Документы



Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти icon

Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти

НазваниеМавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти
Дата21.05.2013
Размер143.33 Kb.
ТипДокументы
скачать



Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти.


  1. Минерал хом-ашё ва ёнилғи ресурслари, ер, сув ва ўрмон ресурслари.

  2. Жаҳон иқтисодиётида табиий ресурсларнинг аҳамияти.

  3. Табиий ресурсларнинг мамлакатлараро тақсимоти.

4. Табиий хом-ашё ресурсларида жаҳон нархларининг шаклланиш хусусиятлари.


1. Минерал хом-ашё ва ёнилғи ресурслари, ер, сув ва ўрмон ресурслари.

Миллий иқтисодиётлар ва бутун жаҳон иқтисодиётининг амал қилиши иқтисодий ресурсларга боғлиқдир. Иқтисодий ресурслар миллий иқтисодиётлар ва жаҳон иқтисодиётининг иқтисодий салоҳиятини ташкил этади.

Табиий ресурслар хилма-хил бўлиб, улар энергетика, ер ва тупроқ, сув, ўрмон, биологик, минерал, иқлим ва рекреацион ресурслардан иборатдир.

Табиий ресурслар иқтисодий ривожланиш учун муҳим лекин энг асосий эмасдир. Сўнгги йилларда табиий ресурсларга бой бўлмаган мамлакатлар ҳам тез ривожланмоқда. (Масалан, Япония, Жанубий Корея) Кўп холларда табиий хом ашё ресурслари деганда минерал ресурслар тушунилади.

Фойдали қазилмаларнинг геологик заҳиралари ўрганилганлик даражасига кўра турли гуруҳларга бўлинади.

МДҲ мамлакатларида заҳираларнинг 4 та категорияси мавжуд:

А – чегаралари аниқ разведка қилинган заҳиралар;

В – чегаралари тахминан аниқланган, ўрганилган заҳиралар;
^

С1 – умумий белгиланган, захиралари экстрополяция йўли билан топилган;


С2 – Аниқланган, ўрганилмаган заҳиралар;

Хорижда:

1) разведка қилинган, яъни геологоразведка асосида исботланган;

2) ўрганилган;

3) прогноз заҳиралар;

Минерал ёнилғининг жаҳон заҳирасида 12,5 трлн. тоннани ташкил этади. Ҳозирги қазиб олиш даражаси ва ҳажмида улар 1000 йилга етиши керак. Унинг 60%и кўмир, 27%и нефть ва газ, қолганини ёнувчи сланец ва торф ташкил этади.

А) Кўмирнинг 2 хили – тош ва қўнғир кўмир мавжуд бўлиб, разведка қилинган заҳираси 5 трлн. тоннани ташкил этади, аниқлангани - 1,8 трлн. тонна.

Кўмир дунёнинг 75 та мамлакатида мавжуд. Энг катта конлар – АҚШ (445 млрд. т.), Хитой (272), Россия (200), ЖАР (130), Германия (100), Австралия (90), Б.Б. (50), Канада (50), Ҳиндистон (29), Польша (25).

Ҳозирги пайтда 1 йилда 4,5 млрд. т. кўмир қазиб олинади, шу ҳажмда қазиб олинса очилган конлар заҳираси 400 йилга етади.

Кўмир очиқ ва ёпиқ усулда қазиб олинади. Очиқ усулда-АҚШ, ЖАР ва Шарқий Сибирьда, ёпиқ усулда-Европа, Украина ва Россияда қазиб олинади.

Б) Нефть – разведка қилинган заҳираси 270-300 млрд. т. (прогноз – 840 млрд. т.).

СА – 25,4%, Ироқ - 11%, БАА – 9,4, Қувайт – 9,3, Эрон 9,1, Венесуэла – 4,8, Россия – 4,8, АҚШ – 2,4, Хитой – 2,4.

Йилига 3 млрд. т. қазиб чиқарилади 45 йилга етиши мумкин. Шу билан бирга Форс кўрфази мамлакатлари ҳозирги ҳажмда қазиб чиқарса – СА-90й., Қувайт – 140, АҚШ-10-12 йилга етади. Янги заҳиралар очилиши имконияти мавжуд.

В) газ – разведка қилинган – 144 трлн м3. Россия – 39,2%, Ғарбий Осиё – 32%, Шим. Африка – 6,9%, Лот. Америкаси – 5,1%, Шим. Америка – 4,9%, Ғарбий Европа – 3,8%.

Йилига 2,2 трлн. м3 қазиб чиқарилади, шу суръатда қазиб олинса 71 йилга етади.

Г) гидроэнергетика Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Россия.

Металлардан энг кенг тарқалгани:

  1. темир рудаси - разведка – 260 млрд. т.

  • прогноз – 600 млрд. т.

Энг йирик конлар – Бразилия, Австралия, Канада, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Швеция. Йилига 0,9-1 млрд. т. қазиб чиқарилади, ўртача 250 йилга етади.

  1. бокситлар – разведка қилингани – 20 млрд. т.

- прогноз – 50 млрд т.

Австралия, Гвинея, Бразилия, Венесуэла, Ямайка. Заҳира 250 йилга етади. (йилига 80 млн. тонна қазиб олинади).

  1. Мис рудаси – разведка – 450 млн. т.

  • прогноз – 860 млн. т.

Ер шарининг майдони 510 млн. км2ни ташкил этиб, шундан 149 млн км2 - қуруқлик. Шундан 134 млн. км2 – ер фонди.

Ер фондининг таркиби:

11% - ҳайдаладиган ерлар

23% - ўтлоқ ва яйловлар

30% - ўрмонлар

3% - антропоген ландшафтлар

33% - яроқсиз ерлар (саҳро, ботқоқ, муз)

Қ/хда фойдаланилувчи ерлар – 48,1 млн. км2, 4810 га.

Энг катта ҳайдалувчи майдонлар – АҚШ (185 млн га), Ҳиндистон (160), Россия (134), Хитой (95), Канада (46), Қозоғистон (36), Украина (34).

Ҳозирги пайтда ер фондининг деградацияси, яъни ёмонлашуви юз бермоқда. У ботқоқлашиш, чўлга айланиш, шўрланиш, антропоген ландшафтларга айланишни қамраб олади

Сув ресурслари. Ер шарида умумий сув заҳираси 1,386 млн. км3, 95,5%и дунё океанининг шўр суви, 1% шўр ер ости сувлари. Чучук чув 2,5%, лекин унинг асосий қисми музликлардан иборат. Инсоният сувнинг 0,3%дан фойдаланади. Асосий манбаси дарёлар. Асосий истеъмолчи:

Қ/ҳ – 69%, саноат – 21%, коммунал хўжалиги – 6%. Борган сари сувга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

в) Ўрмон ресурслари. 1) Ўрмон майдони – 40,1 млн. км2, Россия – 8,1, Бразилия - 3,2, Канада – 2,6, АҚШ-2,0

2)ўрмон билан қопланганлик қ ўрмонлар майдонҒумумий майдони.

3) Аҳоли жон бошига ўрмонлар.

  1. ёғоч заҳираси ҳажми – 340-370 млрд м3.

Россия 23% 1-ўрин.


^ 2. Жаҳон иқтисодиётида табиий ресурсларнинг аҳамияти.

Жаҳон хўжалигининг ривожланишида табиий ресурслар билан боғлиқ бўлган муаммолар муҳим роль ўйнайди. Ушбу муаммолар мамлакатлар иқтисодиётининг ишлаб чиқариш, молия-валюта ва ташқи иқтисодий ва бошқа соҳаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Буни биз жаҳон иқтисодиётида 70-йиллардаги иқтисодий инқирозлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Маълумки, табиий хом-ашё ресурслари ҳар қандай ишлаб чиқариш учун бошланғич материал бўлиб ҳисобланади. Хом-ашё ресурсларининг маҳсулотдаги улуши турли маҳсулотларда турлича бўлиши ҳам мумкин. Масалан, машинасозлик саноатида хом-ашё ресурсларининг улуши 10-12 %ни ташкил этса, асосий химиявий синтез маҳсулотларда эса 80-90 %ни ташкил этиши мумкин.

Табиий хом-ашё ресурслари кўпгина мамлакатлар иқтисодиёти учун сезиларли аҳамиятга эга бўлиб, мамлакат бойлиги ва даромад келтирувчи асосий манбаларидан биридир.

Жаҳон хўжалигида ишлаб чиқариш соҳаларнинг кўпайиб бориши, хом-ашё ресурслари истеъмолининг ортиб боришига сабаб бўлади. 1945-1975 йилларда мобайнида жаҳон хўжалигида истемоль қилинган хом-ашёлар маҳсулотларининг миқдори 1940 йилларгача бўлган инсоният тарихида истеъмол қилинган хом-ашё маҳсулотларининг миқдори билан тенг бўлган. Саноати ривожланган давлатларда ушбу давр мобайнида ишлаб чиқариш 3,5 марта ўсган булса, металлургия саноат маҳсулотларини истеъмоли тахминан 3 марта, тоғ-кон кимёвий саноат маҳсулотлари истеъмоли 3,5 марта, бирламчи энергия манбалари (нефть, газ, кўмир, уран) истеъмоли эса 2,6 марта ўсган эди. Хуллас, ҳозирги пайтда жаҳон иқтисодиётида хом-ашё маҳсулотлари истеъмоли миқдорининг ўзгаришига асосан қуйидаги омиллар таъсир кўрсатмоқда:

- моддий ишлаб чиқариш даражаси. Моддий ишлаб чиқаришнинг ўсиши хом-ашёга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади.

-илмий-техник ривожланиш. Илмий-техник ривожланиш якуний маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ҳаражатлар даражасининг нисбатан пасайиши ва структурасининг ўзгаришига олиб келади.

Жаҳон иқтисодиётида истеъмол ҳажмининг ўсиб бориши сайёрамизнинг ресурслар салоҳиятига ўз таъсирини кўрсатди. Бу эса объектив жиҳатдан табиий ресурлардан оқилона фойдаланиш муаммоларини кескинлашувига сабаб бўлган эди. Шу нуқтаи назардан жаҳон хўжалигида ер ресурслари қанчалиги долзарб муаммолардан бири эканлигини билишимиз мумкин.

Жаҳон хўжалигидаги ер усти ва ер остидаги табиий хом-ашё ресуслар миқдори чексиз эмаслиги барчамизга маълумдир. Табиий ресусларнинг ҳусусияти шундаки, улар якуний маҳсулот бўлиб, уларнинг миқдори у ёки бу элементнинг ер қобиғи ва жаҳон океани-денгизларида мавжудлиги билан белгиланади. Демак, назарий жиҳатдан табиий ресурслардан узоқ йиллар мобайнида интенсив фойдаланган ҳолда уларнинг тугаб қолиши хавфи мавжуд. Аммо, максимал миқдор нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, кўплаб элементларнинг ер қобиғидаги миқдори табиий ресурсларнинг ҳозирги кундаги истеъмолидан минг-миллион маротаба кўпрокдир.

Иқтисодий нуқтаи назардан олганда, табиий фойдали қазилма бойликларнинг саноат заҳиралари муҳим аҳамиятга эга. Саноат заҳиралари деганда, мавжуд нархлар ва техникавий билимлар даражасида ўзлаштириш учун самарали, сифатли ва яхши ўрганилган табиий фойдали қазилма бойликларнинг заҳиралари тушунилади. Бундай ресурслар миқдори жаҳон хўжалигида нисбатан чекланган. Масалан, саноат заҳиралари умумий миқдорининг ўртача йиллик қазиб олиш даражасига нисбати темир рудаси бўйича 190 йилга, никель бўйича 76 йилга, алюминий бўйича 280 йилга, мис 60 йилга, кумир 600, газ 54, нефть 45 йилга тенгдир. Агар биз ушбу бу фойдали қазилмаларни қазиб олиш даражаси йилдан-йилга ошиб боришини эътиборга оладиган бўлсак, бу муддат яна ҳам камайиши мумкин.

Агар жаҳон иқтисодиётида фойдали қазилма бойликларнинг саноат заҳираларини қазиб олишга нисбатини ўзгармас ҳолда олинса, заҳираларнинг тугаб қолиши тезиси тўғри бўлиб чиқади. Аммо, ушбу нисбатнинг динамикаси кўриб чиқилганда, ҳолат бутунлай ўзгариши ҳам мумкин. XX асрнинг 50-йилларидан ўнг жаҳон хўжалигида табиий фойдали қазилма бойликларнинг саноат заҳираларини ИТТ натижасида геологик қидирув ишлари тез суръатлар билан ўсиб борган эди. Жумладан, 1950–1990 йилларда жаҳон хўжалигидаги фосфат рудаларининг саноат заҳираларидан фойдаланиш тахминан 112 марта, темир рудаси — 2,2, хромли рудалар — 8, нефть — 11, алюминий — 37, мис — 5,7 марта ўсган эди. Жаҳон хўжалигида фойдали қазилма бойликлардан фойдаланиш таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, саноат заҳиралари миқдорининг ўсиш суръатлари қазиб олиш суръатларидан баландроқ экан. Умуман олганда, жаҳонда табиий ресурсларнинг саноат заҳиралари хўжалик ривожланишини таъминлаш нуқтаи назаридан етарли ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу заҳираларнинг миқдори кам ўрганилган ҳудудларда ва шунингдек яхши маълум бўлган ҳудудларда ҳам сезиларли даражада оширилиши мумкин.

Табиий ресурслар мамлакатлараро жуда нотекис тақсимланган. 20-25% мамлакатлар – 5% бир турдаги минерал хом ашё заҳирасига эга. Бунда Россия, АҚШ, Канада, Хитой, ЖАР, Австралия етакчилик қилади.

Шу билан бирга уни истеъмол қилиш ҳам бир текис эмас. АҚШ аҳолиси дунё аҳолисининг 4,5%, минерал хғанинг 20% га эга, табиий ресурсларнинг 40%ни истеъмол қилади.

30%ни Ғарбий Европа, Канада, Япония истеъмол қилади. (аҳоли – 9%, таб. Ресурс заҳираси – 20%).

Ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси 60%, 35% минерал хом ашё заҳираси, 16%ни истеъмол қилади.


^ 3. Табиий ресурсларнинг мамлакатлараро тақсимоти.

Ер шари бўйича табиий ресурсларнинг нотекис тақсимланиши меҳнат тақсимоти ривожланишига, шу билан бирга халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланишига олиб келади.

XX асрнинг охирида қуйидаги тенденциялар кузатилди:

  1. минерал хом ашё ва ёнилғи экспорти қисқарди. Бунинг сабаби, ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш материали ва энергия сарфи қисқарди.

  2. Озиқ-овқат экспорти қисқариши кўпчилик мамлакатларнинг ўзини таъминлаши билан боғлиқ

  3. Ўсимлик маҳсулотлари экспорти қисқариши синтетика ишлаб чиқариш кенгайганлигига боғлиқ.

Жаҳон хўжалигининг табиий ресурслар билан етарли даражада таъминланганлиги мамлакатларнинг табиий хом-ашё ресурсларига бўлган эхтиёжлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилмайди. Жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқариш кучлари ва минерал ресурсларни жойлашишида сезиларли фарқлар мавжуд. Саноати ривожланган давлатларда ноёқилги табиий ресурс заҳираларининг 36%и, нефтнинг 5%и, қайта ишлаш саноатининг 81%и жойлашган. Ушбу давлатлар жаҳон хўжалигида катта миқдордаги аниқланган табиий хом-ашё ресурсларининг, (масалан, хром, кўрғошин, рух, калий тузлари, уран хом-ашёси, бокситлар, темир рудаси ва бошқалар) жуда оз қисмига эга. Ривожланган давлатлар орасида энг кўп табиий ресурсларга Австралия, ЖАР, Канада, АҚШ каби мамлакатлар эга.

Ривожланаётган давлатлар ҳудудида жаҳон хўжалиги ноёқилги табиий ресурсларнинг 50%и, нефтнинг 2/3 қисми, табиий газнинг 50%,и фосфатларнинг 90%,и қалайнинг 86%,и кобальтнинг 88%,и мис ва никель рудаларининг 50-55%и жойлашган. Аммо, ривожланаётган давлатлар жаҳон хўжалиги қайта ишлаш саноат маҳсулотларининг бор-йўғи 20% ни ишлаб чиқаради.

Ривожланаётган давлатлар орасида ҳам фойдали қазилма бойликлар билан таъминланганлик даражасида катта фарқлар мавжуд. Жаҳон иқтисодиётида табиий Фойдали қазилма бойликларнинг асосий қисми тахминан жаҳоннинг 30 та ривожланаётган мамлакатларида жойлашган. Масалан, Форс курфази давлатлари ҳудудида жаҳон нефть заҳираларининг 2/3 қисми жойлашган. Нефтга бой бўлган Ўрта Шарқ мамлакатлардан ташқари, Бразилия, Чили, Гвинея, Заир, Замбия каби давлатларни ҳам алоҳида кўрсатиш мумкин.

Шарқий Европа мамлакатлари ҳам сезиларли миқдордаги табиий ресурсларга эга. Ушбу минтақада умуман жаҳон хўжалигида Россия табиий хом-ашё заҳираларига энг бой давлатлардан бири ҳисобланади. Россия ҳудудида жаҳон нефть заҳираларининг 13%и, табиий газ ва кўмирнинг 39%,и темир рудасининг 2/3 қисми, апатитнинг эса 70%и жойлашган. Хуллас Россиянинг табиий ресурслари заҳираси АҚШникидан 3 баробар, ХХРникидан 4,4 баробар кўпдир.

Жаҳон хўжалигида табиий хом-ашё ресурслар нисбатан кам давлатларда мавжуд. Жаҳон иқтисодиётида хом-ашёнинг асосий қисмини истеъмол қиладиган давлатлар сони ундан ҳам камдир. Саноати ривожланган давлатлар ноёқилги табиий хом-ашёнинг 69%ни, нефтнинг 58%ни, табиий газнинг 50%ни истеъмол қилади. Натижада, ушбу давлатларда табиий хом-ашё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиши ўртасида ҳам катта фарқлар мавжуд. АҚШда бу кўрсаткич 20%ни ташкил этади. ЕИ давлатлари эса табиий хом-ашёга ресурсларига бўлган эҳтиёжининг фақат 2/3 қисмини қондира олади холос. Японияда эса бу кўрсатгич яна ҳам пастроқ бўлиб 1/3 қисмини ташкил этади.

Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШ учун энг катта муаммо нефтга бўлган эҳтиёжни қондиришдир. Ғарбий Европа мамлакатларида истеъмол қилинган нефть миқдори қазиб олинган нефть миқдоридан 2,5 марта, АҚШда — 1,9 марта кўпдир. Япония истеъмол қиладиган нефть маҳсулотларининг барчасини импорт қилади.

Ривожланаётган мамлакатларда саноатнинг ривожланиш даражаси нисбатан пастлиги учун ҳам жаҳон табиий хом-ашёсининг 16%ни истеъмол қилади холос. Бироқ, ривожланаётган мамлакатларда саноатлашиш жараёнлари йилдан-йилга кучайиб бориши натижасида бу давлатларнинг табиий хом-ашё ресурсларига бўлган эҳтиёжи тобора ошиб бормокда.

Жаҳон иқтисодиётида ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ҳолати фақатгина ушбу мамлакатда табиий хом-ашё ресурсларининг мавжудлиги ёки йўқлигига боғлиқ бўлмай, жаҳон хўжалигининг табиий хом-ашё секторидаги ҳолатига ҳам боғлиқдир. Бу ҳолат энг аввало табиий фойдали қазилмаларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига ҳам тегишлидир.

Жаҳон хўжалигида хом-ашё маҳсулотлари савдоси халқаро савдонинг муҳим қисмларидан биридир. Табиий хом-ашё маҳсулотлари ҳисобига жаҳон экспортининг 19-20%и тўғри келади. Хом-ашё экспортида ёқилғи-энергетика маҳсулотлари 53% ни ташкил этади. Ҳозирги кунда хом-ашё маҳсулотлари экспортида саноати ривожланган мамлакатларнинг роли ошиб бошқа ривожланаётган давлатларнинг роли эса камайиб бормоқда.

Жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган давлатлар улушининг камайиши уларнинг хом-ашё маҳсулотларини етказиб берувчи давлатлар сифатидаги иқтисодий аҳамиятини камайтирмайди. Масалан, ЕИнинг хом-ашё маҳсулотларини импортининг 50-52%и ривожланаётган давлатлар ҳисобига тўғри келади. Хом-ашё маҳсулотларини экспорти саноат ривожланиши жиҳатдан анча қолоқ ҳисобланган ривожланаётган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. Бу эса иқтисодиётни хом-ашё экспортига қарам қилиб қўяди.Жаҳон хўжалигида ривожланаётган давлатларнинг бир қанчаси учун хом-ашё маҳсулотларини экспорти муҳим аҳамият касб этади. Масалан Замбия ва Зоир давлатлари экспорт тушумларининг 90% ва 69% ни мис экспортига, Мавритания экспорт тушумларининг 70% дан ортиғи темир рудаси экспортига, Гвинея экспорт тушумларининг 70% ни бокситга тўғри келади.

Жаҳон иқтисодиётида халқаро хом-ашё бозорларининг ривожланиш ҳусусиятлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида халқаро алоқаларнинг асосий субъектлари бўлиб хусусий компаниялар ҳисобланади. Уларнинг асосий қисми Ғарб давлатларининг ТМК ташкил этиб, улар хом-ашё ресурсларини қазиб олишни ҳам, ундан самарали фойдаланишни ҳам назорат қилишган. Бу ҳолат 20 асрнинг 60-70-йиллари келиб бир оз ўзгарган эди. Яьни ривожланаётган давлатлар аста-секин табиий ресурсларни ўзлари назорат қила бошлаган эдилар. Хом-ашё жаҳоннинг бозорларида ривожланаётган мамлакатларнинг тўлиқ ёки қисман давлатга тегишли бўлган компаниялари ҳам пайдо бўлди. Уларнинг ноёқилги хом-ашё маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улуши унчалик катта бўлмасада, 10% атрофида нефть ишлаб чиқаришдаги улуши жуда каттадир. Жаҳон хўжалигида бозорларнинг ташкилий тузилиши нарх-навонинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Агар бозорлар бир неча компания томонидан назорат қилинса ва айниқса у ёки бу хом-ашёни қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича квоталар ҳақида келишувлар тузилса нарх-наволар сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Бунга халқаро нефть маҳсулотларни бозорини яққол мисол қилиб кўрсатса бўлади.

Маълумки 1973 йилда ОПЕК давлатлари томонидан нефть қазиб олиш корхоналари давлат ихтиёрига ўтказилгач, улар нархни ўзлари белгилай бошладилар. Натижада нефтнинг нархи 1972-1981 йиллар мобайнида 14,5 марта, ёқилги нархи 13,5 марта, хом ашё ресурс ўртача нархи эса 12,5 марта ошган эди. Нефть нархини сақлаб туриш учун ОПЕК давлатлари уни қазиб чиқаришни квоталашди ва шу йўл билан унинг нархини ҳозирги кунгача юқори бўлишига эришиб келишмоқда.

Жаҳон хўжалигида табиий хом-ашё маҳсулотларининг нархларини кескин ўсиши саноатда такрор ишлаб чиқариш шароитларининг кескин ўзгаришига олиб келди. Жаҳон иқтисодиётида 70-йилларда рўй берган ёқилги инқирози фойдали қазилма бойликлардан самарали фойдаланиш, табиий хом-ашё ресурсларини қазиб олишда экстенсив усуллардан интенсив усулларга ўтиш муаммолари пайдо бўлди.

Жаҳон иқтисодиётида ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий сиёсати асосан хом-ашё ресурсларини тежаш, ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабни камайтиришга қаратилмоқда. Шу мақсадда жаҳоннинг кўпгина давлатлари иккиламчи хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш масалаларига ўз эътиборини қаратмоқда. Ушбу чора-тадбирлар ишлаб чиқаришнинг материал ва ёкилги-энергетика ресурсларига бўлган талабларини кескин камайишига олиб келмоқда. Жумладан, 1960-1990 йилларда ишлаб чиқаришнинг энергетика ресурсларига бўлган талаб даражаси 25%га камайган бўлиб, бу тенденция ҳозирги кунда ҳам давом этмокда.

Жаҳон хўжалигида айниқса, энергиянинг альтернатив манбаларидан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Масалан, жаҳон хўжалигида ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25%и АЭСларга тўғри келади.

Бундан ташқари жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатлар хом-ашё маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш даражасини оширишга ҳам катта эътибор қаратмоқдалар. Ушбу чора тадбирлар натижасида Австралия, Канада, АҚШ ва ЖАР кўплаб турдаги табиий хом-ашё ресурсларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича жаҳонда илғор ўринлардан бирига чиқиб олган эди.

Жаҳон иқтисодиётида табиий хом-ашё ресурсларининг асосий истеъмолчиси бўлган ривожланган давлатлар ҳам, асосий экспортер бўлган ривожланаётган давлатлар ҳам жаҳон бозорлари устидан ўз назоратини ўрнатишга интилмокда. Бунга ривожланаётган давлатлар хом-ашё ишлаб чиқарувчи давлатлар ташкилотини (масалан, ОПЕК ташкилоти) тузиш орқали эришишга ҳаракат қилмоқдалар.

XX-XXI асрлар бўсағасида жаҳон хўжалигининг тоғ-кон саноатида Ғарб давлатлари ТМКларининг роли ошиб бормоқда. Ноёқилги секторда «Англо-Америкэн корпорейшн оф Саус Эфрика» бошчилигидаги энг йирик ўнта компания жаҳон тоғ-кон саноатида ишлаб чиқаришнинг 30%и устидан ўз назоратини ўрнатган эдилар. 1990 йилларда учтадан олтитагача бўлган ТМК нефт савдосининг 75%и, мис савдосининг 80-85%и, темир рудаси савдосининг 90-95%и, қалай савдосининг 75-80%и, фосфатлар савдосининг 50-60%и, бокситлар савдосининг 80-85%и устидан ўз назоратини ўрнатган эди.

Жаҳон бозоридаги холат МДҲ давлатлари металл экспортининг ошиши билан ўзгарди. 1992 йилдаёк МДҲ давлатларининг жаҳон экспортидаги улуши алюминий бўйича 8,3% ни, мис бўйича 5% ни, рух бўйича 2,2% ни ташкил этган эди.


^ 4. Табиий хом-ашё ресурсларида жаҳон нархларининг шаклланиш хусусиятлари.

Табиий хом-ашё ресурсларда нархларни шаклланишининг асосий ҳусусиятларидан бири - рента муносабатларининг мавжудлиги ҳисобланади. Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарувчилар нархи одатда, айни пайтда ишлаётган конлардан энг ёмони, маҳсулотининг таннархи энг юқори бўлган корхоналар билан белгиланади. Бу ҳолат бошқа ишлаб чиқарувчиларга рента олиш имконини беради.

Таннархга таъсир этувчи энг муҳим омил бўлиб қазиб олишнинг тоғ-кон геологик шарт-шароитлари, биринчи навбатда рудадаги фойдали компонентларнинг улуши ва конларнинг қулай жойлашганлиги ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида хом-ашёнинг жаҳон нархлари динамикаси ва даражасини аниқлаш учун қуйидаги нарх шаклларидан кенг фойдаланилади:

-Маълумот берувчи нархлар. Бунга экспорт нархларини кўрсатувчи нашрларда чоп этилган улгуржи ва ташқи савдо нархлари киради. Одатда бу нархлар аниқ шартномаларнинг нархини эмас, сотувчиларнинг нархини англатади. Бу нархлар амалдаги нархлар учун «ориентир» бўлиб хизмат қилади.

-Биржа котировкалари. Бу нархлар биржадаги ўзаро келишувларнинг нархи асосида аниқланади. Биржада чайқовчилик ҳоллари кўп учраб туриши боис биржа котировкалари аниқ нарх даражасини кўрсатмаслиги мумкин.

-Халқаро савдодаги шартномаларнинг нархлари. Булар ташқи савдо нархларини кўрсатади. Ушбу хилдаги нархлар алоҳида товарлар экспорт ёки импортидаги қийматини унинг миқдорига бўлиш орқали аниқланади.


Адабиётлар:

1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, тараққиёт шартлари ва кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997.

2. Каримова Г.И. Политико-экономические реформы в Узбекистане: реалии и перспективў. Т., «Ўзбекистон», 1995.

3. Ломакин В.К. Мировая экономика. Учебник для вузов. М.: Финансы. ЮНИТИ, 2000.

4. Линдерт П.Х. Экономика мирохозяйственных связей. М.: Банки и биржи. 1992.

5. Рынок и открытая экономика. Под ред. Чжена В.А. Т. «Шарқ», 1996.

6. Мировая экономика и международные отношения. РФ ойлик журнали.

7. Азия и Африка сегодня. РФ ойлик журнали.



Похожие:

Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconТабиий бойликлар табиий ресурсларнинг таснифи ва улардан окилона фойдаланиш йуллари Аслида «ресурс» сузи француз тилидан олинган булиб, «яшаш воситаси»
Аслида «ресурс» сузи француз тилидан олинган булиб, «яшаш воситаси» деган маънони англатади. Ресурс деганда табиий жисмлар ва фойдаланиладиган...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconТабиий ресурслар ва улардан файдаланиш IX табиий, моддий мећнат ресурслари. Ресурслар тавсифномаси
Инсоннинг моддий манфаатини ќондириш учун фойдаланадиган табиат объектлари табиий ёки табиат ресурслари деб аталади
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconДастурнинг вазифалари
Жаҳон иқтисодий инқирозининг тобора кучайиб бораётган салбий оқибатларини ҳис этган ҳолда иқтисодиётимиздаги реал аҳвол ва шароитларни...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconКириш Тадқиқот мавзусининг долзарблиги
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Узбекистан Республикаси олдида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувни чуқурлаштириш ва жаҳон амалиёти...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconАхборот ресурс марказининг низоми
Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда арм деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconТабиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва биосферани муҳофаза қилиш
Табиий ресурслар. Экологик муаммолар. Чиқиндисиз ишлаб чиқариш. Ёпиқ тарзда ишлаб чиқариш
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconДокументы
1. /Табиий бирикмаларнинг физикави(2004)/Табиий бирикмаларнинг физикави.doc
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconАхборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Ҳужжатлар тўплами)
Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Олий ўқув юртларини “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган...
Мавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации