Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Дата18.05.2013
Размер238.97 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Олий таълим муассасалари

кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан


Й Ў Р И Қ Н О М А


Тошкент 2011


Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. (4-сонли баённома).


Олий таълим муассасаларининг кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан


ЙЎРИҚНОМА


^ I. Умумий қоидалар


1.1. Кафедра - Олий таълим муассаса ёки факультет тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, унда бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув-услубий, илмий-услубий, илмий тадқиқот ишлари шунингдек илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.

1.2.Кафедра бевосита факультет деканига ёки Олий таълим муассаса ректорига бўйсунади.

1.3.Кафедра Олий таълим муассаса Илмий Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади ва тугатилади.

1.4. Кафедра умумий ва махсус фанларни ўқитиш учун камида 7 та профессор ўқитувчи, улардан бири фан доктори илмий даражаси ёки профессор илмий унвонига ва камида иккитаси фан номзоди илмий даражаси ёки доцент илмий унвонига эга бўлганда ташкил этилади.

1.5.Кафедра ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳужжатлари ва Олий таълим муассаса устави асосида ташкил этади.


^ II. Кафедранинг асосий вазифалари


Кафедранинг вазифалари:

2.1. Барча ўқув шакллари бўйича Олий таълимнинг ДТС (Давлат таълим стандартлари)ларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган

  • маърузалар;

  • амалий машғулотлар;

  • лабараториялар ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;

2.2. Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига, битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш, талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг назоратини жорий этиш ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

2.3. Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш;

2.4. Дарслик, ўқув қўлланма, услубий ва методик кўрматмаларни тайёрлаш;

2.5. Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда иштирок этишга тайёрлаш;

2.6. Белгиланган тартибда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ва халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш;

2.7. Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокамадан ўтказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

2.8. Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек илмий-техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, кооперативлар, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;

2.9. Олий ўқув юртини битирганлар ва мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчиликни ўтаганлар мониторингини олиб бориш ҳамда улар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;

2.10. Хорижий ҳамкорлик, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳакозолар.


III. Кафедранинг иш фаолияти


3.1. Кафедранинг йиллик иш режаси бўлиши, режада ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар томонидан амалга ошириладиган ишлар тўла қамраб олиниши лозим;

3.2. Кафедранинг иш режасида кафедра мажлиси бир ойда камида икки марта ўтказилиши белгиланган бўлиши, унинг кун тартиби ва ўтказилиш санаси акс этиши лозим;

3.3. Кафедрада ўтказилган мажлис кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши ва мажлис баённомасида қайд қилиниши лозим.


^ IV. Кафедра таркиби ва тузилмаси


4.1. Кафедра таркиби профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар, ўқитувчилар, ассистентлар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимларни бирлаштиради;

4.2. Кафедра аъзолари Олий таълим муассаса Уставида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар;

4.3. Кафедра қошида ўқув ва илмий лабароториялар, услубий хоналар,тўгараклар ва бошқа тузилмалар ташкил этилиши мумкин;

4.3. Кафедра тузилмаси ва штатлари Олий таълим муассаса ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.


^ Кафедранинг иш фаолияти учун зарур йиғма жилдлар ва улардаги ҳужжатлар рўйхати


1-йиғма жилд. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари;

^ 2- йиғма жилд. Низомлар ва йўриқномалар;

3- йиғма жилд. Буйруқлар;

4- йиғма жилд. Кафедра режалари;

5- йиғма жилд. Илмий Кенгаш қарорлари;

^ 6- йиғма жилд. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ДТСлари;

7- йиғма жилд. Ўқув режалар;

8- йиғма жилд. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари намунавий фан дастурлари;

^ 9- йиғма жилд. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ишчи фан дастурлари;

10- йиғма жилд. Талабалар ва магистрантлар тўғрисида маълумот;

^ 11- йиғма жилд. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари натижалари;

12- йиғма жилд. Ўқув юкламалари;

13- йиғма жилд. Илмий ишлар;

^ 14- йиғма жилд. Иқтидорли талабалар ва магистрантлар билан ишлаш;

15- йиғма жилд. Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари;

16- йиғма жилд. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари жамғармаси;

^ 17- йиғма жилд. Топшириқлар ва ижро;

18- йиғма жилд. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлари тўғрисида маълумот;

19-йиғма жилд. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчилар тўғрисида маълумот;

^ 20- йиғма жилд. Амалиёт;

21- йиғма жилд. Баённомалар;

22- йиғма жилд. Ҳисоботлар.


1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари


1.1. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;

1.2. Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури (1997 йил 29 август);

1.3. Олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор ёки фармойиш;

1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сон қарори;

1.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги “Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 20–сон қарори;

1.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 190-сон қарори;

1.7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасига тегишли қарорлари ва кўрсатмалар;

1.8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 12 -сонли қарори.


2. Низомлар


2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим соҳасига тегишли Низомлари;

2.2. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси;

2.3. “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

2.4. “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом;

2.5. Олий таълим муассасининг Устави;

2.6. Факультет Низоми;

2.7. Кафедра Низоми;

2.8. Олий таълим муассаса талабаси билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш бўйича йўриқнома;

2.9. Олий таълим муассаса соатбай фондини режалаштириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида йўриқнома;

2.10. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (2010 йил №118-сонли );

2.11. Олий таълим муассаса ички тартиб-қоидалари.


3. Буйруқлар


3.1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим соҳасига тегишли буйруқлари;

3.2. Олий таълим муассаса (ёки филиал директорининг) ректорининг буйруқлари;

3.3. Факультет деканининг буйруқлари ва фармойишлари.


^ 4. Кафедра режалари


4.1. Кафедранинг юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув, ўқув-методик, маънавий-маърифий, илмий тадқиқот фаолиятлари бўйича истиқболли режаси;

4.2. Кафедранинг ўқув йили учун иш режаси;

4.3. Кафедранинг илмий-методик семинар режаси;

4.4. Кафедранинг ўқув ва илмий фаолият учун асбоб ва анжомларга буюртма режаси;

4.5. Кафедранинг йиллик нашр режаси;

4.6. Кафедрада ўтказиладиган очиқ дарслар режаси;

4.7.Ўзаро дарсларга қатнашиш режаси


^ 5. Илмий Кенгаш қарорлари


5.1. Олий таълим муассаса Илмий Кенгаши қарорлари ва ижроси;

5.2. Факультет Илмий Кенгаши қарорлари ва ижроси.


6. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ДТСлари


6.1. Бакалавр таълим йўналишлари Давлат таълим стандартлари;

6.2. Магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари.


7. Ўқув режалар


7.1. Бакалавр таълим йўналишлари учун намунавий ўқув режалар;

7.2. Бакалавр таълим йўналишлари учун ишчи ўқув режалар;

7.3. Магистрлик мутахассисликлари учун намунавий ўқув режалар;

7.4. Магистрлик мутахассисликлари учун ишчи ўқув режалар.


^ 8. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари намунавий фан дастурлари


8.1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича бакалавриат йўналишининг намунавий ўқув дастурлари;

8.2. Кафедрага тегишли фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари намунавий ўқув дастурлари;


^ 9. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ишчи фан дастурлари


9.1. Кафедрага тегишли фанлар бўйича бакалавриат йўналишининг ишчи ўқув дастурлари;

9.2. Кафедрага тегишли фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари ишчи ўқув дастурлари.


^ 10. Талабалар ва магистрлар тўғрисида маълумот


10.1. Кафедрада битирув малакавий ишини бажараётган талабалар рўйҳати ва уларнинг шахсий варақаси;

10.2. Талабалар ва магистрантларнинг давомати ҳақида маълумот;

10.3. Кафедрага бириктирилган магистрантлар рўйхати ва уларнинг шахсий варақалари;

10.4. Магистрантларнинг шахсий иш режалари ва ҳисоботлар;

10.5. Бакалавр ва магистрант талабалар рўйхати;

10.6. Магистрант талабаларнинг тақсимоти ва иш жойлари тўғрисида маълумот;

10.7. Илмий грантлар, ЎзРФАнинг илмий текшириш институтларида илмий грантларда қатнашаётган иқтидорли талабалар тўғрисида маълумот (мавзуси, илмий раҳбари ва ҳоказо);

10.8.”Устоз-шогирд” тизимига тегишли маълумотлар;

10.9. Ўқув интизоми, ички тартиб-қоидалар тўғрисида талабалар билан ўтказилган тадбир натижалари, ариза, билдиришнома, тушунтириш хатлари ҳамда кўрилган чора тадбирлар тўғрисида маълумот;

10.10. Талабалар ва магистрларга тегишли фанлар бўйича ўзлаштириш қайдномалари;

10.11. Хорижий талабалар тўғрисида маълумот.


^ 11. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари натижалари


11.1. Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали;

11.2. Рейтинг назоратлари натижалари;

11.3. Рейтинг назоратлари натижалари муҳокамаси ва белгиланган тадбирлар.


12. Ўқув юкламалари


12.1. Олий таълим муассаса профессор-ўқитувчиларининг ўқув, маънавий-маърифий, ўқув услубий ва илмий тадқиқот ишларининг ҳисоб дафтари (йиллик юклама);

12.2. Ҳар бир ўқув йили учун ўқув бўлими томонидан тасдиқланган ўқув соатлари, штатлар ҳисоб китоби.


13. Илмий ишлар


13.1. Кафедранинг илмий мактабига тегишли маълумот;

13.2. Кафедрада давлат таъминотидаги ва грант асосида олиб бориладиган илмий мавзуларга тегишли маълумотлар;

13.3. Илмий-тадқиқот натижаларига тегишли маълумотлар;

13.4. Илмий мақолалар тўғрисидаги маълумотлар.


^ 14. Иқтидорли талабалар билан ишлаш


14.1. Иқтидорли талабалар, магистрантлар ва уларнинг шахсий варақлари;

14.2. Иқтидорли талабалар ва магистрантларнинг илмий мавзулари ва илмий раҳбарлари ҳақида маълумот;

14.3. Иқтидорли талабалар ва магистрантларнинг йиллик иш режаси ва ҳисоботлари.


^ 15. Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари


15.1. Ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари ҳамда ташкилотлар билан тузилган шартномалар;

15.2. Халқаро шартномалар;

15.3. Республика Олий таълим муассасалари билан тузилган шартномалар;

15.4. Академ лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан тузилган шартномалар;

15.5. Ташкилотларни кафедрада тайёрланаётган магистр мутахассисларига бўлган эҳтиёжи бўйича юборган расмий буюртмалари (2015 йилгача);

15.6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтларининг кадрлар тайёрлаш бўйича қабул қилган қўшма қарори ҳамда Олий таълим муассаса ректорининг ушбу масалага тегишли буйруғи ва шу буйруққа асосан кафедранинг ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари.


^ 16. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари жамғармаси


16.1.Тасдиқланган битирув малакавий ишларнинг рўйхати;

16.2. Тасдиқланган магистрлик диссертациялари рўйхати;

16.3. Кафедрага тегишли илмий тадқиқот йўналишлари бўйича талабаларга тавсия этиладиган малакавий битирув ишлари мавзулари мажмуаси;

16.4. Кафедрага тегишли илмий тадқиқот ишлари бўйича магистрантларга тавсия этиладиган магистрлик диссертациялари мавзулари мажмуаси;

16.5. Ўқув режада режалаштирилган фанлар бўйича тавсия этиладиган курс ишлари мавзулари тўғрисида маълумот;

16.6. Кейинги уч йилда битирган бакалавр ва магистрантларнинг малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари, илмий раҳбарлари ва расмий оппонентлари тўғрисида маълумот;

16.7.Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг ҳимояси натижалари.


^ 17. Топшириқлар ва ижро


17.1. Факультет деканининг топшириқлари, кўрсатмалари;

17.2. Ташкилотлардан келган расмий хатлар ва ижроси;

17.3. Кафедрадан юборилган хатлар нусхаси ва уларнинг натижаси.


^ 18. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар тўғрисида маълумот


18.1. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар рўйхати;

18.2. Малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлардан нусха;

18.3. Профессор-ўқитувчиларнинг барча фаолиятларига тегишли маълумотлар базаси;

18.4. Профессор-ўқитувчиларнинг маълумотига, илмий даража ва унвонларига тегишли дипломлардан нусха;

18.5. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси;

18.6. Профессор-ўқитувчиларни ўқув йили давомида тўплаган рейтинг баллари;

18.7. Малакаси оширадиган профессор-ўқитувчилар рўйхати;

18.8. Қайта тайёрлашдан ўтадиган прфессор-ўқитувчилар рўйхати;

18.9. Малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.


^ 19. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчилар


19.1. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар рўйхати ва шахсий варақлари;

19.2. Катта илмий ходим-изланувчилар рўйхати ва шахсий варақлари;

19.3. Тадқиқотчилар рўйхати ва шахсий варақлари;

19.4. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

19.5. Катта илмий ходим-изланувчилар тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

19.6. Тадқиқотчиларнинг тасдиқланган мавзуси ва иш режаси;

19.7. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, тадқиқотчиларнинг ҳисоботлари.


20. Амалиёт


20.1. Магистрантларнинг “Илмий педагогик иш” ва илмий тадқиқот иши тўғрисидаги маълумот (дастур);

20.2. Бакалавр талабалари учун малакавий амалиёт тўғрисида маълумот (дастур);

20.3. Бакалавр талабаларининг малакавий амалиёт бўйича ҳисоботи;

20.4. Магистрантларнинг илмий-педагогик фаолиятлари бўйича ҳисоботи.


21. Баённомалар


21.1. Кафедра мажлиси баённомасидан кўчирмалар;

21.2. Очиқ маърузаларнинг натижасига тегишли баённомалар;

21.3. Кафедра мажлиси ва илмий семинарларнинг қўшма мажлиси баённомасидан кўчирмалар;

21.4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассаса ва факультет мажлисларининг кафедрага тегишли баённомаларидан кўчирма.


22. ҳисоботлар


22.1. Кафедранинг ўқув, ўқув-методик, илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишлари бўйича ҳисоботи;

22.2. Профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари натижаси бўйича ҳисобот;

22.3. Кафедрада профессор-ўқитувчиларининг йиллик ҳисоботи;

22.4.Танловдан ўтиши режалаштирилган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботи;

22.5. Илмий тадқиқот ишларига тегишли ҳисобот;

22.6. Ички аттестацияга тегишли ҳисоботлар;

22.7. Кафедранинг бир йиллик ҳисоботи;

22.8. Бошқа турдаги барча ҳисоботлар.


Кафедрада мавжуд бўлиши керак бўлган стендлар


1.Ўқув жараёни;

2. Ахлоқий-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар;

3. Илмий-тадқиқот ишлари;

4. Ўқув-услубий ишлар;

5. Маълумотлар. Хабарлар. Эълонлар;

6. Кафедра аъзолари;

Стендлардан профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ташриф буюрувчилар кафедра тўғрисида умумий тасаввурга ҳамда қисқача маълумотлар олиш имкониятига эга бўлиши керак.


1. Ўқув жараёни


1.1. Ўқув жараёни акс этган фотолавҳалар;

1.2. Кафедранинг дарс жадвали;

1.3. Кафедрада ўқитиладиган фанларнинг рўйхати;

1.4. Фанлар бўйича талабалар билимини баҳолаш мезонлари;

1.5. Очиқ дарслар жадвали;

1.6. Фан мавзуларига қўлланиладиган янги педагогик технологияларнинг мос турлари номи ва унинг қисқача изоҳи;

1.7. Профессор-ўқитувчиларга ўқув йилида тақсимланган дарс соатлари тўғрисида маълумотлар.


^ 2. Ахлоқий-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар


2.1. Маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлардан фотолавҳалар;

2.2. “Устоз-шогирд” тизими асосида олиб бориладиган ишлар мазмуни ва бу жараёнга бириктирилган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар рўйхати;

2.3. Талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этишга йўналтирилган тўгараклар ва фан клубларининг фаолияти;

2.4. Кафедра томонидан ўқув йили семестрида ўтказиладиган маънавий-маърифий ишларнинг режаси;

2.5. Мутафаккирларнинг кафедранинг илмий йўналиши ва тайёрлайдиган мутахассислигига мос келадиган ҳикматли сўзлари.


^ 3. Илмий-тадқиқот ишлари


3.1. Илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқ жараён акс этган фотолавҳалар;

3.2. Кафедранинг илмий тадқиқот мавзуси ёки йўналишининг номи;

3.3. Профессор-ўқитувчиларнинг грантлардаги иштироки ва бу грантлар ҳақида қисқача маълумот (ёпиқ мавзудаги грантлар тўғрисида маълумот берилмайди);

3.4. Номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳамда малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларининг рўйхати;

3.5. Кафедра билан илмий ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар;

3.6. Тайёрланадиган кадрларнинг келгусида қандай мутахассис бўлишлари ва қайси соҳаларда фаолият олиб бориши ҳақида маълумот.


4. Ўқув-услубий ишлар


4.1. Ўқув адабиётларини яратишга қўйиладиган талаблар;

4.2. Кафедранинг нашр режаси;

4.3. Профессор-ўқитувчилар томонидан кейинги уч йилда чоп этилган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий кўрсатмалар ҳамда илмий мақолалар ҳақида маълумотлар базаси;

4.4. Фанлар бўйича асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати.


^ 5. Маълумотлар. Хабарлар. Эълонлар


5.1. Фармойишлар, қарорлар, буйруқлар;

5.2. Соҳага доир интернет маълумотлари;

5.3. Турли эълонлар;

5.4. Ўтказиладиган кафедра йиғилишларининг кун тартиби ва вақти;

5.5. Ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот.


^ 6. Кафедра аъзолари


6.1. Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, ҳодимларнинг фото сурати;

6.2. “Кафедра кеча, бугун, эртага” рукни остида “Кафедра тарихи”, “Кафедранинг бугунги кундаги ҳолати”, “Кафедранинг келажакдаги истиқболлари ва амалга оширадиган ишлари” ҳақида умумий маълумотлар.


Ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари илова қилинади


Кафедра номенклатурасидаги ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхати асосида. Ўзбекистон Республикаси Давлат архиви 2006 йил. Тошкент.



Ҳужжатлар рақами

Хужжатлар номи

Сақлаш муддати ва моддалари

Эслатма

1

2

3

4

314-21

^ ЭТИКА ВА ЭСТЕТИКА КАФЕРАСИ







314-21-01

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, буйруқлари (нусхаси)

Зарурат қолмагунча

16-модда

9-модда

25 а-модда




314-21-02

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хайъати қарорлари ва уларни бажариш тўғрисида ёзишмалар

5 йил

78-модда




314-21-03

Институт ректори, проректорларнинг кафедра ишлари тўғрисида буйруқлар, фармойишлар ва уларни бажариш тўғрисида ёзишмалар (нусхаси)

Зарурат қолмагунча

25а-модда




314-21-04

Факультет декани фармойишлари (нусхаси)

Зарурат қолмагунча

25а-модда




314-21-05

Кафедра йиллик режаси

Доим

668-модда




314-21-06

Кафедра йиллик хисоботи

Доим 6

71-модда




314-21-07

Кафедра йиғилиш баённомалари

Доим 667-модда




314-21-08

Кафедра илмий-тадқиқот ишлари режаси

Доим

668-модда




314-21-09

Кафедра илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар

Доим

671-модда




314-21-10

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари

Доимий

668-модда




314-21-11

Бакалариат йўналишлари намунавий фан дастурлари

Доимий

668-модда




314-21-12

Магистратура мутахассисликлари намунавий ишчи фан дастурлари

Доимий

668-модда




314-21-13

Кафедрага оид фанларнинг намунавий ўқув дастурлари

Доимий

668-модда




314-21-14

Кафедрага оид фанларнинг ишчи ўқув дастурлари

Доим

668-модда




314-21-15

Тест олинувчи машғулотлар, назорат ишлари ва рейтингларига оид ҳужжатлар (вариантлар, топшириқлар ва жавоблар)

5 йил

685-модда




314-21-16

Талабаларнинг амалиёти бўйича ҳисоботлар

3 йил

708-модда




314-21-17

Кафедра ўқитувчиларнинг иш фаолиятлари ҳақида ҳисоботлари

5 йил

673-модда




314-21-18

Кафедрага оид йиллик ўқув юкламаси ва унинг тақсимоти

3 йил

669-модда




314-21-19

Таянч ташкилотлари билан хамкорлик тўғрисида шартномалар

3 йил

362-модда

Шартнома муддати тугагандан сўнг

314-21-20

Ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари

5 йил

670-модда





314-21-20

Кафедра ташқи алоқалари бўйича ҳужжатлар

5 йил ЭТК

413-модда




314-21-21

Амалиётлар бўйича ҳужжатлар (талабномалар, дастурлар, ёзишмалар)

1 йил

706-модда




314-21-23

Магистратура ва бакалавр фанларининг ишчи дастурлари

3 йил

722-модда




314-21-24

Ўқитувчилар ўқув услубий мажмуаси

10 йил ЭТК

677-модда




314-21-25

Иқтидорли талабалар билан ишлаш тўғрисидаги ҳужжатлар

3 йил

650-модда




314-21-26

Рейтинг синовлар, имтиҳонлар қайдномалари

(ОБ, ЖБ, ЯБ)

5 йил

696-модда




314-21-27

Курс лойиҳалари ва ишлари

2 йил

688-модда




314-21-28

Бакалаврларнинг квалификация битирув ишлари, уларга тақризлар

3 йил

689-модда

Мукофотлар билан тақдирланган ишлар доим

314-21-29

Магистрлик диссертациялари

3 йил

690-модда




314-21-30

Магистрантларга оид ҳужжатлар (шахсий топшириқ, режа, аттестация натижалари, ҳисоботлар)

75 йил

728-модда




314-21-31

Стажёр – тадқиқотчи- изланувчиларга оид ҳужжатлар (шахсий топшириқ, режа, аттестация натижалари, ҳисоботлар)

Доим

720-модда




314-21-32

Таълим тарбия ва услубий ишларни ташкил этиш ва ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, дарсликлар ва ўқув қулланмаларини нашрга тайёрлаш хақидаги ёзишмалар

5 йил

679-модда




314-21-33

Укитувчиларнинг фанлар буйича календар режаси ва бажарилиши

3 йил

668 б-модда




314-21-34

Ўқитувчиларнинг очиқ дарслар ва ўзаро дарсга кириш режаси ва уларнинг таҳлили

5 йил ЭТК

715-модда




314-21-35

Битирувчиларни ишга жойлаштириш мониторинги тўғрисида маълумотлар

3 йил




314-21-36

Кафедра ҳужжатлари йиғмажилд рўйхати

5 йил

109б-модда




314-21-37

Архивга топшириладиган ҳужжатлар рўйхати

Доимий

129-модда

Ташкилот-лар тугатилгач, давлат сақланувига ўтказилади

Изоҳ: кафедра номенклатурасидаги ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхати асосида тузилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат архиви 2006 йил. Тошкент.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации