Документы



Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги icon

Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги

НазваниеКириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги
Дата21.05.2013
Размер158.99 Kb.
ТипДокументы
скачать



КИРИШ


Фанни ўрганишнинг долзарблилиги. Иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини янада яхшилаш, миллий манфаатларимиз учун энг қулай тарзда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш каби вазифалар давлат томонидан амалга ошириладиган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигига, унинг илмий асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб ўтказилаётганлигига боғлиқ.

Иқтисодий ислохотларни чуқурлаштиришнинг республикамиз президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларига назар ташлар эканмиз уларнинг барчаси тўғридан-тўғри, ёки билвосита макроиқтисодий масалалар эканлигига амин бўламиз.

Ўзбекистан Республикаси мустақил тараққиёт йўлидан, мамлакатни модернизациялаш ва иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлидан изчил харакат қилиб борар экан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида улкан ютуқларга эришди. "Мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқларимиз ҳақида гапирганда, биз аввало иқтисодиётнинг ривожланиши, унинг ўсиш суръатлари, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро мутаносиблиги, инфляция даражасининг пасайиши, миллий валютамизнинг барқарорлиги ва унинг харид қобилияти, экспорт ва олтин валюта захирамизнинг ортиб бораётганлиги, бир сўз билан айтганда, бутун иқтисодиётимизнинг изчил тарзда ривожланаётганлигидан келиб чиқиб баҳо берамиз"1.

Инфляция суръатларининг жиловланиши, давлат бюджети тақчиллигини тан олинган меъёрларлардан ҳам паст даражада бўлишини таъминланиши республикамизда олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигидан далолат берибгина қолмасдан, иқтисодиётимизга киритиладиган инвестициялар кўламининг ошиши, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда аҳоли реал даромадларини ўстиришнинг муҳим шарти хамдир.

Айнан юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар иқтисодий ривожланиш тенденцияларини, ундаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш ва иқтисодий ўсиш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда уни янги сифат босқичига кўтариш стратегиясини белгилашга асос бўлади.

Шу сабабли ҳам ҳозирги замон иқтисодчи кадрларидан макроиқтисодий назария ва энг замонавий макроиқтисодий концепциялар билан яхши таниш бўлишлари, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг моҳиятини чуқур билишлари, уларни таҳлил қилиш ва баҳорлаш малакасига, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш кўнкмаларига эга бўлишлари талаб этилади.

Замонавий тараққиёт жараёнлари иқтисодчи кадрлардан макроиқтисодий назария ва энг замонавий макроиқтисодий концепциялар билан яхши таниш бўлишни, макроиқтисодий таҳлил малакасига, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш кўнкмаларига эга бўлишни талаб этади. Шу сабабли ҳам макроиқтисодий жараёнларнинг кечиши қонуниятларини, макроиқтисодий муаммоларни, макроиқтисодий сиёсат юритган, уларни ечиш йўлларини турли моделлар воситасида мантиқий изчилликка амал қилган ҳолда ўрганиш долзарб вазифадир.

Макроиқтисодиёт фани қурилаётган масалаларга боғлик тарзда иқтисодиёт фанлари тизимидаги «Меҳнат иқтисоди», «Банк иши», «Пул. Кредит. Банк», «Молия», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Жаҳон иқтисодиёти», «Макроиқтисодий статистика», «Иқтисодий математик моделлаштириш» ҳамда бошқа фанлар билан алоқадорликка эга.


^ Макроиқтисодиёт фанининг предмети. Макроиқтисодий моделлар. Макроиқтисодий сиёсат


Макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммолари тадқиқ қилинади.

Макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади:

а) позитив макроиқтисодиёт;

б) норматив макроиқтисоиёт.

Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади.

Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади.

Шу жойда иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиктисодиёт фанларининг предметларини ўзаро фарқлаб олишимиз зарур.

Микроиқтисодиёт предмети бўлиб "белгиланганган" иқтисодий шарт-шароитларда уй хужаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса, макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсирини таҳлил қилинади.

Микроиқтисодиётда "белгиланган" деб қабул қилинган, яъни микроиқтисодий тадқиқот предмети ҳисобланмайдиган кўпгина кўрсаткичлар, жумладан истеъмолчиларнинг даромадлари, жамғармалари, фоиз ставкасининг динамикасини ва буни белгиловчи омилларни макроиқтисодиёт тадқиқ қилади.

Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.

Келтирилган таърифдан кўриниб турибдики макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ уч жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар:

  1. миллий иқтисодиёт;

  2. давлат томонидан иқтисодий сиёсати юритиш ва иқтисодиётни тартибга солиш;

  3. жаҳон хўжалиги доирасида миллий иқтисодиётнинг бошқа мамлакатлар иқтисодиёти билан ўзаро муносабатлари масаласи.




Макроиқтисодиёт

Миллий даромад миқдорини нима

Статик макроиқтисодий мувозанат

белгилаб беради?

назарияси

Пул нима ва унинг роли қандай?




Бадолар даражаси нима ва унинг

Пул назарияси

динамикасини қайси омиллар белгилаб

Инфляция назарияси

беради?




Бандлик даражасини нима белгилаб беради?

Иш билан бандлилик назарияси

Иқтисодий даврлар назарияси






Иқтисодий конъюктура ўзгаришларини




қайси омиллар белгилаб беради?




Барқарор иқтисодий ўсишнинг шартлари

Иқтисодий ўсиш назарияси

қандай?




Мамлакатнинг иқтисодий конъюктурасига

Тўлов баланси ва валюта курси назарияси

ташқи дунё қандай таъсир кўрсатади?




Давлат барқарор иқтисодий ўсишга

Давлатнинг барқарорлаштириш сиёсати

эришишни қандай таъминлаши мумкин?

назарияси


Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланадилар.

Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашишса, иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади.

Бугунги кунга келиб кўпчилик мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётдаги роли сезиларли даражада катта эканлигини ҳисобга олсак, давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш, бозор механизмларига путур етказмаган ҳолда иқтисодиётни тартибга солиши муҳим эканлигига иқрор бўламиз. Давлат макроиқтисодиётнинг бошқа субъектлари ҳатти-харакатини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида, ўз тасарруфида мавжуд булган воситалар орк,али уларни йуналтириб туради. Бу воситалар эса фискал (бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсатдир. Хулоса қилиб айтганда макроиқтисодиёт фани алоҳида мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг ва жаҳон хўжалик алоқаларини ташкил этишнинг назарий асоси ҳисобланади.

^ Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.

Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий, мавҳумлашиш, анализ ва синтез, дедукция, индукция, статистик кузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради.

Жуда мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос усуллардан фойдаланишни талаб этади. Сон-саноқсиз фактларни, минглаб кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар борасида илмий асосланган хулосалар чиқариш ўта қийин вазифадир. Шу сабабли ҳам макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади.

^ Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадкик, килиш имконияти юзага келади. Агрегат курсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов ставкалари умумлаштирилиб уларнингт уртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади.

Макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик модделлаштиришдир.

Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди.

Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (АЭ-А8) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин. Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ҳам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчан бўлиши мумкин.

AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади.

Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган "ёпиқ иқтисодиёт" деб қаралади. Амалда барча мамлакатлар ташықи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни "очиқ иқтисодиёт"га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради.

Макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фаркданади. Бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин.

^ Макроиқтисодий бозорларнинг баланслашиши рўй беради. Макроиқтисодий кўрсаткичлар экзоген ва эндоген ўзгарувчиларга гуруҳланибгина қолмасдан заҳираларни тавсифловчи ва оқимларни тавсифловчи ўзгарувчиларга ажратилади. Биринчи гуруҳ кўрсаткичлар тадқиқот объектининг маълум санадаги ҳолатини тавсифлайди. Буларга капитал билан қуролланганлик даражаси, ишсизлик даражаси, давлат қарзи каби кўрсаткичлар мисол бўлади. Иккинчи гуруҳ кўрсаткичлар маълум давр оралиғида иқтисодий жараёнларнинг кечишини тавсифлайди. Буларга йил давомида ишлаб чиқилган ЯИМ ҳажми, истеъмол ва инвестиция харажатлари миқдори, инфляция суръати каби каби кўрсаткичлар мисол бўлади. Оқимлар маълум давр мобайнида заҳираларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Масалан йил давомида қилинган инвестициялар иқтисодиётда тўпланган капитал ҳажми, ўз навбатида эса меҳнатни капитал билан қуролланганлиги даражасининг ҳам ошишига олиб келади.


^ Ресурслар — товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар — харажатлар"нинг доиравий оқими модели.


Ҳар қандай иқтисодий тизимда товарлар ва хизматларни такрор ишлаб чиқариш умумий жараёнини ресурслар, товар ва хизматлар, даромадлар ҳамда харажатларнинг доиравий оқими модели кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Бу содда модел макроиқтисодий таҳлил асосини ташкил этади. Фақат хусусий мулкка таянган (яъни давлат иштироки мавжуд бўлмаган) ёпиқ иқтисодиётда бундай доиравий оқими фирмалар ва уй хўжаликлари ўртасида амалга оширилади (2-чизма). Уй хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча иқтисодий ресурсларни ресурслар бозорига етказиб берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиб олиб турли хил маҳсулотларга, хизматларга айлантирадилар, сўнгра эса уларни тайёр маҳсулотлар ва хизматлар бозорига етказиб берадилар. Айни пайтда "ресурслар — товарлар ва хизматлар" оқимига қарама қарши йўналишда "даромадлар — харажатлар"нинг ҳам доиравий оқими амалга оширилади. Яъни, уй хўжаликлари ўзлари етказиб берган иқтисодий ресурслар эвазига даромад олади ҳамда уларни товарлар ва хизматлар истеъмол қилиш учун сарфлайдилар ёки аксинча корхоналар ресурслар учун сарф-харажатлар қиладилар ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш эвазига даромад оладилар.


^ 3-чизма. "Ресурслар-товарлар ва хизматлар" ҳамда "даромадлар - харажатлар"нинг давлат аралашуви мавжуд иқтисодиётдаги доиравий айланиши модели.


Бунда:

  1. Ер, меҳнат, капитал.

  2. Ресурслар.

  3. Товар ва хизматлар.

  4. Товар ва хизматлар.

  5. Ресурслар.

  6. Товар ва хизматлар.

  7. Трансфертлар.

  8. Пул даромадлар (иш ҳақи,

рента, фоиз, фойда).

    1. Истеъмол ҳаражатлари.

    2. Сотишдан тушган даромад.

    3. Ресурс харажатлари.

    4. Солиқлар.

    5. Солиқлар.

    6. Харажатлар.

    7. Харажатлар.

    8. Субсидиялар.


Бундай иқтисодиётда ресурслар — товарлар ва хизматлар, даромадлар — харажатларнинг узлуксиз ҳаракати ҳам бозор механизмлари орқали, ҳам давлат аралашуви билан таъминланади. Бунда ҳукумат ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва товарлар бозорларида қатнашиш орқали уларнинг иқтисодий фаолиятига қулай шароитлар яратади. Давлат корхоналар ва уй хўжаликларини солиққа тортиш билан бирга корхоналарга субсидиялар бериш, аҳолига трансферт тўлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва харидга қодир талабларига таъсир этади. Айни пайтда давлат ресурслар бозоридан ҳамда товарлар ва хизматлар бозорида сотиб олувчи сифатида иштирок этади. Давлат ўз иштироки билан фирмаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва уй хўжаликларининг товарлар ва хизматлар харид қилиш миқдолари тўғрисидаги қарорлари ўзаро мос келмаган ҳолларда рўй берадиган иқтисодий тебранишларни тартибга солиб туради. Очиқ иқтисодиёт шароитида доиравий оқимлар модели янада мураккаблашади. Энди унда тўртинчи макроиқтисодий субъект — ташқи дунё ҳам пайдо бўлади. Чет эл инвестициялариниг киритилиши ва хорижга инвестиция қилиш, экспорт ва импорт операциялари шу жумладан молиявий бозор орқали жамғармаларнинг инвестицияларга оқиб ўтиши ва молиявий маблағларнинг қайта тақсимланишини эътиборга олсак кўриб ўтилган модел мукаммал эмаслигига иқрор бўламиз. Аммо шу кўринишда ҳам бу модел макроиқтисодий жараёнларни яхлит ҳолда тасаввур қилишга имкон беради. Доиравий оқимлар моделидан чиқариладиган хулоса шуки, давлат, фирмалар, уй хўжаликлари ва ташқи дунёнинг ялпи харажатлари ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлиши ресурслар, товарлар ва хизматлар оқимлари (яъни реал оқим) билан даромадлар ва харажатлар оқимлари (яъни пул оқимлари) ўзаро тенг бўлишининг асосий шартидир Ялпи харажатлар ҳажмининг ошиши ишлаб чиқариш ҳажмлари ва иш билан бандлилик даражасининг ўсишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида





2-чизма. Соф бозор иқтисодиёти шароити "ресурслар - маҳсулотлар" ва "даромадлар - харажатлар"нинг доиравий айланиши модели.

Ресурслар ҳамда товарлар ва хизматлар оқими жами таклифни, даромадлар ва харажатлар оқими жами талабни кўрсатади. Давлат иштироки мавжуд бўлмаган ёпиқ иқтисодиётда ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзаро тенг бўлиши фирмаларнининг ялпи сотуви, ёки ялпи ишлаб чиқариши ҳажми уй хўжаликларининг ялпи даромадлари, ёки ялпи даромадларига тенг бўлиши шаклида намоён бўлади.

Бу кўрсаткичлар ўртасидаги тенгликнинг бузилиши ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция ва ишсизлик даражаларининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлади. Давлат аралауви мавжуд бўлган иқтисодиётда бу модел анча мураккаб кўриниш олади.



ялпи даромадларнинг ошишига сабаб бўлади. Каттароқ ҳажмдаги ялпи даромадлар унга мос ҳажмдаги ялпи харажатларни белгилаб беради. Сабаб оқибат боғланишлари ўрин алмашиши туфайли доиравий оқимлар модели доиравий айланиш кўринишини олади. Иқтисодиёт барқарор ривожланиб бориши учун ялпи харажатлар тўхтовсиз ўсиб бориши шарт. Бу вазифа бюджет-солиқ сиёсати воситалари бўлган солиқларни ҳамда давлат харажатларини ўзгартириш ҳамда пул-кредит сиёсати воситалари ёрдамида мул массасини ўзгартириш орқали бажарилади.


1- мавзунинг амалий машғулоти.


I Дарсга қўйилган саволлар:

  1. Макроиқтисодий тушунча, унинг мақсади, вазифалари.

  2. Макроиқтисодий моделлар.

  3. Макроиқтисодий сиёсат.


II Асосий терминлар ва тушунчалар:

Макроиқтисодиёт предмети, макроиқтисодий сиёсат, норматив иқтисодиёт, позитив иқтисодиёт, индукция, дедукция, гипотеза, қонунлар, принциплар, моделлар, иқтисодий фикрлаш.


III Иқтисодий машқ.

Ресурслар, товарлар ва хизматлар, ҳамда даромадни доиравий айланишини қуйидаги схемада тушунтириш.





IV Тестлар:

1. Макроиқтисодиёт нима?

а) бозор хўжалигидаги корхона иқтисодиёти.

б) иқтисодиёт инфратузилмаси.



  • Амортизация бўмаган ҳолатда, соф инвестициялар ижобий (ёки нолга тенг).

  • Товар запасларини реализацияси ялпи вас соф инвестицияларни қисқаришига олиб келади.

  • “Ким учун ишлаб чиқариш” муаммо давлатни аралашувисиз ҳал қилиб бўлмайди.

  • А.Смитнинг фикрича, истеьмолчилар ва тадбиркорларнинг ҳолати альтрустик йўналишлар орқали белгиланади.



IV Тестлар.


1. Пулнинг хизмати:

  1. муомала;

  2. бойлик сақлаш воситаси;

  3. ҳисоблаш бирлиги;

  4. ҳамма жавоблар тўғри;

  5. ҳамма жавоблар нотўғри.


^ 2. Пулга бўлган талаб қуйидагича ўзгаради:

  1. фоиз ставка ўсишда талаб ўсади;

  2. фоиз ставка пасайишда талаб ўсади;

  3. ЯИМ номинал ҳажми пасайишида талаб пасаяди;

  4. ЯИМ номинал ҳажми пасайишида талаб ўсади;

  5. ҳамма жавоблар тўғри.


3. M1 га кирадилар:

  1. метал ва қоғоз нақд пуллар ва чек қуймлар;

  2. метал ва қоғоз нақд пуллар ва тез муддатли қуймлар;

  3. метал ва қоғоз нақд пуллар ва ҳамма банк депозитдари;

  4. ҳамма пуллар;

  5. ҳамма жавоблар нотўғри.


^ 4. Актив томондан пулга бўлганҚ тала^и шу билан боғлиқки, шундаки пул:

  1. муомала воситаси;

  2. ҳисоб-китоб бирлиги;

  3. бойлик сақлаш воситаси;

  4. ҳамма жавоблар тўғри;

  5. бошқа сабаблар бўйича.


V Тўғри / нотўғри

    • M1 га кирадиган компонентлар нақд пуллар, чек қумлар ва тез муддатаи депозитлар;

    • пулнинг қимматлиги нарх даражаси билан тескари боғлиқ;

    • Фоиз ставка қанчалик юқори бўлса, шунча пулга бўлган талаб бўлади;

    • M1 киритилган нақд пуллар танга ва қоғоз пуллардан иборат;

    • агар Товар ва хизматларнинг нарх даржасини 50% қисқарса, пулнинг қиймати икки баробар бўлади.

    • нархнинг ўсиши пулга бўлган талабни кучайтиради;

    • нақд пуллар ва чек қуймлар пуллар ҳисобланади. Чунки улар товар ва хизматлар учун мўлжалланади;

    • агар ЯИМ номинал ҳажми 2000 млрд. долл. тенг бўлса, пулга бўлган талаб, 5000 млрд.долл. ташкил қилса, унда ҳар бир доллар ўртача 4 баробар айланади;

    • М2 майда, тез муддатли қуймлар ҳисобига М3 кам;

    • пулга бўлган таклифнинг кўпайиши ялпи таклифнинг эгри чизиғини ўзгартиради.




1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. // Халқ сўзи. 2007 йил 31 август, №173





Похожие:

Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconРежа Кириш Замонавий компьютер стенографияси
Компьютер вирусларидан ахборотларга рухсатсиз кириш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги icon1 бўлим. Кириш, мақсад, вазифа Кириш
Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастури (кейинги...
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconЭкология объектларини кузатиш усуллари
Экологияда унинг предметларини объектини ўрганишнинг ќуйидаги 5 та принципи ишлатилади
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconПрезидент Ислом Каримовнинг " Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида " китобининг мазмун моҳиятини таълим тизимида ўрганишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги ўқув семинар
Президент Ислом Каримовнинг “ Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида ” китобининг мазмун – моҳиятини таълим тизимида ўрганишнинг...
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconМантиқ илмининг предмети ва ахамияти. Режа
«субъектив мантиқ» иборасида, ва нихоят, учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фанни ифода этишда ишлатилади
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconМанти³ илмининг предмети ва аµамияти. Режа
«субъектив манти³» иборасида, ва ниµоят, учинчидан, тафаккур шакллари ва ³онунларини ´рганувчи фанни ифода этишда ишлатилади
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconТафаккур мантиқ илмининг ўрганиш обьекти сифатида
«субъектив мантиқ» иборасида, ва нихоят, учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фанни ифода этишда ишлатилади
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconФаннинг мақсади ва вазифалари. Экология фанини мақсади ва вазифалари
Олимлар ўз мохиятига кўра янги бўлган бу фанни глобал экология табиатдан фойдаланиш назарияси, генсон экологияси деб атамоқдалар....
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconАудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш
Аудит фанини урганишнинг узига хос усуллари мавжуд. Фаннинг предметини урганишда аудит усуллари ва аудиторлик мезонларини билиш мухимдир....
Кириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги iconДокументы
1. /Кириш.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации