Документы



Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова icon

Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова

НазваниеБарча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова
страница1/11
Дата20.02.2014
Размер2.14 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

«К Ў Р И Б Ч И Қ И Л Д И»

Ўқув, илмий-методик ишлар бўйича проректор _________ГАкрамова

«___» ___________ 2013 йил




«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»

ВПККТ ВА МОИ ректори

______________А.Сафаров

«____» ____________2013 йил




“Психологиянинг долзарб масалалари”

модули бўйича тузилган

ўқув - методик мажмуа


(барча фан ўқитувчилари учун)


(4 соат назарий, 8 соат амалий)


Маърузачи: М.Ҳ.Раҳмонова - педагогика-психология, мактабгача ва

бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси.


Тузувчи- муаллиф:

Рахмонова М.Ҳ. – Педагогика- психология,

мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси

ўқитувчиси;


Тақризчилар:

Баротов Ш.Р. – Бухоро Давлат университети,

психология фанлари доктори;

Косимов У.А. – ВПКҚТ ва МОИ,

Педагогика- психология, мактабгача ва

бошланғич таълим кафедраси мудири

психология фани номзоди


“Психологиянинг долзарб масалалари” модули бўйича тузилган ўқув методик мажмуа модул бўйича малака ошириш курси тингловчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар, курснинг ўқув-мавзу режаси, ўқув дастури, мавзулар юзасидан тест саволлари ва калитлари, мавзуларга оид слайдлардан иборат.


Ушбу маъруза матнлари мажмуаси педагогика-психология, мактабгача ва бошланғич таълим кафедрасининг 2013йил даги йиғилишида муҳокама қилиниб институтнинг илмий кенгашига тавсия этилди.

Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти илмий кенгашининг 2013 йил ______ № сонли йиғилиш қарорига мувофиқ ўқишга ва нашрга тавсия этилди.


^ Психологиянинг долзарб масалалари” модули бўйича малака ошириш курси тингловчиларининг тайёргарлик
даражасига қўйиладиган талаблар



Психология долзарб масалалари бўйича курс тингловчилари:

  • Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиши;

  • халқ таълими тизимида психологик хизмат, унинг мақсад ва вазифаларини билиши;

  • шахс тузилмаси ва шахс шаклланишининг қонуниятларини билиши;

  • психологик, педагогик ташхис ва унинг таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишдаги ўрни ва ролини билиши, айрим психологик ташхис методикаларидан фойдаланиш малакасига эга бўлиши;

  • педагогик ҳамкорлик психологиясини билиши ва уни амалиётда қўллаш малакасига эга бўлиши;

  • ўқитувчи психологияси ҳақида тушунчага эга бўлиши, педагогик қобилият турлари ва уни ривожлантириш йўлларини билиши;

  • ёш даврлари психологияси, бола руҳий ривожланишининг ёш хусусиятлари, ёш сензитивликлари, ҳар бир ёш даврининг асосий фаолият турлари ҳақида тушунчага эга бўлиши;

  • ота-оналар билан ишлашда оиладаги шахслараро муносабатлар ва уларнинг бола шахси шаклланишига таъсири ҳақидаги психологик билимлардан фойдалана билиши;

  • таълим ва тараққиёт жараёнининг психологик хусусияларини, таълим жараёни самарадорлигини таъминловчи омиллар ва улардан унумли фойдаланиш йўлларини билиши;

  • тарбия жараёнининг психологик қонуниятлари ва бу соҳадаги муаммолар, изланишлар, янгилик ва ютуқлар ҳақида маълумотга эга бўлиши;

  • ўқувчи-тарбияланувчилар гуруҳларидаги шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари ҳамда жамоадаги психологик иқлим ва уни яхшилаш йўллари ҳақида билимга эга бўлиши керак.



^ Психологиянинг долзарб масалалари” модули бўйича малака ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси




Мавзулар

жами

маъруза

амалиёт

1

Халқ таълими тизимида психологик хизмат. Таълим-тарбия жараёнида психодиаг-ностика методикаларидан фойдаланиш.

2

2




2

Ёш даврлари психологияси ва тарбия жараёнида уларни ҳисобга олиш масалалари.

2

2




3

Қобилият ҳақида тушунча. Педагогик қобилиятларни ривожлантирувчи психотренинг.

2




2

4

Ўқувчилар жамоасидаги ва оиладаги шахслараро муносабатлар психологияси ва унинг бола шахси шаклланишига таъсири. Этнопсихологик масалалар.

2




2

5

Ўқув фаолиятини бошқариш психологияси

2




2

6

Шахс шаклланишининг умумий психологик қонуниятлари.

2




2




Жами

12

4

8



Scholastic thematic plan on course increasing to qualifications on modules
“Actual problems to psychologies”






THEMES

Total

Lecture

practical

1


The theme. Psychological servis in public educational system the use of psycho-diagnostic method in educational upbringing process.


2

2




2



The theme. Age periods psychology and the tasks of having them in mind of education (upbinging)


2

2




3



The theme. General notion about ability. Psychotreyning for developing aspects of pedagogical ability.


2




2

4


The theme. Attudes psychology among people in pupils community and its effect on forming(formation) child’s persomality. Etnopsychologycal issues..


2




2

5


The theme. The psychology of educational activity


2




2

6


The theme. Total psychological laws of forming tue the person.


2




2




Жами

12

4

8



Психологиянинг долзарб масалалари” модули бўйича ўқув дастури

1-мавзу. Халқ таълими тизимида психологик хизмат. Таълим-тарбия жараёнида психодиагностика методикаларидан фойдаланиш (2 соат маъруза).

Психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари. Таълим муассасаси психологи фаолияти йўналишлари (вазифалари). Мактабгача, умумий ўрта ва махсус таълим муассасалари психологлари ва уларнинг вазифалари. Республика Ташхис маркази ва унинг вазифалари: 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлик даражасини аниқлашнинг, психологик ташхис этишнинг, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлашнинг, шунингдек, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтиришнинг ташкилий, илмий, ахборот, дастурий таъминот соҳаларида методик ёрдамни амалга ошириш, болаларни соғломлаштириш тадбирларини мувофиқлаштириш. Ота-оналарга фарзандларини ўқитиш, тарбиялаш ва ижтимоий мослаштиришда психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мактаб ўқувчиларига уларнинг қобилиятларини, касб-ҳунарга мойилликларини, қизиқишларини ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишларини танлашда кўмаклашиш. Психология фанининг тадқиқот методлари ҳақида. Психологиянинг кузатиш методи ва унинг турлари. Психологиянинг эксперимент методи ва унинг турлари. Психологик тестлар. Психологияда суҳбат методи. Психологияда фаолият жараёни маҳсулини таҳлил қилиш методи. Психологияда анкета методи. Социометрик метод ва унинг қўлланилиши.

^ 2-мавзу. Ёш даврлари психологияси ва тарбия жараёнида уларни ҳисобга олиш масалалари (2 соат маъруза).

Ёш даврлари классификацияси, ҳар бир ёш даврининг ўзига хослиги, янгиликлари ва ривожланиш шартлари. Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари, уларда шахс хусусиятларининг шаклланиши. Кичик мактаб ёши: психологик ривожланиш ва шахс шаклланиши. Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларида шахс тараққиётининг ўзига хос қонуниятлари. Ўспиринлик даври дунёқарашнинг шаклланиши ва маънавий қадриятларни ўзлаштириш учун сензитив – қулай давр эканлиги. Шахс дунёқараши ва эътиқодини ўзгартирувчи психологик омиллар.

Маънавий ва инсоний тасаввурларни тўғри шакллантиришда маърифий тадбирлар ва билимдонликнинг ўрни. Миллий, умуминсоний қадриятлар ва улардан ёшлар тарбиясида самарали фойдаланишнинг аҳамияти. Ёш даврлари кризислари ҳақида. Етуклик ёши ва қарилик психологияси. Катталар таълимининг ўзига хос хусусиятлари.

^ 3-мавзу. Қобилият ҳақида тушунча. Педагогик қобилиятларни ривожлантирувчи психотренинг (2 соат амалиёт).

Шахс қобилиятининг майллар ва қизиқишлар билан боғлиқлиги. қобилият ва билим, малака, маҳоратларнинг ўзаро алоқадорлиги. Ўқувчилар қобилиятини диагностика қилиш, қобилиятни таркиб топтиришга индивидуал ёндашиш масалалари. Қобилиятларнинг таркиб топиб бориши ва ривожлантиришнинг шарт-шароитлари. Ўқувчи қобилиятларини ривожлантиришда ўқитувчининг роли. Қобилият, истеъдод, талант. Қобилият ривожланишининг турли даражасидаги болаларга индивидуал ёндошув. Иқтидорли болалар билан ишлаш. Ўқитувчининг педагогик қобилиятлари. Педагогик қобилият таркиби:

  • дидактик қобилият (осон йўл билан мураккаб билимларни тушунтириш);

  • академик қобилият (барча фанлар юзасидан муайян билимга эга бўлиш);

  • перцептив қобилият (қисқа дақиқаларда аудитория ҳолатини идрок қила олиш фазилати);

  • нутқий қобилият (ихчам, маъноли, оҳангдор, муайян ритм, темп, частотага эга бўлган нутқ, нутқнинг жарангдорлиги, унинг пауза, мантиқий урғуга риоя қилиши);

  • ташкилотчилик қобилияти (синф гуруҳи ёки курсни уюштириш ва уни бошқариш истеъдоди);

  • обрўга (нуфузга) эга бўлиш қобилияти (ўзининг шахсий хусусияти, билимдонлиги, ақл-фаросатлилиги, мустаҳкам иродаси билан обрў орттириш);

  • муомала ва мулоқот ўрната олиш қобилияти;

  • психологик ташхис (диагноз) қобилияти (инсоннинг келажагини оқилона тасаввур қилиш башорати);

  • диққатни тақсимлаш қобилияти (бир неча объектларга бир даврнинг ўзида ўз муносабатини билдириш ўқуви);

  • иймон-эътиқодга, фаол ҳаётий позицияга йўналтириш қобилияти;

  • ташаббусга, ижодга илҳомлантириш қобилияти; ақл-донишлик қобилияти (билимдонлик);

  • конструктив қобилият (ўқув-тарбия ишларини режалаштириш ва натижасини олдиндан айтиш қобилияти); гностик қобилият (тадқиқотга лаёқатлилик).

^ 4-мавзу. Ўқувчилар жамоасидаги ва оиладаги шахслараро муносабатлар психологияси ва уни бола шахси шаклланишига таъсири. Этнопсихологик масалалар (2 соат амалиёт).

Референт гуруҳ тушунчаси. Гуруҳларнинг ўлчамлари ва унинг ўқув жараёни самарадорлигига таъсири. Гуруҳлардаги ва оиладаги ўзаро мослик-нинг компонентлари ва омиллари: физиологик, психологик, ижтимоий-психологик ва маънавий ўзаро мослик тушунчалари. Гуруҳий қарорлар қабул қилишда ўзаро мосликнинг аҳамияти. Гуруҳлардаги ва оиладаги ижтимоий-психологик муҳит ва уни ташкил этувчилар. Шахснинг гуруҳдаги социометрик мавқеини аниқлаш йўллари. Гуруҳлардаги сардорлик ҳодисаси, унинг «раҳбарлик» тушунчасидан фарқи. Сардорларнинг сифатлари ва таъсир услублари. Сардорларнинг турлари ва таъсир доиралари. Гуруҳлардаги конформизм – гуруҳнинг алоҳида аъзосига таъсир кўрсатиши ва мослаштириши. Корформ хулқнинг турлари ва моҳияти. Жамоаларнинг ўз аъзоларига салбий ва ижобий таъсирлари ҳақида. Оила ва ўқувчилар гуруҳи. Жамоадаги гуруҳбозлик. Оила ва ўқувчилар гуруҳларининг маънавий-психологик ҳолатини таҳлил ва ташхис қилиш. Жамоаларда маънавий-психологик муҳит бузилишининг олдини олиш ва яхшилашнинг шарт-шароитлари ва чора-тадбирлари.

Ўзбек халқининг ўз руҳий қиёфаси, миллий хусусияти, миллий характери, миллий ҳис-туйғуси, мижози, хулқ-атвори, диди, таъби ҳақида. Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва таълим-тарбияда уларнинг ўрни ва ролини белгилаш масалалари. Таълим муассасаси психологининг психологик оқартув ва психопрофилактик ишлари.

^ 5-мавзу. Ўқув фаолиятини бошқариш психологияси (2 соат амалиёт).

Синф, аудитория билан ишлашнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари. Янги педагогик ва дидактик технологияларни жорий этишнинг психологик хусусиятлари. Фаол ўқитиш методлари ва уларнинг классификацияси. Замонавий ўқитувчидан талаб қилинадиган фазилатлар, педагогик қобилиятлар ҳақида. Гуруҳ фаолиятини ташкил этишнинг услублари: демократик, авторитар, нейтрал, синовчан ва бошқалар. Ўқувчининг ўқув фаолияти ва уни бошқариш ҳақида: психология фанида онг ва фаолият бирлиги принципи, психологик ҳолатлар, хусусиятлар, хислатларнинг фаолиятда намоён бўлиши ва шаклланиши, ўқув фаолиятини бошқариш таркиби ва кетма-кетлиги: ўқув фаолиятини режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш, кенг кўламдаги билимлар, таълимий усулларни тизимга солиш, ўз фаолиятини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш ва янгисини топиш, шахсий қизиқишни ифода қилувчи усулларни эгаллаш, ўз диққатини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш. Ўқув фаолиятини ўқувчи томонидан бошқариш жараёнини ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида ва кўмагида, ўқувчининг ёш даврлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш масалалари. Ўқув жараёнини психологик таъминлаш: ўқувчининг ўқув фаолияти мотивларини аниқлаш ва улар орқали ўқув фаолиятига эҳтиёж уйғотиш. Ўқув фаолиятининг ижобий-эмоционал руҳда кечишига шарт-шароит яратиш.

^ 6-мавзу. Шахс шаклланишининг умумий психологик қонуниятлари (2 соат амалиёт).

Шахснинг ривожланиши ва камолотида биологик ва ижтимоий компонентларнинг роли. Одамнинг психик ривожланиши ва шахс камолотидаги ҳаракатлантирувчи кучлар. Шахс социализацияси ва унинг ёш даврлари билан боғлиқ хусусиятлари. Ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришнинг асосий омиллари ва шарт-шароитлари. Шахснинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, маънавий қиёфаси ва унинг шаклланиш шартлари. Шахсдаги туғма, орттирилган сифатлар ва уларнинг ижтимоий муҳитга боғлиқ сифатлар билан боғлиқлиги. Шахснинг жамиятдаги турли ижтимоий институтлар билан боғлиқлиги. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва шахс. Инсоний муносабатлар тизими – шахс дунёқарашини шакллантирувчи бирламчи омил сифатида. Инсоний муомала ва мулоқотнинг психологик воситалари ва шарт-шароитлари. Ижтимоий институтларнинг бу жараёндаги ўрни: «Оила – боғча – маҳалла – мактаб – ўрта махсус ва олий таълим муассасалари – меҳнат жамоалари» тизимида узлуксиз таълим ва тарбия механизмлари жараёнини такомиллаштириш. Ижтимоий таъсирларнинг шахс томонидан англаниши. Шахс ва онг. Ўз-ўзини англаш- ўз-ўзини бошқариш ва тарбиялашнинг омили сифатида. «Мен» образи, миллий онг ва тафаккур тушунчалари. Ўз-ўзини бошқариш тушунчалари, механизмлари ва шартлари, ўз-ўзи билан мулоқот, ирода тарбияси, ўзини-ўзи ишонтириш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзига таъсир, ўз-ўзига гипноз. Аутоген тренировка ҳақида тушунча.


Фойдаланилган ва таклиф этиладиган адабиётлар рўйхати

  1. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин. - Т., Ўзбекистон, 1998.

  2. Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар-тараққиёт омили. - Т., Ўзбекистон, 1995.

  3. “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги муваққат Низом.- Тошкент, 2002 йил 1 август.

  4. Асадов Й.М., Бурхонов Ю. Олти ёшли болаларнинг мактабга психологик мослашуви ва ривожланиш динамикасини ўрганиш бўйича тавсиялар.- “Маърифат”, 2001 йил 1 декабрь.

  5. Адизова Т.М. Бошқарув мулоқоти психологияси. –Тошкент, 2000 й.

  6. Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари.-Т.: «Ўқитувчи», 1994 й.

  7. Болалар психологияси.- Т.: “Ўқитувчи”, 1982 й.

  8. Аникеев Н.П. Жамоада руҳий муҳит. –Т.: “Ўқитувчи”, 1993 й.

  9. Ниязметова Г. Шахсни ўрганиш методикалари.-Т., 2000 й.

  10. Қоплонова М., Авлаев О. Бошқарув психологияси.-Т., 2004 й.

  11. Қоплонова М. Педагогик жамоадаги шахслараро муносабатлар.–Т., 1995 й.

  12. Михеев В. Социально-психологические аспекти управления. –Москва, “Молодая гвардия”, 1975 г.

  13. В.Петровский. таҳрири остида. Психологическая теория коллектива.- Москва: “Педагогика”, 1979 г.

  14. Йўлдошев У.А., Пўлатов М. Амалий психологнинг иш китоби.- Навоий, 2000 й.

  15. Абдурасулов Р. Мактабда психологик хизмат.–Жиззах, 1999 й.

  16. Хурвалиева Т. Мактабда психологик хизматни ташкил этиш. –А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 2006 й.

  17. Ғозиев Э. Педагогик психология асослари.- Т.: «Ўқитувчи», 2000 й.

  18. Асадов Й.М. Руҳий ҳолатлар диагностикаси ва коррекцияси. –Т., 2000 й.

  19. Петровский А.В. Возрастная и педагогическая психология. –М.: “Просвешение”, 1979 г.

  20. Муомала тренинги (Тузувчилар:Ғозиев Э.,Тошимов Р.).–Т.:«Университет»,1994 й.

  21. Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога.Т. 1-2.–М., 1999 г.

  22. Адизова Т.М. Ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлари психологик диагностикаси ва коррекцион ишлар. –Т., 1995 й.

  23. Қоплонова М., Авлаев О.У. Раҳбар шахсининг психологик жиҳатлари. –Т., 2006 й.

  24. Ғозиев Э. Ўқитувчининг этнопсихологик хусусиятлари.- «Халқ таълими», 1999 йил, 1-сон.

  25. Шоумаров Ғ.Б. Оила психологияси.-Т.: «Ўқитувчи», 1994 й.

  26. Давлетшин М.Г. Психологияда шахсни ўрганиш истиқболлари.- «Халқ таълими», 2001 йил, 5-сон.

  27. Давлетшин М.Г.(таҳрири остида) «Ёш психологияси ва педагогик психология». – Тошкент, 1974 й.

  28. Давлетшин М.Г. «Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси». – Т., 1999 й.

  29. Дўстмуҳамедова Ш.А. Ўқитувчиларнинг ўқув фаолиятларини бошқариш психологияси. – Т., 2000 й.

  30. Адизова Т.М. Бошқарув мулоқоти психологияси. – Т., 2000 й.

  31. Салаева М. Оиланинг этнопсихологик хусусиятлари. – «Халқ таълими», 2001 й.

  32. Энциклопедия психологических тестов. – М., 2000 г.

1.Мавзу. Халқ таълими тизимида психологик хизмат. Таълим–тарбия жараёнида психодиагностика методикаларидан фойдаланиш

( 2-соат назарий)


I. The theme. Psychological servis in public educational system the use of psycho-diagnostic method in educational upbringing process.


Режа.

1. Халқ таълими тизимида психологик хизматга бўлган эҳтиёж.

2. Психологик хизмат, унинг мақсади ва вазифалари.

3. Психодиагностика фани, унинг мақсади ва методлари.

4. Психодиагностика методларидан намуналар.

Plan:

  1. Psychological need in public educational system.

  2. The purpose and tasks of psychological servis.

  3. The subject of psycho-diagnostic and its methods.

  4. The usage of methods of psycho-diagnostic

Адабиётлар рўйхати.


1. Каримов .И. А. « Юксак маънавият енгилмас куч »

2 . Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.

3. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими муассасаларида психологик хизмат тўғрисидаги НИЗОМ 2010йил 5-июл

4. Эргаш Ғозиев,"Идрокнинг янги қирралари". Халқ таълими 4-сон 1998 йил

5. Д.Карнеги. "Как завоевать друзей и оказывать влияние на людей".

6. В.Гримак. "Резервы человеческой психики".

7. Й.Асадов. "Мактаб амалий психологияси".

8 Л.П.Хохлова "Талабалар учун психологиядан топшириқлар".


Мақсад: халқ таълими тизимида психологик хизматга бўлган эҳтиёж, психологик хизмат, унинг мақсади ва вазифалари, Психодиагностика фани, унинг мақсади ва методлари ҳақида маълумот бериш орқали педагог ходимларнинг психологик саводхонлигини ошириш ҳамда психологик тадқиқот методларини фаолиятларида қўллай олиш малакасининг шаклланиши учун психологик-педагогик шарт- шароит яратиш.


Кутиладиган натижа: педагог ходимлар Халқ таълими тизимида психологик хизматга бўлган эҳтиёж. Психологик хизмат, унинг мақсади ва вазифалари, Психодиагностика фани, унинг мақсади ва методлари ҳақида маълумотга эга бўлишади ҳамда психологик тадқиқот методларини фаолиятларида қўллай олиш малакаси шаклланади


Дарс жиҳози: Мавзу,режа, психологик тадқиқот методикалари учун жадваллар, анкета саволлари акс эттирилган слайдлар.


Методи. Маъруза ва амалий машқ.


Мазмуни.


1. Халқ таълими тизимида психологик хизматга бўлган эҳтиёж.

"Инсон поёни йўқ чексиз мўъжизадир. У ҳеч қачон ўзидаги поёнсиз мўъжизанинг мазмуни, нималарга қодирлигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайди. Энг ачинарлиси шундаки, инсон ўзидаги имкониятларини англамасдан, мўъжизавий имкониятлардан фойдаланмасдан туриб ҳаётдан кўз юмади".Аммо бугунги фан-техника қўлга киритган ютуқлар инсонларга ўз мўъжизавий куч-қудратларидан фойдаланиш йўлларини ўрганиш имкониятини беради. Илм-фаннинг сўнгги ютуқлари натижаси сифатида психологик хизмат дунё юзини кўрди.

Шунингдек, бозор иқтисодига асосланган ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этиш ва Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури мақсад-вазифаларининг ижросини таъминлаш масаласининг ҳал этилиши таълим-тарбия муассасаларида психологик хизматга бўлган эҳтиёжга сабаб бўлди.

Психологик хизмат - бу шахснинг муваффақиятли ўқиши, касб-ҳунар танлаши, ривожланиши, ҳаёт йўлини белгилаши учун ўз билимини англаб етиш ва қўлланилишида ёрдам беришдир. Психологик хизмат-бу инсонга қийин бўлган вазиятда ёрдам кўрсатиш, бу кутилмаган вазиятларда ва одатдан ташқари шароитларга мослашишлари-кўникишида ёрдам беришдир.

Психологларнинг биринчи даражали вазифаси одамларда ўзида курашчи эканлигини кашф этиш ва буни тасдиқлашлари учун ёрдам бериш;

- Фаол ҳаётий позицияни шакллантириш, бунинг учун одамларнинг психологик саводхонлигини ошириш махсус методика ва янгиликлар билан қуроллантириш;

- Руҳий соғломлик билан жисмоний соғломлик ўртасидаги чегарани аниқ белгилаш. Зотан инсонларнинг жисмоний саломатлиги муаммоси психологик муаммодир;

- Одамларга ўз миясидан қандай фойдаланиш, уни ўз ҳолатларини бошқариш, ўз-ўзини ҳис этиш, фикрлаш каби янгиликлар билан тўлдириш. Бунинг учун эса диққатни, хотирани, кузатувчанликни фаоллаштирувчи ва диққатни жамлай олиш қобилиятини ўстирувчи методикаларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш зарурдир;

- Инсонни ички руҳий заҳиралардан фойдаланишга, онг ва онг остининг ҳамкорликда, боғлиқликда ишлашига, "Онг ости" функциясига мақсадга мувофиқ таъсир этишига ўргатиши зарурдир.

“Мактаб амалиётчи психологларининг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлигининг 1996 йил 5-январдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ мактаб амалиётчи психологи мактабларда асосан иккита вазифани бажаради.


^ I.МАКТАБ РАҲБАРИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ


1. Педагогик жамоани бошқариш, жамоада мўътадил психологик иқлимни яратиш.

2. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш.

3. Синфларни комплектлаш: болаларни мактабга қабул қилиш ва касб-ҳунарга йўллаш.

4. Педагог ходимларни касбий маҳоратларини такомиллаштириш, педагогик-психологик, методик жиҳатдан малакаларини ошириш каби муаммоларни ҳал этишда маслаҳат бериш.


^ II.ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ БЕВОСИТА ИШТИРОКЧИСИ.


1. Ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқ атворида намоён бўладиган ўзгаришларни тадқиқ этиш ҳамда учраши мумкин бўлган камчилик, нуқсон, бузилишларнинг сабабларини аниқлаб ўз вақтида тузатиш чора-тадбирларини белгилаш.

2. Ўқувчиларнинг қизиқиш, майл, қобилиятларига мос келадиган таълим йўналишини ва феъл-атворининг ўзига хослигига таянган ҳолда тарбиянинг метод ва воситаларини белгилаб олиш.

3. Ўқувчи, ота-она, ўқитувчиларининг психологик маданиятини, онгини ўстириш учун ижтимоий тренинглар, илмий-амалий анжуманлар, маъруза давра суҳбатлари ўтказиш,тавсия ва маслаҳатлар ишлаб чиқиш.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11



Похожие:

Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconТасди қ лайман ” Проректор: Ахмедов Б. Я. Фалсафакафедрас и этика эстетик а фани бўйича 2009-2010 ўқув йили учун ишдастури маъруза 10 соат Амалий машғулот 12 соат Жами: 22 соат
Мавзу: Этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Унинг асосий тушунчалари, ахлоқий тамойиллар, меъёрлар
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова icon10-синфлар учун кимё фанидан мавзувий режалаштириш (хафтасига 2 соат жами 68 соат )

Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconЖами 10 соат ҳажмдаги 10 та мавзу оптималлаштирилди
Гимнастика бўлимидан 1 соат ҳажмда 1 та мавзу (йиллик юкламанинг ) ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига мос бўлмаганлиги...
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconФизика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)

Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconПедагогиканинг умумий асослари. (8 Соат ) 1 педагогика фанининг мазмуни ва илмий тадқИҚот методлари (2С) Режа
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг талаби эканлиги
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Физика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconТестлар Механика
Автобус йўлнинг биринчи ярмини 4кмни ўртача 20км/соат тезлик билан, кейинги 12кмни ўртача 40км/соат тезлик билан босиб ўтди. Автобус...
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconТарбия назарияси. (18 Соат) 10. Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С) Режа
Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С)
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова icon1-маъруза 2 соат Меҳнат бозори тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Бунинг учун, аввало, ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ривожланишининг объектив қонунларидан саводли фойдаланиш зарур
Барча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова iconТабиий ва амалий фанлар” кафедраси томонидан “Фан ўқитувчиларининг илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича назарий ва амалий билимларини ошириш тадбирлари” ҳақида
Ги янгиликлари, илғор педагогик ва янги ахборот технлогиялар билан таништириш хамда уларда интерфаол методлари ва замонавий мулоқот...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации