Документы



Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар icon

Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар

НазваниеХукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар
Дата21.05.2013
Размер38.21 Kb.
ТипДокументы
скачать

Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар


Мулохазалар (хукмлар) хам тушунчалр каби таққосланадиган (умумий субъект ёки предикатга эга бўлган) ва таққосланмайдиган турларга бўлинади. Таққосланадиган мулохазалар сиғишадиган ёки сиғишмайдиган бўлади. Мантиқда икки мулохаза (р ва қ) дан бирининг чинлигидан иккинчисининг хатолиги зарурий келиб чиқадиган бўлса, улар ўзаро сиғишмайдиган мулохаза (хукм) лар дейилади. Сиғишмайдиган мулохаза (хукм) лар бир вақтда чин бўла олмайди. Сиғишадиган мулохазалар айнан бир фикрни тўлиқ ёки қисман ифодалайди. Сиғишадиган мулохаза (хукм) лар ўзаро эквивалентлик, мантиқий бўйсуниш ва қисман мос келиш (субконтрар) муносабатида бўлади.

Сиғишмайдиган хукмлар қарама-қаршилик (контрар) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатида бўлади. Мулохаза (хукм) лар ўртасидаги муносабатларнинг схематик ифодаси «мантиқий квадрат» деб аталади. Мантиқий квадрат орқали мулохаза (хукм) лар ўртасидаги чинлик муносабатлари аниқланади.





Масалан, «Хар бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга». Бу А – умумий тасдиқ мулохаза (хукм). Е, I, O кўринишларда қуйидагича ифодаланади:

Е. Хеч бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга эмас.

I. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга.

О. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга эмас.

Бу хукмлар таққосланадиган мулохаза (хукм) лар бўлиб, улар ўртасида чинлигига кўра ўзига хос муносабатлар мавжуддир.

Сиғишмайдиган мулохаза (хукм) лар ўртасида қарама-қаршилик (контрар) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатлари бўлади. Қарама-қаршилик муносабати мазмунига кўра турлича бўлган умумий хукмлар ўртасида мавжуд бўлиб, бу муносабатга кўра уларнинг хар иккиси бир вақтда чин бўла олмайди. Бу хукмлар бир вақтда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аниқ бўлса, унда бошқаси албатта хато бўлади. Юқоридаги мисоллардан А– мулохаза (хукм) чин, Е – мулохаза (хукм) хато эканлиги маълум бўлади.

Зидлик муносабати мазмуни ва хажмига кўра турлича бўлган мулохаза (хукм) лар ўртасида мавжуд бўлади. Бу мулохаза (хукм) ларнинг хар иккиси бир вақтда чин хам, хато хам бўлмайди. Улардан бири хамма вақт чин, бошқаси эса хато бўлади. Юқоридаги мисоллардан А – мулохаза (хукм) чин бўлиб, О – мулохаза (хукм) хатодир. Шунингдек, I – мулохаза (хукм) чин, Е – мулохаза (хукм) хатодир.

Сиғишадиган мулохаза (хукм) лардан мазмуни бир хил, хажми турли хил бўлган хукмлар ўзаро бўйсиниш муносабатида бўлади. Бунда умумий мулохаза (хукм) лар бўйсиндирувчи, жузъий мулохаза (хукм) лар бўйсинувчи бўлади. Бўйсуниш муносабатида умумий хукмлар чин бўлса, уларга бўйсинувчи жузъий хукмлар хам чин бўлади. Лекин жузъий хукмлар чин бўлганда, умумий хукмлар ноаниқ (чин ёки хато) бўлади. Юқоридаги мисолдан А – мулохаза (хукм) чин бўлгани учун унга бўйсинувчи I – мулохаза (хукм) хам чин бўлади. Агар умумий мулохаза (хукм) лар хато бўлса уларга бўйсинувчи жузъий хукмлар ноаниқ (чин ёки хато) бўлади. Мисолимизда Е – мулохаза (хукм) хато бўлгани учун, О – мулохаза (хукм) хам хато бўлади. Баъзи холатларда умумий хукмлар хато бўлса, жузъий хукмлар чин бўлади.

Қисман мослик (субконтрар) муносабати мазмуни хар хил бўлган жузъий хукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу хукмлар бир вақтда чин бўлиши мумкин, лекин хар иккиси бир вақтда хато бўлмайди. Агар улардан бирининг хатолиги аниқ бўлса, унда бошқаси албатта чин бўлади. Юқоридаги мисолимизда О – мулохаза (хукм) нинг хатолиги аниқ бўлгани учун, I – мулохаза (хукм) чиндир.

Эквивалентлик муносабатидаги хукмлар хамма вақт чин бўлади, чунки уларда айнан бир фикр турли шаклда ифодаланади. Масалан, «А. Орипов Ўзбекистон Республикаси мадхиясининг муаллифи» ва «А. Орипов – Ўзбекистон Қахрамони» мулохаза (хукм) лари ўзаро эквивалентдир, яъни улар бир хил субъектга, лекин хар хил предикатга эга бўлган мулохаза (хукм) лардир.

Хукмларнинг чинлигига кўра муносабатини ифодаловчи юқорида кўрсатилган қонуниятлар билишда катта ахамиятга эга.


4.Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган холда вужудга келади. Бундай билимларни хосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади.

^ Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулохазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.

Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулохазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керак.

Масалан, «Аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «Платон юнон файласуфидир» деган икки чин мулохазадан хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки бу мулохазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ.

Хулоса асослари ва хулоса хам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан «Талаба А – аълочи» деган мулохазадан «Талаба А – одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди.

Хулоса чиқариш хулосанинг чинлик даражасига кўра, аниқроғи, хулоса чиқариш қоидаларининг қатъийлигига кўра хамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг харакат йўналишига кўра бир қанча турларга бўлинади.





Мазкур классификацияда хулоса чиқаришни фикрнинг харакат йўналиши бўйича турларга ажратиш нисбатан мукаммалроқ бўлиб, у хулоса чиқаришнинг бошқа турлари хақида хам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, дедуктив хулоса чиқариш зарурий хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш (тўлиқ индукцияни хисобга олмаганда) ва аналогия эхтимолий хулоса чиқариш, деб олиб қаралиши, бевосита хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида ўрганилиши мумкин



Похожие:

Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconТабиатда организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Умуман ўзаро муносабатга киришмаган тур, популяция ёки бошқа гуруҳлар бўлмайди. Организмлар ўртасидаги муносабатлар рақобат (конкуренция),...
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconХукм (мулохаза). Режа
Бу абстракциялар хукмлар ёрдамида ифодаланади. Билимларимиз турлича бўлгани учун, уларни ифодалайдиган хукмлар хам хар хил бўлади....
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconЎзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида партиявий-сиёсий...
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconДокументы
1. /халкаро дипломатик муносабатлар.rtf
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconДокументы
1. /Фу?аролик процессига оид ?у?у?ий муносабатлар ва уларнинг субъектлари.doc
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconДокументы
...
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconБошқариш назариясининг ривожланиши. Бошқаришга асосий муносабатлар
Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари). Талаба бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг қуйидагиларни билади
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconЎзбекистон республикаси президентининг “истеъдод” жамғармаси масофали ўҚитиш маркази ахборотномаси
Унинг турли компоненталари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, муаян усул ва услубларнинг таълим шароитига оқилона татбиқ этилиши узлуксиз...
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар icon1. Маркетингда бозор тушунчаси. Бозорни, истеъмолчиларни, истеъмолчи корхоналарни сегментлаштириш
...
Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар iconТушунчалар билан олиб бориладиган мантиқий амаллар. Режа
Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш тушунчалар устида олиб бориладигани амаллар хисобланади. Улар тушунчанинг мазмуни ва хажми...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации