масалан, чекловчи солик ва пул кредит сиёсати тадбирлари мамлакат миллий даромадини бошка бир давлат миллий даромадига нисбатан пасайтиради. Чунки, импорт микёси миллий даромад даражасига тўгридан-тўгри боглик бўлиб, бу ўша бошка давлат буюмларига ва демак, хорижий валютага талабнинг чекланишига олиб келади.


^ Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар


Барча xалкаро битимлар валюталарни айирбошлаш оркали олиб борилиши туфайли хар кандай айирбошлашда бўлгани каби валюта бахосини ёки валюта курсини аниклаш зарурияти пайдо бўлади. Шундай килиб, валюта курси – бу, бир мамлакат пул бирлигининг бошка мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган бахосидир. Валюта курсини ўрнатиш котировкалаш деб аталади. У тўгри ва тескари котировкалашга ажратилади. Агар хорижий валюта бирлигининг бахоси миллий валютада кўрсатилса, бунга тўгри котировкалаш деб аталади. Масалан, 1 АКШ доллари 975 сўмга, 1 Россия рубли 32 сўмга тенг ва хакозо. Тескари котировкалашда миллий валютанинг бир бирлигига тўгри келадиган хорижий валютанинг микдори ўрнатилади. Масалан, 1 ўзбек сўми 0,001025 АКШ долларига тўгри келади. Дунёнинг кўп мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда хам тўгри котировкалаш кабул килинган. Валюта бозоридаги талаб ва таклифни солиштириш натижасида валютанинг бахоси ёки курси аникланади. Ўзбек сўмининг курси Ўзбекистон валюта биржасида ўрнатилади, унинг иштирокчилари валюта операцияларини олиб бориш хукукига эга бўлган банклар хисобланади. Шу билан бирга, турли пул бирликлари учун валюта курсларини ўрнатиш жараёнида бозор кучларининг таъсир этиш даражаси бир хил эмас. Бу таъсир кучига боглик холда валюта курсларини кабул килишнинг бир-биридан фарк килувчи икки варианти мавжуд.

1. Талаб ва таклифга асосан аникланадиган эгилувчан ёки эркин сузиб юрувчи валюта курси тизими.

2. Давлат аралашуви асосида аникланадиган катъий белгиланган валюта курси тизими.

Эркин сузиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф асосида аникланади. Масалан, бир ўзбек сўмининг АКШ долларига алмашишини караб чикамиз. Миллий валюта курсининг пасайиши натижасида долларга талаб камаяди ва таклиф эса ошади (32-чизма).




P

D S

3


2


1


0 Долларнинг киймати Q


^ 32-чизма. Хорижий валюта бозори

Долларга бўлган талабнинг камайиши D тўгри чизигида берилган. Бу шуни кўрсатадики, агарда доллар ўзбекистонликлар учун арзон бўлса, америка товарлари хам улар учун арзон бўлади ва бу, ўз навбатида, уларнинг америка товарларига бўлган талабини оширади.


Долларнинг таклифи (S) камайса, сўмда белгиланган долларнинг киймати ошади (яъни, долларда белгиланган сўмнинг киймати пасаяди). Бундай вазиятларда америкаликлар кўпрок ўзбек товарларини сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Чунки, сўмнинг долларга нисбатан киймати пасайса, у ўз навбатида ўзбек товарларининг нархи хам пасайганини билдиради ва окибатда кўпрок ўзбек товарларини сотиб олиш имкони пайдо бўлади.

Ўзбек товарларини сотиб олиш жараёнида улар АКШ долларини валюта бозорига олиб чикади, чунки, ўзбек товарларини сотиб олиш учун долларни сўмга алмаштиришади. Долларга бўлган талаб ва таклифнинг кесишган нуктаси долларнинг сўмдаги кийматини билдиради.

Агарда, долларнинг сўмдаги киймати ошса, сўм кийматининг пасайганлигини ёки кадрсизланганлигини кўрсатади. Аксинча, агарда долларнинг сўмдаги киймати пасайса, сўм кийматининг ошганлигини ёки сўмнинг кимматлашганлигини кўрсатади. Бир бирлик хорижий валютани сотиб олиш учун кам микдорда миллий валюта сарф килиш миллий валютанинг кимматлашувини билдиради. Агарда, долларга нисбатан сўм кадрсизланса, доллар сўмга нисбатан кимматлашади.

Кайд этилган валюта курси – бу, хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг бахоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши бевосита таъсир килмайди.

Кайд килинган валюта курси тизими тарафдорлари таъкидлайдиларки, ундан фойдаланиш халкаро савдо ва молия билан боглик бўлган тахлика ва ноаникликни камайтиради. Кайд килинган валюта курсларини кўллаш ўзаро фойдали савдо ва молиявий операциялар хажмини кенгайтиришга олиб келади. Аммо, кайд килинган валюта курслари тизимининг хаётга лаёкатлилиги ўзаро алокалар жараёндаги икки шароитга боглик:

- захираларнинг мавжудлиги;

- ўз хажми бўйича сезиларсиз камёблик ёки тўлов баланси активларининг тасодифий вужудга келиши. Катта ва доимий камёбликлар мамлакат захираларини йўкка чикариши мумкин.

Хулоса килиб айтганда, валюта курсларининг талаб ва таклиф таъсири остида шаклланиш даражаси, ўз-ўзича курслар ўртасидаги нисбатларга таъсир этувчи реал жараёнларни аниклаб бера олмайди. Чет эл валюталарига талаб ва таклифга, демак, валюта курсларига мамлакатдаги хам ички ва хам ташки иктисодий муносабатлар мажмуи бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади.

Валюта курсларининг ўзгаришига бир катор омиллар таъсир кўрсатади. Уларни кискача караб чикамиз:

1.Истеъмолчилар дидининг бошка мамлакат буюмларига нисбатан ўзгариши.

2. Турли мамлакатларда даромадлардаги нисбий ўзгаришлар..

3. Баходаги нисбий ўзгаришлар.

4. Нисбий реал фоиз ставкалари. Фараз киламиз, АКШ инфляцияни кувиб ўтиш максадида « киммат пул» сиёсатини амалга ошира бошлайди. Натижада, реал фоиз ставкалари (инфляция суръатини хисобга олиб ўзгартирилган (корректировка килинган) фоиз ставкалари) АКШда бошка мамлакатлар, масалан, Буюк Британияга караганда кўтарилади. Британиялик жисмоний шахс ва фирмалар ишонч хосил киладики, АКШ молиявий воситаларни кўйиш учун жуда жозибадор ва кулай жойга айланади. Америка молиявий активларига талабнинг бу кўпайиши Англия фунти таклифининг кенгайганлиги ва шу сабабли доллар киймати ўсганлигини билдиради.

5. Спекуляция.

Доллар курси пасайиши, фунт курси эса, аксинча кўтарилиши тўгрисидаги прогнозлар натижасида долларни ушлаб турувчилар уларни фунтга айлантиришга харакат килади ва шу билан фунтга бўлган талабни оширади. Бу алмашиш, доллар курсининг пасайишини ва фунт курсининг ошишини келтириб чикаради.

Ўтиш даври иктисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши Марказий Банкларни кийин ахволга солиб кўяди. Чунки расмий валюта захиралари бир вактнинг ўзида хам тўлов баланси такчиллигини хам ички спекулятив талабни кондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чикишнинг ягона йўлидир.

Номинал ва реал валюта курслари ўзаро фаркланади. Номинал валюта курси валюталарнинг алмашинув курси дейилади. Юкорида биз айнан номинал валюта курси хакида фикр юритдик.

Реал валюта курси икки мамлакатда ишлаб чикарилган товарларнинг нисбий бахосидир.

Реал валюта курси бир мамлакат товарлари бошка мамлакат товарларига алмашиши мумкин бўлган нисбатни кўрсатади, шу туфайли у савдо шароити хам деб юритилади.

Номинал ва реал валюта курслари ўртасидаги нисбат куйидаги кўринишга эга^ . Pd

Еr = En ——————

Pt

Бу ерда : Еr – реал валюта курси; Еn - номинал валюта курси ;

Рd – миллий валютада кўрсатилган ички бахолар даражаси (индекси);

Рt – хорижий валютада кўрсатилган чет элдаги бахолар даражаси (индекси).

Хар иккала мамлакатдаги бахолар даражаси (индекси) бир хил базис йилга нисбатан берилган. Реал валюта курсининг кўтарилиши (пасайиши) бу мамлакат товарлари ракобатбардошлигининг пасайганлиги (ошганлиги) тўгрисида гувохлик беради.

Пул нафакат муомала ёки тўлов воситаси, балки жамгариш воситаси хам хисобланади. Ифляция шароитида жамгариш воситаси сифатида миллий валютадан эмас, балки хорижий валютадан фойдаланилади.

Валюта бозори, депозитлар (кўйилмалар) ва кимматбахо когозлар бозори билан бевосита алокага эга. Бунда асосан фоиз меъёрлари асосий ахамиятга эга. Агарда, фоиз меъёрлари бахолар ўсишини копласа, мижозлар эса молия институтларига ишонч хосил килишса, жамгарма бозори валюта бозорига асосий ракобатчи бўлиши мумкин. Кўпгина мамлакатларнинг статистик кузатишларидан шу маълум бўлганки, депозитлар ва кимматбахо когозлар бозоридаги операциялар ўсиши билан, валюта бозорларига истеъмолчилар томонидан бўладиган таъсир ўз-ўзидан камаяди.

Сармоячилар кандай килиб бўлса хам ўзларининг вактинча бўш турган ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шунингдек, нафакат ўз ресурсларидан, балки хориж активларидан хам фойдаланиш йўлларини излашади. Чунки, жахон молия бозорининг асосий кисмини капитал активлар ташкил этади.

Агарда, депозит ставкалари ошса, пул окими валюта курсининг ошишига олиб келади. Хорижий сармоядорлар учун, яъни, ушбу мамлакат депозитига ўз сармояларини кўйишни хохловчилар учун уларнинг валюталари фоиз ставкаларидан келадиган фойдадан кўра кимматлирок бўлади.


^ Харид кобиляти паритети


Бу саволда номинал курсларга харид кобилияти паритети кандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўриб чикамиз.

Харид кобиляти паритети концепцияси нархларнинг тенглашуви назариясига асосланади. Яъни, бир хил товар турли жойларда хар хил нархларда сотилиши узок давом этмайди Агарда, АКШ долларига мамлакат ичида чет мамлакатларга нисбатан кўпрок махсулот сотиб олиш мумкин бўлса, у холда мамлакат ичкарисида сотиб олинган махсулотни четга сотиш оркали фойда олиш мумкин. Окибатда фойда олиш максадида хорижга товар олиб чикиш кўпаяди ва бахолар тенлашишига сабаб бўлади.

Харид кобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда бахолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чикадиган фаркни коплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради. Яъни:

Pd

r = -----

Pt

Бу ерда: r — хорижий валютанинг миллий валютадаги бахоси;

Pd — ички бахолар даражаси; Pt — чет элдаги бахолар даражаси.

. Валюта курсларининг ошиши мамлакатлар экспорт имкониятларини ёмонлаштиради. Валюта курсларининг бекарорлиги ташки иктисодий алокаларга салбий таъсир кўрсатади. Унинг тебраниши халкаро битимларда ноаниклик ва тахлика даражасини кўпайтиради. Шу сабабли валюта курси хам мамлакат ичида ва халкаро муносабатларда тартибга солишнинг мухим объекти хисобланади. Давлат бевосита тартибга солиш воситаси сифатида валюта интервенцияси ва дисконт сиёсатидан фойдаланиш мумкин.

Дисконт сиёсатида банк хисоб ставкасини ошириб ёки тушириб чет эл капиталлари кириши ёки чикиб кетишига таъсир кўрсатиши мумкин. Тартибга солишнинг кўпрок универсал усули валюта интервенцияси хисобланади. Бунда Марказий банклар таклифи етарли бўлмаган, курси эса юкори бўлган чет эл валюталарини сотади, уларни таклиф ортикча ва курси паст бўлганда сотиб олади. Бу билан талаб ва таклифни тенглаштириб, миллий валюта курси тебраниш чегарасини чеклайди.

Валюта интервенциясини кўллаш захира валюта фондининг микдори билан чекланади, шу сабабли валюталарни сотиш, албатта, уларни сотиб олиш билан алмаштириб турилиши лозим.


^ Макроиктисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта курсларига таъсири


Реал валюта курслари жамгарма ва сармоялар ўртасидаги фаркни кўрсатувчи вертикал тўгри чизик ва соф экспорт микдорини кўрсатувчи, ўнгдан пастга эгилган эгри чизик кесишган нуктада тенгликка эришади (33-чизма). Ушбу нуктада хорижга кредит бериш сифатида кўрсатилган миллий валюта таклифи, хорижликларнинг ушбу мамлакатдан соф экспортни сотиб олиши учун зарур бўладиган миллий валюта талаби билан кесишади. Бу шуни билдирадики, реал валюта курси капитал билан бўладиган операциялар бўйича миллий валюта таклифини жорий операциялар учун унга бўлган талабни тенглаштиради.

Давлат харажатларининг ошиши (ёки соликларнинг камайиши) миллий жамгармаларни камайтиради ва (S-I) эгри чизик чапга сурилади (34-чизма). Бу силжишлар хорижий инвестициялар учун миллий валюта таклифининг камайишини кўрсатади.

E

S-I


Реал валюта

курслари Реал алмаштириш курсининг

мувозанат нуктаси


Xn(E)


Соф экспорт Xn


^ 33- чизма. Реал алмашинув курсидаги мувозанат


Валюта таклифининг кискариши унинг реал алмаштириш курсини оширади. Натижада, миллий махсулотлар хорижликларникига нисбатан кимматлашади. Бу эса, ўз навбатида, экспортнинг кискаришига ва импортнинг ошишига олиб келади. Окибатда жорий операциялар хисобида такчиллик пайдо бўлади.Агарда, соликларнинг камайиши инвестицияларнинг ошишига олиб келса, миллий жамгармалар хажми ўзгармаса хам (S-I) эгри чизиги яна чапга силжийди.


E S2-I S1-I

Реал валюта

курси


E2


E1

Xn(E)


Соф экспорт Xn2 Xn1 Xn


^ 34-чизма. Валюта таклифидаги ўзгаришларнинг реал алмаштириш

курсига таъсири


Инвестицион солик кредитлари ушбу мамлакатга инвестициялар киритишни хорижий сармоядорлар учун фойдали бўлишига олиб келади. Бу эса мувозанатли реал валюта курсини оширади ва тўлов балансида такчилликни келтириб чикаради.

Чет мамлакатлардаги рагбатлантирувчи бюджет-солик сиёсати бу мамлакатлардаги жамгармалар даражасини камайишига олиб келади. Бу эса халкаро фоиз ставкасини оширади ва кичик очик иктисодиётдаги инвестициялар даражасини камайтиради.

E E S-I

S-I(R*1)


S-I(R*1)


E2 B

E1


E2

E1 A Xn(E)2

Xn(E)

Xn(E)1


Xn2 Xn1 Xn Xn1=Xn2 Xn

^ 35-чизма. Бюджет - солик сиёсати- 36-чизма. Импортдаги ўзгаришларнинг

нинг реал алмаштириш курсла- экспортга таъсири

рига таъсири


Бундай вазиятларда хорижга сармоя кўйиш учун таклиф килинаётган миллий валюта кўпаяди ва (S-I) эгри чизиги ўнгга сурилади (35-чизма). Натижада мувозанатли реал алмаштириш курси пасаяди, миллий махсулотлар арзонлашади ва соф экспорт кўпаяди.

Импортга тариф ёки квоталар жорий килиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади ва бу хол графикда Xn (E)1 эгри чизигини Xn (E)2 холатига силжиши сифатида намоён бўлади (36-чизма).

Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий махсулотлар кимматлашади ва соф экспорт камаяди.

Шундай килиб, мамлакат ички бозорини чет эл ракобатчиларидан химоя килиш максадида олиб бориладиган протекционистик савдо сиёсати жорий операциялар хисоби ва капитал харакати хисобига таъсир килмайди. Аммо, у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташки савдо микдорини камайтиради. Соф экспорт ўзгармаган бўлса хам B нуктадаги экспорт ва импорт хажми А нуктадаги экспорт ва импорт хажмидан кам бўлади. Импортга чеклашларни жорий килиш ички нархлар даражаси (Pd)нинг ошишига олиб келади.

Шунинг учун хам узок даврда номинал валюта курси (Еn) нархлар ошишига тенг тарзда камаяди. Натижада, ўсган мувозанатли реал валюта курси Е2 нуктада баркарорлашади, яъни соф экспорт камайиши ортидан Е1 нуктага кадар пасаймайди. Бахолар даражасининг кўтарилишига жавобан номинал валюта курсининг пасайиши сотиб олиш кобилияти паритетини тиклайди.


^ Кискача хулосалар


Жахон валюта тизими - халкаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат килишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга каратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йигиндисидир.

Валюта конвертирлашуви деганда уни бошка хорижий валюталарга алмашиш кобиляти тушунилади. Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича хар кандай бошка хорижий валюта эркин ва чекланмаган микдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол килиб АКШ, Европа хамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин.

Давлат валюта курсларини баркарорлаштириш учун валюта бозорига таъсир килишнинг расмий захираларни тартибга солиш, савдо сиёсати, валюта назорати ва ички макроиктисодий тартига солиш каби усулларидан фойдаланади..

Валюта курси мамлакат пул бирлигининг бошка мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган бахосидир.

Эркин тебранувчи валюта курси талаб ва таклиф асосида аникланади.

Кайд этилган валюта курси – хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг бахоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир килмайди.

Харид кобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда бахолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чикадиган фаркни коплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради

Валюта таклифининг кискариши унинг реал алмаштириш курсини оширади.

Импортга тариф ёки квоталар жорий килиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади . Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий махсулотлар кимматлашади ва соф экспорт камаяди.

Мамлакат ички бозорини чет эл ракобатчиларидан химоя килиш максадида олиб бориладиган протекционистик у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташки савдо микдорини камайтиради. Валюта курсларининг ўзгаришига, шунингдек бир катор ташки ва ички омиллар ва улар ўртасидаги нисбат таъсир кўрсатади.


^
Фойдаланилган адабиётлар:




  1. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб.

  2. и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 358- 372 с.с.

  3. Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамгармаси нашриёти 2004, 194-211 б.б.

  4. Макроэкономика. Теория и Российская практика/ Под редакцией

  5. Грязновой А.Г. и Думной Н.Н. М., КНОРУС, 2005., 553-586 с. с.

  6. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения.: Учебник/

  7. Под ред. Л.Н.Красавиной., М., Финансы и статистика» 2003, 31-53, 180-207 с.с.

  8. Международные экономические отношения.: Учебник / Под редакцией

  9. А.И. Евдокимова., М., “Проспект”, 2004., 287-328 с.с.

  10. Саидова Г.,Шадыбаев Т. Макроэкономика.Т.: «ШАРК”., 2003., 99-103 с.с.

  11. Тарасевич Л.С., Гребников П.И., Леусский А.И. Макроэкономика:

  12. Учебник. - 5-е изд. , М.: Юрайт-Издат, 2004., 415-432 с. с.



Похожие:

Бажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А iconТекширди

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации