Документы



Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири icon

Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири

НазваниеМиллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири
Дата21.05.2013
Размер182.46 Kb.
ТипДокументы
скачать

Миллий валюта

Режа:

1. Миллий валюта

2. Инфляциянинг иктисодиётга таъсири.

3. Пул ислохотлари, валютани баркарорлаштириш усуллари.

Миллий валюта курсининг келиб чиқиши мамлакат иқтисодий фаолияти муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган савдони ривожлантириш билан боғлиқ.

Миллий валюта курси халқаро савдони ривожланишига таъсир кўрсатиши билан ички иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатади. Бунга сабаб, миллий валюта курсининг холати билан мамлакат иқтисодиётининг барча сохаларининг ҳолати ўртасидаги ўзаро боғлиқлигидир. Миллий валютанинг харид қилиш қувватини пасайишига ва курсининг пасайиши анъанасига эга бўлишига сабаб бўлади.

Миллий валюта курси динамикасини инфляция даражаси билан ўзаро боғлиқлиги импорт баҳолари орасида курсни ҳисоблашда намоён бўлади. Жаҳон бозори нархлари ўзида байналминал қийматининг пулдаги ифодасини акс эттиради.

Импорт баҳолари хам миллий валюта курсини ўзгариши билан боғлиқ. Ички савдода ва экспортда улгуржи сотиш хажми юқори бўлган мамлакатда, шу жумладан саноати ривожланган мамлакатларда улгуржи баҳолар индекси қабул қилинган ва қўлланилади. Бошқа мамлакатларда эса, бу индексга кўпгина экспорт қилинадиган товарлар камаяди.

Инфляциянинг ҳолатига таъсир этувчи муҳим индикаторлардан бири – бу муомаладаги пул массаси (money supply) ҳисобланади. Инфляция нафақат миллий валюта курсига, балки аҳоли бандлигига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мисол учун, 1958 йилда англиялик иқтисодчи А.Филлипс талаб инфляциясининг график моделини тақдим этди, ва қуйидаги хулосага келди: (Филлипс эгри чизиғи). Аҳоли иш хақи ва нобандлиги даражалари ставкаларининг ўзгариши, хусусан, бутун аҳолидан (Англияда) 2,5-3 % ишсиз қолиши нархларнинг ва иш хақининг ўсишини секинлаштиради. А. Филлипс назариясига таянган ҳолда, Р. Липси қуйидаги фикрни олдинга сурди: «Инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади».

Ҳозирги кунда хам, бир қатор ривожланган мамлакатларда хукумат томонидан ишсизлик даражаси юқори деб баҳоланса, ушбу кўрсаткични тушириш учун талабни рағбатлантирувчи бюджет ва пул-кредит бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу эса, ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг кенгайишига ва янги иш ўринларини барпо этилишига сабаб бўлади. Мазкур даврда ишсизлик нормаси тушади, аммо, бунга параллел равишда инфляциянинг ўсиш суръатлари тезлашади. Бундай манипуляциянинг ўсиш суръатлари тезлашади. Будай манипуляциявий чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиётига тушадиган оғирликларни кучайтириб, кризис ҳолатдига олиб келиши табийдир. Мабодо, ушбу иқтисодий нуқсонларга йўл қўйилган такдирда, хукумат томонидан кредитга чекловлар қўйилади, мамлакат бюджетидаги харажатлар қисқартирилади ва ҳоказо. Ушбу холда, нархлар тушиб, ишсизлик даражаси кўтарилади. Шунинг учун хам, кўпгина давлатлар иқтисодиётни бошқарув инструменти бўлмиш пул-кредит сиёсатини, унинг эффективлигини «протекционизм» сиёсатини қўллаган холда иш юритадилар.

Инфляция. Дунё иқтисодий интеграциясида фаолият юритаётган хар бир давлат ўз иқтисодий сиёсати, инфратузилмасига эгадир. Айнан шу иқтисодий инфратузилма доирасида амалга ошириладиган мамлакат миқёсидаги барча жорий ва даврий ҳисоб-китоблар миллий валюта курсига асосланган холда юритилади. Мамлакат икқтисодиётида миллий валюта курси стратегик аҳамиятга эгадир ва бир қатор омиллар таъсирида шаклланади. Мазкур омиллар қаторида инфляция ўзига хос ўрни мавжуд. Миллий валюта курсига таъсир этувчи омил сифатида инфляция ҳақида сўз юритишдан аввал, миллий валюта курсига қисқача тавсиф бериб ўтамиз. Миллий валюта курси ҳар қандай нарх сингари валюталарнинг сотиб олиш қобилияти асосидан чекланган холда, реал талаб ва таклиф таъсирида вужудга келади. Мазкур талаб ва таклиф муносабатлари эса, ўз навбатида бир қатор омилларга боғлиқдир. Миллий валюта курсининг кўп омиллиги бир қатор бошқа иқтисодий категориялар билан алоқадорликни акс эттиради: қийматлилиги, баҳо ва фоизлилиги,тўлов баланси, инфляция даражаси ва ҳоказо. Қуйида эса, миллий валюта курси ва унга таъсир этувчи омил сифатида «инфляция» муносабати ҳақида сўз юритамиз. Сотиб олиш қобилияти (сотиб олиш паритети) бўйича валюталар муносабати, қийматлилик қонунини ўзида аск этган холда, валюта курсининг ўзига хос асоси бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам миллий валюта курсига инфляция таъсир этади. Қанчалик мамлакатда инфляция даражаси юқори бўлса, шунчалик ўша давлатнинг миллий валюта курси паст бўлаверади. Пулнинг инфляцион қадрсизланиши мамлакатда миллий валюта курсининг харид қилиш қобилияти ва бошқа валюталарга нисбатан курсининг тушишига олиб келади. Одатда, бундай холат ўрта ва узоқ муддатларда кузатилади. Умуман олганда, миллий валюта курсига салбий таъсир этувчи инфляцияга қуйидагича таъриф келтиришимиз мумкин: инфляция – лотинча «inflatio» сўзидан олинган бўлиб, «шиш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. Мазкур сўз XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан термин сифатида ишлатилган. Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга қараб унинг сабабларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин. Инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан, ҳамда хўжалик фаолияти билан боғлиқ турларга бўлинади. Хўжалик фаолияти билан боғлиқ омиллар бу хўжаликдаги ва иқтисодиётдаги мутоносибликнинг бузилиши, ишлаб чиқаришда якка хукмронликка йўл қўйиш, иқтисоднинг циклик ривожланиши, инвестициялашда номутаносиблик, баҳоларни ташкил қилишда давлатнинг якка ҳокимлиги, кредит сиёсатининг нотўғри олиб борилиши ва бошқалар ҳисобланса, пул билан боғлиқ омилларга давлат молияси соҳасидаги инқирозлар: давлат бюджетининг дефицити, давлат қарзларининг ўсиши, пул эмиссияси, пул муомаласи қонуннинг бузилиши, кредитлашда автоматизмга йўл қўйиш ва бошқалар киради.

Инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иқтисодиётида бўлган инқирозлар, (хом-ашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошқа давлатлар билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар киради.

Ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар баҳосининг умумий ёки тўхтовсиз ўсиши ва натижада пул муомаласи қонунининг бузилиши, оқибатида пул бирлигининг қадрсизланиши инфляцияни келтириб чиқаради.

Инфляция қуйидаги шаклларда намоён бўлади:

а) товар ва хизматлар баҳосининг узлуксиз ва тартибсиз ўсиб бориши натижасида пулнинг қадрсизланиши ва унинг сотиб олиш қобилиятининг тушиб бориши;

б) Чет эл валютасига нисбатан миллий валюта курсининг тушиб кетиши;

в) Миллий пул бирлигида олтин нархининг ошиб бориши ва бошқалар.

Халқаро амалиётда бозорда товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига қараб инфляцияни бир неча турларга бўлиш мумкин:

--- судралувчи инфляция. Баҳоларнинг ўртача йиллик ўсиши 5-10 % дан ошмайди. Инфляциянинг бу тури кўпроқ ривожланган мамлакатларга хос бўлиб, мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасига қараб баҳолар ошиши 3-4 % атрофида ҳам бўлиши мумкин. Бу инфляция, аксинча ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. Пулнинг қиймати барқарорлигидаги ўзгариш сезилмаслиги мумкин:

--- шиддатли инфляция. Баҳоларнинг ўртача йиллик ўсиши 10-100% (баъзида 200% гача) бўлиши мумкин. Инфляциянинг бу тури ривожланаётган мамлакатларда кўпроқ учрайди;

--- гиперинфляция.Баҳоларнинг ўсиш суръатлари йилига 200%дан ошиб кетади. Бу инфляция мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг инқирозли даврига мос келади ва у иқтисодиёт таркибий қисмларини ўзгариши билан боғлиқ.

Ҳозирги кунларда Халқаро Валюта Фонди ҳар қандай ривожланиш фазасига эга бўлган мамлакатда баҳолар ойига 50 % дан ошган ҳолатни гиперинфляция деб қабул қилган. Гиперинфляция даврида миллий валюта курси харид паритети тушиб кетади, баҳолар кун сайин ошиб боради ва баҳолар билан иш хақи ўртасидаги фарқ жуда юқори бўлади. Аҳолининг яшаш шароити қийинлашади, корхоналар фаолияти ёмонлашади. Хўжалик фаолияти, бозор фаолиятида натураллашув авж олади.

Инфляциянинг келиб чиқиш сабабларига қараб унинг икки тоифасини кўрастиш мумкин: талаб инфляцияси ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инфляция (таклиф инфляцияси).

Талаб инфляцияси. Инфляциянинг бу анъанавий тури талаб ошиб кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш сохаси аҳолининг талабини тўлиқ қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп миқдорда пул массаси тўғри келади.Талаб инфляциянинг вужудга келиши сабаблари қуйдагича:

  • давлат қарзларининг ўсиши («дефолт»га олиб келиш эҳтимоли мавжуд) ва бюджет дефицитининг мавжудлиги;

  • харбий техника сотиб олиш ва бошқа харбий харажатларни қоплаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар;

  • чет эл валютасининг мамлакатга кириб келиши ва унинг миллий валютага алмашинуви натижасида, муомалада пул массаси ортиб боради, миллий валютага нисбатан чет эл валютасининг қадри ошади;

  • халқ хўжалигига ортиқча кредитлар бериш натижасида муомалада кредит билан боғлиқ муомала воситалари юзага келади. Булар товар ва хизматларга бўлган талабни оширади;

  • халқ хўжалигининг етакчи тармоқларини керагидан ортиқча инвестициялаш ҳам, қўшимча пул эквивалентларини чиқаришга олиб келади.

Таклиф инфляцияси. Мазкур инфляция доимий равищда ишлаб чиариш инфратузилмаси билан боғлиқ бўлади. Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошиши;

  • ҳар хил турдаги инновацион хизмат турлари пайдо бўлади ва ишлаб чиқаришга нисбатан ҳам меҳнат унумдорлигида юқори иш хақи олишга имконият туғилади. Натижада, товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради;

  • аҳолини социал жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш хақининг ошиши.

Инфляциянинг ўсиши суръатлари қуйидагича ҳисобланади:

Жорий йил баҳолар индекси–истеъмол товарлари

базис давр баҳо индекси

Инфляция суръати = --------------------------------------------------------- х 100 %

Истеъмол товарлари базис давр баҳо индекси



Юқоридаги формуладан кўриниб турибдики, инфляция суръатини прогнозлаштириш ва унинг фоизи эквиваленти даражасини билиш учун жорий йил баҳолар индексидан истеъмол товарлари базис давр баҳо индексини айириб, сунга олинган натижани истеъмол товарлари базис давр баҳо индексига бўлиб, 100 % га кўпайтирган тақдиримиздагана инфляция суръатининг реал натижаси келиб чиқади. Ҳосил бўлган якуний натижадан мамлакат миллий валюта курсини ҳимоялаш борасида хукуматнинг маъсул идоралари, хусусан, Молия Вазирлиги, Иқтисодиёт Вазирлиги, Марказий Банк томонидан бир қатор протекционистик лойиҳалар ишлаб чиқилади.

Қуйидаги жадвалда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўз фаолиятларини юритаётган мамлактларда инфляция динамикаси (базис даврга нисбатан мамлакатда истеъмол ва чакана нархларининг ўсиши даражаси, фоизларда (%)).

Хулоса. Хулоса қилиб, шуни айтиб ўтиш мумкинки, юқорида акс эттирилган ҳар бир мамлакат бозор иқтисодиётига ўтиш режимининг турли фазаларида бўлганлари учун, мазкур давлатлардаги истеъмол ва чакана нархлари орасидаги фарқлар ички ва ташқи омиллар таъсирида жуда ўзгарувчандир. Хусусан, ўн саккизинчи сатрда келтирилган Россияни оладиган бўлсак, ушбу мамлакатда йиллар ўртасида иқтисодиётда товар ва хизматларга нархларнинг ошиши авваламбор, мамлактдаги 1998-1999 йиллардаги пул-кредит сиёсати ва молия тизими функцияларининг бузилиши омил сифатида намоёндир. Россия Федерациясида инфляциянинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагича:

  • иш хақи ўсиш жараёнида ишлаб чиқариш хажмининг сустлашиши;

  • халқ хўжалиги сохаларини монопализациялашуви;

  • пул массаси оборотининг тезлашуви;

  • сиёсий нобарқарорлик;

  • давлат бюджетининг дефицит омили;

  • Россиянинг МДҲ давлатлари билан ўзаро ҳисоб-китоб тизимининг сустлиги;

  • нархларни ташкиллаштириш бўйича стратегиялардаги хатоликлар;

  • пул эмиссияси;

  • нобарқарор миллий валюта курси.

Мазкур омилларнинг барқарорлигини таъминлаш эса, Россиядаги жорий хукумат дастурида муҳим ўринларнинг бирини олган. Умуман олганда инфляция даражаси ёки миллий пул бирлигининг қадрсизланиши, нархларнинг ўсиш босқичларида ўлчанади. Нархлар ўзгариши даражасини икки кўрсаткич фарқлайди:

А) РРI (Producer Price Index) – ишлаб чиқаришдаги нархларнинг ўзгариш индекси. Мазкур кўрсаткич инфляциянинг бирламчи омили ҳисобланади. Чунки, ишлаб чиқаришдаги нархлар истеъмол нархларига қўшилади;

Б) CPI (Consumer Price Index) – истеъмолчи нархлари индекси. Мазкур кўрсаткич инфляция даражасини тўғридан-тўғри акс эттиради.

  • Мамлакат иқтисодий аҳволини танглик ҳолига олиб келади: --- ишлаб чиқариш хажми тушиб кетади, баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истиқболларига тўғоноқ бўлади;

--- капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки, ишлаб чиқаришдан кўра савдо сохасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради;

--- баҳоларнинг ўзгариб туриши олиб –сотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади;

--- кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади, қарз олувчилар кўпаяди-ю, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқазиши мумкин;

--- давлатнинг молия ресурслари қадирсизланади ва ҳоказо.

  • Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимойи жиҳатидан аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди. Наминал даромаднинг баҳолар ўсишидан тушиб кетиши натижасида аҳолининг хаёт даражаси пасаяди.

Инфляцияга қарши сиёсатнинг шакл ва усуллари. Инфляциянинг ҳар томонлама авж олиб кетиши мамлакатда социал ва иқтисодий жиҳатдан қарама-қаришликлар юзага келишига олиб келади. Шунинг учун, давлат ифляциянинг олдини олиш, пул муомаласини барқарорлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Инфляцияга қарши курашнинг асосий шакллари: пул ислоҳати ва инфляцияга қарши сиёсат ҳисобланади. Пул ислоҳати деб, муомаласини барқарорлаштириш мақсадида давлат томонидан пул тизимини ўзгартиришга айтилади. Жаҳон амалиётида пул ислоҳати металл пул муомаласи даврида, иккинчи жаҳон урушидан кейин – олтин девиз, олтин доллар муомаласи даврида ўтказилди.

Ревальвация – бу пул бирлигининг олтин қийматини тиклашдан иборат.

Девальвация – миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушишидир. Пул бирлигининг олтин миқдори белгиланган шароитда девальвация пулнинг олтин миқдорининг тушиб кетишини англатган.

Деноминация – баҳолар масштабини йириклаштириш, яъни пул бирлигидаги «0» ларни қисқартиришдан, пул бирлигида кўрсатилган наминални камайтиришдан иборат. Агар инфляция суръатлари юқори бўлса, денаминация ўтказиш ҳеч қандай самара бермаслиги мумкин. Фақат пул ислоҳатини ўтказиш йўли билангина пул тизимини барқарорлаштириш мумкин бўлади. Пул ислоҳатини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:

--- Муомаладаги пул массасини камайтириш мақсадида, дефляция курси бўйича эски пулларни янги пулларга алмаштириш;

--- Аҳоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлиқ ёки қисман) ҳаракатсиз ушлаб туриш (қотириб қўйиш);

--- Иккала усулни биргаликда қўллаш йўли орқали пул ислоҳатини ўтказиш: мазкур усул халқаро амалиётда «шок йўли билан даволаш» номи билан машҳурдир. Қуйидаги тўртта давлатда (Ўзбекистон, Хитой, Россия, АҚШ) кузатилаётган инфляция жараёнлари, таъсир этувчи омиллар ва албатта, инфляцияга қарши -кураш сиёсатлари келтирилади:

Ўзбекистон Республикасида инфляция – бу нафақат молиявий ҳолатга салбий таъсир этувчи жараёнлардан бири, балки бутун жамиятнинг иқтисодий тизимига шикаст етказувчи омилдир. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида инфляция у ёки бу шаклда мавжуд бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтувчи деярли барча давлатларда охирги 10 йилликда ишлаб чиқариш хажми суръатларининг пасайиши, нархларнинг ўсиши билан кузатилган. Ўзбекистон ҳам мазкур жараёнлардан истисно бўлмади. Мамлакатда кузатилаётган инфляция аҳоли омонатларининг қадрсизланишига, реал даромадларнинг пасайишига, ишлаб чиқарувчиларда сифатли махсулотларни чиқаришга қизиқишларини пасайишига олиб келди. Инфляциянинг энг ачинарли натижаларидан бири – бу инвесторларнинг эртанги кунга ишончининг йўқолишидир. Бу ва бошқа инфляциявий натижалар иқтисодий нобарқарорликни шакллантирадилар. Инфляцияни ушлаб туриш учун, энг аввало, унинг иқтисодиёт учун нақадар муҳимлигини, механизм ва омилларнинг ҳаракатга келтиришларини англаш лозим. Солиқ сиёсатининг инфляцияга реал таъсири. Бозор иқтисодиёти шароитида инфляция мавжудлиги табийи бўлгани каби, мамлакатнинг «солиқ инфратузилмаси»да ҳам инфляциянинг қай даражада бўлиши олиб борилаётган чора-тадбирларга боғлиқдир. Хусусан, Ўзбекистон Республикси хукумати томонидан тайинланган маъсул муассасалар (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси) томонидан олиб борилаётган барча иқти ўсиш чоралари «солиқ инфляция» сига қарши олиб борилмоқда. Сабаби шундаки, «солиқ инфляция»сининг динамик пасайиши содир бўлганда қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:

  • Ишлаб чиқариш самарадорлиги барқарорлашади, реал даромадлар кўпаяди. Демак, солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъеклар хам купаяди;

  • хукумат томонидан бюджетдан ажратиладиган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича инвестициялар иқтисод қилиниб, уларни реал ва эффектив молиялаштириш учун хусусий сектор жалб этилади;

Умуман олганда, мамлакатда барча товар ва хизмат белгиланган юқори солиқ божхона ставкалари истеъмол ва ноистеъмол товар ва хизматларга белгиланган баҳоларнинг ўсишига олиб келади. Хусусан, 2002 йил 11 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва 2002 йил 17 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорига мувофиқ импорт товарларига белгиланган божлар турли позицияларга мувофиқ оширилади.

Хукумат томонидан олиб борилган, мазкур чора-тадбирлар махаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади.

Ўзбекистонда инфляция пасаймоқда. 2003 йилдан бошлаб, UzA.Uz тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда инфляция даражасининг кескин пасайиши кузатилмоқда. Бу мутаносиб пул-кредит, солиқ-бюджет сиёсати ва иқтисодиётида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар натижасидир. Ўтган йилдан бошлаб, давлат бюджети тақчиллигини Марказий банк кредитлари ҳисобидан молиялашнинг тўхтатилиши ҳам бу борада муҳим омил бўлди. Мазкур ҳолат аввалги йилларда Ўзбекистонда инфляциянинг асосий манбаларидан бири бўлиб келган эди. 2003 йилда нархларнинг ўсиш суръати 3,8 % ни ташкил этди, 2002 йилда бу кўрсаткич 21,6 % бўлган эди. Бу анъана 2004 йилда ҳам давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, 300 номдаги товар ва хизматдан иборат истеъмол эҳтиёжлари бўйича ҳисобланган инфляция даражаси бутун мамлакат бўйича январь –февралда 0,9 % ни ташкил этади. Ваҳоланки, 2003 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4 % ни ташкил этган эди. Бунга мисол тариқасида, Ўзбекистон республикасида хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият кўрсатаётган «Пахта Банк»ни келтиришимиз мумкин. Ушбу банк, Ўзбекистон хукумати томонидан тайинланган маъсул муассаса Марказий Банкнинг белгилаб берган барча меъёрий хужжатлари асосида ҳар йили навбатдаги даврга режалаштирилган стратегиялар асосида пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқади. Профессионал мохирлик билан ишлаб чиқилган ушбу банкнинг сиёсати унинг барқарорлиги гарови бўлиб ҳисобланади. Чунки, мамлакатда мавжуд инфляция ўсиш ва миллий валюта курсининг қадрсизланиши имтиёзли кредитларнинг риск даражаларини кучайтириб юборади. «Пахта Банк»да кредит ажратиш учун ташкил этилган резерв фондларнинг катта қисми миллий валютада бўлиб мазкур банк мижозлари орасидаги импорт ва экспорт операцияларини форвард курсларига таянган ҳолда иш юритишларига тавсия этади.. «Пахта Банк»даги молиявий барқарорлик коэффиценти ва мавжуд молиявий резерви ташкил этувчи пул массаси орасидаги мутаносиблик бир-бирига узвий боғлиқдир.



Похожие:

Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири icon8 Халкаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. Халкаро валюта тизимининг ривожланиш боскичлари. Халкаро резерв валюта бирликлари
Мвтнинг узига хос томони у ёки бу давлат иктисодиётининг, шунингдек ташки иктисодий алокаларининг ривожланиш даражаси ва узига хослиги...
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири icon7 Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. Халқаро резерв валюта бирликлари
Мвтнинг ўзига хос томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги...
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconДокументы
1. /цзбекистон миллий валюта.doc
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconДокументы
1. /цзбекистон миллий валюта.doc
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconМавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа
Миллий ғоя, миллий мафкура, мафкуравий хавфсизлик ва маънавият тушунчаларининг мазмун-моҳияти
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconMaрказий банкнинг валюта сиёсатини такомиллаштириш йўллари
...
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconMoliya-iqtisod fakulteti Fan: Investitsiya faoliyatini tashkil etish va boshqarish
Миллий валюта курсининг келиб чиқиши мамлакат иқтисодий фаолияти муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган савдони ривожлантириш билан...
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconМавзу: Глобаллашув, миллий маънавият ва ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигига таъсири

Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconДокументы
1. /МИЛЛИЙ FОЯ ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ?АДРИЯТЛАР.docx
Миллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири iconДокументы
1. /Миллий ?оя ва ёшлар. Миллий ?урур ва ор-номус..docx
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации