Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Дата21.02.2014
Размер97.92 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ






ТАСДИҚЛАЙМАН”

ЎМКҲТ Маркази директорининг биринчи ўринбосари

________________ Х.Ф.Зикриллаев

_____”_________________ 2012 й.



Мустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш модули бўйича

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ





^ Таълим тури:

Малака ошириш

Малака ошириш тоифалари:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари



Тошкент - 2012

Мазкур намунавий ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш курси ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


Тузувчилар:

-

В.С. Хамидов










Тақризчилар



Педагогика фанлари номзоди О.Э. Тигай




Намунавий ўқув дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти Илмий кенгашининг 2012 йил 28 августдаги 7-сонли қарори билан тасдиқланган.



  1. ^ Тушунтириш хати


Ўқув дастур академик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари малакасини ошириши курси тингловчиларига мўлжалланган бўлиб, дастурга киритилган мавзулар бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир педагог ходимнинг информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқувчиларни мустақил таълим олишида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва уларни ўқув жараёнига қўллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Мазкур намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ўзбекистон давлат стандарти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1761-сон Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида фаолият олиб бораётган умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш ўқув режасига биноан ишлаб чиқилган.

^ Модул бирлигининг мақсади: тингловчиларда информатика ва ахборот технологиялари ўқув предмети бўйича ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнини ташкиллаштиришда ахборот технологияларидан фойдаланишда билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳисобланади.

^ Тингловчилардан модул бирлигидан кутилаётган натижалар:

  • Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда янги педагогик ва компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда мустақил таълим олиш жараёнини ташкиллаштириш усуллари билан таништириш;

  • Ҳар бир ўқитувчи педагогнинг ўз предмети бўйича яратилган инновацион технологиялардан ўқув жараёнида фойдаланиш;

  • Ўқувчиларни мустақил таълим олиш имкониятини берувчи my.estudy.uz масофадан таълим олиш платформаси билан таништириш;

  • Педагогик йўналиши бўйича Ўзбекистон ва дунё интернет сайтларидан маълумотлар олиш;

  • Мустқал таълим олиш жараёнини ташкиллаштиришда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш;

  • Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда компьютер симуляторларидан фойдаланган ҳолда мустақил таълим шаклини шакллантириш;

  • Crocodile ICT, Yenka ICT, MathCad ва бошқа педагогик дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда виртуал лаборатория ишларини яратиш ва мустақил таълим олишда самарали фойдаланиш.

Модул бирлиги 6 соатга мўлжалланган бўлиб, маъруза – 4, амалий-2 соат ажратилган.


^ II. Модул номи: Мустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш

Модулнинг давомийлиги (ажратилган соат миқдори): 6 соат

Мақсад: Тингловчиларда мустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш.

^ Тингловчилар ушбу модулни ўзлаштириш жараёнида қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўладилар:


Билим

Кўникма

  • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитувчиларни мустақил таълим олишда компьютер ва интернет технологияларидан фойдаланиш бўйича назарий билим ва амалиётга қўллаш билимларини оширадилар.

  • Бугунги кунда мустақил таълим жараёнини ташкиллаштириш имконятини берадиган педагогик дастурий воситалар ҳақида билимларга эга бўладилар.

  • Педагогик фаолиятини такомиллаштириш ва мустаыил таълим олиш жараёнини ташкиллаштиришда Web2.0 сервисларидан фойдаланиш билимларига эга бўладилар.

  • Инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш кўникмаларига эга бўладилар;

  • Ўз фани бўйича шахсий веб сайт яратиш, интернет тармоғига жойлаштириш ҳамда давомий маълумотлар билан тўлдириш кўникмаларига эга бўладилар;

  • Педагогик дастурий воситалар ва улардан фойдаланиш йўл-йўриқларини эгаллаш кўникмасига эга бўладилар;

  • Мультимедиали электрон дарсликлари ва ундан фойдаланиш кўникмаларига эга бўладилар.

  • Crocodile ICT, Yenka ICT, MathCad дастур муҳитида ишлаш кўникмаларига эга бўладилар.

  • Google сервисларидан фойдаланиш кўникмасига эга буладилар.



^ Модул бирликлари бўйича соатлар тақсимоти: 6 соат




^ Модул таркиби

Ўқув юкламаси, соат

Ҳаммаси

Аудиториядаги ўқув юкламаси

Мустақил иш

Жами

Жумладан:

Назарий

Амалий машғулот

Тажриба алмашиш (куйкма машғулот)

1.

Мустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш

2




2










2.

Мустақил таълим олишда Web технологияларидан фойдаланиш

(Google сервислари, масофали таълим олиш платформалари)

2




2










3

Педагогик дастурий воситалар орқали мустақил таълим олиш жараёнини активлаштириш

5







2




3




























Жами:

9




4

2




3



^ III. МОДУЛ БИРЛИГИНИНГ МАЗМУНИ


3.1. Назарий таълим мазмуни

  • Мустақил таълим тушунчаси;

  • Педагогик дасттурий воситалардан фойдаланиш;

  • Симулятор ҳақида тушунча;

  • Web 2.0 технологияси

  • LMS тизимлари ҳақида тушунча ва уларнинг турлари

  • ЗиёНЕТ ахборот таълим тармоғи ресурслари билан ишлаш;

  • Таълим муассасалари электрон ахборот ресурслари ҳақида тушунча олиш;

  • Электрон ахборот ресурслар ва дастурий тизимларни фақлаш;

  • Wеб муҳит учун электрон ахборот ресурсларни танлаш.

  • Масофали таълим жараёни ҳақида тушунча

  • Мустақил таълим жараёнида электрон таълим ресурсларини яратиш.



Ушбу модул бирлигида тингловчилар мустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича янгиликларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, сўнги ютуқларга таянган ҳолда, дарс машғулотларини самарадорлиги ошириш, педагогик дастурий воситалар ёрдамида машғулотларни ўта олиш ва мустақил таълим олиш жараёнини ташкиллаштира олиш кўникма ва малакасига эга бўладилар.


^ 3.2. Амалий таълим мазмуни

Ушбу модул бирлиги семинар-тренинг кўринишида олиб борилиши кўзда тутилган амалий машғулот билан биргаликда олиб борилади. Машғулотларда маъруза, савол-жавоб, тақдимот, ақлий ҳужум методларидан фойдаланилади. Машғулотда Web 2.0 технологиялари орқали мустақил таълим олиш жараёнини активлаштириш, Симуляторлар орқали виртуал лаборатория ишларини яратиш, Crocodile ICT, Yenka ICT ва бошқа педагогик дасткрий воситалар орқали ўқув жараёнини ташкиллаштириш. Амалий машғулотлар «Кейс стади», «Кичик гуруҳларда ишлаш», «Ролли ўйин» ва «Зиг-заг » методларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Назорат саволлари


  1. Мустақил таълим шакллари , мултимедиали электрон дарсликлари, виртуал лабораториялар.

  2. Ахборот технологиялари интеграсияси.

  3. Масофадан ўқитиш таълим турлари.

  4. Ахборот технологияларининг масофали таълим турини ташкил қилишдаги ўрни.

  5. Педагогик дастурий воситалар ва улардан фойдаланиш

  6. Педагогик дастурий воситалар асосида амалий дарсларини ташкил етиш методикаси.

  7. Ахборот технологиялари асосида талабаларни мустақил ишлашни ташкил қилиш методикаси .

  8. Web 2 сервеслари орқали ўқув жараёнини ташкиллаштириш.

  9. Мултимедиали электрон дарсликлар асосида талабаларни мустақил таълим олиш жараёнини ташкил этиш методикаси.

  10. Виртуал лабаротория асосида талабаларни мустақил ишлашни ташкил қилиш методикаси



В. Мустақил иш топшириқлари


1. Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасидаги инновацион технологиялар йўналишларини аниқланг ва уларда берилган маълумотларни таърифланг.

2. Веб 2.0 сервисларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкиллаштиринг.

3. Педагогик дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ўқув предметингиз бўйича дарс ишланмасини яратинг.


IV. Ўқитиш воситалари


  • Интернет тармоғи, педагогик дастурий воситалар, Crocodile Physics, ICT, Technology, Yenka ICT ва б., видеопроектор, тақдимот слайдлари, график планшет, маркерлар.


^ IV.I. Фойдаланиладиган адабиётлар



  1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 1997 й.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1761-сон Қарори

  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сонли қарори.

  4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 февралдаги 34-сонли буйруғи асосида  тасдиқланган «Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби» тўғрисидаги намунавий Низом 

  5. Бегимкулов У.Ш. ва б. Педагогик таълимни ахборотлаштириш: назария ва амалиёт-Т.,2011 й.

  6. Арипов М., Гайдаров А. Информатика асослари-Т., «Ўқитувчи», 2002 й.

  7. Юлдашев У., Боқиев Р., Закирова Ф. Информатика. (касб-ҳунар коллежлари учун дарслик)., Тошкент., “Ғофур Ғулом”, 2002 й.

  8. Etuit.uz “Информатика ва АТ” фанидан масофали ўқув курси

  9. www.my.estudy.uz

  10. Elearning.zn.uz

  11. Google docs сервислари

  12. Ziyo.net



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconВеб саҳифа тушунчаси ва шакли; Веб сайт тушунчаси ва шакли
Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, Ўрта-махсус касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирилиги ва Давлат тест маркази веб...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconПресс-релиз 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
Миллий матбуот марказида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” уммухалқ байрами муносабати билан оммавий ахборот воситалари...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти
Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации