Документы



Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш icon

Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш

НазваниеТаминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш
Дата27.05.2013
Размер268.9 Kb.
ТипДокументы
скачать

Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш.

9.1. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш

9.2. Халкаро ишлаб чикариш

9.3. Импорт ва экспорт стратегияси

9.4. «Уз ДЭУ авто» кушма корхонасининг экспорт стратегияси.


9.1. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш

Ишбилармон бирор бир махсулот ишлаб чикаришдан олдин, бу махсулот ёки хизмат учун бозор борми ёки йукми, давлат буни куллаб кувватлайдими? Бундан кейин ишбилармон ишлаб чикаришни ташкил этиш стратегиясини ишлаб чикади, бозор учун махсулотни ишлаб чикаришга киришади, бозорга махсулотни етказиб беришнинг оптимал стратегиясини ишлаб чикади. Халкаро операциялар стратегиясини ишлаб чикиш бир мунча мушкул. Чунки хар хил давлатларни иктисодий, сиёсий ва хукукий имкониятларини бахолай олиш, ишчи кучларини аниклаш, ишлаб чикариш корхоналарини жойлаштириш ва хоказоларни билишни талаб килади.

Махсулотларни бир давлатдан иккинчи давлатга харакатини амалга оширишда транспорт-экспедицион компаниялар хизматларидан, туловларни инкасация килишда эса тижорат банкларини хизматидан фойдаланиш имконияти ва зарурияти тугилади. Охирги 10 йилги тадкикотлар шуни курсатадики Европа ва Япония мамлакатларининг купмиллатли компаниялари уз махсулотларини АКШда сотиш аралаш стратегия, яъни ишлаб чикаришни ва таъминот манбаларини жойлаштириш стратегиясидан фойдаланар эканлар, бирок тадкикот учун олинган фирмаларнинг 59% ягона манба стратегиясидан фойдаланадилар. Бунда фирма жойлашган давлатлардан (ёки АКШда жойлашган хорижий фирмалар) ишлаб чикарган барча махсулотлар АКШга экспорт килинади. Япония фирмалари уз махсулотларини АКШга экспорт килишга, Европа компания махсулотларини АКШда ишлаб чикариб, шу ерда сотишга (моилдирлар) харакат киладилар.

Хар бир компания ишлаб чикаришни ва таъминот манбаларини жойлаштиришда танлаш имкониятига эгадирлар. Булар куйидагилар:

  • факат сотиб олиш;

  • компания жойлашган давлатда ёки бошка давлатларда ишлаб чикариш;

  • тайёр махсулотни ишлаб чикариш ёки ташки (хорижий) бозорда сотиш.

Компаниялар хар доим хар хил давлатларнинг янги бозорларини эгаллашга харакат килганлар ва киладилар. Фирмалар ракобат устунлигига эришиш максадида ишлаб чикариш фаолиятларини узларининг миллий чегараларидан ташкарида олиб борадилар. Ишлаб чикариш ва таъминот манбаларини глобал жойлаштириш стратегиясига куйидаги мисолда аникрок куриш мумкин. Масалан: Форд Мотор автомобиллари Эрмасильо (Мексика) йигиб АКШга жунатади. Автомобиллар “Тойо Котио” (Мазда) Япония компания проектини ишлаб бериши, бунда эхтиёт кисмлар японларники булиши мумкин.

Япония ва Европа давлатларининг купмиллатли корхонанинг тадкикоти шуни курсатадики бунда таъминот манбаларини жойлаштиришнинг хар хил вариантлари мавжуд экан.

1-вариант: Эхтиёт кисмларини ишлаб чикариш тайёр махсулот холатига келтирадиган жойда ташкил этиш.

2-вариант: Асосан Япон компаниялари – эхтиёт кисмларини уз давлатларида ишлаб чикаришга моилдирлар (бу уларни европа давлатларининг компанияларидан фарки).

3-вариант: Эхтиёт кисмларини хар хил давлатларда ишлаб чикариш.

Эхтиёт кисмларини ишлаб чикариш учун - хом ашё билан таъминлаш зарур. Ички таъминот манбаларидан фойдаланиш - хом ашё билан таъминлаш кийин йуллардан биридир. Бу усулдан фойдаланиш масофа, тил, валюта билан боглик булган муаммоларни (божхона тулови) четлаб утишга сабаб булади. Бирок куп компаниялар учун ички таъминот манбаларининг куввати етарли эмас ёки улар умуман бу ресурслардан фойдалана олмайдилар. Масалан: Япония компаниялари уран, боксит, никель, темир, мис рудаларини, кумир, нефтьни ва бошка махсулот 30% якинини келтирадилар. Мицубиши савдо компанияси хом ашёларни четдан сотиб олиб ишлаб чикаришни таъминлаб туриш хисобига катта компанияга айланган. Таъминот манбаларини ташкарига жойлаштиришнинг асосий сабаблари:

  • ишлаб чикариш харажатларини камайтириш;

  • махсулот сифатини ошириш.

Таъминот манбаларини ташкарига жойлаштиришдаги асосий хатар(риск)лар куйидагилардан иборат:

  • таъминот каналларининг узунлиги;

  • захира даражасини ортиши;

  • валюта курсларини тебраниши.


^ 9.2. Халкаро ишлаб чикариш.

Компания эхтиёт кисм ва хом ашёлар манбаи тугрисидаги муаммони хал килгандан сунг, махсулотнинг эхтиёт кисмларини каерда ишлаб чикариш ва тайёр махсулотни каерда йигиш керак деган муаммони хал килишга тугри келади. Фирма ишлаб чикаришни ташкил этишнинг бир неча вариантларини куриб чикиши мумкин.

Ягона ишлаб чикариш. Бунда фирма барча йигувчи деталларни ва йигув

ишларини бир корхонада амалга оширади. Барча бозорларни мана шу ягона ишлаб чикариш корхонаси оркали махсулот билан таъминлайди. Бирок транспорт тариф ва харажатлари бундай ишлаб чикариш системасини самарадорлигига путир етказиши мумкин.

Бир неча ишлаб чикарилган корхоналар. Ишлаб чикарилган махсулотлар турлари ёки ишлаб чикариш технологиялари буйича хар хил корхоналарда ишлаб чикаришни ташкил этиш. Маълум бир махсулот ёки махсулот ассортименти буйича фирма ягона ишлаб чикарган стратегиясини ташкил этиш мумкин. Бунда жахон бозорига чикиш стратегиясини изчиллик билан амалга оширади. Бир неча махсулотлар ёки махсулотлар ассортименти буйича ишлаб чикаришни рационализациялаштириш (махсулот тури буйича мутахассислашиш) максадида бир неча корхоналарда ишлаб чикаришни ташкил этиш стратегиясини амалга ошириш.

Оффшор ишлаб чикариш (хорижда ишлаб чикариш). Ички бозорда хорижий ракобатга карши самарали усул сифатида вужудга келган. Бу ишлаб чикариш 60-70 йилларда электроника сохасида Осиё давлатларида биринчи навбатда Сингапур ва Тайвандда вужудга келди. Бу давлатларни танлаб олинишидаги сабаблар: ишчи кучини арзонлиги, эхтиёт кисмларининг арзонлиги бу давлатларни йирик бозорларга якинлиги. Бу давлатлар кейинчалик Индонезия, Тайланд, Малайзия, Вьетнам, Бангладеш ва Лотин Америкасидаги давлатларга уз урнини бушатдилар.

Маквиладор саноати туфайли Мексика АКШнинг янги офшар ишлаб чикариш марказига айланган. Маквиладор – бу ишлаб чикариш фаолиятининг бир усули булиб, бунда йигувчи эхтиёт кисмлар АКШдан бож туловларисиз Мексикага олиб кирилиб, у ердаги конвейрларда йигилган махсулот АКШга ёки бошка давлатларга экспорт килинади. 2000 йилга келиб маквиладар саноатидаги ишчилар сони 1 млн.га ортиб, Мексикага валютани окиб келиши бир мунча купайган. Бу концепция качон фойдалидир? Тадкикотлар шуни курсатадики бундай саноатда эхтиёт кисмларнинг 97%и АКШда ишлаб чикарилган ва бу корхона ёки фирмада (АКШ) жами ишлаб чикарилган харажатларини 30% ундан юкори фоизи иш хаккига тугри келганда маквиладар саноати юкори фойда келтирган. Демак Маквиладар принципининг яшашга хукуки бу иш хаккининг пастлиги. Мексикада 2000 йилда 2000га якин маквиладар корхоналар булиб, уларнинг 96,5% АКШ фирмаларини 3,5% Япония фирмалариникидир.

Маквиладор корхоналарида маълум бир салбий курсаткич ёки муаммолар хам йук эмас. Мексикаликлар бу корхоналарни хорижий корхоналар ёки чет эл фирмалари дейдилар. Эхтиёт кисмларининг 97% четдан келтирилган ишлаб чикаришда микдори жуда хам кичикдир. Бундан ташкари йигилган махсулот экспорт килиниб, махаллий халкга сотилмайди. Сотилса хам унинг нархи хеч кимни каноатлантирмайди. Маквиладар ишлаб чикариш билан боглик булган муаммо бу – мана шу жойларда халкнинг купайиши билан боглик булган социал муаммолар. Маълумки ишсизларнинг куп кисми мана шу корхоналарга бориб ишлашга харакат киладилар. Бирок бу ерларда эса инфраструктура етарли даражада булмаслиги мумкин. Маквиладор концепциясининг мохияти бу АКШ ва Мексика уртасида савдо чегараларини (борьерларини) камайтиришидир.

Захиралар башкаруви. Маълумки махсулот ёки эхтиёт кисмларини айира бошлаш канчалик (юкори ёки) кенг булса захираларни бошкариш шунчалик огир булади. Иктисодиёт ва сиёсатни нотургунлиги, вакт ва масофа муаммоларининг мавжудлиги халкаро микёсда буюртмани жойлаштириш жойини танлашга кийинчилик тугдиради. Масалан: ишлаб чикарувчи миллий валютаси кучсиз булган давлатда фаолият курсатади ва у валютаси кучли булган давлатдан эхтиёт кисмларни импорт килади. Бу корхона рахбарияти купрок эхтиёт кисмларни запас килиб куйишга харакат килади, чунки фаолият олиб бораётган давлатнинг валютаси яна хам кадрсизланиши мумкин. Натижада запас кисмларнинг ортиши бу деталларни махаллий ишчилар томонидан угирлашга, уларни саклашга булган кушимча маблаг сарфлашга олиб келади.

Охирги вактда захираларни бошкаришда “уз вактида” (just in time) деган усул куп кулланилади. Бу усулнинг мохияти хом ашё, детал ёки эхтиёт кисмларни махсулот ишлаб чикаришда зарур булган вактда ва етарли микдорда келтириш “уз вактида” ги усул офшар ишлаб чикаришнинг мухим курсаткичларидан биридир.


^ 9.3. Импорт стратегияси ва экспорт стратегияси

Потенциал импортер икки турдаги йуналишни хисобга олиш керак:- муолажа, стратегик. Муолажага импорт операцияси билан боглик булган божхона норматив ва конунлари киради. Импорт буйича маълум ташкилотлар билан алока килмаган, хужжатларни расмийлаштириш буйича тажрибага эга булмаган шахс импорт операцияларини амалга оширолмайди. Бундай вактда импортерга импорт буйича брокер ёрдамга келади. Брокер импорт билан боглик булган барча хужжатларни расмийлаштиради. Bill of lading – коносаментаноми билан юритиладиган хужжатни тайёрлайди. Коносамента куйидагилар сифатида хизмат килади:

  • транспорт-экспедиция компанияси томонидан махсулотни манзилга олиб боришга берилган рухсатнома;

  • транспорт-экспедиция компанияси томонидан курсатиладиган хизмат хакидаги шартнома;

  • махсулотга эгалик хукукини берувчи хужжат.

Стратегик аспект узок келажакда аён булади. Куп фирмалар хорижий фирмаларнинг хом ашё, хизмат ва махсулотларини олишга харакат киладилар. Бунинг асосий сабаблари куйидагилар:

  • махсулот, хом ашёларнинг нарх ва сифати;

  • хизмат курсатиш сифати ва хом ашёларни келтириш муддати;

  • замонавий технология;

  • бош фирманинг филиаллари булмиш хорижий компаниялар билан алока (масалан Д.Моторос узининг Япония ва Ж.Кореядан филиалларидан эхтиёт кисмлар сотиб олади).

Импорт килишнинг стратегик муаммоларидан бири бу бош фирманинг хорижий филиаллари томонидан махсулот ишлаб чикаришдир. 1986-1990 йилларда АКШ экспорт-импорт операцияларининг 36% америка фирмалари билан уларнинг хориждаги филиалларига тугри келади. Буни ички фирмалараро шартнома дейилади. Ички фирмалараро импортни вужудга келиши махсулотни технологик жихатдан мукаммаллашуви ва юкори даражадаги технологияларни кулланишидир.

Хорижий таъминотчиларнинг хизматларидан фойдаланишда юкорида айтилган манфаат ёки фойдадан маълум бир кийинчиликлар хам вужудга келади. Бу куйидагилардан иборат:

  • уларни иш сифатини бахолаш;

  • махсулотни, хом ашёни уз вактида ишлаб чикариш ва келтириш;

  • масофанинг катталиги узаро биргаликда фаолият курсатишга кийинчилик тугдиради;

  • сиёсий, хукукий, иктисодий ва социал кийинчиликлар;

  • сифатсиз махсулот ва уларни оркага кайтариш муаммолари;

  • тулов ва тарифлари.

Ташки савдо зоналари (ТСЗ foreign trade zones) ёки. эркин савдо худудлари (ЭСХ) хам дунёда кенг таркалган. Эркин савдо худудлари АКШда энг куп ривож топган. Уларни ташкил килиш 1934 йилдаги махсус конунда назарда тутилган. Унинг максади савдони рагбатлантириш, савдо операцияларини тезлаштириш, савдо харажатларини камайтиришдан иборат. Бундай худудлар АКШ худудидаги чекланган жойлар булиб, улар доирасида умумий хужалик юритиш режимига, шу жумладан ташки иктисодий фаолиятда нисбатан имтиёзлар урнатилган. Конунда хар бир расмий порт кошида камида битта эркин ташки савдо худуди ташкил килиниши мумкинлиги белгилаб куйилган. АКШ конунчилигига мувофик мамлакат худудидаги эркин савдо худудлари умумий ва махсус (субхудуд) худудларга ажратилади. Умумий худудлар кичик худудда (бир неча кв. км.) жойлашадилар ва миллий бож худудидан ташкарида буладилар. Уларда киритилган товарларни омборга жойлаштириш ва кайта ишлаш амалга оширилади (кадоклаш, сортларга ажратиш ва х.к.). Субхудудлар фаолияти умумий худуддан ташкарига чикувчи алохида йирик компаниялар учун ташкил килинади. Субхудудларда экспорт учун ёки импорт урнини босувчи товарлар ишлаб чикарилади. 90-йилларнинг урталарига келиб АКШда 500га якин эркин савдо худудлари мавжуд эди.

Оддий эркин савдо худудлари каторига йирик халкаро аэропортлардаги махсус «дьюти фри» магазинларини кушиш мумкин. Режим нуктаи назаридан улар давлат чегараларидан ташкарида деб хисобланади. Эркин савдо худудлари каторига имтиёзли холатга эга булган ананавий эркин портларни киритиш мумкин. Саноат ишлаб чикариш худудлари иккинчи авлод худудлари хисобланади. Улар эркин савдо худудларига факат товар эмас, капитал хам олиб кирилиши ва уларда факат савдо билан эмас, ишлаб чикариш фаолияти билан хам шугулланилиши окибатида эркин савдо худудларининг эволюцияси натижасида вужудга келди. Саноат ишлаб чикариш худудлари махсус бож режимига эга булган худудларда ташкил килинади. Уларда экспорт учун ёки импорт урнини босувчи товарлар ишлаб чикилади. Бу худудлар сезиларли солик ва молиявий имтиёзларга эга буладилар.

Экспорт ишлаб чикариш худудлари (ЭИЧХ) айникса ривожланаётган давлатларда кенг таркалган. Бундай худудларнинг замонавий модели 1959 йилда Ирландиянинг Шеннон аэропортида ташкил килинган худудий тизимга асосланади. Бундай худудлардан «янги индустриал давлатларда» энг катта самара олинган. Экспорт ишлаб чикариш худудларини ташкил килиш мантики ривожланаётган мамлакатлар иктисодиёти билан белгиланган эди. 60-йилларнинг урталарида бу ерда саноат экспортини рагбатлантириш ва хорижий капитал окими ёрдамида бандлик даражасини ошриш зарурияти тугилган эди.

АКШда экспортни амалга ошириш максадида ташкил этилган ТС3 махсулот турлари буйича куйидагича классификацияланади:

  • учинчи давлатга жунатилишидан олдин олиб келинган хорижий товарлар;

  • кайта ишлаб сунгра чет элга юбориладиган хорижий махсулотлар

  • импорт материал ва хом ашёлардан ишлаб чикарилган ва экспортга йуналтирилган махсулотлар;

  • ички ва хорижий хом ашё ва эхтиёт кисмлардан ишлаб чикарилган, сунгра экспорт килинган махсулотлар;

  • экспорт статусини олгунга кадар зонада харакатда махаллий (ички) ишлаб чикарилган махсулотлар.

1975 йил АКШда бундай зоналар 27 та, 1991 йил эса уларнинг сони 176 тага етиб, мана шу зоналар оркали импорт операциялар хажми бир неча баробар ортди. Бунга мисол килиб Техас штатида “Каустел” (Coastal) корпорациясини келтириш мумкин. Бу корпорация ТС3 да нефтьни импорт килиб уни кайта ишлайди. У нефть махсулотларини экспорт килганда (шу зонадан чикмасдан) бож туловларини умуман туламайди. Агар у бу нефть махсулотларини АКШ давлатининг ичида сотса 250 минг $ купрок маблаг иктисод килади. Бу махсулот шу зонадан чиккунча кадар йигилган бож туловларининг фоиз ставкалари хисобига тугри келади. “Смит Корона” “Smith Corona” фирмаси эса ТС3 да хориждан келтирилган деталлардан печать килувчи машина йигиб, сунгра уз (АКШ) давлатига бож туловларини туламасдан импорт килади.

Экспорт стратегиясига унинг асосий таркибий кисми булмиш ишлаб чикаришни ва таъминот манбаларини жойлаштириш стратегияси, хамда асосий максади дунёнинг хар хил бурчакларидаги бозорларни тайёр махсулотлар билан таъминлашдан иборат булган сотиш стратегиясидан иборат. Халкаро майдонда фаолият олиб борувчи фирмалар купинча махсулот экспортини йулга куйишга харакат киладилар. Экспорт фаолиятида куйидаги устунликлар ва ажойиб натижаларга эришилади:

  • сотув хажмини купайтирилади;

  • ишлаб чикариш масштаби самарадорлигини амалга оширишга ёрдам берилади;

  • -ошка давлатларга килинадиган инвестиция килишга караганда таваккалчилиги кам булган операция ёки фаолиятидир;

  • компаниянинг ишлаб чикариш кувватларини хар хил жойлаштириш имконини беради.

Экспорт стратегиясини ташкил этиш. Экспорт фаолияти билан эндигина шугулланаётган шахслар дуч келган масалаларни ечишда куйидаги хатоликларга йул куйишлари мумкин:

  • экспорт фаолияти бошлашдан олдин халкаро маркетинг режасини тузишда экспорт буйича малакали мутахассисни жалб эта олмаслик;

  • хорижий агент ва оптовикларни яхши синчиклаб танлай олиш тажрибасига эга эмаслиги;

  • иктисодий портлашлар даврида экспорт фаолиятига яхши ахамият бермаслиги;

  • хорижий оптовиклар билан ишни яхши йулга куя олмаслик;

  • бошка давлатларнинг маданий эхтиёжларига мос равишда махсулотни модификация килишни рад этиш ёки бу тугрида бош котирмаслик;

  • келажакда доимий равишда фойда олиш базасини яратиш хакида уйламасдан, дунёни ихтиёрий мамлакатидан буюрма кабул килиш кетидан кувиш;

  • хориждаги хамкорларга хизмат, тижорат ва кафолат хужжатларини аник ва содда тилда етказа бера олмаслик;

  • лицензия ёки кушма корхона тузиш хакида шартномалардан актив фойдалана олмаслик.

Стратегияни ишлаб чикиш. Бу фаолият бир неча этаплардан иборат. Улар куйидагилардан иборат:

  • экспорт потенциалини бахолаш;

  • экспорт фаолияти билан шугулланувчи экспортерлардан ёрдам ва консултация олиш;

  • бозор ёки бозорларни танлаш;

  • якин келажакдаги максадини аниклаш ва танлаб олинган бозор ёки бозорларга уз махсулотларини олиб киришни амалга ошириш.


^ 9.4. «Уз ДЭУ авто» кушма корхонасининг экспорт стратегияси.

Ушбу парагрфда «Уз ДЭУ авто» кушма корхонасининг автомабилларини экспорт килиш стратегиясини тахлил киламиз. «Уз ДЭУ авто» лойихасида курсатилишича Асакадаги корхона узининг лойихавий кувватига етганда махсулотининг 1/3 кисми Узбекистоннинг ички бозорига, колган кисми эса хорижга – Марказий Осиё давлатларига, Россияга, Беларусияга, Эронга, Афганистонга, Покистонга ва бошка давлатларга экспорт килиниши керак. Хусусан, шу максадда КК «Уз ДЭУ авто» Россияда уз диллерлик тармогини ривожлантирмокчи булди. Бу масалада «ДЭУ» корпорациясининг рахбарияти Узбекистонда ишлаб чикарилган корейс автомабиллари Россиянинг шундай классли автомабилларидан арзон ва юкори сифатли булишини назарда тутганлар.

Хозирги пайтда Москва ва Минскда кушма корхонанинг ваклолатлари очилди. Савдо ва хизмат курсатиш шуъба корхоналари Санкт-Петербург, Новосибирск, Череновец, Тюмень, Казань, Бишкек ва Чимкент шахарларида фаолият курсатишяпти. Узбекистонда автомабилсозликни ривожлантиришнинг хамма шароитлари яратиляпти. Масалан, махаллий махсулотни импорт килинаётган автотехника ракобатидан химоя килиш учун Узбекистон хукумати бир катор протекционистик хусусиятга эга чоралар курди: 1996 йил 1-октябрида республикага киритилаётган автомабилларга акциз солиги жорий этилди, чет элда сотиб олинган автомашина учун божхона пошлина туловининг микдори 100 % гача оширилди. Булардан ташкари 1997 йилнинг биринчи чорагида республикада автотранспорт воситаларини сертификациялашнинг уз тизими жорий этилди. Шу билан бирга уз махсулотларини экспорти учун чет эл валютасини оладиган корхоналар учун кушимча имтиёзлар берилди. Хусусан, мухтор банклар кафолати булган такдирда уларга уз махсулотларини олдиндан тулов ва очик аккредитивсиз экспорт килиш хукуки берилди.

Президент Ислом Каримовнинг «Товар, фаолият ва хизмат курсатишнинг экспортини рагбатлантиришнинг кушимча чора-тадбирлари» хакидаги 1997 йилдаги Фармони билан МДХ мамлакатларига уз махсулотларини экспорт килувчи корхоналар 1998 йилнинг 1 январидан акциз ва нархга кушилган соликлардан озод килиндилар. Шундай килиб, Узбекистон хукумати томонидан факатгина автомабил ишлаб чикаришни эмас, балки йирик саноат корхоналарини чет эл бозорига чикишни хам рагбатлантирувчи катор чора-тадбирлар ишлаб чикилиб, кабул килинди. «Уз ДЭУ авто» заводида автомабил ишлаб чикариш хажми купайгани сари ишлаб чикарилган махсулотга сотувдан кейинги хизмат курсатиш долзарб масалага айланаяпти. Бу масалани ечими Узбекистонда осонгина топилди – янги тармок барпо этмасдан, бунга эса катта маблаг зарур эди, балки 350 дан ортик техник хизмат курсатиш станцияси мавжуд булган республикадаги «энг йирик» «Узбек-Лада» автохизмат тармогини «Уз ДЭУ авто» КК ишлаб чикараётган автомабилларига хизмат курсатишга йуналтирилди.

Республика рахбариятининг фикрига автомабилсозлик – Узбекистон учун саноатнинг янги сохаси булибгина колмай узига трамплиндир, ундан сакраб факатгина саноатнинг ва бошка сохаларини сифат жихатдан узгартириб колмай, балки мамлакатнинг иктисодини умуман кутариши керак. Узбекистонни факат автомабил ишлаб чикарувчига эмас, балки автомабилсозлик саноати махсулотини йирик экспортчисига айлантириш ва шу билан Марказий Осиёнинг бошка давлатлари орасидаги Узбекистоннинг ахамияти ва обрусини кескин кутариш даркор. Президентимиз И. Каримов Асака заводининг очилиш маросимида сузга чикиб, унинг барпо этилиши республикага янги ишлаб чикариш ва инфраструктуралар яратишда дадил кадам куйишга имкон беради, мухим структур узгаришларни таъминлайди, хом ашёни экспортига йуналтирилган иксодиётдан замонавий, жахон бозорларини ракобатбардош махсулотлар ишлаб чикарувчи иктисодиётга утишни таъминлайди. Шу билан бирга мукаммал тахлил шуни курсатадики завод ишлаб чикараётган автомабиллари ракобатбардош махсулот таърифи талабларини тулалигича каноатлантира олмайди. Гап шундаки, заводнинг беш моделидан факат биттаси – Нексия автомабилига катта эътибор берилаяпти, колган икки моделига чет эл бозорларида жуда кичик микдорда талаб мавжуд. (2004 йил холатига кура завод махсулоти экспортининг 70% ини «Нексия», «Тиков»-0,3%, «Дасмас»-0,9% ыв «Матиз»-28,8% ташкил килади). «Уз ДЭУ авто» КК нинг фаолияти учун республикада кулай шароитлар яратилган ва унинг махсулотининг бахоси Россия мезони буйича унча киммат эмаслигига карамасдан, уз махсулоти экспортини диверсификациялаш борасида кенг камровли ишлар килаяпти:

- 1996 йилнинг охирида кенг таргиб килинган тадбир – автопойга уюштирилди. Унда Асака автозаводида ишлаб чикарилаётган уч русумли автомашиналар катнашди. Автокарвон 16 кун ичида Марказий Осиё давлатларининг йирик шахарларида булиб, 6 минг км дан ортик йул босди. Автопойганинг бориши жойлардаги матбуотда кенг ёритилиб борди. Бу тадбир натижасида минтака ахолиси «Уз ДЭУ авто» КК махсулоти билан якиндан танишиш имкониятига эга булди;

- Асакадаги заводнинг ишга тушганидан бери Нексия автомабили Узбекистонда утказилаётган купгина спорт мусобакаларининг бош совруни булиб келмокда;

- 1998 йилдан бери Россия телевидениясида «Уз ДЭУ авто» махсулотини реклама килиш актив компанияси олиб борилмокда;

- 1998 йилнинг ёзида «Уз ДЭУ авто» КК уз экспорт махсулотларини нархини уртача 10 % га туширди.

Юкорида айтилган сотув бозорини кенгайтириш борасидаги табдирлардан хулоса килиш мумкин-ки «Уз ДЭУ авто» заводи уз палцдармларини кенгайтирмокда. Худди шундай максадни «Уз ДЭУ авто» компанияси узининг Россия, Козогистон ва Киргизистондаги 40га якин шуъба ва кушма корхоналари олдига куймокда. 1998 йилдаёк маълум булдики, компания Россияда узининг мавкеини тиклаб олди. Шуъба ва кушма корхоналар Россиялик харидорларнинг талаб ва хусусиятларини, хар бир минтака бозорини ва совдо-сотик шароитларини урганиш буйича катта ишларни амалга оширдилар.

Компаниянинг режаларида Россия бозорига катта ахамият берилган. Шу муносабат билан шуъба ва кушма корхоналар тармоги барпо килиниб, уларнинг фаолият чегараси ва узаро хамкорлик шакллари белгиланди. Энг мухими – Асака заводи ишлаб чикариш дастурининг асосини жойлардаги талаб ва эхтиёж ташкил этиб, илгари экспортга топшириклар юкоридан туширилган булса, хозир бу масалада аста-секинлик билан тескари окимдан андоза олиняпти. Бошкача айтганда ишлаб чикариш учун сотув эмас, балки сотув учун ишлаб чикариш керак. «Уз ДЭУ авто» КК компаниясининг шиори – харидорга у хохлаганни сотиш, аксинча, у хохламаганини мажбуран сотиш эмас.

Иккинчи катта ютугимиз – бу сервис хизмат курсатишни ривожлантириш сиёсатидаги мухим силжишдир. Агар 1997 йили асосий эътибор автомабилларни сотувга каратилган булса, бу 1998 йили компания тарафидан шуъба, кушма корхоналар ва диллерлик эхтиёт кисмлар билан таъминлаш, сервис хизматини кенгайтириш ва мавжудларини мустахкамлашга катта эътибор берилди. Бу масаладаги шиор – харидор бизнинг машинани каердан сотиб олишдан катъий назар унинг автмобили малакали техник курсатиш ва зарур эхтиёт кисмлар билан таъминланишига ишониши керак. Бозорларда, биринчи уринда Россияда DAEWOO компаниясининг янги моделлари пайдо булиши мумкин деган хавотирлар уринсиздир. Биринчидан, биздаги моделларга айнан ухшаш моделлар уларда йук, масалан Lanos модели Нексия дан анча кичик, Нива эса каттарок булиб, юкори классга якин. «Уз ДЭУ авто» машиналарига харидорлар урганишди, уларни салбий ва ижобий тарафларини билишади. Иккинчидан, нархлар буйича бугун Россия автомашиналари билан бир катордамиз. Бу ёгига хам нархларнинг узгарувчан сиёсатини олиб бориш ниятимиз бор. «Уз ДЭУ авто» КК уз ривожи ва Россия бозорларини эгаллашда янада юкори боскичларга кутарилиш имкониятига эга.


1-жадвал

^ 1996-2004 йилларда «Уз ДЭУавто» КК турли автомабилларини ташки экспорт бозорларида сотуви суръатлари.




1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Дамас

880

2200

1250

3800

2650

680

400

1370

2650

Тико

2502

1900

2500

1200

4110

490

70

60

500

Нексия

6450

10300

11750

16550

10938

9823

7501

13160

25077

Матиз
















6

4870

3699

10267

Жами:

9832

14400

15500

21550

17698

9946

1241

17002

35659

Манба: Узавтосаноат автомабилсозлик ассоциацияси: 2005йил маълумотлари.

1-диаграмма

Манба: Узавтосаноат автомабилсозлик ассоциацияси 2005йил маълумотлари

1-жадвал ва 1-диаграммани тахлил килиб, айтиш мумкинки, «Уз ДЭУ авто» КК ишлаб чикарган автомабилларга булган талабни 2004 йилга нисбатан 70% Нексия моделига тугри келиб, унинг нархи 10-11 минг АКШ доллари, 0,9% Дамас булиб, нархи 6-7 минг АКШ доллар ва 0,3% Тико булиб, нархи 5-6 минг АКШ доллари, 28% Матиз булиб, унинг нархи 7-8 минг АКШ доллари. Нексия автомабилига талабнинг бундайлигига сабаб – «Opel Kadeltte» модели асосида барпо этилган бу моделда Россия бозори талаблари атрофлича хисобга олиниш, унинг об-хаво шароитларига мослиги нархи ва техник курсаткичларидир. Куйидаги автомабилларни сотиб олишга булган талабни келтириб чикарувчи автомабиллар секторини келтирамиз.

2-диаграммани тахлилидан куриниб турибдики, 1998-1999 йиллари «Уз ДЭУ авто» КК автомабилларининг экпортга сотуви анча купайган, 2001-2002 йиллари бирмунча пасайиш кузатилмокда. 2004 йилга келиб эса экспорт сотуви юкори даражага етган. «Уз ДЭУ авто» лойихасида корхона лойихавий кувватга чикганда махсулотнинг 1/3 кисми ички бозорга, колгани чет элга Россия Федерацияси, Марказий Осиё, Беларусия, Афгонистонга юборилиши режалаштирилган. Асосий умид Россиянинг амалда чексиз имкониятли бозорига богланган, чунки Узбекистон иксодиёт вазирлиги маълумотларига караганда у бозорда узбек автомабилларининг 80% гачаси сотилиши керак.


2-диаграмма

Манба; Узавтосаноат автомабилсозлик ассоциацияси 2005 йил маълумотлари.


2-жадвал

^ Россия бозорларида экспорт килувчи автомабилларни нархига боглик талабнинг микдори


Нархлар тоифаси минг долларда

Секторнинг 1999 йилги таркиби

1999 кисми %

2003 кисми%.

6 гача

-Россия ва Украинанинг янги автомабиллари

-Эски реэкспорт килинган ва чет эл машиналари

47

24

6 дан 10гача

-Янги Россия машиналари

-чет элнинг эски чапдан бошкарилувчи машиналари

-Реэкспорт машиналар

33

45

10 дан 15 гача

-Россияда йигилган чет эл экспорт машиналар

-эски чет эл машиналари


10


23

15дан 25 гача

-Россияда йигилган чет эл автомабиллари

-янги ва эски чет эл машиналари

8

8

25дан юкори

-янги чет эл машиналари

2



Манба: «Экономические обозрение» журнал №5(26) 2003й


2 жадвални тахлил килиб, айтиш мумкин-ки Россия бозорларида экспорт килувчи автомобилларни 6 мингача булган нархига талаб 1999 йилга нисбатан 2003 йилда 47 фоиздан 24 фоизга тушган, 6 мингдан 10 мингача булган талаб аксинча 1999 йилга нисбатан 33% дан 45% га ошган. Худа шу усишни 10 мингдан 15 мингача булган талабда кузатиш мумкин. 1999 йилда 10% дан 2003 йилга келиб 23% ошгани маълум. 15 мингдан 25 мингача булган автомобилларга талаб узгармаган.

Куйида келтирилган 3 жадвал ва 3,4,5 диаграммалардаги маълумотларнинг тахлили шуни курсататдики, Узбекистон автомабил саноатининг экспорт потенциалини ривожлантириш Давлат дастури сотув бозорларини кенгайтириб, мамлакатга маблаг тушумини купайтиришга йуналтирилган. Жадваллардан куриш мумкин-ки, «Уз ДЭУ авто» КК махсулотларига етарли даражада катта талаб булишига карамай, сотилмай колган автомабиллар колдиги хосил булган, бу эса заводнинг харажатларини сустлик билан коплашга олиб келади. «Узавтосаноат»нинг маркетинг маркази бош директори Хамид Азиз Кориевнинг айтишича «Уз ДЭУ авто» КК омбор учун ишламокчи эмас, балки канча сота олса шунча автомабил ишлаб чикармокчи. Бу тугри лекин амалда мавжуд холатга нисбатан хулоса килиш керак. Чунки йиллар давомида республика ташкарисида сотилаётган автомабилларни сони ошиб, ички бозорда эса камайиб бормокда.

3-жадвал

^ 1996-2004 йилларда «Уз ДЭУ авто» кушма корхонаси автомабилларини ишлаб чикариш ва сотув суръатлари





Узбекистонда автомабилларни ишлаб чикариш ва сотуви (дона).

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Ишлаб чикар.

36265

65500

70400

83521

60865

49190

45108

48478

72860

сотув

25520

48500

51480

59675

34250

29314

19007

26926

34933

Шу жумла

дан экспорт

9832

14400

15500

21550

17698

9946

12418

17002

35659

Колдик

913

2600

3420

2296

8719

9930

13683

4550

2268



3-диаграмма



Манба: Узавтосаноат автомабилсозлик ассоциацияси 2005йил маълумотлари.


4-даиграмма




Манба: Узавтосаноат автомабилсозлик ассоциацияси 2005 йил маълумотлари.


5-даиграмма



Узбекистон уз автомабилларини МДХ нинг деярли хамма мамлакатларига муваффакиятли экспорт килаяпти. Узбек автомабилларини харидорлари орасида Россия, Беларусия ва Киргизистон олдинда бормокдалар. «Уз ДЭУ авто» ишлаб чикарган автомабиллари экспортининг 90% Россияга тугри келади. «Узавтосаноат» раиси К.Парпиевнинг фикрича Россия автобозорида Нексия, Тико, Дамас ва Матизларга «жой етарли».1

Экспертларнинг фикрича Россия автомабил бозорининг йиллик сигими 2004 йилда 2 милн автомабилга етган. Россия автомабил саноатининг ишлаб чикариш куввати 2002 йилда 1 миллион автомабилдан ошмаган. Шундай килиб К.Парпиевнинг фикрича 1 миллион автомабил __________

1. («Халк сузи) газетасига берилган интервью, №334(28) , 22 феврал 2003 йил 2 бет)

импортига эхтиёжи булган россиялик ишлаб чикарувчиларга 80-90 минг дона узбек машиналари хеч кандай хавф тугдирмайди. Хар йили Россия автобозорларига уртача 40 мингдан ортик Андижон заводида ишлаб чикарилган Нексия, Тико, Дамас ва Матиз чикарилиб, узбек автомабиллари Россияга келтирилаётган чет эл автомабиллари орасида биринчи уринни эгаллайди. Андижон автомабиллари узларининг юриш сифати буйича собик совет республикаларида ишлаб чикарилган автомабиллардан кам эмас, салоннинг кулайлиги буйича улардан юкори хамдир.

Маълумки «ДЭУ» корейс компанияси Ростов-Донда россиялик мутахассислар билан енгил автомабиллари тежамлирокдир – 100 км га 4,5 литр ёкилги сарфлайди, ростовлик «ДЭУ» лар эса 5,5 литр.

1 расм





4-жадвал


«Уз ДЭУ авто» КК охирги манзилгача етказиб берилган махсулотини сотув хажми


Охирги манзил

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Москва

465

744

1890

3500

4225

1400

2222

2133

3890

Санкт-Петербур

93

124

690

1800

2250

630

813

996

1685

Екатеринбург

87

93

220

350

280

1065

1159

1750

3276

Саратов

75

82

124

180

160

620

306

746

1962

Воронеж

70

65

155

220

180

0

0

0

0

Ижевск

62

72

93

124

100

562

594

736

889



^ Таянч иборалар.

Таъминот манбаъларини глобал жойлаштириш, халкаро, оффшор ишлаб чикариш, маквиладор саноати, захиралар башкаруви, уз вактида усули, ташки, эркин савдо худудлари, экспорт ишлаб чикариш худудлари, импорт ва экспорт стратегиялари.


Назорат саволлари:

  1. Таъминот манбалари деганда нима назарда тутилади?

  2. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш дегани нима англатади?

  3. Халкаро ёки оффшор ишлаб чикаришни максади нима?

  4. Маквиладор саноти кандай саноат?

  5. Захиралар бошкарувида “уз вактида” (just in time) деган усул ким томондан ва нима учун ишлаб чикилган?

  6. Эркин ёки ташки савдо худудлари нима максадда ташкил этилган?

  7. Экспорт ишлаб чикариш худудлари мохияти нимадан иборат?

  8. Потенциал импортер кадай турдаги йуналишни хисобга олиши керак?

  9. Импорт стратегияси нималарни уз ичига олади?

  10. Экспорт стратегияси канда ташкил этилади?

  11. Экспорт функциясини егиллаштириувчи кандай функцияларни биласиз?

  12. Узбекистон автомобилларни кайси бозорларга экспорт килади?

  13. «УзДЭУ авто» кушма корхонаси охирги йиллардаги фаолиятини бахолаб беринг?

  14. «УзДЭУ авто» кушма корхонаси экспорт курсаткичлари кандай?

  15. «УзДЭУ авто» кушма корхонаси махсулотларининг ракобатбардошлигини ошириш учун кандай ишларни амалга ошириш керак?


Адабиётлар рйхати.

  1. Узбекистан Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари хукукий химоя килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони. Халк сузи, 2005, 16 июн.

  2. Узбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантириш борасида кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони. Халк сузи, 2005, 21 июн.

  3. И.А.Каримов “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузаси. Халқ сузи, 2005, 29 январ, 20 сон.

  4. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик ва ривожланиш кафолатлари. Т.: Шарқ, 1997.

  5. Дж.Д.Даниелс ва Л.Х. Радеба. «Международный бизнес» М., «Дело ЛТД», 1994.

  6. С.С.Гулямов., Ю.Т.Дадабоев «Международный бизнес». Т.: Янги аср авлоди, 2001.

  7. Гурова И.П. Мировая экономика и международные экономические отношения. Тесты, упражнения, проблемные ситуации. М.: Дело, 2003.

  8. Максудова Г.Г Автомабил ишлаб чикариш тармоги самарадорлиги тахлили ва уни ривожлантириш истикболлари («Уз ДЭУ авто» КК мисолида). Магистрлик диссертация, Тошкент, ТГЭУ, 2005.

  9. «Бозор, пул ва кредит» журнали 11-ноярб 2004 йил, 29 бет.

  10. «Экономический обозрения» №5(89) 2003, № 4(46) август 2004, №1(95) 2005.

  11. Рикс, Дэвид А. Просчеты в международном бизнесе. М.: Издательский дом «Вильямс», 2004.

  12. Улин Б. Межрегиональная и международная торговля. М.:Дело, 2004.

  13. Данильцев А.В. Международная торговля. Инструменты регулирования. Учебно-практическое пособие. М.:Деловая литература, 2004.

  14. Дюмулен И.Н. Всемирная торговая организация. М.:ЗАО Экономика, 2003.



Похожие:

Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини...
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconМахсулот ишлаб чикариш ва уни реализация килишнинг тахлили. Меҳнатдан фойдаланиш ва иш ҳАҚи таҳлили
Бозор иктисодиёти шароитида махсулот ишлаб чикариш, унинг реализациясини тахлил килишнинг ахамияти, вазифаси ва унда фойдаланадиган...
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconРежа: Кимё технология хакида асосий тушунчалар
Кириш. Кимёвий технологиянинг асосий тушунчалари. Кимёвий ишлаб чикариш. Кимёвий ишлаб чикариш самарадорлигини меъёрлари
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconКуп миллатли компаниялар Куп миллатли компаниялар (кмк) куринишлари ва уларнинг вужудга келиши сабаблари
Котлер ташкилий тамойиллар асосида айнан ана шундай халкаро компанияларни курсатади. Россиялик иктисодчилар, одатда, куйидаги классификацияни...
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /ЭЭ ишлаб чикариш.doc
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /ишлаб чикариш тех.doc
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /Aлюминий ишлаб чикариш .doc
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /Галлаорол гишт ишлаб чикариш кор. БМИ.doc
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /Усимлик мойлари ишлаб чикариш технологиясиmaruza-matni.doc
Таминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш iconДокументы
1. /КТЙКМ Ишлаб чикариш ва таъмирлаш лаб ишлари .pdf
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации