Документы



Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» icon

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар»

НазваниеЎзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар»
Дата20.05.2013
Размер317.12 Kb.
ТипДокументы
скачать




Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси


Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» курси бўйича узлуксиз малакасини ошириш

ДАСТУРИ





Тошкент - 2010




Тузувчилар: пед.фан.док., проф. А. А. Абдуқодиров («Истеъдод» жамғармаси)

катта ўқитувчи Р. Ж. Ишмуҳамедов

и.ф.д., проф. А.Пардаев («Истеъдод» жамғармаси)


Тақризчилар: пед.фан.док., проф. М. Тожиев (ОЎМТВ)

пед.фан.док., доц. Ў. Толипов (ЎзПФИТИ )


Ушбу дастур таълим тизими ўқув жараëнига инновацион педагогик технологияларини жорий қилишни ўргатишга қаратилган бўлиб, таълим муассасаларида фаолият кўрсатаëтган профессор-ўқитувчиларни ўқитиш жараёнида тренинглар, очиқ мунозаралар, якка тартибда, жуфтликда, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлашни ташкил қилган ҳолда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳамда педагогик жараёнга янгича ёндашув масалаларига бағишланган. Дастур материалларида профессор-ўқитувчиларда глобал фикрлаш, глобал компетентлик, глобал профессионалликни шакллантириш, шунингдек, назарий ва амалий машғулотлар, тренинглар, мустақил таълим турлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш, шунингдек уларни ўзларининг педагогик фаолиятларида қўллай олишларини таъминлаш кўзда тутилган.

Педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган жадал-интерфаол ўқув курси машғулотларида фойдаланиладиган услубларни ҳар бир профессор-ўқитувчи ўзи ўқитаётган фани ëки предметининг мазмуни, мақсади, шунингдек, шароити, тингловчиларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши ёки ўқиш жараёнида ўрганган технологиялар асосида ўзининг янги муаллифлик технологияларини яратиши ва улардан фойдаланиши мумкин.

Ушбу дастур таълим муассасаларида фаолият қилаëтган педагог-ўқитувчиларини узлуксиз малакаларини оширишга мўлжалланган.


© Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси, 2010.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Истеъдод» жамғармаси Бошқаруви раиси

____________________________ Б. Ходиев

«______» _____________________ 2010 й.


1. КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан бораётган бир пайтда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ва ҳаракатга келтирувчи кучи ҳар томонлама ривожланган баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир.

Мамлакатимиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимининг амал қилишига эришишдир.

Таълимнинг бугунги вазифаси ўқувчиларни кун сайин ошиб бораётган ахборот - таълим муҳити шароитида мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур.

Таълимнинг самарадорлигини ошириш ва билимларни тўла эгаллашларига эришиш, шахснинг таълим диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайёргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда фойдалана оладиган ўқитувчилар керак. Бунинг учун, барча фан ўқитувчиларини инновацион педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш ҳамда олган билимларини ўқув-тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини ошириб бориш лозим.

Педагоглар ўз мутахассисликлари бўйича эгаллаган билимлари қаторида педагогик ва психологик билимларни ҳамда технологик ëндашув асосидаги ўқитиш услубиётларини ҳам эгаллаган бўлишлари зарур. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда, педагогларнинг малакасини оширишда қуйидаги масалалар муҳим деб белгиланади:

- ўқитиш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи педагогик малакаларни шакллантириш;

- ўқитувчи фаолиятининг методологик асоси сифатида педагогик билимлар тизимини эгаллаш;

- ўқитувчиларнинг касбий фаолиятлари фойдаланиладиган услублар тизими сифатидаги ўқитиш технологиясини эгаллаш.

^ Асосий мақсад. Ушбу дастур республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш истиқболли педагог ходимларга замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усулларни ўргатиш, педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув-тарбия жараёнига қўллай олишларига эришиш, шунингдек, уларга педагогик маҳорат сирларини очиб бериш, педагогик ва ахборот технологияларни амалиётга жорий этишда педагог-ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва маҳоратини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган.

^ Асосий тушунчалар. Шахс, технология, педагогик технология, интерфаол усуллар, педагогик инновация, педагогик деонтология, педагогик маҳорат, интерфаол таълим, муаммоли таълим, гендер педагогикаси, эвристик педагогика, андрогогика, “Кейс”, “SCORE”, “Mindmapping”, “SWOT-таҳлил” усуллари.

Ўқитиш жараёни 5 кунлик жадал-интерфаол ўқув курси кўринишида амалга оширилади. Ўқув курси 40 соат (шу жумладан, ^ 10 соат маъруза-суҳбат, 30 соат амалий машғулотлар, тренинглар ва муаллифлик ҳимояси)га мўлжалланган.

Курс тугагандан сўнг тингловчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакалари асосида тест синовларидан ўтишлари, суҳбатда қатнашишлари ва муаллифлик ҳимояларини намойиш этишлари ва курсни ўзлаштириш натижалари асосида белгиланган сертификат (ëки маълумотнома) берилиши мумкин.

Дастур қуйидаги қисмлардан иборат:

1.Кириш

2. Махсус курснинг дастури ва мавзулари.

А. Курс мавзуларидаги соатлар тақсимоти

Б. Курс дастурининг мазмуни

3. Курснинг ўқув-мавзули режаси

4. Мустақил таълим ва масофадан туриб ўрганиш учун топшириқлар.

5. Уйга вазифалар.

6. Адабиётлар, электрон таълим ашëлари ва дидактик воситалар.


^ 2. МАХСУС КУРСИНИНГ ДАСТУРИ ВА МАВЗУЛАРИ


А. Курс мавзуларидаги соатлар тақсимоти


КунТ/р

Мавзулар мазмуни

Жами

(аудит.)

Суҳбат-мунозара

Амалий машғулот

1

Миллий таълим тараққиётининг ҳозирги босқичи ва педагогик муаммолар. Таълимда инновация


8


4


4

2.

Ўқитувчининг инновацион фаоли- яти ва педагогик маҳорати


8


2


6

3.

Ўқув жараёнида педагогик технология ва интерфаол усуллар

8

2

6

4.

Муаммоли ўқитиш технологияси

8

2

6

5

Педагогик квалиметрия: тинглов-чиларнинг муаллифлик ҳимоялари


8





8




Жами:

40

10

30



Б. Курс дастурининг мазмуни


1 - мавзу. Миллий таълим тараққиётининг ҳозирги босқичи ва педаго-гик муаммолар. Таълимда инновация (8 соат).


Контакт. “Келинг, танишайлик” (1 соат).

Ўқув жамоаси иштирокчиларини бир-бирлари билан таништириш, самимий дўстона муносабат ва ижодий муҳитни юзага келтириш, тингловчиларнинг ижодий имконияти ва шахсий сифатларини очиш, тингловчиларнинг ҳамкорликда ишлашлари учун қулай шароитни вужудга келтириш.

Тингловчиларни интерфаол курснинг иш тартиби, режа ва дастури билан таништириш. Ақлий мулоқот ўйин: ўқув гуруҳи билан танишиш.

Тарқатма материаллар билан якка ва кичик гуруҳларда ишлаш. Машғулот таҳлили.

^ Тушунчалар таҳлили” услуби (1 соат).

Тингловчиларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баëн эта олиш, ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига ҳурмат билан қараш, шунингдек, ўз билимларини бир тизимга келтира олишга ўргатиш.

Маъруза-суҳбат. Таълимда инновация (2 соат).

Ўзбекистон Республикасида таълим мазмуни. Педагогика фани, таълим тизими, ўқитувчи фаолияти, педагогик жараёнда инновация. Таълим турлари: анъанавий, ноанъанавий, ривожлантирувчи, масофали, муаммоли, дастурлаштирилган, турли даражали, модул тизимли, лойиҳалаштириш (лойиҳа услуби), эвристик, гендер, интерфаол таълим, андрагогика (катталар таълими), информал таълим, расмий таълим, норасмий таълим. Ўқитишнинг шакл ва услубларига қўйилган замонавий талаблар.

Таълим муассасаларида ўқитишни ташкил қилишнинг шакллари, услублари, воситаларига янгича ёндошув ва уларга қуйиладиган замонавий талаблар.

Анъанавий, ноанаънавий, ривожлантирувчи ва интерфаол ўқув машғулотлари.

Суҳбат-мунозара. Дарс услубиёти ва техникаси (2 соат).

Дарснинг ўқув жараёнидаги ўрни ва аҳамияти. Дарсга қўйилган дидактик талаблар. Дарсга касбий тайёргарлик: ташкил қилиш ва ўтказиш. Педагогик ижодкорлик. Дарс режиссураси, тузулиши. Дарс жараёнида тескари алоқанинг амалга оширилиши. Ўқувчи-тингловчиларни билиш, англаб олиш ва билимларни тўла ўзлаштириб олиш фаолиятини фаоллаштиришда педагогик технология, техник воситалар, ахборот технологияси, фаол, интерфаол услублар ва синф тахтасининг муҳимлиги ҳақида. Педагогик технологияларни қўллашда учрайдиган қийинчаликлар, уларни бартараф этиш йўллари. Дарс давомида синф тахтаси, кўргазмали қуроллар, плакат, слайдлар, техник воситалар билан ишлаш техникаси. Очиқ, кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар. Тренинглар ва уларни оддий дарслардан фарқи.

^ Бумеранг” технологияси.

Дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш. Тингловчилар томонидан ўрганилган материални ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча тингловчиларни баҳолай олиш. Китоб ва матн билан ишлаш техникаси.

Тарқатма материаллар билан якка тартибда, кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлаш. Назорат иши.


^ 2 - мавзу: Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва педагогик маҳорати (8 соат)


АВИ (аудио-визуал иш). Ўқитувчининг инновацион фаолияти: маҳорат, ижодкорлик, новаторлик (2 соат)

Ўқитувчи шахси ва унга қўйиладиган талаблар. Ўқитувчи фаолияти ва турлари. Ўқитувчининг инновацион фаолияти. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини шакллантириш шароитлари. Ўқитувчининг инновацион фаолиятига акмеологик, креатив ва рефлексив ёндашув. Ўқитувчи фаолияти ва педагогик маҳорати. Педагогик маҳорат унсурлари. Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари: инсонпарварлик, касбий билимлар, педагогик қобилият, педагогик техника. Таълим муассасаси ўқитувчисининг ташқи қиёфаси, педагогик муносабати, ўз-ўзини бошқариши, нутқ маданияти ва уларни эгаллаш йўллари. Олий мактаб ва театр педагогикасининг ўзаро боғлиқлиги. Таълим муассасаси ўқитувчисининг фаолиятига қўйиладиган баҳо даражаси – педагогик квалиметрия.

Тарқатма материаллар ва слайдлар билан кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлаш.

^ Бошқарув педагогикаси (2 соат).

Ўқитувчининг аудиторияни бошқариш усуллари ва тингловчиларни ўзига жалб этиш маҳорати. Ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш.

Тарқатма материаллар билан якка тартибда ва кичик гуруҳларда ишлаш.

Амалий машғулот. Сюжетли-ролли ўйин (2 соат).

“Ўқув жараёни услубиёти ва техникаси”. Тингловчилар томонидан аралаш дарснинг тузилиши бўйича лавҳалар намойиш этиш. Ҳар бир ўқитувчининг ҳаракатлари, маҳоратини кузатиш, ўрганиш, намойиш этишига шароит яратиш.

^ Видеотренинг (2 соат).

Намунавий ёки очиқ дарсларнинг аҳамияти, уларнинг оддий дарслардан фарқи. Дарсларга кириш ва уларни таҳлил қилиш техникаси. Дарс давомида синф тахтаси, кўргазмали қуроллар, плакат, слайдлар, техник воситалар билан ишлаш техникаси.


^ 3- мавзу. Ўқув жараёнида педагогик технология ва интерфаол услублар (8 соат).

Маъруза-суҳбат. Педагогик технология ва интерфаол услублар – давр талаби (2 соат).

Педагогик технология тушунчаси. Педагогик технологиянинг ривожланиш тарихи. Педагогик технологиянинг илмий, назарий ва амалий асослари. Педагогик технология даражалари. Ҳозирги замон педагогикасида илмий педагогик технология, унинг моҳияти ва тизими ҳақида. Педагогик технологиянинг илмий-назарий асослари. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва дарс самарадорлигини оширишда таълим технологияларининг аҳамияти. Педагогик технология даражалари. Ўйин технологиялари. Муаллифлик технологияси. Педагогик ҳамкорлик технологияси. Муаммоли ўқитиш технологиялари. Ўқув жараёнида интерфаол услублар ва улардан фойдаланиш услубиёти. Технологик харита ва унинг ўқув жараёнини лойиҳалаштиришда тутган ўрни.

Тарқатма материаллар ва слайдлар билан кичик гуруҳларда ва жамоада ишлаш.

Амалий машғулот. Интерфаол таълим (2 соат).

Интерфаол таълим тушунчаси, мақсади, вазифаси, услублари, шакллари, воситалари ва амалиëтда қўлланиши.

Тарқатма материаллар билан кичик гуруҳларда ва жамоада ишлаш.

"Зинама - зина” технологияси. Ўқув жарëнини лойиҳалаш (2 соат).

Тингловчиларни эркин, мустақил ва мантиқий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб улардан назарий ва амалий тушунча ҳосил қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир эта олишга, уни маъқуллашга, шунингдек, мавзунинг таянч тушунчаларига изоҳ беришда эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.

^ Mindmapping – идрок харитаси” интерфаол услуби (2 соат).

Ўқув материалини тайёрлаш, тингловчиларга етказишга янгича ёндашув. Идрок харитасини яратиш техникаси. Идрок харитасининг ўқитувчи ва тингловчи фаолиятидаги аҳамияти.

Тарқатма материаллар билан кичик гуруҳларда ишлаш ва тақдимот қилиш.


4- мавзу. Муаммоли ўқитиш технологияси (8 соат).


Суҳбат-мунозара. “Муаммо” технологияси (2 соат).

Муаммоли ўқитишнинг моҳияти. Муамолли вазият. Муаммоли вазият белгилари ва ўқув муаммоси. Муаммоли курслар. Муаммоли амалий машғулотлар. Намунали ва муаммоли тингловчилар, улар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

SCORE”- интерфаол услуб - замонанинг глобал муаммолари (2 соат). Аниқ муаммолар ёки муаммоли вазиятларни умумий, яхлит ҳолатда белгилаб олиш ва уларни кичик қисмларга ажратган ҳолда ечиш йўлини қидириш, бир хулосага келиш.

Тарқатма материаллар билан якка тартибда, кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш.

«Агар мен…» ишчан-ролли ўйин (2 соат).

Ректор, проректор, декан, кафедра мудири, мактаб директори, услубчи ва ш.к. лавозимлар.

Тарқатма материаллар билан ишлаш. Кичик ижодий гуруҳлар фаолияти.

^ Лабиринт” технологияси (2 соат). Тингловчиларнинг ўқув ва ҳаётий фаолиятларида учрайдиган турли ҳолат ва вазиятлардан ўз обрўларини сақлаган ҳолда чиқиш, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезлик билан керакли ечимини топиш кўникмаларини шакллантириш, малакаларини оширишга кўмаклашиш, уларнинг фикрлаш қобилияти ва нутқ фаолиятини ўстириш ҳамда мулоқот қилиш маданиятини шакллантириш. Ўқитувчининг педагогик маҳорати. Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш. Ўқитувчи фаолияти ва ўқув жараёнида учрайдиган педагогик низолар, вазиятлар ва муаммоларни ечиш усуллари.

Давра гуруҳида ишлаш.


5- мавзу. Педагогик квалиметрия: тингловчиларнинг муаллифлик

ҳимоялари (8 соат).


Блиц-сўров”, “Блиц-ўйин” усули (2 соат). Тинглочиларнинг ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида хилма-хил фикрлар, маълумотлар ичидан кераклигини танлаб олишни, шу билан бир қаторда, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш ҳамда уз фаолияти, кунини режалаштира олишни ўргатиш.

«Feedback». “ФСМУ” технологияси (2 соат). Тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа холатда ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этиш. Мавзу бўйича таҳлил қилиш ва аниқ бир фикрга келиш, ёрдам бериш. Ўқув курси мазмунига якун ясаш ва баҳо бериш, ўтилган мавзулар асосида савол-жавоблар, тингловчиларнинг интерфаол ўқув-курси бўйича фикрлари ва таклифларини аниқлаш.

Тарқатма материал билан якка тартибда, кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлаш.

^ Ассесмент (2 соат). Тингловчиларнинг касбий ва педагогик маҳорати, новаторлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш.

Инновацион технология бўйича якка тартибдаги муаллифлик ҳимоялари.

^ Давра столи” интерфаол услуби (2 соат). Ўтилган мавзулар асосида савол-жавоблар. Тингловчиларнинг Интерфаол ўқув-курси бўйича фикрлари ва таклифлари.

Эслатма. Ўқув курси давомида “Венн диаграмма”, “Т-чизмаси”, “SWOT-таҳлил” интерфаол услублари ҳамда “Чархпалак”, “Резюме” ва “Муаммоли вазият” технологиялари, шунингдек, тингловчиларнинг мутахассисликлари асосида ўқув материалининг мазмунини ёритишда дастурга киритилмаган, лекин амалиётда қўллаш мумкин бўлган бошқа интерфаол услублар, педагогик технлогиялардан фойдаланилади.


^ 3. КУРСНИНГ ЎҚУВ-МАВЗУЛИ РЕЖАСИ


Кун

Иш вақти

Мавзулар

Ўқитувчилар

1 – кун мавзуси:^ Миллий таълим тараққиётининг ҳозирги босқичи в

педагогик муаммолар. Таълимда инновация



1-кун


9.00-10.20

Контакт. “Келинг, танишай-

лик”. “Тушунчалар таҳлили”

услуби.

Р.Ишмуҳамедов

М.Мирсалиева

Т.Джарлепесов

10.20-10.40

Танаффус





10.40-12.00

Маъруза-суҳбат: Таълимда инновация.



Р.Ишмуҳамедов

М.Мирсалиева

Т.Джарлепесов

12.00-12.10

Танаффус





12.10-13.30

Суҳбат-мунозара: Дарс услу-биёти ва техникаси.



Р.Ишмуҳамедов

А.Муталиев

Т.Джарлепесов

13.30-14.30

Тушлик




14.30-15.50

«Бумеранг» технологияси.


Р.Ишмуҳамедов

М.Мирсалиева

2 – кун мавзуси: Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва педагогик маҳорати



2-кун



9.00-10.20

АВИ(аудио-визуал иш). Ўқитув-чининг инновацион фаолияти: ма-ҳорат, ижодкорлик, новаторлик.

Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

10.20-10.40

Танаффус






10.40-12.00


Бошқарув педагогикаси.



Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

А.Муталиев

12.00-12.10

Танаффус






12.10-13.30

Амалий машғулот. Сюжетли -ролли ўйин.


Р.Ишмуҳамедов

А.Муталиев

М.Мирсалиева

Т.Джарлепесов

13.30-14.30

Тушлик






14.30-15.50


Видеотренинг.


Р.Ишмуҳамедов

А.Муталиев

М.Мирсалиева

Т.Джарлепесов

3 – кун мавзуси: Ўқув жараёнида педагогик технология ва интерфаол услублар



3-кун



9.00-10.20

Маъруза-суҳбат. Педагогик технология ва интерфаол услуб-лар – давр талаби.

Р.Ишмуҳамедов

М.Мирсалиева

Т.Джарлепесов

10.20-10.40

Танаффус






10.40-12.00

Амалий машғулот. Интерфаол таълим.

Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов А.Муталиев

12.00-12.10

Танаффус






12.10-13.30

«Зинама-зина» технологияси. Ўқув жарëнини лойиҳалаш.


М.Мирсалиева

Н.Сатторова

Н.Эргашева

13.30-14.30

Тушлик






14.30-15.50

“Mindmapping – идрок хари-таси” интерфаол услуби.


Р.Ишмуҳамедов

А.Муталиев

Т.Джарлепесов

4-кун мавзуси. Муаммоли ўқитиш технологияси



4-кун



9.00-10.20

Суҳбат-мунозара. “Муаммо” технологияси.



Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

Н.Эргашева

Н.Сатторова

10.20-10.40

Танаффус





10.40-12.00

“SCORE” интерфаол услуби – замонанинг глобал муаммолари.

Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

12.00-12.10

Танаффус






12.10-13.30

«Агар мен…»: ишчан-ролли уйин.



Н.Сатторова

М.Мирсалиева

М.Муталипова

13.30-14.30

Тушлик






14.30-15.50

«Лабиринт» технологияси.



Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

М.Мирсалиева

А.Муталиев

5-кун мавзуси. Педагогик квалиметрия: тингловчиларнинг муаллифлик ҳимоялари



5-кун



9.00 – 10.20

Блиц-сўров”, “Блиц-ўйин” усули.



Р.Ишмуҳамедов

Н.Сатторова

Н.Эргашева

10.20-10.40

Танаффус




10.40-12.00

«Feedback». «ФСМУ» техноло-гияси.



Н.Сатторова

Р.Ишмуҳамедов

Т.Джарлепесов

А.Муталиев

12.00-13.00

Тушлик




13.00-16.30

Ассесмент.

Р.Ишмуҳамедов

16.30-17.00

«Давра столи» интерфаол услуби.

А.А.Абдуқодиров

Р.Ишмуҳамедов

ва экспертлар


^ 4. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ВА МАСОФАДАН ТУРИБ ЎРГАНИШ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР


“Юксак маънавият-енгилмас куч”(2008 й), “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”(1998 й.), «Баркамол авлод орзуси» (1998 й.) китобини ўқиб чиқиш ва асосий фикрларни конспект қилиш. Шарқ мутафаккирлари, чет эл ва Европа, Ўзбекистонлик педагог олимларнинг ўқитувчи ва унинг маҳорати ҳақидаги фикрларини ўрганиш ва тўплаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” Жамғармаси томонидан чоп этилган “Директорнинг иш китоби”, “Таълимда инновацион технологиялар”, “Тарбияда инновацион технологиялар”, “Ўқитувчи ҳақида қисса” (Гоноболин Д.Н.) китобларини ўқиб таҳлил этиш ва асосий жойларини конспект қилиш. Таълим муассасасидаги дарс ва машғулотларда ўқитувчилар томонидан аудитория диққатини жалб этиш, тингловчиларга таъсир этиш, улар билан муносабатга киришиш, ўрнатиш бўйича қўлланилаётган усулларни ўрганиш, тўплаш, ёзиб бориш. Мулоқот жараёнини бошқариш усулларини қиёсий таҳлилини ўтказиш. «Муаллим - қалб меъмори» (Малла Очилов) китобини ўқиш, асосий фикрларни ўрганиш. дарс жараёнида учрайдиган низоларни ўрганиш ва ечимини таҳлил қилиш. Ўқитувчи касбини акс эттирувчи тамға тайёрлаш. «Нутқ маданияти асослари» (Кудратов Т.) китобини ўқиб ўрганиш. Таълим муассаса (умумий ўрта мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи) ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш ва дарс лавҳаларини яратиш. Танланган мавзу асосида жамоавий ижодий ишнинг режасини, сценарийсини тузиш. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексини ўқиб ўрганиш. Ўз-ўзини тарбиялаш ёки ўз устида ишлаш шахсий дастурини тузиш. Таълим муассасасида танланган ўқитувчининг иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш. Иш тажрибаси тақдимотини тайёрлаш.


^ 5. УЙГА ВАЗИФАЛАР


1-кун. Кун якунида 1-кун мавзуси бўйича «БББ-билардим, билиб олдим, билмоқчиман» ёки “Тушунчалар таҳлили” услубини ўқув предметларига мослаштириш бўйича уйга вазифа берилади.

2-кун. Кечаги кун мавзуси бўйича уйга вазифани кўриб чиқиш, кечаги мавзуни ёдга олиш, таҳлил этиш, баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Кун якунида «Ўқитувчининг фаолияти ва педагогик маҳорати» мавзуси бўйича “Венн диаграмма”, “Т-чизмаси”, “SWOT-таҳлил” интерфаол услубларини ҳамда “Чархпалак”, “Резюме” ва “Муаммоли вазият” технологияларини ўқув предметларига мослаштириш бўйича уйга вазифа берилади.

3-кун. Кечаги кун мавзуси бўйича уйга вазифани кўриб чиқиш, кечаги мавзуни ёдга олиш, таҳлил этиш, баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Кун якунида «Ўқув жараёнида педагогик технология ва интерфаол услублар» мавзуси асосида «Идрок харитаси» услубини ўқитувчи фаолияти ва ўқув материали мавзусига мослаштириш бўйича уйга вазифа берилади.

4-кун. Кечаги кун мавзуси бўйича уйга вазифани кўриб чиқиш, кечаги мавзуни ёдга олиш, таҳлил этиш, баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Кун якунида “Муаммоли ўқитиш технологияси” мавзуси асосида уйга вазифа сифатида ўқув материали мавзусига мослаштириб “Кейс” тузиб келиш.

5-кун. Кечаги кун мавзуси бўйича уйга вазифани кўриб чиқиш, ёдга олиш, таҳлил этиш, баҳолаш

^ 6. ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН САВОЛЛАР


  1. Ўқитувчи атамаси, унинг шахси ва касби ҳақида тушунча.

  2. Педагогик маҳорат фани нимани ўрганади?

  3. Ўқитувчи меҳнати, унинг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий аҳамияти.

  4. Ўқитувчилик касбининг тарихий тараққиёти ва жамиятда тутган ўрни ҳақида қандай билимга эгасиз?

  5. Шарқ мутафаккирлари ва донишмандларининг ижодий меросида ва асарларида мударрисларни танлаш ва уларнинг маҳорати, мулоқот, муомала маданиятига қўйилган талаблар.

  6. Педагогик адабиётларда педагогик маҳорат ва педагогик техниканинг моҳияти ҳақида билдирилган фикрлар.

  7. И. Каримов асарларида ўқитувчилар ва уларнинг вазифалари ҳақидаги фикрлар.

  8. Педагогик назокат масалаларининг тарихий тараққиёти.

  9. Ўқитувчининг диққати ва дарс жараёнида ундан фойдаланиш йўллари.

  10. Ёш ўқитувчи ҳаракатида тез-тез учраб турадиган хатолар ва уларни тузатиш йўллари.

  11. Ўқитувчи табиати ва унинг шахсий хусусиятига қараб тоифага бўлиниши.

  12. Педагогик маҳорат фанининг амалий аҳамияти.

  13. Энг қадимги даврлардан ХХI асрнинг бошигача бўлган даврда ўқитувчи-устоз, шогирд ва уларнинг жамиятдаги ўрни, маҳорати ҳақидаги педагогик фикрлар.

  14. Ҳозирги замоннинг илмий-педагогик адабиётларда педагогик маҳорат, педагогик техника (унинг тизими ва моҳияти ҳақида олға сурилган ғоялар).

  15. Қобилиятларнинг педагогик-психологик таснифи. Педагогик қобилиятларнинг асосий турлари. Эмпатия ва перцептив қобилиятлари. Ташкилотчилик, билиш, англаш қобилиятларига тасниф.

  16. Ўқитувчининг иродаси, сабр-тоқати, мақсадга интилиши ва бошқа таъсир ўтказиш қобилиятлари.

  17. Қобилиятлар ҳақида шарқ мутафаккирларининг фикрлари.

  18. Ўқитувчининг мулоқот қобилияти. Мулоқот тушунчаси, унинг моҳияти, мақсади ва усуллари.

  19. Ўқитувчининг талаба юз(табиат)ини ўқиш санъати, ўзгалар ҳолатини тушуна олиши ва ўзини намоён қила олиш санъати.

  20. Ўқитувчининг мулокотга киришишида учрайдиган педагогик низолар, камчиликлар, уларни олдини олиш йўллари.

  21. Ўқитувчи фаолиятида мулоқот маданияти ва психологияси.

  22. Педагогик мулоқотнинг ташкилий босқичлари.

  23. “Ўқитувчи-ўқитувчи”, “Ўқитувчи-ўқувчилар жамоаси”, “Ўқитувчи-мактаб раҳбарияти”, “Ўқитувчи-ўқувчиларнинг ота-оналари” орасидаги мулоқот маданияти.

  24. Педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ.

  25. Дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда ўқитувчи назокатига қўйилган талаблар.

  26. Турли хилдаги мулоқотларни ташкил этишда миллий маданий асослар ва умуминсоний қадриятлар устуворлиги.

  27. Шарқона мулоқотга киришишда мимика, пантомимикага хослик.

  28. Ўқитувчи ва ўқувчининг мулоқот маданияти.

  29. Мулоқот жараёнида ишонтириш ва таъсир этиш усулларидан фойдаланиш.

  30. Хизматдаги мулоқот одоби. Ёқтириш ва ёқтирмаслик, психологик муҳит. Чиқиша олмаслик. Муносабатдаги қийинчиликлар.

  31. Ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг билими ва ҳаракатларини баҳолашда ўқитувчининг назокати ва одоби.

  32. Педагогик фаолиятда бошқарув услублари.

  33. Нутқ техникаси, нафас олиш, талаффуз, техника ва нутқ. Ўқитувчи нутқининг мантиқийлиги, грамматик жиҳатдан тўғри бўлиши.

  34. Ўқитувчининг нутқ маҳоратини такомиллаштириш йўллари.

  35. Ўқитувчининг дарсдаги маҳорати. Ўқувчилар билимини эгаллаш ва билим фаолиятини бошқаришда ўқитувчининг фаолияти.

  36. Дарсга тааллуқли бўлган техника воситаларини танлаш ва уларни қўллашга қўйилган талаблар.

  37. Ўқитувчининг ижодкорлиги, ижодий ҳолати ҳақида тушунча.

  38. Ўқитувчининг дарсгача бўлган фаолиятидаги ижодий ҳолатини ташкил этиш, дарс андозасини тузиш, дарсни яхши ўтишига ўзида ишонч ҳосил қилиш.

  39. Ўқитувчининг дарс давомида қийинчиликларни енгишга бўлган хоҳишини уйғотиш, дарс давомида мимика, пантомимикадан моҳирона фойдаланиш.

  40. Ўқитувчининг кийиниш маданияти ва унга қўйилган талаблар.

  41. Тарбиячилик маҳорати, унинг педагогик моҳияти

  42. Ўқувчиларни ўрганиш бўйича ташхис.

  43. Тарбиячи маҳоратининг тизими: ижтимоий-эстетик, аҳлоқий-технологик.

  44. Тарбиячининг асосий кўникмалари.

  45. Педагогик фаолиятни режалаштиришнинг асосий қонунлари.

  46. Ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш.

  47. Ўз устида ишлаш ва ўз-ўзини тарбиялашнинг руҳий-педагогик асослари.

  48. Ўзини-ўзи тарбиялашда ўзига баҳо бериш, ўзини кузатиш, ўзини ишонтиришдан фойдаланиш.

  49. Илмий-педагогик тажрибани оммалаштиришда педагогик технология-ларнинг аҳамияти.

  50. Мактабда ёш битувчиларнинг иш услублари. Дарс ва унинг тахлили.

  51. Ўқитувчи психологияси (табиати, диққати, идроки, тафаккури, иродаси, хотира уйғунлиги).

  52. Замонанинг глобал муаммолари ва уларни ҳал этишда Сизнинг ҳаракатларингиз.

  53. Глобал фикрлаш, глобал компетентлик, глобал профессионаллик тушунчалари бўйича фикрларингиз.

55. Педагогик квалиметрия – бу… (фикрни давом эттиринг)

56. «Дидактик эвристика» ҳақида маълумот беринг.

57. Аниқ вазият, ҳаётий ҳодисага асосланган “Кейс-стади ”ўқитиш услуби.

58. Педагогик технологиянинг йўналишлари.

59. Ўқитувчининг инновацион фаолияти қайси масалаларни ечишга қара-тилган?

60. Бизнинг кундалик ҳаётимиздаги мақсадга йўналтирилган хусусий билуш фаолияти норасмий (информал) таълими ҳақида.

61. Космополитизм - бу….

62. «Интерфаол» сўзининг луғавий маъноси…..

63. Педагогик инновация нима?

64. Олий таълим муассасаси таълим жараёнида фойдаланиладиган ва кенг тарқалган педагогик технологиялар.

65. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга тегишли бўлган ёндашувлар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғрмасининг сайти: WWW.ISTEDOD.UZ/MALAKA/

7. Адабиётлар, электрон таълим ашëлари ва дидактик воситалар

А. Адабиëтлар:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон,1992.

2. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 2008. - 176 б.

3. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар/Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун қўлланма.-Т.: Янги аср авлоди, 2001.- 176 б.

4. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.:Шарқ,1998.-64б

5. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиëти. Монография.- Т.: Фан, 2009.-145 б.

6. Айсмонтас Б.Б. Педагогическая психология: Схемы т тесты. М., 2006.

7. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказиладиган удумлар ва асосий тадбирлар тизими (1-китоб) – Бобобеков Х, Давлетшин М.Г., Ишмуҳамедов Р.Ж. ва бошқалар.- Т.: Фан, 1999. – 32 б.

8. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказиладиган удумлар ва асосий тадбирлар тизими (2-китоб) – Бобобеков Х, Давлетшин М.Г., Ишмуҳамедов Р.Ж. ва бошқалар.- Т.:Фан, 2005. – 90 б.

9. Аҳлоқ-одобга оид хадис намуналари. Т.: Фан, 1990. – 170 б.

10. Баубекова Г. Педагогическое мастерство.- Т.,2000.

11. Гоноболин Д.Н. Ўқитувчи ҳақида қисса. -Т.: Ўқитувчи, 1975.

12.Грехнев В.С.Культура педагогического общения. – М.,1990.

13. Йўлдошев Ж.Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари.-Т, 2001.

14. Имомназаров М., Эшмухамедова М. Миллий маънавиятимиз асослари. – Т.: Тошкент ислом университети.- 2001.

15. Ишмуҳамедов Р.Ж. Болаларни тарбиялаш ва соғломлаштириш ишлари-да педагогик технология (ўзбек ва рус тилларида).- Т.,УДАП, 2004. – 233 б.

16. Ишмуҳамедов Р. Инновации в образовании и воспитании.- Т.: ТГПУ, 2009 - 97 стр.

17. Ишмуҳамедов Р. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самара-дорлигини ошириш йўллари(2 китоб).-Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2009. – 108 б.

18. Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари.-Т.:Низомий номидаги ТДПУ, 2004, 2008 (қайта нашр). - 44 б.

19. Ишмуҳамедов Р. Ўқув жараёнида интерфаол услублар ва педагогик технологияларни қўллаш услубияти. - Т.: РБИММ, 2008. – 68 б.

20. Ишмуҳамедов Р.Ж, Абдуқодиров А., Пардаев А. Директорнинг иш китоби (амалий тавсиялар). – Т.: «Fan va texnologiya» нашриëти, 2007. – 122 б.

21. Ишмуҳамедов Р.Ж, Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари, тарбиячилари, гуруҳ раҳбарлари учун амалий тавсиялар).– Т.: Истеъдод, 2010.-140 б.

22. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: Истеъдод, 2008.-180 б.

23. Коджаспирова Г.М. Педагогика в схемах, таблицах и опорных конспектах./ М.:Айрис-пресс, 2006.

24. Натанзон Э. Ш. Приемы педагогического воздействия. - М, 2002. - 202 с.

25. Натанзон Э.Ш. Психологический анализ поступков ученика. М., 1991.- 126 с.

26. Натанзон Э.Ш. Трудный школьник и педагогический коллектив: пособие для учителя / Натанзон Э.Ш. - М.: Просвещение, 1984. – 96 с.

27. Маҳмудов Р. Дегонимни улусқа марғуб эт .- Т.: Ўзбекистон, 1992. - 88 б.

28. Подласый И.П. Педагогика. Новый курс: в 2-х кн.-М.:Владос,1999.

29. Профессиональная культура учителя. /Под ред.В.А.Сластенина- М.,1993.

30. Расмий ва норасмий учрашувлар одобномаси.- Т.: Адолат, 1992. - 13 б.

31. Рыбакова М.М. Конфликт и взаимодействие в педагогическом процессе.- М.,1991.- 128 с.

32. Сергеев И.С. Основы педагогической деятельности: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2004.

33. Толипов У., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. – Т.: 2006.

34. Хикматнома. Тўплам//Тўпловчи Н.Эшонқулов – Т:Чўлпон, 1992. - 112 б.


Б. Электрон таълим ашëлари:


1. “Ўқитувчи фаолияти, маҳорати ва маданияти” мавзусида слайдлар тўплами (ўзбек ва рус тилларида).

2. “Ўқув жараёнида педагогик технология” мавзусида слайдлар тўплами. (ўзбек ва рус тилларида).

3. “Интерфаол таълим ва интерфаол услублар” мавзусида слайдлар тўплами (ўзбек ва рус тилларида).

4. “Таълим муассасаларида ўқув машғулоти услубиётси ва техникаси” мавзусида слайдлар тўплами (ўзбек ва рус тилларида).

5. “Бошқарув педагогикаси” мавзусида слайдлар тўплами (ўзбек ва рус тилларида).

6. “Замонавий дарс” мавзусида видеофильм.

7. “Бокс поп” ўқитувчилар ҳақида фикрлар (фоноëзув).

8. “Дарс ва дарсдаги педагогик вазиятлар” мавзусида ўқитувчиларнинг дарсларидан видеолавҳалар.

В. Дидактик воситалар:


- жиҳозлар ва ускуналар: магнит синф тахтасиси, флипчарт синф тахтасиси, магнитлар, тарқатма материаллар, маркер ва фломастерлар, ўқув қўлланмалари ва ш. к.

- видео-аудио ускуналар: видеомагнитофон, проектор, видеофильм, видеодисклар, фоноëзув ва ш.к.

- компьютер ва мультимедиали воситалар: видеотренинг ўтказиш учун махсус мосламалар.


МУНДАРИЖА Бет

1.Кириш 3

2. Махсус курснинг дастури ва мавзулари 4

А. Курс мавзуларидаги соатлар тақсимоти 4

Б. Курс дастурининг мазмуни 5

3. Курснинг ўқув-мавзули режаси 8

4. Мустақил таълим ва масофадан туриб ўрганиш учун топшириқлар 10

5. Уйга вазифалар 11

6. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 11

7. Адабиётлар, электрон таълим ашëлари ва дидактик воситалар 13

8. Мундарижа 15




Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш»
Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг Ахборот технологиялари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Баркамол шахсга йўналтирилган миллий тарбия технологияси»
Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Баркамол шахсга йўналтирилган миллий тарбия технологияси» курси...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» Жамғармаси
«Истеъдод» жамғармаси Бошқаруви раиси Б. Ходиев 2010 й
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconДастури тошкент 2010 Тузувчилар: ф ф. д., профессор Ш. Сирожиддинов
Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Юксак маънавиятли баркамол шахс мезонлари» бўйича узлуксиз малакасини...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон республикаси президентининг “истеъдод” жамғармаси масофали ўҚитиш маркази ахборотномаси
Унинг турли компоненталари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, муаян усул ва услубларнинг таълим шароитига оқилона татбиқ этилиши узлуксиз...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconМустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш модули бўйича Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар Мустақил иш топшириқлари
Республикаси таълим соҳасидаги инновацион технологиялар йўналишларини аниқланг ва уларда берилган маълумотларни таърифланг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тўғрисида” 1996 йил 4 декабрдаги...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Анвар Исломович Исломовнинг 100-йиллиги бағишланган “Телекоммуникация ва алоқа соҳасида замонавий ахборот технологиялар” номли республика...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Инновацион технологиялар» iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги маданият ва спорт ишлари вазирлиги таълим муассасаларидаги мебель, ЎҚув-лаборатория асбоб-ускуналари,
Таълим муассасаларидаги мебель, ЎҚув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа инвентарлардан самарали...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации