Документы



Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) icon

Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)

НазваниеЋозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)
Дата21.05.2013
Размер153.54 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг

хусусиятлари


XII.1. Экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)


Янги сифат ўзгаришларга олиб келадиган биосфера ёки унинг катта бир бўлагининг ўзгаришига экологик кризис дейилади.

Биосфера тарихида бир нечта экологик кризислар бўлиб ўтган. Шулардан энг машћури 70 – 100 млн йил олдин бўр даврининг охирида бўлиб ўтган, натижада судралиб юрувчиларнинг 5 та отрядлари (динозаврлар, птеразаврлар, ихтиозаврлар) турлари ўлиб юќолиб кетган. Уларнинг ўлиб кетишини тушунтирувчи ягона бир фикр йўќ. Баъзи бир кузатувчиларнинг фикрича бунга иќлимнинг кескин ўзгариши сабаб бўлган бўлса, бошќа фикрларга кўра эволюцион жараён. Жумладан гулли ўсимликларнинг пайдо бўлиб, флоранинг ўзгариши уларнинг йўќолишига сабаб бўлган, учинчи бир фикрга ќараганда катта бир Астероид Ерга урилиб Ер иќлимининг ўзгаритирши оќибатида бу ходиса рўй берган дейилади.

Н.Ф.Реймерс (1992)нинг айтишича 2,5 – 3,0 млн йил олдин инсон пайдо бўлганга ќадар экологик кризис ќурѓоќчиликнинг бошланиши билан боѓлиќ бўлиб, натижада ўсимлик ћаётий шаклларининг ўзгариши бўлган ва ўрмонлар ўрнига дашт ва чўллар, саћролар пайдо бўлган.

Иќлим ўзгариши оќибатида пайдо бўлган кризисларга яна бир мисол ќилиб бундан 30 – 40 минг йил илгари (юќори полеолит) Ер юзасини ќоплаб олган музлик даврини кўрсатиш мумкин. Бу даврда момантлар, жунли ва шу каби кўпчилик йиртќич ћайвонлар йўќолиб кетган.

Инсон пайдо бўлганидан сўнг у ўз фаолияти натижасида табиатга таъсир ўказиб унга йирик ћажмда бўлмаса ћам баъзи бир экологик кризисларга сабаб бўлди. Экосистемаларни ёшартираман деб ўрмонларни йўќ ќилган. Бунга мисол ќилиб Саћрои Кабрни олиш мумкин. Бундан 5 – 11 минг йил илгари Саћрои Кабрда дарёлар оќиб, у ўсимликлар дунёсига бой бўлган. Бир томондан ўсимликлар турларининг инсонлар таъсири натижасида йўќола бориши ва иккинчи томондан иќлимнинг ўзгариши ќурѓоќчиликнинг бошланиши аста-секин бу минтаќада ўсимликлар ва ћайвонот дунёсини кескин ўзгартириб, уларнинг йўќолиб кетишига ва Саћрои Кабрнинг ћозирги ћолатига олиб келган.

Милоддан олдинги II асрда Рим империяси Шимолий Африкани босиб олиб, у ерларни дећќончилик ќилиб бўлмайдиган даражага олиб келди. Бу ерлар табиатининг бузилишига сабаб бўлган нарса ерларни шафќатсизлик даражада ћайдаш, кўп миќдорда отларни яйловларда боќиш сабаб бўлган.

Кейинчалик Рим ћоќонининг ўрнига келган араблар бу ўлканинг табиатини ќайта тиклаш усулларини топдилар. Жумладан улар диградацияга учраган яйловларга мослашган ћайвонлардан бири туяни кўпайтирдилар. Бироќ арабларнинг ўрнига келган французлар Саћрои Кабрнинг ўзига хос хусусиятлари билан ћисоблашмасдан яна меъёридан кўп миќдорда ћайвонларни боќа бошладилар, ер ости сувларини ќазиб чиќарадиган ќудуќларни кўпайтирдилар. Суѓориладиган дећќончиликнинг ќолоќ (примитив) усулларини ќўллаш оќибатида бу минтаќанинг табиий системаси бузулди, шу билан бирга Нил, Мисопотамия, Ќадимги Греция ва бошќа минтаќалардаги цивилизяцияга ћам чек ќўйилди.

Антропоген экологик кризислардан яна бири бу Европада ќишлоќ хўжалик маћсулотларининг етишмаслиги оќибатида рўй берган бўлиб, унинг натижасида Европа аћолисининг бир ќисми океан орќасига (Америка ќитъасига) кўчиб ўтди.

Чорвачиликдан дећќончилик ќилишга ўтиш иптидоий жамият тизимини ќулдорчилик тизими билан алмаштиришга олиб келган бўлса, чўллашиш, ер ресурсларининг камайиши эса ќулдорчилик тизимидан феодализмга олиб келишга сабаб бўлди.


^ XII.2. Ћозирги экологик кризис ва унинг хусусиятлари.

Инсоннинг мућит ва биосферага кўрсатаётган таъсир доираси


Ћозирги замон экологик кризисининг асосий хусусиятларидан бири – унинг глобаллиги, яъни кенг миќёсда учраганлиги. Чунки, кризис сайёрамизнинг барча ќисмига тарќалган ёки тарќалиш хавфи остида. Шу сабабли бу кризисдан ќутилиш учун эски анъанали усуллардан фойдаланиш мумкин эмас. Кризисдан ќутилишнинг асосий йўллари: ишлаб чиќариш усулларини, ћамда табиий ресурслардан фойдаланиш меъёрлари ва ћажмини ўзгартириш лозим.

Кейинги ваќтларда табиий ресурслардан фойдаланиш кенг миќёсда олиб борилмоќда. Инсон дарёлар оќимининг 10 фоизидан фойдаланмоќда. Бу дарё сувларидан фойдаланишнинг охирги чегарасигача борди деган сўз. Табиий зоналардаги баъзи бир ландлафтларни инсон томомила йўќотиб бўлди.

Ћозирги ваќтда 100 – 120 млрд тоннага яќин ер ости бойликлар ќазиб олинмоќда, бу ер юзидаги ћар бир инсонга бир йилда 25 – 30 тоннага тўѓри келади. Саноати ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич бундан ћам 2 – 3 баробар кўпдир.

Инсон ишлаб чиќаётган ва ќўллаётган моддалар ћамда энергия миќдори унинг биологик эћтиёжидан 100 баробар ортиќ. Ћисобларга ќараганда ћозир ер юзидаги инсонлар эћтиёжи учун йилига 2 млн тонна озиќ – овќат, 10 млн тонна ичимлик суви ва нафас олиши учун миллиардлаб м3 кислород керак бўлади.

Саноатда фойдаланиладиган ресурслар ва энергия кишиларнинг билогик эћтиёжидан таќќослаш мумкин бўлмаган даражада ортиќдир.

Бир кунда 300 млн тоннага яќин моддалар ва материаллар олиниб ќайта ишланмоќда, 2 млрд м3 сув олинмоќда. Аћоли сони ћар 30 – 40 йилда 2 марта ошиб борса, ресурслардан фойдаланиш эса ћар 8 – 10 йилда икки баробар кўпаймоќда.

200 млн гектар ер ћар хил ќурилишлар билан банд, бу эса Россия Федерациясида мавжуд бўлган барча ћайдаладиган ерлардан ћам кўпдир. Шундан 50 млн гектарида сув тупроќќа шимилмайди (бу эса Франция ер майдонига тенгдир).

Ер юзида 10 мингдан ортиќ сув омборлари мавжуд бўлиб, уларда 7500 – 8000 км3 сув тўпланган. Ана шундай миќдордаги сув ћажмини Волга дарёси камида 25 – 30 йил ичида ќуяди.

Ер юзида ћайдаладиган ерларнинг олтидан бир ќисми суѓориладиган ерларга тўѓри келади. Бу ерлар ћар йили сув манбаларидан 1500 км3 (6-7 та Волга дарёси сувича) сув билан суѓоришни таќозо этади.

Ана шу сувларнинг ћаммаси ћам ўз мўлжали бўйича сарф бўлмасдан, улардан нотўѓри фойдаланиш натижасида бир ќисми ерларни шўрлантиришга ёки ботќоќликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Дашт экосистемаси деган табиий экосистемалар деярли йўќолиб бормоќда. Инсон ќўли тегмаган ўрмонлар ћам жуда кам ќолган.

Ўрмонларнинг 2/3 ќисми йўќотилган. Ер юзи ќуруќлигидаги ўрмонлар майдони 75 % дан 25 % гача камайиб кетган. Ћозирги экологик вазиятнинг мураккаблиги яна шундаки, инсон табиат ресурсларидан ћам техникавий тараќќиётлардан ћам воз кеча олмайди. Бунинг устига аћоли сони борган сари кўпайиб, фан – техника тараќќиёти кучайиб бормоќда.

Ћозирги кунда илгари тузилиб, кейин ќолдирилган шимолий дарёлар сувининг бир ќисмини Марказий Осиёга ўтказиш лойићалари яна ќайта кўрилмоќда. Бу лойића бўйича ћар йили 150 км3 сув Марказий Осиё ћудудига ўтказиш кўзда тутилмоќда. Ер юзида бунга ўхшаш лойићаларнинг бир нечтаси мавжуд. Шулардан бири Канаданинг шимолий районларидаги дарёлар сувини 8000 км масофага, яъни АЌШ ва Мексикага олиб ўтиш. Бу лойића бўйича ћар йили 100 – 300 км3 сув олиниши лозим. Бу лойића амалга ошса АЌШда суѓориладиган ерлар 70 % га ва Мексикада эса 15 % гача кўпаяди.

Конго дарёсининг ќуйи оќимида гегант дамбалар ќуриб, бу дарё сувини орќага ќайтариб Саћрои Кабрга сув ўтказиш лойићаси ћам мавжуд ёки Шимолий Муз океанидаги Айсбер («Муз тоѓ»)ларни Африка, Арабистон ва Калифорния ќирѓоќларига транспортировка ќилиб (олиб ўтиб) фойдаланиш лойићаси ћам йўќ эмас. Шу маќсадлар учун 200 км3 айсберглар олиб ўтиш кўзда тутилмоќда.

Океан сувлар йўналишини ўзгартириш лойићаси ћам бор, яъни Шимолий Муз океанининг юза ќисмида жойлашган совуќ ќисмини олиб Тинч океанига ўтказилади. Бунинг учун Баринг ќўлтиѓида ўлкан дамба ќурилмоѓи лозим. Бундай лойићаларнинг амалга ошишига ќеч ќачон шубћа билан ќараш керак эмас. Ташќи мућит экологияси бузилмаган ћолда шундай лойићаларни амалга ошириш учун табиат ћодисаларини яхшилаб ўрганиш лозим. Экологик билимлардан фойдаланиш ва экологиянинг ўќув предмет сифатида актуал эканлиги яна бир бор кўзга яќќол ташланмоќда.


^ XII.3. Ўзбекистон Республикасида чўлланишга

ќарши курашнинг миллий дастури


Чўллашишга ќарши кураш чоралари ќуйидагилардан иборат:

  1. Ерлар диградациясининг ћажмини ќисќартириш ёки унинг олдини олиш;

  2. Ќисман диградацияга учраган ерларни ќайта тиклаш;

  3. Чўллашишга дучор бўлган ерларни ќайта тиклаш;

Ўзбекистон Республикасининг барќарор ва бир текис ривожланишининг асосларидан бири чўллашишга ќарши ќаратилган чора тадбирлар ташкил этади. Чўллашишга ќарши курашиш 3 ќисмдан ташкил топган.

А) Чўллашишга ќарши ўтказиладиган чора тадбирлар;

Б) Табиий мућит ћолатини ва назоратини кузатиш системасини ташкиллаштириш;

В) Чўллашишнинг олдини олишга ќаратилган илмий лойићалар тузиш.


XII.3.1. Чўллашишга ќарши чора-тадбирлар


XII.3.1.1. Эрозияга ќарши тадбирлар. Чўллашишга ќарши курашишнинг мућим омилларидан бири ташкилий хўжалик ва агротехник тадбирлар ћисобланади.

Булар тупроќнинг юза ќатламининг емирилиши (бузилиши)ни тўхтатишга ќаратилган бўлиб, эрозияга учраган ерларнинг унумдорлини ошириши мумкин.

Эрозияга учраган ерларда ќишлоќ хўжалик экинларини экишнинг агротехник таркибий ќисмини ћам шулар ташкил этади.

Ана шу тадбирлар орасида мућим ўринни алмашлаб экиш эгаллайди.

Кучли эрозияга учраган суѓориладиган ерларда ва ўртача ва кучли шамоллар таъсири остида бўлган ерларда вегетация даври узоќ чўзиладиган экинлардан ташкил топган алмашлаб экиш яхши натижа беради.

Ќумли, тупроѓи асосан ювиладиган хавфли жойларда эни 9 метрли дуккакли – ѓалла экинларидан ташкил топган поласалар ташкил этиб, улар эни 30 м келадиган ѓўза ёки бошќа асосий экинлар билан навбатлашиб экилиши лозим.

Шамол тупроќнинг юза ќисмини осон учириб кетадиган жойларда баланд бўйли экинларни ћар 25 – 30 метрда навбатлаб экиш маќсадга мувофиќдир.

Кучли шамоллар бўлиб турадиган ерларни 1 – 2 марта ќўшимча суѓориб, тупроќ намлигини ушлаб туриш керак. Бундан ташќари ѓўза, полиз ва сабзавот экинлари ћамда картошкадан ташќари барча экинларни экиш меъёрини ошириш, ќўшимча органик ва минерал ўѓитлар солиш, сидератлардан фойдаланиш ћам тупроќ структурасини яхшилайди, тупроќдаги биологик массани кўпайтиради, демак, тупроќнинг эрозияга чидамлилигини оширади.

Ташкилий – хўжалик тадбирлардан бири бу экинлар экиладиган ерлар микрорельефи ћолатини доимо назорат ќилиб туриш, экиш ва экилган экинларни ќайта ишлашда ќияларнинг оптималлигини эътиборга олиш лозим.

Лалмикор ерларни сув эрозиясидан асраш учун ќия жойларни кўндалангига ћайдаш, поласали чуќур ќилиб юмшатиш, кузги шудгорларни молалаш ва эгатлар олиб чиќиш лозим.

Яйловларни экологик депрессиядан саќлаш ва уларнинг маћсулдорлигини оширишнинг мућим талабларидан бири, бу яйловларда мол боќишни тартибга солиб туриш ћамда фитомелиоратив тадбирларни ќўллашдир.

Чўл яйловларини фитомелиорация ќилишнинг назарий асосларини ќоракўлчилик илмий текшириш институти ћамда ботаника институти ходимлари томонидан асослаб берилган.

Ўзбекистонда 3,1 млн гектар ер ёки яйловларнинг 15 % ни тубдан яхшилаш дастури тузилган.


XII.3.1.2. Ўрмон мелиоратив тадбирлар


Бу тадбирларга киради:

а) Ихота ўрмонлар поласаларини ташкил ќилиш;

б) Йирик йўл ва ирригация каналлар атрофларига дарахтлар экиш;

в) Ќирѓоќлар, ќирларни мустаћкамлайдиган ўсимликларни экиш;

г) Тоѓ ќияларида террасалар ташкил этиб ёввойи ва мева дарахтларини ўтќазиш;

д) Ќумларда ўрмонлар ташкил этиб кўчувчи ќумларни мустаћкамлаш.

Асосий ихота ўрмон поласалари 3 – 4 ќатордан иборат бўлиб, шамолга нисбатан кўндалангига бир – биридан 300 – 500 м масофада жойлаштирилади.

Бундан ташќари ёрдамчи ихота ўрмонлари бўлиб, 1 –2 ќатор ќилиб асосий ўрмон поласаларига перпендикуляр ћолда бир – биридан 800 – 1200 м масофада жойлаштирилади.

Кучли шамоллар бўлиб турадиган ћудудларда ихота ўрмонлар учун 2 – 3 % суѓориладиган ерлар ажратилса, ўртача ћолатдагида 1,5 – 2 %, кучсиз шамолли ћолатларда 0,5 % ер ажратилади, холос.

Йиллик ёѓингарчиликнинг миќдори 300 – 500 мм бўлган лалмикор ерларда ихота ўрмонларни ташкил этиш мумкин.

Тоѓ зоналаридаги террасли ўрмонлар 80 дан 400 гача ќияли бўлган Ќашќадарё, Сурхандарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ташкил ќилинади.

Ќумли чўлларни саксовул, изен, селин, терескен ва шу каби ўсимликларни экиш йўллари билан мустаћкамланади.

Бундай ишлар асосан Ќораќалпоѓистон республикаси, Хоразм, Бухоро ва Ќашќадарё вилоятларида олиб борилмоќда.

Ўрмон – мелиоратив тадбирлар ћажми




^ Тадбирлар хили

Ўлчов бирлиги

Ишнинг умумий ћажми

Биринчи навбатда

1.

Ихота дарахтзорлари, ћаммаси

минг га

112

35

Шу жумладан суѓориладиган ерларда

минг га

78

30

2.

Магистрал ва ирригация шаћобчалари атрофларига дарахтлар ўтќазиш


минг га


38


20

3.

Магистрал йўл атрофларига дарахтлар ўтќазиш

минг га

14

5

4.

Эрозияга ќарши кўчатлар ўтќазишнинг бошќа турлари

минг га

6

2

5.

Тоѓ ќияларини терраслаб дарахтлар ўтќазиш

минг га

168

40

6.

Ќумларни ўсимликлар экиб мутаћкамлаш

минг га

208

180


XII.3.1.3. Гидротехник тадбирлар


Эрозияга ќарши ўтказиладиган тадбирлар орасида кўп капитал талаб ќиладигани гидротехник тадбирлардир. Бу хил тадбирларни агротехник, ўрмон-мелиоратив тадбирлар ќўллаш мумкин бўлмаган жойларда ёки улар яхши кутилган натижа бермайдиган ваќтда ќўлланилади.

^ Гидротехник тадбирларга ќуйидаги тадбирлар киради:

а) Ќирѓоќларни мустаћкамлаш ишлари;

б) Селлардан ћимоя ќилиш тадбирлари;

в) Ирригация тармоќларини ќайта ќуриш ва уларни эрозиядан асраш иншоотларини яратиш.

Ќирѓоќларни мутаћкамлаш ишлари ирригация тармоќлари атрофларининг йиќилишидан ћамда уларнинг атрофларидаги ерларни сув босишидан саќлаш маќсадида олиб борилади.

Эрозияга ќарши ўтказиладиган гидротехник тадбирларнинг ярмидан кўпи ќирѓоќларни мустаћкамлаш тадбирлар хиссасига тўѓри келади.

Ўзбекистон Республикасида селлар Ќораќолпоѓистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташќари барча вилоятларда бўлиб туради. Селлардан саќланиш тадбирларига умумий гидротехник тадбирларнинг 20 % тўѓри келади. Сел тўпланадиган омборлар ќуриш, селлар чиќариб ташлайдиган каналлар ќазиш, селлардан ћимоя ќилувчи дамбалар ќуриш, селларни ушлаб ќоладиган иншоотлар яратиш ва шу кабилар селлардан саќланувчи тадбирларга киради.

Ћаммаси бўлиб 434 млн м3 (ћар ќайсиси 0,1 дан то 30 млн м3 гача) ћажмдаги сув тўплайдиган 301 та селлар йиѓиладиган иншоотлар ќурилиши кўзда тутилмоќда.

Сел тўплайдиган иншоотлар ёрдамида Республикада ќўшимча 20 минг гектар ерни ўзлаштириш имконияти яратилади.


Ўзбекистонда сел йиѓиладиган иншоотлар таќсимоти




Вилоятлар

Сел тўпланадиган иншоотлар

^ Умумий ћажми,

млн м3

1.

Андижон

9

6,8

2.

Бухоро, Навоий

13

3,0

3.

Жиззах

24

88,0

4.

Ќашќадарё

47

146,0

5.

Наманган

17

5,5

6.

Самарќанд

93

104,7

7.

Сурхандарё

21

34,9

8.

Сирдарё

7

13,4

9.

Тошкент

29

25,0

10.

Фарѓона

41

7,0




Жами:

301

434,3


Тупроќ эрозиясига ќарши курашишда суѓориш техникасини тўѓри ташкил этиш катта аћамиятга эга бўлиб, унинг ўзи ћам ирригация тармоќларининг ћолатига ћамда карталарнинг текислигига (планировкасига) боѓлиќдир. Ћозирги кунда 2,5 минг км дан ортиќ каналлар ќайта тикланишга мућтождир.


Ўрмон – мелиоратив тадбирлар ћажми




Тадбирлар

Ўлчов бирлиги

^ Ишнинг умумий ћажми

Жумладан, биринчи навбатда

1.

Ќирѓоќларни мустаћкамлаш ишлари

минг км

5,1

1,0

2.

Селлар тўплайдиган иншоотлар ќуриш

дона

301

141

3.

Селдан саќланидган бошќа

хил тадбирлар

млн сўм (1991 йил баћосида)

103,3

54,1

4.

Ирригация тармоќларини реконструкция ќилиш

минг км

2,6

1,4

5.

Эрозияга ќарши гидротезник иншоотлар ќуриш

минг дона

75

5

6.

Жарликлар ћосил бўлишининг олдини олиш

минг га

13,4

6,4


Мућокама саволлари


  1. Экологик кризис ва экологик вазият тўѓрисида тушунча беринг.

  2. Ћозирги экологик кризис ва унинг хусусиятлари нимоалардан иборат?

  3. Инсоннинг биосферага кўрсатаётган таъсир доирасини изоћланг.

  4. Ўзбекистонда чўлланишга ќарши кураш чора-тадбирлари нималардан иборат?

  5. Эрозияга ќарши олиб бориладиган ўрмон – мелиоратив тадбирлар тўѓрисида нималарни биласиз?

  6. Гидротехник тадбирлар нималарни ўз ичига олади?

  7. Ўзбекистонда селлар тўплайдиган иншоотларнинг вилоятлар орасидаги таќсимоти.



Похожие:

Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconТабиий ресурсларни меъёрлари ва экологик экспертиза асослари
Экологик экспертиза утказиш тартиби куйидагича,куриладиган ёки кайта жихозланадиган корхоналар куйидаги материалларни (кумита) экологик...
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconЭкологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш
Алмашлаб экиш. Монокультура. Биологик кураш методи. Ўрмончилик. Балиқчилик. Ёпиқ экологик системалар
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconЭкологик омиллар: биотик, абиотик, антропоген
Тирик организмларга таъсир этувчи мућитнинг ћар ќандай бўлаклари экологик омиллар дейилади
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconБаъзи бир умумий экологик муаммолар ва уларни ечиш йўллари XIII ххi асрда барќарор ривожланишнинг асосий концепцияси
В. В. Вернадскийнинг ноосфера тўѓрисидаги барќарор ривожланиш концепциялари, экологик муаммоларга баѓишланган халќаро шартномалар...
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconЭкологик муаммолар
Аћоли сонининг йилдан йилга ошиб бориши саноат ва транспортнинг ривожланиши, фан техниканинг тараќќий этиши, инсоннинг биосферага...
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconЭкологик талофатлардан куриладиган иктисодий зарарлар ва уни хисоблаш усуллари. Р е ж а
Экологик талофотлардан куриладиган иктисодий зарарларни хисоблаш ва улардан фойдаланиш
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconГлобал экология Экологик тизимлар
Биогеоценоз, ландшафт, биом, қуриқлик ва океаннинг экологик тизимлари, биосфера. В. И. Вернадскийнинг биосфера ҳақидаги таҳлимоти....
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconМировой финансово-экономический кризис, пути и меры по его преодолению в условиях узбекистана
Всемирный финансово-экономический кризис, разразившийся в 2008 году и приобретающий сегодня большие масштабы и глубину в оценках...
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconЮксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа
Талабаларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш
Ћозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация) iconОролбўйи ва Орол қумга видеоэскурсия
Машғулотнинг дидактик мақсади: Ўқувчиларда Орол бўйида содир бўлган экологик ҳалокат миқёси ва унинг таъсирини камайтириш тадбирлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации