Документы



Амир темур icon

Амир темур

НазваниеАмир темур
Дата20.05.2013
Размер429.67 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Amir Temur/AMIR TEMUR SALTANATI.doc
2. /Amir Temur/TEMURIYLAR DAVRIDA MAMLAKATNING UTIMOIY.doc
3. /Amir Temur/АМИР ТЕМУР.doc
4. /Amir Temur/Амир Темур Ва Ибн Халдун Сиёсий-?у?у?ий ?арашларида Вазирлик Институтининг Ёритилиши.doc
Amir temur saltanati amir temurning siyosiy kurash maydoniga kirib kelishi
Temuriylar davrida mamlakatning utimoiy-siyosiy, iqtisodiyva madaniy hayoti amir temur vorislari o`rtasida taxt uchun kurash va uning oqibatlari
Амир темур
Амир Темур Ва Ибн Халдун Сиёсий-Ҳуқуқий Қарашларида Вазирлик Институтининг Ёритилиши

АМИР ТЕМУР, Темур, Темур-бек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул) [1336.9.4, Кеш (ҳоз. Шаҳрисабз) ш. яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳоз. Яккабоғ тумани) — 1405.18.2, Ўтрор ш., Самарқандда дафн этилган) — ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси.

А. Т.нинг онаси Такина хотун бухо-ролик. Отаси амир Тарағой эса барлос

уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чи-ғатой улусиниш эътиборли беклари-дан ҳисобланган. Унинг аждодлари Кеш вилоятида ҳокимлик қилишган. Шу боис А. Т.нинг отаси амир Тара-ғой ҳам йилда бир маротаба Или да-рёси бўйида хон томонидан чақири-ладиган эл-юрт бекларининг қурул-тойига таклиф этилар ва у бундай йи-ғинларда муттасил қатнашар эди. Шу б-н бирга у, Шарафуддин Апи Яздий-нинг таъкидлашига кўра, «уламо ва су-лаҳо ва муттақийларға мушфиқ ва меҳ-рибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди...». Тарағойбек пири Шам-суддин Кулолни айниқса чуқур эҳти-ром қилган. Кейинчалик шайх Кулол А. Т.нинг ҳам пири бўлган. Тарағойбек 1360 й.да вафот этган.

А. Т.нинг ёшлиги Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. А. Т. ёшлик чоғлариданоқ махсус му-раббийлар назорати остида чавандоз-лик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар б-н машғул бўлган. Шу асно-да А. Т. тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. А. Т. табиа-тан оғир, босиқ, теран фикрли ва ид-рокли ҳамда ниҳоятда зийрак, киши-лардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспирин-лик чоғларидаёқ атрофига тенгқурла-ри орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болалик-даги дўстлари ва мактабдошлари (Аб-бос баҳодур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қар-қара ва б.) тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб ва ҳарбий гуруҳга бирлашиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар А. Т. қўшинида лаш-карбошилик даражасигача кўтарилган-лар.

А. Т. ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари б-н айрим ви-лоят амирларига хизмат қилишдан бош-лаган; уларнинг ўзаро курашларида кат-нашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чи-ниққан, ҳарбий маҳоратини оширган. Донғи бутун Кашкадарё воҳасига ёйил-ган. А. Т.нинг аклу заковати, шижоати ва шуҳрати уни Мовароуннахрнинг нуфуз-ли амирларидан амир Хизр Ясовурий ва амир Қазатн б-н якинлаштирди. Хонда-миртлнт ёзишича, отаси амир Тарагой А. Т.ни аввал (1355) амир Жоку барлоснинг қизи Нурмушк оғога, сўнгра ўша йили (1355) Қазағоннинг набираси ва амир

Ҳусайннинг синглиси Ўлжой Туркон огога уйлантиради. Кейинги никоҳ туфайли А. Т. б-н Балх ҳокими амир Ҳусайн ўртасида иттифоқ юзага келиб, улар биргаликда мўғулларга карши курашадилар.

А. Т.нинг Мовароуннаҳрни бирлаш-тириш йўлидаги ҳаракати 14-а.нинг 60-й.лари бошларидан бошланди. 14-а. нинг 50-й.лари охирида Мовароуннаҳ-рда амирларнинг ўзаро кураши кучай-иб, амир Қазағон ўддирилди. Мамлакат-да сиёсий парокандалик авжига чиқиб, оғир танглик содир бўдди. Хондамир-нинг «Ҳабиб ус-сияр» китобида келти-рилган маълумотларга қараганда, улус ўнга яқин мустақил бекликларга бўли-ниб кетган. Самарканд вилоятида амир Баён сулдуз, Кешда амир Ҳожи барлос, Хўжандда амир Боязид жалоир, Балхда Улжой Буға сулдуз, Шибирғон-да Муҳаммад I Хожа Аперди найман, Кўҳистонда Бадахшон шоҳи амир Со-тилмиш, Хутталонда Кайхусрав, Ҳисо-ри Шодмон ҳудудида амир Ҳусайн ва амир Хизр Ясовурийлар ўзларини ҳоки-ми мутлақ деб эълон қиладилар.

Бу даврда Чиғатой улусининг шарқий қисми — Еттисув ва Шарқий Туркис-тонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хон-лари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий ва-зиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳоки-миятини ўрнатишга ҳаракат киладилар. Жета хонларидан Туғлуқ Темур ва унинг вориси Илёсхожа 1360 — 61 ва 1365 й. ларда Мовароуннаҳрга бир неча бор бо-стириб кирадилар. Мўғул хонларининг боскинчилик юришлари ва зулмига кар-ши халқ ҳаракати бошланади. Бироқ, Мовароуннаҳр амирлари халққа бош бўлиб, мўғул босқинчиларига қарши курашга журъат эта олмайдилар. Уларнинг бир қисми душман тарафига ўта-ди, иккинчи қисми эса эл-юртни тарк этиб, ўзга мамлакатлардан бошпана из-лайдилар. А. Т.нинг амакиси, Кеш вило-ятининг ҳукмдори амир Ҳожи барлос Хуросонга қочади. Мана шундай оғир паллада сиёсат майдонига А. Т. киради. Мўғулларга қарши туриш учун кучлар нисбати тенг эмаслигини ҳисобга олган 24 ёшли А. Т. 1360 й.нинг бошида Туғлуқ Темур томонидан Кешга юборилган бек-лар б-н келишади. Шароит тақозоси б-н хон хизматига ўтиб, унинг ёрлиғи б-н ўз вилоятининг доруғасн этиб тайин қилинади. Шубҳасиз, бу ноиложлиқдан қўйилган сиёсий ҳамда стратегик қадам бўлиб, бу б-н А. Т. мўғулларнинг навбат-даги талон-тарожининг оддини олган, мамлакат ва халқни фалокатдан қутқар-ган эди. Бироқ, Мовароуннахрнинг ҳукм-дори этиб тайин қилинган Илёсхожа ва унинг лашкарбошиси амир Бекки-чик б-н А. Т.нинг муросаси келишмай

АМИР ТЕМУР

275


прямая соединительная линия 36



қолади. Шу сабабдан 1361 й.нинг охи-рида у мамлакатни тарк этишга маж-бур бўлади.

Хиванинг жан.да, Урганжий дашти-да А. Т. Туғлуқ Темурнинг яна бир ра-қиби — қайноғаси амир Ҳусайн б-н уч-рашади. А. Т. мўғуллар б-н курашиш мақ-садида у б-н бирлашиб, икковлон куч тўплашга киришади. Дастлаб улар Туғ-луқ Темурхоннинг фармонига биноан А. Т.ни таъқиб қилишга киришган Хива доруғаси Тўқол (Таваккал) б-н жанг қиладилар. Сўнгра 1362 й.нинг кузида Сеистонда вилоят ҳукмдори Малик Қут-биддиннинг тарафида туриб мекроний-лар б-н бўлган тўқнашувда А. Т. ўнг киф-ти ва ўнг оёғидан жароҳатланди.

А. Т. ва амир Ҳусайн кейинги икки йил давомида Илёсхожа бошлиқ Жета лашкари б-н бир неча марта жанг кила-дилар. Ниҳоят, 1364 й. охирида улар мўғул қўшинларини Мовароуннаҳр қудудидан қувиб чиқаришга муваффақ бўладилар.
Амир Темур (рассом Малик Набиев асари).

Бироқ, Мовароуннаҳрни қўлдан чи-қаришни истамаган Илёсхожа 1365 й. нинг баҳорида яна Туркистон устига қўшин тортади. Тошкент б-н Чиноз оралиғида икки ўртада содир бўлган жанг тарихда «Лой жанги» номи б-н шуҳрат топади. Жангда амир Ҳусайн-нинг хиёнати оқибатида мағлубиятга учрайдилар ва ўз қўшинлари б-н Аму-дарё бўйларига чекиниб, Балх вилоя-тида ўрнашдилар. Илёсхожа эса ҳеч қан-дай қаршиликка учрамай Хўжанд, Жиззах ва б. бир қанча шаҳар ҳамда қишлокларни эгаллаб, Самарқанд устига юради. Самарқанд ўша пайтларда катта қўшинга қаршилик кўрсата олмасди. Ша-ҳарнинг на девори ва на мустаҳкам истеҳ-комлари, на қуролланган сипоҳийси бор эди. Бек ва амирлар шаҳарни тарк этган эди, лекин мўғулларга қарши халқ кўта-ридди, сарбадорлар шаҳар мудофаасини ўз қўлларига оддилар. Шаҳар мудофаачила-рига Мадраса толиби илмларидан Мавло-нозода Самарқандий, жун (пахта) титув-

чилар маҳалласининг оқсоқоли Абу Бакр Кулуйи (Калавий) Наддоф ва мерган мав-лоно Хурдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар. Сарбадорлар Самарканд ш.да мўғулларга қақшатқич зарба берадилар. Илёсхожа дастлаб Самарқандни, сўнгра бутун Мовароуннаҳрни ташлаб чиқиб ке-тишга мажбур бўлади. Сарбадорларнинг мўғуллар устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги хабар амир Ҳусайн б-н А. Т.га ҳам бориб етган. А. Т. қишни Қаршида, Ҳусайн эса Амударё бўйида ўтказиб, 1366 й. баҳорида Самарқандга йўл олди-лар. Улар Конигита тўхтаб сарбадорларнинг душман устидан қозонган ғалабала-ридан мамнун бўлганликларини ва улар б-н учрашмоқчи эканликларини билди-радилар. Бироқ, сарбадорларнинг бошлиқ-лари амирлар ҳузурига келганларида амир Ҳусайн буйруғи б-н Абу Бакр Кулуйи (Калавий) Наддоф б-н мавлоно Хурдак Бухорийлар дорга тортилади. Мавлонозода-ни эса А.Т. ўз ҳимоясига олиб кутқариб қолади. Шутариқасарбадорлар бошлиқ-сиз қолдирилиб, Мовароуннаҳрда амир Ҳусайннинг ҳукмронлиги ўрна-тилади, аммо кўп вақт ўтмай Ҳусайн б-н А. Т. ўртасидаги муносабат кескин-лашиб, очиқдан-очиқ низога айлана-ди. А. Т.нинг нуфузи ортиб бораётган-лигидан хавфсираган амир Ҳусайн Балхга қайтиб, унинг қалъа деворла-ри ва истеҳкомларини мустаҳкамлаш-га киришади. Балх, Қундуз ва Бадах-шондан кўп сонли лашкар ҳам тўплай-ди. Кеш ва Қарши вилоятларига бош бўлган А. Т. ҳам амир Ҳусайнга қарши ҳал қилувчи жангга ҳозирлик кўради. 1366 — 70 й.лар ўртасида бир неча бор тўқнашувлар бўлиб ўтади.

14-а.нинг 60-й.ларида Мовароуннаҳр-да ҳукм сурган ниҳоятда оғир сиёсий ва иқтисодий вазият мамлакатни бир-лаштириб, кучли бир давлат ташкил этишни тақозо қилмокда эди. Амир Ҳусайндан кўра А. Т. замонининг бун-дай талабини яхшироқ тушунарди. Шу-нинг учун ҳам ўз фаолиятининг даст-лабки босқичида барча ҳаракатни Мо-вароуннахрда марказлашган давлат ту-зишга қаратади. Бундай мақсадни амалга оширишда у руҳонийлар, ҳар-бийлар, савдогарлар ва шаҳар ҳунар-мандлари табақаларига суянади. А. Т. тарқоқ мамлакатни бирлаштиришга киришар экан, курашни аввало ички ғанимлари-дан бошлайди. 1370 й. баҳорида А. Т. амир Ҳусайнга қарши йўлга чиқади. Қўшин Термиз яқинидаги Биё қишлоғига етганда маккалик шарифлардан Саййид Барака А. Т. фаолиятини қўллаб-қувватлаб, унга олий ҳокимият рамзи катта ноғора — табл б-н ялов — байроқ тортиқ қилади. Шуб-ҳасиз бу воқеа катта сиёсий аҳамиятга эга

276

АМИР ТЕМУР


прямая соединительная линия 35прямая соединительная линия 34Амир Темур давлати байроғи.

эди. Чунки у салтанатлик рамзи эди. А. Т. буни яхши тушунарди. Шунинг учун ҳам Балхга етмасдан Ўрпуз мавзеида у амир ва нўёнлари б-н кенгаш ўтказади. Кўпчиликнинг хоҳиш ва ихтиёри б-н, ўша давр қонун-қоидаларига кўра, чингизийлар авлодидан бўлган Суюр-ғатмиш ўғлон Мовароуннаҳр подшо-лиги тахтига ўтқазилди. А. Т. қўшини то Балхга етиб боргунича, унга йўл-йўлакай янги-янги кучлар келиб қўшилди. Шу аснода амир Ҳусайнни кўпчилик амирлари тарк этдилар. Жан-гда амир Ҳусайн қўшинлари енгилди, икки кунлик қамалдан сўнг, 1370 й.нинг 10 апр.да Балх ш. А. Т.га тас-лим бўлди. Амир Ҳусайн асир олиниб, қатл этилди. Бу ғалабадан сўнг А. Т. Мовароуннаҳрнинг чингизийлардан бўлган ҳукмдори Қозонхоннпш қизи Сароймулк хонимнн ўз никоҳига ола-ди. Хон қизига уйланганлиги муноса-бати б-н А. Т. «кўрагон», яъни «хон-нинг куёви» унвонини олди.

1370 й.нинг 11 апр.да Чиғатой улу-сининг барча беклари, амирлари, ви-лоят ва туманларнинг доруғалари ҳамда Термизнинг саййидлари (худо-вандзодалари), шунингдек А. Т.нинг ёшликдан бирга бўлган қуролдош дўстлари ва пири Саййид Бараканинг иштирокида ўтказилган қурултойда анъанага кўра чингизийлардан Суюр-ғатмишхон мамлакат ҳукмдори деб эълон қилинган бўлса-да, амалда мар-казий ҳокимиятни А. Т. ўзи бошқарди, вилоятлардаги ҳокимиятни ўғиллари, набиралари ва яқин амирлари орқали идора қилди. Самарқанд А. Т. давлати-нинг пойтахтига айлантирилиб, ўша йилнинг ёзида шаҳар девори ва қалъ-аси тикланди, сарой ва қасрлар бино қилинди.

Мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаб, кўпдан давом этиб келаётган ички тарқоқликка бар-ҳам бериш, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш мақсадида А. Т. (1370 й. июнида) Самарқандда катта қурултой чақирди. Унда марказий давлат тизими-ни шакллантириш ва қўшин тузиш ма-салалари муҳокама этилди.

Эл-юртни бошқаришда ҳарбий куч-нинг аҳамиятини яхши тушунган А. Т. қўшиннинг тузилишига катта аҳамият

берди. У «амир» ва «амир ул-умаро» каби юқори даражали ҳарбий унвонлар жо-рий қилди. Қўшинни ҳарбий жиҳатдан ислоҳ қилар экан, у айниқса лашкар-бошиларни танлаш ва уларни тарбия-лаш, ҳарбий қисмлар ва уларнинг жой-лашиш тартиби, навкар ва сарбозлар-нинг қуролланиши ҳамда интизом ма-салаларига ниҳоятда эътибор беради (яна қ. Темурийлар ҳарбип санъати).

А. Т. ҳокимият тепасига келгач, даст-лабки вақтлардаёқ мамлакатда рўй бер-ган оғир иқтисодий тангликни бартараф қилиш учун энг аввало солиқ тизимини тартибга содди. Давлат солиқпарини йи-ғишда аминлар, калонтарлар ва солиқ йиғувчиларни раъиятга нисбатан инсоф ва адолатли бўлишга, қонунга хилоф иш тутмасликка чақирди, чунки салтанат-нинг барқарорлиги кўп жиҳатдан раъи-ятнинг ҳол-аҳволи, унинг давлат ва давлат бошлиғига бўлган садоқатига боғлиқ. Раъиятни ҳимоя қилиш қонун б-н мус-таҳкамланган, қонун барчага баробар бўлган. А. Т. нафақат ўз халқини, балки забт этилган мамлакатларнинг аҳолиси-ни ҳам имкони борича қонун ҳимояси-га олган. Уларни асирлик ва талон-та-рожлардан сақлаган.

А. Т. Мовароуннаҳрни мўгуллар ҳукм-ронлигидан озод этиб, бу қад. мамлакатда мустақил давлат барпо этган бўлса-да, ҳали мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатилган эмас эди. Бир то-мондан айрим вилоят ҳокимлари А. Т. ҳакимиятини тан олишдан бош тортиб турган бўлсалар, иккинчи томондан мамлакатнинг шарқий ва шим. ҳудуд-лари нотинч эди. Мўғулистон б-н Оқ Ўрда ҳукмдорлари Фарғона водийси-нинг шарқи, Ўтрор, Ясси (Туркистон) ва Сайрам ш.ларига хавф солиб, бу ҳудудларга тез-тез ҳужум қилар ва аҳолини талон-тарож қиларди. Шунинг учун ҳам А. Т. дастлабки йилларда мамлакат сарҳадлари хавфсизлигини таъ-минлашга катта аҳамият берди. Исёнчи амирларга қарши шафқатсиз кураш олиб борди. 1370 й. кузи ва 1371 й. баҳорида амир Зинда Чашмга зарба бериб, Шибир-ғон вилояти бўисундирилди. Балх ва Тош-кент вилоятлари ҳам А. Т. ҳокимиятини тан олдилар. Аммо Хоразм Оқ Ўрда ҳукм-дорларига суяниб, ҳануз бўйсунишдан бош тортиб келарди. Хоразмни А. Т. Чиға-той улусининг ажралмас қисми деб ҳисоблаб, уни ўз давлатига кўшиб олиш сиёсатини тутди. Аммо бу масала элчи-лар воситасида тинч йўл б-н ҳал этилма-гач, А. Т. Хоразм ҳудудига беш маротаба юриш қидди. Биринчи юриши 1371 й. ёз (июл)ида Кот ш.ни эгаллаш б-н якун-ланди. А. Т.нинг 1373 й. баҳори ва 1375 й. ёзида Хоразм томонга қилган икки юри-

ши натижасиз тугади. Бу аснода Олтин Ўрда хони Тўхтамиш б-н иттифоқ тузиб олган Хоразм ҳукмдори Юсуф сўфи, унинг ёрдамида А. Т. давлати ҳудудларига бир неча бор юриш қилиб, Қоракўл вилояти ва Бухоро туманларини талон-тарож этди. Бундай вазият шубҳасиз, 1379 й.да А. Т.ни тўртинчи маротаба Хоразмга қўшин тортишга мажбур этди. Пекин, бу юриш ҳам аввалгилари каби сулҳ тузиш б-н тугади. Бироқ шунга қарамай, Юсуф сўфи илгари Хоразмнинг Чиғатой улу-сига тегишли бўлган жан.-шарқий (Кот ва Хива ш.лари бирга) қисмини яна қай-тадан босиб олди. А. Т. давлатига нисбатан Юсуф сўфининг тутган бундай тажовуз-корона сиёсати Хоразм устига А. Т.нинг бешинчи марта юриш қилишига сабаб бўлди. 1388 й.да Хоразмнинг пойтахти вайрон этилиб, унинг ҳудудлари А. Т. давлатига бўйсундиридди.

Бу орада А. Т. Мўғулистон ҳокими Қамариддин б-н ҳам тўқнашиб қолди, чунки бу даврда унинг Мовароуннаҳр-га бўлган талончилик хуружлари кучай-иб кетганди. 1370 — 71 й.ларда у Тош-кент ва Андижон устига бир неча бор босқин қилиб, талаб қайтганди. 1376 й.да эса Қамариддин ҳатто Фарғона во-дийсининг талайгина қисмини босиб олди. А. Т. мамлакатнинг шим.-шарқий ҳудудларига нисбатан бўлаётган мутта-сил тахдидни бартараф қилиш учун Қамариддинга жиддий зарба беришга киришади. Йигирма йил (1371 — 90) мобайнида Соҳибқирон Мўғулистонга етти марта юриш қилиб, мўғул ҳукм-дорлари Анқотўра ва Камариддин ус-тидан ғалаба қозонди. Шу зайлда А. Т. Мовароуннаҳр ва Хоразмда ички тар-қоқлик, ўзаро низолар, шунингдек Мўғулистон томонидан бўлиб турган тазйиққа чек қўйиб, ушбу ҳудудда яшовчи элу элат ва халқларни ягона давлатга бирлаштирди. Бу шубҳасиз, Мовароуннаҳр аҳолиси тақдирида ижо-бий аҳамият касб этди. Аммо, А. Т. бу б-н қаноатланмади. Тез орада у қўшни дав-латлар ва халқлар устига юриш қилиб, уларни ўзига бўйсундириш ва марказ-лашган буюк салтанат барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу даврда Олтин Ўрда, Хуросон ва Эрондаги ижтимоий-сиёсий вазият унинг учун жуда қўл келди. А. Т. ҳарбий юришни Хуросондан бошлади. 1381 й. у Ҳирот-ни эгаллади. Сарахс, Жом ва Қавсия ш.лари жангсиз таслим бўлди. Хуросон, хусусан унинг пойтахти Ҳирот страте-гик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Эрон, Ироқ, Шом ва б. мамла-катларга ўтишда кўприк вазифасини ўтарди. 1381 — 84 й.лар давомида А. Т. Эроннинг катта қисмини эгаллади. Ав-

АМИР ТЕМУР

277


прямая соединительная линия 33вал (1381) Калот, Туршиз ва Сабзавор, кейин (1383) Сеистоннинг Зиреҳ, Зова, Фараҳ ва Буст қалъалари, 1384 й.да эса Астробод вилояти ва Озарбайжоннинг Омул, Сори, Султония ва Табриз ш.лари бўйсундиридди.

А. Т. Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Шом (Сурия) устига уч марта лашкар тортди. Бу юришлар тарихда «уч йил-лик», «беш йиллик» ва «етти йиллик» урушлар номи б-н машҳур. Уч йиллик (1386 — 88) ҳарбий юришлар оқиба-тида Жан. Озарбайжон, Ироқнинг шим. қисми, Гуржистон ва Ван кўли атро-фидаги ерлар эгалланди.

А. Т. шу б-н бирга шим.-ғарбдан, яъни Олтин Ўрда томонидан бўлаётган тазйиққа барҳам бериш мақсадида Тўхтамишга қарши уч марта қўшин тор-тишга мажбур бўлди. У 1389 й. да Дизақ (Жиззах)нинг Аччиқ мавзеида, 1391 й.нинг 18 июнида (ҳоз. Самара б-н Чистополь ш.лари оралиғида жойлашган Қундузча (Кондурча) дарёси водийсида

(қ. Кундузча жанги) ва ниҳоят, 1395 й.да (28 фев.) Шим. Кавказда Терек дарёси бўиида Тўхтамиш қўшинига какшатқич зарба беради (қ. Терек дарёси бўйидаги жанг). А. Т. ҳарбий юришлари оқибатида Қуйи Идил (Волга) вилоятлари, Сарой Берка, Саройчик ва Ҳожитархон (Аст-рахон) каби шаҳарлар ғорат қилинди. А. Т. Тўхтамишни қувиб Рязань вилоятига-ча борди ва Елец ш.ни ишғол қилди. Шарафуддин Али Яздий А. Т.нинг Москва юришини шундай таърифлай-ди: «Соҳибқирон Маскавга сориким, Руснинг шаҳарларидан эрди, таважжуқ қилди. Анда етконда нусратшиъор че-рики ул вилоятни (шаҳар ва атрофи-ни) чобтилар ва андағи ҳокимларни тобеъ қилди. Ва черикнинг эликларига сонсиз мол тушти...» («Зафарнома», 179-бет). Бу урушда Азақ (Азов), Кубан ва Черкас ерлари хам кучли азият чекди. Қизиғи шундаки, А. Т. Идилнинг Туро-тур кечуви бўйида Ўрусхоннинг ўғли Қуй-ричоқ ўғлонни чақиртириб, унга қўлга

киритилган собиқ Жўчи улусини инъ-ом этди. Россия тарихчилари Б. Д. Греков ва А. Ю. Якубовскийпарнмнт ёзишлари-ча, А. Т.нинг Тўхтамиш устидан қозон-ган ғалабаси, фақат Марказий Осиё учун эмас, балки бутун Шарқий Европа, шу-нингдек тарқоқ Русь князликларининг бирлашиши учун ҳам буюк аҳамият касб этган.

Шундан сўнг А. Т. бутун эътиборини Эрон, Ироқ, Сурия, Кичик Осиё ва Ҳиндистон ерларини узил-кесил забт этишга қаратди. У беш йиллик (1392 — 96) уруш давомида Ғарбий Эрон, Ироқи Ажам ва Кавказни эгаллади, натижада музаффарийлар ва жалоирий-лар сулоласининг ҳукмронлиги барҳам топди.

А. Т.нинг Ҳиндистон устига қилган уруши (1398 й. май — 1399 й. март) қарийб ўн бир ой давом этди. А. Т. Ҳин-дистондан катта ўлжа, шу жумладан 120 жанговар фил б-н қайтди. Ўлжа-ларнинг бир қисми қўшинга тақсим-

прямая соединительная линия 32АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ

прямая соединительная линия 31прямая соединительная линия 30прямая соединительная линия 29прямая соединительная линия 28прямая соединительная линия 27


Амир Темурнинг

Хиндистонга 139

-1399 йиллардаги

карбии юриши

Амир Темурнинг

Хорашш х.арбий юришцари

Амир Темур дашшти

Амир Темурга буйсунувчи к.арам

даыштлар ва ҳудудла

Амир Темурнинг 1365-138! йиллардаш "' харбий юришлари

Амир Темурнинг Эрон. Арманистонга

1385-1387 йиллардаги уч йнллик царбий

юриши . Амир Темурнинг Тухтамишга карши

1391 йнлдаги қарбий юриши

Амир Темурнинг, Эронга, Кавказортига, _ Тухтамишга карши Сарой Беркага 1392-

й|иш

Амир^смурнннг Эронга, Туркияга.Шомга ® Амир Темур данлати пойтахти
"'" "* @ Олтин Ўрда пойтахти

139У -1404 йшшардаги етти йиллнк

Микёс 1:55(ЮООО

АРАПИСТОЙ ДННГИЗИ

278

АМИР ТЕМУР


прямая соединительная линия 26Амир Темур ҳузурида базм. «Зафарнома» асарига ишланган миниатюра (1628).

лаб берилди, қолгани Самарқанд ва Кеш ш.ларида олиб борилаётган қури-лишларга сарфланди.

А. Т.нинг 1399 — 1404 й.ларда олиб борган ҳарбий юришлари натижасида Шомнинг Ҳалаб (Алеппо), Хумс, Ба-албек (Баъалбак), Димишқ (Дамашқ) каби йирик шаҳарлари ва Ироқи Араб-нинг Убулистон ўлкаси (қад. Каппадо-кия) б-н Бағдод, шунингдек Туркия-нинг катта қисми забт этилади. Анқара жангиаа А. Т. жаҳоннинг букж саркар-даларидан бири Боязид /Йилдирим ус-тидан ғалаба қозонди. Туркия султони асирга олинди. У б-н бирга хотини серб маликаси Оливера, ўғиллари Мусо ва Исо Чалабийлар ҳам асирга тушдилар. Сўнг, А. Т. Анадолу я. о.ни эгаллаб, Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган Измир ш.ни забт этди ва салибчиларнчнт Яқин Шарқцаги охир-ги қароргоҳига барҳам берди. Сўнгра, Эгей денгизида жойлашган Хиос ва

Лесбос о.ларидаги Генуя мулкларининг ҳукмдорлари унга таслим бўлдилар, Миср ҳам ўз итоаткорлигини изҳор этди. А. Т. Анқара, Никея, Бурса ва Измир ш.ларини эгаллаб, Византия ва бутун насоро оламининг Боязидга йи-ғиб берган божларидан иборат катта бойликни қўлга киритди. Биргина Бурса ш.дан олинган олтин ва жавоҳирлар-нинг ўзи каттагина карвонга юк бўлган. Банди қилинган Боязид ўрдугоҳга олиб келингач, А. Т. унга хурмат ва эхти-ром кўрсатди. Унинг вафотидан сўнг (1403 й. 9 март) эса ворисларига ҳим-мат кўзи б-н боқиб, уларга беқиёс му-рувватлар қилди. Чунончи Боязиднинг тўнғич ўғли Сулаймон Чалабийни турк-ларнинг Европадаги вилоятларига ҳоким этиб тайинлади. Эдирне (Адрианополь) ш. унинг пойтахти қилиб бел-гиланди. Анадолунинг шим.-гарбий қисми суюрғол сифатида Исо Чалабийга инъом қилиниб, Бурса ш. унинг пой-

тахтига айлантирилди. Усмонли турк-лар давлатининг марказий қисмини бошқаришни Мусо Чалабийга топшир-ди. А. Т. Усмонли турклар давлатини бу-тунлай босиб олиш ниятида бўлмаган, чунки у Европа давлатларининг Яқин Шарқ мамлакатларига нисбатан тажо-вузкорона ниятда эканлигини яхши ту-шунар эди. Шунинг учун ҳам А. Т. Усмонли турклар давлатини сақлаб қол-ди ва Боязиднинг ворисларига мурув-ват қўлини чўзди. Шундай бўлса-да, Боязид устидан қозонилган бу галаба б-н А. Т.ни Франция қироли Карл VI (1380 — 1422), Англия қироли Генрих IV (1399 — 1407) табриклаб, унга мах-сус мактуб юбордилар. Чунки А. Т. эн-дигина уйгонаётган Европага улкан хавф солиб турган Усмонли турклар давлатига зарба бериб, бутун Европа-нинг халоскорига айланган эди.

А. Т. Кичик Осиёдан Самарқандга қайтгач, 1404 й. 27 нояб.да 200 минг қўшин б-н Самарқанддан Хитой са-фарига чикди. Бироқ Хитой устига юриш А. Т.нинг Ўтрорда вафоти (1405 й. 18 фев.) туфайли амалга ошмай колли. А. Т.нинг вафоти ҳақидаги хабар гарчи аввалда сир тутилса-да, аммо кўп вақт ўтмай бу нохуш хабар мам-лакат бўйлаб тарқалиб кетади. А. Т.нинг жасади Самарқандга олиб келиниб дафн қилинади (қ. Амир Темур мақба-раси).

А. Т. — буюк давлат асосчиси. У Ҳин-дистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудуд-ни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солди. Бундан ташқари А. Т. давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шим.-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шим.-шаркда Балхаш кули ва Или дарёсигача; жан.-шаркда эса Шим. Ҳиндистонгача булган мамлакатлар буйсундиридди. А.Т. давлатни акд-зако-вот ва ҳуқуқий асос б-н идора этган. Унинг «...давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич б-н амалга оширдим», деган сўзлари бунинг ёр-қин далилидир.

Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳа-сидаги тарихий хизматлари беқиёсдир. Тарих бу қўҳна дунёда утган куп жа-ҳонгирларни билади. Уларнинг аксари-яти фақат бузган. А. Т.нинг улардан фарқи шундаки, у умр буйи бунёдкорлик б-н машғул булган. Унинг «Қай бир жойдан бир гишт олсам, урнига ун ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестир-сам, урнига унта кучат эктирдим» деган сузлари бунинг ёрқин исботидир. А. Т.га ҳар бир зафарли воқеа ва севин-

АМИР ТЕМУР

279


прямая соединительная линия 25



салани ҳал этишда, шу соҳанинг билим-донлари ва уламолари б-н маслаҳатла-шарди. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фа-лакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар б-н суҳбатлар ўтказарди. А. Т. саройида ула-молардан мавлоно Абдужаббор Хораз-мий, мавлоно Шамсуддин Мунши, мавлоно Абдулло Лисон, мавлоно Баҳруд-дин Аҳмад, мавлоно Нуъмонуддин Хо-размий, Хўжа Афзал, мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Хокий ва б. хизмат киларди. Алишер Навоийга А. Т.нинг илм ва маънавият ақлига кўрсат-ган ғамхўрлиги жуда ёқар эди. Бу ҳақда Навоий шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат а\лини
чли ҳодисани муҳташам меъморлик оби-даси барпо этиш б-н нишонлаш одат бўлган. Шу мақсадда Ҳиндистон, Ше-роз, Исфаҳон ва Дамашқнинг машҳур уста-ҳунармандлари мамлакатда ҳашам-дор иморату иншоотлар бино қилган-лар. А. Т. забт этган мамлакатларнинг бир қатор шаҳарлари (Бағдод, Дарбанд, Байлақон)ни қайта тиклади. А. Т. Таб-ризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда Мадраса, Туркистонда машҳур шайх Аҳмад Яссавий қабри устига мақбара қурдирган бўлса-да, лекин асосий эъти-борини она шаҳри Кеш ва пойтахти Са-марқандга қаратди. Кешда отасининг қабри устига мақбара, ўгли Жаҳонгирга мақбара б-н масжид қурдирди. А. Т. ҳук-мронлигининг илк даврида Кеш ш.ни пойтахтга айлантириш ниятида бўлиб, унинг ободончилигига катта аҳамият берди, бу ерда машҳур Оқсарой қад кўтарди. А. Т. Кешни Мовароуннаҳрнинг маданий марказига айлантиришга ҳара-кат қилди. Шу боисдан бу шаҳар «Қуб-бат ул-илм вал-адаб» унвонига эга бўдди. Салтанат пойтахти Самарканд А. Т. даврида айниқса гуллаб яшнади. Шаҳарда Исфаҳон, Шероз, Ҳалаб, Хоразм, Бу-хоро, Қарши ва Кеш ш.ларининг меъ-мору бинокорлари қўли б-н саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилади. Шаҳар ташқарисида эса боғ-роғлар ва бўстонлар барпо этилади (қ. Амир Темур боғлари). Хусусан Шоҳизин-да меъморий мажмуасига мансуб Шоди-мулк оғо мақбараси, Ширинбека оғо мақ-бараси ва б. қурилади. Шаҳарда Бибихо-ним жоме масжиди, А. Т.нинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсаройлар қад кўтара-ди. Умуман олганда Самарканд ш. А. Т. даврида ўзининг қад. ўрни Афросиёбяан бирмунча жан.роқда бутунлай янгитдан қурилди. Шаҳар тевараги мустаҳкам қалъа девори б-н ўралиб, Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феру-за каби номлар б-н аталувчи 6 та дарво-за ўрнатилди. Мовароуннаҳрнинг деҳқ-ончилик воҳаларида, хусусан Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Янги қишлоқлар барпо этилди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, А. Т. Самарқанд атрофида қад кўтарган бир қанча янги қишлоқларни Шарқнинг машхур шаҳарлари Димишқ (Дамашқ), Миср, Бағдод, Султония ва Шероз ном-лари б-н атади. А. Т.нинг фикрича, Самарканд катталиги, гўзаллиги ҳамда те-варак-атрофининг обод этилганлиги жи-ҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлар-дан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди. Ҳофизи Абрунинг ёзишта, А. Т. турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир ма-

Амир Темур қўшинлари Ҳиндистондаги қалъани олиши. «Зафарнома» асарига ишланган миниатюра. Шероз (1553).

учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зот-лардан ўз олий мажлисида надим (мас-лаҳатчи) сифатида ва б. лавозимларда фойдаланарди». А. Т. даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланади. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинади. Клавихо Самарканд бозорла-рида буғдой ва гуручнинг мўллиги ва ар-зонлиги ҳақида гапириб, шаҳар ҳунар-мандчилиги маҳсулотларини — атлас, кимхоб, ҳар хил ип ва жун тўқима мол-лар, мўйнали ва ипакли пўстинликлар, атторлик моллари, зиравор ва доривор-лар, зарҳал ва ложувардлар ҳамда бош-ка молларнинг сероблигини ҳам таъкид-лайдилар. Бу даврда А. Т. ва унинг жой-

280

АМИР ТЕМУР


прямая соединительная линия 24прямая соединительная линия 23прямая соединительная линия 22


Султон Маҳмудхон асир олинган Султон Боязил Йилдиримни Амир Темур ҳузурига келтиряп-ти. «Зафарнома» асарига ишланган миниатюра. Шероз (1553).

лардаги ноиблари Хитой ва Ҳиндистон-дан Ўрта Осиё орқали Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига йўналган асосий халқаро савдо йўли — «Еуюк ипак йўли»-ни назорат қилиб, савдо карвонлари қат-нови хавфсизлигини таъминлашда, ра-ботлар, қалъалар, кўприклар қуриш йўлида муҳим чора-тадбирлар кўрди-лар ва Шарқ б-н Ғарб ўртасида савдо-сотиқ ва элчилик алоқаларини ҳар то-монлама ривожлантиришга ғоят катта эътибор бердилар. А. Т. энг муҳими, Эрон, Озарбайжон ва Ироқдаги майда ҳукмдор-лар ўртасидаги тарқоклик ва бошбошдоқ-ликка барҳам бериб, бу б-н нафақат Мо-вароуннахр, балки Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг иктисодий ва маданий

тараққиётига, халқгар ва мамлакатларни бир-бири б-н яқинлаштиришга улкан ҳисса қўшди. А. Т. Европанинг Франция, Англия ва Кастилия каби йирик кирол-ликлари б-н бевосита савдо ва диплома-тик алокалар ўрнатди.

А. Т.нинг ҳарбий юришлари, жангу жадалларининг оқибатларига баҳо бе-рилар экан, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, унинг фаолияти қўйилган мақсад ва режалари жиҳатидан икки босқичга бўлинади. Биринчи босқич (1360 — 86)да А. Т. Мовароуннаҳрда марказлашган давлат тузиш йўлида ку-рашди, Мовароуннаҳрни бирлашти-ришдан манфаатдор бўлган маҳаллий зодагонлардан иборат ижтимоий куч-

лар (мулкдор деҳқонлар, ҳарбийлар, ҳунармандлар, савдогарлар ва руҳоний-лар) ёрдамида тарқоқ мулкларни бир-лаштириш учун кураш олиб борди. А. Т.нинг бу даврдаги фаолияти Ўрта Осиё халкларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тараққиёти йўлида шуб-ҳасиз улкан ижобий аҳамият касб этади. Мамлакатда тарқоқпик тугатилиб, марказлашган давлатнинг ташкил топиши ижобий оқибатларга олиб келди. Мам-лакат и.ч. кучларини ва мўғулларнинг бир ярим асрлик ҳукмронлиги натижасида бўҳронга учраган иқгисодни тиклаш учун қулайроқ шароит вужудга келди. Айни вақгда хўжаликнинг асоси бўлган деҳқ-ончиликда муайян силжишлар рўй бер-ди. Янги-янги ариқ (канал)лар қазилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайди. Ҳу-нармандчилик, ички ва ташқи савдо ривожланди, фан ва маданият равнақ топиб, шаҳарлар ободлашди ва гавжум-лашди. А. Т. бирор мамлакатни тасарру-фига олишдан аввал албатта ўша жой аҳолисига тинчлик йўлини таклиф эт-ган, бу йўл инкор этилган ҳолдагина ҳарбий куч ишлатган.

А. Т. ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатни асосан тўрт қисм (улус)га бўлиб, ўғил, набираларига тақсимлаб берган: Ху-росон, Журжон, Мозандарон ва Сей-истон (маркази Ҳирот) Шоҳрухта, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон (маркази Табриз) Мирон-шоҳта, Форс, яъни Эроннинг жан. қисми (маркази Шероз) Умаршайх-га, Афгонистон ва Шим. Ҳиндистон (маркази Ғазна, кейинчалик Балх) Пирмуҳаммадта суюрғол қилиб берил-ган. А. Т. давлати ўзига хос тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда идора этилган (қ. Темурийлар давлати). А. Т. асос солган бу давлат Хуросон ва Мо-вароуннаҳрда 16-а. бошигача мавжуд бўлиб, Шайбонийхон томонидан туга-тилган.

Шўролар тузуми даврида А.Т. шахси ва фаолиятига адолатсизлик б-н ёндо-шилиб, бир ёқлама баҳо берилиб ке-линди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бундай қарашларга барҳам берилди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов саъй-ҳаракати б-н А. Т.нинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз жойига қўйи-ла бошланди. Ўзбекистонда унинг фа-олиятини ўрганишга ва уни оммалаш-тиришга кенг йўл очилди. «Соҳибқи-рон А. Т. шахси унинг аждодлари бўлмиш фақат бизнинг эмас, балки минтақамиздаги барча халкларнинг, бутун маърифий инсониятнинг бойли-ги»га айланди (И. Каримов). Унинг номи Ўзбекистонда абадийлаштирил-

АМИР ТЕМУР

281


прямая соединительная линия 21прямая соединительная линия 20прямая соединительная линия 19



Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳукмронлик қилган Амир Темур ва унинг авлодлари


Амир Темур

1370-1405


Султон Иброхим

Хуросон

1457

Заҳиркддин

Муҳаммад Бобур

Фаргона 1494—1500
Жаҳонгир

1прямая соединительная линия 18356-1376

Умаршайх 1356-1394

Халил Султон

Мовароуннаҳр

1405-1409

Спрямая соединительная линия 17прямая соединительная линия 16ултон Абу Саъид

Мовароуннахр 1451—1458

Мовароуннаҳр ва Хуросон

1458-1469

Абулгози Султон

Ҳусайн Бойқаро

Хуросон 1469-1506

Ахмад

Мовароуннаҳр 1469-1494

Махмуд

Мовароуннахр

1494-1496

Бойсункур

Мовароуннахр

1496-1497

Апрямая соединительная линия 15прямая соединительная линия 14ли

Мовароуннаҳр 1498-1500

ди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлардаги шоҳ кўчалар, майдонлар, жамоа хўжаликлари, мактаблар, кинотеатрлар ва б. унинг номи б-н аталди. Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва б. шаҳарларнинг марказий майдонлари-да А. Т.га ҳайкал ўрнатилди, Тошкент-даги Амир Темур хиёбонида Темурий-лар даври музейи барпо этилди (1996), «Амир Темур» ордени таъсис этилди (1996) ва Халқаро Амир Темур жам-ғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамла-катларда ЮНЕСКО раҳбарлигида ҳаз-рат Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996). А. Т. ҳақида икки қисмдан иборат бадиий фильм, спектакллар ва шеърий ҳамда насрий асарлар яратидди.

Мпрямая соединительная линия 13анбалар ва ад.: Темур тузуклари, форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси, Т., 1991; Ибн Арабшоҳ, Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида такдир ажойибот-лари), Т, 1992; Н изоми дд и н Шомий, Зафарнома, Т, 1996; Шарафуддин Али

Мовароуннахр ва Хуросон 1397-1447



Улугбек




Мовароуннаҳр 1409-1447 Мовароуннахр ва Хуросон 1447-1449










Абдуллатиф Мовароуннаҳр 1449-1450




Ёпрямая соединительная линия 12прямая соединительная линия 11прямая соединительная линия 10прямая соединительная линия 9прямая соединительная линия 8прямая соединительная линия 7дгор Мухаммал Хуросон

Йаздий, Зафарнома, Т., 1997; Муҳам-маджонов А., Темур ва темурийлар сал-танати (Тарихий очерк), Т., 1994; Аҳме-до в Б., Соҳибқирон Темур (Ҳаёти ва ижти-моий-сиёсий фаолияти), Т., 1996; Темур ва Улуғбек даври тарихи, Т., 1996; Пугачен-кова Г. А., Архитектурное наследие Тему-ра, Т., 1996; Амир Темур жаҳон тарихида, Париж, 1996; Каримов И., Амир Темур давридаги бунёдкорлик ва ҳамкорлик руҳи бизга намуна бўлаверсин, Асарлар, 4-ж., Т., 1996; Каримов И., Халқимиз бор экан, Амир Темур номи барҳаётдир; Азалий буюк-лик маекани; Соҳибқирон камолга етган юрт; Адолат ва қудрат тимсоли; Амир Темур — фахримиз, ғуруримиз, Асарлар, 5-ж., Т., 1997.

Бпрямая соединительная линия 6иобиблиография: Ртвеладзе Э. В.,Сайд о в А. X., Амир Темур в зеркале мировой истории, Париж, 1996; Алимов Р. А., Со-ҳибқирон Амир Темур (Методик тавсияно-ма), Т., 1995.

Бўрибой Ахмедов, Абдулаҳад Муҳаммаджонов.

АМИР ТЕМУР БОҒЛАРИ - Амир Темур Самарқанд атрофида бунёд эт-тирган боғлар. А.Т.б. хусусидаги даст-лабки маълумотлар ўтмиш тарихчи-лари, шоирлари, сайёҳлари асарла-рида учрайди. Шунингдек, А.Т. б. ўрта

асрлар рассомлари миниатюралари-да ҳам тасвирланган.

А.Т.б. тузилишига кўра 2 турга бўлин-ган: 1) чорбоғлар — геометрик (тўртбурчак, тўғри тўртбурчак) шакл-да бўлиб, ҳар томони тахм. 1 км масо-фага чўзилган. Саҳнидан ўтган ариқлар уларни тенг 4 кисмга ажратиб турган. Атрофидаги баланд пахса деворларнинг ҳар бурчагида минора бўлган. Марказ-да сарой жойлашган. Бундай боғларнинг дарвозалари шаҳар тарафга қаратиб қурилган; 2) тузилиши геометрик шакл-да бўлмаган, табиий дарахтзор ва ча-калаклар бағрида барпо этилган боғ-лар. Бундай боғлар ҳукмдор шикор (ов) қилиши учун мўлжалланган бўлиб, асосий қисми табиий, қўл теккизил-маган ҳолда сақланган. Уларнинг ки-чик бир қисмигагина дам олиш учун сарой, кўшк ва чодирлар қурилган, ҳовузлар қазилиб, фавворалар ўрнатил-ган. Бу турдаги боғларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ниҳоятда бой бўлган.

А.Т.б. дан энг машҳурлари қуйида-гилар;

Боғи Баланд. Амир Темур Самар-қанднинг шим.даги Чўпонота мақбараси яқинида набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Уни барпо қилиш-да Эрон, Озарбайжон ва б. мамлакатлар боғчилик санъати усталари ҳамда меъмор-лари қатнашган. Боғ ўртасида Табриз оқ мармаридан қурилган ҳашаматли қаср бўлиб, унинг атрофидаги узумзор, ан-жирзор ва олмазорлар боққа гўзал бир тароват бахш этиб турган.

Боғи Беҳишт. Амир Темур Самар-қанднинг ғарбида суюкли хотини Туман оға (Хайруннисо)га атаб қурдир-ган (1378). Ёзма манбаларда «Боғи Жан-нат» номи б-н аталади.Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, боғ ўртасидаги атрофи хандак б-н муҳофаза этилган сунъий тепалик устида Табриз оқ мармаридан курилган ҳашаматли сарой бўлган. Саройга бир неча кўтар-ма кўприклар орқали кирилган. Сарой-нинг бир тарафида ҳайвонот боғчаси ҳам бўлган.

Боғи Давлатобод. Амир Темур-га Ҳиндистон юришидан қайтган куни (1399 й. 22 апр.) ҳадя килинган. Архео-логик тадкикотлар (И. А. Сухарев, 1936 ва Ў. Алимов, 1967)га кўра, у Самарканд-дан 13 км жан.да, Катта Узбекистан трак-тининг чап томонида бўлган. Амир Темур бу боғда зафарли юришлардан қайт-гач, дам олган, тантанали маросимлар ўтказган, элчиларни кабул қилган. Ар-хеологик казишлар натижасида боғнинг 1350x900 м майд.ни эгаллагани, атрофи баланд пахса девор б-н ўралгани ва унда ариклар, 4 ҳовуз (бири 62x28 м,

282

АМИР ТЕМУР


прямая соединительная линия 5Тошкентдаги Амир Гемур ҳайкали.

иккитаси 25Х25 м, яна бири 32x32 м) ҳамда сарой (пойдевори 70x70 м) бўлга-ни аниқланди. Сарой сунъий тепа (бал. 12 м) устига қурилган, атрофи хандақ (эни 20 м) б-н ўралган. Унга 2 та кўтар-ма кўприк орқали кирилган.

Боги Дилкушо (Кўнгил очувчи боғ). Амир Темур хотинларидан бири — Тўқалхоним шарафига қурдирган (1397). Самарқанддан 5 км шаркда, Панжакент йўлининг ўнг томонида (қад. Ҳиндувон қишлоғи ўрнида) жой-лашган. Ҳар тарафи 900 м узунликдаги баланд пахса девор б-н ўралган, 4 дар-возаси, марказида ҳашаматли сарой бўлган. Сарой уч қаватли бўлиб, ҳар қаватида фаввора отилиб турган. Сарой деворларига Амир Темур олиб борган

урушлардан лавҳалар чизиб қўйилган. Амир Темур Испания элчиси Руи Гон-залес де Клавихони ана шу боғда қабул қилган. Бу бог ўрнида ҳозир Дилкушо қишлоғи жойлашган.

Боги Жаҳоннамо (Жаҳон кўзгу-си). Амир Темур Самарқанддан 7 фарсах (42 км) нарида, Зарафшон тоғи этагида қурдирган (1398). Унда сарой ва қалъа бўлган. «Зафарнома»да ёзили-шича, бу боғнинг ҳудуди бениҳоят кат-та бўлиб, йўқолиб қолган от 6 ойдан сўнг топилган экан.

Боги Майдон. Амир Темур Са-марқанднинг шим.да, Чўпонота тепа-лиги этагида қурдирган. Тарихий ман-баларга Караганда, боғда ҳашаматли бир айвон (кўшк) ва қимматбаҳо тош-

лардан ясалган тахт бўлган. Мирзо Улуг-бек бу богни янада обод қилган. Бобур шу ҳақда бундай деб ёзади: «Бу бог-нинг ўртасида (Улуғбек) бир олий иморат қилибдур. Чил(қирқ) сутун дер-лар, ду (икки) ошёна (кават), сутун-лари тамоми тошдин. Бу иморатнинг тўрт бурчида тўрт манордек буржлар қўпорибтурларким, юқориға чиқар йўллар бу тўрт бурждиндур. Ўзга тамом ерларда тошдин сутунлардир. Баъзини морпеч хиёра (бурама, кўпқиррали) қилибтурлар. Юқориги ошёнанинг тўрт тарафи айвондир, сутунлари тошдан. Ўртаси чордора уйдир. Иморат курси-сини тамом тошдан фарш қилибдир-лар». Бу боғ ўрни ҳозир ҳам Боги Майдон деб аталади.

Боғи Нав (Янги бог). Амир Темур Самарқанднинг жан.да қурдирган (1404). Лолазор қишлоғи ўрнида жойлашган. Бу боғ тўртбурчак шаклда бўлиб, атрофи баланд пахса девор б-н ўралган, ҳар бурчагида минора қад кўтариб турган. Марказида бошқа боғ-лардагига нисбатан каттароқ қаср, унинг олдида ҳовуз бўлган.

Боғи Чинор . Амир Темур Сама-рқанднинг шарқида (Конигилнинг жан.-ғарб тарафида, ҳоз. «Қўш тамга-лик» тепалиги ўрнида) барпо қилдир-ган (1404). Унда чинорлар кўп бўлган. Марказида хочсимон тархли сарой жойлашган.

Боги Шамол. Амир Темур 1397 й. набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Самарқанднинг ғарбида бўлган. Ундаги сарой тўртбурчак шаклда бўлиб, ҳар томони 1500 қадамни ташкил қилган. Деворларига мармар қопланиб, саҳни қора ёғоч ва фил су-ягидан ишланган. Бу бог жойлашган ҳудуд ва у ердаги ариқ ҳозир ҳам «Боғи Шамол» деб аталади.

Самарканд атрофида булардан таш-қари яна бир қанча боғлар бўлган. Чу-нончи, Боғи Бўлду, Боғи Зоғон, Боғи Нақши Жаҳон, Боғи Амирзода Шоҳ-рух, Боғча, Боғи Дилафрўз, Боғи Ше-рон, Гулбоғ, Лолазор, Бедана қўруғи, Чумчуқлик, Ғозхона ва б. шулар жум-ласидандир. Амир Темурнинг бог қуриш анъанасини темурийлардан Шоҳрух, Улуғбек, Бобур ва б. ҳам да-вом эттиришган.

Ўткир Алимов.

АМИР ТЕМУР ЖОМЕ МАСЖИДИ -Ўрта Осиё меъморчилик санъатининг етук намунаси. Самарқанддаги меъморий иншоот (1399—1404). Амир Темур Ҳин-дистонни забт этиш шарафига курдир-ган. Халқ орасида Амир Темурнинг хо-тини Бибихоним номи б-н машҳур (қ. Бибихоним жоме масжиди).

«АМИР ТЕМУР» ОРДЕНИ

283


прямая соединительная линия 4АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ, Гўри

А м и р — Самарқанддаги меъморий ёд-горлик (14-а. охири — 1405 и.). Халқ орасида Гўри Амир ёки Гўри Мир (Мир Саййид Барака) деб номланиб кели-нади. Мақбарага темурийлар сулоласи-га мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умаршайх, Мироншоҳ ва Шоҳрух, наби-ралари Муҳаммад Султон, Улугбек ва б.) дафн этилган. Бобурнинг таъкид-лашича, дастлаб Темурнинг набираси Муҳаммад Султон Мирзо Самарканд қалъаси жан.да Тошқўрғон — чақарда Мадраса қурдирган. Муҳаммад Султон ҳалок бўлгач (1403), Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фар-мон берди. Мақбара Мадраса ҳовлиси-нинг тўрига бунёд этилган.

Бизгача, асосан, пештоқли дарвоза-си бор ҳовли ва мақбара биноси сақ-ланган. Археологик тадқиқотлар нати-жасида мақбара ҳовлисининг икки ёни-дан Муҳаммад Султон қурдирган Мадраса ва хонақоҳ қоддиқлари топилган. Мадраса ва хонақоҳ чорси ҳовлининг шарқий ва ғарбий томонларини эгал-лаган. Ҳовлининг жан.да гумбазли мак-бара жойлашган. Мақбарага жан. дан, Улуғбек қурдирган далон (1424) орқа-ли кирилади. Мақбаранингчортоқтарҳ-ли зиёратхонаси баланд тоқи — равоқ-ли, тепаси ёзув ҳошиялари ва ички гум-баз б-н қопланган. Ташки гумбази 64 қобирғали, баланд пойгумбаз (диамет-ри — 15 м, бал. 12,5 м)га ўрнатилган.

Зиёратхона ўртасидаги мармар пан-жара б-н ўралган мурабба хазира саҳ-нига қатор қабртошлар қўйилган. Юқориси (тўри)да Амир Темурнинг ҳарбий юришларида унга ҳамроҳ бўлган ва унинг юксак ҳурматини қозонган Мир Саййид Барака сағанаси жойлашган. Саййид Барака қабрининг оёқ томонига Амир Темурнинг ўзи дафн қилинган. Унинг уч томонида Муҳам-мад Султон, Мироншоҳ, Умаршайх қабрлари бор. Кейинчалик бу ерга Темурнинг набиралари ва эвараларининг қабр тошлари қатъий тартибда жой-лаштирилган. Темур сағанасига қўйил-ган кўк нефрит қабртошини Улуғбек Мўғулистонга қилган юриши вақтида олиб келган. Тошдаги лавҳада Темурни улуғлайдиган сўзлар, унинг шажараси ҳамда марсиялар ўймакори ёзувларда битилган. Ҳамма сағаналар Улуғбек то-монидан яхлит ўйма мармар панжара б-н ўралган. Зиёратхонанинг шарқий қисмидаги равоқдан зина орқали ост-ки қаватидаги гўрхонага тушилади. Гўрхона саккиз қиррали. Ундаги саға-налар юқрри қаватда қандай жойлашган бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда

жойлашган. Зиёратхонадаги қабртош-ларнинг ҳар бири юксак санъат асари-дир. Зиёратхона серҳашам безакларга бой. Бўртма безак кундаллар заминига ложувард ранг гуллар ишланган. Изо-раси яшил тошдан гириҳ шаклида те-рилган. Тўртта чуқур равоқлардаги дар-чаларга ўша вақтда рангли ойна ўрна-тилган. Олтин ва кумуш қандилларда-ги шамлар ёнганда зиёратгоҳ ичкариси улуғвор ва афсонавий тус олган. Таш-қариси сиркор ғиштчалар б-н безатил-ган. Гумбаз ва унинг пойидаги безак-лар, турли арабий ёзувлар алоҳида кўзга ташланади. Мақбара дарчаларида ёғочдан ишланган нафис панжаралар, эшикларида эса мураккаб қўш замин-ли ўймакор безаклар бўлган. Мақбара-нинг ғарбий томонига баланд пештоқ ёндашган. Тахминларга кўра бу пештоқ қолдиклари 17-а.га мансуб.

Мақбаранинг мутаносиблик нисбати, нақшлари, турли безаклари катта маҳо-рат б-н бажарилган. Ташқи пештоқдар-возасининг тепасида меъмор — уста «Му-ҳаммад бинни Маҳмуд ал-банно Исфа-хоний» номи сакланган. Кейинчалик мақбара бир неча бор таъмирланди, гумбази қайта тикланиб, хонақоҳ ва Мадраса қоддиклари кавлаб топилди, ички ва ташқи безаклар таъмир этилди. 1941 й.да мусулмон одатига зид равишда Амир Темур ва Улуғбек қабрлари очиб текши-рилиб, улар руҳлари безовта этилди. Меъморий мажмуада Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти Ислом Каримов

Амир Темур мақбараси.

ташаббуси б-н 1991—96 й.ларда таъмир ишлари олиб борилди. «АМИР ТЕМУР» ОРДЕНИ - ЎзРнинг давлат мукофотларидан бири. Бу орден б-н давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиёт ва санъатни, шу жумладан, ҳарбий маҳоратни ривож-лантиришга қўшган улкан ҳиссалари учун ЎзР фуқаролари мукофотланади-лар. Ушбу орден б-н давлатлараро ҳам-корликни, тинчликни ҳамда халклар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ишига алоҳида ҳисса қўшганлик учун ЎзР фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. 1996 й. 26 апр. да таъсис этилган (шу орденни таъсис этиш ҳақидаги Крнун б-н ЎзРнинг 1995 й. 22 дек.да қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига тегишли тузатишлар ки-ритилган). Орден тилла қопланган 925 даражали кумуш қотишмадан тайёрла-ниб, саккиз қиррали бўртма юлдуз кўринишида бўлиб, Амир Темурнинг улуғвор қиёфаси кумуш рангда тасвир-ланган. Муаллифи — Ўзбекистон Рес-пубикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов. Ватанимиз тарихида тутган беқиёс ўрни, самарқандликлар-нинг асрлар давомида миллий фан ва маданиятимизни ривожлантиришга қўшган буюк ҳиссасининг эътирофи сифатида — Самарканд ш., темурийлар даври улкан маданий ва маънавий меросини, ноёб тарихий ёдгорликла-

284

АМИР ТЕМУР ҒОРИ


прямая соединительная линия 3прямая соединительная линия 2«Амир Темур» орде ни

рини асраб-авайлаш, ёш авлодни буюк аждодларимизнинг муносиб ворисла-ри, озод мамлакатимиз буюк истиқбо-лини яратишга қодир кишилар қилиб тарбиялаш ишига қўшган алоҳида хиз-матларини эътиборга олиб — Шаҳри-сабз ш. ана шу орден б-н тақдирланди (1996 й. 18 окт.) Узбекистан давлат-чилигини барпо этиш ва жаҳон ҳам-жамиятида миллатимиз обрўсини юк-салтириш, фуқаролар тинчлигини ва умуммиллий тотувликни мустаҳкам-лаш, маданий қадриятларни асраб қолиш ва ривожлантириш борасида буюк хизматлари учун ҳамда туғилган кунига 60 йил тўлиши муносабати б-н Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу орден б-н мукофотланди (1997 й. 26 декабрь).

АМИР ТЕМУР ҒОРИ - Сурхондарё вилояти Бойсун тоғидаги ибтидоий одамлар манзилгоҳи бўлган ғор. Бу горда 1939 й.да А. П. Окладников археоло-гик қазишлар олиб борган. Унда учта қатлам бўлиб, юқоридаги иккитаси янги тош даврига, энг қуйиси мустъе даври-га тааллуклидир. Бу қатламда ўчоқ ва баъзи жойларида писта кўмирнинг қол-диклари топилган. А.Т.ғ.дан Тешиктош тормдагига ўхшаш қўпол ишланган йи-



Похожие:

Амир темур iconТўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк тарихий шахс ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийсидир
Темур, Темурбек [1336-йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) 1405-йил 18-феврал...
Амир темур iconДокументы
1. /АМИР ТЕМУР ььь.doc
Амир темур iconДокументы
1. /конференция Амир Темур.DOC
Амир темур iconДокументы
1. /конференция Амир Темур.DOC
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур. ц? ва ёй сухбати.doc
Амир темур iconДокументы
1. /АМИР ТЕМУР МАЪНАВИЯТИНИНГ.doc
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур. ц? ва ёй сухбати.doc
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур. Хукмдор болакай.doc
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур ?абрининг очилиши.doc
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур. Хукмдор болакай.doc
Амир темур iconДокументы
1. /Амир Темур ва бугунги давр.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации