Документы



Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар icon

Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар

НазваниеМакроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар
Дата21.05.2013
Размер76.83 Kb.
ТипДокументы
скачать

Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар


Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар


Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ одуддатда бир текис ривожланмаганшптя, аксинча, барча малакатлар учун дайрий ривожланиш хос эканлигини кўрсатади.

Ишлаб чиқариш, бандлшшк ва инфляция даражасининг даврий тебранишга иқтисодий давр (цикл)лар дейилади. Айрим иқтисодий даврлар бошқаларидан ўтиш\цаврининг давомийлига ва фаоллиги билан фарқ қилади. Шунга қарамасдар уларнинг барчари бир хил босқичлардан ташкил топади (4.1-чизма).


^ 4.1-чизма. Иқтисодиётнинг даврий ривожланиши


Иқтисодий даврлар тўртта босқични ўз ичигк олади. Биринчи босқич иқтиеодий ривожланишнинг энг юқори даражасита эришилган босқич бўлиб, у «чўққи» деб юритилади. Бу иқтисодиётда иш билан тўлиқ бандлик, ишлаб чиқариш тўла қувватда ишлаётганлиги, шунингдек, маҳсулотлар баҳо даражасининг ўсиш ҳолати кузатилади.

Кейинги босқич пасайиш (рецессия) босқичидир. Бунда ишлаб чиқариш ва бандлик даражалари камаяди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. Бу босқич фаол ва узоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси сустлашиши мумкин. Пасайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага тушади ва турғунлик даври бошланади.

Кўтарилиш босқичида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ошиб, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига эришилади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, иқтисодий даврлар бир хил босқичларга эга бўлсада, аммо улар давомийлиги ва фаоллигига кўра ўзаро фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар, бу жараёнларни иқтисодий даврлар деб эмас, балки иқтисодий тебранишлар деб аташ тўғри бўлади деб ҳисоблашади. Иқтисодий тебранишлар сабабдфини, уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, иқтисодий тебранишлар амплитудасини қисқартириш барча ҳукуматлар макроиқтисодий сиёсатининг муҳим мақсадларидан биридир.


^ Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик дараждоининг ўлчаниши.


Иқтисодиётнинг беқарор ривожлаюшш оқибатида, иқтисодий пасайиш даврида ишлаб чиқариш ресурслари тўлиқ фойдаланилмай қолади.

ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлган меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмаслик ишсизликда намоён бўлади.

Макроиқисодий таҳлилдапмеҳнат ресурслари эмас балки ишчи кучи категориясидан кўпроқ фойдаланилади.

^ Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.

Меҳнат бозорида бошқа ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Ишчи кучининг баҳоси ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса, ипжи кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса, ишчи кучига бўлган талаб ортади, ишчи кучи таклифи эса камаяди. Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради.

Ишсизлар — ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни хоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.

Ишсизликнинг фрикцион, таркибий, даврий турларига иқтисодиётни мак^одаражада таҳлил этилаётганда асосий эътиборни қаратади.

^ Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва таркибий ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлоқ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.


Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у ҳолда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.

Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.

Ишсизликнинг табиий даражаси мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқцори сифатида белгиланади. Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:

^ Ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100

Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш потенциали потенциал ЯИМ кўрсаткичи билан ўлчанади.

Макроиқтисодий беқарорлик туфайли, иқтисодий пасайиш даврида мамлакат ўз иқтисодий потенциалини тўлиқ ишга солмасдан, яратилган ҳақиқий ЯИМ ҳажми (Уҳ) потенциал ЯИМ (Yn) ҳажмидан ортда қолади. Яъни ЯИМнинг узилиши (Ууз) рўй беради.





^ Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади.

Потенциал ЯИМ*ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади.


^ Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукен қонуни


Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯИМ ҳажмини ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни унинг табиий даражасида сақлаш ва тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯИМ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯИМ* ҳақиқий ЯИМ дан катта бўлади.

Ишсизлик даражаси ва ЯИМ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукен математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун, ОУКЕН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса миллий иқтисодиёт ЯИМни икки ярим фоизга кам яратади. ЯММнинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётнинг келгуси тараққиётини инвестициялаш имкониятлари қисқаришини билдиради.

Оукен қонуни ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда (3 коэффициенти деб аталган бу коэффициент миқдори 2 фоиздан 3 фоиз оралиғида деб ҳисобланади.

Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:


Ууз= -2,5 [u -и*]


Бу ерда: u* - ишсизликнинг табиий даражаси;

u - ишсизликнинг ҳақиқий даражаси.

ЯММ узилишини ифодалайдиган формула билан Оукен қонунининг формуласини умумлаштириб қуйидаги формулани оламиз:





Оукен қонуни изоҳлаган миқцорий боғлиқликнинг тескари жиҳатига эътибор қаратамиз. Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики ЯИМнинг 2-3 фоизга ўсиши даврий ишсизлик даражасини 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқармас экан. Яъни дастлабки 1 фоизлик иқтисодий ўсиш фан-техника тараққиёти натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ҳисобига эришилиши мумкин, шунингдек бу пайтда аҳоли сонининг кўпайиши ҳам ишсизлик сонинининг пасаймаслигига сабаб бўлади. Дастлабки 2-3 фоиздан юқори бўлган ҳар 2-3 фоиз иқтисодий ўсиш эса даврий ишсизликни 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқаради. Демак 1 фоизлик даврий ишсизликни тугатиш учун йиллик 4-6 фоизлик иқтисодий ўсиш таъминланиши керак.


^ 4 - мавзунинг амалий машғулоти.


I Дарсга қўйилган саволлар:

  1. Иқтисодий ривожланишнинг диспрорсиялари ва унинг формалри. Иқтисодий цикл назариялари: манитарист, иқтисодий ностабиллик.

  2. Иқтисодий цикл фазалари.

  3. Иқтисодий инқирозларни мазмуни моддий асоси, сабаблари ва турлари.

  4. Давлат иқтисодий сиёсатини антициклик чоралари.


II Асосий терминлар ва тушунчалар:

Иқтисодий цикл, сезон тебраниши, ишлаб чиқаришнинг потенциал қажми, иш куси, реал даромад, фоиа ставкани реал даражаси, иқтисодий цикл, иқтисодий фазалар, Оукен қонуни.


III Тестлар.

^ 1. Кризис фаза қандай хусусиятга era?

  1. ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши;

  2. ишлаб чиқариш орқага кетишини тўхтатиш;

  3. ишлаб чиқаришнинг кризис даражасига ўтиши;

  4. ишлаб чиқаришнинг кризисдан олдинги даражадан ошиши;

  5. тўғри жавоб йўқ.


^ 2. Турғунлик фаза қандай хусусиятга era?

а) нарларнинг пасайиб кетиши;

б) паст иш ҳақи;

в) асосий капиталнинг оммавий янгиланиши;

г) нархларнинг ўсиши;

д) ҳамма жавоблар тўғри.


^ 3. Жонланиш фаза қандай хусусиятга era?

а) оммавий банкротлик;

б) нархларнинг пасайиши;

в) товарлар нархининг ўсиши;

г) ишсизлик ҳажмининг қисқариши;

д) акция курсининг усиши.


^ 4. Юксалиш фаза қандай хусусиятга era?

а) ишсизликнинг ўсиши, иш ҳақининг пасайиши;

б) ссуда процентининг паст даражаси;

в) ишсизликнинг бироз камайиши;

г) иш ҳақининг ўсиши.

^ 5. Инқироз нима?

а) ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолат;

б) жамиятда ишлаб чиқариш ўсиш натижаси;

в) иқтисодий цикл;

г) иқтисодий ҳодиса;

д) тўғри жавоб йўқ.


IV Тўғри / нотўғри

  • агар иқтисодиёт тўлиқ бандлик шаротида ривожланса, ЯИМ хақий ҳажми потенциал ҳажмга тенг;

  • ишсизлик фракцион формаси фақат мажбурий емас, балки керакли ҳам;

  • агар ишсизлик даражаси тиббий даражага тенг бўлса хақий ва потенциал ишлаб чиқариш ҳажмлари тенг бўлади;

  • ишсизлик нафақанинг усиши унинг ўсиш даражасига ёрдам беради;

  • ишсизликнинг циклик формаси билан иқтисодий ҳаражатлар ишлаб диқарилмаган товар ва хизматлар сони билан ўлчанади;

  • ишсизлик даражси умумий бандлар сони ва ишсизлар сонининг солиштириш натижасида белгиланади;

  • иш кучи сонига ишсизлар ва актив иш қидирувчилар киритилади;

  • янги кейнсчилар, анвъанавий кейнсчилар мактаби иш ҳақи даражаси қатьий ҳарактерга era деб ҳисоблашади.



Похожие:

Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар icon3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар самараси мулк шаклидаги ўзгаришлар билан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconМавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти
Миллий иқтисодиётлар ва бутун жаҳон иқтисодиётининг амал қилиши иқтисодий ресурсларга боғлиқдир. Иқтисодий ресурслар миллий иқтисодиётлар...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconНавоий давлат педагогика институти «Табиатшунослик» факультети
«Иқтисодий билим ва иқтисодий таълим асосларини ўқитиш методикаси» фанидан курс ишини бажариш бўйича Услубий курсатма
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар icon1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Бунинг учун, аввало, ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ривожланишининг объектив қонунларидан саводли фойдаланиш зарур
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconХудудий иқтисодий интеграция Иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари. Европа хамжамияти
Бу ассоциацияларга эътибор берадилган бўлсак, биринчи ўринда географик якинлик инобатга олинганлигини кўришимиз мумкин. Давлатларнинг...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconДастурнинг вазифалари
Жаҳон иқтисодий инқирозининг тобора кучайиб бораётган салбий оқибатларини ҳис этган ҳолда иқтисодиётимиздаги реал аҳвол ва шароитларни...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconКириш Тадқиқот мавзусининг долзарблиги
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Узбекистан Республикаси олдида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувни чуқурлаштириш ва жаҳон амалиёти...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconПул-кредит тартибга солиш ва макроиктисодий барқарорлик
Бир-бирига боглиқ иқтисодий кўрсаткичларнинг бу гуруҳини макроиқтисодий тартибга солишнинг сеҳрли квадрати деб атайдилар
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Олий ўқув юртларини “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган...
Макроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар iconИнвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации