Документы



1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти icon

1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти

Название1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Дата21.05.2013
Размер58.14 Kb.
ТипДокументы
скачать

МЕXНАТ БОЗОРИ: ШАКЛЛАНИШИ

ВА РИВОЖЛАНИШИ 4 соат


1-маъруза 2 соат

1. Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти

2. Меҳнат бозорининг шаклланиши

3. Меҳнат бозори моделлари


1. Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти


Ҳозирги вақтда утиш даври иқтисодиётининг олдида турган долзарб муаммолардан бири меҳнат бозорини самарали шакиллантириш ва ривожлантиришдир. Бунинг учун, аввало, ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ривожланишининг объектив қонунларидан саводли фойдаланиш зарур.

Меҳнат бозори бозорнинг бошқа тизимчалари билан узвий бо\ланган. Ҳақиқатдан ҳам талабга эга булиш учун ишчи кучи жисмоний, ақлий ва касбий қобилиятларнинг белгиланган мажмуасига эга булиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнига бу қобилиятларни татбиқ эта туриб, у уз истеъмол сифатларини йуқотмаслиги учун доимо қайта ишлаб чиқарилиши лозим. Нафақат узини қайта ишлаб чиқариш, балки меҳнат ресурслари ва бутун аҳолининг сифат курсаткичлари ҳам яхшиланиши даражасини ошириб ёки пасайтириб, ушбу тенгсизликни йуқ қилиши мумкин. Ишчи кучига жами талаб инвестиция ва ишлаб чиқариш ҳажмлари билан тартибга солинади.

Меҳнат бозори – бу, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан банд булган ва банд булмаган қисмлари ва иш берувчилар уртасидаги муносабатларни ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олувчи контрактлар (меҳнат келишувлари) асосида “меҳнатга қобилиятларини” харид қилиш - сотишни амалга оширувчи, шунингдек, ишчи кучига талаб ва таклиф уртасидаги нисбатларни бевосита тартибга солувчи, бозор иқтисодиётининг мураккаб, куп аспектли, усувчи ва очиқ ижтимоий-иқтисодий тизимчасидир.

Меҳнат бозори таркибий қисмининг асосий элементларига қуйидагилар киради: ишчи кучига талаб ва унинг таклифи, қиймати, баҳоси ва ёллашдаги рақобат. Талаб агросаноат мажмуаси, ишлаб чиқариш ижтимоий инфратузилмаси ва халқ хужалигининг бошқа соҳалари меҳнат бозорига буюртма этган, иш ҳақи фонди, шахсий ёрдамчи хужаликлардан даромадлар ва бошқа ҳаётий воситалар билан таъминланган эҳтиёжнинг ҳажми ва таркибини акс эттиради. Таклиф ёлланиш шарти билан ишга эга булишдан манфаатдор булган қишлоқ ишчи кучининг миқдор ва сифат (сони, жинси, ёши, маълумоти, касби, малакаси, миллати, ишлаб чиқиши, даромади ва бошқалар буйича) таркибини ифодалайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, “меҳнат бозори” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва унинг таркибий қисмларининг тадқиқоти мазкур бозорнинг утиш даврида бажариладиган асосий вазифаларни ҳам аниқлашга имкон беради:

  1. ишчи кучига талаб ва таклифнинг ҳажми, таркиби ва нисбатини шакллантириш;

  2. бозор услубида хужалик юритишининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий механизмлари ёрдамида ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солиш;

  3. меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлашга бевосита таъсир курсатиш;

  4. ишсизлар иш топишига, уларнинг малакаси ва рақобат қобилиятини оширишга кумаклашиш;

  5. ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва меҳнат тақсимотини узгартириш.


2. Меҳнат бозорининг шаклланиши


Меҳнатнинг эркинлиги ва ихтиёрийлиги – меҳнат бозори шаклланишининг асосий шароити ёҳуд шартидир.

Шу билан бир қаторда меҳнат бозорининг шаклланишига бевосита таъсир курсатаётган бир қатор иқтисодий, ижтимоий, демографик, табиий-иқлимий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ва омиллар мавжудки, уларни биз қуйида батафсилроқ куриб чиқамиз.

Меҳнат бозори (МБ) шаклланишининг асосий иқтисодий шарт-шароити булиб, ёлланма ходимларни уз ишчи кучларига нисбатан шахсий мулкчиликлари ва иш берувчиларнинг иш жойларига жамоа ёки хусусий мулкчилиги хизмат қилади. Бу ерда шуни назарда тутиш керакки, мазкур субъектларни узаро алмашув муносабатига киришига уларнинг шахсий манфаатлари мажбур қилади, унинг орқасида шахсий истеъмолчилик ётади. Улар ҳам, уз навбатида, қайта такрор ишлаб чиқаришда аҳоли ижтимоий-иқтисодий турмушининг фақат керакли ижтимоий эҳтиёжи ифодаланиши булади.

МБининг вужудга келиши ишчи кучига талаб ва таклиф уртасидаги мувозанатга эришиш учун узаро рақобат қилишга тайёр эркин ва тенг ҳуқуқли шериклар иқтисодий муносабатларда булишларини тақозо этади. Бозорда ёлланма ходим ва иш берувчи шахсий эркинлик ва иқтисодий зарурият нуқтаи назаридан узаро бо\ланган ҳамда бир-бирларига қарам булсалар ҳам бир-бирларига қарши турадилар.

^ Ишчи кучи талаб ва таклифи уртасида бозор мувозанатига эришиш МБининг шаклланишида ҳал қилувчи иқтисодий шартлардан бири ҳисобланади. Аммо бундай мувозанат мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби – таклиф қилинган меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг унга талаб миқдорига нисбатан тез усиши.

Меҳнат бозори конъюктураси шаклланишининг ижтимоий шарт-шароитлари ичида ёлланма ходимлар ва иш берувчиларнинг сифат курсаткичлари ошиши етакчи урин эгаллайди.

Иш берувчи ва ёлланма ходим уртасида тузилган меҳнат шартномаси (контракт) меҳнат бозорида ишчи кучини сотиш, сотиб олишнинг ҳал қилувчи ҳуқуқий шарт-шароити ҳисобланади.

^ Ишчи кучига талаб ва таклиф нисбати яхшиланишига табиий-иқлим шароитлари муҳим ра\батлантирувчи омил булиб хизмат қилади. Юқори унумдор қишлоқ хужалиги ерларида ва етарлича сув билан таъминланган яшаш жойларида ишчи кучи купроқ жамланади ва ишчи жойлари нормал фаолият курсатади. Янги иш жойларини яратиш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш йули билан ишчи кучига талаб ва таклиф уртасидаги мувозанатни таъминлашга маълум даражада имкониятлар вужудга келтирилади. Бу эса, меҳнат ресурсларининг ортиқчалик даражасини, демак, ишсизлик миқёсини ҳам кескин камайтиришга бевосита таъсир этади.

Шу билан бирга ортиқча меҳнат ресурсларига эга республикамиз ҳудудларида ишчи кучига талабнинг ошиши ва унинг таклифи пасайишига бевосита таъсир этувчи омилларни тадқиқ қилиш энг муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этади. Ишчи кучига талабнинг ошишини асословчи омилларга қуйидагилар киради: ноқишлоқ хужалиги тармоқларда янги иш жойларини яратиш, меҳнат қулланиладиган амалдаги минтақаларни техник қайта жиҳозлаш, модернизациялаш, қайта таъмирлаш, хорижий сармояларни жалб қилиш, янги ерларни узлаштириш, қайта ишлаш саноати, хизматлар курсатиш ва шахсий меҳнат фаолияти куламини кенгайтириш, кичик ва урта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар. Шу билан бир вақтда ишчи кучи таклифини ва иш жойларига эҳтиёжни пасайтирувчи омиллар вужудга келади ва улар таъсир қила бошлайди: шахсий ёрдамчи хужалик, якка меҳнат фаолияти, хусусий тадбиркорлик ва уз-узини банд қилишнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш, бандликнинг эгилувчан ва ностандарт шаклларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг бозор усулларини татбиқ этиш, инфляция ва ишсизликни пасайтириш, маҳаллий кадрларнинг мобиллигини (сафарбарлигини) ҳамда малакасини ошириш ва бошқалар.

Меҳнат ресурслари билан кам таъминланган ҳудудларда эса бир қатор омиллар ишчи кучига талабнинг пасайишига кумаклашади. Хусусан, бу ижара ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш, тулаш қобилиятига эга булмаган ёки экологик зарарли корхоналарни ёпиш, янги ерларни узлаштириш куламини қисқартириш, моддий-техникавий ва молиявий ресурслар таъминотини яхшилаш, интенсив технологияни қуллаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ҳоказо. Бундан ташқари, мазкур ҳудудларда ишчи кучи таклифини оширувчи омиллар мавжуд: кадрларнинг малакаси, маълумоти, мобиллик ва экспортабеллик даражасининг пастлиги, меҳнат ресурслари сони усиш суръатининг иш жойлари миқдорига нисбатан юқорилиги, қишлоқ хужалигида ишловчиларни иш жойидан озод этишнинг купайиши, меҳнатни қуллаш минтақаларининг етишмаслиги ва бошқалар.

Шу билан бирга шундай омиллар ҳам борки, улар комплекс ҳолида ишчи кучи таклифининг шаклланиши ҳолатига сезиларли даражада таъсир курсатади. Уларга қуйидагилар киради: ишлашни хоҳловчилар, ёлланган ходимлар ва иш берувчиларнинг табиий ва механик ҳаракатлари; турмуш учун зарур булган мабла\лар жам\армаси; ёлланган ходимларнинг пул даромадлари; нафақахурлар ва болали аёлларнинг меҳнат ва ижтимоий пенсиялари, имтиёзлари ва кафолатлари; касбий тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга зарурияти булган шахсларни мабла\лар билан таъминловчи давлат, корхона ва оиланинг молиявий имкониятлари; шахсий ёрдамчи хужалигида ва ёлланмасдан “уй меҳнати”да банд булганлар сони; +уролли Кучларда хизмат қилувчилар сони ва уларда хизмат қилиш муддати; муқобил ва малакали касбий хизматларни такомиллаштириш ва ҳоказо.

Ишчи кучига талабнинг усиши ёки камайиши (динамикаси) қуйидаги миқдор ва сифат курсаткичларининг узгариши билан аниқланади: мавжуд булган ва янгидан яратиладиган ишчи жойлари; инвестиция салоҳияти ва унинг такрор ишлаб чиқариш тузилиши; иқтисодиётдаги таркибий узгаришлар; мулкчилик шаклларининг турли-туманлиги; корхоналар ва ташкилотларнинг туловга қодир эмаслиги (банкротлиги) ва ҳоказо.



Похожие:

1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconМаъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши
Бироқ меҳнат бозори жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ахволига фақат ижобий эмас, шу билан бирга салбий таъсир хам кўрсатиши мумкин
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconМеҳнат социологияси
Зеро, социология фанининг бу йўналиши меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари, иқтисодий-ижтимоий муносабатларни ўрганади...
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconУзбекистон Республикасининг Конститиуциясидан келиб чиккан холда Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекс
Меҳнат шартномалари тушунчаси. Меҳнат хуқуқи нормаларига кўникма ҳосил қилиш. Инсонларни шахсий, сиёсий ва ижтимоий иқтисодий хуқуқлари...
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconТасди қ лайман ” Проректор: Ахмедов Б. Я. Фалсафакафедрас и этика эстетик а фани бўйича 2009-2010 ўқув йили учун ишдастури маъруза 10 соат Амалий машғулот 12 соат Жами: 22 соат
Мавзу: Этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Унинг асосий тушунчалари, ахлоқий тамойиллар, меъёрлар
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти icon2. Яқин келажакда меҳнат бозорининг ривожланиш концепцияси Меҳнат бозори ривожланишининг асосий босқичлари ва вазифалари Меҳнат бозорини тартибга солиш
Меҳнат бозорида бундай тартибга солишни қулланишнинг энг муҳим афзаллиги шундаки, унда қабул қилинадиган қарорлар ниҳоятда қайишқоқ...
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconМЕҲнат гигиена фани бўйича экзаменацион саволлари
Меҳнат гигиена фани ва унинг вазифалари. Меҳнат гигиена фани тарихи ҳақида қисқача маълумот. Меҳнат гигиенасида кўлланиладиган текширув...
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconДокументы
...
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconПедагогиканинг умумий асослари. (8 Соат ) 1 педагогика фанининг мазмуни ва илмий тадқИҚот методлари (2С) Режа
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг талаби эканлиги
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconҚўшилган қиймат солиғи
Шилган қиймат солиғи ҳақида тушунча. Солиқ­нинг иқтисодий моҳияти ва унинг жорий қилиниши
1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти iconТуризм бозори ва уни сегментлашни ўрганиш туризм бозори ва унинг тузилиши Туристларнинг кўргазма объектларига ташрифи
Туризм иқтисоди ривожланишининг бозор модели қуйидаги фаолиятлар асосида шаклланади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации