Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети УИ-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув йилидаги мураббийлик фаолияти бўйича ҳисоботи
Мен устоз-мураббийлик қилаётган УИ-60,64 академгуруҳида 23 нафар талаба бор. Гуруҳ билан режалаштирилган ахборот соатлари ўз вақтида ўтказилди. Гуруҳ талабалари билан Президентимиз И.А.Каримовнинг йил якунлари бўйича сўзлаган нутқи атрофлича ўрганилди. Гуруҳ талабалари билан қайтадан реконструкция қилинган “Шаҳидлар хотираси” майдонига, “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар саройига экскурсиялар уюштирилди. 2009 йилнинг 26 декабр куни янги 2010 йилга бағишлаб факультет биноси ва талабалар уйида байрам кечалари ташкил қилинди. Бундан ташқари факультет талабалари билан биргаликда институт томонидан ташкил этилган турли жамоат тадбирлари, жумладан, ойлик ҳашарлар, турли шанбаликлар ва йиғинларда фаол қатнашилди.
Устоз-мураббий Б.Сафаров Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети УБ-90,94 академгуруҳ мураббийси Феруза Шоюсупованинг 2009-2010 ўқув йилидаги мураббийлик фаолияти бўйича ҳисоботи 2009-2010 ўқув йилида УБ-90,94 академгуруҳи талабалари сони 18 та талабадан, жумладан 10 та ўғил бола, 8 та қиз бола талабалар таҳсил олишди. Гуруҳда режалаштирилган ахборот соатлари ўз вақтида ўтказилди. Гуруҳдаги ҳар бир талабанинг яшаш жойига борилиб, ҳаёти билан, яъни дарсдан кейинги фаолияти билан танишдим. Гуруҳ талабалари билан “Устоз-мураббий”лар байрамига бағишлаб кеча уюштирилди. Гуруҳ талабалари билан марҳум устоз М.Шарифхўжаев қабрларига икки марта ташриф буюришиб, зиёрат қилинди, Амир Темур музейига, “Тошкент бадиий галереяси”га ташрифлар уюштирилди. Гуруҳ талабалари билан институт талабалари томондан уюштирилган шанбаликлар ва шунга ўхшаш тадбирларда фаол қатнашилди.
Устоз-мураббий Ф.Шоюсупова Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети УБ-70,71 академгуруҳ мураббийси Хабибулло Хўжаевнинг 2009-2010 ўқув йилидаги мураббийлик фаолияти бўйича ҳисоботи
2009-2010 ўқув йилида УБ-70,74 академик гуруҳи талабалари сони 43 тадан 51 тага кўпайди. Бошқарув факультети ва бошқа кўчиришлар ҳисобига 8 та талаба гуруҳга қўшилди. 1 та талаба кредит-иқтисод факультетига кўчирилди. Гуруҳда режалаштирилган ахборот соатлари ўз вақтида ўтказилди. Гуруҳнинг талабалар ётоқхонасида истиқомат қилувчи Шукуров И., Эльбеков А., Сафаров К., Хамроев Б.лар билан суҳбатлар ўтказилди. Гуруҳ талабалари билан ҳамкорликда “Тошкент бадиий галереяси”га, “Ўзэкспомарказ”га ва “Инновацион кўргазмаларга” ташрифлар уюштирилди. Гуруҳ талабаларидан 5 та талаба кўрик-танловларда иштирок этдилар. Гуруҳ фаоллари меҳрибонлик уйига бориб, у ерда ўз совғаларини тарбияланувчиларга топширдилар. Академгуруҳ талабаси У.Якубов шу гуруҳ номидан инновациялар кўргазмасида қатнашди. Академгуруҳда 10 та қиз ва 41 та ўғил талабалар таҳсил олмоқда, шулардан 5 таси оилали ҳисобланадилар.
Устоз-мураббий Х.Хўжаев Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети УБ-50 академгуруҳ мураббийси Ирода Боқиеванинг 2009-2010 ўқув йилидаги мураббийлик фаолияти бўйича ҳисоботи
2009-2010 ўқув йилида УБ-70,74 академик гуруҳи талабалари сони 10 та бўлиб гуруҳда режалаштирилган ахборот соатлари ўз вақтида ўтказилди. Гуруҳнинг талабалар ётоқхонасида истиқомат қилувчи Каримов Бобурбек Азизбекович, Мирвалиев Ойбек Ғулоқодир ўғли, Муродов Муслимбек Ҳисниддиновичлар билан суҳбатлар ўтказилди. Гуруҳ талабалари билан биргаликда “Тошкент бадиий галереяси”га, “Ўзэкспомарказ”га ва “Инновацион кўргазмалар зали”, “Киночилар уйи”, “Алишер Навоий номли санъат саройи”, “Марказий зобитлар уйи” каби маданият масканларига ташрифлар уюштирилди.
Устоз-мураббий И.Боқиева |