Документы



«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари icon

«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари

Название«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари
Дата20.02.2014
Размер87.5 Kb.
ТипДокументы
скачать

«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг

резолюциялари


Республикамиз халқ таълими тизимини замонавий талаблар даражасида такомиллаштириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлардан кўзда тутилган асосий мақсад – халқ таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, ёш авлодни ўз юртининг содиқ фарзанди этиб тарбиялаш ва мустаҳкам билим эгаллашлари учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади. Бу ишларни амлга оширишда педагог кадрларнинг касбий тайёргарлиги талаб даражасида бўлишини таъминлаш бўйича малака ошириш тизими олдида ҳам жиддий вазифалар турибди. Бу вазифалар халқ таълими раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини ҳозирги талаблар даражасида кенгайтириш, чуқурлаштириш, янгилаш, замонавийлаштириш орқали халқ таълими муассасаларидаги таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши ҳар томонлама етук, баркамол шахсни тарбиялаш орқали турмушни обод қилишда оила билан таълим муассасалари ва жамоатчиликнинг ҳамкорлигини ташкил этишнинг муҳим омили эканлигини белгилаб бериши билан бирга таълим-тарбия жараёнини замонавий талаблар даражасида ташкил этишни талаб қилади. Шунга мувофиқ ҳолда малака ошириш тизими олдига қўйилган ўзига хос қатор вазифалар мавжуд бўлиб, уларнинг ўз вақтида ва аниқ бажариб борилишини таъминлаш ва амалга ошириш йўл-йўриқларини ҳамда мақсадга мувофиқ шакл, усул, воситаларини аниқлаш, бу ишларнинг режали, тизимли, сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу республика илмий-амалий конференциясининг мавзуси «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» деб белгиланди.

Бу конференциянинг асосий мақсади - Республикамиз Президенти ташаббуси билан 2012 йил 16-17 феврал кунлари ташкил этилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда халқ таълими тизими ходимлари олдига қўйилган асосий мақсад ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2013 йил - “Обод турмуш йили” давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бажарилишига эришиш ҳамда малака ошириш тизимида таълим муассасалари ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 25-сонли қарори билан белгилаб берилган мазкур тизим таркибига кирувчи муассасалар томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талаблари, даврийлиги, ўқув юкламаси, турлари ва шаклларига риоя қилган ҳолда бажариб бориш талаб қилинади.

Шу билан бирга халқ таълими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш тизимида амалга ошириб келинаётган фаолият йўналишлари бўйича ишлар мазмуни, усуллари, эришилган натижаларни мазкур соҳа мутахассислари, олимлар, методистлар, амалиётчи педагоглар, халқ таълими муассасалари раҳбарлари томонидан таҳлил қилиш, мавжуд тажрибаларни умумлаштириш, тавсиялар ишлаб чиқиш асосида навбатдаги вазифаларни белгилаш зарур.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг муҳим таркибий қисми бўлган Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими педагоглар томонидан янги маълумотлар, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришнинг бош манбаи ҳамда уларга таълим тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва модернизация жараёнларининг мазмун-моҳиятини етказишга масъул ҳисобланади.

Ҳозиргача халқ таълими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Улардан айрим асосийлари қуйидагилар:

Халқ таълими раҳбар ва педагог ходимларнинг барча асосий малака тоифалари (139 та) хусусиятларини ҳисобга олувчи такомиллаштирилган таянч ўқув режалар ишлаб чиқилиб, Давлат стандартлар қўмитасида рўйхатдан ўтказилди ва амалиётга жорий этилди.

Педагог кадрларнинг касбий диагностикаси йўналишидаги инновациялар малака оширишнинг сифати ва самарадорлиги замонавий даражада бўлишини таъминлаш йўналишидаги инновациялар сўнгги йилларда амалга оширилган педагог кадрларнинг касбий диагностика асосида малака оширишларини ташкил этиш орқали малака оширишни такомиллаштириш муаммоларига бағишланган фундаментал илмий-тадқиқот иши ва унинг натижалари асосида ишлаб чиқилган концепцияда ёритиб берилди.

Халқ таълими раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини замонавий даражада такомиллаштириш йўналишларида фундаментал ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилиб, давом эттирилмоқда ҳамда айрим халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Халқ таълими тизимида раҳбар ва педагог ходимларни масофадан малакасини ошириш тизими яратилди, бу тизимда масофадан малака оширувчи халқ таълими ходимлари тоифалари аниқ белгиланди ва А.Авлоний номидаги марказий институт таркибидаги Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази томонидан масофадан малака ошириш курслари ташкил этилиб, амалга ошириб борилмоқда.

Ушбу конференция иштирокчилари ялпи мажлис ва шуъбалар мажлисларида муҳокама қилинган масалалар улардаги кўтарилган муаммоларга нисбатан ўзига хос ёндашувлар, иштирокчиларнинг фикр алмашишлари, тўпланган тажрибалар, янгиликлар ва истиқболдаги вазифалар билан танишишлари асосидаги хулосаларидан келиб чиққан ҳолда Халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни

тавсия қиладилар:


  1. Ҳозирги кунда таълим жараёнини замонавий талаблар даражасида ташкил этиш ва амалга ошириш, бошқариш усуллари ҳамда воситаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан боғлиқ ҳолда раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини ҳам ушбу янгиланишлар даражасида мунтазам такомиллаштириб бориш долзарб масалалардан ҳисобланади. Чунки, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг самарали фаолияти таълим сифатини таъминлаш гарови ҳисобланади. Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юқори даражада бўлишини таъминлаш йўналишида мувафаққиятни белгиловчи асосий омиллардан бири сифатида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг самарали фаолияти жиддий аҳамиятга эга.

  2. Халқ таълими тизимининг асосий сифат ўзгаришларига мувофиқ равишда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълими жараёнларига инновацияларни жорий этиш ҳамда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари малака ошириш тизимини такомиллаштиришнинг ҳозирги асосий йўналишлари ҳисобланади.

  3. Халқ таълими тизими таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш курсларининг мазмуни, ўқув режаси, тартиби, муддати, даврийлиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳозирги талабларга мувофиқ такомиллаштириш ва модернизация қилиш ишларини давом эттириш. Малака оширишнинг тўғридан-тўғри ҳамда билвосита шаклларидан амалда унумли фойдаланиш йўл-йўриқларини белгилаш. Малака ошириш самарадорлиги омиллари сифатида педагог кадрлар малакасини оширишнинг умумий-ялпи ва мақсадли-йўналтирилган дастурлари, билвосита малака ошириш субъектларини белгилаш асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш.

  4. Педагог кадрлар малакасини оширишда касбий диагностика йўналишидаги инновацияларнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ушбу йўналишидаги инновациялар: малака оширишга эҳтиёжларни касбий диагностика асосида илмий асосланган ҳолда аниқлаш; малака оширишнинг аниқ мақсадларини белгилаш ва шу орқали малака оширишни сифатли, тежамли, юқори самарали бўлишини таъминлаш; малака ошириш мазмунини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқиш; малака оширишнинг ташкилий-педагогик шакллари ва усулларини такомиллаштириш; малака оширишнинг даврийлиги, давомийлиги ва турли шаклларини илмий асосларда белгилаш; малака ошириш сифатини белгилаш мезонларини ишлаб чиқиш; малака оширишни илмий асосда, ҳақиқий эҳтиёжларга мувофиқ режалаштиришни йўлга қўйиш ва бошқалардан амалда фойдаланишни йўлга қўйиш.

  5. Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълими жараёнларига инновацияларни жорий этиш бўйича юксак малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш тамойилларига мувофиқ равишда таълим сифатини оширишда кенг имкониятларга эга бўлган замонавий педагогик ва ахборот технологиялари, муаммоли таълим, интерфаол таълим ва тарбия усуллари, семинар машғулотлари, “Case study” методи, устоз-шогирд тизими ва бошқа илғор педагогик-психологик усуллардан фойдаланиш сифати ва самарадорлигини мунтазам ошириб бориш.

  6. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида “Таълим муассасаларини бошқариш” модули бўйича дарс машғулотлари самарадорлигини оширишга қаратилган инновациялар ва инновацион ёндашувлардан фойдаланиш, ўзимиздаги ҳамда хориждаги тажрибалардан фойдаланиш, раҳбар ва педагогларда шахсий ва касбий хусусиятларни ривожлантиришга қаратилган психотренинг машғулотлари орқали тингловчиларнинг касбий-педагогик маҳоратларини такомиллаштириш масалаларига зарур эътибор қаратиш.

  7. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими сифати ва самарадорлигини оширишда ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан: мультимедиа, электрон дарслик ва қўлланмалар, виртуал таълим воситаларидан кенг фойдаланиш, табиий фанлар таълимида лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказишда лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

  8. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг замонавий шаклларидан бўлган масофадан ўқитиш мазмуни, шакл ва усулларини ҳамда меъёрий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириб бориш, бу йўналишдаги жаҳон тажрибасидан, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

  9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида хорижий тилларни ўрганишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш масалаларини ижобий ҳал қилишнинг асосий шарти сифатида малака ошириш таълимида ўқитувчиларни инновацион жараёнларга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини ва шунга боғлиқ равишда хорижий тилларни ўрганишда қўлланиладиган илғор таълим усулларининг амалиётга самарали жорий қилинишини таъминлаш.

  10. Малака ошириш тизимида педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш муаммоларини самарали ҳал қилиш имконини берадиган илмий, педагогик, психологик, ўқув фанлари бўйича илмий-назарий ва услубий адабиётлар, бошқа ахборот технологиялари, интернет, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириб бориш.

  11. Мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбар ҳамда педагог кадрлари малакасини оширишда инновацияларни кенг жорий қилиш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини оширишда МТМ, мактаб ва оиланинг ўрни; ёшларни оилада ахлоқий тарбиялаш муаммолари; узлуксиз таълим тизимида миллий ғояни ўқувчилар қалби ва онгига сингдиришнинг таъсирчан шакллари; маҳоратли спортчиларни тарбиялашда ўзига хос мактаб вазифасини ўтаётган ўқувчиларнинг ҳудудлар ва Республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг ўрни ва аҳамияти; ахборот таҳдидига қарши билим, таълим ва оиланинг роли; экологик билимларни ўргатиш, ўқувчилар ижодий тафаккурини ривожлантириш омили сифатида буюк алломаларнинг илмий ғояларидан юксак билимли баркамол авлодни тарбиялашда фойдаланиш каби долзарб масалаларни пухта ўргатиб боришни таъминлаш.

  12. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тингловчиларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга қаратилган долзарб муаммолар, масалан: глобаллашув шароитида ёшларда “оммавий маданият”га қарши курашда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти; фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларда маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш воситалари; баркамол авлодни тарбиялашнинг замонавий усуллари; баркамол авлод тарбиясида маданий ва маънавий мероснинг ўрни; баркамол авлод тарбиясида оилавий тарбиянинг ўрни ва аҳамияти; жамият тараққиётида ёшлар омили кабилар юзасидан замонавий пухта билимлар бериб борилишини таъминлаш.

  13. Махсус таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи ва тарбиячиларининг ҳозирги талаблар даражасида касбий-маҳоратларини чуқурлаштириш ва янгилаш, эҳтиёжларига мувофиқ равишда уларнинг малакасини ошириш тизимининг мазмун, шакл ва усулларни янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириб бориш.

  14. Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари малакасини оширишда мактабгача ёшдаги бола шахсини шакллантиришнинг ҳозирги долзарб муаммоларини ҳал қилишнинг илғор шакл ва усулларини ҳамда мавжуд тажрибаларни оммалаштириш, мактабгача таълим муассасаси билан оила ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш муаммоларининг замонавий даржада ҳал этиб борилишини таъминлаш

Ушбу республика илмий-амалий конференцияси иштирокчилари юқоридаги тавсияларнинг амалдаги ижроси халқ таълими раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими фаолиятига педагогик инновацияларни ва инновацион ёндашувларни жорий қилиш орқали уларнинг амалий фаолияти самарадорлигини таъминлашда жиддий омил бўлиб қўшилади, деб умид билдирадилар.



Похожие:

«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconПресс-релиз 2013 йил 13 июнь куни А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар»
А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти табиий фанлар кафедраси
Сизни 2011 йил май куни соат 1000 да Бухоро вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг 20 йиллигига бағишланган “...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2013 йил “...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил илмий кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconА. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
А. Авлоний номидаги хтхқтмомининг 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими муассасалари раҳбар...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт (марказ)лари ҳАҚида н и 3 о м бухоро – 2009 йил
Збекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт (марказ)лари...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации