Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Дата18.05.2013
Размер211.95 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Олий таълим муассасалари

деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан


Й Ў Р И Қ Н О М А


Тошкент 2011


Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. (4-сонли баённома).

Олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан


ЙЎРИҚНОМА


I. Умумий қоидалар


1.1. Деканат-факультет тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, бевосита факультет деканига бўйсунади ҳамда ташкилий ва маъмурий вазифаларни бажаради;

1.2. Деканат ўз фаолиятини “Таълим тўғрисида”ги қонун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Олий таълим муассаса устави, маъмуриятнинг буйруқлари ва топшириқлари, факультет деканининг фармойишлари, Олий таълим муассаса ва факультет Илмий Кенгаши, Ўқув-услубий Кенгаши қарорлари асосида ташкил этади;

1.3. Деканат ўз фаолиятига доир Олий таълим муассаса Илмий Кенгаши, Ўқув-услубий Кенгаши қарорларини, буйруқларини ижро учун қабул қилади ва ижросини таъминлайди;

1.4. Деканат ўз фаолияти мобайнида Олий таълим муассаса тузилмасига кирадиган ўқув жараёнига оид ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорлик қилади.


^ II. Деканатнинг функциялари ва вазифалари

2.1. Деканатнинг функциялари:

  • Ўқув, ўқув-услубий, илмий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш;

  • Олий таълим муассаса Илмий кенгаши, Ўқув-услубий Кенгаши ҳамда факультет Илмий Кенгаши, Ўқув-услубий Кенгаши қарорларининг факультет доирасида бажарилишини назорат этиш ва таъминлаш;

  • Ўқув-тарбиявий жараён, талабаларнинг малакавий иши ва амалиёти устидан назоратни амалга ошириш;

  • Дарс жадвалини тузишга раҳбарлик қилиш ва унинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш;

  • Талабалар ва магистрантлар давоматини мунтазам назорат қилиш;

  • Талабаларнинг фанлардан мустақил ишлаши, шунингдек, уларнинг билимини рейтинг асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этиш;

  • Талабалар ва магистрантларни Давлат аттестациясига ва битирув малакавий ишларини ҳамда магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилишга рухсат бериш;

  • Иқтидорли талабаларни аниқллаш ва улар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий номли Давлат стипендиялари танловида талабалар иштирокини таъминлаш;

  • Фанлар бўйича ўтказиладиган олимпиадаларда талабалар иштирокини таъминлаш;

  • Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, катта илмий ходим-изланувчиларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

  • Факультет таркибидаги кафедраларнинг фанлари бўйича, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳамкорликда, дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашга умумий раҳбарликни амалга ошириш;

  • Таълим хизматларини ташкил этиш ва амалга ошириш, бюджетдан ташқари маблағларни топиш ва улардан ўқув мақсадларида фойдаланиш;

  • Факультетда ва талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ўтказиш;

  • Факультетни битирувчи бакалавр ва магистрант талабаларнинг мониторингини олиб бориш, улар билан алоқа ўрнатиш;

^ 2.2. Деканатнинг асосий вазифалари:

  • Факультетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва таъминлаш;

  • Таълимнинг барча масалалари бўйича талабаларга ахборот хизмати кўрсатиш ва тушинтириш ишларини олиб бориш;

  • Факультет бўйича буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш ва фармойишлар чиқариш;

  • Юқори ташкилотларнинг кўрсатмаларига асосан факультет бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш;

  • Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш;

  • Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш;

  • Рейтинг дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш;

  • Рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш;

  • Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Олий таълим муассаса ўқув-услубий бошқармасига тақдим этиш;

  • Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;

  • Битирувчи бакалавр ва магистр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ОТМ талабалар бўлимига ўрнатилган тартибда топшириш;

  • Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш.


III. Деканат тузилмаси


3.1. Деканатнинг штатлар жадвали ва таркиби факультет деканининг тавсиясига асосан Олий таълим муассаса ректори томонидан тасдиқланади.

3.2. Деканат таркибига ўқув жараёнининг алоҳида йўналишларига жавоб берадиган кундузги бўлим, магистратура бўлими, махсус сиртқи бўлим ва ҳоказо (методистлар, котиба, диспетчер, инспектор, оператор) мутахассислар киради.

3.3. Факультет декани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан ўрнатилган тартибда Олий таълим муассаса ректорининг буйруғи билан тайинланади.

^ 3.4. Факультет декани:

  • Факультет Кенгашига раҳбарлик қилади, кафедралараро йиғилишлар, илмий–амалий конференцияларни (шу жумладан хорижий мутахассислар иштирокида) ташкил этади;

  • Ўқув, ўқув-услубий, илмий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилади;

  • Талабаларга стипендия комиссияси қарорига асосан стипендиялар белгилаш ва курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқларни тайёрлайди;

  • Олий таълим муассасининг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда корхона ва муассасаларнинг факультет чиқараётган малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ва меҳнат бозорини ўрганади;

  • Бошқа таълим муассасалари билан педагог кадрлар, талабалар ва илмий ахборотлар алмашиш учун ўзаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатади;

  • Таълим хизматларини ташкил этиш ва амалга оширишга жавоб беради, бюджетдан ташқари маблағларни топиш ва улардан ўқув мақсадларида фойдаланишни амалга оширади;

  • Факультетда маънавий – маърифий ишларга раҳбарлик қилади;

  • Факультет битирувчилари билан алоқа ўрнатади;

  • Факультет ихтисослиги бўйича халқ хўжалигида банд бўлган олий маълумотли мутахассисларнинг малака оширишини ташкил этади;

  • Ўз ваколати доирасида, факультетнинг барча ходимлари, талабалари учун мажбурий бўлган фармойиш, йўриқнома ёки кўрсатмалар чиқаради;

  • Таълим мазмунини мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим стандартлари асосида шакллантиради;

  • Факультетда ўқитиладиган фанларни мазмунан ва ўқув аудитория соатлари ҳажми бўйича ривожланган чет эл мамлакатлари даражасида мувофиқлаштириш учун фанларнинг анъанавий мазмунини сақлаган ҳолда замонавий ахборот, услублар, янгиликлар ва бошқалар билан бойитиш чораларини кўради;

  • Таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири бўлган ахборот-ресурс манбалари базасини кенгайтириш чораларини кўради;

  • Таълимни ривожлантириш бўйича устувор илмий-тадқиқотларни ривожлантиради ва истиқболли режалар тузади;

  • Талабалар турар жойларида яшаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва фойдали меҳнат машғулоталари билан шуғулланишларини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ташкил этади, талабаларни ҳар хил норасмий оқимларга қўшилиб қолишларининг олдини олади;

  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида талабаларнинг ҳафталик ўқув юкламалари ва мустақил иш соатлари ҳажмини ўқитиладиган фанлар тизимига мувофиқлаштиради;

  • Талабалар орасида ўқув интизомини яхшилаш механизмини янада такомиллаштириш, фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни амалиётга татбиқ қилади;

  • Факультет бошқарув кадрлари захирасини яратиш, тайёрлаш ва ўқитишни амалга оширади;

  • Касбий этикани шакллантириш масалаларига кенгроқ эътибор беради, адолатли, фидойи, ватанпарвар ва эътиқодли ёш кадрларни тайёрлашни таъминлайди;

  • Факультет жамоаси ва талабалари орасидаги расмий ва норасмий муносабатларда ўзаро ишонч ва ҳурмат, самимийлик ҳамда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантиради;

  • Ўқув-тарбия тизимига янги ахборот технологияларини жорий этилишини назорат қилади;

  • Стажёр-тадқиқотчи-изланувчи, катта илмий ходим-изланувчи, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

  • Факультет таркибига кирувчи кафедраларнинг фанлари бўйича, бошқа Олий таълим муассаса профессор-ўқитувчилари ва хорижий олимлар билан ҳамкорликда, дарслик ўқув қўлланмаларни тайёрлашга раҳбарлик қилади, компьютер саводхонлиги ва инглиз тилида сўзлашув нутқини шакллантириш учун машғулотлар ташкил этади;

  • Факультет Илмий Кенгаши қошида устозлар тажрибасини ўрганиш, янги педагогик технологияларни жорий қилиш ва малака ошириб келган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботларини муҳокама қилиш бўйича семинарлар ташкил этади;

  • Декан муовинларини тайинлаш бўйича Олий таълим муассаса ректорига тавсиялар беради.


^ IV. Деканатнинг ҳуқуқлари


4.1. Ўқув, ўқув-услубий, илмий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш;

4.2. Факультет деканнининг деканат ходимлари ҳуқуқларини чекловчи ёки поймол этувчи буйруқлари ва фармойишлари устидан университет раҳбариятига шикоят қилиш.


^ V. Деканатнинг жавобгарлиги


5.1. Деканат ўзига юклатилган функциялар, мажбуриятлар ва вазифаларни бажара олмаганида;

5.2. Факультет талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганида;

5.3. Факультет ходимлари ва талабаларининг ўз мажбуриятларини бажариш вақтида ҳаётий хавфсизлиги таъминланмаганида;

5.4. Ўқув жараёнини таъминлаш учун деканатга берилган мол-мулк ва техника воситаларининг сақланиши талаб даражасида бўлмаганида;

5.5. Деканат ходимлари ўз мажбуриятларини лозим даражада бажара олмаганида.


^ VI. Факультетнинг намунавий номенклатураси

Деканатнинг иш фаолияти учун қуйидаги йиғма жилдлар ва уларда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:


1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари;

2. Низомлар ва йўриқномалар;

3. Буйруқлар;

4. Модемограммалар;

5. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари;

6. Ўқув режалар;

7. Бакалавриат йўналишлари намунавий фан дастурлари;

8. Магистратура мутахассисликлари намунавий фан дастурлари;

9. Бакалавриат йўналишлари ишчи фан дастурлари;

10. Магистратура мутахасисликлари учун ишчи фан дастурлари;

11. Талабалар ва магистрантлар тўғрисида маълумот;

12. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари натижалари;

13. Ўқув-услубий ишлар;

14. Факультет Илмий Кенгаши;

15. Факультет сифат комиссияси;

16. Илмий ишлар;

17. Маънавий-маърифий ишлар;

18. Факультетнинг ҳамкорлик алоқалари;

19. Давлат аттестация комиссияси (ДАК);

20. Жамоат ташкилотлари фаолияти;

21. Мурожаатлар, аризалар ва жавоблар;

22. Амалиёт;

23. Битирувчиларнинг ишга тақсимоти;

24. Стипендия комиссияси.


1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари

1.1. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;

1.2. Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури (1997 йил 29 август);

1.3. Олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор ёки фармойиш;

1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сон қарори;

1.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги “Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 20–сон қарори;

1.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 190-сон қарори;

1.7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасига тегишли қарорлари ва кўрсатмалар;

1.8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 12-сон қарори.


^ 2. Низомлар ва йўриқномалар

2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим соҳасига тегишли Низомлари;

2.2. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси;

2.3. “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

2.4. “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом;

2.5. Олий таълим муассаси устави;

2.6. Факультет Низоми;

2.7. Кафедра Низоми;

2.8. Олий таълим муассаси талаба билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш бўйича йўриқнома;

2.9. Олий таълим муассаси соатбай фондини режалаштириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида йўриқнома;

2.10. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (2010 йил 118-сон )

2.11. Олий таълим муассаси ички тартиб-қоидалари.

2.12. Дарс жадвалини шакиллантириш йўриқномаси.


  1. Буйруқлар

    1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим соҳасига тегишли буйруқлари;

    2. Олий таълим муассаси (ёки филиал директорининг) ректорининг буйруқлари ва фармойишлари;

    3. Факультет деканининг буйруқлари ва фармойишлари.




  1. Модемограммалар

    1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим соҳасига тегишли модемограммалари.

    2. Олий таълим муассаси ректорининг модемограммалари.




  1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ДТСлари

    1. Бакалавр таълим йўналишлари Давлат таълим стандартлари;

    2. Магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари.



6.Ўқув режалар

    1. Бакалавр таълим йўналишлари учун намунавий ўқув режалар;

    2. Бакалавр таълим йўналишлари учун ишчи ўқув режалар;

    3. Магистрлик мутахассисликлари учун намунавий ўқув режалар;

    4. Магистрлик мутахассисликлари учун ишчи ўқув режалар.




  1. Бакалавриат йўналишлари намунавий фан дастурлари

    1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича бакалавриат йўналишининг намунавий ўқув дастурлари.




  1. Магистратура мутахассисликлари намунавий фан дастурлари

    1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари намунавий ўқув дастурлари.



  1. Бакалавриат йўналишлари ишчи фан дастурлари

    1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича бакалавриат йўналишининг ишчи ўқув дастурлари;




  1. Магистратура мутахасисликлари учун ишчи фан дастурлари

    1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари ишчи ўқув дастурлари.


^ 11. Талабалар тўғрисида маълумот

11.1. Бакалавр ва магистрант талабалар рўйхати;

11.2. Бакалавриат йўналишлари бўйича талабалар контингенти;

11.3. Мутахассисликлар бўйича магистрант талабалар контингенти;

11.4. Вилоятлар кесимида магистрант ва бакалавр талабалар контингенти;

11.5. Магистрант талабаларнинг тақсимоти ва иш жойлари тўғрисида маълумот;

11.6. Илмий грантлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий текшириш институтларида илмий грантларда қатнашаётган талабалар тўғрисида маълумот (мавзуси, илмий раҳбари ва ҳоказо);

11.7. Ўқув интизоми, ички тартиб-қоидалар тўғрисида талабалар билан ўтказилган тадбир натижалари, ариза, билдиришнома, тушунтириш хатлари ҳамда кўрилган чора тадбирлар тўғрисида маълумот;

11.8. Хорижий талабалар тўғрисида маълумот;

11.9. Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг йиллик режаси;

11.10. Иқтидорли талабалар ва уларнинг шахсий варақалари;

11.11. Иқтидорли талабаларнинг илмий мавзулари ва илмий раҳбарлари ҳақида маълумот;

11.12. Иқтидорли талабаларнинг ҳисоботлари;

11.13. Бакалавриат талабаларининг давомати;

11.14. Магистрант талабаларнинг давомати.


^ 12. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари натижалари

12.1. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали;

12.2. Рейтинг назоратлари натижалари;

12.3. Рейтинг назоратлари натижалари муҳокамаси ва белгиланган тадбирлар;

12.4. Қайдномалар.

13. Ўқув-услубий ишлар

13.1. Факультет ўқув-услубий кенгашининг йиллик иш режаси;

13.2. Факультет ўқув-услубий кенгаши қарорлари ва ижроси;

13.3. Олий таълим муассаси ўқув-кенгаши қарорлари ва ижроси.


^ 14. Факультет Илмий Кенгаши

14.1. Факультет Илмий Кенгашининг йиллик иш режаси;

14.2. Факультет Илмий Кенгаши қарорлари ва ижроси;

14.3. Олий таълим муассаси Илмий Кенгаши қарорлари ва ижроси.


  1. Факультет сифат комиссияси

    1. Факультет сифат комиссиясининг йиллик иш режаси;

    2. Факультет сифат комиссиясининг қарорлари ва ижроси;

    3. Факультет сифат комиссиясининг ҳисоботлари.




  1. Илмий ишлар

    1. Факультет илмий ишлар режаси;

    2. Илмий ишлар бўйича ҳисоботлар;

    3. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар рўйхати;

    4. Катта илмий ходим-изланувчилар рўйхати;

    5. Тадқиқотчилар рўйхати;

    6. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

    7. Катта илмий ходим-изланувчиларнинг тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

    8. Тадқиқотчиларнинг тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

16.9. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, Катта илмий ходим-изланувчилар, тадқиқотчиларнинг ҳисоботлари.


  1. Маънавий-маърифий ишлар

    1. Факультет маънавий-маърифий ишлар режаси;

    2. Маънавий -маърифий ишлар бўйича ҳисоботлар;

    3. Маънавий- маърифий ишларга доир хатлар ва кўрсатмалар;

    4. Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва суд ажримлари;

    5. Мураббийлик ва Устоз-шогирд тизими тўғрисида маълумотлар.



^ 18. Факультетнинг ҳамкорлик алоқалари

18.1. Ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ЎзФА институтлари, ташкилотлар билан тузилган шартномалар;

18.2. Халқаро шартномалар;

18.3. Вилоят университетлари билан тузилган шартномалар;

18.4. Академ лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан тузилган шартномалар;

18.5. Ташкилотларни кафедрада тайёрланаётган магистр мутахассисларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб юборган расмий буюртмалари (2015 йилгача);

18.6. ЎзР ОЎМТВ ҳамда ЎзФА нинг кадрлар тайёрлаш бўйича қабул қилинган қўшма қарори ҳамда ЎзМУ ректорининг ушбу масалага тегишли буйруғига асосан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишига йўналтирилган кафедранинг таклифлари.


  1. ДАК

    1. ДАК раислари тўғрисида маълумотлар;

    2. ДАК жадвали;

    3. Битирув малакавий ишларига оид буйруқлари;

    4. Магистрлик диссертацияларига оид буйруқлари;

    5. ДАК раисларининг ҳисоботлари.




  1. Жамоат ташкилотлари фаолияти

    1. Факультет профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар касаба уюшмаси қўмитасига оид маълумотлар ва ҳужжатлар;

    2. Факультет Камолот ЁИҲ га оид маълумотлар ва ҳужжатлар;

    3. Факультет талабалар касаба уюшмаси қўмитасига оид маълумотлар ва ҳужжатлар;

    4. Факультет хотин-қизлар қўмитасига оид ҳужжатлар ва маълумотлар.




  1. Мурожаатлар, аризалар ва жавоблар

    1. Фуқароларнинг мурожаатлари;

    2. Хатлар;

21.3. Аризалар;

21.4. Фуқароларнинг мурожаатларига жавоблар;

21.5. Хатларга жавоблар;

21.6. Аризаларга жавоблар.


  1. Амалиёт

    1. Бакалавриат йўналишлари бўйича амалиёт жадвали;

    2. Магистрантларнинг “Илмий педагогик иш” ва илмий тадқиқот иши тўғрисидаги маълумот (дастур);

    3. Бакалавр талабалари учун малакавий амалиёт тўғрисида маълумот (дастурлар);

    4. Бакалавр талабаларининг малакавий амалиёт бўйича ҳисоботлари;

    5. Магистрантларнинг илмий-педагогик фаолиятлари бўйича ҳисоботлари.




  1. Битирувчиларни ишга тақсимоти


23.1. Бакалавр талабаларнинг тақсимоти ва иш жойлари тўғрисида маълумот;

23.2. Магистрант талабаларнинг тақсимоти ва иш жойлари тўғрисида маълумот;


  1. Стипендия комиссияси




    1. Бакалавр талабаларнинг стипендия баённомалари

    2. Магистрант талабаларнинг стипендия баённомалари




  1. Ҳужжатларнинг Давлат архив

ҳужжатлари бўйича сақланиш муддатлари

(илова қилинади )


ИЛОВА

Факультет номенклатурасидаги ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхати асосида тузилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат архиви. 2006 йил. Тошкент

Ҳужжат-ларнинг тартиб рақамлари

Хужжатлар номи

Сақлаш муддати ва моддалари

Эслатма

1

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси Фармонлари, қонунлари, фармойишлари, (нусхаси)

Зарурат қолмагунча

16-модда

9-модда

25 а-модда




2

Низомлар ва йўриқномалар (нусхаси)

Доимо

31а-модда




3

Буйруқлар (нусхаси)

Зарурат қолмагунча

25а-модда




4

Модемограммалари

5 йил

78-модда




5

Бакалавриат таъим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари

Доимо




6

Ўқув режалар

Доимо

665-модда




7

Бакалавриат таъим йўналишлари намунавий фан дастурлари

Доимо




8

Магистратура мутахассисликлари намунавий фан дастурлари

Доимо




9

Бакалавриат йўналишлари ишчи фан дастурлари

Доимо




10

Магистратура мутахассисликлари ишчи фан дастурлари

Доимо




11

Талабалар тўғрисида маълумотлар

Доимо

297-модда




12

Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари натижалари

1 йил

701-модда




13

Ўқув-услубий ишлар

Доимо

664-модда




14

Факультет илмий кенгаши

Доимо

667-модда




15

Факультет сифат комиссияси

Доимо

667-модда




16

Илмий ишлар







17

Маънавий-маърифий ишлар

Доимо

671-модда




18

Факультетнинг ҳамкорлик алоқалари







19

Давлат аттестация комиссияси аъзолари рўйхати,

5 йил

628-модда




20

Жамоат ташкилотлари фаолияти







21

Мурожаатлар, аризалар ва жавоблар







22

Амалиёт







23

Битирувчиларни ишга тақсимоти

3 йил




24

Стипендия комиссияси

Доимо

667-модда








Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации