Документы



Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 icon

Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003

НазваниеРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Дата20.02.2014
Размер346.41 Kb.
ТипРуководство
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ  ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ТОКСИКОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ


Фармацияси факультети 4 курс талабалари учун


токсикологик кимё фанидан

маърузалар матни


Тузувчилар: проф.Тожиев М.А., .

фарм.ф.н.Жaлилов Ф.С.,

доц. Мирхаитов Т. .


Тошкент  2009

8 – М А Ъ Р У З А

Опий (омнопон). Қора дори истеъмол қилиш наркоманияси. Морфинизм. Мекон кислотаси. Морфин, кодеин, дионин, героин, уларнинг наркологик ва токсикологик аҳамияти, ажратиб олиш ва таҳлил усуллари. Наркотин. Папаверин. Промедол




^ Маъруза вақти - 2 соат.

Ўқитиш мақсади - Талабаларни (опий) алкалоидларини (морфин, кодеин, дионин, героин, ва мекон кислотаси) ва наркотин, папаверин, промедолларни токсикологик аҳамияти ва уларни таҳлили ҳамда опий билан заҳарланишни аниқлаш усуллари билан таништириш.

^ Маъруза режаси: Изохинолин ҳосилалари (опий) алкалоидларининг (морфин, кодеин, дионин, героин ва мекон кислотаси) тиббиётда ишлатилиш, сифат ва миқдор таҳлили усуллари. Наркомания.


Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

1. Крамаренко В.Ф. - Токсикологическая химия, Киев, Выша школа, 1989 г.

2. Икрамов Л.Т. ва б. “Суд кимёсидан практикум”. Тошкент 2007й.

3. Икромов Л.Т ва б. – Суд кимёсидан амалий машғулот., 2005й. Электрон дарслик

4. Белова А.В. Руководство к практическими занятием по токсикологической химии. М, "Медицина",1976г.

5.Крамаренко В. Ф. Химико-токсикологический анализ (практикум) Киев, Высша школа, 1982г.

Қўшимча адабиётлар.

1.Лужников Е. Д. Клиническая токсикология. М, "Медицина". 1982г.

4.Байзолданов Т.Б, Байзолданова Ш.Т. Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. – Алматы, 2003.

7.Токсикологическая химия: Учебник для вузов/Т.В.Плетенева, Е.М. Саломатин и др.; под ред. Т.В. Плетеневой. – М.: ГЭОТАР – Медиа, 2005.

8.Clark S. // Isolation and Identification of Drugs. – London: The Pharmaceutical Press, 2004.

9. Бабаян Э.А., Гонопольский “Наркологиядан ўқув қўлланмаси” Тошкент: Медицина. 1988

10. Ереминым С.К., Ермоловой М.Н., Кольдаевим А.А. "Химико-токсикологический анализ веществ, вызывающих одурманивание" Москва -1987

11. Банзолданов Т.. Байэолданова Ш.Т.-Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. - Алматы, 2003

12. Симонов Е.А., Найденова Л.Ф., Ворнаков С.А. "Наркотические средства и психотропные вещества, контролируемые на территории Российской Федерации" М., 2003.

13.Токсикологик кимё фани бўйича лаборатория машғулоти учун услубий қўлланмалар:

а) Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддалар. Тошкент, 2008й.

б) Қутбли эритувчилар ёрдамида ажратиб олинадиган моддалар. Тошкент, 2008й.

10.www.ziyonet.uz

11. www.tokschem.zn.uz

12. www.sudmed.ru

13. www.rc-sme.ru

Суд кимёсида токсикологик аҳамиятга эга бўлган алкалоидларнинг бу гуруҳига асосан опий алкалоидлари киради. Улар ўз молекулаларида изохинолин ядросини сақлайдилар. Изохинолин ҳосилалари икки гуруҳчага бўлинади:

1) фенантрен изохинолин ҳосилалари ва

2) бензилизохинолин ҳосилалари.



Фенантренизохинолин ҳосилаларига морфин, кодеин, тебаин, бензилизохинолин ҳосилаларига эса, папаверин ва наркотин алкалоидлари киради.

Изохинолин алкалоидлари кўкнори ўсимлиги пишмаган мевасининг пўстлоқ суюқлигидан олинади. Бунинг учун кўкнори гул бошоғи териси ўткир тиғли кескич билан тилинади. Шу ердан силқиб чиққан суюқлик ҳавода қотгандан сўнг, қириб йиғиб олиб қуритилади ва опий (қора дори) деб номланади.

Абу Али ибн Сино ўзининг тиб қонунлари асарида қора дорини “афюн” деб номлаган ҳамда бир неча касалликларни даволашда қўлланилиши ҳақида маълумот берган.

Опий (Қора дори)


Опий (қора дори), қорамтир-қўнғир рангга эга, ўзига хос ҳидли қуюқ қолдиқ ёки кукун. Мазаси аччиқ.Сувда қисман эрийди, сувли эритмаси нордон муҳитга эга. Опий таркибида 11,1 % морфин, 8-10 % наркотин, 1,5-3 % кодеин, ҳамда тебаин, папаверин каби алкалоидлари борлиги адабиётларда келтирилади.

Опийнинг таркиби алкалоидларга жуда бой бўлиб, уларнинг сони 50 дан ошади. Уларнинг опийга нисбатан умумий миқдори эса 15-20% гача боради. Бу алкалоидлар опий таркибида мекон кислотаси билан бириккан тузлари ҳолида учрайди. Шунинг учун ҳам опий билан заҳарланиш юз берган тақдирда суд кимёгарлари ашёвий далиллар таркибида морфин, наркотин алкалоидларидан ташқари мекон кислотасини ҳам аниқлашлари талаб қилинади. Опий таркибида яна оқсил моддалар, карбон сувлар, тузлар, органик кислоталар ва меконин бўлиши мумкин.

Тиббиётда опий қуритилиб, майдаланган кукуни, экстракти, спиртли эритмаси, таблеткаси ҳолида қўлланилган. Шунингдек қуруқ экстракти омнапон (пантопон) эса опий алкалоидлари морфин, кодеин ўрнида қўлланилади.

Опий ҳамда опий асосида олинадиган барча дори воситалари наркотик таъсирга эга ва “морфинизм” хасталигини келтириб чиқаради.

Опий сақловчи ва ундан ажратиб олинган моддалар тиббиётда турли оғриқли ошқозон - ичак хасталиклари, халокатга учраш каби нохуш ҳолатларда оғриқ қолдирувчи, шокка қарши восита сифатида қўлланилади.

Опий ошқозон-ичаклар орқали шимилиб ёки парентерал йўл билан қонга тушади. Опийни чекилса ўпка орқали тўғридан-тўғри бирикмаган ҳолда қонга сўрилади.

Морфин, кодеин, наркотин ва мекон кислотасини аниқланиши текширилувчи намунада опий борлигини исботлайди. Аммо мекон кислотасини аниқлаш реакциясини сезгирлиги камлиги ҳамда биологик объектда тез парчаланиши сабабли текширилувчи наъмунада камида 0,05 г опий бўлса аниқланиши мумкин. Шунинг учун қўшимча меконин моддасини аниқлаш тавсия этилади. Мекон кислотасини аниқланиши токсикологик кимё таҳлилларида опий ва омнопонни фарқлаш учун ҳам аҳамиятли.


Омнопон

Омнопон–таркиби опий таркибидаги алкалоидларни гидрохлорид тузлари аралашмасидан иборат. Унинг таркиби 50% морфин ва 32-35% бошқа алкалоидлардан иборат бўлиб, қизғиш-сариқ рангли кукун. У сувда (1:15), этил спиртида (1:50) эрийди. Сувли эритмасини чайқатилса кучли кўпиради. Омнапон тиббиёт мақсадлари учун кукун ва ампулалар ҳолида ишлаб чиқарилади. Ампуладаги 1 % эритмаси 6,7 мг морфин, 2,7 мг наркотин, 0,72 мг кодеин, 0,36 мг папаверин ва 0,05 мг тебаин сақлайди.

Кимё токсикологик таҳлил натижасида биологик объектда морфин, кодеин ва наркотинлар борлиги аниқланса омнапон билан заҳарланган деган хулосага келинади. Омнапон таркибида мекон кислотаси ва меконин бўлмайди.


Мекон кислотаси

Мекон кислотаси опий таркибида, ундаги алкалоидлар билан бириккан ҳолда учрайди. Эритмасини узоқ қайнатилса углерод (IV) оксидига ва комен кислотасигача парчаланади, сўнг фенол хоссасини берувчи в-оксипиронга айланади. Мекон кислотаси совуқ сувда , этил спиртида, диэтил эфирида ёмон эрийди, иссиқ сувда ва қайноқ этил спиртида яхши эрийди. Кислотали муҳитдан органик эритувчилар билан экстрацияланади.

Биологик объектни кимё токсикологик таҳлилида морфин, кодеин, наркотин ва бошқа опий алкалоидлари аниқланган тақдирда албатта мекон кислотасига ҳам текширилади. Асосий опий алкалоидлари ва қўшимча мекон кислотасини аниқланилиши опий истеъмол қилинганлигини исботлайди.

Мекон кислотасини биологик объектдан ажратиб олиш. Биологик объект хлорид кислотаси билан нордонлаштирилади ва этил спирти билан бўктирилади, сўнг филтрлаб ажратилади. Филтратни сув ҳаммомида қуригунча порлатилади. Қуруқ қолдиқ сувда эритилгач, қайнагунча қиздирилади, сўнг унга магний оксиди қўшилиб чайқатилади, ҳамда иссиқ ҳолда филтрланади. Филтратни кам хажм қолгунга қадар порлатилиб хлорид кислота эритмаси қўшиб, сўнг мекон кислотаси учун текширув олиб борилади.



^ Чинлигини аниқлаш. 1.Темир (III) хлориди билан реакцияси. Юқоридаги тартибда ажратиб олинган эритмага темир (III) хлориди эритмасидан томизилса, қизил-қон ранги ҳосил бўлади. Ранг қиздирилса ўзгармайди.

^ 2. УБ-спектри бўйича аниқлаш. Мекон кислотаси сувли эритмасида 210, 284 ва 303 нм га тенг спектрал максимумлар ҳосил қилади.

Тавсия этилган усулда мекон кислотасини овқат қолдиқлари, пешоб, қусуқ массаларидан ҳам ажратиб аниқлаш мумкин.


Меконин

Меконин кўкнори ўсимлигидан олинган опий таркибида ва айрим ўсимликларда ҳам учрайди. Соф ҳолда 1020С да суюқланадиган оқ кукун, ишқор эритмаларида эриб, туз ҳосил қилади, у сувли эритмаларда тез гидролизланади.

Наркотин ва гидростинга кучсиз қайтарувчилар таъсир этдирилса меконинга айланади, шунингдек уни наркотин эритмасини қайнатиб ҳам ҳосил қилиш мумкин.

Меконин совуқ сувда (1:700) ёмон, иссиқ сувда (1:22), этил спиртида, диэтил эфирида, бензолда ва хлороформда яхши эрийди. Меконин кислотали муҳитда органик эритувчилар билан яхши экстракцияланади.

Меконин тиббиётда қўлланилмайди, токсикологик аҳамиятга эга эмас, аммо уни аниқланиши опий истеъмол қилинганликни тасдиқлайди.

Биологик объектдан ажратиб олиш. Майдаланган объект этил спирти билан бўктирилади ва сулфат кислотаси билан нордонлаштирилади, суюқлик филтрлаб ажратилади, кам хажм қолгунга қадар порлатилади сўнг бензол ёрдамида экстракцияланади. Бензол қатламини ажратиб порлатилади ва қолдиқ меконин учун текширилади.

Чинлигини аниқлаш. Қолдиққа концентрик сулфат кислотаси қўшилса яшил ранг ҳосил бўлади. Уни икки сутка сақланса, қизил рангга ўтади. Секин аста иситилса, яшил-зумрад рангга, сўнг пушти ва охирида яна қизил ранг ҳосил бўлади.

Опий алкалоидлари ва уларнинг синтетик аналогларини суюқ ашёлардан ажратиб олиш ва таҳлили: Бу гуруҳ алкалоидларини қон ва пешобдан суюқлик-суюқлик экстракциясини қўллаб қуйидагича ажратиб олиш тавсия этилади. Текширилувчи қон ёки пешобга бисулфат натрий эритмасидан қўшилади, сўнг аралашма қайнаб турган сув ҳаммомида 30 дақиқа қиздирилади ва уй ҳароратигача совитилгач, устига учхлорсирка кислотаси қўшилади. Чўкмага тушган оқсил моддаларни филтрлаб ажратилгач, филтратни ажратгич варонкасига ўтказилиб, рН-муҳити 6,5-7,0 бўлгунга қадар 25% аммиак эритмаси қўшилади. Аралашма устига бикарбонат натрий тузидан қўшиб бутанол-хлороформ (1:9) аралашмаси билан экстракцияланади. Бутанол-хлороформли ажралма бирлаштирилиб сувсиз сулфат натрий сақлаган филтрдан ўтказилади. Филтрат иккита идишга тенг бўлиб қуригунча порлатилади. Бир қисми юпқа қатламли хроматографик таҳлил қилинади ва хроматографик текширув натижаларига таяниб иккинчи қисмини қўшимча микрокристоллоскопик ва рангли реакциялар ёрдамида текширилади.

Юпқа қатламли хроматографик усул. Қолдиқ 0,5 мл бутанол-хлороформ (1:9) аралашмасида эритилиб, хроматографик пластинкани старт чизиғидаги нуқтага капилляр ёрдамида ўтказилади, 2 см дан масофа қолдирилиб гувоҳ сифатида морфин, кодеин, героин ва бошқа эритмалардан томизилади, қуритилгач этилацетат - метанол-25% аммиак (17:2:1) сақловчи системаси пори билан тўйинтирилган камерада хроматографик жараён амалга оширилади. Қўзғалувчи фаза 10 см масофага кўтарилгач пластинкани олиб эритувчилар ҳиди йўқолгунча қуритилади ва стартдан финиш томон нуқталардан бошлаб капилляр томчилар ёрдамида Марки ёки Фреде реактиви томизилади. Олинган таҳлил натижалари 7.9- жадвалда келтирилган.

Аниқлаш чегараси морфин учун 10-15 мкг. Тавсия этилган усул билан морфинни қондан 83%, пешобдан 71% гача ажратиб аниқлаш мумкинлиги тасдиқланган.

Микрокристаллик реакциялар. Бажариш тартиби: буюм ойначасига иккинчи қисм ажралмани 0,1н хлорид кислотасидаги эритмасидан бир томчи олиб устига реактив томизилади, 10-15 дақиқадан сўнг микроскопда текширилади.

1-жадвал

^ Опий алкалоидлари ва уларнинг синтетик аналогларини хроматографик тақсимланиши

Бирикма

Rf

қиймати

Доғ ранги







Марки реактиви билан

Фреде реактиви билан

Морфин

0,32-0,39

қизил-пушти

Пушти

Кодеин

0,39-0,52

пушти

оч-яшил

Дионин

0,41-0,46

кўк-пушти

кўк-яшил

Героин

0,52-0,66

қизил-пушти

Пушти

Наркотин

0,66-0,75

пушти

кўк-яшил

Папаверин

0,79-0,83

пушти

кўк-яшил

Сорбент силикагель, система: этилацетат –метанал-25% аммиак 17:2:1

Морфин. 1. Кадмий йодиднинг 15% эритмаси билан оқ чўкма, сўнг нинасимон кристаллар тўплами ҳосил қилади. Аниқлаш чегараси 2,5 мкг.

2. Рейнеке тузи эритмаси билан пушти рангли нинасимон кристаллар тўплами ҳосил қилади. Аниқлаш чегараси 2 мкг.

Кодеин. 1. Пикролон кислотасининг тўйинган эритмаси билан аввал сариқ аморф чўкма, сўнг икки хил: сариқ сфероидлар ва оқ-сариқ пластинкалар тўплами кўринишида кристаллар ҳосил бўлади. Аниқлаш чегараси 1 мкг.

2. Текширилувчи эритмага 5% симоб (II) хлориди эритмасидан томизилиб, сўнгра буюм ойначасини чинни таёқча билан аста ишқаланса, нинасимон ва пластинкасимон кристаллар тўплами ҳосил бўлади. Аниқлаш чегараси 13 мкг.

Дионин бу ҳолда нинасимон ва призмасимон кристаллар тўпламини ҳосил қилади. Аниқлаш чегараси 14 мкг.

Опий алкалоидлари сақловчи ажралмаларни махсус усулларда тозалангач газ-суюқлик хроматографик усулда, ушланиш параметрларига асосланиб сифатини ва миқдорини, шунингдек СФ, Масс ва ИҚ спектрометрик усулларда спектрал характеристикаларига асосланиб таҳлил қилиш мумкин.


^ ФЕНАНТРЕНИЗОХИНОЛИН АЛКАЛОИДЛАРИ


МОРФИН


Лотинча номи:

Atropinum

Кимёвий номи:

(3-endo)-8-Methyl–8–azabicyclo[3.2.1]oct–3–yl-α-(hydroxymethyl)-benzeneacetate

Халқаро номи

Морфин



Кимёвий-формуласи:

C17H23NO3

Фармакологик гуруҳи:

Антихолинергик препарат

Молекуляр массаси:

289.4

Табиати:

Асос хоссали

CAS коди:

51–55–8

Суюқланиш ҳарорати:

114° -118oС

Синонимлари:

(±)-Hyoscyamine, Atropinol, AtroPen; Atropisol; Atropocil; Atropt; Atrospan; Liotropina; Ocu-Tropine; Sal-Tropine ва бошқ

Таснифи:

Рангсиз ёки оқ кристалл кукун

Эрувчанлиги:

сувда ёмон (1:400), хлораформда (1:1), диэтил эфирида (1:60), этил спиртида (1:1) яхши эрийди

pKa

9,8-9,9

Т½

1-2 соат

Заҳарли дозаси (Vd)

2,3-3,6 L/kg


Морфин - опийнинг асосий алкалоиди. Уни 1806 йилда кўкнори мевасидан ажратиб олинган. Кимёвий тузилиши эса 1925 йилда аниқланган. Ҳозир морфинни синтезлаб олиш усули ҳам маълум, лекин кўкноридан олинадиган опий ҳамон морфиннинг асосий хом ашёси бўлиб қолмоқда.

Бу алкалоидни ухлатувчи таъсирга эга эканлиги сабабли “уйқу худоси” (Морфея) номи билан боғлаб “морфин” деб атаганлар.

Асос ҳолидаги морфин майда ромб шаклидаги кристалл кукундан иборат, унинг суюқланиш ҳарорати 253-2540С. Морфин асоси совуқ сувда (1 : 5000), қайноқ сувда (1:500), эфирда (1:10600), бензолда (1 : 1600), хлороформда эса, (1 : 1500) ёмон эрийди. Совуқ спирта (1:250), қайноқ сувда (1 : 30) бир оз яхши эрийди. Морфиннинг сувли эритмаси ишқорий хоссага эга, у кислоталар билан осон эрувчи тузларни ҳосил қилади. Ишқор эритмаларида ҳам морфин яхши эрийди, бунда морфолят моддаси ҳосил бўлади:



Тиббиётда унинг қуйидаги тузлари ишлатилади.

Морфин ацетати - спиртда (1:100), сувда (1:2,5) яхши эрийди.

Морфин гидрохлориди - этил спиртида (1:100), сувда (1:23) яхши эрийди.

Морфин сулфати - сувда яхши (1:21), этил спиртида (1:1000) кучсиз эрийди.

Морфин тартарати - сувда (1:10), этил спиртида (1:1000) ёмон эрийди.

Барча тузлари диэтил эфирида ва хлороформда деярли эримайди.

Морфин алкалоиди оқсил моддалар билан бирикиб, жуда тез мураккаб конюгатлар ҳосил қилади. Бу бирикмалар нордонлаштирилган спирт ёки нордонлаштирилган сув усуллари ёрдамида биологик объект таркибидан тўлиқ суюқлик қаватига ўтмайди. Натижада суд кимёгари морфиннинг асосий қисмини йўқотади. Таҳлил вақтида морфиннинг кўп қисмини йўқолишига сабаб биринчидан, унинг биологик объектлар таркиби билан барқарор комплекслар ҳосил қилиши бўлса, иккинчидан суд кимёсида ишлатиладиган хлороформ ва эфир каби органик эритувчиларда ёмон эриши билан изоҳланади.

Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Тиббиётда морфин асосан гидрохлорид тузи ҳолида қўлланилади, у наркотик аналгетикларни асосий вакили ҳисобланади.

Айрим давлатларда кўкнори экиш ва ундан опий олиш фойда олишнинг бир тури бўлиб, уни маст бўлиш ва наркотик мақсадларда ишлатилади. У ерларда опий ва морфин моддалари аҳолига очидан-очиқ сотилади. Россияда ва мустақил ҳамдўстлик давлатларида эса опий ва мoрфинни ҳалқ ўртасида сотиш қатъий тақиқланган.

Морфин кучли оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, бош мия оғриқ сезиш марказларини сезувчанлигини пасайтиради, оғир жароҳатларда шокни йўқотиш учун ва бошқа мақсадларда қўлланилади. Морфин таъсиридан оғриқни сезувчи марказлари фалажланиб, уйқу босади, нафас олиш ва йўтал марказлари сезувчанлиги сусаяди.

Морфин ва таркибида морфин сақловчи барча моддалар наркотик таъсирга эга бўлиб морфинизм хасталигини вужудга келтиради. Ашёвий далиллардан морфин аниқланса, жабрланувчи морфин, опий ёки омнопон истеъмол қилган бўлиши мумкин. Мазкур хасталикни келтириб чиқарувчи наркотикларга опий (афюн) ва унинг препаратлари пантопон, омнопон, перегорик, лаудонон, пектол, опионон, 20 га яқин алкалоидлар ва морфин, кодеин, тебаин, героин, лаудонин, опий ҳосилалари, морфинга ўхшаш таъсир этадиган фенадон, промедол каби синтетик моддалар киради.

Морфинизм наркоманияси кўкнор экиб ўстириладиган минтақаларда учрайди. Аксари тиббиёт мақсадларида ишлатиладиган дори воситалардан нотўғри фойдаланиш натижасида ҳамда ахмақона ибрат олиб наркоман бўлиб қоладиган ҳолатлари кўп учрайди.

Морфин типидаги препаратларга ўрганиш нисбатан тез юзага келади. Опийни ичиш, тери остига, венага юбориш, кукунларни бурун орқали нафас билан тортиш ёки чекиш орқали қабул қилинади. Наркоманлар томонидан кодеин ичилади, морфин ва промедол тери остига ёки венага укол қилинади.

Соф ҳолдаги моддалар топилмаган ҳолда наркоманлар таркибида опий сақлаган турли препаратлар ва томчи дорилардан фойдаланилади.

Наркотикларни стерилланмаган шприцларда укол қилишади, препаратларни оддий сувда эритиб тўғри келган жойга нина санчиб юборишади ва турли инфекцион касалликларни юқишига сабабчи бўлади. Опиатларни ўлимга олиб келадиган дозаси соф морфин моддаси ҳисобига 0,3-0,5 г.

Наркоманларда тезда морфинга мойиллик ва препаратларга толерентлик кучайиб бориши юзага келади. Бунинг натижасида нормадан 10 баробар ва ундан ҳам ортиқ дозада қабул қилиш ҳолларини учратиш мумкин.

Ўткир заҳарланиш ғоят кучли ифодаланган қувноқликларни юзага келтирадиган эйфориялар (кайфи чоғлик) билан характерланади. Айни вақтда оғиз қуриб, танага иссиқ югургандек бўлади, одам бўшашиб тушади, қулоқ шанғиллайди, бошда оғриқ туради, терлаш содир бўлади. Кўп пешоб ажралади, юрак, қон-томир ва нафас олиш ритми бузилади. Эс-ҳушини йўқотиш ҳолати юзага келади. Оғир ҳолатларда цианоз (кўкариш), қонли ич кетиши, нафас олиш марказини фалажланиши оқибатида талвасали тутқаноқ каби ҳолатлар пайдо бўлади. Тери қичишади ва турли тошмалар пайдо бўлади. Юз кўкимтир-қизғиш тус оллади, мудроқ босади, сўнг чуқур уйқуга кетади. Сурункали наркотик қабул қилинганда эйфория (мастлик), кайфичоғлик, беғамлик, хотиржамлик, мамнунлик, базан иллюзиялар кузатилади.

Наркотик қабул қилган наркоман ширин ҳаёллар оғушида бўлиб, ажиб хиссиётларга берилади, хузур-халоват гирдобида бўлади. 30-40 дақиқадан кейин эйфория фазаси ўрнини мудроқ эгаллайди ва бўшашиб тушади.

Морфин наркоманиясидаги хуморлик синдроми наркотикнинг охирги миқдорини қабул қилингандан бир неча соат ўтгач бошланади ва 5-7 кун давом этади. Бунда сомато-вегетатив, психоневрологик симптомлар: керишиш, терлаш, кўздан ёш оқиш, бурундан сув оқиши, қалтираш, кўз қорачиғини кескин торайиши ёки кенгайиши, кўнгил айниши, қусиш, тана хароратини кўтарилиши, нафас олишни тезлашиши, қорин ва бошқа мускуллар гуруҳида фалажланиш, мускулларда оғриқ, организмни сувсизланиши, озиш ҳолатлари қайд қилинади. Психик ваҳималар, безовталаниш ва оқибатда ўзидан-ўзи ўлиб қолаётган ҳаёлида бўлиш ҳолатлари кузатилади. Уйқу бузилади, даҳшатли тушлар кўради. Кайфият ўзгариб туради, гоҳо енгил эйфория, ўз шахсини улуғлаш, имкониятларини юқори баҳолаш, гоҳо кайфият бузилиб депрессия ҳолида, таъсирланувчи, ғазабкор, лоқайд, тажаввузкор бўлиб туради. Эс-хуш ўзгариб қисқа муддатли психозлар, амнестик синдром, талвасали тутқаноқлар содир бўлиши ҳам мумкин.

Морфин ошқозондан қонга секин сўрилади, шунинг учун инъекция орқали юборилади, сўнг аста-секин қонда максимал миқдорга етади.

Наркоманлар кўпроқ истеъмол қиладиган айрим опий сақловчи препаратлар ҳақидаги маълумотлар 2 жадвалда келтирилган.

2-жадвал

^ Наркоманлар томонидан кўп истеъмол қилинадиган опий препаратлари




Наркотик ёки дори воситалари фармакологик гуруҳи


Психоактив моддалар

1.

Опиатлар

Опий – алкалоидлар аралашмаси ва мекон кислота

2.

Ярим синтетик опиатлар

Морфин, героин, кодеин, гидроморфин

3.

Синтетик опиатлар

Меперидин, проксифен (дарвон), метадон

4.


Агонист ва антогонист сақловчи аралаш опиатлар

Пентазацин (тальвин), бутерфанол, бупренорфин

5.

Дори воситаси сифатида ишлатилувчи наркотик аналгетиклар

Морфин, омнопон, кодеин, промедол, фентанил, эстоцин, тилидин, пентазоцин, пиридрамин, пентазацин


Морфиннинг одамни ҳалок қилувчи энг кам дозаси 0,1-0,5 г атрофидадир. Баъзида бу доза жуда ҳам кам бўлиши мумкин (0,06 г). Болаларнинг организми морфинга жуда сезгир бўлади, шунинг учун ҳам Ўрта Осиё ҳалқлари ўртасида қўлланиладиган ёш мурғакка тинч ухлаш учун кўкнори бошоқларини дамлаб ичириш ниҳоятда хавфлидир. Опий настойкасининт 1-2 томчиси ёш мурғакни ўлдиради.

Морфин ёки унинг препаратлари билан заҳарланганда, мурда патолого-анатомик текшириш ҳеч қандай характерли аламатлар борлигини кўрсатмайди. Aгap одам опийдан заҳарланиб ўлган бўлса, баъзан мурда ошқозонидан опий ҳиди келиб туриши мумкин, паталого-aнaтом бунда қўнғир рангли қолдиқларни аниқлайди, мияда ва юракда қон қуйилиши аломатлари ҳам бўлиши мумкин.

Организмга киритилган морфин қонra шимилиб, мураккаб ўзгаришларга учрайди, морфиннинг бир қисми эса ичак системаси орқали ташқарига чиқарилади. Морфиннинг тахминан 30 % жигар, буйрак, ўпкаларга боради. Морфин жигарда заҳарли хусусиятини йўқотади.

Метоболизми. Организмга тушган морфин глюкрон кислотаси билан бирикиб глюкронидлар ҳосил қилади. Аввалги 8 соат давомида 50% морфин, 24 соатдан сўнг тахминан 90% морфин глюкронидлар ҳолида пешоб билан чиқарилади. Организмда қисман N-деметилланиб норморфин, О-метилланиб кодеинга айланади.

Мурда аъзоларида аста-секин ўзгаришларга учраб псевдоморфин, дигидроморфин ҳосил қилади.

Морфин организмга киритилганда ва унинг эритмалари узоқ вaқт очиқ идишда сақланганда тез оксидланиб янада кучли заҳарли модда оксидиморфинни ҳосил қилади.






Оксидиморфин барқарор модда, уни қайтариб морфин алкалоидини ҳосил қилиш мумкин эмас.

Кимё токсикологик таҳлил учун юборилган ашёвий далилни морфин учун текшириш олиб бориш шарт ҳисобланади.

Ашёвий далиллардан ажратиб олиш. Морфин нордонлаштирилган спирт ва сулфат кислотаси билан нордонлаштирилган сув ёрдамида, ишқорий муҳитда рН=8,6-10,2 органик эритувчи билан экстракциялаб ажратилади.

Чинлигини аниқлаш.

I-кимёвий усулларда таҳлили

1. Ранг ҳосил қилувчи реактивлар билан реакцияси. Кичик чинни идишларда ишқорий муҳитда олинган хлороформли ажралма порлатилиб, қолдиқ устига Марки, Фреде, Манделин ва Эрдман реактивлари томизилса, морфин ёки бошқа опий алкалоидлари бўлган ҳолда бинафша ранг ҳосил қилади.

2. ^ Темир (III) хлориди билан реакцияси. Темир (III) -хлориднинг эритмаси морфин таркибидаги фенол гидроксили билан реакцияга киришиб зангори ранг ҳосил қилади. Бу реакция сезгирлиги юқоридаги реакциялар сезгирлигидан кам, лекин, у морфинни бошқа опий алкалоидлардан фарқ қилишда аҳамиятли. Кодеин, героин, дионин каби моддаларда фенол гидроксили турли радикаллар билан банд бўлганликлари учун темир (III) -хлорид билан реакцияга киришмайди.

3. ^ Вагнер реактиви билан реакцияси. Йоднинг калий йодиддаги эритмаси (Вагнер реактиви) морфин билан кристалл чўкма ҳосил қилади. Чўкмани микроскоп остида қаралса, характерли тўғри тўртбурчакли пластинкалардан иборат кристаллар кўринади. Реакциянинг сезгирлиги 0,03 мг морфинга тенг. Атропин, бруцин, кофеин, скополамин ва бошқа алкалоидлар бу шаклдаги микрокристалларни ҳосил қилмайди.

Ferric Chloride—blue; Liebermann's Test—black; Mandelin's Test—blue–grey; Marquis Test—violet.


4. ^ Морфинга фармакологик текшириш ҳам олиб бориш мумкин - у кўз қорачиғини торайтиради.

5. Гексацианоферрат (III) калий ва темир (III) хлориди иштирокидаги реакция. Ишқорий муҳитдан олинган хлороформли ажралмани порлатиб қолдиқ сувда эритилгач устига гексацианферрат (III) калий ва темир (III) хлориди аралашмасидан томизилса, кўк ранг ёки шу рангдаги чўкма ҳосил қилади.

6^ . Юпқа қатлам хроматографик усулда аниқлаш. Система: эфир -ацетон-25%-аммиак 40:20:2 нисбатдаги аралашмаси, аниқловчи реагент модификациялашган Драгендорф реактиви, Rf=0,18 га тенг, қизғиш-қўнғир рандаги доғ ҳосил қилади.

7. ^ УБ-спектри бўйича аниқлаш. Морфин асос ҳолида этил спиртидаги эритмаси 287 нм да, 0,1 н натрий ишқоридаги эритмаси 250 ва 296 нм да, 0,1 н сулфат кислотасидаги эритмаси 284 нм да, морфин гидрохлорид ва сулфат тузларини сувдаги эритмаси эса 285 нм да спектрал максимумлар ҳосил қилади.

8. ИҚ-спектрлари 805, 1243, 1448 ва 945см-1 га тенг.

Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектрларига асосланиб спектрофотометрик усулда аниқланиши мумкин.

2. Морфин миқдорини кремний молибдат комплекси билан фотоколориметрик аниқлаш. Бу усулни амалга ошириш кремний кислотаси (суюқ шиша) эритмаси, хлорид кислотаси, аммоний молибдатлар иштирокида олиб борилади. Сўнг аммиак эритмаси қўшилса кўк ранг ҳосил бўлади, рангли моддани нур ютиш кўрсаткичи фотоэлектроколориметрик ўлчанади, ҳамда ранг интенсивлиги аввалдан тайёрланган колибрлаш чизмасига солиштириб морфин миқдори ҳисобланади. Усул ёрдамида 0,2 дан 4 мг гача морфинни аниқлаш мумкин.

3. Азобўёқ ҳосил қилишга асосланган фотоколориметрик усулни қўллаш мумкин. Бунинг учун сулфанил кислотадан диазобирикма олиниб, сўнг унга морфин моддаси таъсир эттирилса, қизил ранг ҳосил бўлади:





Ана шу тартибда олинган рангли текширилувчи эритмани олдиндан тайёрлаб қўйилган стандарт шкала билан солиштириб аниқланади.


КОДЕИН


Кодеин морфинни монометилли эфири ҳисобланади. Кодеинни 1832 йилда аниқланган, унинг миқдори опий таркибида 0,2-2% атрофида. Шу туфайли тиббиётда ишлатиладиган кодеин морфиндан синтезлаб олинади.

Кодеин кучли асос хоссасига эга, рангсиз, таъми аччиқ кристалл кукун модда бўлиб, совуқ сувда (1 : 120), қайноқ сувда (1:20), диэтил эфирида (1:50), спиртда ва хлороформда (1:2) яхши эрийди. Сувли эритмалари ишқорий хоссага эга. У суюлтирилган кислоталар билан сувда эрувчан тузларни ҳосил қилади. Кодеин ишқор эритмаларида эримайди, бy хусусияти билан у морфиндан фарқ қилади. Кодеиннинг суюқланиш ҳарорати 153-155°C.

Кодеин гидрохлориди хлороформда (1:800) кам, этил спиртида (1:100) ва сувда (1:30) яхши эрийди. Кодеин фосфати этил спиртида (1:450) ёмон, диэтил эфири, хлороформ ва сувда (1:4) яхши эрийди. Кодеин сулфати этил спиртида (1:1300), диэтил эфири ва хлороформда ёмон, сувда (1:30) яхши эрийди. Органик эритувчилар билан ишқорий (рН=8-9,5) муҳитда морфинга нисбатан яхши экстракцияланади.

Токсикологик аҳамияти. Кодеин тиббиётда кенг миқёсда қўлланилади, наркотик таъсири туфайли организм бу моддага ўрганиб қолиши мумкин.

Кодеин ўзининг кимёвий тузилиши жиҳатидан морфинга жуда ўхшаш, аммо организмга физиологик таъсири бўйича морфиндан фарқ қилади. Кодеин нервларнинг сезувчи учларини бутунлай фалажламайди, кўз қорачиғини торайтирмайди, йўтал марказларига таъсир этиб, йўтални тўхтатади. Тиббиётда кодеин асос ва фосфатли тузи ҳолида қўлланилади. Кодеин - аналгин, амидопирин, кофеин, фенобарбитал ва шу каби моддалар билан биргаликда бош оғриганда ва невралгияни даволашда қўлланилади.

Кодеинни кўп миқдорда қабул қилиш организмни заҳарлайди ва бунда худди морфиндан заҳарлангандаги каби аломатлар пайдо бўлади. Кодеиннинг бир мартали энг юқори дозаси 0,05 г.

Метоболизми. Кўп миқдор кодеин истемол қилинса морфин билан заҳарлангандаги каби аломатларни пайдо қилиши унинг организмда парчаланиб морфин ҳосил қилишидан дарак беради:






Кодеин организмда уч хил метаболитланади. Бир қисми глюкрон кислотаси билан бирикиб, глюкронид ҳолида пешоб билан ажралиб чиқади. Қисман О-деметилланиб - морфин, N - деметилланиб - норкодеин ҳосил қилади, улар ҳам глюкронид кислотаси билан комплексланиб пешоб билан чиқарилади. Жуда оз қисми ўзгармаган ҳолда пешоб билан ажралади. Организмга тушган кодеин 24 соат давомида организмдан тўлиқ йўқотилади.

Кимё токсикологик таҳлилларда кодеинга текшириш олиб бориш шарт. Уни биологик объектдан ажратиб олиш учун нордонлаштирилган сув ёки спирт усулларидан фойдаланилади. Ишқорий муҳитда тўлиқ экстракцияланади.

Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси таҳлилларида кодеин учун қуйидаги реакциялардан фойдаланилади.

^ 1. Умумий чўктирувчи реактивлар билан – Драгендорф, Майер ва бошқа реактивлар билан чўкма ҳосил қилади.

2. Марки реактиви кодеин билан оч бинафша ранг ҳосил қилади. Реакциянинг сезгирлиги 0,05 мг кодеинга тенг.

3. Фреде реактиви кодеин билан - ифлос кўк ранг ҳосил қилади. Бу ранг бир оздан сўнг зангори рангга ўтади. Айни реакция кодеин учун жуда ҳам характерли бўлиб, сезгирлиги 0,1 мкг га тенг.

^ 4. Темир (III) хлорид ҳамда гексацеаноферрат (III) калий аралашмаси кодеин билан ранг ҳосил қилмайди, чунки кодеинда эркин фенол гуруҳи йўқ, у гуруҳ метил радикали билан боғланган. Бу реакция ҳам кодеинни морфиндан фарқлаш учун қўлланилади.

^ 5. Юпқа қатламли хроматографик аниқлаш. Система: хлороформ-ацетон-диэтиламин 50:30:2, аниқловчи реагент модификацияланган Драгендорф реактиви пуркалса Rf=0,40 оралиғида қўнғир-қизғиш рангдаги доғ ҳосил қилади.

6. УБ-спектри бўйича аниқлаш. Кодеин асос ҳолидаги спиртли эритмаси 286 нм спектрал максимум ҳосил қилади.

^ 7. ИҚ- спектрлари – 1052, 1268, 1500 см-1 га тенг.

Кодеин ва морфинни бир-биридан ажратиш. Бунинг учун ишқорий муҳитда олинган хлороформли ажралма порлатилиб, қолдиққа ишқор эритмаси қўшилади. Бунда морфиндан морфолят ҳосил бўлади ва эфир билан экстракцияланмайди, эфир қатламига кодеин эриб ўтади. Органик қатлам ажратилиб кодеинга, сувли қатлам эса морфинга текширилади.

Миқдорини аниқлаш. 1.Кодеин асосини спиртли эритмаси УБ-спектри бўйича спектрофотометрик аниқланади.

2. Экстракцион-фотометрик усулда аниқлаш. Кодеинни тропеолин ОО билан ион ассоциати ҳосил қилиб, уни хлороформ билан қуруқ шароитда экстракциялангач, муҳит ўзгартирилиб комплекс бузилади ва ҳосил бўлган ранг фотоколориметрик усулда аниқланади.




ДИОНИН


Дионин - этил морфин гидрохлориди опий ва омнапон таркибида учрамайди, уни ярим синтетик йўл билан, морфинга этил спиртини бириктириб олинади.

Кимёвий тоза дионин призма шаклдаги рангсиз, ҳидсиз, аччиқ таъмли, тиниқ кристаллардан иборат. Унинг суюқланиш ҳарорати 930С. Сувда (1:12), этил спиртида (1:25) яхши эриб, органик эритувчиларда ёмон эрийди.

^ Токсикологик аҳамияти. Дионин таъсири кодеинга ўхшаш. У ҳам худди кодеин сингари йўтални даволашда ва офтольмологияда томчи ва суртма дорилари сифатида қўлланилади. Аналгетик таъсири жиҳатидан кодеинни эслатади, наркотик таъсирга эга эмас. Диониннинг организмга заҳарли таъсири кодеинга қараганда юқори. Унинг бир маротаба қабул қилиниши мумкин бўлган юқори дозаси 0,03 г га тенг.

Метоболизми кодеинга ўхшаш. Дионин ишқорий муҳитда органик эритувчилар билан яхши экстракцияланади.

Чинлигини аниқлаш. 1. Диониннинг чўкма ҳосил қилувчи реактивлар билан реакциялари кодеиннинг реакцияларига ўхшаш.

2. Фреде реактиви билан ифлос кўк ранг ҳосил қилади.

3. Темир (III) - хлорид билан ранг бермайди.

4. Дионин Марки реактиви билан аввал яшил, кейин кўк ва охири бинафша ранглар ҳосил қилиши билан опий алкалоидларидан фарқ қилади.

5. Симоб (II) хлориди билан реакцияси. Буюм ойначасида ишқорий муҳитдан олинган хлороформли аралашмани порлатилиб қолган қуруқ қолдиққа 0,1 н хлорид кислотаси ва 5% симоб (II) хлориди эритмасидан томизилиб, бироз вақт ўтгач микроскоп ёрдамида кўрилса рангсиз юпқа призмалар шаклидаги кристаллар ҳосил қилади.

^ 6. УБ-спектрал аниқлаш. Дионинни 0,2 н сулфат кислотасидаги эритмаси 289 нм да спектрал чўққи ва 277 нм да бўртиқ ҳосил қилади.

7. ИҚ- спектрлари – 1064, 1045, 1129, 1499, 1185, 1264 см-1 га тенг.

Миқдорини аниқлаш: УБ спектри асосида 0,2 н сулфат кислотасидаги эритмасини спектрофотометрик усулда аниқланади.


ГЕРОИН




Героин ҳам дионин сингари, опий ва омнапон таркибида учрамайди. Уни ярим синтезлаб морфиндан олинади.

Героин призма ҳолидаги рангсиз кристаллардан иборат кукун модда. У сувда эримайди, лекин органик эритувчилардан спиртда, эфирда, хлороформда яхши эрийди. Кислоталар билан тегишли тузларни ҳосил қилади. Асос ҳолдаги героиннинг суюқланиш ҳарорати 173°С.

Токсикологик аҳамияти. Героин жуда ҳам кучли заҳарли модда, у организмга худди морфин сингари, лекин ундан кучлироқ таъсир этади. Героиннинг нафас олиш марказини ва сезувчи нерв учларини фалажлаш кучи морфинга қapаганда беш марта кучли. Героинни тез-тез қабул қилиш жуда хавфли, чунки унга ўрганиб қолиб «морфинизм» касаллигига дучор бўлиб қолиш мумкин. Героин наркоманиясидан халос қилиш морфиндан қайтаришга қараганда анча қийин, оғриқли синдроми кучли ва қўрқинчли асоратларга эга.

Героин юқорида айтганимиздек, салбий хоссаларга эга бўлгани учун ҳозир тиббиётда ишлатилмайди.

Метоболизми. Героин ишқорий шароитда ва организмда жуда тез гидролизланади. Бунда тезда моноацетил морфин ва охирида морфин ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам героин билан заҳарланган ҳолларда ашёвий далил таркибидан асосан моноацетилморфин ва морфинни аниқлаш мумкин.






Чинлигини аниқлаш. Героин кучли наркотик модда. Организмда, мурда органларида ва ишқорий эритмани хлороформ билан экстракциялашда гидролизга учрагани учун унинг барча реакциялари морфинга нисбатан олиб бориладиган реакциялар билан бир хил бўлади.

Агарда ашёвий далил сифатида таҳлил учун кукун модда ёки героин эритмалари юборилган бўлса, у холда қуйидаги реакциялар ёрдамида аниқлаш мумкин:

1. Марки реактиви таъсирида героин шу ондаёқ бинафша ранг ҳосил қилади.

2. Героин Фреде реактиви билан ҳaм худди морфин сингари бинафша ранг беради (шу билан у кодеиндан фарқ қилади).

3. Темир -.III хлориди героин билан ҳеч қандай ранг ҳосил қилмайди.

4. Гексахлороплатинат кислота H2PtCl6 героин билан сариқ игналардан иборат микрокристалларни ҳосил қилади. Реакциянинг сезгирлиги 0,05 –0.07 мкг героинга тенг.

5. Героин гидролизланганда ҳосил бўлган сирка кислотани аниқлаш учун этил спирти ва концентрланган сулфат кислота билан қиздириш характерли этил ацетат эфири ҳидини ҳосил қилади.

6. УБ-спектри бўйича аниқлаш: 0,1 н хлорид кислотадаги эритмаси 279 нм тўлқин узунлигида, 0,1 н ишқордаги эритмаси 299 нм тўлқин узунлигида максимал нур ютади.

^ 7. ИҚ- спектрлари. Героин 1245, 1764, 1178, 1215, 911, 1736 га тенг спектрлар ҳосил қилади.

Ҳозирги даврда героинни газ-суюқлик хроматографик, хромато-масс спектрометрик ва иммунобиологик аниқлаш усуллари йўлга қўйилган.

^ Миқдорини аниқлаш: Физик кимёвий усуллар ёрдамида амалга оширилади.


АПОМОРФИН


Апоморфин опий ва омнапонда учрамайди, уни юқори босим остида, хлорид кислота иштирокида морфинни қиздириш йўли билан олинади.

Апоморфин сувда ёмон, органик эритувчиларда эса осон эрийди. Унинг сувли эритмаси ишқорий муҳитга эга. Кислоталар билан сувда яхши эрувчи тузларини ҳосил қилади. Тиббиётда апоморфин гидрохлорид тузи қўлланилади. У оқ ёки сарғиш рангли кукун, сувда (1:50), этил спиртда (1:50) атрофида эрийди. Орrаник эритувчилардан эфир, хлороформда эримайди.

Апоморфин молекуласи жуда ҳам беқарор, иккита фенол гидроксили гуруҳини тутгани учун тез оксидланади. Апоморфин ҳавода ёки бирорта оксидловчи модда таъсирида кўкимтир қopa рангга ўзгаради ва фармакологик таъсирини йўқотади. Бу хол биологик объектни ва апоморфин сақловчи эритмани хлороформ билан экстракциялаш вақтида ҳам юз бериши мумкин. Шунинг учун ҳам суд кимёгарлари хлороформ қавати кўк қорамтир рангга бўялган ҳолда биринчи навбатда апоморфинга текшириш олиб бориши шарт.

Апоморфинга текшириш олиб бориш фақат суд органларининг кўрсатмаларига мувофиқ бажарилади.

Апоморфин органик эритувчилар билан кислотали ва ишқорий муҳитда экстракцияланади.

Токсикологик аҳамияти. Апоморфин ҳaм кучли заҳарли моддалардан ҳисобланади. У организмда қустириш марказини қўзғатгани учун тиббиётда қустирувчи модда сифатида кўпинча организм овқат ва турли моддалар билан заҳарланганда, заҳарни ошқозон йўлларидан тезда чиқариб ташлаш учун (қустириш учун) апоморфин эритмалари укол қилинади. У айрим ҳолларда балғам кўчирувчи дори сифатида ҳам ишлатилади.

Хроник алкоголизмга дучор бўлган беморларни спиртли ичимликлардан кўнгилларини қолдириш учун ҳам апоморфин қўлланилади. Апоморфин аналгетик ва наркотик таъсир кўрсатмайди.

Апоморфин заҳарли, ундан кўпроқ қабул қилинса, заҳарланиши мумкин. У билан заҳарланган одам қайд қилади, шунинг учун ҳaм ўлим кам содир бўлади, чунки қycyқ билан заҳарнинг кўп қисми организмдан чиқиб кетади. Заҳарланган организм тезда дармонсизланади, юрак фаолияти сусаяди, аритмия каби ҳоллар рўй беради. Бундай ҳолларда кимё - токсикологик лабораторияларига қycyқ моддалар, ички органлар, кукун ёки ишлатилган эритма қолдиқлари ашёвий далил сифатида юборилади. Апоморфиннинг организмга бир марта қабул қилиш мумкин бўлган энг юқори миқдори 0,005 г.

Метоболизми. Апоморфин организмда глюкрон кислотаси билан бирикиб, асосан глюкронидлар ҳолида, қисман ўзгармаган ҳолда пешоб орқали чиқарилади.

Чинлигини аниқлаш. 1.Алкалоидларни чўктирувчи реактивлар билан реакцияси. Апоморфин алкалоидларга хос чўктирувчи реактивлар билан чўкма ҳосил қилади.

2. ^ Натрий карбонати ва йод эритмаси билан реакцияси. Хлороформли ажралма порлатилгандан сўнг қолдиқни сувда эритиб, 10% натрий карбонати ва йоднинг спиртдаги эритмалари қўшилса, апоморфин бўлган ҳолда кўк ранг ҳосил бўлади. Аралашмани эфир билан чайқатилса, эфир қатламида қизил-пурпур ранг ҳосил бўлади.

3. ^ Концентрик нитрат кислотаси билан реакцияси. Қолдиқ устига концентрик нитрат кислотаси томизилса, апоморфин аввал пушти, кейин қизил-қўнғир ранг ҳосил қилади.

4. Концентрик сулфат кислотаси билан реакцияси. Апоморфинли қолдиқ концентрик сулфат кислотаси билан аввал пушти, сўнг қизил-қон рангини ҳосил қилади.

5. Фреде реактиви билан реакцияси. Апоморфин Фреде реактиви билан ифлос-яшил ранг ҳосил қилади.

6. Марки реактиви билан реакцияси. Апоморфин – аввал пушти ранг, тезда ифлос-яшил рангга ўтади.

7. Темир - III хлориди эритмаси билан реакцияси. Хлороформ учирилгач қолган қолдиқ суюлтирилган хлорид кислотасида эритилиб, қуригунча порлатилади. Сўнг сувда эритилиб, 0,1% янги тайёрланган темир -.III хлориди эритмасидан қўшилса кўк ранг ҳосил бўлади. Реакция давомида апоморфин миқдорига қараб қизил-пушти, сўнг пушти ва қора ранг ҳосил бўлиши мумкин.

8. ^ УБ-спектри бўйича аниқлаш. 0,1н сулфат кислотадаги эритмаси 273 нм да максимум ва 305 нм бўртиқдан иборат спектр ҳосил қилади.

9. ИҚ-спектри 1265, 1460, 792 ва 985 см-1 га тенг.

Миқдорини аниқлаш: УБ-спектри асосида 0,1 н сулфат кислотадаги эритмаси спектрофотометрик усулда аниқланади.


^ БЕНЗИЛИЗОХИНОЛИН АЛКАЛОИДЛАРИ


ПАПАВЕРИН


1884 йилда опий таркибида папаверин алкалоиди борлиги аниқланган, у опий таркибида 0,1-1,5 % атрофида учрайди. Папаверин синтезлаб олинган.

Папаверин асоси ромб ёки игна шаклидаги рангсиз кристалл модда. Унинг суюқланиш ҳарорати 147°С. Cувда эримайди, иссиқ спирт ва хлороформда эрийди. Папаверин кучсиз асос хоссали модда бўлгани туфайли баъзан кислотали шароитда ҳам хлороформ қаватига ўтади.

Папаверин гидрохлориди тиббиётда қўлланади. У оқ кристалл ҳолидаги кукун модда, сувда (1 : 40) яхши, этил спиртида (1:120) ёмонроқ, диэтил эфирида деярли эримайди. Суюқланиш ҳарорати 225-226°.

Папаверин сулфати - сувда (1:2), этил спиртида (1:20), хлороформда (1:20) яхши эриб, диэтил эфирида (1:5000) ёмон эрийди.

Токсикологик аҳамияти. Папаверин қон томирларини кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир этади. Кўпроқ миқдорда седатив таъсирга эга. Папавериндан ортиқча истеъмол қилинса, у организмга заҳар сифатида таъсир этади. Папаверин қон томирлари ва қорин бошлиғи силлиқ мускулларини бўшаштириш хусусиятига эга, шунинг учун ҳам у тиббиётда кенг қўлланилади. Заҳарли таъсири морфинга нисбатан кучсиз, энг юқори дозаси 0,1 г тенг. Папаверин ҳар хил спазмолитик касалликларига, чунончи қон томирларининг торайиши, стенокардия, гипертония, холицистит, бронхиал астма касалликларида кенг миқёсда тоза эритмалари ва бошқа дори воситалари билан биргаликда ишлатилади. Наркотик таъсирга эга эмас.

Метоболизми. Метоболитланиши асосан метил радикалларини деметиланиши билан боғлиқ ва бунда фенол бирикмалари ҳосил бўлиб, глюкронидлар ҳолида пешоб билан чиқарилади. Суд кимёси таҳлилида папаверин алкалоидини ашёвий далиллардан ажратиб олишда ҳам кислота, ҳам ишқорий муҳитда олинадиган хлороформли эритмаларидан қидириш керак.

Чинлигини аниқлаш. Бунинг учун қуйидаги реакциялардан фойдаланилади:

1. Умумий чўктирувчи реактивлар билан папаверин чўкма ҳосил қилади.

2. Ранг ҳосил қилувчи Марки, Фреде ва Эрдман реактивлари папаверин алкалоиди билан характерли қизил ранг ҳосил қилади.

3. Кадмий хлориди билан реакцияси. Буюм ойначасидаги қолдиқ 0,1 н хлорид кислотасида эритилиб ёнига 10% кадмий хлориди эритмасини томизилса, томчилар бирлашганда рангсиз куб шаклидаги пластинкалар тўпламидан иборат кристаллар ҳосил бўлади.

4. ^ Йод эритмаси билан реакцияси. Йод эритмаси бу алкалоид билан қизил ранг беради. Реакциянинг сезгирлиги 0,1 мкг папаверинга тенг.

5. Соболев таклиф этган реакция. Марки реактиви таъсирида папавериндан - метиленбис-папаверин ҳосил бўлади. У бром суви билан оксидланса ва сўнг унга аммиак эритмаси қўшилса барқарор бинафша рангга бўялади. Реакция жуда ҳам сезгир.




Айни реакция папаверин миқдорини ашёвий далилларда аниқлаш учун ҳам тавсия этилган.

6. Юпқа қатлам хроматографик аниқлаш. Кодеинда берилган системада бажарилади, Rf=0,75 га тенг доғ ҳосил бўлади.

7. УБ-спектрал аниқлаш. Папаверин асосини 0,1 н хлорид кислотасидаги эритмаси 250, 284 ва 310 нм да спектрал максимумлар ҳосил қилади.

8. ИҚ-спектрлари пики 1507, 1068 ва 1273см-1 га тенг.

Миқдорини аниқлаш: УБ-спектри бўйича спектрофотометрик усулда аниқланади.


НАРКОТИН


Наркотин (гноскапин, носкапин) алкалоиди 1817 йилда опий таркибидан ажратиб олинган. Наркотин морфиндан фарқли ҳолда, органик эритувчиларда яхши эрийди ва шу хусусиятидан фойдаланиб опий таркибидан осон ажратиб олинади. Опий 0,75 % дан 9 % гача наркотин таркибида бўлиши мумкин.

Наркотинни сирка кислотали эритма билан қайнатилса, унинг рацемати гноскапин ҳосил бўлади. Табиий наркотин полярланган нурни чапга буради, гигроскопик.

Туз ва асос ҳолидаги эритмасига натрий ацетати қўшилса наркотин чўкмага тушади, лекин бу ҳолда бошқа опий алкалоидлари чўкмага тушмайди.

Наркотин призма ёки нинасимон рангсиз кристаллардан иборат кучсиз асос хоссали модда. Суюқланиш ҳарорати 176°С.

Наркотин асос ҳолида сувда эримайди, бензолда 1:22, эфирда 1:170, хлороформда яхши эрийди. Кислота қўшилган сувда яхши эрийди.

Наркотин гидрохлориди сувда (1:4), этил спиртида (1:8), хлороформда яхши, диэтил эфирида ёмон эрийди.

Токсикологик аҳамияти. Наркотин соф ҳолда тиббиётда қўлланилмайди. Аммо наркотин опий ва омнопон таркибига киради. Наркотин фармацевтика саноатида бошқа дори-дармонларни, чунончи стиптицин ва гидрастинин препаратларини олишда ҳам хом ашё бўлиб ишлатилади. Наркотик таъсири йўқ.

Метоболизми. Эритмаларга наркотинни қайтарувчи реактивлар қўшилса меконин ҳосил бўлади. Совуқ шароитда ишқор эритмаларида эримайди. Аммо иситилса барқарор наркотатлар ҳосил бўлади. Наркотинга иссиқ сув қўшилса ёки барий гидроксиди қўшилса структура бузилиб гидрокатарнин ҳосил бўлади.

Организмга тушган наркотин қондан тез тўқималарга ўтади. Истеъмол қилингандан кейинги 6 соат давомида ўзгармаган ҳолда, ундан сўнг эса конюгатлари ҳолида пешоб билан чиқарилади. Кучсиз асос хусусиятига эга бўлгани учун ҳам (диссоциация константаси К-10-7,83) унинг тузлари тез гидролизланади ва кислотали муҳитда хлороформ билан экстракцияланади, шунинг учун ҳам наркотинни ҳам ишқорий ҳам кислотали шароитдан олинган хлороформли эритмасидан қидирмоқ лозим. Наркотин pH=5-7 оралиғида максимал экстракцияланади.

Чинлигини аниқлаш. Ашёвий далилларда морфин борлиги аниқланган ҳолда, заҳарланиш опий ёки омнапон истеъмол қилишдан бўлганми деган хулосага келинади ва бу ҳолда наркотин учун текшириш талаб қилинади.

Наркотинни аниқлашда қўлланиладиган реактивлари морфин билан ўхшаш маҳсулотлар ҳосил қилгани учун аввал ажралма таркибидан морфинни ажратиб олиш керак. Бунинг учун морфинни ишқор эритмалари билан органик эритувчиларда эримайдиган модда морфолят ҳосил қилишидан фойдаланилади.

Текширилувчи ажралма қуригунча органик эритувчи порлатилади. Қолдиқ оз миқдор суюлтирилган хлорид кислотасида эритилади ва унга натрий ишқори эритмасидан қўшиб, икки қайта хлороформ билан экстракцияланади. Хлороформли ажралмалар бирлаштирилиб наркотин учун текширилади.

1. ^ Умумий чўктирувчи реактивлар билан реакцияси. Наркотин алкалоидларни чўктирувчи реактивлар билан чўкма ҳосил қилади.

2. Концентирик сулфат кислотаси билан реакцияси. Қолдиққа концентрланган сулфат кислота таъсир эттирилганда, наркотин мавжуд бўлса, кўк-сариқ ранг ҳосил бўлади, ранг тезда сарғиш-қизил рангга ва сўнг кўп вақт ўтгач қизил рангга ўтади.

3. ^ Фреде реактиви билан реакцияси. Фреде реактиви наркотин билан характерли зангори-кўкимтир ранг ҳосил қилади. Қиздириш натижасида бу ранг қизилга ўтади.

4. Марки реактиви билан реакцияси. Марки реактиви наркотин билан бинафша ранг беради. Бу ранг тезда кўк ва сариқ рангга ўтади.

5. ^ Юпқа қатлам хроматографик усулда аниқлаш. Система: хлороформ-ацетон-25%аммиак 30:30:2 нисбатдаги аралашмаси, доғни аниқлаш учун модификацияланган Драгендорф реактиви пуркалса қизғиш-қўнғир рангли доғ ҳосил бўлади ва стандарт наркотин доғи билан солиштирилади.

6. УБ-спектри бўйича аниқлаш. Наркотин асос ҳолида этил спиртида эритилса 291 ва 310 нм спектрал максимумлар ҳосил қилади.

7. ИҚ-спектрлари – 1745, 1276 ва 1038см-1 га тенг.

Миқдорини аниқлаш: УБ - спектри бўйича спектрофотометрик усулда аниқланади.


ПРОМЕДОЛ


Промедол (тримеперидин) кимёвий тузилиши бўйича пиперидин ҳосиласини сақлайди. Промедолни 1948 йилда синтезлаб олинган.

Тиббиётда қўлланиладиган кимёвий тоза промедол оқ кристалл ҳолидаги кукун модда. Мазаси аччиқ, деярли ҳидсиз. Промедол гидрохлорид тузи сувда яхши эрийди. У этил спирти ва хлороформда қисман эрийди. Диэтил эфирида эримайди. Суюқланиш ҳарорати 107-1080

Токсикологик аҳамияти. Морфин алкалоидининг оғриқни қолдириш хусусияти жарроҳлик амалиётини ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган бўлса ҳам, лекин у шу давр ичида сон-саноқсиз кишиларни заҳарланиши, «морфинизмга» хасталигига мубтало бўлишига сабабчи бўлган. Ана шундай оғриқни қолдириш хусусиятига эга бўлган, лекин наркотик таъсир этмайдиган модда олиш мақсадида бутун дунё кимёгарлари кўпдан-кўп илмий-тадқиқот ишларини олиб бордилар. Натижада 100 дан ортиқ янгидан-янги бирикмалар синтезланди. Улардан тиббиёт амалиёти учун фақат промедол, изопромедол, лидол, фенадон кабилар тақдим этилди.

Промедол шокка қарши бирламчи восита ҳисобланади, мия қобиғига таъсир этиб, унинг оғриқ сезувчи марказлари ишини сусайтиради. Оғриқни қолдириш жиҳатидан промедол морфинга жуда яқин туради, лекин унинг организмга нисбатан заҳарли кучи морфинга қараганда кучлироқдир. У шартли рефлекс ва марказий нерв системаси ишини сусайтиради.

Бу препарат ҳозирги вақтда турли хасталикларда оғриқни қолдириш учун жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейинги ҳолатларда кенг қўлланилади. У туғруқхоналарда ҳомилани туғилишига ёрдам берувчи ва оғриқни сездирмайдиган модда сифатида ҳам ишлатилади.

Ошқозон яраси, стенокардия, инфаркт миокарди ва бошқа хасталикларни даволашда бошқа дори воситалари билан бирга қўлланилади.

Тез-тез исътемол қилинса промедолга ҳам худди морфин сингари «ўрганиб» қолиш мумкинлиги ва морфинизмга ўхшаш таъсир этиши, унинг катта камчилиги ҳисобланади.

Промедол билан заҳарланганда кўнгил айниш, бош айланиш, дармонсизланиш, мастлик каби ҳолатлар содир бўлади. Шунинг учун промедол беморларга фақат шифокор тавсияси билан тери остига юборилади. Бунда таъсир 10-20 дақиқадан сўнг сезилади ва 3-4 соат давом этади.

Фақатгина махсус кўрсатмалар бўлганда промедолга кимё токсикологик таҳлилларини олиб борилади. Промедол биологик объект таркибидан нордонлаштирилган спирт ёки нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиб олинади. Хлороформ билан pH=6,9-8,5 шароитида максимал экстракцияланади.

Чинлигини аниқлаш. 1. Промедол умумий чўктирувчи реактивлар билан турли рангдаги ва агрегат ҳолатдаги чўкмаларни ҳосил қилади.

2. Марки реактиви билан реакцияси. Марки реактиви промедол билан тўқ қизил ранг ҳосил қилади. Реакциянинг сезгирлиги 10 мкг промедолга тенг.

3. Пикрин кислотаси билан реакцияси. Промедол пикрин кислотаси билан молекуладаги учламчи азот ҳисобига сариқ рангли қўш молекуляр бирикма чўкма ҳосил қилиб чўкади.

4. ^ Промедолни юпқа қатлам хроматографик усулда аниқлаш. Унда метил спирти ва музловчи сирка кислотанинг (9:1) нисбатдан иборат системасидан ҳамда тасдиқловчи реагент сифатида Драгендорф реактиви пуркалса сарғиш рангдаги доғ ҳосил бўлади ва у стандарт промедол доғига солиштириб аниқланади.

5. УБ-спектри бўйича аниқлаш: 0,1 н хлорид кислотадаги эритмаси 251, 257 нм ва 263 нм тўлқин узунлигига тенг спектрлар ҳосил қилади.

6. ИҚ- спектрлари. Промедол 186, 42, 201, 56, 57, 187, 202, 71 cм−1 га тенг спектрлар ҳосил қилади.

Миқдорини аниқлаш: УБ-спектри ёрдамида спектрофотометрик аниқланади.




Похожие:

Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Барбитуратлар. Токсикологик ва наркологик аҳамияти, умумий характеристикалари. Барбитуратларни умумий, юпқа қатлам хроматографик...
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Хинолин (хинин) ва изохинолин хосилаларига тегишли алкалоидлар. Опий алкалоидлари: морфин, кодеин, наркотин, мекон кислотаси. Қора...
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Учувчи заҳарларни сув буғи ёрдамида биологик объектдан ажратиб олишнинг назарий асослари. Заҳарларни сув буғи ёрдамида хайдаб ажратиб...
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconДокументы
1. /+ Гарибян Ирина - Руководство к лаб. занятиям по химии (Органика).pdf
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 icon«классификация неорганических веществ» Фергана-2011 год. Аннотация. Конспекты лекций по предмету «Классификация неорганических веществ»
Конспекты лекций по предмету «Классификация неорганических веществ» составили в соответствии с утвержденными учебными программами...
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике язвенной болезни у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике инфекции мочевых путей у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство [25,26,44]
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике хронических гепатитов b и c в первичном звене здравоохранения Этапы оказания помощи
Данное руководство
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике сахарного диабета у взрослых в первичном звене здравоохранения ташкент-2013
Данное руководство
Руководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003 iconРуководство по установке и настройке. Руководство Администратора безопасности
Использование сервисов доверенной третьей стороны в процессах трансграничного информационного взаимодействия: теория и практика
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации