Документы



Молия муассасалари icon

Молия муассасалари

НазваниеМолия муассасалари
Дата21.05.2013
Размер133.68 Kb.
ТипДокументы
скачать

МОЛИЯ МУАССАСАЛАРИ


Молия бозоридаги операциялар молия муассасалари воситасида амалга оширилади. Бун­дай муассасаларга турли хил банклар, биржалар, депозитарийлар, сугурта компаниялари, инвестиция фондлари, агентликлар киради.

Банклар ва уларнинг бозор щтисодиётидаги вазифалари



Банклар томонидан бажариладиган асосий вазифалар:

"Банк" тушунчаси қадимий французча bangue ва итальянча banca сўзларидан келиб чиккан бўлиб, "сарроф курсиси, дўкони" деган маънони англатади. Бундай тушунча тарихчиларнинг тахминан 2000 йил муқаддам фаолият курсатган дастлабки банкирлар хакида тўплаган маълумотларига тўла мувофиқ келади. Ўша пайтлардаги банкирлар саррофлик билан шугулланган, яьни пул майдалаб ёки алмаштириб берган. Улар савдо-сотиқ бўлиб ўтадиган жойдаги кичик дўконларида ўтириб, шаҳарга келган сайёхларнинг ҳожатини чиқариш учун чет эл тангаларини маҳаллий пулларга алмашгириб берган ёки муайян хизмат ҳақи эвазига савдогарларнинг маблағ айлантириш имконига эга бўлиши учун тижорат векселларини хисоблаб берган (вексель олиб келганларга унинг умумий қийматидан маълум даражада фоиз ундирган холда ўша вексель баҳосига мувофиқ келадиган пул берилган).

Эхтимол, дастлабки банкирлар фаолият юритиш учун ўз маблагларидан фойдаланишган, бироқ кўп вақт ўтмай депозитларни жалб қилиш хамда бой мижозлар томонидан бериладиган муддатли қарзларни кафолатлаш гояси пайдо бўлгандир. Айнан ана шу маблаглар банк сармояси (капитали)нинг мухим манбаига айланган. Қарзлар савдогарлар, денгизчилар ва заминдорларга фоиз тўлаш эвазига берилган, бундай устама йи-лига 6 фоиздан, баъзи таваккал операциялари бўйича ойига 48 фоизгача белгиланган. Дастлабки банкларнинг қарийб барчаси келиб чиқиши жиҳатидан юнонларга мансуб эди.

Ҳозирги замон банкининг муваффақиятли ишлаши тақдим этилаётган молия хизматининг жамоат талаб-эҳгиёжига қанчалик мувофиқ келишига ёки бошқа банклар кўрсатаётган бир хил ва айнан ўша хизмат учун нархлар бирдай бўлган шароитда бир банкнинг бошқасига нисбатан нақадар рақобат-бардошлигига, яъни нархга нисбатан уларнинг қанчалик сифатли ва рақобатга бардошли бўлишига боглик. Кўпчилик бан­клар иқтисодиётда етарли даражада чекланган вазифа депозитларга омонатларни қабул қилиш ва қредитлар беришни бажаради, холос, деб ўйлайди. Аслида шундай эмас. Ҳар қандай замонавий банк ўзининг рақобатга бардошлигани сақлаб қолиш ҳамда айни пайтда жамиятнинг молия хизматларига бўлган турли-туман ва тобора ўсиб борувчи эҳгиёжларига мос ҳолда иш кўриши учун янги вазифаларни ўзлаштириши лозим.


Банкнинг молия воситачиси сифатидаги вазифалари.


  • Молия воситачиси атамаси иктисодиётда якка шахс ёки икки хил корхоналар: мабласларни тақчил сарфлайдиганлар, яъни истеъмол ва инвестицияларга жорий сарфлари жорий даромад-ларидан ортиқ ҳамда шушшг оқибатида ташқаридан қар-зга маблағ жалб қилишга мажбур бўлган якка шахслар ва корхоналар билан;

  • маблағларнн гежамли сарфлайдиганлар, яъни жорий даромадлари товар ва хизматларга жорий харажатла-рвдан ортиб қоладиган, шунинг натижасида жамғариш ва инвестициялаш имконини берадиган ортиқча маб-лаглари мавжуд якка шахслар ва корхоналар билан ўзаро муносабатда иш кўрадиган молия муассасаси маъносини англатади.

Банк мана шу икки гуруҳ орасида молия воситачилигининг гоят муҳим вазифасини адо этади; фуқароларнинг жамгармаларини маблагларни тежамли сарфлайдиган корхоналарга жалб қилади, шу тарика маблагларни тақчил сарфлайдиган якка шахслар ва корхоналар доирасини торайтириб боради.

Пул маблағларини жамлаш ва уларни ссуда (қарз)га бериш банкларнинг асосий вазифаси хисобланади. Тўловларда воситачилик қилиш эса улар вазифаси доирасига муҳим (тарихан бирламчи) иш саналади. Банклар пул маблагларини ўзида сакдашни марказлаштирар экан, мижозлар тошпириқномаси бўйича етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисобкитоб қилади, ғазнага тўловлар ҳамда корхоналарга касса хизматини амалга оширади.


Банкларнинг туловларни амалга оширищдаги вазифаси


Бу вазифа банклар ўртасида ҳам, мижозлар ўртасида ҳам ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишдан иборатдир. Халқ ҳўжалигида ҳисоб-китоблар Марказий банк то­монидан белгиланган шаклларда олиб борилади, бинобарин, аниқ шакл етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги шартномада қайд этилади. Банкда ҳисоб-китоб ҳужжатларининг кўриниши ва пул тўловчи ҳамда олувчи ҳужжатларнингайланишини ташкил этиш нақдинасиз хисоб-китобларнинг қуйидаги асосий шаклларини белгилаб беради: тўлов талабномалари, тўлов топшириқномалари, ҳисоб-китоб чеклари ва аккредитивлар.

^ Тўлов талабномалари товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш пайтида энг мақсадга мувофиқ усул хисобланади. Бу усул етказиб берувчи учун жуда қулай, чунки банк уларни инкассациялашни амалга оширади, харидордан пул ундиришни назорат қилиб боради. Харидор эса хужжатлар асосида етказиб берувчи томонидан шартно­мада белгиланган шартларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда агар шартномалар бузилган тақдирда, акцептдан воз кечиш имкониятига эга. Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоб ўтказиш усулининг камчиликлари шундаки, бунда ҳужжатлар айланиши узоқ давом этади ва тўловчида маблаг бўлмай қолиши сабабли маблаг вақтида тўланмаслиги ҳам мумкин.

^ Тўлов топширкномалари ёрдамвида товарлар ва хизмат­лар учун ҳақ, бўнак тариқасидаги тўловлар, нотовар тўловларнинг аксарият қисми, масалан, бюджетга тўловлар олдиндан амалга оширилади. Тўлов топшириқномалари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тўловлар ўтишини тезлаштиради, бироқ етказиб берувчилар бу усулнинг қўлланишидан кўпинча манфаатдор эмас, чунки улар тўлов топшириқномасини ёзиб беришни пайсалга солиши мумкин бўлган харидорларга қарам ҳолатида қоладилар.

Ҳисоб-китоб чекларидан қабул қилиш-топшириш ҳужжатларига биноан олинган товарлар, шунингдек транспорт ҳизматларини хисоб-китоб қилишда фойдаланилади. Бу ҳисоб-китобнинг кафолатли шаклларидан биридир. Чек тўловлари банк кредитлари ёки махсус тузилган депозит йўли билан таъминланади. Ҳисоб-китоб чекларини банклар томо­нидан нақд пул бериладиган пул чекларидан фарқлай билиш керак; улар асосида нақд пул билан қайтим бериш мум­кин эмас.

Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон молия соҳасининг бозор шароитига мослашувида энг жиддий тўсиқлардан бири пул муомаласининг нақд пул муомаласи ва нақдинасиз муомаласига бўлинишидир. Бундай бўлиниш ўтиш иқгасодиёти мамлакатлари учун объектив холат ҳисобланади. Накд пуллардан асосан ахоли чакана савдода товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланади. Корхоналар эса одатда меҳнат жамоаларига иш ҳақи тўлаш учун нақд пулларга бўлган эҳтиёжларини банкка асослаб берипш лозим. Шундай қилиб, аҳоли ҳам, корхоналар ҳам ўз пулларини банкка нақд қўйишлари мумкин, бироқ фақат аҳолигина нисбатан уни тезроқ қайтариб олиш имконига эга.

Нақд пуллар ва нақдинасиз ўртасидаги мавжуд чекланиш нархларнинг бузилишига олиб келади, чунки корхона­лар бир ва айнан ўша хил товарни тўлов қандай пул (нақд ёки накдсиз) билан амалга оширишга қараб турли нархларда сотади. Нақдинасиз пуллар асосан улгуржи, нақд пуллар эса чакана савдо соҳасида ишлатилгани сабабли улгуржи ва ча­кана нархлар ўртасидаги ўзаро боглиқлик бузилади. Бу ўз навбатида сохта бозор маълумотларининг пайдо бўлишига, кўпдан-кўп ҳакамлик операцияларига, шунингдек банк тизимидан ташқарида катта хажмда тўловларни амалга оши­ришга олиб келади.

Аммо МДҲ ҳамма мамлакатларида хам "турли пуллар" муаммоси мавжуд эмас. Масалан, Россия, Қозогистонда накд ва нақдинасиз пуллар ўртасида фарқ йўқ. Бунга мазкур мамлакатларда ташқи ва ички савдода тўла эркин нархларга ўтиш туфайли эришилди. Бироқ бундай "жазавали" чораларини қўллаш Ўзбекистон шароитига тўгри келмайди. Бундай чоралар ижгимоий портлашларга олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳам бизнинг мамлакатимиз иқтисодиётни босқичма босқич ислоҳ қилиш йўлини танлади, бу йўл изчил амалга оширилмокда.

Республиканинг ривожланган бозор муносабатларига равон, безарар кириб бориши баробарида накд ва нақдина­сиз пуллар муаммоси ҳам бархам топади.


Банкларнинг нассив ва актив операциялари


Банкларнинг вазифалари уларнинг операцияларида амал­га оширилади, бундай вазифалар ўзаро боглиқ икки турга бўлинади: пассив (банк ресурсларини шакллантириш бўйича операциялар) ва актив (бундай ресурсларни жойлаштириш ҳамда фойдаланиш билан боғлиқ операциялар). Банк pecypслари ўзига тегишли ва жалб этилган маблағлардан вужудга келади. Ўзига тегашли маблаглар одатда банклар тасарруфидаги барча ресурсларнинг фақат унча катта бўлмаган қисмини ташкил этади. Уларнинг асосий қисми депозитлар ёки банкларнинг мижозларига қарашли омонатлардан иборат. Депозитларнинг муддатли ва талаб қилиб олинадиган турлари мавжуд. Муддатли депозитлар аввалдан белгиланган муддатга қўйилади ҳамда фақат мана шу муддат ўтганидан кейингина банқдан олиниши мумкин. Талаб қилиб олинадиган депозитлар - бу жорий хисоб варақларга қўйилган аксарият омонатлар бўлиб, уларни банк омонатчининг биринчи талаби биланоқ ёки унинг чеклари асосида бошқа шахсларга беришга мажбур.

Банкнинг актив операцияларига энг аввало - векселли, товар эвазига бериладиган, фондли, бланкали ссудалар киради. Улар орасида энг кўп тарқалгани векселларни ҳисобга олиш усулидир. Банк вексель сақловчидан накд хисоб-китоб қилиш йўли билан вексель сотиб олади, унда қайд этилган суммадан хисобга олиш фоизини - кўрсатилган хизмат учун ҳақни ушлаб қолади. Вексель бўйича тўлов муддати келганда банк уни векселни сотган вексель сақловчига эмас, балки векселни берган шахсга тақдим этади. Вексель ссудаларига, шунингдек векселларни гаровга қўйиб бериладиган ссудалар ҳам киради. Ўзбекистонда векселлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 июндаги 204-сонли "Халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида"ги қарори чиққанидан кейин жорий этила бошланди.

Қимматли қогоз (акция, облигация ва ҳоказолар) гаровга олиниб, бериладиган ссудалар, шунингдек мана шундай қоғозларни харид қилши бўйича операциялар фонд операциялари деб юритилади. Товар эвазига бериладиган ссуда­лар омборлар, йўлдаги ва савдо айланмасида бўлган товарларни гаровга олиб тақдим этилади. Ссудлар ўз муддатида тўланмаган хамма ҳолларда гаровга қўйилган қимматли қогозлар ва товар-моддий бойликлар банклар ихтиёрига мулк бўлиб ўтади. Тўлов қобилиятига шубҳа йўқ йирик мижозларга банклар ҳеч қандай таъминотсиз ссудачар ёки банк кредитлари деб аталадиган қарзлар беради.

Товарларни сотиш билан боғлиқ кредитнинг кўринишларидан бири истеъмол кредити ёки товарларни бевосита истеъмолчиларга тўлов муддатини узайтирган ҳолда сотиш ҳисобланади. Истеъмол кредитининг ривожланиши аҳоли тўлов лаёқатининг ишлаб чиқаришнинг ўсишидан орқада қолиши туфайли рўй беради, бундай ҳолат товарларни сотишда тобора катга кийинчиликларни келтириб чиқаради.

Давлат томонидан заём облигацияларини чиқариш йўли билан олинадиган кредитлар давлат кредитлари деб юритилади. Бундай тоифадаги қарзларга давлат одатда дав­лат бюджетидаги камомадни қоплаш учун мажбур бўлади. Ана шундай ҳолатларда кўпинча банклар ва суғурта ком-паниялари кредиторлар саналади. Давлат заёмларшивг облигациялари банклар воситачилигида тарқатилади, бунинг учун улар воситачилик хақи олади.

Юқорида санаб ўтилган кредит турларидан ташқари яна халқаро кредит хам мавжуд, у давлатлар, банклар, шу­нингдек бир мамлакатнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлатлар, банклар ҳамда бошқа мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига тақдим эти­лади. "Халқаро кредит" тушунчасига яна халқаро молия ташкилотлари кредити ҳам киради.


^

Банклар бажарадиган асосий вазифалар




Молиявий воситачи


Асосаи алоҳида шахслардан қабул қилиб олинадиган жамғармаларни ишлаб чиқариш йўналишидаги ва бошқа фирмаларга кредит (қарз)га айлантириш, улар эса олинган маблағларни янги бинолар қуришга, ускуналар ва ишлаб чиқаришнинг бошқа воситаларини харид қилишга сарфлайди



Ишлаб чиқарувчи

Банк мижозларининг топшириқномаси бўйича товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш


Кафил


Ўз мижозларини қўллаб-кувватлаш. Мижоз қарзларини ўзлари тўлай олмаганда, бу қарзларни тўлаш (масалан, аккредитивлар бериш йўли билан).



Агентлик хизматларини такдим этадиган марказ


Мулкни бошқариш ва уни ҳимоя қилиш, мижознинг топшириқномасига мувофиқ унинг қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда қарзни қайтариш (одатда банкнинг траст бўлими орқали амалга оширилади).



Давлат сиёсатини ўтказувчи


Иқтисодиётнинг ривожланишини тартибга солиб туриш ва ижтимоий мақсадларга эришишга қаратилган давлат сиёсатини ўтказиш вазифалари



Банклар пассив-актив операциялар ва хисоб-китоблардан ташқари савдо-воситачилик фаолияти; олтин сотиб олишга сотиш, миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш, заёлшарни жойлаштириш, акциялар ва облигацияларни сотиш кабилар билан хам шуғулланади.

Банклар омонатлар бўйича тўлайдиган фоизни уларнинг ўзлари тақдим этадиган ссудалар учун оладиган ссуда фоизидан пастроқ қилиб белгилайди. Олинган ва тўланган фоизларнинг суммалари ўртасидаги фарқ банкларнгшг ялпи фойдасини ташкил этади. Унга бошқа хил операциялардан кўрилган даромадлар хам киради. Банк ялпи фойданинг бир қисмини ўз харажатларини (банк хизматчиларига иш хақи тўлаш, биноларни сақлаш, идора чиқимлари, реклама ва бошқалар учун маблаг сарфлаш) қоплашга ишлатади, қолган қисми эса соф фойдани ҳосил қилади.

^

Банкларнинг турлари



Банклар бажарадиган вазифалари ҳамда операнияларига қараб асосан уч турга: эмиссия, тижорат ва ихтисослашган банкларга бўлинади.

Ҳар қандай мамлакатда эмиссия банклари кредит тизимининг маркази ҳисобланади, уларга давлат банкротлар чикариш (эмиссия) учун монополиялик ҳуқуқини беради. Улар бошқа банкларни кредитлайди ва шу маънода банкларнинг банки саналади. Бизнинг мамлакатимизда кредит тизимининг маркази, эмиссия банки ва банкларнинг банки Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳисобланади.

Тижорат банклари - банк тизимининг қуйи бўгини бўлиб, мижозларга тижорат тамойилларида кредит-ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш юзасидан бевосита вазифаларни бажарадиган мустақил банк муассаса тармоқларидан таркиб топади. Тижорат банклари амалда ўз мижозларининг хўжалик фаолияти хизмати билан боглиқ кредит, ҳисоб-китоб ва молия операцияларининг барча турларини бажаради.

Тижорат банклари саноат, савдо ва бошқа хил корхоналарни асосан омонат тарзида жалб этилган пул маблағлари хисобидан кредитлайди, корхоналар ўртасида ҳисоб-китобни амалга оширади, шунингдек фонд, воситачилик ва валюта операциялари билан шуғулланади.

Ихтисослашган банкларга кўпроқ молия-кредит операциялариниг муайян турларини амалга оширадиган банклар киради. Масалан, инвестиция банклари молиялаштириш ҳамда капитал сарфларни узоқ муддатли кредитлаш билан шуғул­ланади.

Ипотека банклари кўчмас мулкни (ер майдонлари, уйлар) гаровга олиб ссудалар беради. Ўзбекистонда бундай барнкка мисол, яқинда ташкил этилган "Замин" ипотека банкидир.


Эксиорт-имнорт банклари ташқи савдони кредитлаш ва хорижий контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилишга ихтисослашган. Ўзбекистонда бундай вазифани Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бажармоқда.

Бундан ташқари, кредит тизими таркибига Халқ банкининг узвий бўгини ҳисобланган жамғарма кассалари ҳам киради. Ўлар аҳолининг вақтинчалик бўш пул маблагларини жамлайди.

Кредит тизими таркибига, шунингдек асосан майда товар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган ҳамда уларни ўзаро ёрдам асосларида кредитлашни амалга оширади­ган кредит кооперативлари ҳам киради. Ўзбекистонда кредит кооперативлари ҳали ривож топгани йўқ.

Момпокотнит бозор хужолигига ўтиш жараёнида одатда биринчи қадам бир боскичли банк тизимини икки босқичли банк тизимига апмаштиришдан иборат бўлади. Бу иш кўпинча мар-казлашган режалаштиришдан расмий воз кечишдан илгариёқ бажарилади. Масалан, икки боскичли банк тизими Венгрияда 1987 йилда, собик Совет Иттифоқида 1988, Польшада 1989, Болгария, Румыния ва ўша пайтдаги Чехословакияда 1990 йилда жорий этилган эди. Бироқ бундай икки босқичли тизим жорий этилган пайтда улар ҳали жудаям сербўгин бўлиб турган, марказий банклар эса давлат корхоналаридан депозитларни қабул қилишда ҳамда банкдан ташқари соҳага қисқа муд­датли ссудалар беришда давом этаётган эди.

Шунга қарамай, икки боскичли банк тизимига ўтиш кўп жиҳатдан бозорга йуналтирилган ривожланган молия соҳасини барпо этиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Икки босқичли банк тизимини яратиш пул-кредит сиёсатини амалга ошириш борасида иккита муҳим натижага олиб келади.

Биринчидан, у одат тусига кириб қолган тўгридантўгри назорат қилишни бирмунча қийинлаштириб қўяди, чунки Мар­казий банк эндиликда ссудалар беришда монополиячи бўла олмайди. Марказий банк банк соҳаси фаолиятини бевосита mapтибга солиб туриш ўрнига банк тизими фаолиятини меъёрий қоидалар асосида тартибга солиш механизмини яратиши ло-

зим.

Иккинчидан, икки босқичли банк тизимининг яратилиши ўз-ўзидан молиявий режалаштиришнинг марказлашувига кўп даражада барҳам бериш маъносини англатмаса-да, ҳар қалай, бунда ҳеч бўлмаган лоақал назарий жиҳатдан Марказий банк томонидан бевосита таъсир этиш воситаларти жорий қилиш учун имкониятлар очилади.
^

Замонавий банкнинг вазифалари



Кредитлаш вазифаси


Траст вазифаси

Тўлов вазифаси






Жамгариш вазифаси

Суғурталаш вазифаси




Замонавий банк


Инвестицияни режалашшриш вазифаси


Банк инвестори вазифаси






Накд пуллар окимини бошқа­риш вазифаси

Брокерлик вазифаси

Кўпгина мамлакатларда икки босқичли банк тизимини яратиш мажбурий захиралар ҳақидаги талабни жорий этиш билан тўрри келиб қолди, вахоланки, аксарият ҳолларда бундай қадам қўйишни кредит-пул сиёсати эмас, балки банк ресурсларини қайта тақсимлаш тақозо этган эди. Бинобарин, бунда банк тизимининг ишончлиги ва барқарорлигини таъминлаш билан боглиқ мулоҳазалар захира талабларини жорий этишда асосий ролъ ўйнагани йўқ. Бундан буён бир қадар самарали белвосита назоратни амалга ошириш воситаларидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароит яратиш пул-кредит сиё­сати учун икки босқичли банк тизимини вужудга келтиришда асосий аҳамиятга эга.

^

Тижорат банкларипинт вазифалари.



Бундай банкларнинг энг мухим вазифалари анъанавий тарзда қуйидагилардир:

  • вақгинчалик бўш пул маблаглари, жамгармалар ва йигмаларни мужассамлаштириш; ҳисоб-китоб-тўлов механизми фаолият кўрсатишини таъминлаш, халқ хўжалигида ҳисоб-китобни амалга ошириш ва ташкил этиш, тўлов муомаласини йўлга қўйиш.

  • алохида хўжалик бирликлари, юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш, ички ва ташқи хўжалик айланмасига кредит-молия хизмати кўрсатиш;

  • векселларни хисобга олиш ва улар билан операциялар ўтказиш;

  • молиявий ва моддий бойликларни сақлаш;

  • мижозларнинг мулкини ишончли тарзда бошқариш (траст операциялари).

Тижорат банклари тобора ўзларига хос бўлмаган операцияларни амалга ошира бориб, банклар учун ноанъанавий ҳнсоблаган молия тадбиркорлигини жорий этмоқда, жумладан қимматли қогозлар операцияси, лизинг ва факторинг ҳамда кредит-молия хизматининг бошқа турлари билан шугулланмоқда, тақдим этиладиган хизматлар доирасини тинмай кенгайтириб, сифатини яхшиламоқда, янги истикболли мижозларни жалб қилиш учун рақобатлашмоқда.

Банкнинг омонатчилардан оладиган ресурслари кредит муассасаси учун текин эмас. Шунинг учун ундан шундай фойдаланиш керакки, банк уларни эгаларига қайтарибгина қолмай, балки омонатларга фоиз тўлашга, харажатларни қоплаш ва тузуккина даромадга эга бўлиш учун ўсишига ҳам эришиши керак.

Банк тўпланган ресурслардан фойдаланишга мажбур, уларни қарз олишга муҳтожларга кредит тарзида шундай йўналтирипш лозимки, унинг хизмати ҳар қандай холатда ҳам бойликнинг кўпайишига, банк фаолияти воситасида муомалага тушган қийматнинг ўз-ўзидан ортишига хизмат қилсин.



Похожие:

Молия муассасалари iconФ. И. Ш лавозими
Республикаси Молия вазирлиги Қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бошлиғи
Молия муассасалари iconДокументы
1. /moliya_huquqi/Молия тест 36та 3 вар.doc
2. /moliya_huquqi/молия...

Молия муассасалари iconҚатнашадиган тармоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашлари ва ҳудудий бирлашмаларнинг молия бўлими мудирлари ва ҳисобчилари р ў йхат и
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгаши молия бўлими мудири
Молия муассасалари iconЛицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан
Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кґрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат іилиш бошіармасида (кейинги...
Молия муассасалари iconАйрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида
Мазкур тавсияда бугунги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида ва...
Молия муассасалари iconРеспублика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тґІрисида
Ини ислоµ іилишни янада чуіурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йґналишлари тґІрисида 2007 йил...
Молия муассасалари iconЎзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Молия муассасалари iconХусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахслардан бошіа нодавлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рґйхати *
Хусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахслардан бошіа нодавлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган
Молия муассасалари iconЛицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида низом
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат...
Молия муассасалари iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации