Документы



Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар icon

Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар

НазваниеРежа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар
Дата21.05.2013
Размер93.57 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТИНЧ ВА АТЛАНТИКА ОКЕАНЛАРИ.

РЕЖА

  1. Дунё океани

  2. Дунё океанининг регионал бирликлари.

  3. Тинч океани.

  4. Атлантика океани.

Таянч иборалар:

Сув массалари, планктон, океан таги релъефи, шелpф, тайфун, сувнинг биологик маъсулдорлиги, ”Челенжер” кемаси, ”Витяз” илмий тадқиқот кемаси, айсберглар, муз “тиллари”, сувларнинг шўрлиги, “мовий океан чўллари”.

ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!

Океанларнинг муайян қисмида таркиб топган ва бошқа жойлардаги сувлардан ҳарорати, шўрлиги зичлиги, шаффофлиги, таркибидаги кислород миқдори ҳамда бошқа хусусиятларига кўра фарқ қилувчи катта ъажмдагисув - сув массалари дейилади.

Сувда муаллақ юрувчи ва оқимига қаршилик қилолмай, оқиб юрувчи организмлар планктон дейилади (планктон грекча сўздан олиниб «адашиб юрувчи» деган маoнони билдиради).

Тинч океан майдони 180 млн. км2 бўлиб, сайёрамиз юзасининг 1/3 қисмини ва Дунё океани майдонининг 50 % қисмини эгаллаган.

Тинч океанининг ўртача чуқурлиги 3980 м га, энг чуқур жойи Мариана ботиғи 11022 метрга етади.

Атлантика океанининг ўртача чуқурлиги 3332 м, энг чуқур жойи (Пуэрто-Рико ботиғи 9207 м). Майдони 93 млн.км2.

^ Мавзунинг мақсади: Дунё океани ва унинг регионал бирликлари, Тинч ва Атлантика океанларининг табиати ва органик дунёси билан танишиш.

Сайёрамиз юзасининг деярли 3/4 қисмини океанлар эгалаган. Қимматбахо бу суюқлик — сайёрамиз табиатининг совғаси, Ердагича миқдордаги сув Қуёш системасининг бошқа хеч қайси планетасида йўқ.

Инсоният тарихи океанни ўрганиш ва уни ўзлаштириш билан жуда боғлиқ бўлган. Океанни ўрганиш жуда қадимда Мисрлик ва финикияликларнинг дастлабки сузишлари вақтида бошланган. Кейинги ўн йилликларда энг янги техника ёрдамида океанлар ҳақида айниқса кўп янги маoлумотлар тўпланди. Ернинг сунoий йўлдошлари чуқурдаги қарши оқимларни, океан сувларидаги гирдобларни аниқлашга, катта чуқурликда ҳам ҳаёт мавжудлигини исбот қилишга имкон беради.

Океан сувларининг энг ҳарактерли ҳусусияти уларнинг шўрлиги ва ҳароратидир. Океанларнинг муайян қисмида таркиб топган ва бошқа жойлардаги сувлардан ҳарорати, шўрлиги зичлиги, шаффофлиги, таркибидаги кислород миқдори ҳамда бошқа ҳусусиятларига кўра фарқ қилувчи катта ъажмдагисув - сув массалари дейилади. Сув массалари океанларнинг чуқурлиги 200 м гача бўлган юза қатламларига Қуёш иссиқлигининг турли географик кенгликларда нотекис тушиши ва атмосферанинг таoсирида таркиб топади. Сув массалари қуйидаги типларга бўлинади: экваториал, тропик, муoтадил ва қутбий сув массалари. Бир хил географик кенгликларда юзадаги сув массаларининг кичик типлари ҳам ажратилади: қирғоқ бўйи сув массалари ва океан ўртасидаги сув массалари. Сув массалари чуқурликка қараб ҳам фарқ қилади. Сув массалари билан атмосфера ўртасида ўзаро таoсир рўй беради. Сув атмосферага иссиқлик ва нам беради, ҳаводан эса карбонат ангидрид олади, кислород чиқаради. Улар аралашиб, ўз ҳусусиятларни ўзгартиради.

Океан сувларида организмлар ҳаёти учун зарур бўлган ҳамма моддалар мавжуд. Океанларнинг ҳамма жойида ҳаёт мавжуд. Мариана чўкмаси тагида 11022 м чуқурликда ҳам ҳаёт бор.

Океандаги ҳаёт шароити қутблардан экваторгача ва сувнинг юза қисмидан чуқур қисмларигача жуда катта фарқ қилади. Шу сабабли океанда ҳаёт бенихоя хилма-хилдир. Океанда бактериялар, кўзга кўринмайдиган бир хужайрали ўсимликлар ҳам, узунлиги 80 м гача етадиган сув ўтлари ҳам, микроскопик жуда кичик ҳайвонлар билан бирга жуда катта кўк китлар ҳам яшайди. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг хилма хиллига кўра океанларнинг қуруқлик билан бемалол қиёслаш мумкин.

Кўпчилик олимларнниг фикрича Саёрамиздаги барча йирик мавжудот океандан чиқиб келган, шу сабабли океан Ердаги ҳаётнинг “бешиги” деб аталади. Сувдаги ҳаётнинг ривожланиши сув ҳусусияти (шўрлиги, газ таркиби) нинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, океанда кислород ажратиб чиқарадиган яшил ўсимликларнинг тарқалиши сувда кислород микдорининг кўпайишига олиб келади. Кислород сувдан атмосферага ўтади ва унинг ҳам таркибини ўзгартиради. Атмосферада кислород миқдорининг ўзгариши организмларнинг океандан чиқиб қуруқликка тарқалишига имкон беради.

Организмларнинг яшаш шароити сув қатламида ва тагида бир хил эмас. Барча денгиз организмлари яшаш шароитига кўра 3 группага бўлинади. Биринчи группага актив ҳаракат қилиш воситаларига эга бўлмаган, сув юзасида ва сув ичида яшовчи организмлар киради. Иккинчи группага сув ичида фаол ҳаракат қилиб юрадиган организмлар, учинчи группага эса сув тагида яшовчи организмлар киради. Сувда муаллақ рувчи ва оқимига қаршилик қилолмай, оқиб юрувчи организмлар планктон дейилади (Планктон грекча сўздан олиниб «адашиб юрувчи» деган маoнони билдиради). Планктон сув ўтлари ва жуда майда ҳайвонлардан иборат.

Сув қатламида ҳаёт бир текисликда тарқалмаган. Тирик организмларнинг катта қисми юзадаги Қуёш нури билан ёритиладиган сув қатламида яшайди.

Океанларнинг сайёрамиз ҳаётидаги роли сувнинг ажйиб ҳусусиятларига боғлиқ. Сув қуруқлик юзасидаги нисбатан анча кўп иссиқликни ютади. Сув қуруқликдан фарқ қилиб, секин исийди ва исикликни ўзида узоқ ушлаб туради. Океанларнинг жуда катта сатхи Қуёшдан Ерга тушадиган иссиқликнинг 2/3 қисмини ютиб олади. Океанларнинг юзидаги 10 метрлик сув қатлами бутун атмосферадагига қараганда кўпроқ иссиқлик ушлаб туради. Океан юзасидан буғланадиган сув қуруқликка ёғин бўлиб тушади. Шу сабабли океан намликнинг асосий манбаидир.

Океан юзаси билан қуруқликдаги ҳароратлар фарқи атмосфера босимида тафовутларни ҳосил қилади. Шу сабабли океанлар бўйида махсус океан иқлими таркиб топади.

^ Тинч океан - ҳамма океанлар орасида майдонига кўра каттаси ва энг қадимги океандир. Унинг асосий ҳусусиятлари тагида ер пўстининг тез- тез ҳаракат қилиб туриши, жуда чуқурлиги, вулканлар ва оролларнинг кўплиги, сувларда иссиқлик запасининг кўплиги, органик дунёсининг нихоятда хилма-хиллигидир.

Тинч океан майдони 180 млн. км2 бўлиб, сайёрамиз юзасининг 1/3 қисмини ва Дунё океани майдонининг 50 % қисмини эгаллаган. Бу океан чўзиқроқ доира шаклида, экватор яқинида айниқса кенг. Шу сабабли у энг иссиқ (сувнинг юза қисмида) океандир.

Тинч океанида ороллар жуда кўп. Уларнинг сони 10000 дан ортади.

Тинч океани соҳиларида яшаган халқлар океанда қадим замонлардан сузганлар, унинг бойликларидан фойдаланишган. Океан ҳақидаги маoлумотлар Ф.Магеллан ва Ж.Кук саёхатлари натижасида тўпланган. И.Ф.Крузенштерн ва Ю.В.Лисянскийнинг Х1Х асрдаги биринчи рус дунё айлана саёхати билан океанни кенг ўрганиш бошланди. Х1Х асрда С.О.Макаров ” Витяз” кемасида комплекс тадқиқотлар олиб борди.

Кейинги даврларда океан табиатининг ҳусусиятлари ҳақида янги маoлумотлар тўпланди, унинг энг чуқур жойи аниқланди, оқимлари, сув таги релъефи ўрганилмоқа, чуқур ботиқлардаги ҳаёт тадқиқ қилинмоқда, масалан умуртқасизлар, ипсимон организмларнинг янги типи кашф этилди.

Тинч океани энг чуқур океан. Унинг ўртача чуқурлиги 3980 м га тенг, энг чуқур жойи Мариана ботиғи 11022 метрга етади. Океан таги релъефи жуда мураккаб. Бу океанда денгиз саёзлиги бошқа океанлардагига нисбатан кам майдонни эгалайди. Шелpф фақат Осиё ва Австралия қирғоқлари яқинида кўпрок зинапоялар ҳосил қилади. Океан таги релъефнинг ўзига хос ҳусусияти энг чуқур жойларининг океан чекка қисмларига эганлагандир.

Океанга “Тинч” океан деган ном Ф. Магелан даврида қўйилган. Бу денгиз океанни экваторга яқин қисмидан жуда қулай об-ҳаво шароитида биронта ҳам довулга учрамай кесиб ўтган. Лекин океан сира ҳам тинч эмас.

Океаннинг ғарбий қисмида фалокат келтирувчи тропик довуллар- тайфунлар (“тайфун” қаттиқ шамол деган маoнони билдиради) тез-тез бўлиб туради. Мўoтадил минтақаларда йилнинг бутун совуқ даврида довул бўлиб туради. Бу ерда ғарбий шамоллар кўп эсади. Энг катта тўлқинлар Тинч океанининг шимоли ва жанубида қайд қилинган. Довул вақтида бутун-бутун сув тоғлари-баландлиги 25 гача бўлган тўлқинлар ҳосил бўлади.

Табиат минтақалари. Тинч океанида шимолий қутбий минтақадан бошқа минтақалар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ҳусусиятларга эга. Шимолий қутб ёни минтақаси Беринг ва Охота денгизларининг кичикроқ қисмини эгаллаган. Сув ҳарорати паст (-10С). Бу денгизларда сув тез-тез аралашиб туради, шу сабабли бу денгизлар балиққа бой. Бу жойларда минтай, зоғора балиқ ва селpд овланади.

Шимолий мўoтадил минтақа кенг ҳудудни эгаллаган. Бу минтақада ғарбий шамоллар кўп эсиб туради, тез-тез довул бўлади. Бу минтақанинг ғарбида Япон денгизи жойлашган.

Экваториал минтақа учун турли оқимлардаги сувларнинг мураккаб ўзаро таoсир этиб ўтиши хосдир. Оқимларнинг чегараларида чуқурдаги сувларнинг юзага кўтарилиши кучаяди, сувнинг биологик маъсулдорлиги ошади. Бу ерда ов қилинадиган асосий балиқлар: акулалар, тунецдир. Бу минтақанинг ғарбий қисмида махсус табиат комплекслари шаклланган.

Тропик минтақасининг Жанубий Америка қирғоқларига яқин қисмлари балиққа жуда бой. Бу ерда сув массаси жуда маъсулдор, бу сувларда ўсимлик ва жониворлар планктон тез ривожланади, улар анчоус, ставрида, скумбрия ва бошқа балиқларга озуқа бўлади. Бу ерда қушлардан баклан, бирқозон ва пингвинлар кўп балиқларни тутиб ейди.

Ҳамма океанлар орасида ^ Атлантика океани инсоният ҳаётида энг муҳим ўрин тутади. Бу ъол тарихий таркиб топган океан ъолатининг асосий ҳусусиятлари хилма-хилдир.

Океаннинг қирғоқлари шимолий ярим шарда жуда парчаланган, жанубий ярим шарда эса анча текис. Оролларнинг кўпчилиги материклар қирғоқлари яқинида жойлашган.

Аталнтика океани жуда қадим замондан кишилар томонидан ўзлаштирила бошланган. Океан ва унинг денгизлари қирғоқлари турли даврларда денгизда сузишнинг марказий қадимги Грецияда, Карфагенда, Скандинавияда вужудга келган. Атлантика океани Буюк географик кашфиётлар даврнинг Ернинг асосий сув йўли бўлиб келган эди.

Атлантика табиатининг комплекс тадқиқ этиш фақат ХIХ аср охирида бошланди. ”Челенжер” кемасидаги инглиз экспедицияси чуқурликларни ўлчади, океаннинг сув массаси ҳусусиятлари хақида, органик дунёси тўғрисида материал тўпланди. Океанни ўрганишга рус, кейинроқ собиқ Совет океанографик экспедициялари анча ъисса қўшишди. Ҳозирги вақтда кўп мамлакатларнинг 40 та илмий кемадан иборат экспедиция эскадраси сув массаларини ҳусусиятини, океан таги релъефни тадқиқ қилишни давом эттиряпти. Океаншунослар океан билан атмосферанинг ўзаро таoсирини, Голpфстрим ва бошқа оқимлар табиатини ўрганмоқдалар. Бу ишда собиқ совет ”Витяз” илмий тадқиқот кемаси фаол иштирок этмоқда.

Атлантика океани литосфера плиталари наазариясига кўра ёш океан хисобланади. У қандай пайдо бўлган? Океаннинг ўртача чуқурлиги 3332 м бўлиб Тинч ва Ҳинд океанларига қараганда кам энг чуқур жойи (Пуэрто-Рико ботиғи 9207 м). Майдони 93 млн.км2.

Атлантика океани Ернинг ҳамма иқлим минтақалари орқали чўзилган, шу сабабли океан иқлими жуда хилма хил.

Сув массасининг шўрлиги океаннинг айрим жойларда ўртача шўрликдан юқори 37.5 %. Бунга океан нисбатан энсиз бўлганлигидан ундан буғланган намнинг анча қисмини шамоллар кўни материкларга олиб кетиши сабаб бўлади.

Оқимлар океанни музлаш шароитига таoсир кўрсатади. Айсберглар ва сузиб юрувчи музликларнинг кўплиги океаннинг ўзига хос ҳусусиятидир. Гренладндия яқинидаги сувлар - Атантика океанининг энг гўзал жойларидан бири. Қудратли муз “тиллари” оролнинг ички қисмидан океанга чиқиб келиб, унинг мовий-яшил сувлари устида шаффоф муз жарликларни ҳосил қилади. Улар вақти-вақти билан синиб, катта-катта муз палахсалари сувга гумбирлаб тушади.

Атлантика океанининг ҳайвонот дунёси Тинч ва Ҳинд океанлари дунёсига нисбаатн камбағалроқдир. Бунга Атлантика океанинг нисбатан ёшроқ эканлиги ва охирги муз босиш даврида жуда совиб кетганлиги сабаб бўлди. Турлари кам бўлганлигига қарамай бу океанда балиқлар ва бошқа ҳайвонлар сони анча кўп. Сув остида ва қуйи қатламда яшайдиган балиқларнинг яшаши ва тухум қўйиши учун қулай жойлар кўп: треска, селpд, скумбрия, денгиз окуни, мойва балиқлари шулар жумласидандир.

Атлантика океанларида деярли барча зонал табиат комплекслари, масалан, денгизлар (Шимолий Балтика, Ўрта денгиз ва бошқалар), қўлтиқлар ва бўғозлар ҳам бор. Булар ўз табиатларига кўра океаннинг очиқ қисмларидан фарқ қиладилар.

Шимолий қутбиёни минтақасининг совуқ ва илиқ оқимлар тўқнашадиган ғарбий қисмидаги сув массалари органик дунёга бой. Сувларнинг ана шундай ўзаро таoсири мўoтадил минтақа учун хам ҳосдир, шу сабабли бу жойдаги сувлар ҳам планктон ва балиқларга бой. Жануброқда иккита субэкваториал, иккитта тропик ва экваториал минтақаларнинг бепоён илиқ сувлари жойлашган. Шимолий субтропик минтақада табиати жуда ўзига хос бўлган Саргассо денгизи жойлашган. Унинг сувларининг шўрлиги катта 37 ‰ гача ва ҳарорати юқори. Океаннинг оч ҳаворанг сувида Саргассо сув ўтлари ҳар ер-ҳар ерда яшил кўнғир доғга ўхшаб кўзга ташланиб туради. Денгиз сувида планктон кам. Бу жойда қушлар ҳам жуда кам учрайди. Океаншунослар бундай жойларни “мовий океан чўллари” деб аташади. Океанинг ҳар икки томонида хўжалиги ривожланган мамлакатлар жойлашган. Атлантика океани орқали энг муҳим денгиз йўллари ўтган. Бу йўларни асосийлари Европа мамлакатлари билан Шимолий Америка мамлакатларини боғлаб туради.

Атлантика океанинг шелpфлари фойдали қазилма конларига бой. Шимолий, Кариб денгизларида, Ўрта денгизда, Бискай ва Мексика қўлтиқларида нефт қазиб чиқарилмоқда. Флорида қирғоқлари яқинида фосфорит, жанубий-ғарбий Африка қирғоқлари яқинида фосфорит, сочилма олмос конлари бор.

^ Муаммоли вазият

Ер юзасининг қарийб 75 % қисми Дунё океанидан иборат ва Дунё сув ресурсларининг асосий заъираси ҳам шу ерда. Дунё океанининг келиб чиқиши ҳақида бир нечта гипотезалар бор. Сиз бу гипотезаларниқайси бирига қўшиласиз ёки бошқа фикрни ҳам айтишингиз мумкинми?

^ НАЗОНАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Дунё океани нима ва у қандай қисмлардан тузилган?

  2. Дунё океанининг сув заъираси қанчага тенг?

  3. Дунё океанининг географик қобиқ учун қандай аҳамияти бор?

  4. Дунё океанининг қандай асосий ҳусусиятлари мавжуд?

  5. Дунё океанининг табиати қандай?

  6. Дунё океанида қандай иқлим минтақалари шаклланган?

  7. Дунё океанининг гидрохимик ҳусусиятлари деганда нимани тушунасиз?

  8. Дунё океанининг гидрофизик ҳусусиятлари деганда нимани тушунасиз?

  9. Дунё океанининг асосий оқимлари қайсилар ва уларнинг қандай аҳамияти бор?

  10. Дунё океанининг флора ва фаунаси қандай тузилган?

  11. Тинч океанининг майдони қанча?

  12. Тинч океани нима учун шундай аталган?

  13. Тинч океанида қандай иқлим минтақалари шаклланган?

  14. Тинч океанининг асосий оқимлари қайсилар?

  15. Тинч океани ҳавзасига қайси дарёлар киради?

  16. Атлантика океанининг майдони қанча?

  17. Атлантика океанида қандай иқлим минтақалари шаклланган?

  18. Атлантика океанининг асосий оқимлари қайсилар?








Похожие:

Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconҲинд ва шимолий муз океанлари. Режа
Атлантика тоғ тизмалари, “увилловчи” кенгликлар, Гиперборей океани, Арктика ҳавзаси, Арктика антициклони, Исландия минимуми, сувнинг...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconТалабни тахлил қилиш ва унинг истиқболини белгилаш бозорни белгилаш ва келажакдаги талабни анихлаш усуллари Бозорнинг кундалик талабини белгилаш
Корея ва Тайван ўз ичига олади. Мазкур минтаханинг хаво алохалаш бўйича ривожланиш даражаси жахондаги ўртача даражадан бир мунча...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетингни режалаштириш. Режа
...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетинг тадкикотлари. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Истеъмол бозори; Харидор хулки; Жавоб реакцияси; Сегмент; Сегментация; Дифференциаллашган маркетинг;...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетингда товар сиёсати. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Товар; Товар бирлиги; Товар гояси; Ассортимент; Товарнинг хаётий цикли; Стиль; Мода; Фетиш
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетинг назорати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Маркетинг назорати тизими.; Сотиш имкониятлари; Бозор улуши; Мувофиклаштирувчи харакатлар; Стратегик...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетингда сотиш сиёсати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Воситачилар; Савдо тармоги; Сотиш канали; Транспортировка; Тижорат окимлари; Айирбошлаш жараёни; Улгуржи...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетингда нархлаштириш сиёсати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Нархлаштириш; Соф ракобат бозори; Монополистик ракобат бозори; Олигополистик ракобат бозори; Эластик...
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconДокументы
1. /гчзал дунё.doc
Режа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар iconМаркетингда коммуникацион сиёсат. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Коммуникация; Реклама; Сотишни рагбатлантириш; Ташвикот; Шахсий (хусусий) сотиш; Кодлаш; Тескари алока;...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации