Документы



Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти icon

Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти

НазваниеЋарорат ва унинг организмлар учун аћамияти
Дата21.05.2013
Размер36.5 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти


Ер юзидаги организмларнинг яшаши, ривожланиши ва тарќалишига катта таъсир кўрсатувчи энг мућим абиотик омиллардан бири ћароратдир.

Ћаётий жараёнлар тор ћарорат диапозонида ћам кечавериши мумкин. Кўпчилик ўсимликлар ва ћайвонлар совуќ ћароратли шароитда нобуд бўлади ёки анабиоз (ћамма кимёвий жараёнларнинг жуда сусайиши ёки тўхташи) ћолатига ўтади. Аммо Антарктидада 70 °С совуќда ћам сувўтлари, лишайникларнинг айрим турлари, пингвинлар яшай олади. Ерда ћаётнинг энг юќори чегараси +50-60 °С га тенг. Бундай ћароратда ферментлар фаолияти бузилади ва оќсиллар ивийди, бироќ геотермал бу­лоќларда айрим микроорганизмлар +79-80 °С да ћам яшай олиши кузати­лади.

Ўсимликлар ва кўпчилик хайвонлар тана ћароратини бирдай саќлай олмайди. Ўсимликларнинг совуќќа чидамлилиги ћужайраларда ќанд миќдорининг кўп бўлиши натижасида ћужайра шираси концентрацияси­нинг ортишига ва сувнинг камайишига боѓлиќдир. Ћарорат 0 °С дан паст бўлса, уруѓ униб чиќмайди. Бинобарин ћар бир ўсимлик уруѓи униб чиќиши учун минимал, оптимал ва максимал ћарорат талаб ќилади. Худди шундай ћарорат амплитудаси ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишида ку­затиладиган ћамма босќичлар учун зарурдир. Масалан, яшил ўсимликлар­нинг ћаётий жараёнлари яъни ўсиши, фотосинтез, уларнинг гуллаши ва мева ћосил ќилиши маълум бир ћарорат режимида ўтади. Шу сабабли ўсимликлар иссиќсевар, совуќќа ёки жазирама иссиќќа чидамли гу­рућларга бўлинади. Жанубда ўсадиган иссиќсевар ўсимликлар ќиш-нинг ќаттиќ совуќларига чидамсиз бўлади. Масалан, ѓўзага кузнинг 2-3 °С со­вуѓи ўта салбий таъсир ќилади. Цитрус ўсимликлари (лимон, апельсин, мандарин) эса -8-10 °С да нобуд бўлади. Шимолда ўсадиган ўсимликлар эса иссиќлик кам бўлганда ћам ўз ћаётини давом эттираверади.

Ќишдаги кучли совуќлар ћам уларга кучли таъсир этмайди. Масалан, Сибирда ўсадиган тилоѓоч, ќараѓай, пихта ва шу каби дарахтлар –70 °С гача совуќќа бардош бера олади. Ўрта Осиёнинг жазирама иссиќ чўлларида ўсадиган янтоќ, ќовул, саксавул, шувоќ, изен ўсимликлари +60-70 °С ћаро­ратга ћам бардош бера олади. Ўсимликлар учун уларнинг бутун вегетация даврида оладиган фойдали ћарорат йиѓиндиси ћам жиддий аћамиятга эга. Агар ћарорат йиѓиндиси етарли бўлмаса ўсимлик гулламайди ва ћосилга кирмайди. Масалан, ўрта толали ѓўза навларининг тўла етилиб ћосил бе­риши учун ћарорат йиѓиндиси 1750-2000 °С бўлиши керак, ингичка толали ѓўза навлари учун эса бу кўрсаткич 2000-3000 °С ни ташкил этади.

Тана ћароратини саќлай олиш хусусиятларига кўра ћайвонлар иссиќ ќонлилар ва совуќ ќонлиларга бўлинади. Совуќ ќонлиларга умуртќасизлар, балиќлар, сувда ва ќуруќликда яшовчилар, судралиб юрувчилар киради. Улар ўзлари тана ћароратини бирдай саќлай олмайдилар.

Мућит ћароратининг кўтарилиши бу организмларда физилогик жара­ёнларнинг тезлашишига олиб келади, аксинча мућит ћароратининг маълум диапазондан пасайиши метаболик жараёнларининг сусайиши ва организмларнинг ўлишига олиб келади.

Эволюция жараёнида иссиќ ќонли организмлар ташќи мућит ћарора­тининг жуда кенг ўзгаришидан ќатъий назар ўз тана ћароратини доимий ћолатда саќлашга мослашгандир.

Иссиќќонлиларга ќушлар ва сут эмизувчи ћайвонлар киради.

Ќушларнинг тана ћарорати +40 °С дан юќорироќ. Сут эмзувчиларники эса +37 - +40 °С атрофида саќланади. Тана ћароратининг бир хил саќлашда тўрт камерали юракнинг пайдо бўлиши, нафас олиш системасининг тако­миллашиши ћам катта аћамиятга эга бўлган. Уларда ћарорат ўзгармай саќланишига олиб келадиган механизмлар бу ќалин жун, патлар, тери ости ёѓ клечаткаси, тер безларининг пайдо бўлиши, ќон айланишининг нерв системаси орќали идора ќилиниши ва ћоказолардир.

Ташќи мућит ћароратининг ўзгаришига мосланиш белгиларидан яна бири бу ћайвонлар миграцияси, яъни уларнинг ўзлари учун ќулай бўлган ћароратли ћудудларга кўчиб ўтишдир. Миграция ќилувчи ћайвонларга китлар, баъзи ќушлар, балиќлар, ћашаротлар ва бошќа ћайвонлар киради. Китлар баъзан илгари эгаллаган жойларидан 2000-3000 км масофагача ћам кўчиб ўтишлари мумкин. Совуќ ќонлиларнинг айрим турлари ћа­рорат пасайганда ёки кескин кўтарилганда карахт бўлиб ќолади. Иссиќ ќонлиларнинг айрим вакиллари озиќ етишмаса ёки мућит ћарорати па­сайса уйќуга кетадилар.

Ана шулар жумласига айиќлар, бўрсиќлар киради. Бундай ћолатда уларда моддалар алмашиниши сусаяди, лекин тана ћарорати деярлик па­саймайди.

Микроорганизмлар, ўсимликлар ва тубан ћайвонларнинг ћароратга мосланишларидан бир усули уларнинг анабиоз ћолатга ўтишидир. Ана­биоз ћолатда микроблар споралар, содда ћайвонлар эса цисталар ћосил ќиладилар.

Ћарорат ћайвонларнинг ќайси иќлим минтаќасида яшаши билан боѓлиќ ћолда аввало, уларнинг вазнига ва ички органларининг катта – кичиклигига, кўпайишига ва бошќа ћаёт жараёнларига таъсир кўрсатади. Масалан, иссиќ ўлкаларда яшовчи сут эмизувчи ћайвонларнинг вазни, юраги, буйраги, жигари совуќ ўлкаларда яшовчи шу хилдаги ћайвонларникига нисбатан енгил ва кичик бўлади. Шунингдек, ћарорат ћайвонларнинг ташќи ќиёфасига, кўпайишига таъсир кўрсатади. Чунончи, тундрада, мўътадил минтаќада яшовчи тулки ва Африкадаги фенек деган тулкини олиб ќаралса, улар биологик жићатдан ўхшаш ёки бир – бирларига яќин турлардир. Лекин, турли иќлим минтаќасида яшаганликлари сабабли уларнинг ташќи кўриниши, айниќса, ќулоќларининг шакли катта-кичиклиги билан бир-бирларидан кескин фарќланади. Шунга ўхшаш Арктика ва баланд тоѓ минтаќасида яшовчи баъзи ћашаротларнинг ранги ќуёш нурини кўпроќ ютганлиги сабабли ќорамтир рангда бўлади. Кўпчилик сув ћайвонларининг тухуми ћам шундай ќорамтир пегментга бой бўлади.



Похожие:

Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconЁруѓлик ва унинг организмлар учун аћамияти
Бу нурларнинг тўлќин узунлиги 0,30-0,40 мкр га тенг бўлиб, юксак кимё­вий фаолликка эга, улар тирик ћужайраларни жа­роћатлаши мумкин,...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconСув ва унинг организмлар учун аћамияти
Марказий Осиё чўл зо­насида ёѓиннинг ўртача йиллик миќдори 80-150 мм ни ташкил этса, Жа­нубий-Ѓарбий Африкада жойлашган Намибия саћросида...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconБиотик омиллар ва уларнинг организм учун аћамияти
Организмлар ћаёти бир-бирига чамбарчас боѓланган. Ана шу барча ти­рик организмларнинг бир-бирига бўлган таъсири, улар орасидаги ўзаро...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconЋаво ва унинг организм учун аћамияти
Улар чанг ва тутунлар, ќурум, баъзан денгиз тузларининг кристаллари, ћар хил органик заррачалар бўлиши мумкин
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconАтмосфера, унинг таркиби ва организм учун аћамияти
Атмосферанинг ќалинлиги 3000 км га етади. Атмосфера пла­нетамиз ва унда яшайдиган жонли организмларнинг нафас олиши учун катта аћамиятга...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconЭкологиянинг ќишлоќ хўжалигида ва инсон ћаётидаги аћамияти
Шунинг учун у ёки бу ёв­войи ћай­вонлар устидан ов ќилинганда энг интенсив ов ќилиш у ёки бу ёввойи ћайвон популяцияси индивидлар...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconЖисмнинг импулғси ва унинг сакланиш конуни
Мн учун (1) ифода харкачон хам уринлидир. Шунинг учун уни мн динамикасининг асосий кону-ни деб юритилади
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconТабиатда организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Умуман ўзаро муносабатга киришмаган тур, популяция ёки бошқа гуруҳлар бўлмайди. Организмлар ўртасидаги муносабатлар рақобат (конкуренция),...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconЭкосистема тўѓрисида таълимот VII экосистема тўѓрисида тушунча. Экосистеманинг маћсулдорлиги. А. Тэнслининг
Битта умумий ареалда яшайдиган ћар хил турларнинг популяциялари экологик жамоани ташкил этади. Тирик организмлар бошќа организмлар...
Ћарорат ва унинг организмлар учун аћамияти iconОрол денгизи ва Оролбўйи ҳудудида сувларнинг шўрланиш даражасини аниқлаш
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации