Документы



Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари icon

Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари

НазваниеБизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари
Дата27.05.2013
Размер257.87 Kb.
ТипДокументы
скачать

Бизнесда мухитнинг турлари.

1.1. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони.

1.2. Халқаро бизнеснинг турлари.

1.3. Халқаро бизнесда хукукий, сиёсий, иқтисодий мухит.

1.4. Халқаро бизнесда ташқи мухит.

1.5. Савдо ва инвестицион моделларга таъсир этувчи омиллар.

1.6. Жахон садо тузилиши.


1.1. Халаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони.

Халқаро бизнеснинг мақсади фойдани кўпайтириш ёки турғунлаштириш. Унинг ютуғи халқаро савдо ва халқаро ресурсларга боғлиқ. Икки ва ундан ортиқ мамлакатлар иштирок этадиган ҳар қандай хўжалик операцияларини халқаро бизнес ўз ичига олади. Бундай икки томонлама мулоқат хусусий ёки давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хусусий фирмалар халқаро бизнесда фойда олиш мақсадида иштирок этадилар. Давлат ташкилотларининг халқаро бизнесдаги иштироки эса ҳар доим ҳам фойда олишга қаратилмагандир.

Ўзининг халқаро мақсадларини ошириш мақсадида компания ташқи савдо операциялар формасини аниқлаб олиши керак. Бироқ бундай операцияларнинг баъзилари мамлакат ичидагиларидан мутлоқ фарқ қилиши мумкин. Ташқи савдо операцияларнинг шаклини танлаб олишда ташқи мухит таъсир этади. Ташқи мухит хатто бизнес функцияларини танлаб олишда ҳам катта таъсир кўрсатади: масалан, маркетингга.

Халқаро бизнес сохасида фаолият кўрсатаётган фирмаларнинг мақсади қуйидагилардан иборат1:

  • махсулот (хизмат) айрабошлашни (истеъмол) кенгайтириш;

  • хом ашёлар келтириш;

  • таъминот ва истеъмол манбаларини диверсификациялаш.

Одатда маълум бир бозор миқёсида истеъмолчиларнинг сони ва уларнинг сотиб олиш қобилиятлари чегаралангандир. Агар бу масалаларни халқаро масштабда бир неча давлатлар миқёсида қаралса, сотиб олиш даражаси бир мунча ўсади.

Истеъмол даражаси қанчалик юқори бўлса фойда шунчалик катта бўлади. Халқаро бизнесда иштирок этувчи фирмаларнинг асосий мақсади халқаро истеъмол товар айрабошлашни амалга оширишдир. Катта-катта фирмалар сотувдан оладиган фойдасининг ярмидан кўпроғини хорижий давлатларда бўладиган сотувдан олади. Бундай фирмалар қаторига Германиянинг БАСФ (BASF), Швециянинг ЭЛЕКТРОЛЮКС (Electrolux), Американинг Philips ва Япониянинг SONY кабилар киради. Халқаро бизнеснинг мақсади ва унга таъсир этувчи омиллар қуйидаги чизмада келтирилган.


Расм 1

Халқаро бизнесга таъсир этувчи омиллар


Мақсад

  • товар айрибошлашни кенгайтириш

  • хом ашёлар келтириш.

  • диверсификациялаш.




Умумий ташқи мухит

  • Географик

  • Тарихий

  • Сиёсий

  • Хуқуқий

  • Иқтисодий

  • Маданий













Ташқи мухитнинг рақобатлари

  • Хом-ашё параметрларини ўзгартириш тезлиги

  • Ишлаб чиқаришни оптимал ўлчови

  • Харидорлар сони

  • Ҳар бир харидорнинг сотиб олиш ҳажми

  • Харидорларнинг бир хиллиги

  • Махаллий ва халқаро рақобатни таққослаш

  • Хом-ашёни жойлаштиришга кетган маблағ

  • Рақобатчиларнинг қобилияти




Мақсадга эришиш йўллари


Операцион Функционал

  • Импорт - Ишлаб чиқариш

  • Экспорт - Маркетинг

  • Транспорт -Бухгалтерия

  • Лицензиялаш -Молия

  • Франчайзинг -Кадрлар иши

  • Бошқарув контракти

  • «калит ости» контракти

  • тўғри хорижий инвестиция

  • «портфель» инвестиция






Манба:Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley Publishing Company, 1998.


Махсулот ишлаб чиқарувчи фирмалар ва дистрибьютерлар кўп холларда керак бўлган махсулот ва хизмат, ҳамда якуний махсулотга зарур бўлган полуфабрикат, детал ва ресурсларни бошқа давлатдан топишга харакат қиладилар. Бундай фаолиятнинг мақсади ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга олиб келишдир. Баъзи бир холларда бошқа давлатда ишлаб чиқарган махсулот сифатли бқлиши хам мумкин, яъни махсулотнинг сифати ишлаб чиқарилаётган жойининг шарт-шароити ва хом ашеларга ҳам боғликдир. Масалан, бирор фильм яратилаетганда продюссерлар фильмдаги жараённи бир неча давлатларда суратга туширишга ҳаракат қиладилар. АҚШнинг “Лукасфильм” компаниясининг “Юлдузлар жанги” фильмини суратга олишда Англиянинг киностудиясидан фойдаланишган. Лазер ўйинчоқ пистолетларини “Кеннер” компанияси Макаода ишлаб чиқарган.

Кўпгина компаниялар ўзининг даромад ва савдо даражаларининг тебранишларга йўл қўйишмайди, шу мақсадда улар сотиш ва харид учун мос хорижий бозорларни қидиришади. Масалан, ”Лукасфильм” компанияси “Юлдузлар жанги” фильмининг сотув графигини Шимолий ва Жанубий яримшар мамлакатларида ўқувчиларнинг таътил ойлари ҳар хил вақтларга тўғри келиш ҳисобига маълум бир даражада яхшилаб олган. Бу компания ҳар хил давлатларнинг телевизион компаниялари билан ҳам шартнома тузишга улгурган.

Бир қанча фирмалар давлатларнинг иқтисодий цикллари устма-уст тушмаганлигидан кенг фойдаланадилар, яъни бирор бир давлатда иқтисодий инкирозлик даври ёки махсулотни сотув даражаси пасайганда, бошқа бир давлатда эса сотув даражаси ортиб бориши ёки иқтисодий ўсиш даври бошланади. Шундай қилиб, компаниялар мос хорижий истеъмол бозорларини излаб топиш ҳисобига нарх навонинг тушиб кетишини ёки хом ашёга бўлган дифицитни олдини олиши мумкин.


^ 1.2. Халқаро бизнеснинг турлари.

Маҳсулот экспорти ва импорти. Халқаро бизнесда фаолият кўрсатаетган хар бир компания қуйида келтирилган хўжалик операцияларининг бирдан бир турини танлаб олиши керак бўлади. Бу хўжалик операциясини танлаб олиш ўзининг мақсадларидан ва имкониятларини ҳисобга олган холда келиб чиқиши керак. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлатдан олиб чиқиб сотилишига товар экспорти дейилади. Маҳсулотларни давлатга олиб кириш операциясига товарларни импорти дейилади. Кўп давлатлар учун халқаро тушум ва харажатлар манбаи бу маҳсулотлар экспорти ва импортидир. Халқаро бизнесда фаолият кўрсатаётган фирмаларнинг экспорти ва импорти операцияларининг салмоқлари юқори бўлган фирмалар забардаст фирмалар деб ҳисобланилади. Ташқи иқтисодий алокалар операциясининг биринчиси бу маҳсулотлар экспорти ва импортидир. Фирмалар халқаро бизнесни бошқа формаларига ўтганларида ҳам экспорт-импорт операцияларини тухтатмайдилар.

^ Хизмат экспорти ва импорти. Хизмат экспорти ва импорти чет элдан олинадиган даромад манбаи бўлиб, у махсулот экспорти ва импортидан фарқ қилади. Хизмат экспорти бу хизмат учун даромад олишдир, хизмат учун хақ тўлаш эса хизмат импортидир. Халқаро бизнес хар турдаги хизматларни ўз ичига олади.

^ Сайёхлик, туризм ва транспорт. Туризм ва товарларни керакли жойларга етказиб беришдан келадиган тушумлар юкларни ташувчи авиа ва транспорт компаниялар, ҳамда мехмонхоналарга жойлаштирадиган, жойларни брон қиладиган компаниялар учун муҳим даромад манбаи бўлиб хисобланади. Масалан, Греция ва Норвегия давлатларининг иқтисодиёти хорижий юкларни уларнинг кемалари орқали ташишдан келадиган даромадга боғлиқдир.

Багам оролларида махсулот экспортига қараганда хорижий туризмдан келадиган даромад 2-3 марта кўпроқдир.

^ Хорижда фаолият кўрсатиш. Хорижда фаолият кўрсатишга хақ тўлаш комиссион (fees) деб юритилади. Бунга банк операцияларини олиб бориш, суғурта ишлари, аренда ёки прокат (масалан ”Юлдузлар жанги” фильми), проект-конструкторлик ишлари ва бошқарув хизматлари киради.

Проект-конструкторлик ишлари одатда ”Ключ ости” (turnkey operations) операциялари доирасида шартнома асосида ишлаб чиқариш қувватларини буюртмачига тўла ишга тушириб беради. Бошқарув хизматлари учун тўловлар бошқарув хизматларини амалга ошириш хақидаги икки томонлама тузилган бошқарув шартномалар (management contracts) асосида олиб борилади.

Чет элдаги активлардан фойдаланиш учун тўланган тўловга роялти (Royalty) деб аталади. Масалан, хорижий фирманинг фирменный белгисидан, автор хуқуқидан, патентларидан фойдаланганлар. Бошқа турдаги экспорт хужжатларидан шартнома асосида фойдаланишга лицензирланган шартнома (licensing agreement) деб аталади. Роялти асосида франчайзинг (Franchising) тўловлари ҳам амалга оширилади, яъни бу бизнес олиб боришнинг шундай усулини бунда франшизер (Franchiser) деб аталувчи бир томон франшизе (Franchisee) номи билан аталувчи иккинчи томонга ўзининг фирма белгисидан фойдаланиш хуқуқини беради. Бу франшизе учун салмоқли актив ҳисобланади. Бунга қўшимча сифатида франшизер узок муддат давомида ўз ҳамкорига (партнер) хўжалик операцияларини амалга ошириш учун ярим махсулот товарлари, йиғувчи деталлар, технологиялар билан таъминлаб, бошқарув хизматларини кўрсатиш билан ёрдам беради.

Ташқи бозор махсулотлар экспортида маълум ютуқларга эришган фирмалар чет эл лицензия ёки франчайзингларини қўлга киритишга харакат қилдилар. Бу эса ўз навбатида фирмага халқаро майдонда катта маъсулиятларни юклайди. Лицензия олган фирма ёки корхонага хорижий давлат фирмаси ўзининг тажрибали мутахассисларини юбориб ишлаб чиқариш қувватларини такомиллаштириб турадилар.

Халқаро бизнес билан шуғулланувчи компаниялар хўжалик операцияларининг бирон бир турини танлаши лозим. Танлаш пайтида улар ўз мақсадлари, ресурслари ва фаолият амалиёт жараёнини синчковлик билан қайта кўриб чиқиши лозим. Қуйида халқаро келишув хисоб категорияларига мос келувчи халқаро опрацияларини ўтказишнинг асосий шакллари берилган.

Инвестициялар. Хорижий сармоя бирон бир фирма доирасида хориждаги мулкка эгалик қилишни ўз ичига олиб, молиявий фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Тўғри сармоя хорижий сармоянинг бир тури бўлиб, хатто компаниянинг кичик миқдордаги (10%) акцияларига эгалик қилган холда хам унинг фаолиятини назорат қилиб туришга қаратилгандир. Хорижий корхона акцияларига эгалик қилиш ташқи иқтисодий операциялар ичида энг юқори маъсулиятдир. Бу инвесторга мулкка эгалик қилиб фойдаланиш хуқуқини бериб, юқори малакали мутахассисларни ва янги технологияларни жорий қилиш жараёнини юқори даражада олиб бориш маъсулиятини юклайди. Сармояни тўғридан тўғри жалб қилишнинг яна бир мақсади бу маълум бир хом ашёларга ёки фирма (корхона)нинг махсулотлар сотув бозорига кириб боришга қаратилгандир. Масалан, АҚШнинг “Кеннер” фирмаси ўзининг сармояларини тўғридан тўғри Мексикада ўйинчоқларни йиғиш жараёнига жалб этиш хисобига зарур хом ашё ва арзон ишчи кучига эга бўлган2.

“Портфель” сармояси фирманинг қарз мажбуриятлари ёки унинг акциялари таркибига киритиш мумкин. Бунинг тўғри сармоядан фарқи, сармоя қабул қилган фирманинг фаолияти устидан назорат ўрнатилмайди. Бундай “Портфель” сармояларини қўлга киритишнинг асосий мақсади фирма ўзининг молиявий шароитини яхшилаб олишдир. Бундай сармоя бераётган фирманинг мақсади қисқа муддат ичида катта фойда олишдан иборатдир.

^ Кўпмиллатли компания (Multinational enterprise MNE). Ишлаб чиқариш базаси хорижда бўлган ва халқаро бозорда фаолият юритувчи фирмага кўпмиллатли компания дейилади. Баъзи бир авторлар компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари маълум бир сондаги давлатларда жойлашганига ёки унинг қуввати маълум бир хажмга (минимал) эга бўлишига қараб кўпмиллатли компания деб хисоблайдилар, баъзи холларда кўпмиллатли корпорация (multinational corporation, MNC) термини ишлатилади. Яна бир термин трансмиллий корпорация (transnational corporation, TNC ) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)да кенг ишлатилади.


^ 1.3. Халқаро бизнесда хуқуқий, сиёсий, иқтисодий муҳит.

Компания фаолиятига таъсир қилувчи, ташқи шарт-шароит факторларидан бири бўлиб, хуқуқий система бўлади. Бошқарувчилар ўзлари фаолият юргизаётган мамлакатлардаги хукуқий система, хамда мамлакатлараро хуқуқий муносабатлар хақида тасаввурга эга бўлишлари керак. Хуқуқий системалар одатда 3 турда бўлади: оддий хуқуқ системаси, фуқаролик хуқуқи системаси, ва теократик хуқуқ. АКШ ва Буюк Британия оддий системалар мисоли бўлади, бироқ АҚШда умумий тижорат кодекси мавжуд, ва у тадбиркорликни назорат қилади ва фуқаролик хуқуқи системаси хусусиятига эга. Оддий хуқуқ анъана, ментамитет, бурчларга асосланган бўлиб, қонуни тушунтиришдаги мухим роллар судларга тегишли.

Фуқаролик хуқуқи системаси, шунингдек у кодлаштирилган хуқуқий система деб аталади, ва у кодексга киритилган, таркибий ишлаб чиқилган қонунларга асослангандир. Бу кодекслар бизнес юритишдан асоси бўлади. 70 дан ортик давлатлар, булар қаторига, Германия, Япония, Франция, Россиядек давлатлар уз фаолиятида фуқаролик хуқуқга асосланадилар. Оддий хуқуқ амал қилаётган давлатларда контрактлар хар хил мавжуд холатларни ўрганиш тенденциясига эга. Унга акс холда фуқаролар хуқуқи амал қилаётган давлатларда келишувлар қисқа ва лўнда, чунки оддий хуқуқ системасидаги келишувлардаги кўпчилик саволлар деярли фуқаролик кодексига киритилган. Теократик хуқуқи системасидан, яъни диний қонуниятларга асосланган, яққол мисоли бўлиб, мусулмон хуқуқи хисобланади, ва бунга камида 27 мамлакатда амал қиладилар. Мусулмонлик хуқуқи исломга асосланган бўлиб, у хаётдан барча қирраларини назорат қилишга интилади. Халқаро хуқуқ потенцияси шунчалик кенг бориши мумкинки, хаттоки халқаро келишувларга таъсир қилувчи хохлаган қонунни эгаллаши мумкин, ёки фақатгина давлатлараро товар оқими, ишлаб чиқариш капиталлар ва факторлар хақидаги саволларга эга келишувларгагина таалуқли бўлган холда, тор бўлиши мумкин3.

Хохлаган жамиятдан қуйидаги асосий аспектларга сиёсий ва иқтисодий системалар тааллуқлидир. Сиёсий система, жамиятдан хаётбоп амал қилувчи бир бутунга интилиш учун амал қилади. Иқтисодий система эса, хом-ашё ресурсларини рақобат қилувчи истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш учун, ва хом-ашё ва шахсий мулкдан қандайдир мулкга назорати билан боғлиқдир. Замонавий жамиятда иқтисодий системани сиёсий системадан ажратиш жуда қийин. Лекин биз буларни алоҳида кўриб чиқамиз.

Замонавий демократик сиёсий системада қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:

1. Фикр, сўз, босмадан эркинлиги ва ташкилотларга бирлашиши эркинлиги;

2. Сайловлар, бунда сайловчилар ким уларнинг номида иш юритиш учун салайдилар;

3. Танланган ишда, чегарали ишлаш;

4. Энг юқори устунликни алохида шахслардан шахсий мулки ва хуқуқига берувчи, одил суд;

5. Нисбатан носиёсатли бюрократик ва мудофага инфратузилмаси;

6. Давлатни нисбатан очиқлиги.

Давлатларни хом-ашё устидан назорат ва тақсимлаш усули бўйича туркумлаш мумкин, бозор ёки буйруқли иқтисодиёт ва мулк шаклига кўра: хусусий мулк ва жамият мулки.

Бозор иқтисодиётида мухим ахамиятга 2 та миллий элемент эга бўлиши мумкин, яъни фирма ва шахс. Шахслар хом-ашёга эга бўлиб махсулотни истеъмол қиладилар, фирмалар эса хом-ашёни истеъмол қилиб махсулотни ишлаб чиқарадилар. Бозор механизми нархлараро муносабатлар, миқдор, хом-ашё ва махсулотларга талаб ва таклиф билан тўғридан тўғри боглиқ.

Марказлашган режали иқтисодиётда давлат иқтисодиётидан хар хил сохалари фаолиятини назорат қилишга интилади. Агарда, хаддан ташқари марказий бошқариш формасида масала давлатдаги хар бир корхона учун ўрнатилади, ва бунда давлат қанча ва ким томонидан ва ким учун ишлаб чиқаришни белгилайди. Хеч бир иқтисод тўлиқ бозор ёки марказлашган бўлмайди.

Чет элдан келган фирмалар шароитга мослашиш билан боғлик муаммолар мавжуд. Масалан, АҚШда ташкил топган фирма, берилган мамлакатда хуқуқий, сиёсий ва иқтисодий системаларда фаолият олиб боришга ўрганган ва берилган шароитда фойда олиш йўлларини ишлаб чиқарганлар. Бошқа мамлакатларда фаолият бошлаган фирма қуйидаги саволларга жавобларга мухтож:

1. Мамлакатдан сиёсий тузилмаси қандай?

2. Унда қандай иқтисодий система амалда ишлаяпти?

3. Фирмадан эътибори тушган соха, давлат секторидаги ёки хусусий сектордами?

4. Агарда давлат секторида бўлса, у шу сектордаги хусусий рақобатни хам хал қиладими?

5. Агарда у хусусий секторда бўлса у жамият мулкига ўтмайдими?

6. Давлат чет эл капиталини махаллий давлат ёки хусусий корхоналарга рақиб сифатидами ёки шерик сифатида кўрадими?

7. Давлат қандай усуллар билан хусусий тадбиркорликдан характерини ва ўлчамларини назорат қилади?

8. Умумий иқтисодий мақсадларни шакллантиришда хусусий сектордан давлатга қанчалик катта ёрдам беради?

Мамлакатларнинг аналитик гурухлари.

1. Нефть махсулотларини экспорт қилувчилар. Махсулот экспортидан 30% кўпини нефть ва газ махсулотларини ташкил қилган мамлакатлар: Ирок, Кувайт, Ливия, Мексика, Нигерия, Норвегия, Оман, Катар, Саудия Арабистони, Сурия, Тринидад ва Тобаго, БАА, Венесуэла.

2. Ташқи қарзи катта бўлган ва ўртача даромад даражаси бўлган мамлакатлар: Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Конго, Коста-Рика, Кот Дивуар, Эквадор, Гондурас, Венгерия, Мексика, Марохко, Никарагиа, Перу, Филипин, Польше, Сенегал, Уругвай, Венесуэла.

3. Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиши ташкилоти аъзолари:

Даромад даражаси ўрта ва кичик бўлган мамлакатдан жўғрофик худудлари:

1. Сахарадан жануброқдаги региондаги Африка мамлакатлари:

ЮАРдан ташқари, Сахарага жанубдаги барча мамлакатлар.

2. Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка. Европадаги 8 та ривожланаётган мамлакатни ўз ичига олади.

3. Шарқий Осиё.

Шарқий Осиёдаги ва Тинч океани худудидаги даромади ўрта ва кичик даражаси бўлган барча мамлакатлар, шунингдек буларга Хитой, Таиланд ва уларга шарқда жойлашган мамлакатлар ҳам киради.

Кўп миллатли корхонани бошқаришда, ҳар хил маданий, хуқуқий, сиёсий ва иқтисодий фактор таъсир кўрсатади. Мамлакатга қараб бу факторлардан таъсир кучи ахамиятли ўзгариб туради. Яққол кўриш мумкинми, ривожланаётган мамлакатлардаги шарт-шароит, саноати ривожланган Германия давлатидан анча фарқ қилади.

Кўпгина ривожланаётган давлатлар ўзидан саноат стратегиясидан асосий элементи сифатида саноати ривожланган мамлакатлардаги трансмиллий корпорациялардан техналогияси ва капиталига эга бўлиши учун, чет эл инвестицияларидан учун энг яхши шароит яратиб бериши лозим.

Саноати ривожланган мамлакатлар учун муаммо бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар учун янги бозорларни очиш бўлади. 1990 йилги секин иқтисодий ўсиш, савдога бўлган таъсирни кучайтириш ва протенциалинили кучайтиришга олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида хамкорлик шароитини яратиш учун учун хавф туғдириши мумкин, 80-йилги вазиятга ўхшаб. Ривожланаётган мамлакатлар сиёсий ва иқтисодий барқарорсизлик билан, савдо баланси инфляция дефицити билан ва қарзларни тўлаш учун катта туловлар билан курашишни давом эттирадилар, чунки улар хозир жуда қийин вазиятда колдилар. Улардан иқтисодий ўсиши ва ривожланиши саноати ривожланган давлатларга ахамиятли таъсир ўтказиб туради, чунки улар товар реализацияси бозори сифатида ва тайёр ва вақтинчалик махсулотларини ишлаб чиқариш сохаси сифатида қаралади.


^ 1.4. Халқаро бизнесда ташқи мухит.

Халқаро бизнесда ташқи мухит катта рол ўйнайди. Шунинг учун менеджерлар ижтимоий фанлар бўйича билимга эга булишлари керак. Булар география, тарих, политология, хуқуқ, иқтисод ва антрология фанларидир.

География бўйича олинган билимлар асосида хом ашёларнинг жойлашган жой, сифати, хажми ва унинг яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Тарихни билиш эса турли хил мафкура, оқимларни ва социал институтларнинг мохияти ва мақсадларини тушуниб олишга, хамда уларни бахолай олишга имкон беради.

Жахонда инсонларни ишбилармонликка бўлган лаёқатини аниқлашда сиёсат асосий рол ўйнаб келган ва шундай бўлади. Политология (сиесатшунослик) миллий, сиёсий, ижтимоий ташкилотлар билан савдо, саноат корхоналари орасидаги алоқани ва давлат ёки хокимият билан бизнес орасидаги ўзаро муносабатни аниқлайди. Хар қандай давлатда сиёсий рахбарият ёки хокимият халқаро бизнесни назорат этади. Масалан, 1990 йилларда Куба хукумати ўзининг территориясида “Юлдузлар жанги” фильмини таъқиқлаш сиёсати халқаро бизнесга салбий таъсир кўрсатган 1990 йил Собик Совет Иттифоқи билан “Пепсико” фирмаси аросида тузилган шартнома халқаро бизнесни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган.

Маълумки ички ва халқаро хуқуқ халқаро компаниянинг менеджери бирор нарса қила олиш ёки олмаслигини аниқлаб бера оладиган омиллардан биридир. Бунга бир ва бир неча давлатлар ўртасида амал қиладиган қонунлар кириб улар солик системасини ва валюта алмаштириш операцияларини тартибга солиб туради. Масалан, АКШ компаниясининг Японияда ишлаб чиқарган махсулоти Япония қонунлари асосида солиққа тортилади ва иенда олинган фойда компанияга АҚШ долларида конверсион операциялари қилинади. АҚШ қонуни бўйича эса компаниянинг даромади қачон ва қандай миқдорда солиққа тортиш аниқланилади. Рахбарнинг иқтисодиёт сохасидаги билими халқаро компанияни ўзининг ва хорижий давлатларнинг иқтисодиётига таъсир даражасини, хамда компаниянинг фаолиятида давлат юритаётган иқтисодий сиқсатининг натижаларини аниқлашда аналитик инструмент бўлиб хизмат қилади. Бир давлат валютасини иккинчисига нисбатан алмааштириш курсини аниқлашда ва уни туб мохиятини тушуниб ётишда хам иқтисодий билимлар катта ахамият касб этади.

^ Рақобат мухит. Ҳар бир компания ва ҳар бир саноат ёки тармоқ рақобат мухитнинг мавжуд ҳар хил шароитлари билан характерланади. Натижада айрим фирмалар хорижий мухитда рақобатчилик қобилиятларидан бошқаларга нисбатан кўпроқ фойдаланадилар.

Вақт ва масофани қисқариши. Ички бизнес билан халқаро бизнес орасидаги традицион фарқ бу халқаро бизнесда катта масофаларни босиб ўтишга тўғри келади. Худди шу катта масофа операцион харажатларни ортишига олиб келиб фирманинг фаолиятини назорат этишни қийинлаштиради, бироқ хозирги вақтда илмий техника коммуникация ва транспорт сохасида эришган ютуқлари бу масалани ечишга ёрдам беради.

Технологик ва географик чегараларни кенгайиши. Бизнеснинг глобал характерда тус олишининг сабаби бу:

- транспорт воситаларининг тез ривожланиши.

- коммуникация воситалари орқали узоқ масофадан туриб назорат ўрнатиш.

Масалан, Англия студиясида кинога олинган “Юлдузлар жанги” фильмини бир кун ичида АҚШга жўнатиб юбориш мумкин. Коммуникация алоқасини ривожланиши эса узоқ масофадан туриб алоқа қилиш, интернет орқали бир зумда керакли маълумотга эга бўлиши каби имкониятларга эгадир.

Институтционал сохадаги ютуқлар.

Бизнес фаолиятини институтционаллаштиришдан мақсади бу:

- товарлар оқимини енгиллаштириш;

риск даражасини камайтириш.

Масалан, “Лукасфильм” ўз махсулотини Чилига сотиш мисолида Сантяго шахрининг бирор бир банки махаллий валюта (песо) хисобида фильмни тарқатувчилардан маълум миқдорда пулни қабул қилиб, АҚШ долларида “Лукасфильм”га ўтказиб берган. Агар олдинги замонларга ўхшаб бизнес қилинганда махсулотни махсулот билан айирабошлаган бўлинарди. Жуда кўп институтционал механизмлар мавжудки, улар халқаро бизнесни амалга оширишда мухим шарт шароитлар яратиб бердилар.

^ Рақобатни глобал масштабда ривожланиши. Хозирги даврда компаниялар хориждаги ўзгаришларга мослашуви қобилиятларига эгадирлар. Бирор давлатдаги янгилик бошқа давлатларга тез орада тарқалиши сир эмас. Жуда катта фирмаларни халқаро бозорда фаолият кўрсатишининг асосий сабаби бу:

- янги махсулот бутун дуне бўйича жуда тез тарқалади;

- фирмалар ишлаб чиқаришни бошқа давлатларда йўлга қўя олиши мумкин;

- махаллий фирмалар халқаро компаниялар билан рақобатга дуч келиши.

Компаниялар глобал масштабдаги рақобатни инобатга олмасалар, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқмасалар улар албатта инқирозга учрайдилар. Бунга мисол сифатида АҚШнинг пулат ишлаб чиқарувчи саноатини техника билан таъминловчи “Местра Мэшин” (Mestra Machine) компаниясини келтириш мумкин. АҚШ пўлат ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келган вақтда бу фирманинг обрў эътибори ва салмоғи жуда юқори бўлган. Бироқ фирма халқаро ташқи бозордаги ўзгаришлар, технологияларни ривожлани-шига унчалик эътибор бермаган, яъни технологиялар устида бош қотирмаган, натижада инқирозликка учраган. Бу ўзгаришларга бўлган реакцияси вақт маъносида жуда кеч бўлган эди4.


^ 1.5. Cавдо ва инвестицион моделларга таъсир этувчи омиллар.

Иқтисодий шароитлар. Иқтисодий шароит йиллар бўйича савдо хажмининг динамикасига таъсир қилади. Бироқ савдо иқтисодиётга қараганда кўпрок даражада тебраниш тенденциясига эгадир. Жахон савдосида ялпи ишлаб чиқариш хажми миқёсида турғунлик сақланиб турибди. Бундан савдо билан ишлаб чиқаришни нисбати хар йили бир хил деган хулоса келиб чиқмайди. Масалан, иқтисодиётда ўсиш юқори даражада бўлган 1970 йилларда савдо ишлаб чиқаришга нисбатан юқори суратларда ўсган ва айниқса, иқтисодиетни суст ривожланиши бўлган даврларга (1980 йил), савдо ишлаб чиқаришга нисбатан сустроқ ривожланган. Бунинг сабаби иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви даврида давлат органлари ва истеъмолчилар импорт таварларининг кўп қисмини зарур деб топмайди ва импорт хажмини камайтирадилар.

Миллатлар бойлигини ўсиши қайта ишлаб чиқариш саноати тармоқларида ташқи савдо улушини ўсишига ва қишлок хўжалиги сохасида бу кўрсаткични камайишига олиб келган. Х1Х асрнинг бошларида немис иқтисодчи ва статистиги Эрнст Энгель оила даромадини ўсиш тенденцияси унинг озиқ-овқат махсулотига бўлган харажати камайишига олиб келиб, бошқа махсулотларга бўлган харажат фоизи ўша эски миқдорда қолган ёки ортганлигини таъкидлаб ўтган.

Технология. Янги технологиялардан фойдаланишнинг асосий эффекти қуйидагиларга олиб келади:

- ташқи савдога олиб кириладиган махсулотни ўзгаришига;

- индустриал ривожланган мамлакатларни жахон савдосида улишининг оширишга;

Илмий техника базасининг юқори суратлар билан ривожланиши натижасида халқаро бизнес фаолиятида реактив самолетлар, замонавий персонал компьютерлар, автомобилнинг янги моделлари салмоқли улушни ташкил этади.

^ Уруш ва қувғинлар. Харбий келишмовчиликлар ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг номенклатураси ўзгаришига, халқаро бизнесда фаолиятида иштирок этишда хавф хатарнинг ошишига, бизнес юртишда асосий воситаларга таъсир этишини ортишига олиб келади. Масалан, Ироқни 1990 йил Қувайтга бостириб кириши унинг ташқи савдодаги кўрсаткичлари камайишига олиб келди. Бундан ташқари бу уруш жахон бозорида нефть ва нефть махсулотлар бахосининг ортишига сабаб бўлди. 1990 йилдан буён давом этаётган Чеченистондаги уруш хам нафақат Россия, балки Мустақил Давлатлар Хамдўстлигига хам таъсирини кўрсатди ва кўрсатмоқда. Бирор бир айрим давлатдаги ички туқнашувлар хам халқаро мухитга таъсир қилади. 1970 йил Чилидаги фуқаролар уруши мис ишлаб чиқариш ва уни истеъмолига катта таъсир этган. Ливандаги фуқаролар уруши эса халқаро банк операцияларини Бейрутдан Бахрейн ва Кипрга ўтишига сабаб бўлди.

^ Сиёсий ва иқтисодий блоклар. Блок деб бир гурух давлатларнинг шартнома асосида бир бирга ўзаро ёрдам ёки маълум сохаларда биргаликда фаолият олиб бориш мақсадида бирлашувига айтилади. Блок ташкил қилишнинг баъзи бир оқибатига (натижасига) қуйидагиларни киритиш мумкин:

- блокга аъзо давлатларнинг ўртасида халқаро бизнесдаги улушини кўпайтириш;

- блокга кирмаган давлатларнинг улушини эса камайтириш;

- халқаро бизнесни ривожлантириш;

Иккинчи жахон урушидан сўнг дунё иккита коммунистик давлатлар ва нокоммунистик давлатлар блокига ажралди. Бу иккита сиёсий блок давлатлари ўртасида савдо миқдори умумжахон савдо миқдорининг атиги 5% ни ташкил қилди. Бу блоклар ўртасида тўғри хорижий инвестициянинг миқдори жуда хам кичик бўлган. Бунга сабаб коммунистик давлатлар чегаралари ёпиқ бўлиб, хусусий мулк тушунчаси умуман бўлмаган. Ҳозирда эса коммунистик блокидаги давлатлар ўз иқтисодиётларини бозор иқтисодиёти асосида кўриб, мулкни даавлат тасаруфидан чиқариб, хусусийлаштириб хорижий давлатлар билан алоқа ўрнатмоқдалар. 1950 йилда бир гурух Европа давлатлари биргалашиб Европа хамжамияти (ЕХ) блокини тузишди. Бу блокнинг асосий вазифаси блокка аъзо давлатлари ўртасидаги савдо тўсиқларини йўқотишдан иборат. ЕХ блокининг иқтисодий ривожланиши блокга аъзо давлатларининг халқаро бизнесдаги улушини ортишига олиб келди. 1990 йилда АҚШ, Канада ва Мексикадан иборат бўлган учлик Шимолий Америка янги савдо блоки тузилди.

^ Кўпёқлама битимлар. Кўпёклама битимларнинг асосий белгилари қуйидагилар:

- келишилган ва унифицирланган савдо қоидаларини қабул қилиш;

- концессиялар алмашуви;

- иқтисодий ўсишни рағбатлантириш;

Охирги йилларда кўп давлатлар хакимиятлари халқаро бизнесга оид бир неча халқаро битимлар тузишди. Бу битимларнинг асосий мақсади товарлар оқимини яхшилашга ва халқаро майдонда хизмат кўрсатиш доирасини ривожлантиришга қаратилган. Бундай битимларга валюта оқимини муқобиллаштирувчи халқаро валюта фонди, халқаро рейсларнинг хавфсизлигини таъминловчи қонунларни ишлаб чиқувчи фуқаролар авиациясининг халқаро ташкилоти, ҳамда маҳсулотларни рўйхатдан ўтказадиган турли конвенцияларни мисол қилиб келтириш мумкин. Барча давлатлар имзолаган савдо ва таърифлар бўйича асосий битимлар (ГАТТ) савдода мавжуд тўсиқларни камайтириш учун музокаралар олиб бориш борасида асос бўлади. Халқаро ваколатларни вужудга келишида жахон банки, Осиё тараққиёт банки ва Америкааро тараққиет банкининг пайдо бўлиши халқаро бизнесда янги даврни бошланишига асос солди. Бу банклар давлат органларининг кафолати остида турли хил проектларни амалга оширишда кредит ва қарзлар беради. Хусусан, юқорида айтиб ўтилган банклар инфраструктурани ривожлантириш, яъни уй-жой ва йўл қурилишларига молиявий ёрдам берганлар.


^ 1.6. Жахон савдо тузилиши.

Халқаро бизнеснинг ривожланиш йўлларини тушуниш учун жахон савдосининг тузилишини ва ривожланиш тенденциясини тахлил қилиш катта ахамият касб этади.

Ўсиш темпларининг хар хиллиги. Ташқи савдода ўсиш темпларининг сабаби қуйидагилар:

- қайта ишлаш тармоқларида савдонинг юқори сурат билан ўсиши;

- нефт экспортининг баҳосининг ўсиши;

- “янги индустриал давлатларнинг” индустриализациялаш сурати юқори даражада бўлиши. Давлатларни гурухларга ажратишдаги асосий усулларидан бири, уларнинг иқтисодиёти еки саноатининг ривожланиш даражаси бўйича ажратишдир. Ялпи ички махсулот миқдори юқори бўлган давлатлар (АКШ, Гарбий Европа, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония)ни одатда саноати ривожланган еки “биринчи дунё” давлатлари деб аталади. Коммунистик давлатлар системаси хозирги даврда коммунистик гоядан четлашган, иктисодиёти марказлашган режали ёки тўла бозор иқтисодиёти бўлмаган давлатлар “иккинчи дунё” давлатлари номи билан юритилади. Яна бир гурух давлатлар “учинчи дунё” давлатлари еки ривожланаётган кучсиз тараққий этган давлатлар деб аталади.

Ўтиш даврида у ёки бу давлатни қайси бир гурухга тегишли эканлигини аниқлаш қийин бўлади. Шунинг учун ҳам баъзи бир статистик журналларда бирон давлатни “биринчи” еки “иккинчи” еки “учинчи” дунё давлатлар гурухига мансуб эканлигини учратишимиз мумкин. Статистик маълумотларни бир неча йиллар бўйича мавжуд эмаслигиги қарамасдан экспертларнинг баҳолашига кўра режали иқтисодиёт давлатларининг ташқи савдодаги улуши 10% дан ошмаган. Ривожланган давлатлар қайта ишлаш саноатида бир қанча устунликка эгадир, улар янги технологияларни жорий этиш ва кўп масштабда ишлаб чиқаришни жорий қилиш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтиришга эришганлар. Охирги вақтда кучсиз ривожланган давлатларни ташқи савдодаги ўрни бир мунча яхшиланди. Бунга биринчи омил экспорт қилинаетган нефть махсулотларининг нархининг ошиши, яъни 1970 йилларда нефтнинг бахоси 1200% га ўсди. 2006 йилда ҳам қора олтиннинг нархи ошиб бормоқда. Иккинчи омил учинчи дунё давлатларининг айримлари тез суръатлар билан индустриализациялашди. Бразилия ва Тайван давлатларини “янги индустриал давлатлар” номи билан аталиши. Учинчи омил бу КРД (кучсиз ривожланган давлат)нинг саноат маҳсулотларини ривожланган давлат бозорига енгил кириб келишидир.

1964 йил БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича ўтказилган (ЮНКТАД) конференцияда ривожланаётган давлатлар ривожланган давлатларга нисбатан норозиликларини билдириб, биринчи дунё давлатлари ривожланаётган давлатларда саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга суний қаршилик кўрсатмасдан, балки хохишлик билдиришларини талаб қилдилар. 1970 йилларда хар бир индустриал ривожланган мамлакат шундай сиёсатни олиб бордики, унда ривожланган мамлакатда ишлаб чиқарувчиларга қараганда КРДларида ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг бозорга кириши бир мунча енгил кечди. Бироқ бундай қулай шароитга қарамасдан “учинчи дунё” давлатларининг кўпчилиги индустриал базаларини ривожлантириш ва нефтни экспорт қила олиш имкониятларини қўлдан бой берганлар.

Шуни таъкидлаб утиш керакки, 10 та энг катта экспортчи ва импортчи давлатларнинг 9 таси саноати ривожланган давлатлардир. Бу 10 та давлатнинг 6 таси ЕХ аъзоларидир.

^ ХХ асрда АҚШнинг ташқи савдо тузилишини ўзгариши. ХХ асрнинг бошида АҚШ экспортининг 80% Европага киритилган бўлса, 1920 йилда бу рақам 50%га тушиб, 1990 йилларда эса 30%ни ташкил этган. АҚШнинг янги экспорт райони Осиё бўлди. Унинг экспорт салмоғи бу регионда 1% дан 30% гача ўсди. Ҳозирги вақтда Америка махсулотининг йирик импортери бу Канада. Охирги 100 йил давомида Европа ва Лотин Америка давлатлари Америка импортида ўзларининг улушларини бир мунча қисқартирганлар. 1960 йилларда Лотин Америкасида америка импорти 30% бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 15%га тушиб кетди. АҚШ махсулотларининг асосий импортери бу Канада ва Япониядир. Бу кўрсаткич Канада импортида 5%дан 20%га ортди. Америка маҳсулотларини импорт қилишда Япония давлатининг улуши ҳам 20%га етди. Япония АҚШнинг энг йирик экспортери ҳисобланади. АҚШнинг Осиё давлатларидаги импорти асрнинг бошида 15%ни ташкил қилган бўлса, ҳозирда эса бу кўрсаткич 35%ни ташкил килди.

1970 йилдан бошлаб Америка савдо рақибларининг нисбий приоритети қуйидаги уч омил таъсирида ўзгарди:

- нефть махсулотлар савдосининг ўзгариши;

- ташқи сиёсатнинг ўзгариши;

- баъзи бир Осиё давлатлари саноати юқори тезлик билан ўсиши;

Мексика, Саудия Арабистони ва Венасуэла давлатларининг даромадлари ортиши билан бу давлат бозорларининг мавқеи ортди. Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Египет давлатларининг ташқи сиёсатининг ўзгариши, уларнинг мавқеларини ортишига олиб келди. Тайланд, Жанубий Корея, Тайван ва Малайзия давлатларининг миллий даромадларининг тез суратлар билан ўсиши четдан сотиб олиш қобилиятини ва Америкага экспорт улушларини ортирди5.


Хулоса

Технологик ва географик чегаралар янада кенгайиши, шу билан бирга янги ижтимоий институтларнинг ривожланиши глобал масштабдаги рақобатни изохлайдиган ишбилармонлик мухитининг шакилланишига олиб келди. Унинг ажралиб турувчи томонлари бўлиб, махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун чет мамлакатлардан база сифатида фойдаланиш ва халқаро масштабда янги турларнинг ва янги жараёнларнинг тез тарқалишидир.

Халқаро бизнес мухитини ўрганишда бир қатор фанларни ўзлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Булар география, тарих, сиёсатшунослик, хухукшунослик, иктисодиёт ва антропология каби фанлар.

Фирмалар ўз хўжалик фаолиятларни чет элда амалга оширишлари вақтида ўз бизнес функциялари услубларини янги шарт-шароитга мослашишларига тўғри келади. Мухит хўжалик юритиш услубларини аниқлаб беради ундан ташқари халқаро бизнес юритишнинг шакллари махаллий бизнес операцияларидан тубдан фарқ қилади. Халқаро бизнесни юритиш шаклларига товар ва хизматлар билан савдо, юк ташиш транспорт хизматлари, лицензиялаш, франчайзининг, калит остида, бошқарув контрактлари, шу билан бирга хорижий тўғри ва портфель инвестициялар киради.

Сиёсий системанинг роли жамиятининг интеграциясида, иқдисодий системанинг роли эса чегараланган ресурсларни тақсимлашда намаён бўлади. Демократик жамиятлар ўзининг қарор қабул қилиш жараёнида аҳолиниг иштирок этиши билан ажралиб туради. Иқтисодий система ресурсларга эгалик қилишини аниқлаб беради.

Трансмиллий корхоналар аввало бир мамлакатга киришидан олдин шу мамлакатнинг сиёсий-иқтисодий тизими, бизнес мухити билан танишиб чиқишлари ва бу мухитга мослашишлари керак. Мамлакат жуда кўп турли хил жамиятларни ўз ичига олиши мумкин. Одамлар ўз мамлакатидаги бошқа ижтимоий гурухларга қараганда, бошқа мамлакатлардаги ўзига ўхшаш гурухлар билан умумий жихатларига эга бўлишлари мумкин. Одамларнинг жисмоний характердаги гурухий фарқлари мавжуддир. Масалан: тери ранги, бўй, оғирлик ва тана формаси, сочларнинг ранги, қалинлиги, жойланиши, тўкилиши ва оқариши, қон гурухи, шу билан бирга аниқ касалликларга бўлган қарашлик ва қабул қилишдир. Ишбилармонлар бу ўзгаруви омилларнинг уларнинг фаолият усулларга қандай таъсир кўрсатишни ҳисобга олишлари керак. Жамиятнинг маданияти урф-одатларга, қадриятларга ва маънавиятга асосланган хулқ-атвор нормаларини ўз ичига олади.

Кўбгина одамлар асосий ейиш-ичишга, кийимга ва уй-жойга бўлган эхтиёжини қондириш учун керагидан ортиқ ишлайдилар. Ишнинг нисбий мухимлиги маданий ва иқтисодий шарт-шароитлар боғлиқлиги билан аниқланади. Одамлар юқори даромадли ишларга интилишади. Шарт-шароитларнинг ўзгариши давлат корхоналарида, хусусий фирмаларда ва ўз фирмасида ишлашга бўлган специфик муносабатини юзага келтиради.

Миллатлар ижтимоий гурух сифатида бир-бирига бўлган ишонч даражасига, табиат ва тақдирга муносабати, меҳнат фаолияти жараёнида демократик ёки автократик муносабатни қўллаши, асосан оилавий алоқаларга асосланган ички гурухларга тегишли бўлиши мумкин.

Чет эл мухитида ишлайдиган одамлар полицентризим ёки этноцентризим хавфини доима хис этиб туришади. Одатда ката иқтисодий омадларга эга бўлган мамлакатларда кўлланиладиган бизнес услубларини ўзида қўллаш имкониятидан фойдаланиш ўрганишга бўлган қизиқиш каттадир. Маданий омиллар уларнинг бошқа жамиятдаги ютуғини ёки ютказишни олдиндан аниқлаб бериши мумкин.

Назорат саволлари.

  1. Халқаро бизнес нима ва унинг махаллий бизнесдан фарқи қандай?

  2. Халқаро бизнеснинг мақсади нимадан иборат?

  3. Диверсификация мохиятини тушунтиринг.

  4. Товарлар экспорт-импорти билан хизматлар экспорт-импортининг фарқи нимадан иборат?

  5. Қандай қилиб фирма хорижда ўз активларидан фойдаланади?

  6. Лицензия, роялти, франчайзинг, франшизе, франшизер, сўзларининг мохиятини тушунтиринг.

  7. Тўғри хорижий инвестиция билан портфел инвестициянинг фарқини тушунтиринг.

  8. Ташқи мухит билан ички мухитнинг фарқи борми? Бор бўлса у нимадан иборат.

  9. Саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар орасидаги фарқ нимадан иборат, бу давлатларда қандай муаммолар мавжуд?

  10. Ташқи мухит нима?Халқаро бизнес фаолиятида ишбилармонлар ташқи мухитни яхши англашлари учун қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак?

  11. Хуқуқий ва сиёсий системаларнинг қандай турларини биласиз?

  12. Рақобат мухит нима?

  13. Рақобатни глобаллашувига асосий сабаблар нимадан иборат?

  14. Садо ва инвестицион омилларни айтиб беринг.

  15. Ташқи садода ўсиш суратларининг сабабларини кўрсатиб беринг.

  16. ХХ асрда АҚШнинг ташқи савдо тузилишининг ўзгаришлари қандай бўлди?




1 Дэниелс Джон Д., Радеба Ли Х. Международный бизнес: внешняя среда и деловые операции. – М.: Дело Лтд, 1994.

2 Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley Publishing Company, 1998.

3 Michael R.Czinkota, Ilkka A. Ronkainen, Michael H. Moffet “International business. Update 2000, The Druben Press, Orlando 2000.


4 Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley Publishing Company, 1998.

5 http://www.uncatad.org; http://www.imf.org;



Похожие:

Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconБизнес юритишда хукукий, сиёсий ва иктисодий мухит. Халкаро бизнес максади ва фаолият майдони. Халкаро бизнеснинг турлари
Бундай икки томонлама мулокат хусусий еки давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хусусий фирмалар халкаро бизнесда...
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconХалқаро миқёсда бизнес фаолиятини олиб боришда хамкорлик стратегиясининг шакллари
Халқаро бизнесда менеджерларни хамкорлик келишувларига ундовчи мотивларнинг мазмуни ва мохияти
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconКичик бизнеснинг молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шакллари
Махсулотлар таннархига киритиладиган махсулот ишлаб чикариш ва сотиш (ишлар, хизматлар) буйича харажатлар турлари тугрисида ва молиявий...
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconТуризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик
Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларида эркин туристик иқтисодий худудларни яратиш
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconНодавлат нотижорат ташкилотлари тўҒрисида ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ушбу Қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ҳамда...
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconМаълумотларини айнанлаштириш учун халқаро кодлар (бимт st. 9 стандарти)
Рстнинг 23(1) ёки 40(1) моддасига муво­фиқ халқаро талабноманинг миллий босқичга ўтиш санаси
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconХЎжалик ҳисобининг турлари режа
Иқтисодиётнинг бошқаришнинг такомиллашиши бозор муносабатларининг юзага келиши, мулкнинг турли шаклларидан фойдаланиш, чет эллик...
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари icon7 Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. Халқаро резерв валюта бирликлари
Мвтнинг ўзига хос томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги...
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари icon4 Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Туризмда реклама – ахборот режа – дастурини тайёрлаш Туризм соҳасидаги халқаро келишувлар
Бозорни режалаштириш алохида ёки халқаро ва ички туристлар билан биргаликда амалга оширилиши мумкин
Бизнесда мухитнинг турлари. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони. Халқаро бизнеснинг турлари iconТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации