Документы



Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши icon

Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши

НазваниеЭкосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши
Дата20.05.2013
Размер56.58 Kb.
ТипДокументы
скачать

Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши

Ўз-ўзини кайта тиклаш, ҳаётий ресурслар. Мувозанатлик ва барқарорлик. Ўз-ўзидан бошқарилиш


Экосистемаларнинг бир-бутунлиги ва ўз-ўзидан тикланиши. Тирик организмлар ва абиотик муҳит бир-бирига таъсир кўрсатиб туради. Биоценознинг тирик ва нотирик қисмлари ўртасидаги боғланиш унда ҳаёт давом этилишини таъминлайди. Абиотик омиллар популяциялар ҳаётий фаолиятини бошқариб туради. Бу омилларнинг ўзи ҳам тирик организмлар назорати остида бўлади. Ҳаётий жараёнлар учун жуда зарур бўлган элементлар (С,Н,О,N,Р) ва органик бирикмалар (карбонсувлар, оқсиллар, ёғлар) тирик ва нотирик табиий жисмлар ўртасида тўхтовсиз оқиб туради. Бу жараён карбонат ангидрид, кислород ва сувнинг эстеъмол қилиниши ва ажратиб чиқарилиши; ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғининг ҳосил бўлиши ва парчаланиши, тупроқда органик бирикмаларнинг ҳосил бўлишидан иборат. Тирик организмлар муҳитдан ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар (масалан, нафас олишда атмосферадан кислород, фотосинтезда СО2 минерал моддалар) олади. Ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни (масалан, фотосинтезда кислород, нафас олиш ва парчаланиш жараёнларида СО2 гази) чиқаради. Яшил ўсимликлар тўплаган қуёш энергияси биогеоценозни ташкил этувчи ҳамма организмларга етказиб берилади.

Тирик организмларни бир-бири ҳамда улар яшайдиган муҳит билан боғлаб турадиган энергия ва моддалар оқими биогеоценозларнинг бир бутунлигини таъминлайди.

Биогеоценозларнинг ўз-ўзидан тикланиши организмларнинг кўпайишга лаёқати, уларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши учун зарур озиқ моддалар ва энергиянинг бўлиши, шунингдек, тирик организмлар томонидан яшаш муҳитининг қайта тикланишидан иборат.

^ Экосистемаларнинг барқарорлиги. Эволюция давомида биогеоценозлар билан яшаш муҳити ўртасида пайдо бўлган мувозанат уларнинг барқарорлигида намоён бўлади.

^ Барқарорлик экологик жамоа ва экосистемасининг ташқи муҳит таъсирида пайдо бўладиган ўзгаришларга бардошлиги хусусиятидан иборат.

Масалан, ёғин миқдори ўртача йиллик миқдордан 50% камайган, продуцентлар ҳосил қилган органик моддалар миқдори фақат 25% камайган, ўтхўр ҳайвонлар сони эса 10% га камайган бўлса, у ҳолда бу экологик система барқарор дейиш мумкин. Организмларнинг ноқулай шароитга чидамлиги ва юқори кўпайиш потенциали экосистемалардаги популяциялари сақланиб қолишини таъминлайди.

Ўз-ўзидан бошқарилиш. Популяциядаги индивидлар сонини муайян миқдорда сақланиб турилиши озиқланиш занжирининг ҳамма босқичларида организмлар ўртасида содир бўлиб турадиган йиртқич-ўлжа ва паразит-хўжайин муносабатлари билан боғлиқ. Агар озиқланиш занжири звеноларидан бирида бирор тур йўқолиб кетадиган бўлса, у ҳолда йўқолиб кетган тур билан озиқланадиган турлар бошқа, яъни илгари иккинчи даражали бўлган озиқ билан озиқланишга ўтади. Бунинг натижасида озиқланувчи турлар сони камайиб кетмайди.

Биогеоценозларда турнинг оммавий кўпайиши озиқланиш занжиридаги тўғри ва тескари боғланиш орқали бошқарилади. Масалан, яхши об-ҳаво шароитида ўсимликлар юқори ҳосил беради. Озиқнинг мўл-кўл бўлиши туфайли ўтхўр ҳайвонлар сони ортади. Ўтхўр ҳайвонларнинг ўзи ҳам йиртқичларга озиқ бўлади. Ўлжанинг кўп бўлиши йиртқичларнинг кўп болалашига, улар сонининг ортишига олиб келади. Демак, бу йил ўт мўл бўлса келгувси йили ўтхўр ҳайвонлар кўп болалайди, яна бир йилдан сўнг йиртқичлар сони ҳам ортади. Йиртқичлар сонининг бундан кейин ортиши ўлжа сонининг камайишига олиб келади. Ўлжанинг камайишига олиб келади. Ўлжанинг камайиши билан йиртқичнинг кўпайиши секинлашади. Бунинг оқибатида йиртқич ва ўлжанинг сони илгариги нормал нисбатга тушиб қолади. Озиқ бўладиган ўсимликлар, ҳайвонлар ва улар билан озиқланадиган йиртқичлар сонининг ўзгариб туриши ўзаро чамбарчас боғлиқ. Бунга мисол қилиб, тундрада лемминглар сонининг ўзгариши циклини кўрсатиш мумкин. Бир неча йилда бир марта тундрада лемминглар сони кескин ошади; сўнгра кўпинча бир мавсумнинг ўзида улар сони кескин камайиб кетади. Бунинг натижасида лемминглар билан озиқланадиган шимол тулкиси, бойқуш ва бошқа йиртқичлар сони ҳам кўпайиб ёки камайиб туради.

Лемминглар сонининг ўзгариб туриши улар учун озиқ бўладиган ўсимликлар билан боғлиқ. Лемминглар сони кескин ошган йилларда улар ўсимликларни еб битиради; ўсимликларнинг кўп қисми органик қолдиклар ҳолида тупроқ детритига тушади. Келгуси йилда ўсимлик қопламининг бузилганлиги озиқ миқдорининг камайиб кетганлиги туфайли ёш леммингларнинг кўп қисми қирилиб кетади. Йиртқичлар учун ҳам озиқ кескин камайиб, улар ҳам деярлик кўпаймайди.

Кейинги йиллар давомида ўсимлик қолдиқлари парчаланиб, минераллашади. Тупроқдаги озиқ моддалар ҳисобидан ўсимликлар тез ўса бошлайди. Лемминглар кўпайиб, улар сони яна кескин ошади. Лемминглар озиқланадиган йиртқичлар ҳам тез кўпайиб, сони ортади. Шундай қилиб, биогеоценозлардаги организмлар популяцияси бир-бири сонини чеклаб туриши туфайли мазкур экосистема узоқ муддат мавжуд бўлади.

Одамнинг табиий экологик системаларга аралашуви ўз-ўзини бошқариш механизмларини издан чиқишига олиб келиши мумкин. Бунга мисол тариқасида қуёнларнинг Австралияга келтирилишини кўрсатиш мумкин. Европаликлар Автралияга кўчиб борганида ўзлари билан бирга уй ҳайвонлари, жумладан қуёнларни ҳам олиб боришган. 1859 йилда Автралиядаги фермалардан бирида 12 жуфт қуёнлар келтирилиб, табиатга қўйиб юборилади. Автралия биогеоценозида йиртқичларнинг жуда кам бўлиши туфайли 40 йилдан сўнг қуёнлар сони бир неча юз миллионга етди. Қуёнлар континент бўйлаб тарқалиб, ўтлоқ ва яйловларга умуман мамлакат иқтисодига катта зарар етказа бошлади.

Ўрта Осиёга Амударёси ҳавзасидан оқ амур, дўнгпешона, илонбош каби балиқларни келтириб интродукция қилиниши сув ҳавзаларида овланадиган балиқлар билан бирга овчилик аҳамиятига эга бўлмаган турларнинг ҳам келиб қолишига сабаб бўлди. Бу ҳол рақобатга бордош беролмайдиган маҳаллий турлар сонининг камайиб кетишига олиб келди.

Шундай қилиб, табиий системаларда тирик организмлар сони ўз-ўзидан бошқарилиб туради. Антропоген омиллар таъсирида табиий озиқланиш занжирининг бузилиши, экосистемаларга одамнинг аралашуви айрим турлар популяциялари сонининг кескин ошиб кетиши, табиий экологик жамоаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

^ Нима учун шундай бўлади?

Ҳар қандай биогеоценоз биологик жиҳатдан барқарор система ҳисобланади. Унда керакли моддалар ва энергиянинг кириб келиши билан уларнинг сарфланиши ўртасида мувозанат бўлади.

Қандай қилиб заҳарли моддалар билан ифлосланиш ёки ҳавонинг исиб бориши (парник эффекти) бу мувозанатни бузиши мумкин?

Муҳокама қилиб, жавоб беринг.


Жавоб ёзинг ва билимингизни баҳоланг

1. Табиий жамоаларнинг тирик ва нотирик қисмлари ўртасидаги боғланиш қандай жараёнлар билан боғлиқ?

1-СО2 ни эстеъмол қилиниши ва чиқарилиши, 2-ўсиш, 3-ривожланиш, 4-кислородни эстемол қилиниши ва чиқарилиши, 5-кўпайиш, 6-сувнинг эстеъмол қилиниши ва чиқарилиши, 7-ўсимлик ва ҳайвон органик қолдиқларининг ҳосил бўлиши ва парчаланиши, 8-таъсирланиш.

А) 4,6,7,8, Б) 1,2,4,3 , Д) 8,7,6,1, Е) 1,5,2,3.

2. Тирик организмлар муҳитдан нимани ўзлаштиради?

1-фотосинтезда СО2 ни, 2-нафас олишида атмосферадан кислородни, 3-тупроқдан сувни, 4-тупроқдан органик моддаларни, 5-фотосинтезда ҳаводан кислородни, 6-нафас олишида ҳаводан СО2 ни, 7-фотосинтезда ҳаводан сувни

А) 2,5,6,1; Б) 1,3,4,5; Д) 7,3,4,1; Е) 1,2,37;

3. Биогеоценозларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши қандай жараёнлар билан боғлиқ?

1-ўсиш, 2-кўпайиш, 3-муҳитда озиқ ва энергиянинг бўлиши. 4-организмларнинг ривожланиши. 5-яшаш муҳитининг қайта тикланиши, 6-рақобат.

А) 5,4,3,1; Б) 5,4,3,2; Д) 2,3,5,6; Е) 1,3,2,5.

^ 4. Сўзларни тартиб билан жойлаштириб, барқарорлик тушунчасига тавсиф беринг.

1-экосистеманинг. 2-пайдо бўладиган. 3-ташқи, 4-муҳит таъсирида. 5-экологик жамо, 6-бардошлиги, 7-барқарорлик 8-ўзгаришларга, 9-хусусияти.

А) 3,4,2,8,7,5,1,6,9 Б) 2,8,6,9,7,5,1,3,4 Д) 4,2,7,5,1,3,8,6,9 Е) 7,5,1,3,4,2,8, 6,9;.

5. Популяцияларда организмлар сонининг нисбатан доимий бўлиши нима билан боғлиқ?

1-организм ва ташқи муҳит ўртасидаги боғланиш. 2-популяциялар сони, 3- йиртқич-ўлжа муносабатлар, 4-паразит хўжайин муносабатлари.

А) 1,2; Б) 3,4; Д) 1,3; Е) 2,4

6. Биогеоценозда бирор ҳайвон популяцияси сонининг ортиши қандай омиллар билан боғлиқ?

А) об-ҳаво шароити. Б) ўтхўр ҳайвонлар сони ортиши. Д) ўтхўр ҳайвонларнинг камайиши, Е) йиртқичлар сонининг ортиши, Ф-йиртқичлар сонининг камайиши. Г-ўсимликларнинг кўп биомасса ҳосил қилиши. Ҳ-кунларнинг узайиши. И-кунларнинг қисқариши.



Похожие:

Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши iconИдоравий статистика ҳисоботи ведомственная статистическая отчетность
Ааа тизимига кирувчи юридик шахслар ва таркибий бўлинмалар, идора тасарруфидаги ташкилотлар ўзидан юқори турувчи ташкилотларга
Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши iconЕкилги ва унинг ениш усуллари
Кимевий реакциянинг жадал бориши натижасида екилги узидан иссиклик чикаради. Екилгига куйидаги талаблар куйилади: ениш вакти
Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши iconЭкосистемаларнинг алмашинуви
Биогеоценоз абадий бўлмасдан, ўзгариб туради. Вақт ўтиши билан бир биогеоценоз ўрнини иккинчиси эгаллайди. Биогеоценозларнинг алмашинуви...
Экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши iconМолекулалар энергиясини эркинлик даража сонига караб текис таксимланиши
У кинетик ва потенциал энергия тебранма харакат энергиялари йигиндиси булиб термодинамик холатини функциясидир. Яъни хар бир холатда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации