Документы



1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари icon

1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари

Название1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари
Дата21.05.2013
Размер113.67 Kb.
ТипДокументы
скачать


ТАРМОКНИ ТАШКИЛ қИЛИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари.

2. Таъсис ҳужжатлари.

3. Тармокларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши.

4. Тармокларни тугатиш ва қайта ташкил қилиш.


Тармокни ташкил қилиш тамойиллари


Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши фаолият юритаётган тармоклардан ташқари, янги тармокларни ташкил қилиш ва ишга туширишга таянади. Бундай қадам иқтисодий жиҳатдан мақбулликка, ресурслар имконияти ва тармок маҳсулотларига бўлган талабга асосланади. Бирон-бир маҳсулотнинг тақчиллиги ёки умуман йўқ бўлиши ҳам, янги тармок ёки ишлаб чиқаришни ташкил қилишга сабаб бўлиши мумкин.

Янги тармокни ташкил қилиш қуйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • тармокни ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши;

  • тармок муассисларини танлаш;

  • таклиф қилинаётган маҳсулотга бозордаги талабни ўрганиш;

  • тармок Низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниқлаш;

  • тармокнинг таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш;

  • давлат рўйхатидан ўтиш;

  • муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайёрлаш;

  • солиқ идораларида рўйхатдан ўтиш.



Ўзбекистон Республикасининг “Тармоклар тўғрисида”ги қонунига асосан, тармоклар мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) тайинлаган вакиллик органи, меҳнат жамоаи ёки муассислар гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун-қоидаларга асосан ташкил қилиниши мумкин.

Шунингдек, тармоклар агар тармок мулки эгаси ёки у тайинлаган вакиллик органининг розилиги бўлса, фаолият юритаётган тармок таркибидан бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларни, ушбу бўлинмаларнинг меҳнат жамоалари ташаббусига кўра, ажратиб чиқариш натижасида ҳам ташкил топиши мумкин.

Тармок жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ва улар тўғрисидаги ҳолатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил ҳуқуқий шахс мақомидаги шўъба тармоклари, филиаллар, ваколатхоналар, бўлим ва бошқа ташкилий бўлинмаларни ташкил қилиши мумкин.

Тармок қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда махсус давлат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлади.

Тармокни ташкил қилишдан ташқари, унинг молиявий барқарорлиги ва самарали фаолиятини таъминлаш, бозор муносабатлари ва рақобатчилик шароитларида жуда муҳимдир. Амалиётдан кўриниб турибдики, бу қоидаларга риоя қилмаслик натижасида тармокни ташкил қилишга кетган барча саъй-ҳаракатлар ўзини оқламайди ҳамда ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг микро ва макроиқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Яъни молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган тармоклар энди ташкил қилинган ёки фаолият юритаётганлигидан қатъи назар, банкрот тармоклар ҳисобланади.

^ Янги тармок ташкил қилишдан асосан қуйидаги мақсадлар кўзланади:

  • истеъмолчилар талаб қилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни сотишдан фойда (даромад) олиш;

  • ишлаб чиқаришга иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш ва шу орқали иш билан таъминлашдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш;

  • ишлаб чиқаришга мавжуд қушимча ресурсларни жалб қилиш;

  • фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда янги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

  • якка тарзда ёки ҳамкорликда фаолият юритиш учун кичик тармок (ўртоқчилик каби) ташкил қилувчи алоҳида фуқаролар ёки шахслар гуруҳи аъзоларининг шаҳсий эҳтиёжларини қондириш;

  • ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда бозор муҳитини кенгайтириш.


Таъсис ҳужжатлари


Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш тармокни ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи тармокларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди.

Тармоклар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган:

тармок Низоми;

Таъсис шартномаси.

Амалиётда тармок фақат Низом ёки фақат таъсис шартномаси асосида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш ҳоллари мавжуд.

Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, тармокнинг (ҳуқуқий шахснинг) таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса муассис (муассислар) томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган ҳуқуқий шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.

^ Тармок Низоми асосий таъсис ҳужжати бўлиб, унда тармокнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ва манзилгоҳи, Низом жамғармасининг миқдори, даромадларининг таркиби ва тақсимланиш тартиби ҳамда тармок фондларини ташкил қилиш тартиби, тармокни тугатиш ва қайта ташкил қилиш тартиби кўрсатилиши шарт. Бошқача қилиб айтганда, тармок Низоми унинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятиларини белгилаб беради.

Низомда шунингдек, тармок фаолият кўрсатувчи соҳа ва тармоқ, атроф-муҳит ва одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш кафолати, бошқарув шакли, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизими ҳам акс эттирилиши лозим.

Тармок тўғри ва тўлиқ тайёрланган Низом асосида маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатга олинади, кейин эса ўз муҳрига эга бўлиш ва банкда ҳисоб рақами очиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўз муҳри ва ҳисоб рақамига эга бўлмаган тармок, ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди ва мустақил тармоклар қаторига киритилмайди.

^ Таъсис шартномаси тармокнинг ташкил қилиниши ва якка тарзда ёки ҳамкорликдаги фаолиятнинг бошланишини тавсифловчи ҳужжатдир. У шунингдек, ташкил этилаётган тармокнинг Низомини тўлдирувчи ҳужжат ҳам ҳисобланади. Таъсис шартномасида тармокни ташкил қилиш тартиби, даромад ва харажатларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш шартлари, тармок ташкилотчилари (муассислар) таркибидан чиқиш шартлари белгилаб қўйилади.

Таъсис шартномаси асосида кўпинча кичик тармоклар, хўжалик ўртоқликлари ва шу каби субъектлар фаолият юритади. Масалан, ўртоқлик ёки тармокнинг таъсис шартномасида бошқарув фақат барча иштирокчиларнинг розилиги билангина эмас, балки қарор кўпчилик овоз билан қабул қилиниши мумкинлиги ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Бироқ таъсис шартномасида иштирокчилар овозини аниқлашнинг бошқа тартиби ҳам кўрсатиб ўтилиши мумкин. Тўлиқ ўртоқчилик тармокларининг даромад ва харажатлари агар шартномада бошқа тартиб кўрсатилмаган бўлса, иштирокчилар ўртасида уларнинг умумий капиталдаги улушига мос равишда тақсимланади.

Тармок мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва Таъсис шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади. “Тармоклар тўғрисида” ги қонунга асосан қуйидагилар тармок мулкини шакллантиришнинг манбалари ҳисобланади:

  • муассисларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари;

  • маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан ва бошқа турдаги фаолиятдан олинган даромадлар;

  • қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар;

  • банклар ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар;

  • бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал қўйилмалар;

  • тармок, ташкилот ва фуқароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, шунингдек, алмашиш, мерос ва совға тариқасида олинувчи мулк;

  • қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Давлат тармокларнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлатнинг тармоклар мулкини (асосий фондлар, айланма маблағлар ва ҳоказо) тортиб олишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Тармокларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши


Юқорида айтиб ўтилганидек, тармок жойлашган манзилгоҳи бўйича давлат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади. Бу вазифани асосан ҳокимиятлар бажариб, улар тармокни рўйхатга олиш тўғрисидаги малумотларни 10 кун мобайнида Молия Вазирлигига ягона давлат реестрига киритиш учун тақдим этишлари шарт.

Давлат рўйхатидан ўтиш учун тармокни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор, тармок Низоми (таъсис шартномаси) ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилувчи рўйхатдаги бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Тармокни давлат томонидан рўйхатга олиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза берилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилиш лозим. Тармокларни рўйхатга олишдан, уларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деган сабаб билан бош тортишга йўл қўйилмайди.

Агар тармокни рўйхатга олиш ўз вақтида амалга оширилмаса ёки таъсисчи рўйхатга олинмаслик сабабларини асоссиз деб ҳисоблаган тақдирда таъсисчи судга мурожаат қилиши мумкин. Тармокни рўйхатга олишдан асоссиз равишда бош тортиш маҳаллий ҳокимият органларининг моддий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин.

Тармокни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қиланади:

^ 1. Тармокни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза.

2. Таъсис шартномаси ёки тармокни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор.

3. Тармок Низоми.

4. Таъсис шартномаси ёки тармокни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган Низом жамғармасининг камида 50% миқдоридаги қисми тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

^ 5. Давлат божини тўлаганлик ҳақида гувоҳнома.

6. Монополияга қарши муассасанинг тармокни ташкил қилишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат.

7. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш қўмитаси ёки унинг қуйи идоралари розилиги ҳақидаги ҳужжат.

Рўйхатга олиш тармокга келиб тушувчи ҳужжатларни қайд қилиш китобида тартиб рақами бериш орқали амалга оширилади. Кўрсатилган жараёнлар амалга оширилгач, тармок жойлашган манзилгоҳи бўйича солиқ идораларида ҳисобда туриши ва буни тасдиқловчи ҳужжат олиши ҳамда банкда ҳисоб рақами очиши мумкин.


Тармокни тугатиш ва қайта ташкил қилиш


Тармок фаолиятини тўхтатиш уни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш шаклида амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг барқарор эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов қобилиятининг йўқолишини тармокларни тугатиш ёки қайта ташкил қилишга асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

Тармокни қайта ташкил қилиш – бу, унинг бирлашиб кетиши, қўшилиши, бўлиниши, ажралиб чиқиш ва шаклини ўзгартириши дегани. Тармокни қайта ташкил қилиш таъсисчи (таъсисчилар) ёки тармок бошқаруви қарорига мувофиқ амалга оширилади. қайта ташкил қилиш тармокнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари аввалгига нисбатан яхшиланишига хизмат қилиши лозим.

Тармокни тугатиш ҳуқуқий хатти-ҳаракат бўлиб, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятининг тўхтатилишини англатади. Тармок тугатилганда у давлат рўйхатидан чиқарилади, унинг банкдаги ҳисоб рақами ёпилади ҳамда муҳр, штамп ва бошқа реквизитлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

^ Тармокни тугатишга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  1. ишлаб чиқарилаётган маҳсулот(иш, хизмат)га бўлган талабнинг пасайиб кетиши ёки умуман йўқолиши;

  2. ишлаб чиқаришнинг зарар келтириши;

  3. ишлаб чиқаришниннг атроф-муҳит ҳамда аҳоли ҳаётига хавф туғдириши;

  4. тармокнинг бино ва иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа воситаларидан иқтисодий жиҳатдан унумлироқ, янада сифатли ва истеъмолчилар талабига жавоб берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятининг юзага келиши.

Тармокни тугатишда тугатиш комиссияси тузилиб, унга кредиторларга тармок тугатилганини хабар қилиш, кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини ундириш чораларини кўриш, шунингдек, тармокнинг тугатилиши сабабли ишсиз қолган ходимлар иш билан таъминланишига ёрдамлашиш вазифаси юкланади. Тармокни тугатиш жараёнида оралиқ тугатиш баланси тузилиб, унга тугатилаётган тармокнинг мулки, кредиторларнинг талаблари ва уларни кўриб чиқиш натижалари рўйхати киритилиши лозим. Ушбу баланс тармокнинг таъсисчиси (таъсисчилари) ёки тармокни тугатиш тўғрисида қарор чиқарган идора томонидан тасдиқланади. Тугатиш комиссияси унинг айби билан келтирилган зарар учун жавобгар ҳисобланади.


қисқача хулосалар

Тармокларни ташкил қилиш ва тугатиш бозор муносабатлари шароитларида одатий ва қонуний ҳолдир. Тармокни ташкил қилиш ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бирон-бир маҳсулотга бўлган талабнинг ортиши натижасида юзага келса, тармокларни тугатиш эса талабнинг мавжуд эмаслиги ҳамда банкротликка боғлиқ бўлади.

Тармокларни ташкил қилгандан сўнг уларни келажакда самарали фаолият юритишини ҳам таъминлаш зарур. Шу сабабли бирон-бир тармокни ташкил қилиш асосланган бўлиши ва илмий тамойилларга таяниши лозим.

Тармоклар ташкил қилинишини тартибга солувчи асосий ҳужжатлар бу тармок Низоми ва таъсис шартномаси бўлиб, баъзи ҳолларда тармоклар кўрсатилган ҳужжатларнинг биттаси асосида ҳам фаолият юритиши мумкин.

Тармокни ташкил қилиш жараёни бошқарув органларида рўйхатга олиш билан боғлиқдир. қонунчилик томонидан тармокларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг қатъий белгиланган муддатлари мавжуд.

Тармокни тугатиш ҳуқуқий хатти-ҳаракат бўлиб, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятининг тўхтатилишини англатади. Бунга асосий сабаб қилиб тармокнинг тўлов қобилиятини йўқотишини кўрсатиш мумкин.

Санация давлат, банк ёки бошқа муассаса томонидан банкрот бўлишнинг олдини олиш ва рақобатбардошлик даражасини ошириш мақсадида тармокларнинг молиявий аҳволини яхшилашни англатади.

^ Санация тармокларнинг шартнома ва бошқа мажбуриятларини бузишнинг олдини олишга қаратилган иқтисодий ва молиявий чора-тадбирлар тизимидир.


Таянч иборалар

ташкил қилиш тамойиллари, тармок мулки эгаси, шўъба тармоклари, филиаллар, ваколатхоналар, ҳуқуқий шахс мақоми, тармок Низоми, таъсис шартномаси, тармок мулкини шакллантириш, тармокларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши, рўйхатга олиш учун ҳужжатлар, тармокни қайта ташкил қилиш, тармокни тугатиш, тугатиш комиссияси.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

^ 1.Янги тармокларни ташкил қилиш асосида нима ётади?

2.қайси омиллар янги тармок ташкил қилиш заруриятини асослаб беради?

3.Янги тармокларни ташкил қилишдан мақсад нима?

4.Тармок ташкил қилишнинг асосий тамойилларини санаб ўтинг.

5.Тармок қачондан бошлаб ташкил қилинган деб ҳисобланиши мумкин?

6.Тармок Низоми нимани англатади?

7.Таъсис шартномаси нимани англатади?

8.«Тинчлик келишуви» нима дегани?

9.Тармокни тугатишга нима сабаб бўлади?

10.Тармокни қайта ташкил қилишдан мақсад нима ва у қандай амалга оширилади?

11.Тармок банкротлигининг асосий сабабларини санаб ўтинг.

12.Тармокни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш нимани англатади?




Похожие:

1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconҚонун ҳужжатлари рўйхати ва уларга риоя қилинмаганда қўлланилиши мумкин бўлган чоралар
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconҚонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўҒрисида 5-модда. Журналистнинг ҳуқуқлари
Журналист ўзига қонун ҳужжатлари билан берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари icon«Тасдиқлайман» Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири С. Р. Хамраев
Ички меҳнат тартиби қоидалари (бундан буён матнда-«Қоидалар» деб юритилади)-меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, меҳнат шартномасини тузиш,...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари icon1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш
Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади. Ривожланиш босқичларини хам қўйидагича ажратиш...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconЎзбекистон республикаси қонуни 30. 08. 1996 й. №279-i бухгалтерия ҳисоби тўҒрисида
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconХўжалик юритувчи субъектлар фаoлиятини давлат тoмoнидан назoрат қилиш тўғрисида
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 2007 й., 50-51-сон,...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,...
1. Тармокни ташкил қилиш тамойиллари. Таъсис ҳужжатлари iconТаълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа
Бугунги кунда таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш, унда талаба фаоллигига эришиш, таълим методларини такомиллаштириш масалалари чуқур...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации