Документы



Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш icon

Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш

НазваниеЭкологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш
Дата21.05.2013
Размер76.02 Kb.
ТипДокументы
скачать

Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш.

Алмашлаб экиш. Монокультура. Биологик кураш методи. Ўрмончилик. Балиқчилик. Ёпиқ экологик системалар


Қишлоқ хўжалигини экологиялаштириш. Қишлоқ хўжалигида қадимдан кўр-кўрона экологик қонуниятлардан фойдаланиб келинган. Экинларга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш ва мўл ҳосил олишга қаратилган бошқа тадбирлар қишлоқ хўжалиги экинлари учун энг оптимал шароит яратишдан иборат. Экологик билимлар бу тадбирларни илмий асосланишига қўйишга имкон беради.

^ Алмашлаб экиш. Бирор экинни бир жойнинг ўзида кўп йиллар давомида сурункасига экилиши монокультура (якка зироатчилик) дейилади. Монокультура тупроқда ўсимлик учун зарур бўлган минерал элементларнинг камайишига, тупроқни зичлашиб, унинг ҳаво ва сув ўтказиш хусусиятининг ёмонлашувига; фойдали турлар сонининг камайиб, зараркунандалар ва касаллик туғдирувчи организмлар сонининг кескин кўпайишига олиб келади. Алмашлаб экиш тупроқни органик моддалар ва минерал элементлар билан бойитади; унинг структурасини яхшилайди. Алмашлаб экиладиган далаларда экинлар алмашиниб туриши сабабли бирор зараркунандани бирданига тез кўпайиб кетишига имкон пайдо бўлмайди; ўсимликхўр организмлар билан бирга кушандалари ҳам кўпайиб, зараркунандалар сонини чеклаб туради.

Алмашлаб экиш унинг схемасини тузишдан бошланади. Бу схемада алмашлаб экишга мўлжалланган далаларда экинларнинг йиллар бўйича нисбати белгилаб берилади. Пахтачиликда одатда ғўза, ғалла, беда 1:2:7 (бир йил ғалла, 2 йил беда, 7 йил ғўза) ёки 1:2:3:1:2 (биринчи йил ғалла, 2 йил ғўза, 3 йил беда, биринчи йил ғалла, 2 йил ғўза) схема бўйича алмашлаб экилади. Кейинги йилларда дон етиштиришнинг кўпайиши билан алмашлаб экишда ғалланинг ҳиссаси ортиб бормоқда.

^ Зараркунандаларга қарши биологик кураш методлари. Яқин йилларгача экинлар зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши пестицидлар деб аталадиган органик бирикмалар қўлланилган. Лекин пестицидлар фақат зараркунандаларни эмас, балки фойдали организмлар, жумладан зараркунандаларнинг кушандаларини қириб юборади. Оқибатда биоценозлардаги экологик мувозанат бузилади, организмлар сонининг ўз-ўзидан бошқарилиб турилиши издан чиқади. Бундан ташқари пестицидлар атроф муҳитнинг ифлосланишига олиб келади.

^ Биологик метод зараркунанда организмларга қарши курашда бошқа организмлардан ёки улардан ишлаб чиқадиган моддалардан фойдаланишдан иборат. Зараркунандалар сонини уларни ўлдириш ёки кўпайишининг олдини олиш орқали камайтириш мумкин. Австралияда қуёнлар сонини камайтириш мақсадида уларни Жанубий Америка қуёнларида учрайдиган вирус билан касаллантирилган. Биринчи эпидемиянинг ўзида касалланган қуёнларнинг 98,8 % и қирилиб кетган. Австралиядан Шимолий Америкага ва у ердан Европага тарқалган мевали дарахтлар зараркунандаси Австралия қалқондорига қарши курашда бу паразитнинг кушандаси-«Родолия» тугмача қўнғизидан фойдаланиш ҳам катта амалий аҳамиятга эга бўлди.

Биологик методдан бегона ўтларга қарши курашда ҳам фойдаланиш мумкин. Хона ўсимлиги сифатида Австралияга олиб келинган опунция кактуси табиий шароитда тушиб қолганида кўпайиб, тез орада ҳайдаладиган далалар ва ўтлоқларни эгаллаб олган. Ўтган асрнинг 30-йилларида бу кактусга қарши курашиш мақсадида Аргентинадан қуртлари кактус билан озиқланадиган капалаклар олиб келинади. Капалаклар қуртлари бир неча йил давомида кактусларни еб, улар сонини камайишига олиб келди.

Бундай тадбирлар бизнинг Республикамизда ҳам олиб борилган. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида хавфли паразит ўсимлик ҳисобланган шунғияга қарши курашда унинг зараркунандаси фитомизадан фойдаланилган.

Ўрмончилик. Планетамиз ўрмонлари атмосферадаги кислород манбаи, қурилиш материали, саноат ишлаб чиқариши (мебел, парфюмерия, целлюлоза) учун қиммат баҳо хом ашё манбаи, хилма-хил ҳайвонлар учун яшаш, одамлар учун хордиқ чиқариш жойи ҳисобланади. Ўсимликлар карбонат ангидридни ўзлаштириб, кислород ишлаб чиқариши туфайли атмосферадаги кислород ва карбонат ангидрид миқдорининг доимийлигини сақлаб туради. Тропик ўрмонлар-планетамиз ўпкаси дейилиши бежиз эмас.

Дарахтлар намликни тупроққа яхшироқ шимилишига ёрдам беради. Планетамиз ўрмонлари қурилиш метариали сифатида кесиб олиниши ва ёнғинлар туфайли йил сайин камайиб бормоқда. Ўрмон бойликларидан оқилана фойдаланиш ишлари ҳар йили кесиладиган дарахтлар сонини экиладиган дарахт кўчатлари сонидан ошиб кетмаслиги билан боғлиқ.

Чўл минтақаларида экинлар атрофида ихота дарахтлар барпо этиш катта амалий аҳамиятга эгадир. Ихота дарахтлари экинларни ёзги иссиқ гаримсел шамолдан ҳимоя қилади, қишда ёққан қор кўпроқ тўплаб, тупроқда намликни яхши сақланишига ёрдам беради. Бундан ташқари дарахтларга ҳашоратхўр ва йиртқич қушлар уя қуриб, экинларнинг зараркунанда ҳашоратлари ва кемирувчиларга қарши-курашда одамга ёрдам беради.

^ Балиқ овлаш ва балиқчилик. Балиқ овлашни экологик жиҳатдан тўғри ташкил этиш балиқларнинг овланадиган миқдорининг ҳар йили кўпайишга киришадиган миқдоридан кўп бўлмаслиги билан боғлиқ. Балиқлар популяциясининг ёш таркиби тўғрисидаги маълумотлар тур индивидлари сонига зиён келтирмасдан вояга етмаган балиқларни ҳам овлашга имкон беради. Балиқларни керакли миқдордан кўпроқ овланиши улар популяциялари сонининг камайиши ва балиқларнинг қирилиб кетишига олиб келади.

Балиқ маҳсулотларининг мўл бўлиши кўллар, дарёлар ва сунъий сув ҳавзаларидаги шароит, жумладан балиқлар учун озиқ ресурсларининг мавжудлиги, ҳавзалар ҳолати ва турнинг озиқ занжиридаги ўрни билан боғлиқ. Агар балиқ (масалан, гулмой) озиқланиш заҳираси кам бўлган совуқ сувда яшайдиган бўлса, унинг маҳсулдорлиги ҳам кам бўлади. Озиқланиш занжирининг тўртинчи ёки бешинчи ўрнида турган балиқлар (масалан, чўртан) зоопланктон (сув оқими билан ҳаракатланадиган майда умуртқасиз ҳайвонлар) билан, зоопланктон эса майда сув ўтлари билан озиқланади. Озиқланиш занжирларининг бир поғонадан иккинчисига ўтиш энергия сарфи билан боғлиқ, шунинг учун озиқланиш занжирининг кейинги поғоналарида биомасса ҳам камайиб боради. Шу сабабдан озиқланиш занжирининг иккинчи ва учинчи поғонасида турган, яъни сув ўтлари ва зоопланктон билан озиқланадиган турлар (масалан, оқ амур, зоғора балиқ) энг кўп маҳсулот беради.

Сув ҳавзаси озиқланиш занжирини ва озиқ заҳирасини билиш - мазкур сув ҳавзасида қайси балиқларни қанча миқдорда кўпайтириш зарурлигини ҳамда қайси турлар популяцияларини кўпайтириш орқали озиқ заҳирасидан самарали фойдаланиш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

^ Экология ва космос. Космик бўшлиқда одамнинг узоқ вақт давомида парвоз қила олиши унинг ҳаёт фаолиятини таъминлайдиган сунъий экосистема яратишни тақоза этади. Ёпиқ экосистемада юз берадиган моддалар айланишини биологик механизмлар ёрдамида бошқариш мумкин. «Космик томорқа» да экиладиган сув ўтлари ёки бошқа ўсимликлар одамнинг нафас олиши учун кислород етказиб беради: Нафас олишда ажралиб чиқадиган карбонат ангидридни ўзлаштиради. Редуцентлар (микроорганизмлар) одам организми чиқиндиларини минераллаштиради. Ҳосил бўлган минерал элементлар ва сувни «космик томорқа» қайтадан ўзлаштириб, космонавтларга озиқ моддалар етиштириб беради. Ҳозир бундай ёпиқ экспериментал системалар яратилган.

Ёпиқ экологик системаларни яратиш фақат космосда эмас, ерда ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки бундай экологик системалар табиий экосистемалар сингари чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологиясини яратишни амалга оширишга ёрдам беради.

^ Нима учун шундай бўлади?

20-аср охирида олиб борилган тадқиқотлар натижасида 70%га яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида одам саломатлигига зиён келтирадиган ҳар хил моддалар борлиги аниқланган. Улар орасида энг хавфлиси пестицидлар ҳисобланади. Кимёвий жиҳатдан турғун бўлгани сабабли пестицидлар озиқ занжири (масалан, планктон-балиқ-қуш) орқали бир организмдан иккинчисига ўтиб тўпланиб боради. Кўп ҳолларда заҳарли моддалар озиқланиш занжири орқали организмга ҳам тушиб қолиши мумкин.

^ Далага сепилган пестицидлар қайси йўл билан одам организмига тушиб қолиши ва организмга қандай таъсир кўрсатишини аниқ далиллар асосида очиб беринг.


Топшириқларга жавоб беринг ва билимингизни синанг

^ 1. Монокультура қишлоқ хўжалигида қандай салбий оқибатларга олиб келади?

1-тупроқда минерал озиқ моддалар камаяди. 2-тупроқда шўрланиши ортади. 3-тупроқ реакцияси ўзгариб, ишқорий бўлади. 4-тупроқнинг сув ва нам ўтказиш хусусияти ёмонлашади. 5-тупроқ зичлашади. 6-тупроқ кўп нам йўқотади.

А) 1,4,5. Б) 2,3,6. Д) 1,2,4. Е) 3,5,6.

2. Монокультура агроэкосистема таркибининг қандай ўзгаришига олиб келади?

1-организмлар хилма-хиллиги камаяди. 2-индивидлари сони кескин ортади. 3-индивидлар сони камаяди. 4-зараркунандалар сони ортади. 5-зараркунандалар сони камайиб кетади.

А) 1,2. Б) 3,4. Д) 5,4. Е) 2,4.

3. Алмашлаб экишнинг 1:2:7 схемасида экинлар ва улар экиладиган муддатларни жуфтлаб кўрсатинг.

1-ғўза. 2-ғалла. 3-беда. а-2 йил, б-1 йил, д-7 йил

А) 2-б, 1-д, 3-а. Б) 2-а, 1-б, 3-д. Д) 2-д, 1-б, 3-а. Е) 2-а, 1-д, 3-б.

^ 4. Зараркунанда ҳашоратларга қарши пестицидларнинг қўлланиши қандай натижа берди?.

1-зараркунанда бутунлай қирилиб кетди. 2-фойдали ҳашоратлар қирилиб кетди. 3-биогеоценозларда экологик вазият яхшиланди. 4-атроф муҳитда экологик мувозанат бузилди. 5-зараркунада турлар сони ошди 6-биогеоценозларнинг ўз-ўзини бошқариш механизми бузилди 7-пестицидлар организмда тўпланиб борди. 8-маданий ўсимликларга зараркунандалар кўпроқ зиён етказди.

А) 1,3,5. Б) 4,2,1,3. Д) 3,2,5. Е) 2,1,6,4.

5. Биологик қарши кураш нимадан иборат?

А.-зараркунандаларга қарши уларнинг йиртқичларидан фойдаланиш. Б) заракунандаларнинг касалликларидан фойдаланиш. Д) заҳарли акарацидлардан фойдалар. Е) пестицидлардан фойдаланиш. Ф) профилактика чораларини қўллаш. Г) зараркунандаларнинг паразитларидан фойдаланиш. Х) зараркунандаларнинг кўпайишини олдини олиш. И) ҳайвонлар ишлаб чиқарадиган биологик фаол моддалардан фойдаланиш.

^ 6. Зараркунанда ва бегона ўтлар ҳамда уларга қарши курашда фойдаланилган тадбирларни жуфтлаб ёзинг.

а) австралия қуёнлари. б) австралия қалқондори. д) опунция. е) шумғия:

1. родолия тугмача қўнғизи. 2. фитамиза пашшаси, 3. вируслар, 4. капалаклар.

А) а-3, б-1, д-4. Б) а-2,б-3, д-4. Д) д-3, б-2, а-4. Е) а-3,д-2, б-4.

7. Чўл минтақасида ихота дарахтзорларини барпо этиш қандай аҳамиятга эга?

1-хордиқ чиқариш жойи. 2-ҳаводаги кислород ва карбонат ангридрид доимийлигини сақлаш. 3-экинларни гармселдан сақлаш. 4-кўпроқ нам тўплаш. 5-кемирувчилар ва бошқа ўсимликхўр ҳайвонларни жалб қилиш. 6-ҳашоратхўр ва йиртқич қушларни жалб қилиш.

А) 1,3,5. Б) 3,4,6. Д) 3,2,5. Е) 2,1,6,4.

8. Балиқ овини рационал ташкил этиш учун қандай тадбирларни амалга ошириш керак?

А) балиқларнинг овланадиган миқдори кўпайишга киришадиган миқдоридан кўп бўлмаслиги. Б) сув ҳавзасидаги озиқ заҳираси. Д) сув ҳавзаси ҳолати. Е) популяциялар ёш таркибини аниқлаш. Ф) турнинг озиқ занжиридаги ўрни. Г) вояга етмаган балиқларни кўплаб овламаслик.

^ 9. Сув ҳавзасидаги балиқларнинг маҳсулдорлиги нима билан боғлиқ? (8-топшириқ)

10. Узоқ космик парвозларда ёпиқ экологик система қандай аҳамиятга эга?

1-нафас олиш учун СО2 ишлаб чиқаради. 2-нафас олиш учун О2 ишлаб чиқаради. 3-азотни ўзлаштириб, ҳавони тозалайди. 4-СО2 ни ўзлаштиради. 5-ҳавони ис газидан тозалайди. 6-ҳавони микроорганизмлардан тозалайди. 7-одам чиқиндиларини минераллаштиради. 8-озиқ моддалар етиштириб беради. 9-чиқиндилар нам ҳосил бўлади. 10-чиқиндисиз ишлаб чиқарилади.


А) 1,3,5. Б) 4,2,1. Д) 7,8,10. Е) 2,1,6.



Похожие:

Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconЭкологик талофатлардан куриладиган иктисодий зарарлар ва уни хисоблаш усуллари. Р е ж а
Экологик талофотлардан куриладиган иктисодий зарарларни хисоблаш ва улардан фойдаланиш
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconЋозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)
Янги сифат ўзгаришларга олиб келадиган биосфера ёки унинг катта бир бўлагининг ўзгаришига экологик кризис дейилади
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconТабиий ресурсларни меъёрлари ва экологик экспертиза асослари
Экологик экспертиза утказиш тартиби куйидагича,куриладиган ёки кайта жихозланадиган корхоналар куйидаги материалларни (кумита) экологик...
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Олий ҳамшира иши факультети талабалари учун одам анатомияси фанидан амалий машғулотларга
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconТабиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва биосферани муҳофаза қилиш
Табиий ресурслар. Экологик муаммолар. Чиқиндисиз ишлаб чиқариш. Ёпиқ тарзда ишлаб чиқариш
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш icon26-амалий машғулот. (9-маъруза) Мавзу: Бош мушаклари ва фасциялари. Машғулотнинг мақсади
Талабаларга бош мушакларининг тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш icon20 амалий машғулот (7-маъруза) Мавзу: Орқа мушаклари ва фасциялари. Машғулотнинг мақсади
Талабаларга орқа мушакларининг тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconТабиий ва амалий фанлар” кафедраси томонидан “Фан ўқитувчиларининг илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича назарий ва амалий билимларини ошириш тадбирлари” ҳақида
Ги янгиликлари, илғор педагогик ва янги ахборот технлогиялар билан таништириш хамда уларда интерфаол методлари ва замонавий мулоқот...
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconЭкологик омиллар: биотик, абиотик, антропоген
Тирик организмларга таъсир этувчи мућитнинг ћар ќандай бўлаклари экологик омиллар дейилади
Экологик билимлардан одам амалий фаолиятида фойдаланиш iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи билак, тирсак ва қўл панжаси суякларининг тузилишини, уларнинг одам...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации