Документы



Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш icon

Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш

НазваниеКичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Дата27.05.2013
Размер196.9 Kb.
ТипДокументы
скачать

Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш

  1. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий коидалари.

  2. Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари.


1. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий коидалари.

Узбекистон Республикасининг мулкчилик тугрисидаги, корхоналар тугрисидаги, хусусийлаштириш ва давлат тасаруффидан чикариш тугрисидаги ва бошка бир катор меъёрий хужжатларда куп укладлилик асослари белгиланиб, улар мулкчиликнинг барча шаклларининг тенг хукуклилигини карор топтириш, мулкдорларнинг хукукларини катъий химояланиши, хусусий мулкни янада химоя килиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва чет эл инвестицияларини жалб этишга каратилгандир.

Товар-пул муносабатлари ривожланаётган ва бошкариладиган бозор шароитида мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этиш, улар фаолиятининг, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари мазкур меъёрий хужжатларда кенг ёритиб берилган.

“Узбекистон Республикасида мулкчилик тугирисида”ги (1990 йил 31 октябрь) Конунида белгилаб куйилган мулк шаклларига мувофик куйидаги турдаги корхоналарга булинади:

- Узбекистон Республикаси фукароларининг, шунингдек ажнабий фукароларнинг индивидуал (хусусий ва шахсий) мулкига асосланган корхоналар;

- жамоа (ширкат) мукига асосланган жамоа, оила, махалла корхоналари, ишлаб чикариш кооперативлари; кооперативларга карашли корхоналар, акцияли жамиятларга, масъулиятли чекланган жамиятларга, узга хужалик жамиятлари ёки ширкатларига карашли корхоналар; жамоат ташкилотларининг корхоналари, диний ташкилотларининг корхоналари ва жамоа мулкчилигининг бошка шаклларига асосланган корхоналар;

- давлат мулкига асосланган республика давлат корхонаси, Коракалпогистон Республикаси давлат корхонаси, вилоятлараро, вилоят, нохиялараро, нохия, шахар давлат корхонаси ва корхоналарнинг бошка турлари;

- тула ёки улуш кушиб иштирок этишга асосланган (кушма корхоналар) республика мулки, Коракалпогистон Республикаси, ажнабий хукукий шахслар, фирмалар ва давлатлар мулки булган корхоналар;

- мулкчиликнинг аралаш шаклларига асосланган корхоналар.

Мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхона ишловчилар сонига караб кичик корхоналар жумласига (4 мавзуда ёритилган) киритилган, бундай корхоналарни барпо этиш ва улар фаолиятининг узига хос жихатлари, макоми, уларни руйхатга олиш шартлари, шунингдек корхоналарни бу турга киритиш тартиби, Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар махкамаси ва Каракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тартибга солинади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик (бундан кейин тадбиркор деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, уни ривожлантиришнинг хукукий асослари, шунингдек рагбатлантириш йуллари “Узбекистон Республикасида тадбиркорлик тугрисида” (1991 йил 15 февраль) ва “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида”ги (1995 йил 21 декабрь) Конунларида уз аксини топди.

Мазкур Конунлар тадбиркорликнинг иктисодий ва хукукий мустакиллигига кафолат беради, уларнинг хукук ва маъсулиятини аниклайди, тадбиркорларнинг бошка корхоналар ва ташкилотлар, давлат бошкаруви идоралари билан муносабатларини тартибга солади.

Бундан ташкари, фукароларнинг тадбиркорлик кобилиятини бутун чоралар билан ишга солиш, уларнинг ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг хукукий кафолатлрини белгилаш асосида бозор муносабатларини жадаллаштиришга каратилгандир.

Тадбиркорлик тугрисидаги меъёрий хужжатлар мулкчилик ва хужалик юритиш шаклларини эркин танлаш, бу шаклларнинг тенгхукуклилик асосида амал килиши, узаро хамкорлик ва эркин ракобатлашув таъминланадиган шароитларнинг яратилишига кумаклашади.

Хуш, тадбиркорликнинг узи нима? Унинг фаолиятини амалга ошириш асослари ва ривожлантиришнинг асосий коидалари нималардан иборат?

Тадбиркорлик - мулкчилик субъектларининг фойда олиш максадида таваккал килиб ва мулкий жавобгарлиги асосида, амалдаги конунлар доирасида ташаббус билан иктисодий фаолият курсатишидир.

Узбекистон Республикасида тадбиркорлик:

- тадбиркорнинг шахсий мол-мулки асосида;

- тадбиркорнинг бошка фукаролар ва юридик шахслар, шу жумладан ажнабий фукароалар хамда юридик шахсларнинг мол-мулкларини турли шаклларда жалб этиши асосида;

- тадбиркорнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мол-мулкларидан фойдаланиши асосида;

- юкорида кайд этилган шаклларни кушиб олиб бориш асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолиятнинг ва мулкдор билан булган муносабатларнинг храктеридан келиб чиккан холда тадбиркорлик фаолияти мулкдор томонидан хам, хужаликни тулик юритиш хукуки асосида (ана шу чегаралари мулк эгаси томонидан белгиланган холда) мулкдорнинг мол-мулкини идора килувчи субъект томонидан хам амалга оширилади.

Хар кандай шаклдаги тадбиркорлик мулк эгасининг ишлаб чикариш жараёнида шахсан бевосита иштирок этишига ва (ёки) бошка фукароларнинг мехнатини куллаш йули билан фойдаланишига асосланади.

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари куйидагилардан иборат:

- конун билан такикланмайдиган хар кандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорнинг узига тегишли булган мол-мулкдан фойдаланиш эркинлиги;

- тадбиркорнинг хужалик фаолиятини юритишдаги ва фаолият махсулини таксимлашдаги мустакиллиги;

- тадбиркорнинг барча турдаги ишлаб чикариш-хужалик фаолиятини юритишда, мулк шаклларидан катъий назар, конун олдида тенг хукуклилиги;

- тадбиркорликни амалга ошириш вва ходимлар ёллашнинг ихтиёрийлиги;

- даромад олишнинг манбалари ва усуллари кандай булишидан катъий назар, солик идоралари хузурида хисоб беришнинг асослов (декларатив) шакли, тадбиркорларнинг даромадларини яшириб колганлик (пасайтириб курсатганлик) учун Узбекистон Республикаси конунларига асосан моддий жавобгарлиги.

^ 2. Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти тадбиркорлик ташкилотлари (ширкатларини) тузади. Тадбиркорлик ташкилотларини (ширкатларини) тузиш, уларнинг фаолиятини курсатиши, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари Узбекистон Республикасининг “Узбекистон Республикасидаги корхоналар тугрисида”ги Конуни билан тартибга солинади.

Тадбиркорлик корхоналарини барпо этиш ва уни руйхатдан утказиш куйидаги тартибда амалга оширилади:

^ 1. Корхонани барпо этишнинг умумий шарт-шароитлари:

а) корхона мол-мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) вакил килган идора, корхона, ташкилот карорига мувофик, ё булмаса таъсис этувчилар гурухи ва айрим таъсис этувчи шахслар карори билан ушбу хамда Узбекистон Республикаси бошка конун хужжатларида кузда тутилган тартибда барпо этилади;

б) корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий булинманинг шу булинма (булинмалар) мехнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чикиши натижасида, агар бундай ажралиб чикиш учун корхона мол-мулк эгасининг (у вакил килган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги булса ва корхона илгари уз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланса тузилади;

в) корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти учун ер участкаси, бошка табиат ресурслари талаб килинадиган холларда улардан фойдаланишга рухсатномани хокимият идораси, тегишли конун хужжатларида кузда тутилган холларда эса экология экспертизасининг ижобий хулосаси булган такдирда табиатдан фойдаланувчи тегишли бошлангич ташкилот томонидан хам берилади. Ер участкаси ва бошка табиат ресурсларини бериш рад этилганида Узбекистон Республикаси конун хужжатларида кузда тутилган тартибда шикоят килиниши мумкин;

г) корхона давлат руйхатидан утган кундан бошлаб барпо этилган деб хисобланади ва хукукий шахс хукукини олади.

^ 2. Корхонани давлат руйхатидан утказиш тартиби:

а) корхона, агар Узбекистон Республикаси конун хужжатларида узгача тартиб кузда тутилган булмаса, корхона жойлашган ердаги махаллий хокимият ва бошкарув идоралари томонидан давлат руйхатидан утказилади. Корхона давлат руйхатидан утказилганлиги тугисидаги маълумотлар Узбекистон Республикаси ягона давлат реестрига киритиш учун 10 кун муддат ичида Молия вазирлигига хабар килинади;

б) корхонани давлат руйхатидан утказиш учун тегишли махаллий хокимият ва бошкарув идораси бу корхонани барпо этиш тугрисидаги карор, устав хамда меъёрий хужжатларда белгилаб куйилгандек руйхат буйича бошка хужжатлар такдим этилади;

Корхона тегишли махаллий хокимият ва бошкарув идорасига зарур хужжатлар илова килиниб ариза топширилган пайтдан бошлаб узоги билан 30 кунда давлат руйхатидан утказилади;

в) корхонани барпо этишнинг Узбекистон Республикаси конун хужжатларида белгилаб куйилган тартиби бузилганлиги, шунингдек таъсис хужжатлари конун талабларига мос келмаслиги сабабларига кура корхонани давлат руйхатидан утказиш рад этилиши мумкин.

Корхоналар зарур хужжатларни такдим этган такдирда, махаллий давлат хокимияти органлари уларни руйхатга олишни рад этишга ёки руйхатга олиш учун кушимча шартлар белгилашга хакли эмаслар.

Агар корхона белгиланган муддатда давлат руйхатидан утказилган булмаса ёки таъсис этувчи корхонани руйхатдан утказиш рад этилганлиги сабабларини асоссиз деб хисобласа, у судга мурожаат килиши мумкин.

Суд корхонани руйхатдан утказиш рад этилганлигини асоссиз деб топса, бу хол корхонани руйхатдан утказмаган махаллий хокимият ва бощкарув идорасининг моддий жавобгарлиги (суд чикимларидан ташкари) сабаб булади. Моддий жавобгарликнинг микдори суд томонидан аникланади ва конунда белгиланган тартибда ундириб олинади.

г) корхонани давлат руйхатидан утказганлик учун ундан Узбекистон Республикаси конунларида белгилаб куйиладиган микдорида хак олинади. Олинган маблаг махаллий хокимият ва бошкарув идораси томонидан корхона руйхатдан утказилган жойдаги нохия, шахар, шахардаги нохия бюджетига утказилади.

^ 3. Корхонанинг устав асосида иш олиб бориш тартиби.

Корхона уставида куйидагилар белгилаб куйилади:

- корхонанинг номи, унинг каерда жойлашганлиги;

- фаолият тури ва максадлари;

- унинг бошкарув ва назорат органлари, уларнинг ваколатлари;

- корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) таксимлаш тартиби;

- корхонани кайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тухтатиш шартлари.

Уставга корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боглик булган, конунларга зид келмайдиган узга коидалар хам киритилиши мумкин.

^ 4. Корхонани бошкаришни ташкил этишнинг умумий коидалари.

Корхона уз уставига мувофик бошкарилади. Корхона бошкарув структураси, шакли ва услубларини мустакил аниклайди, штатларни белгилайди.

Мулкдор корхонани бевосита ёки узи ваколат берган идоралар оркали бошкаради. Мулкдор ёки хужаликни тула юритиш хукуки субъекти ёхуд у ваколат берган идоарлар ана шу хукукларни корхона кенгашига (идорасига) ё булмаса корхона уставида кузда тутилган хамда мулкдор ва мехнат жамоаси манфаатларини ифода этадиган бошка идорага топшириши мумкин.

Корхона рахбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бушатиш корхона мулки эгасининг ёки хужаликни тула юритиш хукуки субъектининг хукуки булиб, бу хукукни улар бевосита, шунингдек узлари вакил килган идоралар оркали ёки корхонани бошкариш хукуки берилган корхона кенгаши, бошкаруви ёхуд бошка идоралар оркали амалга оширадилар.

^ 5. Корхонанинг мехнат жамоаси, унинг ваколатлари.

Уз мехнати билан корхона фаолиятида мехнат шартномаси (битим, келишуви), шунингдек ходимнинг корхона билан мехнат муносабатларини тартибга солувчи бошка шакллар асосида катнашувчи барча фукаролар шу корхонанинг мехнат жамоасини ташкил этадилар.

Корхоналар мехнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли унинг умумий йигилиши булиб хисобланади. Умумий йигилиш: корхона мол-мулкини сотиб олиш билан боглик масалаларни, корхона маъмурияти билан жамоа шартномаси (битими) тузиш зарурлиги тугрисидаги масалани, уз ходимлари учун кушимча отпускалар, кискартирилган иш куни ва ишлаб топилган хамдаистеъмолга сарфланадиган маблаглар доирасида бошка ижтимоий имтиёзлар белгилайди.

^ 6. Жамоа шартномаси (битими).

Жамоа шартномаси (битими) хамма турдаги корхоналарда тузилиши мумкин ва у амалдаги конунларга зид булмаслиги лозим.

Корхонадаги ишлаб чикариш ва мехнат муносабатлари, мехнатни мухофаза килиш, жамоанинг ижтимоий тараккиёти ва жамоа аъзолариниг саломатлиги масалалари жамоа шартномаси (битими) билан тартибга солинади.

Жамоа шартномаси (битими) тузиш ёки уни бажариш чогида келишмовчилик чиккан такдирда бу келишмовчилик конун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.

^ 7. Тадбиркорнинг хукуклари. У куйидагилардан иборат:

- жумхурият территориясида яшовчи ва фаолият юритувчи хар бир фукаро (бир гурух фукаролар) хужалик юритувчи бошка бошка субъектлар билан тенг асосларда конунларда белгиланган шартларга риоя килган холда корхоналар ва ташкилотларни вужудга келтириш, таъсис этиш, сотиб олиш ва кайта тузиш йули билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириши;

- бу фаолиятни бажариш учун бошка юридик шахслар ва фукароларнинг мол-мулки хамда пул маблагларини ихтиёрий асосларда жалб этиши, ходимларни мустакил ёллаш ва ишдан бушатиши;

- тадбиркорликдан конунларда белгиланган тартибда солик солинадиган чексиз микдорда шахсий даромад орттириши, ижтимоий таъминланиш ва ижтимоий сугурта килиниш хукукларига эгадирлар.

Тадбиркор ёки у вакил килган шахслар хужалик юритувчи бошка субъектларнинг хар кандай хатти-харакатлари ва тадбиркорга килаётган даъволари хамда белгиланган тартибда бериладиган жазо чоралари хусусида бахслашишга хакли, конунларга мувофик хеч суссиз кулланадиганлари бундан мустаснодир.

^ 8. Тадбиркорнинг мажбуриятлари. У куйидагилардан иборат:

- тадбиркор амалдаги конунлардан хамда узи тузган битимлардан келиб чикадиган барча мажбуриятларни бажариши;

- ёлланиб ишлаётган ходимлар билан конунларга мувофик мехнат шартномалари (битимлар) тузиши, ёлланиб ишлаётган ходимларни ижтимоий ва тиббий сугурта килиши;

- ишга жалб этилган барча ходимилар билан тузилганбитимга мувофик, корхонанинг молиявий ахволидан катъий назар, тула хисоб-китоб килиши;

- махсус билим ва куникма талаб килинадиган ишларга факатгина зарур тайёргарликка эга, касб-кори жихатидан ярокли ва тегишли маълумотга эга булган шахсларнигина жалб этиши мукаррардир.

^ 9. Тадбиркорнинг маъсулиятлари.

Солик ва кредит мажбуриятларининг, тузилган битимларининг ижроси, бошка субъектларнинг мулкий хукукларни бузганлиги, бехатар мехнат шароитларига риоя этмаслиги, истеъмолчиларга одамларнинг саломатлигига зарар етказадиган махсулот етказиб берганлиги, атроф-мухитга зарар етказганлиги, якка хокимликка карши конунларни бузганлиги учун, тадбиркор уз мол-мулк доирасида амалдаги конунларга мувофик жавобгар булиб хисобланади.

Мулкий даъволар тадбиркорнинг меросхурларига хам тааллукли булади, лекин улар мерос килиб колдирилган мол-мулк хажмидан ошмаслиги зарур.

^ 10. Молия ва кредит муносабатлари.

Фойда, амортизация ажратмалари, кимматли когозларни сотишдан тушган пул, мехнат жамоаси аъзоларининг, корхоналар, ташкилотлар, фукароларнинг пай ва узга бадаллари, шунингдек, бошка тушумлар корхона молиявий ресурсларини ташкил этувчи манбалардир.

Корхона тижорат шартномаси асосида банк кредитидан, бошка корхоналарнинг кредитларидан хам фойдаланади.

Тадбиркор пул маблагларини саклаш хамда барча турдаги хисоб-китоб, кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун корхона руйхатга олинган жойдаги хар кандай банкда, бошка жойдаги банкда эса - шу банкнинг розилиги билан хисоб-китоб ракамлари ва бошка хисоб ракамлари очиши хам мумкин.

Иш хаки тулаш ва бюджетга туловлар барча корхоналар учун биринчи галдаги тулови булиб хисобланади. Хисоб-китобларнинг бошка турларини корхона календарь тартибига мувофик амалга оширади.

Корхона харидор (истеъмолчилар) га карзга олинган маблаг учун фойда тулаш тартибида карзга махсулот етказиб бериши, ишни бажариши ва хизмат курсатиши мумкин. Бундай савдо битимларини расмийлаштириш учун корхона хужалик оборотида векселни куллаши мумкин. Корхона фоиз тулаш шарти билан бошка корхоналарга кредит бериши хам мумкин.

Хисоб-китоб килиш юзасидан уз мажбуриятларини мунтазам бажармайдиган корхона банк томонидан туловга кобилиятсиз деб эълон килиниши мумкин. Бундай корхоналарга таъсир утказиш чоралари ва уларни куллаш тартиби банклар томонидан Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик белгиланади.

^ 11. Тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни рагбатлантириш ва уни куллаб-кувватлаш йуналишлари.

Давлат кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг хукуклари хамда конуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди, эркин ракобат учун шарт-шароит яратади, моддий, молиявий, мехнатга оид ва бошка ресурслардан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлайди.

Вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар ва махаллий давлат хокимияти органларининг кичик ва хусусий тадбиркорлик масалаларига оид, хамма учун мажбурий булган норматив хужжатлари тегишлича Адлия вазирлигида, унинг махаллий органларида хукукий экспертизадан утказилиши, давлат руйхатига олиниши зарур, бу хужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон килинади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хизмат ёки тижорат сири булган ахборотларнинг химоя килиниши кафолатланади.

Давлат органлари ва бошка органларнинг, улардаги мансабдор шахслар ва ходимларнинг, меъёрий хужжатларида назарда тутилган холларни истисно этганда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувига йул куйилмайди.

Давлат органлари ёки бошка органларнинг хамда улардаги мансабдор шахсларнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг хукукларини бузувчи хатти харакатлари (карорлари) устидан суд тартибида шикоят килиниши хам мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, давлат органлари ёки бошка органларнинг ёхуд улардаги мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари (карорлари) туфайли кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектига етказилган зарар, бой берилган фойдани кушган холда, шу органлар томонидан конуний равишда копланади. Зарарни коплаш тугрисидаги низоларни факат суд органлари томонидан белгиланган тартибда хал этилади.

Давлат томонидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки олиб куйилишига йул куйилмайди, конун хужжатларида белгиланган холлар ва тартибда олиб куйиш бундан мустаснодир.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш, ривожлантириш жараёнларини тартибга солиш ва рагбатлантириш давлат томонидан норматив-хукукий негизни такомиллаштириш, инфраструктурани шакллантириш хамда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун шарт-шароит яратиш асосида иктисодий таъсир курсатиш йули билан амалга оширилади.

Бу борада махаллий давлат хокимияти органлари уз ваколатлари доирасида:

- кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун махаллий соликлар ва йигимлар буйича имтиёзлар белгилайди;

- кичик ва хусусий тадбиркорликнп ривожлантиришнинг худудий дастурларини ишлаб чикадилар;

- кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йуналишларини аниклайдилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Вазирлар Махкамаси ва махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ишлаб чикиладиган кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат хамда худудий дастурларига мувофик амалга оширилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат ва худудий дастурлари бозор инфраструктурасини вужудга келтиришни, кулай тадьиркорлик мухитини шакллантиришни хамда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни иктисодий рагбатлантириш тадбирларини уз ичига олади.

Дастурларни молиявий таъминлаш кичик ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш фондлари, халкаро дастурлар буйича, хусусий ва бошка манбалардан жалб этилган маблаглар хисобига амалга оширилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш фондлари томонидан ажратиладиган маблаглар куйидаги максадлар учун берилади:

- кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар бериш асосида инвестиция лойихаларини молиявий таъминлаш;

- устав сармоясида иштирок этиш;

- маслахат ва ахборот хизматлари курсатиш шаклида техник жихатдан кумаклашиш;

- инфраструктурани ривожлантиришга кумаклашиш;

- олинаётган кредитлар учун кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш йули хамда куллаб-кувватлашнинг бошка шакллари билан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни рагбатлантириш учун хосил килинади.

Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шунингдек ракобатбардош ва экспортга мулжалланган махсулотлар ишлаб чикариш ва шундай хизматлар курсатиш юзасидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барпо этиш кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантиришнинг устувор йуналишлари булиб хисобланади.

Кичик ва хусусий корхоналарни барпо этишда давлат тасарруфидан чикарилаётган ва хусусийлаштирилаётган асосий фондлар кийматининг имтиёзли индексацияси кулланилади.

Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иморатни ижарага олиш ёки сотиб олишда, савдо ва хизмат курсатиш сохаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда сотиб олишда бринчи навбат хукукига эгадирлар.

Давлат бошкарув органлари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари замонавий ускуна ва технологиялар олишга, технопарклар, лизинг корхоналари, бизнес инкубаторлар, ишлаб чикариш-технология марказлари ва инфраструктуранинг бошка объектлари тармогини барпо этишга ёрдам бериш юзасидан тадбирлар ишлаб чикилиши ва амалга оширилишини таъминлайдилар, ихтисослашган улгуржи бозорлар, ярмаркалар барпо этиш ва ташкил этишда ёрдамлашадилар.

Давлат бошкарув органлари махсулотлар харид этиш ва етказиб бериш, хизматлар курсатиш учун шартномаларни тузиш вактида буюртмаларни танлов асосида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига таксимлаб беришлари хам мумкин.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари уз махсулотлари ва хизматларини, мавжуд талаб-эхтиёжлардан келиб чикиб эркин бахоларда реализация киладилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан, шу жумладан кишлок жойларда фаолият олиб бораётган ёки ракобатбардош ва экспортга мулжалланган махсулот ишлаб чикариш билан шугулланаётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча нокулайрок шароитларни юзага келтирадиган узгартишлар киритилган такдирда, мазкур субъектлардан кейинги 2 йил давомида улар давлат руйхатидан утган пайтдан амалга булган конун хужжатларига мувофик солик ундирилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чикариш чикимларига мулжалланган харажатларга киритиб, асосий ишлаб чикариш фондларининг тезлаштирилган амортизациясини тегишли асосий фондлар учун белгиланган нормадан 2 мартадан купрок ошиб кетмайдиган микдорда кулланишга хаклидир.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 3 йилдан купрок муддат давомида ишлатилиб, амортизация ажратмалари ажратиб келинган асосий фондлар дастлабки кийматининг 50 фоизига кадарини хисобдан чикаришга хаклидирлар.

Кичик ёки хусусий корхона ишга тушган пайтдан эътиборан 2 йил утгунга кадар уз фаолиятини тугатган такдирда кушимча равишда хисоблаб чикарилган (тезлаштирилган) амортизация суммаси кичик ёки хусусий корхонанинг баланс фойдаси купайиши хисобига кайтарилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар бериш махсус фондларнинг ихтисослаштирилган агентликлари томонидан сугурта полиси асосида амалга оширадилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига имтиёзли кредитларни бериш кичик ва хусусий тадбиркорлик куллаб-кувватлаш Фонди (Бизнес-фонди) томонидан амалга оширилади. Республика Давлат мулк кумитаси ушбу максад учун хусусийлаштириш ва давлат тасаруффидан чикаришдан тушган тушумлар хисобидан 50 фоиз маблагларни Бизнес- фондга утказади. Уз навбатида Бизнес-фонд кичик ва хусусий тадбиркорликни сугурталаш буйича химоя килишни “Мадад” сугурта агентлиги ва бошка махсус агентликларнинг тавсияномаларига асосан имтиёзли кредитларни ажратади. Мазкур ихтисослашган сугурта агентликлари тадбиркорлик таваккалчиликларидан хамда кредитлар копланмаганлиги учун карздорни жавобгарликдан имтиёзли шартларда сугурта йули билан химоя килиш мажбуриятини уз зиммасига оладилар.

Тижорат банклари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига зарар етказганлиги учун, шу жумладан бой берилган фойда тарзида зарар етказганлиги учун меъёрий (конун) хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар буладилар.

Тижорат банклари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банкдаги уз хисоб варакаларидан уз маблагларини олишни рад этишга хакли эмаслар.

^ 12. Тадбиркор корхонанинг ташки иктисодий фаолияти.

Корхона конунларга мувофик ташки иктисодий фаолиятни мустакил равишда амалга ошириш хукукига эгадирлар.

Олинган валюта корхонанинг валюта баланси хисобига утказилади ва ундан корхона мустакил фойдаланади. Корхонанинг валюта тушумидан мазкур корхона уз валюта хисобидан килган бевосита валюта харажатлари чегириб ташлангандан сунг республика ва махаллий бюджетларга валюта ажратмалари утказилади.

Республика ва махаллий бюджетларга ажратмалар микдори Конун хужжатлари билан тартибга солинади. Корхонанинг валюта маблагини узга йул билан тортиб олиш таъкидлаб утилган конунлар ва бошка меъёрий хужжатларда кусатилганидек катъий ман этилади.

Давлат бошкарув органлари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт опреацияларидаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек мазкур субъектларнинг ташки иктисодий фаолият сохасидаги дастурларни ва лойихаларни руёбга чикаришда катнашувига оид тадбирларни амалга оширадилар, уларнинг халкаро кургазмалар ва ярмаркаларда катнашишларига ёрдам берадилар.

^ 13. Корхона фаолиятини назорат килиш тартиби.

Корхонанинг молиявий-хужалик фаолияти мулкдорнинг ташаббуси билан ва бир йилда купи билан бир марта тафтиш килиниши мумкин.

Меъёрий (конун) хужжатлари билан корхоналар фаолиятининг айрим жихатларини текшириш вазифаси юкланган солик ва бошка давлат идоралари бундай текширувларни зарурат тугилганида ва катъиян уз ваколатлари доирасида амалга оширишлари мумкин. Корхона уз навбатида, ана шу идораларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан мазкур идораларнинг талабларини бажармасликка ва назорат сохасига кирмаган материаллар билан уларни таништирмасликка хаклидирлар.

Барча турдаги текширувлар ва тафтишлар корхонанинг нормал фаолият юритишларига, ишлашларига халакит бермаслиги керак. Тафтишлар ва текширувларнинг натижалари уз вактида корхонага хабар килинади.

^ 14. Корхонани тугатиш ва кайта ташкил этиш шартлари.

Корхонани тугатиш ва кайта ташкил этиш (бирлаштириш, кушиш, булиб юбориш, ажратиш, кайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни утзишга ваколатли булшагн идоралар карорига биноан ёхуд суд ёки хакамлик судининг карорига биноан амалга оширилади.Синган корхоналарни тугатиш конун хужжатлари билан тартибга солинади.

Корхона давлат руйхати реестридан чикариб юборилган пайтдан бошлаб кайта ташкил этилган ёки тугатилган хисобланади.

Корхонани кайта ташкил этиш ва тугатиш давомида ишдан бушатилаётган ходимларга меъёрий хужжатларда белгиланганга мувофик уларнинг хукуклари ва манфаатларига риоя этилишига кафолатлар берилади.

Корхона бошка корхона билан кушилган такдирда мазкур корхоналарнинг хар бирига тааллукли барча мулкий хукуклар ва мажбуриятлар кушилиш натижасида вужудга келган корхонага утади. Бунда унинг барча мулкий хукуклари ва мажбуриятлари кушиб олган корхонага утади.

Корхона булиб юборилган такдирда кайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий хукуклари ва мажбуриятлари ана шу булиб юбориш натижасида вужудга келган янги корхоналарга булиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофик тегишли кисмларда утади.

Агар корхонадан битта ёки бир нечта янги корхонани ажратиб чикарилса, кайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий хукуклари ва мажбуриятлари булиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофик тегишли кисмларда уларнинг хар бирига утказилади.

^ 15. Тадбиркорлик корхоналари учун кадрлар тайёрлашни давлат томонидан куллаб-кувватлаш тадбирлари.

Давлат тадбиркорлик корхоналари учун кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришни таъминлайди. Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шугулланувчи муассасалар ва ташкилотлар меъёрий (конун) хужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.


Таянч иборалар

Корхона хакида тушунча, хусусий мулкка асосланган корхоналар, давлат мулкига асосланган корхоналар, мулкчиликнинг аралаш шаклига асосланган корхоналар, кушма корхоналар, тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари, корхонани давлат руйхатидан утказиш тартби, корхонанинг устави, корхонани бошкаришни ташкил этиш, корхонанинг молия ва кредит муносабатлари, корхонанинг ташки иктисодий фаолияти.


Назорат ва мулохаза учун саволлар.

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишнинг хукукий асослари нималардан иборат?

  2. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, мохияти ва ахамиятини изохли ифодалаб беринг.

  3. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари нималардан иборат?

  4. Корхонани ташкил этиш, иш юритиш, бошкариш тартибини изохлаб беринг.

  5. Тадбиркорнинг хукук ва бурчлари нималардан иборат?

  6. Корхонада молия ва кредит муносабатлари кандай амалга оширилади?

  7. Давлат томонидан тадбиркорлик субъектларини рагбатлантириш ва куллаб-кувватлаш йуналишлари нималардан иборат?

  8. Корхонанинг ташки иктисодий фаолият юритиш тартиби кандай?

  9. Корхона фаолиятини назорат килиш, тугатиш ва кайта ташкил этиш шартлари нималардан иборат?


Адабиётлар руйхати

Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. - Т.: Узбекистон, 1995.

  2. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида. - Т.: Узбекистон, 1997.

  3. Дэн Штайнхофф, Джон Берджес. Основы управления малым бизнесом. Перевод с англ. - М.: БИНОМ, 1997.

  4. Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. - Тошкент: ТДАУ, 1998.



Похожие:

Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconКичик бизнес корхоналарида тижорат фаолиятини ташкил этиш
Мол етказиб бериш, олди-сотди, реклама, воситачилик хизмати курсатиш буйича шартномалар ва уларга куйиладиган асосий талаблар
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconКичик бизнес фаолиятини бошкариш
Кичик бизнес корхоналари бошкарувининг ташкилий тузилмасида булинмаларнинг урни ва вазифаси
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconИнформацион билдириш
Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасида “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш icon1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш
Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади. Ривожланиш босқичларини хам қўйидагича ажратиш...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconДокументы
...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconБунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида
Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 17-январдаги 18-сонли буйруғига асосан тта да ёшлар меҳнат ҳаракати...
Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш iconДокументы
1. /КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАНИ Маъруза матни.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации